1. лекция тексти (Восстановлен). збекистон Республикаси Олий ва рта махсус таълим вазирлиги
Скачать 4.43 Mb.
|
Ҳар хил русумли мураккаб-аралаш ўғитларнинг таркибидаги озиқа моддаларининг миқдори
Ўғит аралашмаларини физик-кимёвий хоссаларига оид талаблар қатор омиллар орқали белгиланади, улар жумласига: ўғит аралаштириш ҳажми, уларни тайёрлаш муддатлари ва услублари, ўғит аралашмасини далага қараб йўналтириши ва х.к. киради. Ўғит аралашмасини ҳосил қилишнинг икки хил услуби бор: бирданига аралашмани ҳосил қилиб пешма-пеш далага солиш ва уни тайёрлаб қўйиб сақлаш. Фойдаланиладиган қуруқ ўғит аралашмаси бир томонлама ва таркиб жиҳатдан мувозанатланмаган ўғитлар бўлиб, махсус вагонларда ташилганда, ортиб-туширганда ва 6 ой муддатда сақлаганда сочилувчан, ёпишиб қолмайдиган ва унинг гранулиметрик таркиби ўзгармайдиган бўлиши керак. Намнинг миқдори мочевина ва аммоний селитрада 0,12% дан, аммофос, диаммофос ва калий хлоридда 1% дан, иккиламчи суперфосфатда 3,5% дан (1% ошмайдиган эркин кислоталикда) ортмаслиги лозим. Ўғитлардаги 1-3 мм ли катталикдаги гранулаларнинг миқдори 90% гача, улар орасида 2-3 мм ликлари 50% дан кам бўлмаслиги, 1 мм ликлари эса 1% дан ошмаслиги талаб қилинади. Гранулаларнинг аралаштириш жараёнида емирилиши 3% дан ошмайди, уларнинг мустаҳкамлиги 1 мм дан кам бўлмаган заррачалари учун 2 МПа (20 кгс/см2) дан кам эмас. Кимёвий саноат томонидан анча кенг ассортиментдаги гранулланган ўғитлар ишлаб чиқарилади, улар ўғит аралашмаларини тайёрлашда ишлатиладиган: мочевина, аммонийли селитра, иккиламчи ва оддий суперфосфат, аммофос, калий хлоридлардир. Ўғит аралашмаларининг физик хоссаларини яхшилаш мақсадида нейтралловчи қўшимчалар: бўр, охактош, фосфорит унини қўшиш мумкин. Икки хил ўғит аралашмасини тайёрлашнинг техник шароитлари ишлаб чиқилган, улар: МРТУ 6-08-141-69 русумли кукунсимон суперфосфатга фосфорит унини 1:1 нисбатдаги аралашмасидан иборат бўлган ва кристалл калий хлорид ва оддий суперфосфат аралаштириб олинадиган ҳамда пресслаш йўли билан гранулаланадиган иккиламчи фосфорли-калийли ТУ 6-08-336-75 русумли ўғитлар ҳисобланади. Бу ўғитдаги гранулаларнинг 1-4 мм гача бўлган хиллари 90% дан кам эмас, 4-6 мм ли хили 5% дан кўп эмас ва 1мм дан кам бўлмаганлари 5% дан кўп эмас бўлган талаб даражасида бўлади. Гранулаларнинг механик мустаҳкамлик даражаси 3,5-4 МПа (35-40 кгс/см2) бўлади. Даслабки ўғитларнинг физик-кимёвий хоссалари уларнинг аралашиб кетиш имкониятларини чегаралаб қўяди. Масалан, аммиакли селитрани суперфосфат билан аралаштирганда нитрат кислота ёки азот оксидининг буғлари ажраб чиқиши мумкин: NH4NO3 + Ca(H2PO4)2 NH4H2PO4 + HNO3 Калций нитратнинг ҳосил бўлиши аралашманинг гигроскопиклигини оширади: 2NH4NO3 + Ca(H2PO4)2 2NH4H2PO4 + Ca(NO3)2; Ишқорий реакцияли ва такибида эркин калций оксидга эга бўлган калций карбонат ва бикорбонатларни аммонийли селитра ёки аммоний сулфатга аралаштириш мумкин эмас, шунингдек аммоний фосфатни ва унинг полифосфатларини аммиак холатида йўқотиш мумкин бўлганлиги сабабли ўзаро аралаштириб бўлмайди: СаО + (NH4)2SO4 2NH3 + CaSO4 + H2O Физик-кимёвий хоссаларни яхшилаш учун бир қанча компонентлардан фойдаланиш узоқ муддат сақлаш учун яроқли бўлган комплекс аралаш ўғитлар тайёрлаш имконини беради. Масалан, нейтралловчи қўшимчалар (доломит, суяк ёки фосфорит уни) ни, ҳамда аммонийланган суперфосфатни қўшиш нитрат кислота ҳосил бўлишини, монокалцийфосфатни дикалцийфосфатга айланишини олдини олади, ўғитнинг физикавий хоссаларини яхшилайди. Суперфосфатни тўлиқ нейтраллаш ёки унинг таркибида эркин Р2О5 нинг ва намликнинг (оддий суперфосфатда 4% гача, иккиламчи суперфосфатда 3% гача) миқдорини камайишига олиб келади, ҳамда карбамид ўғити билан ҳосил қилинган аралашма-ўғитнинг ўзаро нисбатини 1:1:1 кўрсаткич даражасига эришиш имконини беради. Аммофоснинг калий хлорид билан аралаштирилиб суперфосфатлар ва аммоний сулфатлар билан нейтралланиши орқали ҳосил қилинган андозавий гранулланган аралашмаси яхши физик хоссаларга эга бўлади, гигроскопиклиги кучсиз бўлиши эса, уларни узоқ муддат омборларда сақлаш имконини беради. Аралаш ўғитларнинг сифатига қўйиладиган асосий талаб уларнинг гранулланган таркибларини бир хиллиги, бу нарса аралашмага кирадиган дастлабки ўғитларнинг гранулалари катталигини бир хил бўлишини таъминлаш орқали эришилади. Ўғитларнинг жуфтларини аралаштиришдаги чегараловчи диаграмма: Аммоний селитра 1 0 Карболид 2 1 1 Аммоний сулфат 3 1 1 2 Нейтралланган суперфосфат (оддий ва иккиламчи) 4 1 1 2 2 Преципитат 5 1 1 2 2 2 Фосфат уни 6 0 1 0 0 0 2 Металургик шлаклар 7 1 1 2 2 2 2 0 Аммофос 8 1 1 1 1 1 1 1 1 Калий хлорид 9 1 1 2 2 2 2 2 2 2 Калий сульфат 10 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 Шартли белгилар: 0-аралашманинг хоссалари анча ёмонлашади; 1-аралашмаларни узоқ муддатда сақлаб бўлмайди; 2-олдиндан аралаштириб бўлмайди. Қуруқ ўғитларни аралаштириш Ўғитларни қуруқ холда аралаштириш-комплекс ўғитларни олишда энг оддий ва иқтисодий жиҳатдан фойдали услуб бўлиб, озиқ элементларини мақсадга мувофиқ таъминлаш имконини беради. Амалиётда қуруқ аралашма-ўғит олишнинг икки хил йўли тадбиқ этилган: 1) Омборларда ўғитларни тайёрлаш, ташиш, тупроққа солишга ишлатиладиган (МВС-3М, Д-665) аралашмаларни кўчма ўғит аралаштириш қурилмалари ҳамда машиналаридан фойдаланиб хўжаликларни ўзида тайёрлаш; 2) Юқори даражадаги ишлаб чиқариш самарадорлигига эга бўлган қурилмалардан (40-60 т/соат) фойдаланиб аралашма-ўғит тайёрлаш, бу қурилма бир туманнинг барча хўжаликларини ёки бир йўла бир неча туманлар хўжаликларига хизмат қилиши мумкин. Ўғит ишлаб чиқариш саноатининг энг муҳим йўналишларидан бири концентратланган оддий ва комплекс минерал ўғитлар ишлаб чиқаришни ҳар томонлама ривожлантириш ҳисобланади. Комплекс ўғитларнинг сифат ва самарадорлигини ошириш учун уларнинг таркибига магний ва микроэлементларни қўшганда қишлоқ хўжалик экинлари ва уларни ўстириладиган тупроқ хиллари хусусиятларини ҳисобга олишга алоҳида эътибор бериш мақсадга мувофиқдир. Яқин келажакда ўсимликларнинг тупроқ орқали ривожланишини асосий муаммолари ўз ечимини топишини эътиборга олиб, хусусан нордон тупроқларни охаклаш, ишқорий