1. лекция тексти (Восстановлен). збекистон Республикаси Олий ва рта махсус таълим вазирлиги
Скачать 4.43 Mb.
|
Фосфорнинг ўзлаштирилишига фосфатли ўғитларни турлича қўллашнинг таъсири
Дуккаклилардан кейин экиладиган ўсимликлар, тупроқларда туганакли бактериялар томонидан, атмосфера азоти ҳисобига анча миқдорда азот тўплаб, бошқа хилдаги олдин экилган экинларга нисбатан фосфорга кўпроқ талабчанликни намоён қилади (45-жадвал). Суперфосфат солишдан олинадиган қўшимча ҳосил ҳамма тупроқларда ўзаро бир-бирига яқин бўлган рақамларни ташкил қилади, бу қонуниятдан сур тусли ўрмон ва жанубий қора тупроқлар мустасно, уларда тегишли миқдорлар анча кам бўлган рақамни ташкил қилади. Ўсимликларнинг сур тусли ўрмон тупроқларда солинган суперфосфатга нисбатан унчалик хозир жавоб бўлмаслиги уларда фосфорнинг органик бирикмаларини анча юқори даражадаги харакатчанлиги ва қора тупроқларга нисбатан экинларнинг азот билан таъминланишини ёмонроқ бўлиши туфайлидир, деб тушунтирса бўлади. Жанубий қоратупроқларда намликнинг камлиги билан кўзга яхши ташланади. 45-жадвал Йўнғичқа алмашлаб экилган майдонларда бир хил нормада солинган суперфосфатнинг самарадорлиги
Оддий ва концентрланган суперфосфатлар ва приципитатларнинг P2O5 миқдорини ўзаро бир хил қилиб солинганда чимли-подзол, сур тусли ўрмон тупроқлар, деградацияланган, кучли ва оддий қоратупроқларда хар хил экинлардан олинган ўртача хосилнинг миқдори жуда яқин бўлган. Фосфорит унининг самарадорлиги экин экиладиган тупроқнинг нордонлик даражаси ва бошқа омилларга боғлиқ. Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги давлатлари ҳудудларида тахминан 4 млн тонна фосфорит унидан фойдаланилади. Агар уни самарали ва илмий асосланган меъёр чегараларида, яъни хар гектарга 3-4 ц қўлланилса, унда 10-12 млн гектар чим-подзол тупроқларни ўғитлаш мумкин бўлади. МДҲ давлатларининг тупроқларини хилма-хил бўлиши фосфорли ўғитларининг ҳаммасидан унумли фойдаланиш имконини беради. Аммиакни йўқотмаслик учун фосфорли ўғитларнинг ишқорий шаклдаги хилларини (томасшлак, фосфатшлак) аммиакли тузлар билан аралаштириб бўлмайди. Қуруқ суперфосфатни ерга солишдан бирозгина олдин қуруқ аммиакли ва нитратли азотли ўғитлар билан аралаштириш мумкин. Аммиакли селитра билан олдиндан аралаштириб қўйиш, аралашманинг намланиб қолишига, аммоний сулфат билан аралаштирилиши эса уни янгидан хосил бўлган гипс билан ушлаб қолинишига олиб келади. Нордон суперфосфатни нитрат ўғит билан аралаштирилиши учувчан нитрат кислотани йўқолишига олиб келиши мумкин: H3PO4 NaNO 3 NaH2PO4 HNO3 Суперфосфатнинг нордонлиги ўсимлик учун зарарли, шунинг учун уни нейтраллаш лозим. Бунинг учун механик аралаштирган холда унга 15% гача фосфорит уни ёки 10% гача доломит уни ёки шунча карбонатли оҳак қўшилади. Ўювчи оҳакни қўшиш мумкин эмас, чунки бунда фосфат кислота ўсимлик томонидан ёмон ўзлаштириладиган бирикма шаклига ўтиб қолади. Суперфосфат билан олиб борилган кўп