1. лекция тексти (Восстановлен). збекистон Республикаси Олий ва рта махсус таълим вазирлиги
Скачать 4.43 Mb.
|
Борли суперфосфат таркибида 0,2% бўр бўлиб, асосан қанд лавлаги, озуқабоп илдизмевалилар, бошоқли дон экинлари, гречиха каби экинларга тупроққа ишлаш пайтида, гектарига 2-3 ц, экиш олдидан қатор ораларига 1-1,5 ц миқдорда берилади. 1-жадвал Борли микроўғитлар (Б.Я.Ягодин)
Таркибида 2,2% бўр тутган бор-магнийли ўғит ҳам асосан юқорида айтиб ўтилган экинлар ва зиғир учун гектарига 20 кг миқдорида берилади. Борат кислота таркибида 17,3% бор мавжуд ва ундан асосан ўсимликларни илдиздан ташқари озиқлантиришда фойдаланилади (0,5-0,6 кг/га). Бир центнер уруғни 100г борат кислота билан аралаштириб экиш ҳам яхши натижа беради. Борли ўғитларни қўллаш натижасида зиғир (тола) ва пахтадан гектарига 2-3 ц гача қўшимча ҳосил олиш мумкин. Қанд лавлаги ҳосилдорлиги 45 ц/га ошиб, таркибидаги қанд моддаси 0,3-2,1% га кўпаяди. 35-МАЪРУЗА Марганецли, Молибденли ўғитлар Молибденли ўғитлар. Молибден кўпроқ дуккакли дон экинлари таркибида (0,5-20,0 мг/кг) учрайди. Бошоқли дон экинлари 0,2-1,0 мгкг атрофида молибден тутади. Молибден ўсимликларда аминокислоталар ва оқсил ҳосил қилишда, нитратларнинг амиакка айланиш жараёнларида қатнашади. У нитратредуктаза ферменти таркибига киради. Молибден билан яхши таъминланган тупроқларда ўстимликлар NРК ни яхши ўзлаштиради. Оқсил азот таркибига тўлиқ ўтади, натижада сабзавот ва полиз экинларида азотнинг нитрат шаклида тўпланишининг олди олинади. Шунинг учун молибденни дуккакли экинларга фосфор ва калий билан, бошқа экинларга эса, азот билан бирга қўллаш тавсия этилади. Молибден ўғит сифатида кислотали ва карбонатли тупроқларда ижобий натижа беради, пахта ҳосилдорлигини 3-3,5 ц гача, беда пичанининг сифати ва оқсил таркибини яхшилайди. Молибден ўғит сифатида таркибида 53% молибден бўлган аммоний молибдат қўлланилади. Молибденли микроўғитларнинг тури кўп бўлса ҳам, саноатда кўпроқ таркибида 52-53% молибден сақлайдиган аммоний молибдат ишлаб чиқарилади (2- жадвал). Молибденли микроўғитлар 2-жадвал (Н.М.Городний)
Нурқувват саноати чиқиндилари ўз таркибида 5-8% молибден тутгани учун улардан микроўғит сифатида фойдаланиш мумкин. Молибденли оддий ва қўш суперфосфатлар тайёрлаш ҳам йўлга қўйилган. Молибденли микроўғитлар бир неча усулда қўлланилиши мумкин (3-жадвал). Ўруғларни экиш олдидан молибденли микроўғитлар билан ишлаш, ўғит қўллашнинг самарали усули ҳисобланади. Бунинг учун 1 ц йирик уруғлар учун 25-50 г, беданинг майда уруғларига 500-800 г аммоний молибдат олинади, 2-3 л сувда эритилиб, аралаштирилади. Илдиздан ташқари озиқлантиришда 1 га майдондаги ниҳолларга 200-600 г аммоний молибдат ишлатилади. 50 кг молибденли суперфосфат билан тупроққа 50-100 г молибден келиб тушади. Донли экинларга экиш билан бирга гектарига 50 кг молибденли қўш суперфосфат берилади. 3-жадвал Молибденли ўғитларни қўллаш усуллари ва меъёрлари (Б.А.Ягодин)
