Главная страница

Амал машғ к. корх лойих. Амалий машулот 1 Лойиалашда исобнинг анилиги


Скачать 3.08 Mb.
НазваниеАмалий машулот 1 Лойиалашда исобнинг анилиги
Дата24.11.2022
Размер3.08 Mb.
Формат файлаdoc
Имя файлаАмал машғ к. корх лойих.doc
ТипДокументы
#810417
страница7 из 9
1   2   3   4   5   6   7   8   9

Амалий машғулот 14: Кон ишларини режалаш. Тайёрлаш, кесиш ва қазиб олиш босқичларидаги блоклар сонини аниқлаш ва тайёрловчи ва кесувчи лаҳимлар ҳажмини режалаш.
Бир вақтни ўзида қазиб олинаётган блоклар сонини, рудникни йиллик қазиб чиқариш қувватидан келиб чиққан холда аниқланади, уларни тайёрлаш талаб қилинган тезлигини, кесиш ва блокни қазиб олиш нисбатига мувофиқ амалга оширилади.

Блокларни умумий сони ( ) конни шахта майдони доирасидаги блоклар сонидан ташкил топган бўлиб, бир вақтни ўзида тайёрланаётган ( ) ва бир вақтни ўзида кесилаётган ( ) ва бир вақтни ўзида қазиб олинаётган ( ) блоклардан иборат яъни

(8.13)

Кончилик ишларини тўғри ривожланишини асосий шарти қазиб олинаётган блоклар сони бир ҳил миқдорда сақланиши керак яъни



сақлаш учун қазиб олиш жараёнида яна шунча сонли блоклар тайёрланган, кесилган бўлиши керак.

Бу шарт математика шартига кўра қуйидаги кўринишда бўлиши мумкин.

(8,14)

Бу ерда блокларни қазиб олиш давомийлиги, кесилаётган блоклар ва тайёрланаётган блоклар сонига мувофиқ бўлиши кераклиги (8.14) формуладан топамиз

(8.15)

(8.16)
- қийматини 8.15 ва (8.16) ва (8.13)га қўйиб қуйидагини оламиз.



Бундан (8.17)

Шахта майдони чегарасидаги блоклар сони тенг.

(8.18)

Бу ерда - бир вақтни ўзида қазиб олинаётган руда танасини сони;

- бир вақтни ўзида қазиб олинаётган қаватлар сони;

- блокни узунлиги,м;

- қаватдаги руда танасини узунлиги, м;

қиймати қазиб олиш тақвимий режаси билан белгиланади.

Бир вақтда қазиб олинаётган блоклар сони маълум бўлганида рудникни йиллик ишлаб чиқариш унумдорлиги формула билан аниқланади.

(8.19)

Бу ерда - бир вақтни ўзида қазиб олинаётган блоклар сони;

- блокни ўртача ойлик иш унумдорлиги, т;

- қазиб олинган рудани умумий қазилган рудага нисбатан солиштирма ўлчаш;

резерв коэффициенти

Блокни иш унумдорлиги юкловчи машинани иш унумдорлиги билан белгиланади.

Мисол, шахта майдони доирасида умумий блоклар сонидан, бир вақтни ўзида қазиб олинадиган блоклар сонини ва рудникни йиллик ишлаб чиқариш қувватини аниқланг. Қуйидаги бошланғич маълумотлар асосида: руда танасини узунлиги L=500 м, ўртача қалинлиги m=2 м, оғиш бурчаги =700 , рудани ҳажм оғирлиги =3 т/м3, ажратиб олиш коэффициенти ; сифатсизланиш коэффициенти =0,08, қазилиб олинаётган рудани умумий қазиб олишда солиштирма улуши К0=0,9, қават баландлиги НЭ=50 м, блокни узунлиги Lб=50 м кончилик ишлари бир вақтни ўзида иккита қаватда ҳам олиб бориш мўлжалланган. Қазиб олинаётган блокни ўртача ойлик қазиб чиқариш қуввати Аб=2200 т. Блокларни кесиб тайёрлашга сарфланадиган вақт ой, блокни қазиб олиш муддати 15 ой.

Ечими. 1. Ишлаб турган қаватлардаги блоклар сони

блок

2. Бир вақтни ўзида қазиб олинаётган блоклар сони.

