Главная страница
Навигация по странице:

  • 42-МАЪРУЗА Суюқ ва суспензияли ўғитлар

  • Ортофосфат кислота ва суперфосфат негизида олинадиган суюқ ўғитларнинг таркибидаги N :Р

  • Суспензия 13-13-13 даги микроэлементларнинг миқдори

  • Мураккаб аралаш ўғитлар

  • Аралаш ўғитлар

  • 1. лекция тексти (Восстановлен). збекистон Республикаси Олий ва рта махсус таълим вазирлиги


    Скачать 4.43 Mb.
    Названиезбекистон Республикаси Олий ва рта махсус таълим вазирлиги
    АнкорYoʻl harakati qoidalari va normalari
    Дата21.12.2022
    Размер4.43 Mb.
    Формат файлаdoc
    Имя файла1. лекция тексти (Восстановлен).doc
    ТипДокументы
    #856380
    страница27 из 32
    1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   32

    Калий метафосфат. Қумоқ чим-подзол тупроқларда картошка ва қанд лавлагиси экиладиган майдонларга калий метафосфат солинганда, уларнинг ҳосилига эквивалент миқдорда оддий ўғит солингандагига қараганда анча яхши таъсир этиши исботланган. Оғир механик таркибли чим-подзол тупроқларда картошка ва арпа майдонларига калий метофосфатни сепиш йўли билан ва уя-уяга солиш йўли билан (азот фонида) ҳосилга калий хлоридли суперфосфат қандай таъсир этса худди шундай таъсир кўрсатар экан.

    Шуни ҳам қайд этиш жоизки, бу нарса қийин эрийдиган майда кристалл (КРО3)4 га ҳам тегишли. Ўсимликлардаги Р2О5 ва К2О миқдорлари ҳам ўзаро тенг нисбатда эди. Узун толали зиғир билан ўтказилган тажриба шуни кўрсатдики, фосфор метофосфатдан ҳам суперфосфатдан ҳам бир хил ўзлаштириладиган бўлса, калий KCl дан яхшироқ ўзлаштирилиши аниқланди.

    Кучли қоратупроқда (Харьков вилояти) калий метофосфатнинг қанд лавлагиси ва буғдойга кўрсатадиган ижобий таъсири нуқтаи назардан суперфосфат ва калий хлорид аралашмасини кўрсатадиган таъсирига тенг таъсир кўрсатди.

    42-МАЪРУЗА

    Суюқ ва суспензияли ўғитлар
    Суюқ комплекс ўғитлар (СКЎ) га таркибида икки ёки уч хил биринчи даражали озиқа элемент (N, P, K) лар, иккинчи даражали озиқа элементлари (Ca, Mg, S) ва микроэлементлар (Fe, Mn, B, Cn, Mo, Co, Cl) лар бўлган эритмалар киради.

    Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, қаттиқ ва суюқ комплекс ўғитларнинг ўсимликка таъсири деярли бир хил бўлади. Полифосфат кислоталарда тайёрланган СКЎ ни самарадорлиги асослар билан тўйинган карбонатли ва бошқа тупроқларда анча юқори бўлади.

    СКЎ нинг самарадорлиги нордон тупроқлар (қизил, чим-подзол тупроқлар) да уя-уя қилиб солинганда ошади.

    СКЎ минерал ўғитларнинг энг истиқболли хилларидан ҳисобланади.

    СКЎ нинг олинишини принципиал (тамойилли) схемаси фосфат кислотани аммиак билан РН 6,5 гача нейтраллаш (экстракцион ёки термик) ҳисобланади. Нейтралловчи модда сифатида олиниш схемасига қараб сувли ёки сувсиз аммиак ишлатилади. Икки хил СКЎ турлари учрайди, уларни олинишида фойдаланиладиган қолган фосфорнинг хилига: ортофосфор кислота ёки таркибида 72-80% Р2О5 бўлган орто- ва полифосфоркислоталар аралашмаси асосларида олинишига қараб фарқланади.

