Главная страница
Навигация по странице:

  • Марганец (М n )

  • Молибден (Мо)

  • Рух ( Zn )

  • Тупроқ микроэлементлари Тупроқлар таркибидаги мис, бор ва марганецнинг миқдори ва уларнинг ўзгариши

  • 1. лекция тексти (Восстановлен). збекистон Республикаси Олий ва рта махсус таълим вазирлиги


    Скачать 4.43 Mb.
    Названиезбекистон Республикаси Олий ва рта махсус таълим вазирлиги
    АнкорYoʻl harakati qoidalari va normalari
    Дата21.12.2022
    Размер4.43 Mb.
    Формат файлаdoc
    Имя файла1. лекция тексти (Восстановлен).doc
    ТипДокументы
    #856380
    страница21 из 32
    1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   32

    Микроэлементларнинг ўсимлик ҳаётидаги роли
    Ҳозирги кунга келиб, ўсимликлар таркибида кимёвий элементлардан 74 тасининг мавжудлиги аниқланган бўлиб, шулардан 16 таси ўсимликлар учун зарур озиқа моддалар ҳисобланади. Ўсимлик қуритилиб текширилганда, унинг таркибида 45% кислород, 42% углерод, 6,5% водород ва 1,5% атрофида азот бўлиб, бу 4 та элемент ўсимлик таркибидаги кимёвий моддаларнинг 95% ини ташкил этади. Қолган 12 та элемент жуда оз миқдорда бўлиб, атига 5% ни ташкил этади. Ўсимлик таркибидаги 87%углерод ва кислородни фотосинтез жараёнида барглари орқали ҳаводан, водородни сувдан ва бошқа қолган озиқ моддаларни эса, тупроқдан олади.

    Ўсимликлар таркибидаги микроэлементлар миқдорини қуйидаги мисолдан яққол кўришимиз мумкин. 1 гектардан олинган 270 ц қанд лавлаги таркибидаги макро ва микроэлементларнинг улуши қуйидагича: азот 166 кг, фосфор 42 кг, калий 157 кг, бор 0,162 кг, марганец 0,502 кг, мис 0,0053 кг, рух 0,0188 кг, кобальт 0,002 кг. Бор, марганец, рух, молибден, кобальт, йод ва бошқалар ўсимлик организмининг 100000 ва ҳатто ундан ҳам кам улушини ташкил қилганидан улар микроэлементлар деб аталган. Бор, марганец, рух, мис, молибден, кобальт ўсимликлар учун, рух, мис, йод, марганец, темир ва кобальт эса инсонлар учун зарур моддалар ҳисобланади. Бу элементлар организмда етарли бўлмаса ҳар хил касалликлар келиб чиқиши мумкин. Масалан: айрим ҳудудларда озиқ моддалар ва ичимлик сувида йоднинг камлиги туфайли инсон ва ҳайвонларда буқоқ касаллиги келиб чиқиши мумкин. Тупроқда ва яйловларда кобальт етишмаслиги эса “схотка” касаллигини келтириб чиқаради. Ҳайвонларнинг юнги тўкила бошлайди. Тупроқда мис бўлмаганда эса, қўй ва қора молларнинг касалланиши, ўсимликларнинг ҳосилининг кескин камайиб кетиши илмий жиҳатдан исботланган.

    Маълумки, ферментлар биологик катализатор вазифасини бажаради. Модда алмашинуви синтез ва парчаланиш сингари ҳаётий жараёнлар уларнинг бевосита иштироки билан кечади. Нуклеин кислоталар ва оқсиллар синтезининг таъминланишида ҳам микроэлементлар муҳим роль ўйнайди. Молибден нитратредуктаза ферменти таркибига киради. Агар нитратредуктаза ферменти бўлмаса, ўсимлик азотнинг нитрат тузидан озиқ сифатида фойдалана олмайди, натижада оқсил синтезланмайди. Мис эса, оксидланиш жараёнини активлаштирувчи полифенолоксидаза ва аскорбиноксидаза ферментлари таркибига киради. Рух, марганец ҳам кўпчилик ферментлар фаолиятини яхшилайди.