блок

3. Рудникни қазиб олинаётган блоклар ўлчамидаги йиллик ишлаб чиқариш (қазиб чиқариш) қуввати

т/ йил;


Рудникни очилган, тайёрланган ва қазиб олишга тайёр бўлган руда заҳираси шахтани қурилиш даврида ва эксплуатация этилишни бошланғич даврида яратилиши керак. Бундай резервни рудникни эксплуатация этиш давомида меъёрдагидек тегишли очувчи ва тайёрловчи лаҳимлар ўтиш ва қазиб олиш давомида мувофиқлаштириш йўли билан амалга оширади.

Тайёрловчи лаҳимлар ҳажми иккита кўрсаткич билан баҳоланади: тайёрловчи ишларни солиштирма ҳажми ва тайёрлаш коэффициенти билан тайёрловчи ишларини солиштирма ҳажми деб, тайёрловчи лаҳимлардан уларни ўтказишда қазиб олинган руда улушига айтилади

(8.20)

Бу ерда - участкани қазиб олишга тайёрлаш жараёнида қазиб олинган руда миқдори, т;

- участкани умумий руда заҳираси, т;

Тайёрлаш коэффициенти деб, тайёрловчи лаҳимларни умумий узунлигини тайёрланган заҳирага нисбатига айтилади.

(8.21)

Бу ерда - участкани қазиб олишга тайёрлаш жараёнида ўтказилган тайёрловчи лаҳимлар узунлигини йиғиндиси;

- тайёрланган руда заҳираси, т.

Юқорида келтирилган кўрсаткичларни қиймати қанча паст бўлса, бошқа тенг шароитда энг яхши тайёрлаш усули деб ҳисобланади.

Тайёрловчи лаҳимларнинг умумий узунлиги формула (8.21) билан аниқланади.

м;

Бу ерда

- участкадаги рудани умумий заҳираси, т;

- участкани қазиб олишга тайёрлаш жараёнида қазиб олинган руда миқдори, т;

Массивда тайёрланган заҳира йиллик руда қазиб олиш режаси А0, т тенг бўлган дейлик, у ҳолда қазиб олинаётган руда массасини миқдори қуйидагини ташкил этади.

т (8.22)

Бу ерда - рудани ажратиб олиш коэффициенти;

- рудани сифатсизланиш коэффициенти.

Тайёрловчи лаҳимлар ўтишда олинган руда массасини ҳисобга олганда ҳаммаси бўлиб йилига қуйидаги формулада ҳисобланадиган миқдорда руда қазилиб олинар экан

(8.23)

К<1 рудник бўйича қазиб олинган йиллик руда массасини таёрланган участкадаги қазиб олинган улуши (тайёрловчи лаҳимлар ўтишда олинган руда миқдори ҳисобга олинмаганда) формула (8.22) дан оламиз.

т (8.23)

Агар руда танасида узилиш мавжуд бўлса лаҳимни бир қисми руда ўрнига кирган жинслар массивидан ўтилса, у ҳолда

м

Конни разведка қилишда қабул қилинган коэффициент С>1 бўлса.

Агар бу формуладаги ўрнига қўйилса у холда қуйидаги кўринишга эга бўламиз.

м/йил

=1 яқинлашувини қабул қилсак у холда қуйидагини оламиз

м/йил (8.24)

Бу формула билан рудникни йиллик қазиб олиш иш унумдорлигини тайёрланган руда захираси билан ўз вақтида таъминлаш учун керак бўлган тайёрловчи лаҳимларнинг ўтказиш режасини умумий хажмини ўлчами аниқланади. Бунда умумий тайёрлаш коэффициенти



Бу ерда - горизонтал лаҳимлар бўйича тайёрлаш коэффициенти;

- тик ва қия лаҳимлар бўйича тайёрлаш коэффициенти.

Горизонтал тайёрловчи лаҳимлар ўтишни йиллик режаси қуйидаги формула билан хисобланади.

м; (8.25)

Тик ва қия тайёрловчи лаҳимлар ўтиш йиллик режаси қуйидагилардан иборат.

м (8.26)

Қазиб олиш га нисбатан тайёрловчи лаҳимларни ўтишда, илгарилиб ўтиш коэффициентини ҳисобга олган холда режадаги тезликда ўтиш қуйидагича ҳисобланади.