Нўхат, вика, соя ва бошқа экинлар экишдан олдин ишланади. 25-50 г аммоний молибдат ўғити сувда эритилади ва 100 кг уруғ намланади. Беда ва себарга уруғлари ҳам экиш олдидан ишланади. Бунинг учун 500-800 г ўғит 3 л сувда эритилади ва 100 кг уруғ намланади. Нўхат, хашаки дуккаклилар, беда, сабзавотлар, шоналаш гуллаш даврида илдиздан ташқари озиқлантирилади. Бунинг учун 200 г аммоний молибдат ўғити 100 л сувда эритилиб, авиация ёрдамида сепилади, яъни шоналаш гуллаш даврида илдиздан ташқари озиқлантирилади. Кўп йиллик маданий ўтлоқлар учун ҳам шу ўғит ва шу усул қўлланилади. Марганецли ўғитлар. Асосий марганецли ўғитлар: марганец сульфат (20% Мп) ва маргенецланган донадор суперфосфат (1-2% Мп) ҳисобланади (4-жадвал). 4-жадвал Марганецли микроўғитлар (Н.М.Городний)
Марганецли ўғит сифатида марганец ишлаб чиқарувчи саноат корхонасининг чиқиндилари ҳам ишлатилади. Чиқиндилар таркибида кўпинча 10-18% гача марганец бўлади. Қиммат турадиган марганец сульфат асосан иссиқхона сабзавотчилиги учун ишлатилади. Марганецнинг фосфорли ўғитлар орасида яхши самара беришини хисобга олиб марганецланган суперфосфат ишлаб чиқариш мақсадга мувофиқ. Тупроққа солинадиган марганецнинг миқдори 1 га ерга элемент хисобида 2,5 кг ни ташкил этади. Қишлоқ хўжалиги учун ўсимликларни илдиз орқали бўлмаган озиқлантирилиши ва уруғларга ишлов берилиши учун 30% га яқин марганецли ўғитлар ишлатилади. Марганецни қўллаш усулларидан бири уруғларга ишлов беришдир. Бунда 50-100 г марганец сульфат 1 ц уруғ билан аралаштирилади (қанд лавлаги, буғдой, маккажўхори, нўхот). Дала экинларини илдиз орқали бўлмаган озиқлантиришда ҳар га ерга 200 г марганец сульфат ишлатилади, мевали дарахтларни пуркаш учун ҳар га ерга 600-100 г дан ишлатилади. Марганец сульфат сувда яхши эрийди, нам тортиб муштлашиб қолмайди, экин далаларига 3-3,5 кг дан сепилади. Марганецли микроўғит айниқса, ишқорий, нейтрал ва карбонатли, механик жихатидан енгил тупроқларда ижобий натижа беради. Марганецли ўғитлар қўллаш хисобига қанд лавлагидан 23,7, буғдойдан 2,2, маккажўхоридан 11,8 ва арпадан 3,0 ц/га қўшимча хосил олинади. Сўнги йилларда, марганец нитрофоска (0,9%) ёки супкрфосфат таркибига киритилиб, фосфорли ўғитлар билан бирга қўлланилмоқда. Шунингдек экинларнинг уруғ ёки чигитларга экиш олдидан марганецли эритмалар ёки кукунлари билан ишлов берилмоқда. Масалан 1 ц буғдой ва маккажўхори ва нўхат уруғи экишдан олдин 50 г марганц сульфат билан, зиғир 100-200 г ёки 1 ц қанд лавлаги уруғи 100-450 г марганец сульфат билан аралаштирилади. Бунда 150-200 г марганец сульфат 100 литр сув билан аралаштирилиб тракторлар ёрдамида барглар орқали озиқлантирилади. Марганец танқислиги торфли, карбонатли, қумли, қайир ва ўтлоқи қора, нейтрал ва ишқорий тупроқлардаги экинларда кескин сезилиши мумкин. Марганец танқислиги айниқса темирнинг эрувчан бирикмалари кўп бўлган тупроқларда яққол сезилади. Ўсимликларда марганец танқислиги, унинг кам ҳаракатчанлиги туфайли кўпроқ ёш баргларда сезилади. /ўза баргининг қуруқ массасида 240 мг гача марганец бўлади. Марганец танқислиги кўпгина ўсимликларда кузатилади. Масалан: пахта баргларида оқ, сариқ рангли доғлар пайдо бўлади ва тўкила бошлайди. Картошка, сули, нўхот, ловия, лавлаги, карам, шафтоли, олча, олхўри, олма, ўрик, лимон каби таъсирчан ўсимликларда ҳам марганец танқислиги тез сезилади. 