Главная страница
Навигация по странице:

  • Тупроқ таркибидаги микроэлементлар миқдори.

  • Саноат асосида олинадиган калийли уғитлар. Табийий калийли тузлар. Калийли уғит сифатида қўлланиладиган саноат чиқиндилари. Калийли уғитларнинг тупроқ билан ўз-аро таъсири. 6

  • МАЪРУЗА

  • Калийли хомашё конлари. Калийли ўғитлар ишлаб чиқариш ва уларнинг хоссалари

  • Калийли магнезиал концентрат

  • 1. лекция тексти (Восстановлен). збекистон Республикаси Олий ва рта махсус таълим вазирлиги


    Скачать 4.43 Mb.
    Названиезбекистон Республикаси Олий ва рта махсус таълим вазирлиги
    АнкорYoʻl harakati qoidalari va normalari
    Дата21.12.2022
    Размер4.43 Mb.
    Формат файлаdoc
    Имя файла1. лекция тексти (Восстановлен).doc
    ТипДокументы
    #856380
    страница22 из 32
    1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   32

    Бор (В) Адабиётлардан маълумки, енгил механик таркибли чим-подзол, чим-глеели, ботқоқланган тупроқларда бор жуда кам бўлади. Тундра тупроқларининг таркибида 1 кг тупроқда 1-2 мг, чим подзол тупроқларда 1 кг тупроқда 2 -5 мг бор учрайди. Агар ноқоратупроқ зонада 1 кг тупроқдаги борнинг миқдори 0,2-0,5 мг дан кўп бўлса, борли микроўғитлар солиш тавсия этилмайди. Аммо бу кўрсаткич қора тупроқлар учун 0,3-0,65 ни, Ўрта Осиёнинг бўз тупроқлари учун 0,45-2,0 мг/кг ни ташкил этади.
    49-жадвал

    Тупроқ таркибидаги микроэлементлар миқдори.

    (Г.Я. Ринкис бўйича)

    Тупроқнинг микро-элементлар билан таъминланган-лик даражаси

    Тупроқдаги микроэлементлар миқдори


    Сувли сўримда

    Сu

    Мn

    Мo оксалат сўримида

    Zn 1 н НCI да

    СО4 НNO3 да

    Жуда кам

    0,1 гача

    0,3

    1 гача

    0,05 гача

    0,2

    0,2 гача

    Кам

    0,1-0,2

    0,3-1,5

    1,0-10,0

    0,05-0,15

    0,2-1,0

    0,2-1,0

    Ўртача

    0,3-0,5

    2,0-3,0

    20-50

    0,20-0,25

    2,0-3,0

    1,5-3,0

    Кўпроқ

    0,6-1,0

    4,0-7,0

    60-100

    0,3-0,5

    4,0-5,0

    4,0-5,0

    Жуда кўп

    1,0 дан кўп

    7,0 дан кўп

    100 дан кўп

    0,5 дан кўп

    5,0 дан кўп

    5,0 дан кўп


    Бори кам бўлган бу хил тупроқларда уни ўғит сифатида солиш ҳар гектар ер ҳисобига зиғир толасини 2-3 ц, қанд лавлагисини 45 ц га ошириб, бир йўла кейинги экиннинг илдиз мевасидаги шакарнинг миқдорини ҳам 0,3-2,1% га ошишига сабабчи бўлади. Борли ўғитлар қўллаш натижасида зиғир ва пахтадан гектарига қўшимча 2-3 ц ҳосил олиш мумкин. Тупроқ таркибида бўр миқдори 30 мг/кг дан ошиб кетса, ўсимликларда заҳарланиш аломатлари пайдо бўлади: поянинг пастки қисмидаги барглар сарғаяди, куяди, тўкилади. Борнинг сероблиги чорва моллари саломатлигига ҳам салбий таъсир кўрсатади.

    Мис (Сu) Миснинг умумий миқдори ҳар хил тупроқларда анча кенг чегараларда ўзгариб туради ва бир кг тупроқ ҳисобида 0,1 мг дан 150 мг гача бўлган миқдорни ташкил этади.

