Главная страница
Навигация по странице:

  • Ҳосил таркибидаги фосфорнинг миқдори

  • Тупроқлардаги фосфорнинг миқдори ва шакллари

  • 1. лекция тексти (Восстановлен). збекистон Республикаси Олий ва рта махсус таълим вазирлиги


    Скачать 4.43 Mb.
    Названиезбекистон Республикаси Олий ва рта махсус таълим вазирлиги
    АнкорYoʻl harakati qoidalari va normalari
    Дата21.12.2022
    Размер4.43 Mb.
    Формат файлаdoc
    Имя файла1. лекция тексти (Восстановлен).doc
    ТипДокументы
    #856380
    страница16 из 32
    1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   32

    Ҳар хил даврларда арпанинг дони ва сомонидаги Р2О5 нинг миқдори ( қуруқ моддага нисбатан % ҳисобида )




    Тахлил саналари

    Р2О5 нинг миқдори

    Донда

    сомонда

    1

    29 май

    -

    0,85

    2

    17 июн

    1,5

    0,56

    3

    3 июл

    0,9

    0,35

    4

    27 июл

    0,96

    0,17


    қисми томонидан олинган азот ва фосфорни тупроққа қайтара олмайди, чунки бу маҳсулот хўжаликдан ташқарига чиқариб юборилади.

    Агар қишлоқ хўжалигини унумли равишда ташкил қилиниши ва товар маҳсулотини тобора ошира боришини назарда тутилса, унда ҳар қандай тупроқ учун эртами-кечми шундай фурсат келадики, бунда ҳосилни доимий тарзда ошириш учун тупроққа албатта азот ва фосфорни ўғит сифатида киритилишига зарурат туғилади.

    Хўжаликда фосфор балансини ҳисобга олиш учун унинг товар маҳсулоти билан ҳамда чорвачилик учун ишлатилган бевосита товар ҳисобланмаган қисми сарфини ҳам сарҳисоб қилиш лозим. Хўжаликлар худудлари ишлаб чиқилган сутнинг ҳар бир литрида 0,9 г Р2О5 бўлади. Йилига 5000 кг дан сут берадиган 100 та қора мол товар маҳсулоти билан тупроқдан шунча фосфор ўзлаштирадики, уни ўрнини босиш учун 7 тоннадан кам бўлмаган 20% ли суперфосфат солиш лозим бўлади. Ҳали бу миқдорни унча тўлиқ деб бўлмайди, чунки дастлабки 2 йилда одатда ўсимлик солинган ўғитдаги фосфорнинг бор йўғи 25-30% ини ўзлаштиради холос.

    Демак, ўсимлик томонидан тупроқдан ўзлаштирилган ва човачилик маҳсулотларига ўтган фосфорни тўлиқ ва узил-кесил ўрнини босиш учун солинадиган ўғитнинг миқдорини 3-4 баробар кўпайтириш талаб қилинади.

    Ўсимликларнинг фосфатли озиқланишини етарли даражада тутиб туриш фақат ўсимликшунослик талабларигагина мос бўлиб қолмай, балки чорвачилик талабларига ҳам мос келади. Озиқа таркибида фосфатларнинг кам бўлиши уларни озиқалик қийматини пасайтиради, бу холатда чорва молларининг рационига фосфат кислотанинг минерал тузларини қўшиш лозим бўлиб қолади.

    Фосфорнинг сарфланишида тупроқдан унинг ишқорланиши натижасида ер ости сувларига ўтиши (тупроқдан сезиларли тарзда азот,олтингугурт, калий ва ўсимлик учун озиқ ҳисобланган бошқа элементлардан фарқли ўлароқ) кузатилмайди.

