Амал машғ к. корх лойих. Амалий машулот 1 Лойиалашда исобнинг анилиги
Скачать 3.08 Mb.
|
Амалий машғулот 9: Руда таркибидаги метални минимал саноат миқдорини ва сақланган шартли метални аниқлаш. Руда таркибидаги металлни минимал саноат миқдори (бортдаги миқдори) вақт – ўтиши билан қайта кўрилиб, белгиланган меьёрларга ўзгартиришлар киритилиши мумкин. Агар руда таркибидаги металлни минимал саноат миқдори ўзгарса, у ҳолда фойдали қазилма захирасини қайта ҳисоблаш зарур бўлади ва аксинча, захира миқдорига муҳим ўзгартириш киритилса у ҳолда минимал саноат миқдори ўлчамини ҳам ўзгартиришга тўғри келади. Қазилма бойлик конидаги руда таркибига кирувчи фойдали минераллар компонентини минимал саноат ўлчамини процентларда ифодалаш учун проф. М.И. Агошков қуйидаги формуладан фойдаланишни таклиф этган: , %; (3.11) Бу ерда n –1т рудани қазиб олиш ва қайта ишлашга сарфланган барча харажатлар. Ц – 1т концентрат таркибидаги фойдали бирикмалар (металл)ни ялпи нарҳи; Кн – Фойдали бирикмаларни концентратга ажратиб олиш коэффициенти; р – Рудани сифатсизланиш коэффициенти; Агар концентратнинг улгуржи нарҳи белгиланган бўлса, формула (3.11) қуйидаги кўринишга эга бўлади: (3.12) Бу ерда α – концентратдаги фойдали бирикмалар миқдори; Ц0 – концентратни сифатига боғлиқ ҳолда белгиланган, унинг улгуржи (оптовый) нархи; Концентратнинг улгуржи нарҳини аниқлашда ёки концентрат таркибидаги асосий металлдан ташқари, йўлдош фойдали компонентларни (биргаликда қазиб олинган) рудадан ажратиб олиш мумкин бўлиб, истеьмолчига сотиш, хатто бойитиш фабрикасини чиқиндиси (хвосты) да бўлса ҳам. Баьзан қазиб олинган рудасиз жинсларни саноатда фойдаланиш қиммати аниқланган бўлса, улар ҳам ҳисобга олинади. Полиметалл рудани қайта ишлаш натижасида олинган концентрат таркибида биргаликда бир неча хил турдаги фойдали компонентлар ҳам ажратиб олинади. Уларнинг минимал саноат миқдори, концентрат таркибидаги шартли металл миқдори билан аниқланади, бунда концентрат таркибидаги қайси бир металл бирикмасини қиммати юқори нарҳда бўлса ўша металлнинг нарҳи билан ҳисобланади. Ғарбдаги мамлакатларда бортдаги металл миқдори (αб) қуйидаги формула билан ҳисобланади: (3.13) Формула (3.13) ва (3.11) бири иккинчисидан руда сифатини камайиш коэффициенти (р) ни ҳисобга олиш усули билан фарқ қилади. Олтинни минимал саноат миқдорининг қиймати қуйидаги формула билан ҳисобланади. (3.14) Бу ерда n – ишлаб чиқариш харажатлари $/т. р – рудани сифатсизланиш коэффициенти, бирлик улушларида; Ц – олтиннинг нарҳи $/унция=$/т (1 унция – 31,1 грамм олтинга тенг). Кн – рудани бойитиш жараёнларида металлни ажратиб олиш коэффициенти, бирлик улушида; Халқаро амалий тажрибага мувофиқ, борт таркибидаги металл миқдори ишлаб чиқаришга сарфланган харажатларни қоплаб, кондаги руда таркибидаги ўртача миқдордаги металлар миқдорини нархини ярмини ташкил этади. 1.Мисол: Қуйидаги тавсифга эга бўлган рудникдаги олтинни жорий минимал саноат ўлчамини аниқлаш; Агар ишлаб чиқариш харажатлари – 63 $/т; Рудани бойитиш жараёнида металлни ажратиб олиш коэффициенти Рудани сифатини камайиш коэффициенти (коэффициент разубоживания) Олтиннинг нарҳи олтинни ўртача нарҳи қабул қилинган. Масаланинг ечими: 1. Ишлаб чиқариш харажатларига мувофиқ 63 $/т г/т руда таркибидаги олтин миқдорини г\т аниқлаймиз, бу га тенг. 2. Жорий минимал саноат миқдорини металлни ажратиб олиш коэффициенти ва рудани қазиб олиш жараёнларида сифат йўқотилишини ҳисобга