Главная страница
Навигация по странице:

  • 39-МАЪРУЗА Коомплекс ў

  • Мураккаб ўғитлар

  • Комплекс ўғитлардаги озиқ моддаларининг ўзаро нисбати ва уларнинг умумий миқдорга нисбатан улуши

  • Аммофос NH

  • Диаммофос ( NH

  • Калийли селитра KNO

  • Фосфоаммофосмагнезия

  • Нитрофоскалар

  • 1. лекция тексти (Восстановлен). збекистон Республикаси Олий ва рта махсус таълим вазирлиги


    Скачать 4.43 Mb.
    Названиезбекистон Республикаси Олий ва рта махсус таълим вазирлиги
    АнкорYoʻl harakati qoidalari va normalari
    Дата21.12.2022
    Размер4.43 Mb.
    Формат файлаdoc
    Имя файла1. лекция тексти (Восстановлен).doc
    ТипДокументы
    #856380
    страница25 из 32
    1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   32

    38-МАЪРУЗА

    Микроўғитларнинг қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилдорлигига таъсири

    Микроўғитларни қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилига таъсири, уларнинг ҳосилдорликни оширишдаги роли ҳақида юқорида айтиб ўтилди. Биз республикамизнинг асосий қишлоқ хўжалик экинларидан хисобланган пахта хосилдолигига микроўғитларнинг таъсири ҳақида тўхталиб ўтишни лозим деб топдик.

    Микроўғитларнинг пахта ҳосилига таъсирини текшириш бўйича республикамизда бир қатор тажрибалар ўтказилган бўлиб, бу тажрибаларнинг кўрсатишича, микроэлементлар пахта ҳосилини оширишда муҳим аҳамиятга эга. Масалан, микроўғитларнинг пахта ҳосилига таъсири бўйича М.В.Исаевнинг маълумотларига кўра рух элементини қўллаб ўтказилган 2 та тажрибада пахтадан олинган ўртача қўшимча ҳосил 3,6 ц/га ни ташкил этган.

    Мис ўғитини қўллаб ўтказилган 16 та тажрибада пахта ҳосилидан олинган ўртача қўшимча ҳосил 2,9 ц/га ни, Мо билан олиб борилган 11 та тажрибада 2,8 ц/га ни, бор қўллаб ўтказилган 8 та тажрибада 2,3 ц/га ни, марганец қўллаб ўтказилган 8 та тажрибада 2,4 ц/га ни, Со микроэлементларни қўллаб ўтказилган 8 та тажрибада эса 3,1 ц/га ни ташкил этган.

    Микроэлементларни чигитни экиш олдидан ёки вегетация даврида намлаш, пахтани барги орқали озиқлантириш, шунингдек, уни микроўғитлар билан бирга бериш лозим. Масалан, чигит бор кислотасининг 0,25% ли эритмаси, марганец сульфатнинг 0,05% ли мис, рух ва молибден тузларининг 0,01-0,04% эритмаси билан намланганда унинг униб чиқиши 17-22% га тезлашган. Ёш ниҳоллар тез илдиз отган. Ривожланиши яхши бўлган ва умумий ҳосилдорлик гектарига 1,5-3,0 ц /га ошган.

    Пахтачилик илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси бўз тупроқлари экспериментал базасида ўтказилган тажрибалар натижасига кўра, чигит экишдан олдин намланиб, тупроққа молибден, бор ва марганец микроўғитлари солинганда пахта ҳосили 1,7-3,4 ц/га ошган. Вильт касаллиги эса 50% га камайган. Тажриба натижаларига кўра, микроэлементлар пахта ҳосилини 8,6% дан 25% гача кўпайтиради, вильт касаллигининг таъсирини сезиларли даражада камайтиради.