    Кўп мамлакатларда қатор ўн йиллар давомида ўтказилган тажрибалардан маълум бўлдики, оғир тупроқлардан фосфат кислота тузларининг ювилиб кетиши содир бўлмайди, лекин енгил тупроқлардан ҳар қалай фосфорнинг бироз тузлари, ювилиш йўли билан йўқолади. Қумоқ тупроқларнинг ҳайдаладиган қатламига доимий равишда фосфорли ўғитларни солиб туриш ҳайдалма қатлам остида унинг миқдорини деярли оширмайди.

    Ўсимликлар томонидан фосфорнинг ўзлаштириладиган улишини, (кг миқдорини) ҳосилнинг бир центнер товар қисмига мослаб ҳисоблаш қулайдир. Лекин ғаллани сомонсиз, илдизмеваларни баргларисиз етиштириб бўлмаганлиги учун, олинган рақамга бир центнер товар маҳсулотга тегишли бўлган унинг товар маҳсулоти ҳисобланмаган қисмидаги фосфорни ҳам қўшиб ҳисоблаш лозим бўлади. Умумлаштирилган тарзда кўп экинлардаги бу рақамлар 39-жадвалда келтирилган.

    Шуни қайд этиш жоизки, бу кўрсаткичлар фосфорнинг йиғиб олинган ҳосил билан биргаликда тупроқдан чиққан миқдорини билдиради.

    Фосфорнинг ўсимликка таъсири ўзининг хусусиятлари жиҳатидан азотнинг таъсирига қарама қарши бўлади. Меъёр чегарасида фосфорли озиқланиш экинларнинг ривожланишини бироз тезлаштиради, бу нарса уларнинг эртароқ пишиб етишига сабабчи бўлади.

    Фосфорли ўғитлар таъсирида ўсимликларнинг совуққа ва қурғоқчиликка чидамлилиги, шунингдек уларнинг ётиб қолишга нисбатан қаршилиги кучаяди. Фосфорнинг таъсирида ҳосилнинг сифатини ошиши ҳам кўзга яққол ташланади. Энг аввало умумий хосил улушини ҳисоблаганда дон улуши, сомон улушига нисбатан устун келади. Худди шундай ўсимлик маҳсулотини кимёвий таркиби яхшиланади; дон ва мойли экинларда оқсил ва шакар ҳамда крахмалнинг миқдори ошади. Толали экинларда ўзлаштириладиган фосфорнинг таъминоти етарли бўлганда толанинг мустаҳкамлиги, узунлиги ва пишиқлиги яхши томонган ўзгаради.

    Ўсимликка ошиқча миқдорда фосфорнинг кириб келишини салбий таъсири, эрта кунда пишиб етилишига яъни бу нарса товар маҳсулоти миқдорини кам бўлишига олиб келса, бошқа томондан ҳосил таркибида синтез учун ишлатилмаган ошиқча миқдорда минерал фосфатларнинг йиғилишига ҳамда баргларнинг эрта кунда сўлиб қолишига олиб келади.

    39-жадвал

    Ҳосил таркибидаги фосфорнинг миқдори









    Экин турлари


    Маҳсулот турлари

    1 ц товар маҳсулоти ва унга мос келадиган кўк масса томонидан Р2О5 нинг ўзлаштирилиши (% ҳисобида)

    1.

    Кузги жавдар, сули, арпа

    Дон

    1,0 га яқин

    2.

    Кузги буғдой

    Дон

    1,0-1,35

    3.

    Баҳорги буғдой

    Дон

    1,0 - 1,2

    4.

    Маккажўхори

    Дон

    0,7 - 0,9

    5.

    Нўхат

    Дон

    1,55 га яқин

    6.

    Кунгабоқар

    Уруғ

    2,6 гача

    7.

    Узун толали зиғир

    Тола

    2,6 атрофида

    8.

    Наша

    Тола

    6,2 гача

    9.

    /ўза

    Тола

    1,5 гача

    10.

    Бодринг

    полиз экини

    1,4 га яқин

    11.

    Тамаки

    Барглари

    1,5 га яқин

    12.

    Помидор

    Сабзавот

    0,11 гача

    13.

