Главная страница
Навигация по странице:

  • Калийли ўғитларни тупроқ билан ўзаро таъсири

  • +

  • 32-МАЪРУЗА Қишлоқ хўжалик экинларига калийли ўғитларни қўллаш

  • Микроэлементлар ва микроў

  • Қишлоқ хўжалигида қўлланиладиган микроўғитлар 34- МАЪРУЗА Борли, мисли ўғитлар Борли ўғитлар

  • 1. лекция тексти (Восстановлен). збекистон Республикаси Олий ва рта махсус таълим вазирлиги


    Скачать 4.43 Mb.
    Названиезбекистон Республикаси Олий ва рта махсус таълим вазирлиги
    АнкорYoʻl harakati qoidalari va normalari
    Дата21.12.2022
    Размер4.43 Mb.
    Формат файлаdoc
    Имя файла1. лекция тексти (Восстановлен).doc
    ТипДокументы
    #856380
    страница23 из 32
    1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   32

    Карналлит (NaCl чиқиндили KCl·MgCl·6H2O)-майдаланган руда таркибида 12-13 % K2O бўлади, гигроскопик, кучли ёпишқоқ, хозирги кунда ташиш қийин бўлганлиги учун ўғит сифатида деярли ишлатилмайди.

    Леагнит ишлаб чиқариш учун хомашё сифатида хизмат қилади. Унинг чиқиндиси-электролит (KCl)-қимматли ўғит ҳисобданади.

    Калийли ўғитлар таркибидаги хлор қатор қишлоқ хўжалик экинларига салбий таъсир кўрсатганлиги сабабли унинг қайси калийли ўғитлар таркибида қанча борлигини билиш лозим.
    AlCl3  3H2OAl(OH)3  3HCl
    Бу реакциядан кўриниб турибдики, тупроқни нордонлашувида фақат H гина қатнашиб қолмай балки Al3 ҳам қатнашади.

    Калий катионлари тупроқ томонидан алмашинувли ютилиб, қатламдан бир йўла ТСК даги ионларни ўрнини олувчи (компенсацияловчи) миқдорга эквивалент бошқа катионлар (водород, алюминий, калций, магний, марганец ва бошқалар) ни сиқиб чиқаради, бу нарса тупроқ эритмаси реакциясида ўз аксини топади ва демак ўсимликнинг ўсиш шароитига таъсир этади. Ўз таъсирига кўра ҳамма калийли ўғитлар физиологик нордон ҳисобланиб: уларнинг сувли эритмаларидан ўсимликлар калий катионларини бошқа у билан бирга учрайдиган Cl- ёки SO2-4 анионларига нисбатан жадал равишда сўриб олади. Тупроқнинг ютиш комплекси билан таъсирланиш калийли ўғитларнинг тупроқ эритмасига нордонлаштирувчи таъсирини ҳам намоён қилади, бу нарса айниқса (оҳакланмаган) нордон тупроқларда жадал равишда бўлади. Масалан, рудалардаги 1 кг K2O тўғри келадиган хлорнинг миқдори (кг ҳисобида) силвинитда 4,0-5,2, карналлитда 3,0-3,3, калийли тузда 1,4-1,9, калий хлоридда 0,9-1,0, калий сулфатда ва калийли магнезиал ўғитларда 0,02-0,1 ни ташкил қилади.

    Калийли ўғитларни тупроқ билан ўзаро таъсири
    Калийли ўғитлар сувда яхши эрийди. Лекин уларни тупроққа солинганда калий иони тупроқнинг коллоид заррачалари билан физик-кимёвий (алмашинувли) ва алмашинувсиз ютилишида учрайди. Калийнинг тупроқ билан алмашинувсиз таъсирланиши (фиксацияси) тупроққа ўғит солингандан кейин бир кеча-кундузда ниҳоясига етади ва демак уни самараси вақтга яъни, ўсимликни экишдан олдинми ёки кейинми эканлигига боғлиқ бўлмайди.

