1. лекция тексти (Восстановлен). збекистон Республикаси Олий ва рта махсус таълим вазирлиги
Скачать 4.43 Mb.
|
19-МАЪРУЗА Ўзбекистон тупроқларининг агрокимёвий тавсифи Унумдорлик–тупроқнинг ўсимликларнинг бутун вегетация даври давомида сув ва озиқ моддалари билан таъминлай олиш қобилиятидир. У тупроқ хосил қилувчи омиллар (иқлим, рельеф, она жинс, ўсимлик қоплами) билан чамбарчас боғлик бўлиб, тупроқ таркибидаги озиқ моддалар ва сув миқдори, уларнинг ўсимликлар учун лаёқатлилиги, хаво ва иссиқлик режимлари хам мухим ўрин эгаллайди. Агротехникавий тадбирларнинг самараси ва олинадиган хосил хамда бевосита тупроқ унумдорлиги билан боғлиқ. Тупроқ унумдорлигининг икки тури-потенциал ва самарали унумдорлик фарқланади. Потенциал унумдорлик табиий-иқлим шароитлари билан, самарали унумдорлик эса кўп жихатдан тупроқнинг агрокимёвий хоссалари билан боғлик. Республикамиз худудини жанубий ва шарқий томонлардан бир қатор тоғ тизмалари ўраб туради. /арбий ва шимолий худудлари қозоқ сахролари билан туташ. Иқлими – кескин континентал. Катта сув хавзаларининг узоқлиги, кучли Қуёш радиацияси, иссиқ ва совуқ хаво оқимларининг кириб келиши учун йўл очиқлиги иқлимнинг ўзига хослигини белгилайди. Йиллик ёғин-сочин миқдори кам бўлиб, йил фасллари ва худуд бўйича бир текисда тақсимланмаган. Ер бетидан йил давомида 1000-2000 мм сув буғланади. Тупроқ хосил бўлишида рельефнинг ахамияти катта. Чўл минтақаси Турон паст текислигининг ғарбий текис қисмини, чала чўл ёки бошқача айтганда, бўз тупроқлар минтақаси тоғ олдидаги баланд–пастликларни эгаллайди. Рельефи ёғин–сочин миқдорига, у эса ўз навбатида тупроқ хосил бўлиш жараёнига кучли таъсир кўрсатади. Иқлим ва тупроқ шароитларидан келиб чиққан холда Ўзбекистонда 120 оилага мансуб 3700 га яқин ўсимлик тури мавжуд. Ўсимликлар текисликларда тупроқнинг регионал ўзгариши, тоғли жойларда эса тик минтақавийлик асосида тарқалган. Чўл минтақасида қорабош, буғдойик, ялтирбош, қум акасси, юлғун, саксовул каби псаммофитлар, сарсазан, қизил шўра ва шўраклар каби галофитлар, шувоқ, биюргун каби гипсофитлар кўп учрайди. Адирларда соябогулдошларнинг айрим вакиллари, қўзиқулоқлар ва оқкурак, тўқ тусли бўз тупроқлар тарқалган майдонларда эса буғдойиқ, так-так, сариқ андиз каби ўсимликлар ўсади. Тупроқларнинг органик моддалар билан бойиши асосан бахор фаслида содир бўлади. Ўзбекистоннинг асосий тупроқлари она жинси тўртламчи даврнинг ғовак лёссимон ётқизиқларидир. Фақат айрим жойларда янада қадимий ётқизиқлар учрайди. Амударё, Сирдарё ва Зарафшон водийларининг террасалари остида яхши сараланган, турли гранулометрик таркибли аллювиал ётқизиқлар мавжуд. Тоғ тизмаларига яқин майдонлар йирик шағал билан, пастга тушиб борган сари ўзанларнинг икки томони аввал майда шағал, йирик қум, сўнгра қумок ва бошқа оғир гранулометрик таркибли жинслар билан банд. Суғориладиган худудларда она жинс сифатида агроирригация келтирмалари учрайди. Агроирригация келтирмалари инсон фаолиятининг махсулидир. Тупроқ ҳосил қилувчи омиллар вақт ва инсон фаолияти натижасида Ўзбекистон худудида бир-биридан фарқланадиган тупроқ типлари ҳосил бўлади. Чўл минтақаси тупроқлари Бу минтақада чўл-воха тупроқлари типига кирадиган суғориладиган сур тусли қўнғир тупроқлар, чўл қумли тупроқлари кенг тарқалган. Камроқ миқдорда гидроморф тупроқлар типига хос чўл ўтлоқи–воха тупроқлари учрайди. Сур тусли қўнғир тупроқлар.