    Мисга торфли тупроқлар, Болтиқ бўйининг чим-карбонатли тупроқлари, ботқоқ ва ботқоқланган тупроқлари, қум ва қумоқ тупроқлари жудва камбағал бўлади. Нордон тупроқларни охаклаш ўсимликларга тупроқдан миснинг келиб тушишини камайтиради, чунки азот унинг тупроқда мустаҳкамланишини таъминлайди. Оҳак миснинг адсорбенти сифатида таъсир этади, ҳамда ишқорлаш йўли билан комплекс бирикма ҳосил бўлиши учун шароит яратади. Ҳудди шу вақтда ўсимлик мисга нисбатан танқисликни сезади, тупроқда эса мис миқдорининг камлиги кузатилади.

    Ноқоратупроқ зонада миснинг миқдори ҳар кг тупроқ ҳисобига 1,5-3,0 мг дан, қора тупрқларда 2,0-5,0 мгдан, Ўрта Осиёнинг бўз тупроқларида 1,5-4,0 мг дан кам бўлган ҳолларда ўсимликларнинг мисга бўлган эҳтиёжи кучаяди.

    Марганец (Мп) Тупроқда марганецнинг миқдори бир мунча юқори бўлишига (сариқ тупроқларда 1% гача ва ундан зиёд, чим подзол тупроқларда ва қора тупроқларда 0,1-0,2%) қарамай, бу элементнинг кўп қисми тупрқда қийин эрийдиган оксид ва гидрооксидлар тарзида бўлади. Нейтрал реакция атрофида (рН 6 дан 8 гача) ўсимликлар унга нисбатан танқислик сезиши мумкин, чунки бу муҳитда марганец қийин эрийдиган бирикма шаклида бўлади. Марганецнинг миқдори ноқоратупроқ зонада 1 кг тупроқда 25-55 мг, қора тупроқда 40-60 ва бўз тупроқда 10-50 мг бўлганда яхши самара беради.

    Тупроқда марганец кам бўлган ҳолларда (ёки умуман бўлмаганда) озиқланиш балансидаги элементларнинг нисбати бузилади, чунки у кальций сингари ташқи муҳитдан ионларни танлаб сингдирилишида ўзини антогонист сифатида намоён қилади. Марганец реутилизация жараёнини тартибга солиб турувчи элемент сифатида ҳам муҳим ўрин тутади. У ўсимлик ҳужайраларининг сув тутиш қобилиятини оширади ва ҳосил элементларининг кўпроқ сақланишига ёрдам беради. Тупроқда марганец миқдори 1% гача етади, лекин унинг асосий қисми ўсимликлар томонидан қийин ўзлаштириладиган шаклдадир.

    Марганецга бўлган эҳтиёж “МДҲ” давлатларининг асосан Украина, Ўрта Осиёдаги мамлакатлар ҳамда Кавказ бўйи давлатлари тупроқларида сезилади.

    Молибден (Мо) Тупроқдаги умумий молибден миқдори 1 кг тупрқ ҳисобига 0,20 дан 2,4 мг гача, ҳаракатчан шаклдаги миқдори эса 0,10 дан 0,27 мг гача бўлади. Одатда тупроқнинг ҳайдалма қатламида ҳаракатчан шаклдаги молибден, умумий молибденнинг 8-17 фоизини ташкил этади. Енгил механик таркибли, кам чириндили тупроқлар таркибида молибден энг кам миқдорда учрайди. Молибденнинг энг кам миқдори подзол ва қум тупроқларда (1 кг га 0,005 мг) учрайди. Умумий ҳаракатчан шаклдаги молибденга энг бой бўлган тупроқлар, қора тупроқлар ҳисобланади. Демак, бу ўз ўзидан бу тупроқларнинг биологик аккумуляция қобилияти борлигидан далолат беради.