    Тупроқ томонидан калий ионларини алмашинувли ютилиши умумий ютилишнинг анча (1-4 дан кам бўлмаган) қисмини ташкил қилади. KҚ катионининг тупроқ томонидан физик-кимёвий (алмашинувли) ютилиши қайтар жараён ҳисобланади:
    TCK + 9KCl ↔TCK +2HCl + CaCl2 + MgCl2 + AlCl3

    Тупроқ эритмасидаги алмашинувли реакциялар натижасида қўлланиладиган ўғитларнинг хилига қараб (хлорид ёки сулфат) хлорид ёки сулфат кислота ҳосил бўлади.

    Бундан ташқари тупроқ эритмасининг қўшимча тарзда нордонлашуви алюминий хлориди туфайли ҳосил бўладиган хлорид кислота эвазига содир бўлади. Шунинг учун нордон чим-подзол тупроқларда калийли ўғитларнинг самарадорлиги пасаяди. Лекин тупроқ эритмасига калийли ўғитларнинг кўрсатадиган нордонлаштирувчи таъсири аммоний-нитратли ва аммонийли ўғитларнинг шу хилдаги таъсиридан анча паст бўлади.

    Енгил тупроқларда калийли ўғитларнинг нордонлаштирувчи таъсири анча кучли намоён бўлади.

    Хар хил тупроқларда ўғитдаги калийнинг алмашинувсиз ютилиши (фиксация) солинган миқдордан анча йирик кўрсаткичларга (80% гача) етиши мумкин. В.У.Пчелкин маълумотларига кўра минерал таркибига ва калийли ўғитларнинг солиниши меъёрига қараб тупроқларда калийнинг фиксацияси 14% дан 82% гача кўрсатгичга эга бўлиши мумкин. 40К изотопини қўллаш йўли билан қумоқ ва оғир қумоқ чим-подзол тупроқларда олиб борилган тажрибалардан маълум бўлдики, ўсимликлар томонидан вегетациясини охирида ўғит сифатида солинган калийнинг ўзаро мос холда 63 ва 70% ўзлаштирилмай қолар экан, улардан 1ғ6 ва 1ғ8 қисми харакатчан шаклдаги миқдорни ташкил қилади.

    Фиксацияланган калий катионлари ўсимликлар томонидан камроқ ўзлаштирилади, баъзи холларда фиксация ўсимликлар озиқланишида салбий аҳамиятга эга бўлади. Калийнинг алмашинмовчи ютилиши уч қатламли шишувчан панжарали монтмориллонит гурухи ва гидрослюдалар гуруҳи жинсларига хос бўлади. Айниқса калий катионларини вермукулит кучли равишда ютади. Икки қатламли панжарали коалинит гуруҳи минераллари, одатда фиксациялаш қобилиятига эга бўлмайди. Шунинг учун калийнинг тупроқлар томонидан кўлами уларнинг минерал таркибига боғлиқ. Тупроқда монтмориллонит ва гидрослюдалар гуруҳи минераллари қанча кўп бўлса, уларда калийнинг фиксацияланиши шунча кучли намоён бўлади.

    Енгил тупроқларда (қум ва қумоқ) ўрта ва айниқса оғир қумоқ тупроқларга нисбатан одатда калий кам фиксацияланади. Фиксацияланиш механизмини қуйидагича тушинтириш мумкин: катионлар пакет оралиқ маконига ўтиб олади, бунда улар энг йирик катталикда (шишган холатда) бўлади ва тетраэдрик қатламларнинг кислород атомлари тўрида гексоганал бўшлиқларни эгаллайди, ҳамда хар иккала манфий зарядланган кислород қатламини ўзига тортади, натижада берк маконга кириб қолади.