    СКЎ даги азотнинг миқдорини оширилиши, уни аммиакли селитра, мочевина ёки мочевинани аммиакли селитра билан аралашмасини қўшиш орқали эришилади.

    Ортофосфат кислота негизида олинган СКЎ-деярли тиниқ суюқликлар, экстракцион ортофосфат негизида эса лойқали эритмалар ҳисобланади. Суперфосфат негизидаги азот фосфорли СКЎ ларнинг концентратцияси, ортофосфат негизида олинадиганлардан анча юқори бўлади (5- жадвал).

    5-жадвал

    Ортофосфат кислота ва суперфосфат негизида олинадиган суюқ ўғитларнинг таркибидаги N2О52О ларнинг ўзаро нисбати




    N:Р2О52О

    Ортофосфат кислотаси негизида

    Суперфосфат негизида

    1

    2

    3

    4

    5

    6

    4:1:0

    3:1:0

    2:1:0

    1:1:0

    1:2:0

    1:3:0

    16-4-0

    18-6-0

    16-8-0

    13-13-0

    9-18-0

    8-24-0

    24-6-0

    24-8-0

    22-11-0

    19-19-0

    15-30-0

    12-36-0

    Эслатма: Мочевина ва аммонийли селитрадан СКЎ нинг компоненти сифатида фойдаланилади.

    Полифосфатлар ҳам экстракцион фосфат кислотани аммонизациялаш ва бироз миқдор суперфосфат (калийли СКЎ учун 20%, калийли учун эса 30%) қўшганда чўкадиган чиқиндиларни эмульсиялайди, бу нарса экстракцион негизда олинадиган СКЎ ни тиниқлаштиради (лойқасизлантиради).

    Учламчи суюқ ўғитлар олиш. Учламчи суюқ ўғитларни иссиқ ва совуқ аралаштириш услубларида олинади.

    1. Иссиқ аралаштириш. Фосфат ва полифосфат кислоталарни газсимон ва суюқ аммиаклар билан нейтралланади, ҳамда олинган аралашмага бошқа компонентлар қўшилади ва эритилади. Азотли ва калийли компонентлар 28-0-0 ёки 32-0-0 маркали мочевинали-аммиакли-нитрат эритмаси ва калий хлорид қўшилади.

    2. Совуқ аралаштириш-дастлаб тайёрлаб олинган эритмаларни механик аралаштиришдир. Совуқ аралаштиришда аммоний фосфатлари ва қаттиқ диаммонийфосфат ишлатилади. Азотли ва калийли компонентлар худди иссиқ аралаштиришдагидек таркибли бўлади.

    Совуқ услубда олинадиган суюқ ўғитлар аралашмаси. Энг кўп тарқалган 10-30-0 ёки 11-37-0 аммоний полифосфатнинг мочевинали-аммонийли-нитрат (N миқдори 28,3 ёки 32% бўлган) ва калийли эритмалар билан аралашмасидир. Ҳамма таркибий қисмлар аралаштирувчи камерага солинади. Совутишнинг ҳожати бўлмай қолади, шунинг учун иссиқ услубда ишлаб чиқаришга нисбатан харажатлар икки баравар камаяди. 15-62-0 қаттиқ аммоний полифосфат ҳам суюқ ўғитлар ишлаб чиқаришда ишлатилиши мумкин Уни аралаштириш жараёнида маълум РН чегарасига олиб боргунча аммонизацияланади.

    Хар хил маркали СКЎ ларга қўшимча азот мочевина, аммиакли селитра ёки хар иккала компонентни бирдан солиш йўли билан киритилади.

    Мочевина ва аммоний нитратларнинг эритмаларини қаттиқ гранулланган маҳсулотларни сув билан аралаштириб олиш мумкин. Лекин уларни бевосита заводларда олиш анча иқтисодий жиҳатдан тежамли бўлади.