йиллик тажрибалар шуни кўрсатдики, бу ўғитни солиш натижасида тупроқнинг нордонлиги ўзгармайди. Ҳамма фосфорли ўғитларлариннг намланиш натижасида уларнинг физик хоссалари ва сочилувчанликлари ёмонлашади, масалан, суперфосфатнинг гранулалари шикастланиб уваланиб кетади. Буни олдини олиш учун уни заводдан чиқарилган идишда ва албатта қуруқ жойда сақлаш керак. Экинларни суперфосфат билан озиқлантириш Экинларни уларнинг ўсиши жараёнида озиқлантиришнинг мақсадга мувофиқлиги, ташқи кўринишидан намоён бўлиб қолган фосфорнинг танқислигини олдини олиш, асосий ўғитлар билан фосфатларни тўлиқ равишда солинмаганлигини ўрнини тўлдиришдан иборат. Нордон тупроқларда суперфосфатни уларнинг заррачалари билан таъсирланиш муддатини қисқартириш ёки бу таъсирланишни умуман олдини олиш (илдизсиз озиқлантириш) йўли билан ўсимликлар томонидан P2O5 нинг ўзлаштирилиши коэффицентини оширишга қаратилган бўлади. Фосфат кислота ионлари барглар томонидан жадал ютилибгина қолмасдан, балки ўсимликнинг бошқа қисмларига, то илдизларигача ҳаракатланади, ҳатто улар орқали тупроққача ажратиб чиқарилади. Лекин илдизсиз фосфорли озиқланиш жуда чегараланган аҳамиятга эга бўлади ва ўсимликка миқдорий жиҳатдан кам фойда келтиради. Илдизсиз фосфорли озиқлантиришни катта майдонларда амалга ошириш жуда қийин, бунда сувнинг кўп миқдорда сарфланиши туфайли, жуда қимматга тушади, чунки баргларнинг куйиб қолишини олдини олиш мақсадида ўта суюлтирилган эритмалардан фойдаланиб пуркашни такрор-такрор амалга ошириш лозим бўлади. Суперфосфат билан тупроқ орқали экинларни озиқлантиришнинг ҳам бир қатор қийинчиликлари мавжуд. Фосфат кислота анионларини тупроқ томонидан кимёвий ва физик-кимёвий жиҳатдан жуда тез боғланиб олиши туфайли, ўғитнинг уни ташлаб қўйилган жойидан ҳам вертикал, ҳам горизонтал йўналишлар бўйлаб ҳаракатланиши жуда суст бўлади. Демак, суперфосфатни ер юзасига сепилишига йўл қўймаслик керак, сепилгандан кейин эса (зиғир ва бошқа сепиб экиладиган экинлар учун) бораналашни амалга ошириш керак. Амалиётда хўжалик у ёки бу экинга ҳар хил сабабларга кўра, асосий ўғитни етарли миқдорда солмаслиги мумкин, бундай ҳолатда қўшимча равишда озиқлантириш зарур бўлиб қолади. Қатор орасига ишлов бериладиган экинларга суперфосфат билан ишлов бериш жараёнида тупроқ орасига солиш (10-12 см дан кам бўлмаган яхшиси 14-16 см чуқурликка) йўли билан озиқлантириш яхши самара беради, лекин бу нарса асосий ўғит етарлича солинмаган ҳоллардагина мумкин бўлади. 28-МАЪРУЗА Фосфорли уғитларни қўллаш 29-МАЪРУЗА ЎСИМЛИКЛАР ХАЁТИДА КАЛИЙНИНГ АХАМИЯТИ ВА УНИНГ ХОСИЛ ТАРКИБИДАГИ МИКДОРИ Табиатда калийнинг уч изотопи 39К, 40К ва 41К лар бор, улардан 40К радиактив бўлиб, унинг ярим парчаланиш даври 1,3.109 йилдир. Радиактив 40К табиий калийнинг 0,001% ни ташкил қилади. Бундан ташқари сунъий равишда калийнинг қисқа умрли 42К изотопи (ярим парчаланиш даври) олинган. Калий ўсимликларда ион шаклида бўлади ва