    Шу йўсинда радиуси 0,130-0,165 нм (NHҚ4, RbҚ2, СgҚ2) бўлган катионлар сўрилади. Калий шулар жумласига киради (KҚ радиуси 0,133 нм). Тупроқнинг қуриши ва айниқса намлигининг галланиши (дала шароитларида тез учрайдиган ҳолат), калийнинг фиксацияланиш жараёнини анча кучайтириши мумкин, вахолангки, бу жараён нам тупроқда содир бўлади. Шунинг учун калийли ўғитларни юқори қуриб кетадиган қатламга эмас, балки хайдаладиган қатламнинг тубига солиш зарур.

    Йирик кристалл ёки грануллашган калийли ўғитларни солганда калийнинг тупроқ томонидан алмашинмовчи ютилиши камаяди (тахминан 20-30% га), чунки майда кристалл хилига қараганда уларнинг тупроқ билан контакти камроқ бўлади. Шу нарса исботланганки, калийли ўғитнинг шакллари тупроқ томонидан улардаги калийнинг фиксацияланишига таъсир кўрсатмас экан. Калийли ўғитларни ошиб борувчи нормада (меъёр)да солиниши тупроқ томонидан фиксацияланадиган калий абсолют миқдорини оширади, нисбий-солинган миқдорга нисбатан процент миқдорини эса камайтиради. Юқорида қайд қилинганидек баъзи тупроқлар калийга нисбатан жуда катта фиксацияловчи қобилиятга эга бўлади. В.У.Пчелкин маълумотларига кўра, кучсиз ишқорланган қоратупроқ (Сумск тажриба станцияси)да хар гектарга 30 т K2O солганда хар 100 грамм тупроқ 144 мг K2O ни фиксациялаган.

    Калийли ўғитларнинг тупроқнинг ютилиш комплекси билан таъсирланиши тупроқ қатлами бўйлаб калийнинг миграцияси анча сустлигидан далолат беради, бу қоидадан қум ва қумоқ тупроқлар мустасно. Одатда ўрта ва оғир механик таркибли тупроқларда ўғит таркибидаги калий-40-60 см қатламдан пастки қисмга ишқорланмайди, яъни амалий жиҳатдан ўсимлик илдизи жойлашган қатламда ва алмашинувли тупроқ қатламида қолади, ҳамда ўсимлик томонидан ўзлаштирилади. Лизиметрик тажрибалар маълумотларига кўра ноқоратупроқ зонанинг қумоқ тупроқлардаги бир йилда K2O нинг ювилиши хар гектар ерга 0,4-7 кг ни ташкил қилса, қум тупроқларда бу миқдор 12 кг гача кўпайиши мумкин. Калийнинг анча миқдорда йўқолиши (бир йилда 1 гектар ерга нисбатан 40 кг гача) қизил тупроқларда кузатилади.

    Калийнинг миграциясини сустлигини инобатга олиб калий ўғитини тупроқнинг энг юқори қатламига солиш керак эмас, чунки илдиз тизими намликка интилиб чуқурроқ қатламга қараб чўзила боради.

    Демак, шу хил тупроқнинг 1 гектари 4320 кг К2О ютиши мумкин. Тупроқнинг шу тарзда калийга тўйинишини ҳисобламоқчи бўлсак, агар ўсимлик томонидан ўзлаштирадиган калийнинг ўғитдаги миқдорини фақат 50% бўлишини эътиборга олинса, юз йиллар керак бўлади. Шундай маълумотлар борки, тупроқ РН ни камайтирилиши тупроқ томонидан ўғит таркибидаги калийни фиксацияланишини камайтиради, охакланганда эса оширади.

    Бунда агар тупроқнинг калцийга тўйиниши охаклантирилганда 80% дан ошмаса, унда калийнинг охаклантириш туфайли юзага чиқадиган харакати кучаяди, агар 80% дан ошиқ бўлса унда камаяди.

    Чириндига бой тупроқларда тупроқ томонидан фиксацияланган калийнинг ажралиши натижасида коллоиднинг юза қисмида чиринди модданинг қалин пўсти ҳосил бўлади, у минералларнинг минерал панжарасидан сиқиб чиқарилишига тўсқинлик қилиши натижасида қийинлашади.

