1. лекция тексти (Восстановлен). збекистон Республикаси Олий ва рта махсус таълим вазирлиги
Скачать 4.43 Mb.
|
Тупроқдаги фосфорнинг ўсимликлар томонидан ўзлаштирилиши Осон ўзлаштириладиган фосфатларнинг миқдори тупроқларда жуда кам бўлади. Масалан, Воронеж вилоятининг кучли қора тупроғида 0,144% Р2О5 ,бўлиб (ҳайдалма қатламнинг 1 гектарида 4230 т) 2% ли сирка кислотада эрийдиган қисми 1 га ерга 21 кг ни ташкил қилади. 0,146% Р2О5 тутувчи Москва вилоятининг қумоқ подзол тупроғининг 1 га ерида 6 кг сирка кислотада эрувчи Р2О5 бўлади. Бу маълумотлар ҳар иккала тупроқ ҳилида, айниқса подзол тупроқларда фосфорли ўғитлар солмасдан туриб, қониқарли ҳосил олиб бўлмаслигидан далолат беради. Ўсимликлар учун сувда эрувчи фосфат кислотанинг нордон тузлари ўзлаштирилиш жиҳатидан анча қулай бўлади, лекин уларнинг тупроқдаги миқдори жуда кам ва уларнинг миқдорий кўрсаткичи экинларни фосфор билан таъминланиш даражасини белгилаш мезони бўла олмайди. Лекин бу нарса бу тузларнинг тупроқдаги миқдорини умуман эътиборга олиш керак эмас деган сўз эмас. Юқорида ҳамма ўсимликлар фосфорни жуда суюлтирилган эритмаларидан ҳам ўзлаштира олиш қобилияти мавжудлиги қайд этилган эди. Тупроқнинг қаттиқ фазаси ва тупроқ эритмаси ўртасида маълум мувозанот бўлганлиги сабабли илдизлар томонидан сўриб олинган фосфат кислота тузлари илгариги унча юқори бўлмаган кўрсаткичи даражасигача қайтарилади ва ўсимлик уларни яна ўзлаштира бошлайди. Афсуски кўп тупроқларда фосфорнинг бу манбаи етарли бўлмайди ва фосфорли ўғитлар солинмаганда экиладиган экинлар “фосфорга очлигини” ёки ҳеч бўлмаганда яхши ҳосилни таъминлаш борасида фосфор танқислигини сезадилар. Ўсимликларни фосфор билан таъминланганлиги ҳақида мулоҳаза юритилганда амалиётда кучсиз кислотали муҳитда тупроқни тутиб турилиши натижасида фақат сувда эрувчи фосфор тузларигина эмас, балки бир қисм сувда эримайдиган, лекин ўсимликларнинг ўзлаштириши даражасида бўлган заҳира ҳолатдаги фосфатлар ҳам ажралади. Бу хилдаги фосфорли эритмани олиш учун: 1-2% лимон, 2-3% сирка, 0,2 н. хлорид, 0,002 н. сульфат кислота (рН ни доимо 3,0 атрофида ушлаб туриш учун аммоний сульфат қўшиб) лари, ҳамда карбонат ангидридга тўйдирилган дистилланган сув ишлатилади. Тупроқдаги ўсимликлар томонидан ўзлаштириладиган фосфорни аниқлаш борасида қўлланиладиган лаборатория услубларини ҳаммаси нисбий кўрсаткичларнигина аниқлайди, бу маълумотлардан фойдаланиш учун уларни дала тажрибалари асосида тасдиқлаш ва бу тажриба муайян экинлар учун такрорланиши лозим. Ўзлаштириладиган фосфатларнинг миқдорини кимёвий услуб ёрдамида аниқлашнинг бажарилишини тезлиги, арзонлиги, анча аниқлиги, бу услубларни агрокимёвий хизмат амалиётида қўллаш имкониятини яратди. Ундан дала тажрибалари билан биргаликда фойдаланилади. Кимёвий услуб кўрсаткичлари картограмма тарзида расмийлаштирилиб, тегишли худуд хўжаликларига тавсиялар берилади. Шуни қайд