36-МАЪРУЗА. Рухли, кобальтли ўғитлар. Рухли ўғит сифатида баъзи саноат чиқиндилари, рух сульфат (рухнинг миқдори 22%) ва полимикроўғит (ПМУ-7), рухли оқ бўёқ ишлаб чиқарувчи заводларнинг чиқиндилари ишлатилади (5-жадвал). Уларнинг таркибида 19,6% рух оксиди, 17,4% рух силикати, 21,1% алюминий оксиди, ҳамда бир оз миқдорда алюминий, мис ва марганец бўлади. Маккажўхорига ПМЎ-7 экиш вақтида қатор орасига (1 га га 20 кг дан) солинади. Илдиздан ташқари озиқлантиришда рух сульфат (1 га экин майдонига 150-200 кг) ишлатилади. Озиқлантириш кўп экинлар учун шоналаш пайтида ёки усимлик гуллашининг бошланиш фазаларида амалга оширилади. 5-жадвал Рухли микроўғитлар (Б.А.Ягодин, 1989)
Мевали дарахтларни озиқлантириш баҳорда ҳосил бўлган баргларни (100 л сувга 200-500 г рух сульфат солинади), унга 0,2-0,5% сўндирилган оҳак қўшиб, барглар куйиб қолмаслиги учун нейтралланади) пуркалади. 1 ц донга ишлов бериш учун 4 литр сувда 4 г рух сульфат эритилади. Маккажўхори уруғини 1 центнерини полимикроўғит (ПМУ-7) нинг 400 грами билан кукунлаштириб ишлов берилади. Шунингдек, аммофос 0,3-0,5% гача рух билан бойитилиб, уни экин далаларига экишдан олдин шудгор остига, гектарига 3-4 кг дан сепиш мумкин, ёки микроўғитларга аралаштириб, гектарига 1-2 кг нормада пахтанинг шоналаш даврида бериш тавсия этилади. Уруғни экишдан олдин рух сульфатнинг концентрланган (0,03-0,04% ли) эритмаси билан 10-12 соат давомида, 2:1 нисбатда намлаш ҳам ижобий натижа беради. Рух енгил (қумли), нейтрал кучсиз ишқорий, карбонатли паст унумдор тупроқларда ва шунингдек, бўз тупроқларда ижобий натижалар беради. Кучсиз кислотали муҳитга эга бўлган подзол, торфли ва чимли-подзол, чимли-глейли тупроқлар рухли микроўғитларга нисбатан унчали танқислик сезмайди. Ўрта Осиё худудидаги бўз тупроқларда, рухли микроўғитларни қўллаб, ҳар гектаридан пахтадан 2-4, маккажўхоридан 5-7 ва буғдойдан 1,5-2 ц гача қўшимча ҳосил олиш мумкин. Мисли ва кобальтли ўғитлар. Қишлоқ хўжалигида кенг қўлланиладиган мисли микроўғитлар жумласига мис купароси, мисли кукун ва мис колчедани киради (55- жадвал ). 50-100 г мис купороси билан 1 ц уруғ аралаштирилиб экилса яхши самара беради. Илдиздан ташқари озиқлантиришда 200-300 г мис купороси 1 га майдондаги ниҳолларга пуркалади. Мис купароси ўз таркибида 25,0% га яқин мис тутади. Ҳозирги кунда Олмалиқдаги “Аммофос” ишлаб чиқариш бирлашмасида таркибида мис тутган (0,25-0,30% Си) аммофос ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. 55-жадвал Мисли микроўғитлар (Б.А.Ягодин)