    Узоқ вақт сурункасига калийли ўғитлар солинганда ва унинг ижобий мувозанати (яъни тупроққа ўғит тарзида солинган калийнинг миқдори ҳосил билан тупроқдан чиқадиган миқдордан кўп бўлиши) да тупроқда калийнинг харакатчан шаклдаги, шунингдек унинг алмашинмовчи кислотада эрувчи шаклидаги миқдорлари ошади. Бунда алмашинувчи калийнинг миқдорини сувда эрувчи калийга нисбатан ошиши анча жадаллашади.

    Калийнинг алмашинадиган холатга ўтиши юқорида қайд қилинганидек, кўп сабабларга боғлиқ ва анча катталикларга эга бўлади. Тупроқда юз берадиган калийнинг хар хил бирикмалари ўртасидаги ўзаро таъсирланишини қуйидагича ифодалаш мумкин: кристалл панжара калийи; алмашинмовчи калий; алмашинувчи калий;тупроқ эритмасининг калийиси.

    Хулоса қилиб айтганда ўсимликлар тупроқнинг ҳамма шаклдаги калийдан фойдаланиши мумкин, лекин уларнинг миқдорлари хар хил бўлади.

    Англиянинг қумоқ тупроғида 101 йил давомида ўтказилган тажриба натижасида маълум бўлдики, ўсимликлар хосил билан калийни алмашинувли шаклидаги миқдорига нисбатан 3-4 марта кўпроқ миқдорини олган. Бу маълумотлар, шунингдек бошқа тажрибалар натижалари ўсимликлар томонидан ютилган калийнинг алмашинмовчи шаклдаги хилларидан фойдалинишини исботлади. Қатор тадқиқотчилар фикрича қишлоқ хўжалик экинларини экиш жадаллиги калийнинг тупроқ томонидан фиксацияси кўрсаткичига ўз таъсирини кўрсатади.

    Буни устига қуриб қоладиган қатламда калийнинг юқори миқдорда фиксацияси содир бўлади. Ҳамма ёпишқоқ тупроқларда калийли ўғитларни шудгорлаш олдидан солиш керак, ва фақат енгил (қум ва қумоқ) тупроқларда етарли намланадиган ва намлиги ошиқча бўлган ҳудудларда калийни баҳорда солинади.

    Калийли ўғитларни унча чуқурга солинмагани учун экин ўсиб турган вақтда солиш бўлади. Озиқлантириш учун солиниши экишгача бир марта бутун нормани солишдан камроқ бўлади.

    32-МАЪРУЗА

    Қишлоқ хўжалик экинларига калийли ўғитларни қўллаш

    Калийли ўғитларни тупроқларнинг механик таркибига ва улардаги калийнинг харакатчан шаклдаги миқдорига, намлигини эътиборга олиб ҳамда, режалаштириладиган хосил ва унинг сифатини ҳисобга олган холда солинади.

    Калийли ўғитларни қум, қумоқ чимли-подзол, торф-ботқоқлик ва қайир тупроқларда, қўллаш яхши самара беради.

    Калийнинг аҳамияти Ўрта Осиёнинг эскидан хайдалиб келаётган ерларида, жадал равишда экиб келинаётган майдонларда ошади.

    Калийли ўғитларнинг кучсиз таъсири ёки унинг йўқлигини таъсири кўп холларда типик, оддий, жанубий қора тупроқларда, тақирсимон кулранг-қўнғир тупроқларда ва қоратупроқларда учрайди. Шўрҳок тупроқларда калийли ўғитлар тупроқнинг шўрлигини оширади ва бунинг натижасида ҳатто ҳосилдорликни камайтириши мумкин.