    Қанд лавлаги

    илдиз мева

    0,18 гача

    14

    Карам

    карам бош

    0,10 атрофида

    15.

    Картошка

    Туганак

    0,15 гача

    16

    Пиёз

    пиёз бош

    0,12 гача

    17.

    Қизил йўнғичқа

    ем-хашак

    0,55 атрофида

    18.

    Чой барги (кўк)

    Барглар

    0,4-0,5



    Тупроқлардаги фосфорнинг миқдори ва шакллари
    Ернинг пўстлоқ қисми таркибида фосфорнинг миқдори 0,12% ни ёки 11015 тоннани ташкил қилади. Ишлов берилмайдиган тупроқлардаги фосфорнинг захираси аслитупроқ жинсидаги миқдорга боғлиқ, чунки унинг бошқа услубда қўшилиш йўли мавжуд эмас. Фосфорли ўғитлар солиб турилиши аҳволни тубдан ўзгартиради, чунки ўғит таркибидаги фосфор тўлиқ ўзлаштирилмайди ва бу нарса ўзлаштириладиган фосфорнинг маданийлашган ернинг ҳайдалма қатламида аста секин тўпланишига сабабчи бўлади. Агар тупроқдаги фосфорнинг ўртача миқдори сифатида (0-20 см) 0,4% ни қабул қилинса, унда ернинг тупроқ қобиғидаги умумий миқдори 1х1010 т бўлади. Тупроқ эритмаси таркибидаги фосфорнинг концентрацияси 1 л эритмага нисбатан 0,1 дан 1 мг гача бўлади, лекин сўнгги кўрсаткич миқдори камдан кам учрайди.

    Вулқондан ажралиб чиқадиган кристалл тарзидаги тоғ жинсларида Р2О5 нинг миқдори 0,275% бўлади, лекин кейинчалик уларнинг парчаланиши, сув билан силжитилиши ва чўкиши туфайли ҳосил бўлган чўкиндилар, яъни улардан кейинчалик тупроқ хосил бўладиган жинсларнинг таркибида ўртача 0,14% бўлади. Қумли жинсларда фосфорнинг миқдори фоизнинг юздан бир улушини ташкил қилади.

    Демак узоқ давом этган биологик даврларда чўкинди жинслар ҳосил бўлиш жараёнида фосфор йўқолаверган. У фосфорит тутувчи желвак ёки пласт тарзида сувдан ажралган ҳолда йиғилган, бир вақтнинг ўзида вулқон тарзида чиққан фосфорга бой минерал аппатит майдаланишга дуч келган ва қисман тупроқ ҳосил қилувчи жинслар таркибида қолган.

    Тупроқ ҳосил бўлиш жараёнини ривожланиши, илдиз тизими томонидан фосфоритларни пастки қатламлардан юқори қатламларга аста-секинлик билан кўчирилишига боғлиқ. Шунинг учун Р2О5 нинг миқдори тупроқ қатламлари бўйича таҳлил қилинганда паски қатламга борган сари у камая боради. Лекин бу табиий жараён туфайли ернинг ағдариладиган қисмининг фосфатларга бойитилиши қишлоқ-хўжалик экинларини юқори ҳосилдорлиги ва узоқ вақт экилиши шароитида уларнинг талабларини қондириш учун етарли бўлмайди.

    Ҳар қандай тупроқда фосфат кислотанинг минерал ва органик бирикмалари учрайди. Одатда минерал фосфатлар кўпроқ бўлади. Бу нарса қуйидаги қиёсий рақамларда кўринади. Агар Р2О5 нинг умумий миқдорини 100 деб қабул қилинса, унда ҳайдалма қатламдаги минерал фосфатларнинг улуши ўрта подзолланган қумоқ тупроқларда 73, сур тусли ўрмон тупроқларида 56, кучли қора тупроқларда 65, каштан тупроқларда 75 ва бўз тупроқларда 86% ни ташкил қилади.