этиш лозимки, лимон кислота темир фосфатни ажратади, нордон подзол тупроқларда унинг миқдори анча бўлади. Шу хилдаги тахлилни давом эттирсак сирка кислота нордон тупроқларда ўзлаштириладиган фосфатлар миқдорини аниқлаш учун лимон кислотага нисбатан анча қулай реакция ҳисобланади. Ўзлаштириладиган фосфатларнинг миқдори динамик кўрсаткич бўлиб, тупроқ хоссаларига, деҳқончиликнинг жадаллик даражасига ва бошқаларнинг таъсирига қараб ўзгаради. Бу фикрларни исботлаш мақсадида Тимирязев қишлоқ хўжалик академиясининг станциясини икки хил намунали маданийлаштирилган чимли-подзол тупроқларига тегишли бўлган маълумотларни келтириш мумкин (40- жадвал). 40-жадвал Ҳар хил эритувчилар ёрдамида ажратилган Р2О5 нинг миқдори
40-жадвалдаги маълумотлардан кўриниб турибдики, иккинчи хил тупроқ биринчисига нисбатан фосфатларга анча бой. Уларнинг миқдори ағдариладиган тупроқ қатламини 1 гектарида қанча бўлади? Буни осонгина ҳисоблаб чиқиш мумкин. 100 г даги 1 мг Р2О5 1 га майдоннинг 0-20 см тупроқ қатламининг 30 кг мига тўғри келади. Демак биринчи хил тупроқнинг ҳар гектарида 22,1 кг осон ўзлаштириладиган Р2О5 бўлса, иккинчисида 56,1 кг бўлади. Ўсимликлар тупроқ таркибидаги ҳамма ўзлаштириладиган фосфат кислотасини ўзлаштира олмайди, чунки, илдиз тизими тупроқ заррачаларини ҳаммасини қамраб ололмайди. Маълумки, 1 га ернинг юзаси бир неча ўнлаб метр квадратни ташкил қилади. 39-жадвал маълумоти асосида хулоса қилиш мумкинки, биринчи хил тупроқда осон ўзлаштириладиган фосфатлар қониқарли миқдорда ҳосил етиштириш учун етарли эмас. 40-жадвалда кўрсатилган реактивлар Ф.В.Чириков томонидан таклиф қилинган бўлиб, у карбонат ангидридли дистирланган сувда ишқорий яъни кальций ва магнийнинг бир ва икки алмашинган фосфатлари ва қисман бу икки катионларнинг уч алмашинган фосфат тузлари (магний уч фосфат тўлароқ эрийди) да эрийди. Бу эритмага ўтувчи тузлар ўсимликларга эркин киради. Иккинчи реактив кальций уч фосфатни бир қисмини, фосфорит, аппатит, алюминий фосфатлари ва фосфорли кислоталарни эритмага ўтказади. Бу бирикмаларни экинлар томонидан яхши ўзлаштиради деб бўлмайди. Ҳар иккала тупроқда карбонат ангидрид билан тўйинтирилган дистилланган туз ёрдамида ажратиладиган фосфатлардан анча кўп бўлишига қарамай, олинган натижаларни баҳолашда хушёр бўлиш керак бўлади. Дала тажрибалари билан таққослаш орқали аниқландики, 0,5 н сирка кислотали эритма тупроқдаги 100 гр ҳисобига 5 мг Р2О5 ни эритади, демак ўсимлик фосфор билан кучсиз таъминланади. Шунга асосан айтиш мумкинки, биринчи хил тупроқ ўсимликлар ўзлаштириладиган фосфорлар билан кам таъминланган, шунинг учун ҳам фосфорли ўгитларни кўпроқ миқдорда солишга тўғри келади. Иккинчи тупроқ ҳам ўртача миқдорда ўзлаштириладиган фосфорга эга ва бу тупроқ учун фосфорли ўғитнинг ўртача нормасини қўллаш кифоя. Сирка кислотали эритмага ҳар 100 гр тупроқ ҳисобига 10 мг Р2О5 эриб чиқадиган даражада бўлганда