    Микроэлементларнинг техник тузларини гектарига 0,1-6 кг дан (соф ҳолда) солиш тавсия этилади. Лекин ҳозирги кунда бундай кичик нормадаги ўғитларни сепувчи техникаларининг бўлмаганлиги сабабли, Ўзбекистон республикаси Фанлар академиясининг кимё институтида микроэлементларни заводлардаёқ азотли, фосфорли ўғитлар таркибига киритиш услуби ишлаб чиқилди ва бу усул ўзининг ижобий самарасини бермоқда. Масалан, мис микроэлементи билан бойитилган аммофос ўғити Пахтачилик илмий-ишлаб чиқариш бирлашмасининг далаларида қўлланилганда контролга нисбатан, гектарига 2,9-3,8 ц га кўп ҳосил олинган. Фарғона вилояти туманлари далаларининг бирида мис билан бойитилган аммофос қўлланилганда, ҳосилдорлик контролга нисбатан 2,0 ц/га ортган. Шунингдек Пахтачилик илмий ишлаб чиқариш бирлашмасининг бўз тупроқларда мис билан бойитилган аммофос сепилганда ҳам ижобий натижалар олинган. Мис қўшилмаган аммофос шоналаш олдидан солинганда (назорат) ҳосилдорлик 1 йили 41,4 ц/га ни, 2 йили 42,5 ц/га ни ташкил этган. 2 кг мис қўшилган аммофос (шоналаш олдидан берилган) берилган вариантда ҳосилдорлик 1 йили 43,4 ц/га ни, 2 йили 45,5 ц/га ни қўшимча ҳосил эса 1 йили 2,0 ц/га ни 2 йили 3,0 ц/га ни ташкил этган. Мис қўшилмаган аммофос чигитни экиш билан бирга солинганда (назорат) ҳосилдорлик 41,7 ц ни ташкил этган. 2 кг мис қўшилган аммофос, чигитни экиш пайтида солинганда ҳосилдорлик 45,5 ц ни, қўшимча ҳосил эса 3,8 ц ни ташкил этган ва ҳ.к.

    Аммофосни мис микроэлементи билан бойитиш технологияси Олмалиқ кимё заводида жорий этилган бўлиб, комплекс ўғитнинг нархи соф аммофос ўғитининг нархига нисбатан баландроқ, лекин ундан келаётган фойда эса ҳаражатга нисбатан бир неча марта юқори.

    Микроэлементларнинг органик бирикмалари сувда яхши эрувчан бўлиб, ўсимликлар томонидан осон ўзлаштирилади. Органик бирикма ҳолидаги микроэлементларнинг биологик таъсири ҳам жуда юқори бўлиб, оддий анорганик туздаги микроэлементларга нисбатан ўсимликларга ижобий таъсир этади. Бундай ҳолда микроэлементлар тупроққа солинганда ўсимлик фойдалана олмайдиган бирикмага айланмайди. Шунинг учун ҳам бундай бирикмалардаги микроэлементларни ғўзага солиш нормаси, оддий тузлардаги микроэлементларнинг нормасига нисбатан кам бўлади.

    Бўз тупроқларда бор ва марганец микроэлементининг пахта ҳосилига таъсири бўйича бир қатор илмий ишлар ўтказилди ва улар нормада берилганда, бор пахта ҳосилини гектарига 1,3-4,7; марганец эса 0,7-3,7 ц/га оширганлиги аниқланди. Ўзбекистон илмий текшириш институтларининг маълумотларига кўра, пахта экиладиган зона тупроқларида бор, марганец, молибден, мис, кобальт каби микроэлементларнинг етарли эмаслиги аниқланди. Микроэлементларнинг ўсимлик фаолиятидаги иштирокини ўрганиш бўйича ҳам махсус тажрибалар ўтказилди. Тажрибалар шуни кўрсатадики, бор ва марганец берилмаган вариантларда ўсимликнинг вегетатив массаси ортсада, пахта ҳосилдорлиги контролга нисбатан кескин камайган. Бундан шу нарса аниқ бўлдики, микроэлементларнинг етишмаслиги сабабли, органик моддаларнинг синтезланиш жараёни бузилиб, натижада пахта ҳосилининг ошиши ўрнига унинг илдиз, поя системаси яхши ривожланган.