Мазкур тупроқлар чўл минтқаси тупроқларининг учдан бир қисмини ташкил қилиб, асосан платолар, қадимий ётқизиқ ёйилмаларининг конусларида, дарёларнинг дельта ва террасаларида кенг тарқалган. Сур тусли қўнғир тупроқлар Маликчўл, Карши ва Шеробод чўлларида хамда Поп атрофларида катта–катта майдонларни эгаллайди Тупроқнинг бу айирмасида учта қатламни кузатиш мумкин: сур тусли кучсиз зичлашган қатлам, 30–60 см қалинликдаги қўнғир– қизил тусли қатлам ва унинг остидаги цементлашган конгломерантли қатлам Чўл минтақасининг автоморф тупроқлари жуда кам миқдорда гумус тутиши маълум. Сур тусли қўнғир тупроқлар ўз навбатида чўл минтақаси тупроқлари ичида гумус билан энг паст таъминланганлиги билан ажралиб туради: 0-10 см қатламда 0,29; 40–50 см қатламда 0,14% гумус мавжуд. Айни тупроқларда ялпи фосфор миқдори хам жуда кам. Буни тупроқ хосил қилувчи она жинс–элювий (камроқ пролювий ётқизиқлар) таркибида мазкур элемент миқдорининг камлиги билан изохлаш мумкин. Арид иқлим шароитида ўсимлик қопламининг сийрак бўлиши табиийки, фосфорнинг тупроқ юза қатламларида кучсиз аккумуляцияланишига сабаб бўлади. Тавсифланаётган тупроқ типи харакатчан фосфор билан паст ва жуда паст даражада таъминланган. Ялпи калийнинг миқдори бўйича бошқа автоморф тупрқклардан унча фарқ қилмайди. Юза (0-25 см) қатламда 1,7–2,0% атрофида калий тутади, пастки қатламларга қараб унинг миқдори камайиб боради. Алмашинувчан калий миқдори бўйича сур тусли қўнғир тупроқларни ўрта ва юқори даражада таъминланган тупроқлар жумласига киритиш мумкин. (200–400 мг/кг). Сур тусли қўнғир тупроқларнинг айрим агрокимёвий кўрсаткичлари 27-жадвалда келтирилган. Сур тусли қўнғир тупроқларнинг сингдириш комплекси ишқорий–ер асослари билан тўйинган. Таркибидаги катионларнинг 60–80% и кальцийдан иборат. Тупроқларнинг пастки қатламларига қараб айни элемент миқдори камайиб боради. Кўриб ўтилаётган хар икки тупроқ кесмасининг хам юқори қатламларида кальцийнинг миқдори магнийга нисбатан кўп (28-жадвал). Лекин пастки қатламларга ўтган сари магний миқдори ортиб боради. Натрийнинг миқдори қадимий проллювийда шаклланган сур тусли қўнғир тупроқларда 2,2–4,7, янги проллювий шаклланган тупроқда эса 3,7–9,7% ни ташкил қилади. 27-жадвал Сур тусли қўнғир тупроқлар таркибидаги гумус, азот, фосфор ва калий миқдори (М.У.Умаров)
28-жадвал Сур тусли қўнғир тупроқлар сингдириш комплексидаги асосий катионлар миқдори (Г.И.Тинина ва Г.Г.Решетов)
Чўл–қумли тупроқлари.Анча кам ўрганилган айирмаларидан хисобланади. Гранулометрик таркиби асосан қум ва баъзи холларда қумоқдан иборат, қайсики тупроқ хосилқкилувчи она жинсининг эол қум ётқизиқлари ва қисман енгил алювийдан иборатлигидан далолат беради. Ҳосил бўлиш шарт-шароитлари ва хоссалари чўл қумли тупроқларини мустақил тупроқ айирмаси сифатида тавсифлаш имконини беради. Чўл қумли тупроқлари бир–биридан фарқланувчи икки кичик типга хақиқий чўл-қумли тупроқлари хамда ўтлоқи ўул қумли тупроқларига бўлинади. Ўтлоқи чўл қумли тупроқлари сизот сувларининг сезилар–сезилмас таъсири натижасида хосил бўлади. Чўл қумли тупроқлари бир қатор ижобий физикавий ва сув физикавий хоссаларга эга бўлганлиги сабабли ўсимлик массаси чўл минтақасининг бошқа тупроқларидагига нисбатан кўпроқ (1,5 м/га) тўпланади. Хақиқий чўл қумли тупроқлари таркибидаги гумус миқдори 0,2–0,7% ни ташкил қилиб, фульватлидир. Шунга мос равишда ялпги азот миқдори хам кам– 0,007-0,05%, ялпи фосфор 0,04–0,12%, ялпи калий 1,45–2,41% ни ташкил килади. Харакатчан