экинлар ўзлаштириладиган фосфатлар билан тўлиқ таъминланади. Учинчи гуруҳ эритмага 0,5 н хлорид кислота билан эритиладиган фосфатларга келганда улар ўзлаштирилувчилар жумласига киритилади, бу эритмага фосфорит, апатит, алюминий ва темир фосфатлари, ҳамда фитатлари ўтади. Учинчи гуруҳ фосфатларни аниқлашнинг амалий аҳамияти йўқ. Унинг натижалари фақат ўзлаштириладиган фосфатларга ўтувчи заҳира ҳақида маълумога эга бўлиш имконини беради холос. Ҳар хил услублар воситаси билан аниқланадиган тупроқдаги ҳаракатчан деб номланган Р2О5 нинг миқдори ҳақида умумий тушунчага эга бўлиш, таҳлил қилинадиган тупроқнинг фосфат потенциали ҳақида билиш имкониятини беради. Бу потенциал ўсимликлар томонидан Р2О5 ни ўзлаштириши натижасида пасаяди, ва ерга дам берилганда ёки фосфорли ўғитлар солинганда ошади. 27-МАЪРУЗА Сувда эридиган фосфорли угитлар. Кучсиз кислоталарда эридиган фосфорли уғитлар. Сувда ва кучсиз кислоталарда эримидиган фосфорли уғитлар. Фосфорли ўҒитлар Тупроқ таркибидаги фосфорнинг тупроқ реакцияси, кимёвий ва микробиологик жараёнлар ва бошқа ташқи муҳит омиллари таъсирида мобилизация ва иммобилизация қилиниши. Фосфатларнинг асосий кимёвий ресурслари. Фосфорит ва аппатитларнинг асосий конлари. Фосфорли ўғитлар: олиниши, хоссалари ва қўлланилиши. Сувда, кучсиз кислоталарда эрийдиган, сувда ва кучсиз кислоталарда эримайдиган фосфорли ўғитлар. Фосфорли ўғитларнинг тупроқ билан ўзаро таъсири. Фосфорли ўғитларни ўсимликлар томонидан ўзлаштирилиш даражасига тупроқ хоссаларининг таъсири. Фосфорли ўғитлар қўллаш меъёрлари, муддатлари ва усуллари. Саноатда ишлаб чиқариладиган фосфорли ўғитлар Фосфорли ўғитлар ишлаб чиқариш учун хом ашё. Таркибида фосфор бўлган кўп хил минераллардан вулқон натижасида чиққан апатит ва чўкма фосфоритлар фосфорли ўғитлар ишлаб чиқаришнинг хом-ашёси ҳисобланади Апатит-вулқон натижасида чиққан, кенг тарқалган минерал бўлиб, тоғ жинсларида дисперс ҳолатда бўлади. Унинг конлари жуда кам. Энг йириги 1025 йил Кола ярим оролини Хибин деган жойида топилган эди. Аппатитларнинг бироз камроқ ва кам қимматлироқ конлари Урал, Байкалнинг жануби, ҳамда Бразилия, Испания, Канада, АҚШ ва Швециядан топилган. Фосфоритлар қадим геологик даврларда ерда яшаб ўтиб кетган ҳайвонларнинг скелетларини минерализацияси, ҳамда сувдаги кальций ёрдамида фосфат кислотанинг чўкиши туфайли ҳосил бўлган. Фосфорит конлари ер шарида кўп учрайди, лекин /арбий Европада улар унча катта бўлмай ишлаб чиқаришда қўллаш учун яроқли эмас. Осиё мамлакатларида Хитойдан ташқари бошқа ерларда деярли учрамайди. Фосфоритларнинг катта конлари Шимолий Америка давлатларида учрайди. Америка қитъасида бу жинсга мансуб конлар - Флорида, Теннеси ва бошқа штатларда топилган. Афсуски, МДҲ мамлакатларида учрайдиган фосфоритларда фосфор кам ва бир ярим оксидларга бой бўлганлиги учун суперфосфатга айлантириш мушкул. Жуда қимматли фосфорит кони 1937 й