    Г.А.Рафиқова ўз тажрибаларидан Мп таъсирида тола чиқиши 1,3% га 1000 дона чигитнинг вазни 5,2 га кўпайтирилганлигини, барча турдаги микроэлементлар қўлланилганда толанинг 1,3 мм дан 1,8 мм гача узайганлиги, пахта ҳосилдорлигининг эса 0,2 ц- 5,8 ц/га ошганлигини аниқлади.

    Г.А.Рафиқованинг дала тажрибаларидан пахтанинг шоналаш даврида ҳар гектар ерга 4 кг рух, 6 кг бўр, 10 кг молибден ва уларнинг ҳар хил аралашмалари берилган. Натижа шуни кўрсатадики, энг юқори ҳосил марганец ва рух берилган вариантларда олинган. Микроэлементлар яқин йилларгача қишлоқ хўжалик экинларига қўлланилмасди. Чунки унинг тупроқдаги миқдори қишлоқ хўжалик экинлари учун етарли ҳисобланар эди. Сўнгги йилларда деҳқончилик ва пахтачилик маданиятининг ошиши билан ҳосилдорлик ҳам сезиларли даражада ортди, аммо тупроқдаги минерал моддалар миқдори камайиб кетди.

    Ҳар йили солинган микроўғитлар ҳисобига ўсимликларнинг тупроқдан олган ҳиссаси тўлдирилиб борди. Микрэлементларнинг миқдори эса ташқи қўшимча бўлмаганлиги сабабли камайиб борди. Шу сабабдан ҳам ҳозирда Ўзбекистоннинг асосий экин майдонларининг анчагина қисмида микроэлементларнинг айниқса, рух ва миснинг етишмаслиги аниқланди. Демак, бундай тупроқларда пахтадан юқори ҳосил олиш учун, микроўғитларни қўшимча тарзда берилиши талаб этилади.
    39-МАЪРУЗА

    Коомплекс ўҒитлар.Мураккаб уғитлар.
    Комплекс ўғитларнинг таснифи, таркиби ва хоссалари. Нитрофоска, нитрофос, аммофос, аммонийлаштирилган суперфосфат ва бошқа турдаги комплекс ўғитлар. Мураккаб, мураккаб аралашган ва аралашган ўғитлар ва уларни олиш усуллари. Комплекс ўғитларни қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари. Истиқболли янги комплекс ўғитлар.
    Комплекс ўғитлар деганда икки, уч ва ундан кўпроқ озиқ элементларини: азот, фосфор, калий, магний ва микроэлементларнинг маълум нисбатда ва хилма-хилликда сақловчи ўғитларга айтилади.

    Уларни икки элементли (фосфорли-калийли, азотли-фосфорли, азотли-калийли компонентдан иборат бўлган) ва уч элементли (азотли-фосфорли-калийли) ларга бўлинади. Олиниш услубларига қараб комплекс ўғитлар мураккаб, мураккаб-аралаш ва аралаш ҳамда, агрегат холати бўйича эса қаттиқ ва суюқ холатдаги хилларга бўлинади.

    Мураккаб ўғитлар деганда ягона кимёвий жараёнда аммиак, фосфат, нитрат, сулфат кислоталар, суюқ аммоний, нитрат, фосфарит ёки аппатит, калийли тузлар ва бошқа хомашё компонентлардан олинган камида икки озиқ элементларидан ташкил топган ўғитларга айтилади.

    Мураккаб-аралаш ўғитларни тайёр оддий ўғитларга суюқ ва газсимон маҳсулотларни сингдириб олинади. Мураккаб-аралаш ўғитларни оддий суперфосфатни аммонизациялаш йўли билан ёки нитрат кислотали ёки калийли тузларга фосфат ёки сулфат кислота қўшиб олинади.

    Аралаш ўғитларга икки ёки ундан кўпроқ оддий ўғитларни аралаштириш йўли билан олинган ўғитлар киради.