ҳужайранинг органик бирикмалари таркибига кирмайди. У асосан цитоплазма ва вакуолада бўлади, ядрода эса бўлмайди, 20% га яқин калий ўсимликлар хужайрасининг цитоплазмасини коллоидларида алмашинувли ютилган ҳолатда бўлади, унинг 1% га яқини митохондриялар томонидан алмашинувсиз ютилади, асосий қисми (тахминан 80%) эса хужайра ширасида ва сув билан осон ажраладиган шаклда бўлади. Шунинг учун калий ўсимликлардан, айниқса қариган барглардан ювилиб чиқиб кетади. Хлоропласт ва митохондрияларда тўпланадиган калий уларни тузилмавий жиҳатдан мустаҳкамлайди ва фотосинтетик хамда оксидловчи фосфорланиш жараёнларида энергияга бой булган АТФ нинг хосил бўлишида иштирок этади. Ёруғликда калий ионининг хужайра цитоплазмаси коллоидлари билан боғланиш мустаҳкамлиги кучаяди, қоронғиликда эса у сусаяди ва қисман калийнинг ўсимлик илдизи орқали тупроққа чиқиши содир бўлади. Калий энг аввало цитоплазма коллоидларини гидротациясини кучайишига таъсир этади, бунда уларнинг дисперслигини кучайтиради. Бу эса ўсимлик томонидан намликни ушлаб турилишини ва вақтинча қурғоқчиликка чидамлилигини оширади. Калий таъсирида картошка туганагида крахмалнинг ва қанд лавлагисида сахарозанинг ва қатор мевали ва сабзавот экинларда моносахаридларнинг тўпланишини кучайтиради. Калий ўсимликларнинг совуққа ва қишга (ҳужайра ширасини осмотик босимини кучайтириш туфайли), ўсимликларни замбуруғ ва бактериал касалликларга чидамлилигини оширади. Калий юқори молекуляр углеводлар (целлюлоза, гомицеллюлоза, шунингдек пектин моддалари ксилинлар ва бошқалар) нинг синтезини кучайтиради, натижада ғалласимон ўсимликлар сомонини хужайра деворлари қалинлашади ва донли экинларни ётиб қолишга чидамлилигини оширади, зиғир ва нашада эса тола сифати яхшиланади; баъзи ферментларнинг ишини катализлайди, шунингдек ўсимликларда қатор витаминлар (масалан, тиамин ва рибофлавин) нинг синтезланиши ва тўпланишини кучайтиради, бу нарса эса хужайра оғизчалари билан чегарадош хужайралар фаолиятини кучайишида катта ахамиятга эга бўлади. Калий (кальций ва магний билан бир қаторда) қишлоқ хўжалик экинларининг аммонийли озиқланишида ҳам муҳим ахамиятга эга бўлади. Калийли озиқланишга путур етиши ўсимликлардаги метаболизмнинг издан чиқиб кетишига олиб келади. Калийнинг танқислиги қатор ферментлар фаолиятининг сусайишига, ўсимликлардаги углевод ва оқсил алмашинувининг издан чиқишига, бунда шакарларнинг нафас олиш учун ўта кўп сарфланиши туфайли доннинг пуч бўлиб қолиши уруғнинг униб чиқиши ва яшовчанлик қобилиятини пасайишига олиб келади ва умуман олганда натижада хосилнинг сифатига салбий таъсир кўрсатади. Ўсимликнинг калий билан озиқланиши тўлиқ бўлмаганда хар хил касалликларга тезроқ чалинади, хосил йиғиб-териб олингандан сўнг эса шу сабабга кўра хосилни сақланиш кўрсаткичи пасаяди. Ўсимликларнинг калийли озиқланишини тақчиллиги: қари баргларнинг чеккасидан бошлаб муддатдан олдин сарғайиши кейинчалик эса уларнинг чеккаси