    Нейтрал реакцияли тупроқларда минерал фосфатларнинг асосий захираси майдаланган апатит тарзида учрайди. Нордон тупроқлар асосан темир ва алюминий фосфатларига эга бўлади. Уларнинг ўсимлик томонидан ўзлаштирилиши аппатитларга нисбатан анча паст бўлади. Лекин нордон тупроқларга охак солинганда (охакланганда) 1,5 оксидларнинг бир қисми кальций фосфатга айланади ва бу ўсимликнинг фосфорли озиқланишида ижобий аҳамиятга эга бўлади. Эрувчан фосфатлар нордон тупроқларга уларни охаклашдан сўнг солинса уларни охаклашгача солингандан кўра ўсимлик томонидан кўпроқ ўзлаштирилади.

    Тупроқдаги фосфорнинг органик бирикмалари чиринди (Р2О5 нинг миқдори 0,8 дан 2,5% гача тупроқ хилига қараб: бундаги йирик рақам сур тусли ўрмон тупроққа тегишли) ва фитатлар таркибида бўлади. Бунда фитиннинг кальцийли ва магнийли тузлари нейтрал тупроқларда, алюминий ва темирлари эса нордон тупроқларда учрайди. Апатитлар тупроқлардаги органик фосфорнинг ярмини ташкил қилади, Органик фосфатлар умумий тупроқдаги фосфорнинг, бўз тупроқларда 14% ни, кулранг ўрмон тупроқларда эса 44%ни ташкил қилади. Бошқа хил тупроқдаги кўрсаткичлар бу миқдорнинг оралиғини ташкил қилади. Тупроқ таркибида чириндининг миқдори қанча кўп бўлса у органик фосфатларга шунча бой бўлади.

    Тупроқда органик фосфатлар ҳар хил микроблар ёрдамида минераллашади. Тупроқдаги фосфорнинг бир қисми (шунингдек азотнинг ҳам) микроорганизмлар танасининг таркибида учрайди. Лекин унинг миқдори унча кўп эмас. 1г тупроқ таркибида 5 миллиард бактерия мавжуд бўлишини эътиборга олинса, бутун ағдариладиган қатламнинг бир гектарига хисобланганда улар билан боғланган Р2О5 нинг миқдори 24 кг ни ташкил қилар экан. Хисобларга кўра микроорганизмларнинг қуруқ массаси органик моддага камбағал подзол ва кулранг тупроқларда чириндининг 0,5-1% ни ташкил қилади. Чириндига бой қора тупроқларда бу миқдор анча кам-0,1% атрофидаги рақамни ташкил қилади. Ўрта Осиёнинг бўз тупроқларида беда экиладиган майдонларида илдиз тизими атрофи (резосфера) да 1г тупроқ бактериясининг миқдори 20 млдга етиши мумкин. Кўп ҳолда шундай тупроқнинг 100г даги микроорганизмлар массасида Р2О5 нинг миқдори 3,2 мг гача етади. Лекин, ризосферани ташкил қилган тупроқ юзаси тупроқнинг илдизли қатламини жуда кичик қисмини ташкил қилади. Шуни қайд этиш лозимки, тирик плазма таркибига кирган фосфатлар микроорганизмлар ноқулай шароитлар туфайли ўлиб кетгунга қадар юксак ўсимликларнинг озиқланишида муҳим аҳамиятга эга бўлолмайди.