    Микроэлементлар фотосинтез, нафас олиш ва бошқа бир қанча жараёнларда бевосита иштирок этади. Шу сабабли ҳам улар ўғит сифатида тупроққа солинганда, экинларнинг ҳосилдорлигини оширибгина қолмай, уларнинг сифатини ҳам яхшилайди, шунингдек ҳосил шохларини шаклланишини, шоналаш, гуллаш ва ҳосилни эрта пишиб етилишини тезлаштиради.

    Бор (В) Бор элементи (бор арабча “оқ ва заррабин модда”) Фарангистонлик олимлар Жозеф Гей-Люссак ва Луи Тенер (1808) лар томонидан кашф қилинган. Ўсимликлар таркибида орадан 50 йил ўтгач маълум бўлди.

    Бор танқислигида гуллар сони кескин камаяди, шона ва тугунчалар тўкилади, поя ва илдизнинг ўсиш нуқталари шикастланади. Бор ҳужайрадаги сув миқдорини кўпайтиради, оқсил ва углевод алмашинув жараёнини тезлаштиради. Бу қанд моддаларини ўсиш нуқталари ва мевага боришини тартибга солади. Ўсимликларнинг қурғоқчиликка бардошини оширади.

    Бор етишмаса, фотосинтез жараёни секинлашади, шунингдек ўсимликларнинг илдиз тизими яхши ривожланмайди. Ўсимликлар таркибидаги бор миқдори ўртача 0,0001% ёки 1 кг қуруқ моддада 0,1 мг га тенгдир.

    Бор танқислигида ўсимликларда қуруқ ва жигарранг чириш, сарғайиш, илдизмеваларнинг ўзакланиши ва бактериоз каби иллатлар кузатилади.

    Кунгабоқар, помидор, гулкарам, беда, хашаки илдизмевалилар, ғўза, зиғир, шоли, сабзавотлар ва қанд лавлаги борга талабчан ўсимликлар жумласига киради. Тупроқ таркибида бор миқдори 30 мг/кг дан ошиб кетса, ўсимликларда захарланиш аломатлари пайдо бўлади. Поянинг пастки қисмидаги барглар сарғаяди, тўкилади. Борнинг кўплиги чорва молларининг саломатлигига салбий таъсир кўрсатади. Турли тупроқларда бор танқислигининг қуйи чегараси турлича бўлади,бу кўрсаткич қора тупроқларда 0,3-0,6 мг/кг, бўз тупроқларда 0,45-2 мг/кг дан паст бўлганда борли ўғитлар қўллаш лозим. Борли ўғитларни қўллаш натижасида зиғир (тола) ва пахтадан гектарига 2-3 центнергача қўшимча ҳосил олиш мумкин. Қанд лавлаги ҳосилдорлиги 45 центнерга ошиб, таркибидаги қанд моддаси 0,3-2,1% га кўпаяди.

    Агарда тупроқ таркибида бор моддаси бўлмаса, ўсимлик ёшлик давридаёқ ўсишдан тўхтайди. Ўсимликларда бор моддасининг етишмаслигини унинг ташқи кўринишидан яъни, ўсимликларни секин ўсишидан, ёш поя ва япроқларнинг мўртлаша бошлашидан дуккакли ўсимликлар илдиз туганакларининг заифлашганлигидан билиш мумкин. Бу ҳол ўсимликларда озиқа моддалари ҳаракат қиладиган йўллар фаолиятининг бузилишига боғлиқдир.

    Бор ҳамма элементларга бир ҳил миқдорда зарур эмас. Таркибидаги борнинг миқдорига қараб, улар бир биридан кучли фарқ қилади. Арпа, буғдой, тариқ, сули, маккажўхори каби бир паллали ўсимликларда бор жуда кам бўлади, икки паллали ўсимликларда эса жуда кўп бўлади. Ўсимлик таркибида бор қанчалик кўп бўлса, у борнинг етишмаслигини шунчалик тез сезади. Бир ўсимликнинг ўзида (илдизда, поясида, япроғида, гулида) турли вақтда микроэлементлар миқдори турлича бўлади. Демак, ўсимликларнинг борга бўлган талаблари турличадир. Баъзи ўсимликлар шоналаш даврида борга жуда бой бўлади. Масалан: шу даврда кунгабоқар япроғида унинг миқдори 0,005% гача етади, бошқа даврларда эса жуда кам бўлади. Температуранинг ўзгариб туриши ҳам ўсимликнинг борга бўлган талабига таъсир кўрсатади, температура пасайганда борга бўлган талаб ҳам пасаяди.