    Одатда тупроқда молибден оксидланган ҳолатда калций ва бошқа металларнинг молибдатлари тарзида учрайди. Нордон тупроқларда молибден, аллюминий, темир ва марганец билан қийин эрийдиган бирикмалар ҳосил қилади. Ишқорий тупроқларда эса осон эрийдиган натрий молибденга айланади. Тупроқ эритмасини нордонлиги пасайтирилса молибденнинг сувда эрийдиган шакли ортади. Оҳаклаш натижасида молибденнинг ўсимликлар томонидан ютилиши кучаяди, лекин рН 7,5-8 бўлган тупроқларда карбонатларнинг миқдори кўпайганлиги сабабли пасаяди. Молибденнинг танқислиги чимли-подзол, қуритилган нордон торф тупроқлар ва қора тупроқларда кузатилади.

    Гумусга бой тупроқлар ўз таркибида молибден ялпи миқдорининг кўплиги билан ажралиб туради. Молибден билан яхши таъминланган тупроқларда ўсимликлар азот, фосфор ва калийни яхши ўзлаштиради. Азот оқсил таркибига тўлиқ ўтади, натижада сабзавот ва полиз экинларида азотнинг нитрат шаклида тўпланишининг олди олинади. Шунинг учун молибденни дуккакли экинларга фосфор ва калий билан, бошқа экинларга эса азот билан бирга қўллаш тавсия этилади.

    Рух (Zn) Рухнинг умумий миқдори қора тупроқларда 1 кг тупроққа нисбатан 24,90 мг, тундра тупроқларида 55,76 мг ни ташкил этиб, унинг кам миқдори чим подзол тупроқларида 20,67 мг га тенг бўлади. Рух танқислиги кўпинча нейтрал ва кучсиз ишқорий карбонат тупроқларда учрайди. Нордон тупроқларда рух кўпроқ ҳаракатчан ва ўсимликлар томонидан ўзлаштирадиган ҳолатда бўлади. Яна рух танқислиги нордон, кучли подзолланган, енгил тупроқларда ҳам, рухи кам карбонатли тупроқларда ва юқори даражадаги чириндили тупроқларда ҳам намоён бўлиши мумкин.

    Рухли ўғитларни ноқора тупроқ зонасининг тупроқларида ҳаракатчан рухнинг миқдори ҳар бир кг тупроқ ҳисобига 0,2-1,0 мг, қора тупроқ зонасида 0,3-2,0 мг ва Марказий Осиёнинг бўз ва каштан тупроқлари учун эса 1,4-1,8 мг дан кам бўлган ҳолатларда қўллаш лозим. Ўрта Осиёнинг мўтадил ва кучсиз ишқорий тупроқларида рухнинг танқислиги кузатилади. Минтақамиз тупроқларида рух миқдори 1,4-1,8 мг/кг дан кам бўлганда рухли ўғитлар қўллашга тўғри келади.

    Кобальт (Со) Кобальт тутувчи ноқора тупроқларда ҳар бир кг тупроқда 1,0-1,1 мг, қора тупроқ зонасида 0,6-2,0, Марказий Осиёнинг бўз ва каштан тупроқларида 1,0-1,5 мг бўлганда қўллаш яхши самара беради. Бўз тупроқлар таркибида кобальт миқдори 1,0 мг /кг дан кам бўлса, кобальтли микроўғитлар қўлланиши мумкин. Лекин, чорва моллари учун сифатли озиқа етиштириш мақсадида тупроқ таркибидаги кобальт миқдори 2,0-2,5 мг/кг бўлганда ҳам кобальтли микроўғит қўллаш мумкин. Ем-хашак таркибида кобальт миқдори 0,07 мг /кг дан кам бўлса, чорва молларида акобальтос хасталиги юзага келади.
    31-МАЪРУЗА

    Саноат асосида олинадиган калийли уғитлар. Табийий калийли тузлар. Калийли уғит сифатида қўлланиладиган саноат чиқиндилари. Калийли уғитларнинг тупроқ билан ўз-аро таъсири.