олган ҳолда аниқланади. Шунга эьтибор бериш керак-ки, рудани сифатсизланиш миқдорини аниқлаш учун жамлаб йиғамиз (1+0,12). Олтиннинг минимал саноат миқдори, яьни 1 т олтин рудасидаги олтин миқдори қуйидаги формула (3.14) га мувофиқ аниқланади. Рудникдаги олтинни бортдаги ўлчами 6,82 г/т тенг бўлиши керак экан. Фойдали қазилма конларидаги рудалар одатда полиметалли, яьни ўзини таркибида кўп ва ҳар хил фойдали бирикмаларни сақлайди. масалан, Олмалиқдаги Калмаққир конидаги руда ўзининг таркибида мис, кумуш, олтин, вольфрам-молибден, рений, осмий каби 18 хилдан кўпроқ металлни сақлайди. Қозоғистондаги Жезқозғон конида мис, қўрғошин, рений, осмий, Лениногорски қўрғошин конида эса қўрғошин, рух, олтин ва кумуш каби металларни сақлайди. Руда таркибига кирувчи, бортдаги металл таркибини ва унинг қимматини аниқлаш учун уни қазиб олишга сарфланадиган барча харажатларни қоплайдиган даражадаги миқдорига “шартли металл” деган тушунча қўлланилади. Руда таркибида сақланган шартли металлни аниқлаш усулининг моҳияти шундан иборатки, ҳар бир турдаги фойдали бирикмаларни, уларнинг ҳар бирини алоҳида нарҳи асосида шартли асосий металлга ўтқазиш коэффиценти орқали топилади. Руда таркибида сақланган шартли металлни қуйидаги формула билан аниқлаш мумкин. (3.15) Бу ерда, α – руда таркибидаги сақланган “S” металл миқдори, S’=1,2,3…n; KS ни эса S – металлга ўтказиш коэффициенти, қуйидаги формула билан аниқланади. (3.16) Бу ерда п – металургия корхонасини формулага мувофиқ ҳисобланган соф фойдаси; ns = Цos -Ps (3.17) Цos бунда S – металлнинг улгуржи нарҳи, сўм/т ёки долл/т; РS ҳам S – миқдордаги металлни ажратиб олишга сарфланган харажатлари, сўм/т ёки долл/т; εS бунда S – металлни ажратиб олиш коэффициенти; п1, ε1 – тегишлича соф фойда ва асосий металлни ажратиб олиш коэффициенти, қолган металлар шунга мувофиқлаштирилади. 2.Мисол: Мис – молибден кони шароитида руда таркибида сақлаган шартли металлни қуйидаги бошланғич маьлумотлар асосида аниқланг. 2000 йил ҳолатига миснинг нарҳи 0,9 доллар/фунт, молибденнинг нарҳи – 2,2 доллар/фунт. Руда таркибида сақланган мисни миқдори а=0.5 % молибден а2=0.04 % молибденни шартли мис нархига ўтказиш бозор иқтисодиёти шароитида металлнинг нарҳини долларда ҳисоблаш қулайдир (долл/т ёки долл/кг). Кўрсатилган нарҳни долл/т билан ифодалаймиз. Чунки 1 фунт = 0,4536 кг ёки 1 кг = 2,2046 фунт, 1 т = 1000 кг х 2,2046 = 2204,6 фунт. Миснинг нарҳи 2204,6 х 0,9 = 1984,14 долл/т; Молибденнинг нарҳи 2204,6 х 0,9 = 4850,12 долл/т; Эритиш ва рафинациялаб тозалаш ва бошқаларга – 0,3 доллар/фунт ёки сарфланади. Корхонанинг соф фойдаси ; Рудадан металлни ажратиб олиш коэффициенти 90% ( ), деб оламиз у холда Корхонани молибден бўйича олган соф фойдаси , бунда . Рудадан металлни ажратиб олиш коэффициентини деб қабул қилсак (3.16) формулага мувофиқ молибденни шартли мисга ўтқазиш коэффициенти Руда таркибидаги шартли мисни формула (3.15) га мувофиқ аниқлаймиз. у ҳолда Ўлчаш бирлиги долл/т, бошқа ўлчамга г/т ўтқазиш (3.18) Бу ерда Ц – металл нарҳи, долл/унция. 1 – тройская унция = 31,103 грамига. Рудани бойитиш жараёнида ажратиб олиш коэффициенти (Кн) ни ва сифатсизланиш коэффициенти р ни ҳисобга олганда (3.18) формула қуйидаги кўринишга эга бўлади: (3.19) Формула (3.19) ёрдамида ишлаб чиқариш харажатларининг ўлчами долл/т ёки (сум/т) ишлаб чиқариш харажатларига мувофиқ тегишли ўлчов бирлигига – г/т га ўтказилади. Амалий машғулот 10: Рудани таркибидаги металлни, бойитишни ва массани ажратиб олиш коэффициентини аниқлаш. 