тупроқларни гипслаш асосида иш юритиш, комплекс ўғитларни қўллаш самарадорлигини амалга оширишда олиб бориладиган тадқиқотлар, улардан фойдаланиш тамойилларини тубдан ўзгартириш, тупроқдаги озиқа элементларини ҳаракатчан шаклга ўтиш тезлигини программалаштириш масалаларини хал қилишга қаратилади. Бундай ўғитларни қўллашга қаратилган изланишлар жумладаги узоқ муддат таъсир доирасига эга бўлганлари хар хил тупроқ-иқлим зоналарида ва хар хил экинлар учун фойдаланиш тизимини ишлаб чиқиш имконини беради. Ўғитларнинг янги шакллари ўсимлик томонидан ҳам ўғит таркибидаги, ҳам тупроқ таркибидаги заҳира холдаги озиқа элементларидан тўлароқ ўзлаштириш имконини беради. Албатта бу нарса қишлоқ хўжалик маҳсулотларини арзонлаштириш ва атроф-муҳитни ифлослантиришни олдини олиш имконини яратади. 9- МАЪРУЗА. Органик ўҒитлар Органик (маҳаллий) ўғитларнинг турлари: гўнг, компостлар, парранда ахлати, чучук сув хавзаларининг чўкиндилари ва бошқалар. Гўнгнинг кимёвий таркиби. Гўнгнинг тупроқ унумдорлиги ва хоссаларига таъсири. Гўнгдан ажраладиган СО2-тупроқ унумдорлиги ва унинг хоссаларини яхшиловчи воситадир. Тўшамали ва тўшамасиз гўнг. Тўшаманинг турлари. Гўнг сақлашнинг ўзига хос томонлари. Гўнгни самарадорлигини фосфорит талқони билан компостлаш йўли билан ошириш. Экинларга қўлланиладиган гўнг нормалари. Гўнгнинг қўлланилгандан кейинги таъсири. Органик ва минерал ўғитларни биргаликда қўллаш. Гўнг суюқлиги ва ундан самарали фойдаланиш йўллари. Компостлар. Парранда ахлати. Ўзбекистон Республикаси деҳқончилигида органик ўғитларни кенг ишлатиш катта аҳамиятга эгадир. Республикамизнинг суғориладиган тупроқлари айниқса саҳро тупроқлари органик моддага яъни чириндига жуда камбағалдир. Шунинг учун қишлоқ хўжалик экинларидан юқори ҳосил етиштириш ва тупроқ унумдорлигини оширишда, уларни органик моддалар билан бойитиш учун уни сунъий равишда кўпайтириш, ўғит солиш ёки ҳамма тупроқларда алмашлаб экишни кенг жорий этиш тавсия этилади. Органик ўғит қўлланилганда тупроқнинг агрокимёвий ва агрофизикавий хоссалари ижобий томонга ўзгаради, тупроқдаги микроорганизмлар фаолияти яхшиланади ва ўсимликларнинг мўътадил ўсиб ривожланиши, ҳамда озиқланиши учун қулай шароит яратилади. Органик ўғитларга гўнг, кунжара, ҳайвон қолдиқлари, яшил ўғитлар, саноат ва шаҳар ҳўжалик чиқиндилари, гўнг базасида тайёрланган турли хил компостлар, дарахтларни хазонлари ва ариқ лойқалари киради. Буларнинг ҳаммаси маҳаллий ўғитлар ҳисобланади. Органик ўғитлар таркибида ўсимлик учун зарур бўлган озиқ элементлар–азот, фосфор, калий, кальций, магний, олтингугурт ва микроэлементлар мавжуд. Тупроқдаги органик модданинг чириши натижасида карбон кислотаси ажралиб чиқади. Бу кислота тупроқдаги минерал моддаларни эритади. Тупроқнинг устки қисмида карбон кислотасининг кўпайиши ўсимликдаги фотосинтез жараёнини яхшилайди. Органик ўғитлар туфайли тупроқда кўп миқдорда микроорганизмлар тўпланади. Улар ўсимликнинг озиқ моддаларини ўзлаштиришни яхшилайди. Органик ўғитлар тупроқда намликни узоқ вақт давомида сақлаб туришга ёрдам беради. Органик