    Буларнинг ҳаммаси ўсимликларнинг ўзига хос хусусиятларини, тупроқни ташқи муҳит ва бошқаларни ҳисобга олмай туриб, микроэлементларни бир хилда қўллаш мумкин эмаслигини яна бир бор кўрсатади.

    Мис (Си) Мис микроэлементи оксидловчи ферментлар гурухига таркибига киради ва ўсимлик ҳаётида асосий элемент ҳисобланади. Аскорбиноксидаза ферменти таркибида 0,15-0,25% мис бор. Шу микроэлементлар етишмаганда полифенолоксидаза умуман фаолиятсиз бўлиб қолади. Ўсимлик ҳужайрасидаги оксидланиш-тикланиш жараёнларида мис бирикмаларининг иштирок этишининг сабаби ҳам ана шунда. Нафас олишнинг кучайиши ўз навбатида ўсимликда углевод алмашинишини ва оқсилнинг синтез бўлишини тезлаштиради. Буларнинг ҳаммаси ўсимликнинг умумий ҳолатини яхшилайди, жумладан уни замбуруғ касалликларига чидамлилигини оширади. Мис асосан япроқ хлоропластларида тўпланиб, хлорофиллни бузилишдан сақлайди. Бу ҳам оқсилнинг кучли синтез бўлиши натижасидир. Оқсил кўп бўлган тақдирда ранг берувчи хлорофилл моддаси оқсил билан қўшилиб унинг чидамлилиги ошади, бу эса япроқнинг ва умуман ўсимликнинг ҳаётий фаолиятини кучайтиради, фотосинтез жараёнини узайтиради ва натижада уруғ ҳосили ҳамда ундаги углеводлар миқдорини кўпайтиради. Мис ўғити лавлагида шакарни, мойли ўсимликларда ёғни, беда, лавлаги, картошка ва бошқа ўсимликларда “С” витамини миқдорини кўпайтиради. Қизиғи шундаки, мис бирикмалари (бор, марганец ва рух бирикмалари сингари) ўсимликларнинг сув режимига ва уларнинг қурғоқчиликка ҳамда совуққа бардош беришига маълум даражада таъсир кўрсатиб, япроқларда сувни сезиларли даражада кўпайтиради.

    Микроэлементнинг бундай таъсири унинг ўсимлик ҳужайраси протоплазмасининг коллоид-кимёвий хоссасига қисман таъсир этиши, ҳужайрани чўзилувчан қилиши ва сув ўтказиш хоссасини камайтириши каби қобилиятга эга бўлиши билан изоҳланади. Мис етишмаслиги туфайли юз берадиган касалликлардан мевали дарахтлардан юқори қисмининг қуриб қолиши (экзамтема) ва ўтсимон симликларни зарарлайдиган хлороз, барг учининг буришиб қолиши касалликлари яхшироқ ўрганилган.

    Мева дарахтлари юқори қисмининг қуриб қолиш ходисаси бутун ер юзига тарқалган. Айниқса цитрусли ўсимликлар бу касалликларга тез-тез чаланиб туради.

    Ёзда олма дарахтининг тепа шохлари қурийди. Шу касаллик туфайли дарахтнинг ўсиши ҳам секинлашади. Япроқнинг баъзи жойлари аста-секин қурий бошлайди. Касалликнинг тез ривожланиши натижасида янги япроқлар буришиб қолади ва тўкилади, новданинг юқори қисми қурийди.

    Кўпинча сули, арпа, буғдой ва бошқа ғалла ўсимликлари ҳам хлороз, барг учларининг қуриб қолиши касалликлари билан зарарланади. Ўсимлик қаттиқ зарарланганда ўсишдан тўхтайди ва қуриб қолади. Мис бирикмаларидан фойдаланиб, бу касалликларнинг ҳаммасини йўқотиш ёки бутунлай бартараф қилиш мумкин.