    Полифосфат кислоталарни хозирги кунда кўпроқ миқдорда суюқ ўғитлар ишлаб чиқаришда ишлатилади. Аммонийлашган термик кислоталарнинг 0С даги эрувчанлиги аммонийлашганлик даражаси ва концентрациясига боғлиқ бўлади. 76% Р2О5 ли полифосфат кислоталарнинг эритмасидаги фосфорнинг деярли ярми полифосфат шаклда бўлади: улар озиқа элементлари концентрацияси 46% дан ошмайдиган даражага етгунча эрийди. Бу эритманинг таркиби (% ҳисобида) 10-34-0 (N:Р2О5 қ 0,30) бўлади.

    Таркибида 78 дан 80% гача Р2О5 бўлган кислоталардан фойдаланилганда 11-37-0 таркибли (N:Р2О5 қ 0,30) эритма олинади.

    Эритмада полифосфатларнинг ортофосфатларгача гидролизланиши юз беради унинг даражаси харорат паст бўлганда паст, харорат ошиши билан юқори бўлади. Узоқ муддат иссиқ об-ҳавода сақлаш гидролизни кучайтиради. 10-34-0 ўғитни узоқ вақт сақлаш ва уни таркибида магний чиқиндисини кўп бўлиши натижасида магний аммоний полифосфат (NH4)2MgP2O74Н2О нинг кристалларини чўкишига олиб келиши мумкин, бу кристаллар тез ўсабошлайди. 11-37-0 тарзида 20% ли Р2О5 қўшиш кристаллизацияни сусайтиради ва ўғитни сақлаш муддатини беш ҳафтадан уч ойгача оширади.

    Фосфат кислота негизидаги СКЎ қиёсий жиҳатдан озиқа моддаларини умумий миқдори бўйича унча юқори бўлмаган (24-30%) кўрсатгичга эга бўлади, чунки паст хароратда юқорироқ концентрациядаги эритмаларда, тузларнинг кристаллизацияси юз беради ва уларнинг чўкмаси ҳосил бўлади.

    Одатда 9:9:9, 7:14:2, 6:18:6, 8:24:0 ва бошқа хил таркибли СКЎ лар ҳам ишлаб чиқарилади.

    Полифосфат кислота негизида озиқ моддаларнинг миқдори 40 % бўлган СКЎ лар ишлаб чиқарилади. Бундай СКЎ ларнинг асосий (негиз) эритмаси 10-34-0 ва11-37-0 бўлади. Бу эритмалар учламчи СКЎ лар ишлаб чиқариш учун ишлатилади, уларга мочевина, аммонийли селитра ва калий хлорид қўшилади. Кўрсатиб ўтилган эритмаларнинг зичлиги 1,35-1,4, кристаллизация харорати -18С бўлади. Уларни узоқ муддатда сақлашда хар қандай ноқулай ўзгаришлар (ҳатто хароратнинг энг кескин ўзгаришлари) бўлиб ўтганда ҳам ўғитнинг ўзгариши юз бермайди.

    СКЎ таркибида эркин NH3 бўлмайди, шунинг учун уни далани юза қисмига хар қандай тупроққа ишлов берадиган мослама ёрдамида: дискали барона, култиватор, омочлар билан пуркаш мумкин. Махсус машиналар ёрдамида СКЎ ни уя-уяга, тасмасимон тарзда хар қандай экинга айниқса чопиқ олиб бориладиган экинга солиш мумкин. СКЎ дан суғориладиган майдонларга эга бўлган туманларда фойдаланилади.

    СКЎ лардан фойдаланиш ўғитларни юклаш ва тушириш ишларини ҳаммасини тўлиқ механизациялаш, ташиш, сақлаш ва тупроққа солиш жараёнларида исрофгарчиликни олдини олиш имконини беради. Яна суюқ комплекс ўғитларнинг қатор устунликларини келтириш мумкин, улар жумласига: далада ўғитларни тақсимланишини автоматик назорат қилиш имкониятини беради, ўғитнинг юқори даражада тенг тақсимланишига, у эса ўсимликларнинг бир хил муддатда пишиб етилишига боғлиқ холда йиғим-теримдаги исрофгарчиликни олдини олишга олиб келади. Шунингдек яна бир устунлик СКЎ ларда гербидцитлар, инсектицидлар, микроэлементлар ва ўсишни жадаллаштирувчи моддаларни ҳам қўшиб солиш мумкинлиги ҳамдир. Бундан ташқари СКЎ олиш учун қуруқ ўғитларга нисбатан хар бир тонна ўғит ҳисобидаги миқдорга камроқ капитал харажат қилиниши исботланган, бу нарса ишлаб чиқаришнинг технологик жараёнини баъзи босқичларини қисқартириш имконини яратади.