ва тепа қисмининг жигар ранг (баъзан қизил, зангсимон доғли) тусга кириши, бундан сўнг эса барглар ўлади ва емирилади, натижада куйгандай бўлиб қолади. Айниқса калий танқислигидан калийни севувчи ўсимликлар кўп талофатга учрайди. Калий танқислиги амалий жихатдан модда алмашинувини ҳамма томонларини қамраб олган кўпдан-кўп биокимёвий жараёнларни сустлашувига олиб келади. Бу нарса бундай холатнинг юз беришининг асосий сабаби калий етишмаслигининг оқибати деб қарашга асос бўла олади. Калий ўсимликлар томонидан катион сифатида ютилади, у хужайрада зарядланган ион сифатида қолади, у хужайра моддалари билан кучсиз боғлар орқали бирикади. Хужайрада анча миқдорда тўпланиб, анорганик анионлар, хамма хужайранинг полиэлектролитларини манфий зарядларини нейтраллаш учун асосий қарши ион хисобланади, шунингдек хужайра ва муҳит ўртасида ион ассиметрия ва электрик кучланишлар фарқини юзага чиқаради. Калийнинг хужайрадаги махсус функцияси эхтимол шундай намоён бўлиб ўсимликлар озиқланишида уни ўрнини босадиган элемент бўлмаслигини сабаби хам шудир. Калийнинг бу хусусияти Д.А.Сабинин томонидан қайд қилинган бўлиб, у – калий, натрий ва қисман кальцийларнинг ахамияти цитоплазматик тузилмаларни хосил қилиниши ва протопластнинг чегаравий моддаларини электрик хоссаларини тутиб турилишини таъминлашдир – деб ёзган эди. Хужайрани мембрана кучланишини анча кўпайиши ва унинг метаболитик жараёнларга боғлиқлиги, хамда калий учун хужайра мембраналарини селектив ўтказувчанлигини ошиши калий танқислигини дастлабки самараси хисобланади. Калийнинг хужайрадаги миқдори ундаги бошқа катионлардан хамда ташқи муҳит эритмасидаги калий миқдоридан анча кўп бўлиши маълум. Масалан, юксак ўсимликларда калийнинг хужайра ичидаги концентрацияси унинг ташқи муҳитдаги концентрациясидан 100–1000 марта зиёд бўлади. Қатор тадқиқотлар шуни кўрсатадики, калийнинг хужайрадаги миқдори билан ўсиш жараёнларининг жадаллиги ўртасида корелятив боғланиш бор. Бинобарин, калийнинг танқислиги хужайранинг бўлиниши, ўсиши ва чўзилишини сусайтиради, деган хулосага келиш мумкин. Хозирги кунда ўсимликлардаги оқсил синтези жараёнини жадаллиги ва улардаги калийни миқдори ўртасида яқин боғланиш борлиги хақида маълумотлар бор. Калий танқислигида фотосинтез махсулдорлиги камаяди. Калий танқислигида барглардаги фотосинтез махсулотларининг оқишини секинлашиши хақидаги маълумотлар олинган. Ўсимликлар томонидан калийнинг ўзлаштирилишидаги энг паст бўлган даври уларнинг илк (униб чиққандан кейинги 15 кун) ўса бошлашига тўғри келади. Одатда ўсимлик калийни энг кўп миқдорда, биологик массанинг жадал ўсиши даврида ўзлаштиради. Галласимонлар ва галласимон дуккаклиларда калийнинг ўзлаштирилиши гуллашдан-сутли пишиқлик давригача, зиғирда “тўлиқ” гуллаш фазасидан, картошка, қанд лавлагиси ва карамда анча чўзилган муддатларда бўлиб амалий жиҳатдан бутун вегетацион даврни ўз ичига олади. Картошка калийни энг кўп миқдорда гуллаш