    К2О миқдори 100 г тупроқ эвазига 20 мг дан ошгандан кейин ғалласимонларнинг қўшимча ҳосили унча ошмайди (қумоқ тупроқлар) ёки кескин пасаяди (енгил механик таркибли тупроқлар). Т.Н. Кулаковская ҳисобларига кўра алмашинувчи калийнинг 100 г тупроққа нисбатан 18-20 мг, бўлишини енгил механик таркибли чим-подзол тупроқлар учун ва 100 г тупроққа 23-25 мг бўлишини қумоқ тупроқлар учун ғалла экинларидан кафолатли юқори сифатли ҳосил олишда оптимал деб қабул қилса бўлади. Калийли ўғитларнинг энг юқори самараси, уни азотли ва фосфорли ўғитлар билан оптимал нисбатдалигида таъминланади.

    Калийли ўғитларнинг ўзинигина қўллаш фақат бошқа элементлар билан таъминланган қуритилган торфли, торфли-ботқоқ тупроқларда бўлади.

    Лойланадиган тупроқларда калийли ўғитларни (баъзи экинларнинг қатор ораларига қисман солишдан ташқари) кузда шудгор олдидан солиш мақсадга мувофиқ бўлади. Таркибида хлор бўлган калийли ўғитларни кузда солинганда хлор кузги-баҳорги намгарчилик натижасида тупроқнинг илдиз атрофи қатламидан ювилиб кетади ва хлорофоб экинларга салбий таъсир кўрсатмайди. Агар калийли ўғитларни кузда солиб улгирилмаса, уларни баҳордаги ерни қайта хайдалишида солиш лозим, лекин бу холатда таркибида хлор бўлган ўғитлар хлорга нисбатан сезгирликни намоён қилувчи экинларга нисбатан салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Фақат қум ва қумоқ, ҳамда торфли-ботқоқлик ва қайир тупроқларига калийли ўғитларни баҳорда солиш керак. Енгил тупроқларда, айниқса суғориладиган майдонларда калийли ўғитларнинг бир қисмини озиқлантириш учун солишга ажратиб қўйиш мақсадга мувофиқ бўлади.

    Калийга нисбатан кунгабоқар, тамаки, сабзавотлар, қанд лавлагиси, картошка, мевали ва силос экинлари анча юқори даражадаги сезгирликни намоён қилади. Бу экинларга биринчи навбатда калийли ўғит солиш лозим. Лекин тамаки, ток, мевалилар, цитрус экинлар, қатор сабзавотлар (айниқса иссиқхонада ўстирилганда), гречиха, картошка, зиғир, доривор ва эфир мой экинлар хлорсиз калийли ўғитлардан фойдаланишни талаб қилади, чунки хлоридларнинг таъсирида ҳосилнинг сифати кескин пасайиб кетади (тамаки баргида ёнувчанлик қобилияти, зиғирда тола сифати сусаяди, картошкада крахмалнинг миқдори камаяди). Калийли ўғитларни кузда солганда кўп экинлар учун хлорнинг салбий таъсири йўқолади.

    Ғалла экинлари, қанд лавлагиси, илдизмевалари, ошхона қанд лавлагиси ва кўп ем-хашак экинлари таркибида хлор тутувчи калийли ўғитларга нисбатан салбий реакцияни намоён қилмайди, ҳатто ҳосилдорликни хлорсиз калийли ўғитлардан фойдаланилгандагидан анча оширади.

    Қанд лавлагиси ва озуқа илдизмевалилари учун таркибида натрий бўлган калийли ўғитлар муҳим аҳамиятга эга бўлади, яъни бу холда ҳатто хомашё тузларини ёки уларнинг KCl билан аралашмаларидан ҳам фойдаланиш мумкин.

    Хлорга нисбатан сезгир экинлар учун иложи борича хлори кам бўлган калийли ўғитларни танлаб олиш мақсадга мувофиқ. Масалан, картошка экинига калий хлорга нисбатан калий сулфат, калимагнезия (шенит) ёки калийли магнезиял концентратни қўллаш мақсадга мувофиқ. Калийли туз ва ҳатто каинитни картошка экинига қўллаб бўлмайди, чунки уларнинг таркибида хлорнинг миқдори кўп бўлади.