    Ўсимликларда миснинг ўртача миқдори 0,0002% ёки 1 кг оғирлик ҳисобига 0,2 мг га тўғри келади. Ўсимлик ҳужайрасида 2/3 қисм мис эримайдиган, бириккан ҳолда учрайди. Ўсимликнинг ўсувчи қисмлари ва уруғи нисбатан мисга бой бўлади. Баргдаги миснинг 70% и хлоропластларда концентрланади. Маълум даражада миснинг физиологик аҳамияти унинг мис тутувчи оқсиллар ва ферментларнинг таркибига кириши билан белгиланади.

    Марганец (Мn) Ўсимлик организмларида марганецнинг бўлиши 1872 йилда қайд этилган эди, лекин унинг ўсимликлар озиқланиши учун зарурлиги узоқ вақтлар давомида маълум бўлмади. Фақатгина 1897 йилга келиб, унинг ўсимликлар ҳаётидаги аҳамияти аниқланди.

    Етарли миқдорда марганецнинг бўлишини талаб этувчи ўсимликлар жумласига донли экинлар, дуккакли дон экинлари, қанд лавлаги, илдизмевалилар, картошка ва мевали дарахтлар киради. Ҳар хил экинларнинг ҳосили билан ҳар гектар ердан 1000-4500 г гача марганец олиб чиқиб кетилиши мумкин. Ўсимликларда марганецнинг умумий миқдори ўртача 0,001% га ёки 1 мг га тўғри келади. Унинг асосий миқдори барглар ва хлоропластларда тўпланади.

    Марганец юқори оксидлаш-қайтариш потенциалига эга, шу боис у ўсимликлар танасида содир бўладиган биологик оксидлаш реакциясида фаол қатнашади. Марганецнинг фотосинтез жараёнларида ҳам иштирок этиши аниқланган. Марганец танқислигини сезган ўсимликларга уни киритилганда жараённинг кечиш тезлиги 20 минут ичида тикланиши кўрсатиб берилган. Марганецнинг фотосинтез жараёнида кислороднинг ажралиши ва фотосинтезнинг қайтарилиш реакцияларида иштирок этиши аниқланган. Марганец шакар ва хлорофил миқдорининг ошишида, унинг оқсил билан боғланишини мустахкамлигини таъминлашда, шакарларнинг ҳаракатини яхшилашда, нафас олиш жадаллигини кучайтиришда иштирок этади. Марганец яна аскорбин кислота синтезида иштирок этувчи ферментлар таркибига киради.

    Марганецнинг физиологик аҳамиятини тушунтиришда унинг гидроксиламин редуктаза ферменти таркибига киришини кўрсатиш лозим. Бу фермент гидроксиламинни аммиакккача қайтарилишида иштирок этади. Марганец кўпгина реакцияларни фаоллаштиришда, жумладан нафас олиш жараёнида ҳосил бўладиган 2 ва 3 карбон кислоталарнинг алмашиниш рекциясида иштирок этади. Ҳозирги кунгача марганец ёрдамида фаолланадиган 23 та металлофермент комплексининг борлиги аниқланган. Шундай маълумотлар борки, марганец фосфорнинг қари пастки барглардан устки ёш баргларга ҳаракатини кучайтиришга ижобий таъсир этади. Марганец тўқималарнинг сувни ушлаб қолиш қобилиятини оширади, трансцперацияни камайтиради, ўсимликларнинг ҳосил тугишига кўмаклашади.

    Марганецнинг ўта танқислигида редиска, карам, помидор, нўхат ва бошқа экинларнинг ҳосил тугиши умуман тўхтаб қолиши кузатилган. Баргларнинг оқариши ва сарғайиши, доғларнинг пайдо бўлиши, дуккакли экинлар баргининг ёппасига хлорозга чалиниши, бодринг барг пластинкасининг буралиб қолиши-марганец танқислигининг асосий белгиларидан ҳисобланади. Марганец ўсимликларнинг ривожланишини тезлаштиради. Марганец танқислигида хлорозлар, ғалласимонларнинг кулранг доғлилиги, қанд лавлагининг сариқ доғлилиги кузатилади.