ўғитлар тупроқдаги микроорганизмлар учун энергетик манба ҳисобланади. Ундан ташқари тупроққа кўп миқдорда микроорганизмлар тушади. Бунинг натижасида тупроққа азот тўпловчи бактериялар, нитрификаторлар, аммонийфикаторлар, ва бошқа гуруҳ бактерияларнинг тупроқдаги ҳаёт фаолияти кучаяди. Илмий тадқиқот институтларнинг маълумотларига қараганда 30-40 т органик ўғитларнинг парчаланиши натижасида ҳар куни гектарига ўғитланмаган ерларга нисбатан 100-200 кг карбонат ангидрид кўпроқ тўпланади. Илмий тадқиқот ишлари шуни кўрсатадики гектаридан 25-30 ц ғалла етиштириш учун ҳар куни 100 кг СО2, 40-50 т картошка ва сабзовот учун 200-300 кг СО2 талаб қилар экан. Органик ўғитларни минерал ўғитлар билан биргаликда тўғри нисбатда ишлатилганда қишлоқ хўжалик экинларидан юқори ҳосил етиштиришда яхши имконият яратилади. Енгил механик таркибли тупроқларда озуқ элементларининг биологик сингдириш қобилиятини кучайтиради ва уларнинг тупроқдан ювилиб кетишидан сақлайди. Гўнг Ўзбекистон Республикасида тўпланадиган маҳаллий ўғитларнинг асосий қисмини қорамол гўнги ташкил қилади. қишлоқ хўжалик экинларида уни қўллашнинг кўп томонлама афзалликларига қарамасдан у мамлакатимизда кам миқдорда тўпланмоқда. 1999 йил Республикамиз бўйича 19,5 млн тонна маҳаллий ўғит тайёрланиш режалаштирилган бўлиб, амалда 13,5 млн тонна яъни 69% га бажарилди. Гўнг органик ўғитларнинг энг асосий тури бўлиб, унинг сифати кўп жиҳатдан тўғри жамғарилиши ва сақланишига боғлиқ. Унинг таркибида ўсимликлар учун зарур бўлган барча (макро ва микро) озиқ элементлар мавжуд. Масалан: қорамолнинг ҳар бир тонна қуруқ гўнгидан тупроққа 20 кг азот, 10 кг фосфор (Р2О5), 24 кг калий (К2О), 28 кг (СаО), 6 кг магний (МgО), 4 кг олтингугурт (SO3), 25 г бур, 230 г марганец, 20 г мис, 100 г руҳ, 1,2 г кобальт, 2 г молибден, 0,4 г йод ва бошқа элементлар тушади. Бундай ўғитни тўлиқ ўғит деб юритилади. Гўнг суғориладиган тупроқларга, айниқса чўл минтақасида тарқалган тупроқларга ҳар томонлама ижобий таъсир кўрсатади. Демак, гўнг ўсимликнинг озиқланиши учун энг муҳим озиқ модда ҳисобланади. 20-30 т гўнг билан тупроққа 1 тонна кул тушади ва ундан деҳқончиликда фойдаланиш озиқ элементлар балансини тартибга солишда катта аҳамият касб этади. Мамлакатимизда минерал ўғитлар қанчалик кўп ишлаб чиқарилмасин, барибир гўнг ўз аҳамиятини йўқотмайди. Гўнгнинг аҳамияти ҳақида Д. Н. Прянишников шундай деган “Мамлакатда минерал ўғитлар қанчалик кўп ишлаб чиқарилмасин, гўнг ҳеч қачон ўз аҳамиятини йўқотмайди ва деҳқончилигимизда асосий ўғитлардан бири бўлиб қолаверади”. Республика илмий текшириш институтларининг маълумотларига қараганда гектарига 20-30 тонна гўнг берилган ерлардан биринчи йили экинлар турига қариб 6-7 ц дан 60-70 ц гача ва ундан ортиқ қўшимча ҳосил олиш мумкин. Глоссарий Agroximiya (yunon. agros-dala, arab. al-ximiya)- awıl xojalıq eginlerinen mol ha`m joqarı sıpatlı o`nim jetistiriwde topıraq, o`simlik ha`m to`ginler ortasındag`ı mu`na`sibetlerdi u`yrenetug`ın pa`n. Absorbtsiya (lot. ad-o`zine sorbere-jutıw)-gazlı ortalıq yamasa eritpedegi bir zattı