Қоратоғ тоғларида (Жанубий Қозиғистон) очилган, у фосфорли ўғитлар солинишига мухтож бўлган Марказий Осиё республикаларини ўртасида жойлашган Аппатит асосан кристалл ҳолида, фосфоритлар эса ҳам аморф ҳам кристалл ҳолида учрайди. Аморф хиллари тез парчаланади, шунинг учун унга кимёвий ишлов бермасдан ҳам ўғит сифатида ишлатиш мумкин. Келиб чиқиши жиҳатидан ҳар хил бўлишига қарамай аппатит ва фосфоритларнинг кимёвий тузилишида умумийлик бор. Улар ортофосфат кислотанинг уч алмашинган кальцийли тузлари бўлиб, таркибида кальций фтор ва шу катионнинг бошқа бирикмалари ҳамда бошқа чиқинди моддалар билан биргаликда учрайди. Апатит кристаллари юқори даражадаги барқарорлиги билан ажралиб туради, улардан фторни кимёвий ёки термик йўли билан ажратиш апатитнинг кристалл панжарасини парчалайди. Аппатитнинг эмперик формуласи Са5(РО4)3/ ёки (Са3(РО4)2)3Са/2 кальций фторид унинг хлориди, карбонати, гидроксили билан алмашиниши мумкин. Ўзаро мос ҳолда фтор-апатит, хлор-апатит, карбонат-апатит ва гидроксил - апатитлар фарқланади. Фосфат минераллардан ташқари фосфоридлар ҳам учраб, уларнинг таркибида чиқиндилар: полутор оскидлар, қум, тупроқ кўп бўлади. Хибинда апатитнефелинли жинс тарзида учрайди. Нефелин-(КNa)2Al2O32SiO2Қ nSiO2 таркибли алюмосиликатдир. Фосфоритлар желвакланган (кенг тарқалган) юмалоқланган тош каби ва қатламланган, қуйиб қўйган массага ўхшаш ҳилларда учрайди. Қатламланган энг қувватли фосфорит конига мисол тариқасида Қаратоғ фосфоритини келтириш мумкин, унинг қатламини қалинлиги 7 м гача етади. Бошқа конларда эса қалинлиги 0,8 м, эни эса 1,5 м гача бўлиши мумкин. У бошқа фосфорит конлардан ўзининг сифати бўйича ҳам фарқ қилади: Р2О5 нинг миқдори 29,6 дан 35,6% гача ва полутор оксидларнинг миқдори бор йўғи 2-2,5% (бошқаларда 4-11%) бўлади. Лекин Қоратоғ фосфоритининг камчилиги ҳам бор бўлиб, унинг таркибида магнийнинг миқдорини кўп бўлиши, ишлов беришни қийинлаштиради. Ҳосил бўлган маҳсулот ўта гигроскопиклиги билан ажралиб туради, уни йўқотиш учун махсус технологик услубларни қўллаш талаб этилади. Бошқа конларда фосфорнинг миқдори кам бўлиб, бир ярим оксидларнинг миқдори кўп бўлади (41-жадвал). 41-жадвал Фосфорит конларидаги фосфорнинг миқдори
Лойсимон фосфоритлар таркибида фосфорнинг миқдори кўп бўлади, улар жумласига: Вятско-Камское, Вурнарск, Егорьевск, Кижшемск, Кроловецкое конлари киради. Қумсимонлари (глауконитлилардан ташқариларда фосфорнинг миқдори кам бўлади), жумласига Донецк, Маршанск, Сешанск конлари киради. Глауконит К2О4R2O310SiO2пH2О таркибли алюминоферисиликат бўлиб, ундаги калий оксидининг миқдори 8% гача бориб етади. Глаулонит фосфоритларида калий 1-4% бўлиб, фосфор миқдори бўйича лойсимон ва қумсимонлар ўртасидаги оралиқ миқдорни ташкил қилади. Фосфатли хом-ашёда полутор оксидларнинг бўлиши мақсадга мувофиқ эмас, чунки уларга қўшимча ишлов беришда қўшимча миқдорда кислота сарфланишини