    Комлекс ўғитлар ишлаб чиқаришнинг кўп технологик жараёнларини тўртта гуруҳга умумлаштириш мумкин:

    1. Мураккаб ўғитларни фосфат ва полифосфат кислоталари асосида олиш.

    2. Фосфат ва полифосфат кислоталар асосида суюқ комлекс ўғитлар тайёрлаш.

    3. Табиий фосфатларни нитрат кислота асосида парчалаб қаттиқ мураккаб ўғитлар олиш.

    4. Аралаш ва мураккаб-аралаш ўғитлар олиш.

    Озиқ моддаларни юқори концентрацияси ва бир йўла бир неча хил озиқа элементларини бўлиши комлекс ўғитларнинг устунлигини белгилайди. Масалан, аммофос, диаммофос, аммонийлашган суперфосфат, карбоаммофос, нитрофослар иккитадан озиқа моддасига эга; нитрофоска, нитроаммофоска, карбоаммофоскалар-учтаданга эга. Баъзи мураккаб ўғитлар таркибига микроэлементлар ҳам киради.

    Ҳисоблар шуни кўрсатадики, оддий ўғитлардан 2-3 марта алоҳида фойдаланиш, уларни тайёрлаш ва тупроққа солишдаги харажатларни комплекс ўғитларга нисбатан 1,5-2 мартага оширар экан. Буни устига кўпинча озиқа моддаларининг оптимал нисбати ҳам бузилади.

    Ўғитларда озиқ элементларининг миқдорини 10% га ошиши транспорт учун 5 млн тонна километр иқтисод қилиш имкониятини яратади. Тажрибалар шуни кўрсатдики, азот, фосфор ва калий билан озиқланишни алоҳида амалга оширилса биргаликда солишга нисбатан (алоҳида илдиз тутами орқали) маккажўхори ёмон ривожланади ва илдиз тизими орқали P2O5 ни кам ютади.

    Фосфорни азот ва калийлар билан биргаликда солганда унинг ўсимликлар томонидан ўзлаштирилишига оид дастлабки тажрибалар комплекс ўғитлар бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида ҳам тасдиқланди.

    Комплекс ўғитлардан фойдаланиш илдиз тизими томонидан озиқ моддаларини яхшироқ ўзлаштирилиш даражасини кучайтиради.

    Мураккаб ўғитлардан фойдаланиш ўсимликларнинг озиқа моддаларига бўлган талабини қондириб қолмай, балки ташиш, омборхоналар қурилиши, ортиш, тушириш ва тупроққа солиш ишларига механизация воситаларини ишлатиш билан боғлиқ ҳаражатларни иқтисод қилиш имконини беради.

    Ҳар хил турдаги комплекс ўғитларни эквивалент оддий ўғитлар билан солиштириш шуни кўрсатдики, алмашлаб экишда қатнашган ҳамма экинларнинг ривожланиши ва хосилини шаклланишига комлекс ўғитларнинг ижобий таъсири кўпроқ бўлар экан.

    Кўп тадқиқотчиларнинг маълумотларига кўра кўп холларда комплекс ўғитлар аралашмага нисбатан қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сифатига кўзга ташланарлироқ таъсир кўрсатади.

    Комплекс ўғитларда озиқ моддаларининг ўзаро нисбати қандай бўлиши керак? Тажриба натижаларини умулаштириш асосида бу маълумотлар 56-жадвалда келтирилган.

    Мураккаб ўғитлар
    Мураккаб ўғитлар жумласига таркибида 2 та элемент сақловчи (аммоний полифосфат, аммофос, диаммофос, нитрофос, карбоаммофос, сийдикчил фосфатлар, фосфор-калийли) ва 3 та сақловчи (нитрофоска, нитроаммофоска, карбоаммофоска) ўғитлар киради.