даврида жадал равишда туганак ҳосил бўлиш жараёнида, қанд лавлагисида илдизмева хосил бўлиш даврида, карамда унинг барг мевасини шаклланишида ўзлаштиради. Калий фосфатни органик бирикмалар таркибига киритиш, хамда фосфат гурухларни кучириш реакцияларини амалга ошиши учун керак бўлади. Калий орқали фаолланувчи ферментлар хилма-хил турдаги реакцияларни назорат қилади, бунда муайян жараёнларда мухим ахамиятга эга бўлади, фосфофруктолипаза гликолиз жараёнини бошқаради. Шунингдек калий ацетил коэнзим А хосил бўлишда қатнашувчи ферментларни хам фаоллаштиради. Ферментларни фаоллашувида калийнинг ахамиятини ўрганиш, бу катион фермент билан ўзаро таъсирлашиб, унинг конформациясини ўзгартириш мумкинлигини кўрсатди, бунда фермент – КҚ - субстрат комплекси ҳосил бўлади. Калий ион-эффектор вазифасини фақат ферментатив оқсиллар учунгина бажариб қолмай бошқа оқсиллар учун ҳам бажариши мумкин. Аниқланганки, хужайра мембраналарининг ўтказувчанлиги фақат НҚ ионидан мустасно ҳолатда калий иони учун бошқа ионларга нисбатан жуда юқори бўлади. Хужайрада калийнинг миқдори камайганда доимо ундаги натрий, магний ва кальцийларнинг миқдори кўтарилиб кетади. Калий танқислигида хужайрада эркин аммиакнинг водород ионларининг, минерал фосфатларнинг миқдори ошади. Шундай маълумотлар юборки, бунда сульфат ва нитратларнинг миқдори камайиб кетади. Калийнинг миқдори ҳамиша ўсимликларнинг ёш ўсувчи органларида, хамда меристема ва камбийда кўп бўлади. Эски барглардан калий ёшроқ баргларга кўчади, яъни у ўсимликлар томонидан такрор-такрор ишлатилади (реутилизация). Кўп ҳолларда реутилизация озиқ муҳитида етарли бўлмаган жойларда намоён бўлади натижада пастки баргларнинг сарғайиб қолиши нормал калийли озиқланганларга нисбатан олдинроқ содир бўлади. Эски барглардан янги баргларга калийнинг кўчишига натрий ёрдам беради, қайсиким ўзининг ўсишини тўхтатган тўқима ва баргларда унинг ўрнини олади. Демак ўсимликда калийнинг тақсимланиши базецетал концентрация градиенти деб номланган хусусият билан таъсифланади, бунда барглар ва новда қисмларидаги унинг миқдори қуруқ модда хисобида пастдан юқорига қараб оқади. Калийнинг ўсимликлар, тупроқ ва ўғитлар таркибидаги миқдорини хисоблашда уни оксид К2О шаклида сархисоб қилиш одатланилган. Баъзи бир экинларнинг хосилидаги калийнинг ўртача миқдори 46-жадвалда берилган. Ғалласимонлар ва дуккаклиларга қараганда қанд лавлагиси, картошкаларнинг асосий ва қўшимча ҳосил маҳсулотларини қуруқ вазни ҳисобига анча кўпроқ миқдорда калий тўғри келади. Айниқса калийнинг юқори концентрацияси сабзавот экинларининг махсулотларида юқори бўлади. Сабзавот экинлари, картошка, қанд лавлагиси ва бошқа илдизмевалар азотга нисбатан 1,5 марта кўпроқ калий ўзлаштирса, фосфорга нисбатан бу миқдор 3–4,5 марта зиёд миқдорни ташкил қилади. 46-жадвал Баъзи қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилида К2О нинг ўртача миқдори (абсолют қуруқ моддага нисбатан % миқдори)