талаб қилади ва фосфат кислота тузларини ретроградацияси (уларни камроқ эрийдиган шаклга ўтиши) га олиб келади. Фосфорли ўғитлар ишлаб чиқариш учун Хибинск апатит кони яхши хом ашё беради. Майдаланган жинсни сувга солиниб, олеин кислотаси, керосин ва эрувчи шишадан иборат реагент қўшилади (1 т жинсга 1 кг). Пульпа орқали ҳавони жадал равишда пуфлаш натижасида апатит заррачалари кўпикка ўхшаб қалқиб юзага чиқади ва ўзаро ёпишади, нефелин эса тубда қолиб сув билан ювилиб чиқиб кетади. Бойитилган нефелиндан тозаланган аппатит концентранти 39-40% Р2О5 га эга бўлади ва дунёда эрийдиган фосфорли ўғитлар олишда энг яхши хом ашё ҳисобланади. Нефелинни ҳам халқ хўжалигида ишлатилади. Нордон тупроқларда уни калийли ўғит сифатида ишлатиш мумкин. Ер куррасида топилган аппатит ва фосфорит конларидаги фосфорнинг умумий заҳираси 1.109 т ни ташкил қилади, лекин уларнинг фақат бироз қисмигина саноат аҳамиятига эга. Фосфат хом ашёсини замонавий қазиб олиниши жадаллиги бир йилда 28 млн.т.ни ташкил этади, у 3000 йилгача етган бўларди. Лекин йилдан-йилга қазиб олиш жадаллиги ошиб бориши ва ундан фосфорни ажратиб олиш услублари такомиллашганлигини эътиборга олиш лозим. Шу нуқтаи назардан термик жиҳатдан қайта ишлаш истиқболли ҳисобланади, у элементар фосфорни ажратиб олиш, шу асосида эса юқори концентрланган полифосфор кислоталарни ҳамда уларнинг тузларини олиш имконини беради. Ҳозирги кунда экстракцион услубдан (апатит ёки фосфоритни сульфат кислота ёки унинг нитрат кислота билан аралашмаси ёки фосфат кислота ёрдамида парчалаш) кўпроқ фойдаланилади. Экстракцион услубда олинган фосфат кислотанинг камчилиги унинг ифлосланганлиги ва ундан олинган сунгги маҳсулотларнинг чиқинди моддаларга бойлиги ҳамда ишлаб чиқарилган ўғитнинг концентрациясини пастлиги ҳисобланади. Элементар (қизил фосфорнинг ишлаб чиқариш истиқболлари, унга мис оксиди (Р массасига 1% миқдорда) қўшилганда, аста-секин тупроқда ўсимлик томонидан осон ўзлаштириладиган ортофосфат (Н3РО4) кислотагача оксидланади. Элементар фосфор таркибида чиқинди маҳсулоти йўқ ва ташиш учун энг кам харажатли (Р2О5 нинг миқдори 229%). Фосфорли ўғитларни ишлаб чиқариш усуллари Фосфорли ўғитларнинг ҳаммаси фосфат кислотанинг кальцийли тузлари ҳисобланади, улар уч гуруҳга бўлинади: 1) сувда эрувчан бир алмашинган, 2) ярим эрувчан 2 алмашинган (сувда эримайдиган, лекин кучсиз кислоталарда эрувчан ўсимликлар томонидан ўзлаштириладиган ) ва 3) уч алмашинган сувда эримайдиган ва кучсиз кислоталарда кам эрувчан. Агар бу фосфатлар, тупроқ нордонлиги таъсири натижасида анча осон эрийдиган шаклга ўтмаса, кўп экинлар томонидан ўзлаштирилмайдиган шаклдаги фосфатлар ҳисобланади. Фосфатли хом-ашёга ишлов беришдан асосий мақсад фосфатларни ўсимлик томонидан ўзлаштириладиган шаклга ўтказишдан иборатдир. Бир алмашинган фосфатлар (Сувда эрийдиган фосфатлар) Суперфосфат. Тегишли концентрациядаги сульфат