фосфор билан жуда паст ва паст (0-30 мг/кг), алмашинувчан калий билан эса ўртача таъминланган. Таркибида гумус ва коллоид заррачалар миқдори камлиги боис чўл қумли тупроқларнинг сингдириш сиғими жуда кичик. Сингдирилган катионларнинг 90% дан ортиғи кальций ва магнийдан иборат. Катионларнинг қолган қисми калийнинг хиссасига тўғри келади. Натрий жуда кам учрайди. Бу тупроққа оид агрокимёвий кўрсаткичлар 29–жадвалда келтирилган. Тақирсимон тупроқлар. «Тақирсимон тупроқлар» - умумлаштирилган атама бўлиб, ўз ичига тақирли тупроқлар ва хақиқий тақирларни олади. Тақирли тупроқлар чўл минтақасининг қадимий аллювиал ва проллювиал текисликларида, кўпрок Амударё ва Қашқадарё дельталарида тарқалган. Гранулометрик таркиби бўйича тақирли тупроқлар оғир тупроқлар жумласига кириб, илсимон заррачаларга бой. Таркибида йирик чанг заррачалари кўп. Тақирли тупроқлар Республикамиз дехқончилигида катта ахамиятга эга. Хозирги кунда Кашкадарё вилоятида тақирли тупроқлар тарқалган майдонларда пахта, буғдой ва бошқа экинлардан мўл хосил етиштирилмоқда. 29-жадвал Чўл қумли тупроқларнинг айрим агрокимёвий кўрсаткичлари (М.У.Каримова, Д.Маҳмудова)
Тақирли тупроқлар юзасидаги 1-2 см қатқалоқдан иборат. Унинг остида 9–13 см қалинликда тангачасимон структурали қатлам жойлашган. Ундан пастда кам ўзгаришга учраган элювийли қатлам ётади. Агротехникавий тадбирлар натижасида қатқалоқ ўрнида бир жинсли, зичлашган, сур тусли палахсасимон хайдалма қатлам юзага келади. Тақирли тупроқлар она жинс хусусиятидан келиб чиққан холда у ёки бу даражада шўрланган. Тақирли тупроқлар 0,91–1,24% гумус тутади, бу чўл минтақасининг автоморф тупроқлари ўртасида энг юқори кўрсаткичдир. Хайдалма қатламдаги гумус захираси – 22–40 м/га. Тупроқнинг юза қатламида ялпи азот миқдори 0,06–0,08% га тенг бўлиб, пастга томон пасайиб боради ва аллювийда атиги 0,04% ни ташкил қилади. С:N нисбатнинг 6–9 га тенг бўлиши бу тупроқдаги гумуснинг азот билан яхши тўйинганлигини кўрсатади. Ялпи фосфор миқдори 0,12–0,14% га тенг, пастки қатламларга ўтган сари сезилар–сезилмас камаяди. Харакатчан фосфор билан паст ва ўртача даражада таъминланган. Тупроқ профилининг тахминан 1 м чуқурлигида харакатчан фосфатлар миқдори 1 кг тупроқда 2–3 мг ни ташкил қилади. Тақирли тупроқлар таркибида ялпи калийнинг миқдори кўп, лекин улар алмашинувчи калий билан паст даражада таъминланган. Гумусга нисбатан бойлиги, таркибида коллоид заррачаларнинг кўп бўлиши тақир тупроқларни сингдириш сиғимининг катталиги бўйича чўл минтақа тупроқлари ичида биринчи ўринга олиб чиқади. Тупроқнинг гранулометрик таркибидан келиб чиққан холда сингдириш сиғими 100 гр тупроқда 7–8 мг/экв дан 14–16 мг/экв гача ўзгаради. Сингдириш комплексида асосан кальций, магний, камроқ миқдорда натрий учрайди. Тақирлар. Тақирларга хос асосий хусусият тупроқ юзасида узоқ муддат (июнь ойигача) атмосфера ёғин-сочинларининг сақланиши натижасида 5–8 см қалинликда полигональ шаклдаги қатқалоқнинг бўлишидир. Намланганда осон бўкадаган илсимон заррачалар кўп бўлгани туфайли тақирларнинг сув ўтказувчанлиги жуда ёмон ва сув тутиш қобилияти анча юқори. Умуман олганда, тақирларда гумус миқдори кам, лекин айрим холларда рельефнинг баланд қисмларидан органик моддаларнинг ювилиши хисобига бир мунча кўп бўлиши хам мумкин. Сингдириш сиғими ўртача 8–15 мг/экв ни ташкил килади. Тақирлар ва тақирли тупроқларга хос айрим агрокимёвий маълумотлар 30-жадвалда келтирилган. |