Горизонтал лаҳимлар учун м/ойига (8.27)

Тик ва қия лаҳимлар учун м/ойига (8.28)

Бу ерда ва - тайёрловчи лаҳимларни берилган тури бўйича бир вақтни ўзида ўтилаётган кавжойларининг сони.

Худди шунга ўхшаш боғлиқликда кесувчи лаҳимлар ҳам ўтилади.

Мисол. Қуйидаги шароитда тайёрловчи лаҳимларни талаб этилган тезликда ўтказиш учун унинг йиллик иш ҳажмини аниқланг:

1. Руда танасини ўртача горизонтал қалинлиги

м, ўртача оғиш бурчаги , руданинг ҳажм оғирлиги т/м3;

2. Қават баландлиги =35 м, блокни узунлиги м;

3. Рудани ажратиб олиш коэффициенти =0,9 ва сифатсизланиш коэффициенти Р=0,15.

4. Рудникни йиллик ишлаб чиқариш иш унумдорлиги А=150000 т.

5. Бир вақтни ўзида ишлайдиган лаҳимлар сони: штреклар – иккита кавжойда;

6. Қазиб олиш тезлигига нисбатан тайёрловчи лаҳимларни илгарилаб ўтиш коэффициенти = 1,5 қабул қилинади.

Ечими.

1. Пастки кесувчи қатламни баландлиги 2 м ва кенглиги руда танасини қалинлигига тенг, юк ташиладиган штрек, рудани қазиб массивдан ажратиб олинишга нисбатан илгарилаб ўтилади.

2. Штрек ёндош жинсларни қўшиб қўпориб ўтилади. Кўндаланг кесим юзаси =8,75 м2.

3. Блокни ишлатишга тайёрловчи ишлар ҳажмини ҳисоблаш ва руда заҳирасини иш босқичларига мувофиқ тақсимланиши жадвали 8.2 да берилган

Жадвал 8.2

Руда захирасини иш босқичлари бўйича тақсимланиши

тартиб №

ишлар

тури

лаҳимлар сони

узунлиги, м

майдони, м2

руда бўйича ҳажми, м3

Саноат захираси

битта лаҳимни

умумий

руда бўйича

умумий

тонна

блок захирасига нисбатан %

1

юк ташиладиган штрек

1

40,0

-

3,38

8,75

95,20

304,64

7,2

2

восстающий

1

30,5

-

1,71

-

52,16

166,90

3,9

3

Пастки қисмини кесиш

1

38,2

-

1,90

-

72,58

232,26

5,46







3

108,7

-

5,99

-

-

703,8х0,9

=633,4

16,54

Блокни бутунлиги бўйича 40х35х0,95=1330х3,2х0,9= 3830,4

-

4

қазиб олиш ишлари

-

-

-

-

-

1110

3552х0,9

=3197

83,46


Юк ташиладиган штрекни кўндаланг кесим юзасини майдони

м2;

Юк ташиладиган штрекни руда бўйича кўндаланг кесим юзаси

м2;

Остидан кесувчи лаҳимни кўндаланг кесим юзасини майдони

м2;

Восстающийни баландлиги 35-2,5-2=30,5 м

Восстающийни кесим юзасини майдони 0,95х1,8=1,71 м2

Блокни ҳажми 40х35х0,95=1330 м3

Блокдан қазиб ажратиб олинадиган рудани саноат захираси

(1330х3,2-703,80)0,9= 3197 т

Тайёрлаш коэффициентини аниқлаймиз

м/1000 т.

Шу жумладан горизонтал лаҳимлар бўйича

м/1000 т.

Восстающий бўйича

м/1000 т.

Тайёрловчи лаҳимлар ўтказиш хажмини йиллик режаси.

м;

Шу жумладан горизонтал лаҳимлар бўйича



Восстающийлар бўйича



Рудани қазиб олишга нисбатан тайёрловчи лаҳимларни илгарилатиб ўтиш коэффициентини хисобга олган ҳолда лаҳимлар ўтказишни режалаштирилган тезлиги; қатлам тагидан кесиб ўтказиладиган штрек учун

м/ойига.

Восстающийлар учун.

м/ойига
1   2   3   4   5   6   7   8   9


написать администратору сайта