кислота (57 ва ундан юқори) ни майдаланган фосфат хом ашёга таъсир этиш натижасида кальций монофосфат ва сувсиз кальций сульфат ҳосил бўлади, водород фторид учади ва тутилади: (Са3(РО4)2)3 . Са/2 Қ 7Н2SO4Қ 3Н2О қ 3 Са(Н2РО4)2 . Н2О Қ7СаSО4Қ2 Н/ (кальций монофосфат) Бир тонна хом ашёга 1 тонна кислота сарфланади ва 2 тоннага яқин тайёр махсулот олинади. Шу сабабли ўғитдаги фосфорнинг миқдори хом ашёдаги миқдорига нисбатан 2 марта кам бўлади. Апатитли концентратдан олинган суперфосфат фильтратида эрувчи Р2О5 нинг миқдори 19,5% дан кам бўлмайди. Қоратоғ фосфоритьида эса 14% гача ўзлаштириладиган фосфор (Р2О5 ) тутадиган ўғит олиш мумкин. Олий навида унинг миқдори 19,5% бўлади. Қоратоғ фосфоритига ишлов бериш натижасида олинган махсулотнинг таркибида бор йўғи 14% ўзлаштириладиган Р2О5 бўлади. Уч кальцийли фосфат ва сульфат кислота ўртасидаги асосий реакциядан ташқари бошқа реакциялар ҳам бўлиб ўтади. Масалан, аралаштирилишнинг унча етарли бўлмаган жойларида сульфат кислотанинг ортиқча бўлиб қолиши туфайли уч кальцийли фосфат тўлиқ парчаланиб фосфат кислота, кальций сульфат ва водород фторидга айланиш реакцияси содир бўлади. Са3(РО4)23 ∙ СаF210H2SO4 6H3PO410CaSO42HF Бу реакция туфайли Қоратоғ махсулотининг олий ва биринчи навларида анча: 5% дан 5,5% гача миқдорда фосфат кислота бўлади. Фосфат кислота суперфосфатга нордонлик ва гигроскопикликни таъминлайди (андозавий кўрсаткич 12-15% дан ошмайди). Суперфосфатни нордонликдан холи қилиш учун унга аммиак, оҳак ёки фосфорит қўшиб нейтралланади. Табиийки, реакцияга киришувчи массанинг тўлиқ аралаштирилмаслиги туфайли сульфат кислота етарли бўлмай қолган жойларида икки алмашинган кальций фосфат (преципитат) ҳосил бўлади, у ҳам ўсимлик томонидан ўзлаштирилади. Чунки, кучсиз кислоталарда эрийди: (Са3(РО4)23 ∙ СаF2 4H2SO4 12H2О 6СаНPO4∙ 2Н2О 4СаSO4 2HF кальций дифосфат Шундай қилиб суперфосфат таркибига қуйидаги ўсимликлар томонидан ўзлаштириладиган бирикмалар киради: кальций монофосфат, кальций дифосфат ва эркин фосфат кислота. Монофосфат ва фосфат кислота жами 75% дан 90% гача Р2О5 ни беради. Демак, дифосфат 25-100% дан кам миқдордаги ўзлаштириладиган Р2О5 ни ўзида тутади. Қисман уч фосфатли кальций парчаланмай қолади, фосфат кислотанинг бироз қисми эса темир ва алюминий билан бирикади (1% темир оксиди 2% Р2О5 ни 1% алюминий оксиди эса 1% ли Р2О5 бириктиради). Суперфосфатдаги эркин фосфат кислота гипснинг ҳосил бўлишига ҳалақит беради (СаSO42H2O), шунинг учун кальций сульфат сувсиз қолади ёки фақат бир молекула сув бирикади. У ўғит массасининг 40% гача қисмини ташкил қилади. Кукунсимон суперфосфатнинг ранги тўқ ва (фосфоритдан олинган), оч кул ранг (апатитдан олинган) бўлиб, ундан фосфат кислота ҳиди анқиб туради. Нейтрал асослар билан тўйинган тупроқларга солинганда таркибидаги монофосфат тезда кальций дифосфатга айланади. Са(Н2РО4)2 Са(НСО3)2 2СаНРО4 ∙ 2Н2О 2СО2 