    1-жадвал

    Комплекс ўғитлардаги озиқ моддаларининг ўзаро нисбати ва уларнинг умумий миқдорга нисбатан улуши




    N:P2O5:K2O нисбати

    Умумий миқдорга нисбати, %

    Қайси экин ва тупроқ учун мўлжалланган

    1

    1:1:1 (нитрофос калийли)

    32,0

    Кўп ўсимликлар ва тупроқлар учун хар уччала озиқ моддаларини ўзаро яқин бўлган самарадорлигида

    2

    1:1,5:1

    11,1

    Ўзлаштириладиган фосфорнинг ўта танқислиги сезилган, ўсимликларнинг азот ва калий билан таъминланиши ўртача бўлган тупроқларда

    3

    1:1:1,5

    6,6

    Калий кам бўлган тупроқларда ва калийни севувчи экинларга (картошка, қандлавлаги ва бошқалар), ҳамда бошқа тупроқларда

    4

    1:1,5:1,5

    6,3

    Кўп йиллик дуккакли ўтлар ва ўт-аралашмаси (масалан, чим-подзол тупроқларда узун толали зиғир ўстираладиган майдонларга)

    5

    1:1:0,5

    1,7

    Харакатчан калийнинг кўп миқдорли тупроқларига ва калийни кўп ўзлаштирмайдиган ўсимликларга (масалан, ишқорланган тупроқларга экилган ғалласимон экинларга)

    6

    1:2,5:0

    6,2

    /ўза экилган майдонга экиш жараёнида солиш ва асосий ўғит сифатида солиш учун (тупроқда калийнинг танқислиги бўлмаган холларда)

    7

    1:4:0

    5,6

    /алласимонларга экиш жараёнида ва асосий ўғит сифатида солинадиган жанубий вилоят тупроқларига солиш учун (оддий ва жанубий қоратупроқлар, суғорилмайдиган каштан тупроқлар ва бошқалар)

    8

    1:1:0 (нитроаммофос типи)

    1,3

    Калий етарли ўзлаштириладиган тупроқларда ғалласимонлар ва бошқа экинлар учун

    9

    0:1:1

    6,5

    Азот етарли ўзлаштириладиган тупроқларда ғалласимонлар ва бошқа ўсимликлар учун

    10

    0:1:1,5

    3,3

    Фосфорга нисбатан калийнинг яққол танқислиги сезиладиган тупроқларда ғалласимонлар ва бошқа ўсимликлар учун

    11

    Бошқа хиллар

    19,4

    Агрокимёвий хизмат тавсияномасига мос бўлган холда


    Аммофос NH4H2PO4-бир алмашинган аммоний фосфат. Бу тузни ташкил қилувчи ионлар (аммоний ва фосфат) ҳамма ўсимликлар учун зарур ва улар томонидан ҳамма тупроқларда ўзлаштирилади.

    Аммофоснинг таркиби 11-12% N, 46-60% P2O5 дан ташкил топган. Уни таркибида ошиқча модда бўлмайди. Аммофос ишлаб чиқариш тезнологияси жуда оддий: аммиак фосфат кислота билан нейтралланади:
    NH3 + H3PO4 = NH4H2PO4
    Аммофоснинг камчилиги азот ва фосфор ўртасидаги нисбат фарқини катта бўлиши (1:4 ёки ҳатто 1:5) бўлишидир. Бу нарса ундан фойдаланиш имкониятини чегаралаб қўяди, чунки ўғитдаги азот ва фосфор ўртасидаги нисбат тахминан бирга бир бўлиши лозим, бинобарин кўп ўсимликлар ҳатто фосфорга нисбатан азотни кўпроқ талаб қилади.

    Диаммофос (NH4)2HPO4. Аммофос ишлаб чиқариш эркин фосфат кислотани аммиак билан тўйинтиришга асосланган. Агар бу жараённи давом эттирилса, унда диаммофос ҳосил бўлади. Диаммофосда азот ва фосфорнинг ўзаро нисбати 1:2,5 га яқинлашади:
    2NH3 + H3PO4 = (NH4)2HPO4
    Диаммофосда азотнинг миқдори 18% ва ундан кўпроққа ва P2O5 нинг миқдори 50% га тенг. Азот ва фосфорнинг диаммофосдаги йиғинди миқдори 70% дан ошади. Бу ҳамма мураккаб ўғитлар ичида энг концентрланган хили ҳисобланади.