Мис колчедани маҳаллий аҳамиятга эга бўлган ҳисобланади (0,2-0,3% Сu) ва уни ҳар 5 йилда 1 марта 500-600 кг/га меъёрда кузги шудгорга берилади. Кобальтли микроўғитлар. Кобалтли микроўғитлардан фойдаланиш ҳосилнинг сифатини фақатгина ўсимлик томонидан муайян элементнинг тўпланиши билангина ошириб қолмай, балки бошқа кўрсаткичлар бўйича ҳам ошишига сабаб бўлади. Масалан: кобальтли ўғитлар қанд лавлагиси илдизмевасининг ҳосилинигина ошириб қолмай балки меваси таркибидаги қанднинг ҳам миқдорини оширади. Ўсимликлар кобальтни молибденга нисбатан 300 марта кам талаб қилади ва бактерия ва ферментларнинг фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади. Ўсимликларда кобальт 50% ион тарзда, 20% карбамид ва витамин В12 бирикмалари тарзида учрайди. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ҳайвонлар учун тўла қимматли озуқа ва озиқ-овқат маҳсулоти сифатида экиладиган экинлар учун ҳар кг тупроқда кобальтнинг миқдори 2,0-2,5 мг бўлганда кобалтли ўғитларни қўллаш керак бўлади. Асосий кобальтли микроўғитлар сифатида кобальт сульфат, кобальт нитрат ва кобальт хлорид тузларидан фойдаланилади. 37-МАЪРУЗА Саноат чиқиндиларидан микроўғит сифатида фойдаланиш Қишлоқ хўжалик экинларини ҳосилдорлигини оширишда микроэлементларнинг муҳим аҳамияти ва уларга бўлган талабнинг тобора ошиб бориши, саноат олдига қишлоқ хўжалигини истиқболли микроўғитлар билан таъминлаш вазифасини қўяди, бу ўғитлар ўсимлик томонидан самарали фойдаланиш имкониятини яратиши лозим. Микроэлементнинг мутлоқ етишмаслиги ҳам уларнинг тупроқ таркибидаги ўсимлик томонидан ўзлаштириладиган миқдорининг камлиги ҳам ўсимликлар ҳосилдорлигини пасайиб кетишига олиб келадиган асосий омиллардан бири бўлиб хизмат қилиши мумкин. Бу хилдаги танқисликка мисол тариқасида торфли тупроқларда миснинг, нордон, чимли-подзол ва сур тусли ўрмон тупроқларида молибденнинг, карбонатли ва қумоқ тупроқларда марганец, темир ва рухнинг танқислигини келтириб ўтиш мумкин. Қишлоқ хўжалигини жадал равишда кимёлаштириш шароитида экинларнинг ҳосилдорлигини ошиши минерал озиқ элементларининг, жумладан микроэлементларнинг ҳам кўп миқдорда тупроқдан чиқарилиши билан боғлиқ бўлиб, бу нарса микроэлементлардан фойдаланишга оид талаб мезонини издан чиқаради. Тупроқда алоҳида олинган микроэлементнинг етишмаслиги азотли, фосфорли ва калийли ўғитларнинг самарасини тўлиқ намоён бўлишига йўл қўймайди. Микроўғитлардан фойдаланиш эса ўсимлик озиқасининг асосий элементларини самарадорлигини ошишига сабаб бўлади. Қатор тадқиқотлар шуни кўрсатадики, микроэлементлар билан бойитилган ўғитларни ишлаб чиқиш ва улардан фойдаланиш шу жумладан комплекс ўғитларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мақсадга мувофиқдир. Ишлаб чиқариш шароитида микроэлементли ўғитларни синаб кўриш (ишқорланган қора тупроқ ва чим-подзол тупроқларда) шуни кўрсатадики, фақат бор ҳисобида нитроаммофосдан олинадиган қўшимча ҳосил ҳар гектар майдонга қанд лавлагисини илдизлари бўйича 30-40 центнерни, карам уруғи бўйича 2,3-2,9 центнерни, нўхат дони бўйича 2,1-3,7 центнерни ташкил қилади. Чим -подзол