    Ҳамма бир валентли катионлар (ҳар қандай босқичли алмашиниш даражадагилари ҳам) сувда яхши эрийди ва шунинг учун илдиз тизими томонидан осон ўзлаштирилади. Бир ва икки алмашинган кальций ва магний фосфатлар тўғрисида ҳам шу фикрни айтиш мумкин. Бунда дигидрат СаНРО4 ∙ 2Н2О ни сувсиз СаНРО4 га нисбатан эрувчанлиги кучлироқ бўлади. Лекин фосфат кислота анионларини ҳам кимёвий (сувда эримайдиган тузлар ҳосил қилиш орқали) ҳам алмашувли (мусбат зарядланган тупроқ коллоидлари томонидан) тез ютилиши туфайли тупроқдаги фосфорнинг сувда эрувчи бирикмалари жуда кам бўлади ва1кг қуруқ тупроқ хисобига 1 мг дан кўп бўлган ҳол камдан-кам учрайди. Бу ҳол кўп экинларни фосфорли озиқланишини таъминлаш учун етарли бўлмайди. Тупроқнинг ҳайдалма қатламида бир кг тупроқ ҳисобига 1 мг Р2О5 тўғри келганда унинг миқдори 1 га га 3 кг (одатда тупроқнинг ҳайдаладиган қатламининг умумий оғирлигини 3 млн кг деб қабул қилинади) бўлади, ғалласимонлардан ўртача ҳосил олинганда тупроқдан 1 га ер ҳисобига 20 кг Р2О5 (техник экинлар бундан ҳам кўп) ўзлаштирилади. Маълумотларга кўра сувда эрувчи тузларнинг тупроқдаги фосфор тутувчи бор заҳираси вегетация даврида фосфатларнинг сувда эрувчи миқдори бир неча бор қайта-қайта тикланганида ҳам тупроқ заҳиралари эвазига ўрта ҳосилдорлик даражасидаги талабни қондириш учун етарли бўлмайди.

    Лекин ўсимлик фақат сувда эрийдиган фосфат тузларини ўзлаштириб қолмай, балки кучсиз кислоталарда эрийдиганларини ҳам ўзлаштира олади. Кучсиз кислоталар (карбонат, органик, лимон, олма ва х.к. кислоталар) ўсимлик илдизлари томонидан ишлаб чиқарилади. Улар тупроқдаги сувда эримайдиган фосфатларнинг ҳам бир қисмини эритади. Тупроққа янада кўпроқ миқдорда кислоталар, микроорганизмлар томонидан (нитрификация натижасида нитрат кислота, оқсил ва аминокислоталарнинг қайтарилган олтингугуртни оксидланиши натижасида сульфат кислота, органик кислоталарнинг минерализацияси натижасида фосфат кислота) ишлаб чиқарилади. Микроорганизмлар бунинг устига нафас олиш ва модда алмашиниш туфайли карбонат ангидрид ва органик кислоталар ажратиб чиқаради.

    Кучсиз кислоталарда (ёки кучли кислоталарнинг кучсиз эритмаларида) 2 валентли катионлар (кальций ва магний) нинг 2 алмашинган фосфат тузлари эрийди, натижада ўсимлик томонидан ўзлаштириладиган холатга ўтади. Уларнинг эрувчан шаклга ўтишини тупроқда энг кўп тарқалган карбонат кислота таъминлайди.

    Икки валентли кислоталарнинг уч алмашинган тузлари сувда умуман эримайди ва кучсиз кислоталарда жуда кам эрийди. Шунинг учун улар кўп қишлоқ хўжалик экинларига фосфорнинг манбаси бўла олмайди. Бу қонуниятдан люпин, гречиха, хантал анча кучсизроқ даражада, нўхат, наша эспарцетлар мустасно, бу ўсимликлар фосфорни тупроқни уч алмашинган фосфатлари ва фосфоритаридан ҳам ўзлаштира оладилар. Зикр қилинган экинларнинг бу хусусиятини уларнинг иккита хоссаси асосида тушунтирса бўлади: илдизлар томонидан анча миқдорда кислоталарни ишлаб чиқарилиши ва уларнинг таркибида кальций миқдорининг фосфордан, анча ортиқча миқдордалиги, ҳар иккала сабабга кўра ҳам қийин эрийдиган фосфатлар яхшироқ парчаланади ва эриган шаклга ўтади ҳамда илдиз тизими томонидан ўзлаштирилади.