    6- МАЪРУЗА. Калийли ўҒитлар
    Калийнинг тупроқдаги захираси. Калийли ўғит турлари. Калийли ўғитларни олиш усуллари. Калийли туз конлари. Ўсимликларнинг калий сульфат ва калий хлоридга муносабати. Ўсимликни қўшимча озиқлантиришда калийли ўғитлардан фойдаланиш ва бу тадбирнинг экинлар ҳосили ва сифатига таъсири. Тупроқ хоссалари, ўсимликларнинг хусусиятлари ва иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда калийли ўғитларни қўллаш меъёрлари, муддатлари ва усулларини белгилаш.
    Калийли хомашё конлари. Калийли ўғитлар ишлаб чиқариш ва уларнинг хоссалари
    МДҲ давлатлари ҳудудида жойлашган калий хомашёси заҳираларини ҳисобга олинса, у бу қиймат бўйича жаҳонда биринчи ўринда туради. Агар 1978 йилда дунёда ишлаб чиқарилган калийли ўғитлар, уларни K2O ҳисобида олинганда 25,7 млн тоннани ташкил қилган бўлса, ўша пайтда МДҲ мамлакатлари ҳисобига 84 млн тонна тўғри келган. Ўша йили хар бир гектар ҳайдаланадиган ерга солиш бўйича (K2O кг ҳисобида) жаҳонда-15,9 бўлса, МДҲ да-23,2 кг га тўғри келган.

    Ҳозирги пайтда калийли тузларни саноатда ишлаб чиқариш 50 млн тонна K2O ни ташкил қилса, МДҲ мамлакатлари ҳисобига 48% тўғри келади.

    Калийли ўғитлар ишлаб чиқариш учун хомашё сифатида калийли тузлар хизмат қилади, уларнинг саноат миқёсида ишлатиш учун етадиган заҳиралари Россиянинг европа қисмида, Қозоғистонда, Ўрта Осиёда жойлашган. Юқори Кама конлари анча йирик конлардан бўлиб (12 млрд тоннадан зиёд), Соликамск атрофида жойлашган. Иккинчи калийли тузларнинг энг йирик конлари Белорусиянинг Старобинск ва Петроловск, Украинанинг Карпат тоғлари атрофида Калуш-Галинск, Стебниковск конларида жойлашган. Туркманистонда Тюбогантан ва Карлюк конлари жойлашган. МДҲ мамлакатларида учрайдиган калийли тузларнинг конлари хлорид хилига жами заҳиранинг 92% ва 8% сулфат хилига бўлинади. Ўз навбатида ишлаб чиқилган калийли ўғитлар ҳам хлорид (калий хлорид ва аралаш тузлар) ва сулфат (калий сулфат, калий магнезий, калийли-магнийли концентрат) хилларига бўлинади.

    Хлоридли калийли ўғитлар ишлаб чиқариш учун асосий хомашё сифатида силвинит хизмат қилади, у силвин (KCl) ва галит (NaCl) аралашмаси (агломерати) ҳисобланиб таркибида 12-15% K2O бўлади. Калийли ўғитларнинг сулфат кислота қолдиғили хиллари каинит, лангбейнит ва аралаш лангбейнит-калийли жинслардан, шунингдек калунитлардан олинади. Таркибида калий бўлган минераллар қуйидагилар: Карналлит KCl·MgCl·6H2O, каинит KCl·MgSO4·3H2O, шенит K2SO4·MgSO4·6H2O, лангбейнит K2SO4·2MgSO4, полигалит K2SO4· 2MgSO4· Са SO4· 2H2O, аулинит (К, Na)2 SO4· AI2(SO4)3 · 4 AI(ОН)3 нефелинли концентрат (К, Na)2 О· AI2О3 · 2SiО2. Нефелинли концентратдан уни комплекс қайта ишлаш асосида алюминий оксиди, цемент, сода ва поташ олинади. Карналитли рудалардан уларнинг таркибидаги магнийни ажратиб олгандан кейин магний ишлаб чиқариш саноатининг чиқиндиси бўлган калий хлоридли электрод-ўғит олинади.

