Главная страница

буюд. Окоз 07. 00. 00. 00 Молия ва кредит трисидаги онунчилик. Банк фаолияти 07. 29. 00. 00 Бухгалтерия исоби. Молиявий исобот 07. 29. 05. 00 Молиявий исобот тсз


Скачать 331.74 Kb.
НазваниеОкоз 07. 00. 00. 00 Молия ва кредит трисидаги онунчилик. Банк фаолияти 07. 29. 00. 00 Бухгалтерия исоби. Молиявий исобот 07. 29. 05. 00 Молиявий исобот тсз
Дата25.04.2022
Размер331.74 Kb.
Формат файлаdoc
Имя файла1209 24.01.2003.doc
ТипДокументы
#494683
страница1 из 9
  1   2   3   4   5   6   7   8   9



[ОКОЗ:

1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.05.00 Молиявий ҳисобот]

[ТСЗ:

1.Иқтисодиёт / Ҳисобга олиш, статистика ва ҳисобот]

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг

Буйруғи

МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТ ШАКЛЛАРИ ВА УЛАРНИ ТЎЛДИРИШ БЎЙИЧА ҚОИДАЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА

[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2003 йил 24 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1209]

Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:

1. Молиявий ҳисобот шакллари қуйидаги иловаларга мувофиқ тасдиқлансин:

1-сонли «Бухгалтерия баланси» — 1-сонли шакл;

2-сонли «Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот» — 2-сонли шакл;

4-сонли «Пул оқимлари тўғрисида ҳисобот» — 4-сонли шакл;

5-сонли «Хусусий капитал тўғрисидаги ҳисобот» — 5-сонли шакл;

2. Молиявий ҳисобот шаклларини тўлдириш қоидалари 7-сонли иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Олдинги таҳрирга қаранг.

(3-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2019 йил 23 январдаги 10-сон буйруғига (рўйхат рақами 1209-10, 15.02.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.02.2019 й., 10/19/1209-10/2613-сон)

4. Мазкур буйруқ билан тасдиқланган Молиявий ҳисобот шакллари ва уларни тўлдириш бўйича қоидаларни барча хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналар, аудиторлик ташкилотлари ва биржалар учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ўтгандан кейин кучга киради, бошқа хўжалик юритувчи субъектлар учун мулкчилик шаклидан қатъий назар — 2004 йил 1 январдан кучга киради, суғурта ташкилотлари ва банклар бундан мустасно.

5. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ўтгандан кейин биржаларга нисбатан қуйидагиларнинг амал қилиши бекор қилинсин:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2002 йил 7 февралдаги 31-сон «Молиявий ҳисобот шакллари ва уларни тўлдириш бўйича қоидаларни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1117, 2002 йил 19 март — Норматив ҳужжатлар ахборотномаси 2002 й., 6-сон);

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2002 йил 12 июлдаги 86-сон «Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2002 йил 7 февралдаги 31-сон «Молиявий ҳисобот шакллари ва уларни тўлдириш бўйича қоидаларни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғининг 7-иловасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» буйруғи (рўйхат рақами 1117-1, 2002 йил 22 июль — Норматив ҳужжатлар ахборотномаси 2002 й., 14 -сон).

Вазир М. НУРМУРОДОВ

Тошкент ш.,

2002 йил 27 декабрь,

140-сон

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2002 йил 27 декабрдаги 140-сон буйруғига
1-сон ИЛОВА


БУХГАЛТЕРИЯ БАЛАНСИ 1-сонли шакл

Олдинги таҳрирга қаранг.


___________________20___ йилга
на________________ 20___год

Кодлар
Коды

Корхона, ташкилот
Предпритие, организация _________________

КТУТ бўйича
по ОКПО

Фаолият тури
Вид деятельности________________________________

ИФУТ бўйича
по ОКЭД

Ташкилий-ҳуқуқий шакли
Организационно-правовая форма __________

ТҲШТ бўйича
по КОПФ

Мулкчилик шакли
Форма собственности_____________________

МШТ бўйича
по КФС

Вазирлик, идора ва бошқалар
Министерства, ведомства и другие _________

ДБИБТ бўйича
по СООГУ

Солиқ тўловчининг идентификацион рақами
Идентификационный номер налогоплательщика

СТИР
ИНН

Ҳудуд
Территория

МҲОБТ
СОАТО

Манзил
Адрес __________________________________

Жўнатилган сана
Дата высылки

Ўлчов бирлиги, минг сўм
Единица измерения, тыс. сум.

Қабул қилинган сана
Дата получения

Тақдим қилиш муддати
Срок представления
  1   2   3   4   5   6   7   8   9


написать администратору сайта