    Суюқ ўғитларнинг иқтисодий самарадорлиги шубҳасиздир. СКЎ ларни ишлаб чиқариш цехларини қурилишига қаттиқ қуруқ ўғитларга нисбатан 20-30% кам (қуритиш ва гранулалаш зарурати йўқ) харажат сарфланади.

    Ҳатто бир хил қимматга эга бўлган СКЎ ва қаттиқ ўғитларда ҳам СКЎ ни қўллашда меҳнат харажати 3-3,3 баробар кам бўлади.

    Бунда айниқса ўғитларни ортиш-тушириш ва ташиш жараёнларида катта миқдор иқтисод қилинади. СКЎ ни етказиш ва тупроққа солиш қаттиқ ўғитга нисбатан 2,0-2,5 баробар арзонга тушади. Ҳисоблар шуни кўрсатдики, СКЎ энг юқори иқтисодий самарага эга.

    СКЎ ни тупроққа солиш учун мавжуд бўлган аммиакли сув, гербицидли-аммиакли ўғитларни солиш машиналаридан ҳам фойдаланиш мумкин.

    Лекин СКЎ ни тадбиқ қилиш ниҳоятда юқори даражадаги суръатга эга бўлган машиналарни ишлаб чиқариш заруратини тақазо қилади. Бунда СКЎ (айниқса суспензияланганлари) юқори даражадаги коррозион фаолликка эга эканлигини эътиборга олиш жоиз.

    Келажакда ўғитлар ичида СКЎ, баъзи туманларда эса асосий ўғит шакли бўлиб қолади. СКЎ ўзининг агрономик самарадорлиги бўйича қаттиқ ўғитлардан кам эмас. Улардан фойдаланиш айниқса карбонатли бўз тупроқлар ва бошқа ишқорий реакцияли тупроқларда истиқболли ҳисобланади.

    МДҲ давлатлари орасида СКЎ ларни қўллаш ҳудудлари жумласига: Белорусия, Украинанинг қандлавлаги экиладиган вилоятлар, Россиянинг Марказий, Марказий-қоратупроқ вилоятлари, ҳамда суғориладиган деҳқончилик ҳудудлари киради.

    СКЎ ларни солиш муддати, услуби ва нормасини аниқлаш муҳим аҳамиятга эга бўлади. СКЎ нинг фосфори қаттиқ ўғитларнинг ортофосфатларига нисбатан сувда яхши эрийди, шу сабабли юза оқими билан тез ювилади ва шунинг учун СКЎ ни солишда рельфни ҳисобга олиш лозим.

    Суспензияланган ўғитлар. Суюқ ўғитлар ишлаб чиқаришда энг муҳим қийинчиликлардан бири маҳсулотни қаттиқ моддалар ҳосил бўлишидан холис қилиш заруратидир, чунки суспензиялар таркибида сувда эрувчи тузларнинг кристаллари ва эримайдиган ёки ёмон эрийдиган моддаларнинг заррачалари бўлади.

    Суспензиланган суюқ ўғитлар учун бундай чиқиндиларнинг бўлиши салбий аҳамиятга эга бўлмайди, чунки суспензияни коллоид лой (2% гача муаллақ заррачали маҳсулот олгунга қадар) қўшиб тайёрланади.