    Охакланган (карбонат) тупроқларда, айниқса зиғир ва картошка учун ўсимлик томонидан ўзлаштирилиш жараёнида калий ва калций ўртасида антогонизм бўлганлиги туфайли калийли ўғитларни юқори нормада солиш талаб қилинади.

    Ўсимликлар томонидан калийнинг ўзлаштирилиш коэффиценти экиннинг турига ва тупроқ-иқлим шароитларига боғлиқ бўлган холда анча катта чегарадаги (12дан 50% гача) ўзгаришларга дуч келади. Одатда биринчи йил калийли ўғитлар таркибидаги калийнинг ўзлаштирлиши 40% гача бўлган миқдорни ташкил қилади.

    Калийли ўғитлардан фойдаланишда уларнинг самарадорлигини оширишда:

    - улардан табиий зоналарга мос холда фойдаланиш;

    - калийни жадал равишда ўзлаштирадиган экинлар учун фойдаланиш;

    - азотли-фосфорли ўғитлар билан биргаликда фойдаланиш;

    - керак бўлганда охаклаш ва кейин калийли ўғитдан фойдаланиш;

    - калийли ўғитларнинг хилига қараб фойдаланишга алоҳида эътибор бериш лозим.

    МДҲ мамлакатларида фаолият кўрсатаётган тажриба ўтказиш муассасаларидан олинган маълумотларга кўра 1 ц К2О бўлган калийли ўғитларни солиш ҳар гектар ердан қўшимча равишда ғалладан 2-3 ц, картошкадан 20-33 ц, қанд лавлагидан 35-40 ц, пахтадан 1-2 ц, зиғир толасидан 1-1,5 ц, ем-хашак учун экилган ўтлардан 20-33 ц, яйлов ўтларидан 8-18 ц ҳосил олиш мумкинлигини исботлаган.

    Микроэлементлар ва микроўҒитлар
    Микроэлементларнинг ўсимликлар ҳаётидаги роли. Тупроқ таркибида микроэлементларнинг миқдори. Борли, марганецли, молибденли, рухли ва бошқа турдаги микроўғитлар, уларнинг олиниши. Микроўғитларнинг меъёрлари, уларни қўллаш муддатлари, усуллари ва техникаси.
    Қишлоқ хўжалигида қўлланиладиган микроўғитлар

    34-МАЪРУЗА

    Борли, мисли ўғитлар
    Борли ўғитлар. Борли микроўғитлар ҳар хил тупроқлардаги турли ўсимликлар учун жуда зарур ўғитлардан бири ҳисобланади. Бунда бор бирикмалари жуда кам миқдорда (1 гектар ерга 1-1,5 кг) солиниб, кўпинча жуда яхши натижаларга эришилади. Бор кислотасидан борли микроўғит сифатида фойдаланилса бўлади. Бор кислотаси баъзи иссиқ булоқ сувларида, нефть скважинаси сувида ва барча тошкўмир куллари таркибига кирадиган натрий бор тузида, шунингдек борнинг бошқа табиий бирикмаларида учрайди.

    Бор магнийли ўғит-бор кислотаси корхоналари чиқити энг кўп тарқалган. Бу ўғитнинг афзаллиги шундаки, тупроққа бирданига 2 хил кимёвий элемент-ўсимлик учун зарур бўлган бор ва магний солинади. Бундан ташқари бор ёғоч кулида, торфда ва гўнгда анча кўп бўлади.

    В.Р.Вильямс номидаги Ем-хашак институти ходимлари азот, фосфор, калийли ўғитлар солинган қумоқ-оҳакли тупроқларда тажриба ўтказдилар. Бор бирикмалари ишлатилмаганда 1 гектар ердан 0,5 центнер беда уруғи олинди. Гектарига 1,5 кг бор бирикмаси солинган даладан эса 3 баробар кўп, яъни 1,7 центнергача ҳосил олинди. Худди шундай шароитда 2 марта зиёдроқ бор солинганда гектаридан 0,8 центнер ўрнига 4,7 центнер яъни 6 марта кўпроқ беда уруғи олинди.