Карбонатлар иштирокида реакция яна давом этади ва кислота таркибидаги учта водород ўрнини кальций эгаллаган фосфатлар ҳосил бўлади: Са(Н2РО4)2 2 Са(НСО3)2 Са3(РО4)2 ∙ 2Н2О 4Н2О4СО2. Бундай шароитда тупроқда ҳатто гидроксил апатит ва фтораппатитларнинг ҳосил бўлиши ҳам мумкин. Нейтрал тупроқларда суперфосфатнинг таркибидаги фосфат кислотанинг икки ва уч алмашинган кальций фосфатлар ҳосил қилиши орқали кимёвий ютилиши, тупроққа солинган ўғит таркибидаги фосфорнинг ҳаракатчанлигини камайтиради. Шу билан бирга янги чўктирилган уч алмашинган кальций фосфатларнинг кучсиз кислоталарда анча миқдорда эрувчанлиги ва ўсимлик томонидан ўзлаштирувчанлиги ортади. Нордон полутор оксидларга бой тупроқларда кам эрувчан ва шунинг учун ўсимликлар томонидан қийин ўзлаштириладиган темир ва алюминий фосфатлари ҳосил бўлиши мумкин: Са(Н2РО4)22Al(OH)3 2AlPO4Ca(OH)24H2O Ҳамма тупроқларда фосфат кислотанингш бир қисми анионлари мусбат зарядланган коллоид заррачалари томонидан (бошқа анионларга алмашинган ҳолда асосан НСО3-) адсорбцияланади ва улар ўсимликлар томонидан ўзлаштириладиган ҳолатда сақланади Тупроқ микроорганизмлари ҳам бир қисм фосфатларни бирикттириб олиб, уларни хужайра плазмасига кўчиради. Суперфосфат фосфорини кимёвий боғланишини унинг тупроқ билан аралашув юзасини камайтириш ҳисобига амалга оширишда ўғитни донадор қилиб чиқариш муҳим аҳамиятга эга бўлади. Донадор суперфосфат. Уни ишлаб чиқариш учун тайёр унсимон маҳсулотни бироз намлаш ва айланиб турадиган барабанда қуритиш кифоя. Бунда ҳар хил катталикдаги гранулалар ҳосил бўлади. Диаметри 1 мм дан 4 мм гача бўлганлари ишлатиш учун яроқли бўлади. Донадорланган суперфосфатнинг баҳоси кукунсимондан баланд, ва донадор ўғитнинг таъсири кукунсимонга қараганда, айниқса экиш вақтида уруғ, кўчат ва туганакка яқин солинганда анча яхши самара беради. Донадор суперфосфатни энг яхши хом ашёдан тайёрланади, у кам миқдорда намликка эга (1-4%) ва ўзлаштириладиган Р2О5 нинг миқдорини кўплиги - 19,5-22,0%, нордонлиги, намлиги-1-2,5 % (кукунсимонда 5-5,5% ўрнига) ва энг яхши физик хоссалари билан ажралиб туради, бу каби хусусиятлари ўғитнинг яхши сепилувчанлигини таъминлайди. Донадор суперфосфатни уруғ, картошка туганаклари ва кўчатларнинг илдизи атрофига солиш яхши самара беради. Бир центнер донадор суперфосфат 3 центнер кукунсимон суперфосфатни ўрнини босади. Концентрланган суперфосфат. (иккиламчи ва учламчи). Оддий суперфосфат таркибида 40% кальций сульфатнинг бўлиши уни транспортга сарфланади харажатларини ошириб юборади. Гипсни ҳамма тупроқлар учун балласт (ошиқча) деб тушиниш тўғри эмас. Гипс таъсирида яхшиланадиган шўрхак тупроқлар, чим-подзол ва айниқса сульфатлари ва умуман олтингугурти кам бўлган ҳамма тупроқлар учун, сульфат-ионларга эга бўлган ўғитлар, нисбатан самарали хисобланади. Баъзи экинлар масалан, кўп миқдорда олтингугурт ўзлаштирадиган дуккаклилар ва бутгулдошлар