    Молибден (Мо) Молибденнинг энг кўп миқдори дуккакли ўсимликларда учрайди. Дуккакли ўтлар уруғида 1 кг қуруқ вазн ҳисобига 0,5 мг дан 20 мг гача молибден бўлиши, ғалласимонлар уруғида эса 1 кг қуруқ вазн ҳисобига 0,2 мг дан 1,0 мг гача молибден бўлиши мумкин. Молибден ўсимликларга бошқа элементларга нисбатан камроқ ютилади. Ўсимлик баргларида молибден бошқа аъзоларига нисбатан кўпроқ тўпланади. Аксарият ўсимликларда молибден миқдорининг қуйи чегараси 1 кг қуруқ моддада 0,1 мг ҳисобланади. Дуккакли экинларда бу кўрсаткич 0,4 мг/кг ни ташкил этади. Молибден дуккакли ўсимликларнинг илдизидаги туганакларнинг ривожланишини кучайтиради, оқсил таркибидаги азотнинг ўзлаштирилишига ёрдам беради. Дуккакли ўсимликларнинг туганакларида молибден бирикмаси тўпланади. М.Я.Школьник ва М.М.Стекловаларнинг текширишлари молибден бирикмалари қўлланилганда донли ўсимликларнинг яровизация даврини тезлашишини кўрсатади. Беда устида олиб борилган тажрибалар ҳам молибден бирикмасининг аҳамиятини кўрсатади. А.А.Дробков маълумотларига кўра, молибден таъсири остида беданинг ер сиртидаги қисми 70% га, уруғ ҳосили эса 90% дан кўпроққа кўпаяди. Турли экинлар нўхат, ловия, помидор, қанд лавлаги, беда, люпин ва бақлажон ҳосилини оширишда молибден микроэлементини ижобий таъсири исботланган. Молибден ўсимликлардаги нитратредуктаза ферменти таркибига киради ва нитратларнинг нитритларгача қайтарилишида иштирок этади. Умуман олганда, молибденни ўсимликлардаги азот алмашиниш жараёни микроэлементи деб аташ мумкин. Молибден фотосинтез, нафас олиш, витамин ва ферментлар синтезида фаол иштирок этади.

    Ўсимликлардаги молибденнинг энг кам миқдори 1 кг қуруқ вазн ҳисобига 0,10 мг бўлган чегара ҳисобланади,бошғқа ўсимликлар ва дуккаклилар учун 1 кг га 0,40 мг ни ташкил этади. Бу кўрсаткичдан паст бўлган миқдор молибденнинг танқислигидан далолат беради. Буғдойнинг ўртача ҳосили билан 1 гектар ер ҳисобига 6 г молибден, беданинг ҳосили билан эса 10 г гача молибден олиб чиқиб кетилади.

    Озиқ муҳитидаги молибденнинг танқислигини тадқиқ этиш шуни кўрсатадики, ўсимликларда азот алмашинуви издан чиқади, тўқималарда кўп миқдорда нитратлар тўпланади. Ҳайвон ва одам организмида кўп миқдорда истеъмол қилиш туфайли концероген бирикмалар нитрозаминларнинг ҳосил бўлиши кузатилади. Молибденнинг ошиқча миқдори ўсимликка токсик таъсир кўрсатади. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларида молибденнинг бўлиши одам ва ҳайвонларнинг соғлигига путур етказади. 1 кг қуруқ массада 1 мг молибден бўлса, одам ва ҳайвонлар учун зарарли ҳисобланади. Ўсимликлар таркибида 1 кг қуруқ массаси ҳисобига 20 мг ва ундан кўпроқ миқдорда молибден бўлган ҳолларда: ҳайвонлар молибденли токсикоз, одамлар эндемик падагра касалликларига дуч келади.