    Потенциал нордонлиги етарли даражада бўлган тупроқларда (100 гр тупроқда 2-2,5 м.экв) бошқа ўсимликлар ҳам тупроққа солинадиган фосфаритлар эвазига қониқарли озиқланиши мумкин.

    Лекин бу ҳолда фосфоритни илдиз тизими эритмай балки тупроқнинг ўзи эритади.

    Замонавий тушунчаларга мувофиқ тупроқда уч кальцийли фосфатнинг ҳосил бўлиши учун шароитнинг ўзи йўқ. Ундан ҳам камроқ эрийдиган бирикмалар: окта кальций фосфат Са4Н(РО4)3∙3Н2О ва ҳатто гидрооксилапатит Са5(ОН)(РО4)3 нинг ҳосил бўлиш эҳтимоли анча ишончлироқдир. Нордон тупроқларда полутор оксидларнинг ва шу асосида уларнинг стренгити /е(ОН)2Н2РО4 ва варисцити Аl(ОН)2∙Н2РО4 ҳосил бўлиши мумкин. Темир ва алюминий фосфатларнинг эрувчанлигини энг минимал кўрсаткичи тупроқ рН ўзаро мос холда 2,2 ва 3,7 бўлганда, уч алмашинган кальций ва магнийларнинг эса тупроқ рН и 6,5 ва 10 бўлган чегарада бўлади. Шунинг учун кучсиз нордон муҳит, ўсимликларнинг фосфорли озиқланишида энг қулай муҳит эканлигини ажаблантирадиган жойи йўқ. Торфли ботқоқликларда бироз пастки қатламларда қайтарувчанлик шароитларининг мавжудлиги туфайли икки валентли темир фосфат ( /е3(РО4)2∙8 Н2О тўпланиши мумкин, бу модда ўсимликлар учун ўзлаштирилувчанлиги билан ажралиб туради.

    Тупроқда органик моддаларнинг минерализацияси вақтида ундаги фосфат кислотанинг минерал тузларининг миқдори ошиб кетмай балки камайиши ҳам мумкин. Бу нарсани 1905 йилда рус олими Л.А.Иванов қайд қилган эди. Унинг тажрибаларига мувофиқ бундай хилдаги моддаларни (клетчаткага бой) натрий фосфатни қўшиб компостлаш (айниқса аммоний сульфат билан биргаликда) натижасида минерал фосфорнинг тўлиқ йўқолиши ҳолатига дуч келинди. Кейинчалик эса, агар тупроқда фосфорнинг миқдори 0,2-0,3% дан кам миқдорга эга бўлган модда минераллашса, фосфорнинг ўсимлик томонидан ўзлаштириладиган минерал бирикмалари умуман ажралиб чиқмайди, улар тўлалигича микроорганизмлар томонидан бириктириб олинади деган хулосага келинди.

    Ўсимликлар томонидан органик фосфатларнинг ўзлаштирилиши, унинг ҳарорати ошиши натижасида маълум даражада ошади. Бу нарса албатта чиринди ва бошқа органик бирикмаларни микробиологик парчаланиш жараёни оқибатидир. Тажрибалар шуни кўрсатадики, агар вегетацион найлар ҳарорати 20-35 С ли сув ҳаммомларига ботирилса, биринчи ҳолда минерал фосфатлар, иккинчи ҳолда эса органик фосфатлар ўзлаштирилади.

    Тупроқда қийин эрийдиган фосфатларни қисман парчалаб осон эрийдиган фосфатларга айлантирувчи бактериялар борлиги аниқланган. Бу ҳолатни юзага чиқишида тупроқ эритмаси томонидан ҳам, илдиз ва микроорганизмлар томонидан ҳам кислоталарнинг ажралиши билан боғлиқ бўлган реакцияларнинг иштироки ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлади.
    1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   32


    написать администратору сайта