basqa bir zattın` beti arkalı jutılıwı. Azot (Yunon a-biykar etiw, zoos-tirishilik)-ximiyalıq element (belgisi N, ta`rtip nomeri 7, atom awırlıg`ı 14, 0067), oqsil, xlorofill ha`m ayrım vitaminlerdin` quramı o`simlikler azıqlanıwında birinshi na`wbette za`pu`r element. Alyumokaliyli ashıtqı –K2SO4∙Al2(SO4)3∙24H2O yamasa KAl(SO4)2∙12H2O. Ammiaklı suw-ammiaktın` 25% li toyıng`an eritpesi. Anion (Yunon ana-joqarıg`a, ion-barıwshı) manfiy elektr zaryad tasıwshı, elektr maydanı arqalı anodqa qarap ha`reketleniwshi ion. Aeratsiya, topıraq aeratsiyası (frants. aeration yamasa yunonsha aer-hawa)-topıraq ha`m atmosferadag`ı hawa almasıwı. Bertolle duzı (ism)-KCLO3. Bura-Na2B4O7∙10H2O Buferlik, topıraqtın` buferligi (ingl. buffer-ku`shsizleniwshi aralıq)-kislota ha`m ishqorlar ta`sirinde ortalıqtın` o`zgeriwine topıraqlardın` qarsılıq ko`rsetiw qa`bileti. Topıraqtag`ı kolloid ha`m ılaylı fraktsiyalar mug`darına baylanıslı tu`rde o`zgeredi. Byuretka (frats. buretta)-o`lshew sızıqları tu`sirilgen shiyshe nay. Kishi mug`dardag`ı suyıqlıqlardı o`lshewde jumsaladı. Bor (arab. Buroq-aq)-mikroelementlerde uglevod, o`siriw stimulyatorları ha`m reproduktiv organlarının` tu`rleniwine sonday-aq olardın` o`siwi, oqsil almasıwı ha`m fermentler quramına jaqsı ta`sir ko`rsetedi. Valentlik (lot. Valentia-ku`sh, qu`dret)-bar bolg`an bir atomnın` H+ yamasa basqa bir valentli elementtin` neshe atomı menen birigiwi yamasa ornın basa alıwın ko`rsetiwshi san. Variant ta`jiriybe variantı (lot. Varians-o`zgeriwshen`)-ta`jiriybe sistemasının` quramı u`yreniletug`ın a`mel tu`ri yamasa sanı (ma`selen, to`gin tu`ri, norması, qollaw mu`ddeti h.t.b.) Vegetativ yamasa o`siw usılları(vegetatius-o`simlikke ta`n)- o`simliklerdin` o`siwi ha`m azıqlanıwı (tamır, tiykarg`ı paya, monopodial shaqa ha` japıraq). Vegetattsiya da`wiri, a`mel da`wiri (lot. Vegetatio- o`simlikke ta`n)-o`simliklerde na`ller o`nip shıqqannan tap jan`a tuxım pisip jetilgenshe o`tetugın da`wir. Generativ organlar (lot generare-payda etiw)-o`simliklerdin` jınısıy ko`beyiw organları. Gigroskopiklik, to`ginlerdin` gigroskopikligi (yunon. gugros-ızg`ar, skopeo-ko`remen)- to`ginlerdin` a`tiraptag`ı ızg`arlıqtı sin`dirip alıw qa`siyeti. Glauber duzı (ism)-mirabilit, Na2SO4∙10H2O Gumus (lot. humus-jer, topıraq)-njtopıratı molekulyar, toq ren`li organikalıq zatları gumin ha`m fulvo kislotalar ha`mde gumatlardan ibarat. Dala ta`jiriybesi baǵdarlamasi-dala ta`jiriybesinin` maqset ha`m wazıypaları bayanı. Onda barlıq agrotexnika jıyınları topıraqtı islew sisteması, egiw ha`m suwg`arıw normaları ko`rsetiledi. Denitrifikatsiya (lat. de… –ajıralıw, bo`liniw ma`nisin an`latıwshı aldın`g`ı qosmısha, nitrogenium-azot, fasio-payda etiw)-topıraqtag`ı nitratlardın` qolaysız sharayatda mikroorganizmler qatnasında molekulyar azot yamasa oksidler halatına o`tiwi. Diognostika, o`simliklerdin` azıqlanıwının` diognostikası (yunon. Diognosticos-parqlanıw)-o`simliklerdin` azıqlıq elementleri menen ta`miynlengenligin anıqlaw. Diognostikanın` viziual ha`m ximiyalıq usılları bar. |