1. Рудани ажратиб олиш коэффициенти. Фойдали қазилма конларини қайси усулда қазиб олинишидан қатьий назар ҳамма вақт ҳам руда билан бирга маьлум ўлчамда ёндош жинслар ҳам қазиб олинади. Шу ҳақиқатни ҳисобга олган ҳолда, рудани ажратиб олиш коэффициенти қазиб олинган руда таркибидаги металл миқдорини, рудани баланс ҳисобидаги захирасига нисбатига рудани қазиб олиш коэффициенти дейилади, яьни (3.20) Бу ерда Д – қазиб олинган руда миқдорининг оғирлиги, т; α – қазиб олинган руда таркибида сақланган металлларни оғирлиги, % ёки г/т билан ифодаланади; Б – рудани балансдаги заҳирасини сўндирилган миқдори, т; αн – сўндирилган баланс захирадаги руда таркибида сақлаган металлар миқдори % ёки г/т билан ўлчанади. Агар (3.20) формула монометалл руда конларини қазиб олишда яроқли ҳисобланади. Полиметалл руда конларини қазиб олишда қўлланиладиган формула (4.20) қуйидаги кўринишга эга бўлади. (4.21) Бу ерда αуд – қазилаб олинган руда массасидаги шартли металл миқдори , %; Αуб – рудани сўнирилган баланс захираси таркибида сақлаган шартли металл миқдори % билан ифодаланган ўлчами. 2. Металлни ажратиб олиш коэффициенти . Металлни ажратб олиш коэффициенти қуйидаги формула билан аниқланади: (4.22) Бу ерда β – концентрат таркибидаги металларни миқдори, %; α – қазиб олинган руда массаси таркибидаги металл миқдори, %; γ – бойитиш фабрикасининг чиқиндиси (хвосты)даги металл миқдори, %; 1.Мисол: Қуйидаги бошланғич маьлумот асосида металлни ажратиб олиш коэффициентининг қийматини аниқланг. ёки 85% 3. Бойитиш коэффициенти. Бойитиш коэффициенти – бир тонна концентрат олиш учун керак бўлган руда миқдори билан белгиланади. Бойитиш коэффициенти К0 ҳам рудани қийматини кўрсаткичи бўлиб қуйидаги формула билан аниқланади: (3.23) 2.Мисол: Юқорида келтирилган бошланғич маьлумотга мувофиқ 1 т концентрат олиш учун таркибида “α” миқдордаги металл бўлган руда массасини миқдорини аниқланг, яъни руда бўлиши керак экан. Таркибида 27% Pb (қўрғошин) бўлган бир тонна концентрат олиш учун таркибида 3% қўрғошини бўлган 10,59 тонна руда массаси керак экан. 4. Массани ажратиб олиш коэффициенти. Массани ажратиб олиш коэффициенти, бу концентратни чиқиш коэффициенти бўлиб қуйидаги формула бўйича аниқланади. ёки (3.24.) Агар тонна бўлса, у ҳолда ёки 9,4%. Бу кўрсаткич шу темир рудаси ёки марганец рудалари, оҳактош, кўмир ва бошқа хил руда ва қазилмаларни ташиш учун сарфланадиган транспорт харажатларини аниқлашда қўлланиладиган кўрсаткичдир. 3.Мисол: Металлни ажратиб олиш коэффициенти ε, бойитиш коэффициенти К0 ва массани ажратиб олиш коэффициенти Кн марганец кони учун қуйидаги бошланғич маьлумотлар асосида аниқланг. Руда таркибидаги металл миқдори 39% Мп; концентратдаги металл миқдори 55% Мп, бойитиш фабрикасини чиқиндисидаги (в хвосте) металл миқдори 2% Мп. Ечими: Металлни рудадан ажратиб олиш коэффициенти формула (3.22) қўллаш билан аниқланади. ёки 98%; Бойитиш коэффициенти (3.23) формулага мувофиқ аниқланилади. яьни 1 т концентратни 1,44т рудадан олиш мумкин экан. Концентратни чиқиш коэффициенти (массани ажратиб олиш коэффициенти) формула (3.24) билан аниқланади. ёки 69%. Амалий машғулот 11: Рудникнинг йиллик ишлаб чиқариш қувватини амалий мисолда ҳисоблаб аниқлаш. G’arb mamlakatlarida rudniklarni xizmat muddati (t) aniqlash uchun Teylor formulasidan foydalaniladi (4,19) Bu yerda - kondagi ruda zahirasi, t; Agar