    Суспензиларнинг ҳамма маркалари, уларга ўхшаш тиниқ суюқликларга нисбатан озиқ моддаларининг миқдорини юқори даражада бўлиши билан ажралиб туради, ҳамда қуруқ аралашмалар билан қиёслаш мумкин бўлади. Кристалларнинг катталашуви ва қаттиқ заррачаларнинг чўкишини олдини олиш, ҳамда СКЎ даги озиқ моддалари концентрациясини ошириш учун уларга барқарорловчи моддалар-коллоид лойлар қўшилади, улар ўта тўйинган эритмаларда қаттиқ фазани чўкмага тушишидан сақлайди.

    Ўғитларни базисли (негизли) суспензиялашда 12-40-0 таркибга эга ва унинг асосида хар хил таркибли учламчи СКЎ (15-15-15, 10-30-10, 9-27-13 ва бошқалар) тайёрлаш мумкин. Суспензиянинг зичлиги 2-3 ҳафта сақланганда 1,4-1,5 бўлиб, осон қуюқлашади ва қатламланади, шунинг учун уларни бу муддат оралиғида тайёрлаш лозим бўлади.

    Суспензияни ташиш ва ерга солиш учун махсус машиналар керак.

    Суспензияланган 12-40-0 таркибли ўғитни олиш учун термик суперфосфат кислотани (80% Р2О5 ли) аммонийлаштирилади ва 3% (оғирлик ҳисобида) коллоид лой қўшилади. Бундай ўғит 0 дан 27С гача хароратда 3 ойгача сақланади, лекин-18с қаттиқ бўлиб қолади. 36С да сақлаш тез орада ўғитнинг гидролизланишига ва диаммоний фосфат (NH4)2HPO4 нинг ҳосил бўлишига олиб келади. Қўшиладиган лойнинг камайиши кристаллизацияни сусайтиради, лекин ўғит сифатини ёмонлаштиради. Демак, суюқ ва суспензияланган ўғитларни янги тайёрланган холда узоқ муддат сақламасдан қўллаш яхши самара беради.

    10-34-0 базали мочевинали-аммонийли-нитрат эритмаси, қуруқ мочевина ва калий хлор негизида тайёрланган суспензия қуйидаги тавсифга эга бўлади: таркиби (% ҳисобида) 13-13-13, зичлиги 1,427, РН 6,39, лой улуши 3%. Узоқ муддат ўзгарувчан хароратда (0-30С) маҳкам ёпилган идишларда сақлаганда суспензия қатлам-қатлам бўлиб қолади, лекин аралаштирганда яна бир хил консистенцияга ўтади.

    Мочевина дозасини ошириш йўли билан 9-9-9 таркибли ўғит олиш мумкин, унинг кристаллизация харорати-18С бўлади. Совуқ шароитда аралаштириш йўли билан ўғитни 1-15-30 таркибда мочевинали-аммонийли-нитратда 12-40-0 эритма негизида тайёрлаш имконини беради. Таркибига аммоний полифосфат кирадиган суспензия микроэлементларини ҳам киритиш мумкин. 12-40-0 аммоний полифосфат негизида мочевинали-аммонийли-нитрат (32-0-0) ва калий эритмаларидан тайёрланган 15-15-15 таркибли суспензия ҳисобланади, унга микроэлементларни: 0,35% В ни Na2B4O75H2O; 1,2% Cи-СиSO4Н2О; 1,2% Fe-Fe2(SO4)39Н2О; 0,34% Mn-MnSO4H2O; 2,5% Zn-ZnSO4 тарзларида киритиш мумкин. 13-13-13 таркибли лойчил суспензияга микроэлементлар (марганец, руҳ, мис, кобалт, молибден ва бор) хар бири алоҳида-алоҳида, ҳамда ҳаммаси биргаликда киритилган эди. Киритилган микроэлементларнинг миқдори қишлоқ хўжалиги талабларига мос келади (6- жадвал).