    Калийли ўғитлар концентрланган (калий хлорид, калий сулфат, калий-хлоридли-электролит, калий магнезия, калий-магнийли концентратлар) ва хомашё тузлари (силвинит,каинит)га бўлинади.

    Калий хлорид (КСI) умумий ишлаб чиқариладиган калийли ўғитларнинг 80-90% ини ташкил қилади. Унинг таркибида 53,7-60,0% К2О бўлади, намлиги 1% дан ошмайди. У сочилувчан, қизғиш ёки оқиш рангли кулранг мавжли крисстал модда.

    Калий хлорид икки хил услубда: флотацион ва галургин усули билан ишлаб чиқарилади.

    Флотацион услубда олганда силвинитли рудалардан олинади. Унинг моҳияти лойқа шлак ҳосил бўлиб, ундан KCl ва NaCl ларни бир-биридан ажратиб олишдан иборат. Минералларни флотацион ажратиш (силвинит KCl ва NaCl) уларнинг юзасини сув билан хўлланиш қобилиятини хар хиллигига асосланган.

    Олдиндан майдаланган рудани солиб ёки сувли эритмага ёғли аминларни қўшиб аралаштирилади ва пулпа орқали майда пуфакчалар тарзида пуркаб ҳаво ўтказилади. Бунда силвинит минералининг гидрофоб заррачалари ҳаво пуфакчаларига ёпишиб олади ва пулпанинг юзасига кўпик тарзида чиқади. Кўпикли маҳсулот KCl нинг концентрати ҳисобланади, у центрифугада сувсизлантирилади ва қуритиш учун йўналтирилади.

    Галит минералининг гидрофил заррачалари флотацион машинанинг тубида йиғилади ва чиқариш тешиги орқали чиқарилади.

    Калий хлориднинг силвинитдан галургик услубда ишлаб чиқарилиши NCl ва NaCl нинг сувда эрувчанлигини фарқланадиган эканлигига асосланган.

    Эриш 90-1000С да амалга оширилиб, кейинчалик эритмани 20-250С гача совитилади. Хар иккала тузларнинг тўйинган эритмалари температурани 20-250С дан 90-1000С гача оширилганда KCl нинг миқдори икки марта ошади, NaCl ники эса камаяди. Бундай эритмани совитилганда KCl кристалл холга келади, NaCl эса эритмада қолади.

    Тузлар эритмасининг бу хоссалари муайян услубда калий хлорид ишлаб чиқаришнинг узлуксиз жараёнини таъминлашда асос сифатида фойдаланилади.

    Майда кристалл калий хлорид майда донали флотацид ва галургик услубда сақлаш жараёнида ёпишади, айниқса унинг заррачасини катталиги 0,15 мм бўлганда шундай бўлади. Бу камчиликни олдини олиш учун уни заррачалари (гранулалари) ни катта янги 1 мм дан 3 мм етказилиб гранулланади. Калий хлориднинг ёпишқоқлилиги унга аминларни қўшганда анча камаяди.

    Калий сулфат (K2SO4) – оқ рангли майда кристалл кукун (сарғиш жилоли бўлишига ҳам йўл қўйилади), намлиги 1,2% бўлади. Таркибида 46-50% K2O бўлади, ёпишиш хусусияти кучсиз, заводдан халталарга солиб ёки тўғридан-тўғри транспорт воситасига солиб ташилади. Шенитни лангбейнитга конверциялаб бунда KCl қўшиш йўли билан олинади, уни магний сулфат билан таъсирлашади, бу эса MgCl2 ажралиб чиқишига ва ўғит таркибида қўшимча калий сулфат ҳосил бўлишига олиб келади.

    Хлор калийли-электролит (чиқиндили KCl) сарғиш жилоли кучли чангга айланувчи майда кристалл кукун ҳисобланади K2O миқдори 31,6-45,5% бўлади, ёпишмайди (намлиги 4% дан ортмайди), ташишда қоғоз халтачаларга солинади ёки шундайича ташилади.