    Концентрланган ўғитларга хос бўлган иқтисодий устунликлари қатори аммоний фосфатлар ҳамма экинларни экиш ва кўчат қилишда уруғ материалига яқин қилиб жой-жойига, уяга солиш учун қулайдир.

    Улар унча-мунча ошиқча миқдорга эга эмас (агар термик кислотадан тайёрланган бўлса) эритманинг юқори концентрацияда бўлишига, (жой-жойига солганда озиқа моддаларининг кам дозаси солинади) ва бунда тупроқ эритмасининг осмотик босимини ошишига олиб келмайди. Шу билан биргаликда хар иккала ион (аммоний ва фосфат) ўсимлик томонидан осон ўзлаштирилади.

    Калийли селитра KNO4 ҳам мураккаб ўғитлар жумласига киради. Таркибида 13% азот ва 45% гача K2O бўлади, унинг 1 ц миқдори калийли тузнинг 1 ц ва аммиакли селитранинг деярли 0,4 ц ўрнини босади. KNO3 таркибида керак бўлмаган ошиқча модда умуман бўлмайди ва физик хоссаларининг яхшилиги билан ажралиб туради. Хлор ионига нисбатан сезгирликни намоён қиладиган экинлар учун калий манбаи сифатидаги қиммати жуда баланд бўлади. Унинг камчилиги азот ва калийнинг ўзаро нисбат фарқи катта (1:3,5) бўлишидир.

    Шунинг учун ундан фойдаланилганда тупроққа яна қўшимча равишда азотли ўғитларни, албатта фосфорли ўғитларни ҳам солиш лозим бўлади.

    Фосфоаммофосмагнезия ёки магний-аммоний-фосфат MgNH4PO4KH2O-таркибида 8% азот ва 40% P2O5 тутувчи сувда кам эрувчи мураккаб ўғитдир. Тупроқ шароитида бу ўғитнинг аммонийсини нитрификацияси, аммоний сулфат ёки аммоний нитрат каби тез бўлиб ўтади. Катта нормаларда қўлланганда ҳам асосий ўғит сифатида солишга яроқли ўғит ҳисобланади. Тузнинг таркибига марганец, мис, руҳ микроэлементларини ҳам киритса бўлади. Бунда азотли-фосфорлигина эмас балки тегишли микроўғит ҳам бўлиб қолади. Иссиқхоналар учун (гидроконика) муҳим аҳамиятга эга бўлади.

    Нитрофоскалар 1908 йилдаёқ Д.И.Прянишников ўғит олиш мақсадида фосфоритга сулфат кислота эмас, балки нитрат кислота билан таъсир этиш мақсадга мувофиқ деган тавсияни берган эди, чунки бунда бир йўла икки хил: азотли ва фосфорли ўғит олиш имконияти яратилади (2- жадвал).

    Нитрат кислота билан фосфорли хом ашёга таъсир этишдан калцийли селитра ва приципитат (калций дифосфат чиқиндили) бир алмашинган калций фосфат олинади.

    Лекин бу аралашмани хали тўла қимматли ўғит деб бўлмайди, чунки калцийли селитра томонидан сув буғларини ютилиши туфайли аралашманинг намлиги юқорилиги учун ёмон сочилувчан бўлади. Шунинг учун калцийли селитранинг азотини бошқа бирикма ҳолатига ўтказиш лозим. Бундай ишлов беришнинг бир қанча услублари бор.

    1. Ҳосил қилинган аралашма-пулпага, ҳали иссиқ ва бўтқасимон бўлган (таъсирланишни тезлаштиради) пайтда аммоний сулфат қўшилади. У калцийли селитра билан таъсирланиши натижасида аммиакли селитра ва сувсиз калций сулфат ҳосил бўлади:
    Ca(NO3)2 + (NH4)2SO4 = 2NH4NO3 + CaSO4

    2-жадвал
    1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   32


    написать администратору сайта