    М.В.Каталимов тажрибаларидан бирида борли ўғитларни ишлатмай гектаридан 5,4 центнер, бор ўғитини ишлатиб эса 11,6 центнергача карам уруғи ҳосили олинган.

    Оҳакли ва оҳакланган тупроқларга борли ўғитлар жуда яхши таъсир кўрсатади. Масалан, зиғир экилган тупроқ оҳакланганда кўпинча у бактериоз касаллиги билан зарарланади (оҳак таркибида кальций бўлиб у бактерияларнинг ривожланишини кучайтиради). Олимлар ўсимлик бор микроэлементига кучли муҳтож бўлганда бактериоз касаллиги содир бўлишини аниқлади. Бор бактериоз касаллини қўзғатувчиларга қарши курашиб, ўсимликларга ёрдам беради. Яна бир мисол, зиғир экиладиган далаларга етарли миқдорда минерал ўғитлар (азот, фосфор, калий) солишларига қарамасдан зиғирдан кўп вақтгача юқори ҳосил олинмаган, бунинг устига ўсимлик бактериоз билан касалланиб унинг юқори қисми қурий бошлаган. Я.В.Пейве тупроққа озгина миқдорда борли ўғитларни хўжаликлардан бирига солишни тавсия этди. Натижада кескин ўзгариш юз берди. Уруғ ҳосили 2 мартадан зиёдроққа кўпайди, тола сифати яхшиланди. Бундан ташқари микроэлемент қўлланган участкаларда зиғир эрта гуллади ва тезроқ пишиб етилди. Кейинчалик бундай тажриба бошқа хўжаликларга ҳам тарқалди ва олдинги йилларга қараганда зиғир уруғи ва толасидан юқори ҳосил олина бошланди.

    Борнинг яна бир ажойиб хусусиятларидан бири тупроққа (N:Р:К) нотўғри нисбатларда солинса, бор бирикмалари бу тенгсизликни баробарлаштирувчи сифатида таъсир этади. Азотли алмашиниш тикланади. Шу нарса жуда муҳимки, бор бирикмалари ва оҳак солинган участкаларда ўстирилган зиғирнинг уруғи биринчи йилдагина эмас, балки бундан кейинги йилларда ҳам юқори ҳосил бериш имкониятига эга бўлўди. Зиғирдан бошқа элементларга ҳам бу микроўғит ижобий таъсир кўрсатади. Кўпгина ҳолларда қанд лавлагиси “ўзак чириши” касаллиги билан касалланиб туради. Бу касаллик бошланиш пайтида ўсимликнинг ўрта қимсмида жойлашган ёш барглар сўлийди ва ўрала бошлайди, сўнг қорайиб қуриб қолади. Натижада барг бандининг ўзи қолади.Кўпгина ҳолларда тупрқда ўсимликлар осон ўзлаштира оладиган бор бирикмаси камайиб кетса, бу касаллик юзага келади. Борли ўғитлар қўлланган далаларда лавлагининг ҳамма туплари соғлом ўсади. Бундан ташқари бор бирикмалари билан ишлаш ҳосилни янада оширади.

    Болтиқ бўйи республикалари тупроқларида ўсимлик томонидан яхши ўзлаштириладиган борли бирикмалар миқдори жуда кам бўлади. Ўрта Осиё тупроқларида бундай бирикмалар нисбатан кўп бўлсада, суғориладиган шароитда юқори ҳосил олиш учун етарли эмас.

    Бор етишмаслиги натижасида картошка ўсимлиги ҳам “парша” деб номланган касалликка чалинади. Борли ўғитлар қўлланилганда эса бундай касаллик батамом йўқолади.

    Борли микроўғитлар жумласига борат кислота, бор-магнийли ўғит ва борли суперфосфатлар киритилади (1-жадвал).
    1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   32


    написать администратору сайта