    Калий магнезия (K2SO4·MgSO4). Кулранг ва қизғиш жилоли кучли чангланадиган кукун ёки аниқ шаклга эга бўлмаган кулранг-қизғиш гранулалар тарзида ишлаб чиқарилади.

    Таркибида 29% K2O ва 9% MgO бўлади; намлиги 5% дан зиёд эмас, ёпишмайди, шундайлигича транспорт воситасига солиб ёки қоғоз халталарга солиб ташилади. Калий сулфат каби хлорга нисбатан ўта сезгир бўлган экинлар учун қўлланилади.

    Калийли магнезиал концентрат кулранг рангли гранулалар тарзида ишлаб чиқарилади, намлиги 1,5-7%. Таркибида 18,5% K2O ва 9% MgO бўлади. Ташилганда шундайлигича траспорт воситасига солиб ташилади, чунки ёпишмайди. Хлорга нисбатан сезгирликни намоён қиладиган экинлар учун ишлатилади.

    40% ли калийли туз (KClҚNaCl)-қизғиш жилоли кристалл аралаш кулранг кристалл кукун ҳисобланади, у калий хлориднинг янчилган силвинит (35% гача NaCl) билан аралашмасидир, намлиги 2% дан ошмайди.

    Таркибида 40% K2O бўлади, ёпишқоқ, идишсиз ташилади. Натрийга нисбатан талабчан бўлган экинлар (қанд лавлагиси ва илдиз мевалилар) учун ишлатилади.

    KCl ва каинит аралашмаси 30% ли калийли туз ҳосил қилади.

    Табиий каинит (NaCL чиқиндили KCl·MgSO4·3H2O) - қизғиш-қўнғир рангли йирик гранулалар бўлиб, намлиги 5% дан ошмайди. K2O нинг миқдори-10%, ёпишмайди, транспорт воситасида тўғридан-тўғри ташилади.

    Цемент чанги-цемент саноатининг чиқиндиси хлорсиз калийли ўғит ҳисобланади. K2O нинг миқдори 10-15%, гранулланган шаклда ишлаб чиқарилади, қоғоз халтачаларга солинади. Калий карбонат, бикорбанат, сулфат тузлари тарзида, кам миқдорда силикатлар тарзида ҳам бўлади. Цемент чангида гипс, калций оксиди, бир ярим оксидлар ва микроэлементлар аралашмаси ҳам бўлади. Асосий ўғит сифатида ишлатилади, айниқса нордон тупроқларда хлорофоб экинлар учун яхши самара беради.

    Поташ (калий карбонат K2O3)-ишқорий калийли ўғит, нордон тупроқлар учун жуда қимматли ҳисобланади. Калцийлаштирилган поташда K2O нинг миқдори 63-66,7% бўлиши керак. Калцийлаштириш гигроскопикликни камайтириш мақсадида амалга оширилади. Поташ ва калий бикорбанат (KHCO3) ўтин ва сомон ёнганда ҳосил бўладиган ўчоқ кулида ҳам бўлади. Кулда бироз фосфатлар ҳам учрайди.

    Калий бикорбанат 47% K2O га эга бўлади.

    Силвинит (KCl·NaCl)-майдаланган силвинитли жинс, кристалларнинг катталиги 1-4 мм ва намлиги 20% дан ошиқ бўлмаган холатда ҳаворанг кристаллар мавжудлигида ранги қизғиш-қўнғир бўлиб, таркибида 12-15% K2O ва 75-80% NaCl бўлади. Кам миқдорда ишлатилади, идишсиз ташилади, ёпишқоқ, натрийни севувчи экинлар (қанд лавлагиси, илдизмевалилар) учун ишлатилади. Силвинитдаги калийнинг миқдори кам бўлганлиги учун уни конидан узоқ масофаларга ташиб ишлатиш самарали бўлмайди.
    1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   32


    написать администратору сайта