тупроқларга суперфосфатга молибденни қўшиб солиш пичан учун экилган дуккаклилар бўйича қўшимча равишда ҳар гектарига 5-6 центнер ҳосил олиш имкониятини яратади. Миснинг кескин танқислигида қуритилган қатор (торф, чим-ботқоқ тупроқларида) асосий ўғитлар фонида бошоқлилар деярли дон бермайди, мис билан бойитилган калий хлор солинганда эса арпадан ҳар гектар ерга 25-30 ц ҳосил олиш ўғитларнинг ҳосилини 15-18% га, сабзавотларнинг ҳосилини 20% га ошишига эришиш имконини яратади. Микроэлементларни асосий ўғитлар билан бирга қўшиб қўллаш иқтисодий жиҳатдан ҳам анча қулай ҳисобланади. Масалан қанд лавлаги нитроаммофосни бўр билан қўшиб берилганда микроэлементлардан фойдаланиш туфайли қўшимча ҳосил қиймати 90 сўмни, шартли тоза даромад эса гектарига 66 сўмни ташкил этади. Микроэлементларни минерал ўғитлар фонида қўллаганда ғўза, буғдой, ва беданинг ҳам хосилдорлиги ошганлиги кузатилган. Қишлоқ хўжалигини микроэлементларга бўлган талабини қондириш 60-70% ҳолатларда асосий ўғит таркибига киритилиш орқали ва 30-40% ҳолатларда илдиз орқали амалга ошмайдиган ҳамда экишдан олдин амалга ошириладиган озиқлантириш орқали ималга оширилиши лозим. Қишлоқ хўжалик экинларидан мумкин қадар сифатли ва юқори ҳосил етиштириш, ўсимликларни мутаносибланган тарзда озиқ элементлари билан таъминлаш ёки микроўғитлардан фойдаланишга дифференциал ёндошишнигина талаб қилиб қолмасдан, балки тупроқларнинг микроэлементлар билан таъминланганлик даражасини, тупроқ иқлим шароитларини, экинларни озиқланишга бўлган талаби ва бошқаларни эътиборга олишни талаб этади. Микроэлементларнинг тупроқдаги ҳаракатчанлиги ва ўсимликлар томонидан ўзлаштирилиш даражасига реакция муҳитини физиологик нордонлик ёки минерал ўғитларнинг ишқорийлиги катта таъсир кўрсатади. Органик ўғитларни юқори нормада қўллаш одатда микроэлементларнинг тупроқдаги заҳирасин ва ҳаракатчан шаклдаги миқдорини ошишига сабаб бўлади. Саноат чиқиндиларидан маҳаллий ўғит сифатида фойдаланиш, шаҳарнинг ахлат компостларидан, оқар сувларнинг чўкмаларидан ва ҳ.лардан фойдаланиш, одам, ўсимлик ва ҳайвонлар учун токсик бўлган алохида микроэлементларнинг тупроқда йиғилишига олиб келади. Бу каби чиқиндиларни алоҳида ишлов берилгандан кейингина қўллаш тавсия этилади. Азотли ўғитлардан фойдаланиш суръатининг доимий равишда ошиб бориши шароитида, микроэлементлардан фойдаланишга алоҳида эътибор бериш ва бунда нитрат ва азот ўзлаштирилишининг бошқа жараёнларини самарадорлигини оширишга қаратилган ҳаракатлар қишлоқ хўжалик маҳсулотларида нитратларнинг тўпланиши ва улар билан сувларнинг айниқса ичимлик сувининг ифлосланишини олдини олишга қаратилган бўлиши лозим. Кўп тадқиқотлар молибденнинг ўғит ва тупроқ таркибидаги азотни ўзлаштирилишини яхшилашни исботлади. Микроэлентлардан ўғит сифатида фойдаланишга қаратилган тадқиқотлар деҳқончиликда микроэлементлардан фойдаланишининг амалий жиҳатларини ишлаб чиқишга, улардан фойдаланишнинг агрокимёвий ва иқтисодий самарадорлигини оширишга