учун суперфосфат таркибидаги гипс жуда фойдали. Лекин бошқа хил кўп тупроқлар ва экинлар учун гипс деярли фойдасиздир. Шунинг учун суперфосфат ишлаб чиқаришда ҳамиша гипсдан қутилишга харакат қилинади. Олдин фосфат кислота олиш учун фосфоритга сульфат (паст концентрацияли бўлса ҳам бўлади) кислота билан ишлов берилади (бу тўғрида олдинроқ тўхталиб ўтилган эди). Кейин фильтрлаш йўли билан Н3РО4ни гипсдан ажратиб олиниб, у билан юқори фоизли фосфат хом ашёга ишлов берилади: шу йўл билан концентрланган суперфосфат, яъни хом ашёда мавжуд бўлган бир оз чиқиндили кальций монофосфат олинади: Са3(РО4)23 ∙ СаF214Н3РО410Н2О 10Са(Н2РО4)2 ∙ Н2О2НF Фосфат кислотани бу услубда олишни экстракцион услуб дейилади. Ҳозирги кунда фосфат кислота олишнинг анча мукаммалроқ услуби-паст фоизли фосфоритлардан 1400-1600 С да электр печкалар ёки домна печларда кокс ёки антрацит билан фосфорни хайдаб чиқариб олиш услуби ишлаб чиқилган ва тадбиқ этилмоқда. Ажралиб чиққан элементар фосфорни сув остида йиғиб олинади, сўнг ҳаво иштирокида ёндирилади ва ҳосил бўлган фосфор беш оксидни сувга бириктирилади: Р2О5 3Н2О 2Н3РО4 Олинган фосфат кислота фақат концентрланган суперфосфат олиш учунгина ишлатилиб қолинмасдан, балки бошқа қимматбаҳо ўғитларни олишда ҳам ишлатилади. Оддий ва концентрланган суперфосфатлар фосфор миқдорини эквивалент ҳолда олганда ҳосилга деярли бир ҳил таъсир қилади. Шунинг учун концентрланган суперфосфат афзаллиги уни идишларга солиш, ташиш, сақлаш ва тупроққа солишда намоён бўлади. Локал равишда (уя-уяча) солиб ўғитлашда концентрланган суперфосфатнинг донадор шаклдагисини қўллаш лозим. Апатитли концентратни сульфат ва фосфат кислоталари аралашмалари билан парчаланганда тўйинган суперфосфат олинади, унинг таркибида 23,5-24,5% ўзлаштириладиган Р2О5 бўлади. Уни ҳам ўғитнинг бошқа турлари каби ишлатилади. Суперфосфатдаги ўзлаштириладиган Р2О5 нинг миқдорини таҳлил қилиш учун унинг ўлчаб олинган қисмидан 2 хил эритмаси тайёрланади: сувли ва аммонийнинг лимон кислотали тузидаги: иккинчиси реактивлардан кальций дифосфатини ва қисман алюминий ва темир фосфатларини эритади, кейинги тузлар ўзлаштирилувчи фосфатларга ноўрин киритилади. Шунинг учун фосфат хом ашё таркибида бир ярим оксидлар қанча кўп бўлса, суперфосфатни баҳоловчи ушбу услубнинг хатоси шунча катта бўлади. Баъзи ўзлаштирилувчи фосфат кислота миқдорини аниқлаш учун нейтрал лимон кислотасининг аммонийли тузидан фойдаланилади. Бу услубнинг камчилиги эритма фақат дифосфатнигина эмас балки трифосфатларни ҳам эритади, аслида эса трифосфат ўзлаштириладиган фосфатлар гурухига кирмайди. Шундан кўриниб турибдики “ўзлаштириладиган” фосфор тушунчаси шартлидир, буни устига буғдой ва гречиха ёки канакунжутл ва хантал учун ўзлаштирилиш даражаси бир ҳил эмасдир, чунки кейин номланган ўсимликлар ғалласимонларга нисбатан озиқланиш учун қийин эрувчан тузлардан ҳам фойдаланиши мумкин. |