Ҳар хил ўсимликлар 10 ц асосий ҳосил маҳсулоти (унга мос ҳолда вегетатив ҳосил) ц/га нисбатан К2О ни ҳар хил миқдорда ўзлаштиради. Ғалласимон экинлар тахминан 25-37 кг, ғалласимон дуккаклилар 16-20, картошка 7,0–9,0, озиқа ва қанд лавлагиси 6,7–7,5, сабзавот экинлари 4,0–5,0, беда 20–24 кг. Озиқ элементларини асосий маҳсулот бирлигига ва унга мос бўлган қўшимча маҳсулот ҳисобига (масалан, 10 ц ҳисобига) тупроқдан олинган миқдори ҳамма вақт қиёсланадиган катталикка эга бўлмайди, чунки ҳар хил элементларнинг ҳосилини асосий маҳсулотини қуруқ қисми бир хил бўлмайди. Шунинг учун ҳар хил экинлар томонидан ҳар хил озиқа элементларини тупроқдан олинишини объектив баҳолаш учун асосий ҳосилни қуруқ модда хисобида эквивалент миқдор бўйича сархисоб қилиш лозим. Масалан, ҳар гектар ердан 50 ц асосий маҳсулот ҳосилини олиш учун ҳисобланганда ҳар хил экинлар бўйича қуйидаги рақамларга эга бўламиз. Сабзавот экинлари, картошка, қанд лавлагиси ва бошқа илдизмевалар азотга нисбатан 1,5 марта кўпроқ калий ўзлаштирса, фосфорга нисбатан бу миқдор 3–4,5 марта зиёд миқдорни ташкил қилади. Ҳар хил ўсимликлар 10 ц асосий ҳосил маҳсулоти (унга мос ҳолда вегетатив ҳосил) цғга нисбатан К2О ни хар хил миқдорда ўзлаштиради. ғалласимон экинлар тахминан 25-37 кг, ғалласимон дуккаклилар 16-20, картошка 7,0–9,0, озиқа ва қанд лавлагиси 6,7 – 7,5, сабзавот экинлари 4,0–5,0, беда 20–24 кг. Озиқ элементларини асосий маҳсулот бирлигига ва унга мос бўлган қўшимча маҳсулот ҳисобига (масалан, 10 ц ҳисобига) тупроқдан олинган миқдори ҳамма вақт қиесланадиган катталикка эга бўлмайди, чунки ҳар хил элементларнинг ҳосилини асосий маҳсулотини қуруқ қисми бир хил бўлмайди. Шунинг учун ҳар хил экинлар томонидан ҳар хил озиқа элементларини тупроқдан олинишини объектив баҳолаш учун асосий ҳосилни қуруқ модда хисобида эквивалент миқдор бўйича сархисоб қилиш лозим. Масалан, ҳар гектар ердан 50 ц асосий маҳсулот ҳосилини олиш учун ҳисобланганда ҳар хил экинлар бўйича қуйидаги рақамларга эга бўламиз (47-жадвал). Одатда, картошка, қанд лавлагиси ва ем-озиқа лавлагиси, шунингдек қатор сабзавот экинлари хар гектар ердан қуруқ модда хисобида масалан, галласимон экинлар, ўтларга нисбатан кўпроқ махсулот олиш имконини беради ва шунинг натижасида калийни кўп миқдорда ўзлаштиради. Кунгабоқар алохида ўрин тутади, у қолган хамма экинларга нисбатан калийни кўпроқ ўзлаштиради. Ҳосилнинг асосий маҳсулоти бирлиги ҳисобига озиқа моддаларининг ўзлаштирилиши кўп жиҳатдан олинадиган товар ва қўшимча маҳсулот ўртасидаги нисбат мутаносиблигига боғлиқ. Ғалласимонларда ҳосилнинг товар маҳсулотида қўшимча маҳсулотга нисбатан калийнинг миқдори кам, илдизмевалилар, кўп йиллик ўтлар, силос ва сабзавот экинларида калийнинг кўп миқдори ҳосилнинг хўжалик жиҳатдан қимматли қисмига тўғри келади. Масалан, донда ўсимликнинг ер усти қисмидаги жами калийни 15% гина бўлади, қолган 85%, эса сомонида бўлади. 47-жадвал |