    Кобальт (Со) Ўсимликларнинг 1 кг қуруқ массаси таркибида ўртача 0,021 мг кобальт мавжуд. Айрим ўсимликларда бу кўрсаткич 11,6 мг/кг ни ташкил этади. Кобальт қўпроқ дуккакли ўсимликларда учрайди, кўпроқ туганакларда йиғилади. Шунингдек кобальт генератив органларда ҳам тўпланади, чангдонда йиғилади ва унинг ўсишини тезлаштиради. Ўсимлик таркибидаги ялпи кобальтнинг 50% и ион, 20% витамин В12 ва қолган 30% и барқарор органик бирикмалар шаклидадир. В12 микроорганизмлар томонидан синтезланиб, ўсимликларга тупроқдан ўтади ёки азот тўпловчи туганакларида ҳосил бўлади. В12 учрайдиган ўсимликлар дуккаклилар, туруп, пиёзлар ҳисобланади. Унинг 30% га яқини юқори даражада барқарорликка эга бўлган ҳали аниқланмаган органик бирикмалар таркибида учрайди. Ўсимликлар кобальтни молибденга нисбатан 300 марта кам талаб қилади. Кобальт бактерия ва ферментларнинг фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади. Кобальт таъсирида қанд лавлагининг ҳосилдорлиги гектарига 30-35 центнерга шакар миқдори эса 0,8% га ошиши кузатилади.

    Рух (Zn) Рух ҳам ўсимликлар учун зарур бўлган микроэлементлардан бири ҳисобланади. Рух ўсимликларнинг иссиқликка ва совуқликка бўлган чидамлилигини оширади, фосфорнинг кўпроқ ўзлаштирилишига ёрдам беради. Рух танқислигида ноорганик фосфорнинг органик шаклга ўтиши секинлашади, шунингдек ўсимликлар танасида сахароза ва крахмал миқдори камаяди, азотнинг нооқсил шаклдаги бирикмалари тўпланиши кузатилади. Рух етишмаганда ўсимлик ҳужайраларининг бўлиниши секинлашади, барглар оч яшил (баъзан оқ) тусга киради, шакли ўзгаради, поядаги бўғим оралари қисқаради, мевалар буришиб қолади.

    Рухнинг танқислигига гречиха, хмель (қулмоқ), қанд лавлаги, картошка, қизил беда ўта сезгир бўлади. Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, бегона ўтлар маданий экинларга нисбатан рухга бойлиги билан ажралиб туради. Нинабаргли ўсимликлар таркибида ва шунингдек захарли замбуруғларнинг таркибида рух кўп учрайди. Дала экинларининг рухга бўлган талаби мевали дарахтларга нисбатан пастроқ бўлади.

    Рух нафас олиш ферменти карбонгидраза таркибига кириб, ўсимликларда ауксинлар (фитогормонлар) ҳосил бўлишини активлаштиради. Ҳозирги вақтда 30 дан ортиқ рух тутувчи ферментлар маълум.

    Фотосинтез реакцияларида марганец, мис, темирларнинг қатнашиши қайд этилган, рухнинг қатнашиши кўрсатилмаган. Лекин у хлорофиллдан олдинги моддаларнинг ҳосил бўлишида қатнашади. Фотосинтез жараёнида рух тутувчи фермент карбоангидраза маълум аҳамиятга эга. Рух тутувчи карбоангидраза нўхат, петрушка ва помидор хлоропластида аниқланган. Карбоангидраза ферменти ўзида 0,31-0,34% фоиз рух тутади.