    6-жадвал

    Суспензия 13-13-13 даги микроэлементларнинг миқдори




    Микроэлемент тузи

    Микроэлемент киритиш нормаси (60 кг Р2О5 га кг ҳисобида

    Тайёр маҳсулотда микроэлемент

    концентрацияси

    (% ҳисобида)

    Суспензиянинг барқарорлиги (кун ҳисобида)

    1

    2

    3

    4

    5

    6

    7

    MnSO4

    ZnSO4

    CиSO4

    Cи(NO3)26H2O

    (NH4)6Mo7O246H2O

    H3BO3

    1-6 гача тузлар

    5,0

    0,5

    0,6

    -

    0,2

    0,4

    -

    0,975-Mn

    0,108-Zn

    0,172-Cи

    0,200-Си

    0,0432-Мо

    0,0863-В

    1,585

    20

    30

    30

    30

    30

    30

    20



    Деярли ҳамма суюқ комплекс ўғитлар ва суспензиялар икки хил схема асосида: мураккаблари-реагентларнинг кимёвий таъсирланиши (иссиқ аралаштириш) ва аралашлари оралиқ эритмалардан совуқ холатда аралаштириш йўли билан олинади.

    Мураккаб аралаш ўғитлар
    Бу гуруҳга кирувчи комплекс ўғитлар тайёр ўғитлар (аммофос, диаммофос х.к.) ни аммиак, аммиакат ва кислоталар билан ишлов бериш ва кейинчалик гранулация қилиш асосида олинади. Бу ўғитлар анча бир хил гранулометрик таркибли (гранулаларнинг катталиги 1-3,2 мм-90%) бўлади.

    Аралаш ўғитлар
    Аралаш ўғитлар икки хил: қаттиқ ва суюқ бўлади.

    Қаттиқ ўғитларни ишлаб чиқариш услубига боғлиқ холда икки: механик аралаш холатдаги ва мураккаб-аралаш ўғитлар хилларига бўлинади. Механик аралашмаларни олишда компонетларни аралаштиришида унча чуқур кимёвий ўзгаришлар амалга оширмасдан ҳам олиш мумкин бўлади. Ўз навбатида бу аралашмаларни кукунсимон ва гранулланган хилларга бўлиш мумкин. Гранулланган қуруқ ўғитларнинг афзаллиги шундаки, уларни олишда озиқа моддаларини хар қандай нисбат кўрсаткичларида ҳам ҳосил қилиш мумкин. Мураккаб-аралаш гранулланган ўғитларни бир ёқлама ўғитларга аммиак ва анорганик кислоталар (H2SO4 ва Н3РО4) ларни қўшиш ва сўнг грануллаш йўли билан олинади. Мамлакатимизда мураккаб-аралаш ўғитларни оддий суперфосфат қуйма холидаги азотли тузлар, аммиакат (ёки кристаллик холдагисини) ва калийли тузларни аралашмасини аммонийлаш йўли билан олинади. Мураккаб-аралаш ўғитларнинг беш хилини ишлаб чиқариш назарда тутулган. Ҳамма русумли ўғитлар гранулаларининг мустаҳкамлик кўрсаткичи 2 МПа (20 кгм/см2) дан кам бўлмаслиги лозим. Гранулометрик таркиби: катталик жиҳатдан 1-3,2 мм оралиғи 90% кам бўлмаган миқдорда, 1 мм дан кичиги 5% дан ошиқ бўлмаган миқдорда бўлиши талаб қилинади.

    Механик ўғит аралашмаси тайёрлаш жараёни беш босқичга бўлинади:

    1) ўғитларни тайёрлаш-аралаштириш;

    2) компонентларни ўғит аралаштирувчи қурилмага йўналтириш;

    3) дозалаштириш;

    4) аралаштиш;

    5) ўғит аралашмасини ташиш воситасига тақсимлаш, бункер ёки омборга юбориш.

    Гранулаланган ўғит аралашмасига қўйиладиган асосий талаб-яхши сочилувчан, ёпишмайдиган, механизация билан сочишга яроқли маҳсулот ишлаб чиқариш. 62-жадвалда хар хил русумли мураккаб-аралаш ўғитлар таркибидаги озиқа модаларини миқдори келтирилган.

    62-жадвал
    1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   32


    написать администратору сайта