қаратилган бўлмоғи зарур. Улар жумласига: Тупроқни агрокимёвий тахлил қилиш асосида микроўғитларнинг самарадорлигини аниқловчи услубларни ишлаб чиқиш; Ҳар хил тупроқ шароитида узоқ давом этадиган дала тажрибалари ўтказиш йўли билан макро ва микроэлементларнинг мутаносиблигини тадбиқ қилиш. Ўсимликлардаги озиқланиш ва моддалар алмашинуви жараёнида макро ва микроэлементларни ўзаро таъсирини, тупроқ ва ўғитлар таркибидаги асосий озиқ элементлардан фойдаланиши ва маҳсулдорлигига микроэлементлар (микроўғитларнинг) таъсирини ўрганиш. Юқорида кўрсатилган йўналишларнинг биринчиси бўйича олиб бориладиган тадқиқотлар тупроқ ва ўсимликлар таркибидаги микроэлементларнинг чегаравий миқдорини аниқлашга, тупроқдаги микроэлементларнинг ўсимлик томонидан ўзлаштириладиган шаклдаги миқдорини аниқлашнинг мукаммал услубларини ишлаб чиқаришга қаратилган бўлиб, алоҳида тупроқ-иқлим зоналари, туманлар миқёсида экинларнинг хусусиятларига, органик ва минерал ўғитлардан фойдаланиш даражасига, сув билан таъминланиш услубларига қараб ўрганишни ҳисобга олади. Илгари агрокимёвий нуқтаи назардан ўрганилмаган микроэлемент (йод, литий, алюминий, ванадий, титан, селен, рубидий, бром ва фтор) ҳамда алоҳида олинган микроэлементлар (масалан: мис, фтор, мишьяк, хром, қўрғошин) ларнинг технологик ифлосланиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш нуқтаи назаридан ўрганишга алоҳида эътибор бериш лозим. Саноат чиқиндиларидан микроўғит сифатида фойдаланиш бўйича Ўзбекистонда ҳам бир қанча ишлар амалга оширилмоқда. Маълумки, Ўзбекистонда қазилма бойликлар жуда кўп бўлиб, уларни қайта ишлаш жараёнида жуда кўп чиқиндилар ҳосил бўлади. Бу чиқиндиларнинг таркибида эса кўплаб микроэлементлар мавжуд. Чиқиндилардан фойдаланишнинг афзаллиги шундаки, улар арзонга тушади. Пахтачилик илмий ишлаб чиқариш бирлашмасининг маълумотларига қараганда, бу чиқиндилар пахтанинг ўсиши ва ривожланишига самарали таъсир кўрсатади, кўсаклар сонини кўпайтириб, ҳосилни оширади, толанинг сифатини эса яхшилайди. Масалан: Охангарон цемент заводининг чиқиндиси пахта даласига 3 йил давомида солинганда пахта ҳосили 1,2-3,8 ц/га, Олмалиқ ва Олтин топган заводларининг чиқиндиси эса ҳосилни 1,8-3,7 ц/га оширган. Саноат чиқиндиларини айниқса аралаш ҳолда қўллаш жуда яхши самара беради. Масалан: Олмалиқ ва Олтин топган заводларининг чиқиндиси алоҳида-алоҳида гектарига 500 кг дан солинганда ҳосилдорлик 3,6 ва 2,7 ц/га, улар аралаштирилиб биргаликда қўлланилганда эса ҳосилдорлик 5,5 центнерга ошган. Шунингдек бу чиқиндилар фақат тупроққа солинган йилдагина ҳосилни ошириб қолмасдан, уларнинг таъсири кейинги 2-4 йилларда ҳам давом этган. Демак, бу чиқиндиларни 3-4 йилда 1 марта қўллаш мақсадга мувофиқдир. Саноат чиқиндилари ерни шудгорлашдан ёки чигит экишдан олдин тупроқнинг 16-18 см чуқурлигига гектарига 400-500 кг ҳисобидан берилади. Айниқса бу чиқиндилар уларга яқин ҳудудларда маҳаллий ўғит сифатида ишлатилса иқтисодий самараси янада юқори бўлади. |