    Сўнги вақтда рух микроэлементини витаминларнинг, жумладан “С” витамининг тўпланиш жараёни билан боғлиқ эканлиги аниқланган. М.Я.Школьникнинг текширишларига кўра, рух микроэлементи ўсимликнинг япроқ ва пояларида углеводлар миқдорини кўпайтиради, бу эса ўсимликларнинг совуққа, қурғоқчиликка ва шўртоб тупроқларга чидамли бўлишига бевосита боғлиқ. Рух бирикмаси тупроқ чириндиси томонидан осон ютилади, шунинг учун ҳам бу микроэлементнинг бир қисми тупроқнинг чириндили қаватига чиқади. Таркибида рух бўлган микроўғитлар тупроққа солинганда ўсимлик азот, фосфор, калий, кальций бирикмаларини яхши ўзлаштиради. Бу микроэлемент тупроқ макроорганизмлари учун ҳам зарур ҳисобланади. Дала экинлари ҳосили орқали ҳар йили 1 гектар ер ҳисобида 75-250 г рух олиб чиқиб кетилади.
    Тупроқ микроэлементлари
    Тупроқлар таркибидаги мис, бор ва марганецнинг миқдори ва уларнинг ўзгариши
    Маълумки, ҳар бир ҳудуднинг тупроқ қатламлари ва иқлим шароитлари ҳам ҳилма хилдир. Бу ҳол турли табиий шароитда ўсилик ва ҳайвон организмларига микроэлементларнинг таъсирини чуқур ўрганишни талаб этади. Битта микроэлементни турли тупроқларга қўлланилиши кутилган натижани бермаслиги мумкин. Масалан: маълум бир микроэлемент чимли-подзол тупроққа яхши таъсир этиши мумкин, лекин қоратупроққа ёки бўз тупроқларга шундай таъсир эта олмайди, ва аксинча бир хил тупроқларнинг ўзига турли микроэлементлар ҳар хил таъсир этади. Борли микроэлементлар керак бўлган тупроққа марганец керак бўлмаслиги мумкин, ва аксинча.

    Демак дастлаб тупроқларнинг кимёвий таркибини ва айниқса ҳар бир микроэлементнинг таъсир этиш хусусиятини билиш зарур.

    Тупроқдаги микроэлементнинг миқдори уларнинг нормал, керагидан ортиқча бўлиши ёки етишмаслиги она жинсларга, ўсимликларга тупроқнинг маданийлашганлик даражасига, органик ва минерал ўғитлар ҳамда ёғин сочинлар билан бирга микроэлементларнинг тупроқ таркибига қўшилишига боғлиқ.

    Я.В.Пейве маълумотларига кўра, 1 кг тупроқдаги микроэлементларнинг умумий миқдори қуйидагича :

    бор-1,5-55 мг, мис-1,5-30,0 мг, рух-2,50-6,50 мг, марганец-100-250 мг, молибден-0,2-7,5 мг, кобальт-0,4 дан 4,0 мг гача.

    Микроэлементлар органик моддаларга бириккан ҳолда, турли ҳил карбонатлар ва минераллар таркибида ҳам учрайди. Ўсимликлар уларни сув ва кучсиз кислоталардан эриган эритмалар ҳолида тупроқдан олади. Тажрибаларнинг кўрсатишича, Ўрта Осиёнинг эскидан экилиб келинган унумдор тупроқлари сув ва шамол эрозиясига учраган, механик таркиби енгил тупроқларда микроэлементлар миқдори нормадагидан анча кам.

    Микроэлементларнинг тупроқда кам ёки кўп бўлиши ҳам салбий ҳол ҳисобланади. Масалан: 1 кг тупроқда бор миқдори-0,3 мг, марганц 10,0 мг, рух- 1,5-2,0 мг, мис-2-3 мг, кобалт-1,5-3,0 мг, молибден 0,20-0,25 мг дан кам бўлгандагина микроэлементлардан фойдаланиш тавсия этилади.

    Тупроқларнинг микроэлементлар билан таъминланиш даражаси 49-жадвалда берилган.

    Е.К.Круглова маълумотларига асосан, бир турга мансуб тупроқларда ҳам, турлича бўлиши мумкин. Шу нуқтаи назардан, ҳар бир туман ва хўжалик бўйича микроэлементлар миқдорини аниқлаб, агрокимёвий харитограммалар тузиш ва минерал ўғиларни айнан харитограммалар асосида тупроққа солиш мақсадга мувофиқдир. Тупроқ таркибидаги микроэлементлар миқдорини бир меъёрда ушлаб туриш учун далаларни органик ўғитлар (гўнг) билан ўғитлаб туриш яхши натижа беради. Чунки, гўнг таркибида деярли ҳамма турдаги, макро ва микроэлементлар мавжуд. Тажрибалар шуни кўрсатадики, аксарият кўп ҳолларда гўнг солинмай макроўғитлар катта миқдорда берилиб, юқори ҳосил олиш мўлжалланган далаларда, ўсимликларнинг ва тупроқнинг микроэлементларга бўлган мухтожлиги яққол сезилади.
    1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   32


    написать администратору сайта