ruda zahirasi, -ni mln.t. da ifodalasak u holda formula quyidagi ko’rinishga ega bo’ladi: Rudnikni yillik qazib chiqarish quvvati “A” ga teng bo’ladi mln t/yil. (4.20) Sovet davridagi konchilik ishlari adabiyotlarida rudniklarni yillik qazib chiqarish quvvatini aniqlashda konning zahirasi , rudani qazib ajratib olish koeffitsienti (Ki) va uni sifat yo’qotilishi (razubojivanie) ( ) quyidagi ma’lum formula bilan hisoblanadi. (4.21) Rudnikni yillik maksimal va minimal ishlab chiqarish quvvatini aniqlash uchun prof. V.V. Pomerantsev quyidagi formuladan foydalanishni taklif etgan: (4.22) Bu formulalarni (4.22) maxraji rudnikni xizmat qilish muddati (t/yil) hisobida aniqlansa kerak, bu bilan . bo’lsa rudnikni xizmat qilish muddati minimal ( ) olinadi va aksincha bo’lsa rudnikni xizmat qilish muddati maksimal ( ) muddatga olinadi, ya’ni: (4.23) formula (4.22) va (4.23) foydalanib, masalani teskarisiga yechamiz. Rudnikni, berilgan yillik ishlab chiqarish quvvatiga muvofiq uning talab etilgan ruda zahirasini aniqlanadi. (4.4) Konni yillik ishlab chiqarish quvvatini ta’minan baholash uchun ( ) 100 mln. t ruda bo’lsa quyidagi formula bilan aniqlash mumkin. (4,25) bu yerda - qiymati ruda zahirasiga rudnikni ishlash muddatiga bog’liq holda hisoblanadi. Jadval 4.2 Ruda zahirasiga bog’liq holda koeffitsient - ni qiymati
Qalinligi kam bo’lgan yer tomirli konlarni qazib olishda, uning kon massasining zahirasi (g) va mahsulot bo’lgan rudaning (tr) zahirasi bo’yicha baholashda quyidagi tenglik bilan aniqlanishi mumkin. Г=Р+П t; TR=r1r2Р+r1r3П, t; Bu yerda Р – yer ostidagi ruda tomirlarini zahirasi; П – yer ostidan qazib olingan rudasiz bo’sh jinslar og’irligi; r1 – ruda tomirlarini ajratib olinish koeffitsienti; r2 va r3 – tomirli ruda va rudasiz bo’sh jinslarni ajratib olish koeffitsienti bunda miqdor yo’qotilishini hisobga olgan holda rudani kavjoyda saralaganda, yer yuzasiga chiqarganida, tashib keltirishdagi yo’qotilishlari bilan birga. r1=0,8÷0,85; r2=0,9÷0,95; r3=0,5÷0,70 Yer ostidagi tomirli ruda va barcha rudasiz jinslar zahirasi, yer ostidan qazib olinadigan ruda tanasini o’lchamlari va qazib olish joyi ruda tanasini qalinligiga qarab aniqlanadi. Bu yerda - cho’ziqligi bo’yicha ruda tomirni uzunligi, m; - ruda tomirini qiyaligi bo’yicha chuqurligi, m; - ruda tomirini o’rtacha qalinligi, m; - qazib olinayotgan kavjoy balandligi, m; - ruda tomiri massasini hajmiy og’irligi, t/m3; - rudasiz yondosh jinslarni hajm og’irligi, t/m3. Rudnikni yillik ishlab chiqarish quvvati ruda tanasini qalinligi 1 m kam bo’lgan, tomirli rudani qazib olishda kondagi ruda jinsini zahirasiga qarab aniqlansa, boyitish fabrikasini ishlab chiqarish quvvati tovar ruda zahirasiga muvofiq belgilanadi. Kon jinslari va tovar ruda zahirasini hisobga olinishini va baholashni muhimligini quyidagi misolda ko’rish mumkin. Kon, ruda tomirlaridan iborat bo’lib, yuzasining cho’ziqligi 3000 metrdan iborat, qiyaligi bo’yicha 400 m, ruda tomirni o’rtacha qalinligi 0,6 m; ruda tomirini hajmiy og’irligi 3 t/m3; rudasiz bo’sh jinslarni hajm og’irligi esa 2 t/m3 , qazib olishda kavjoyning balandligi 0,8 m; 1. Yer ostidagi ruda tomirni zahirasi Р=3000 ming t; 2. Rudasiz bo’sh jinslar (ruda bilan birgalikda yer ostidan qazib chiqariladigan) og’irligi П=3000 ming t; 3. Kon jinslari zahirasi Г = 2160 + 480 = 2640 ming t; 4. Agar r1=0,9; r2=0,9; r3=0,6 bo’lganida quyidagi miqdordagi tovar ruda qazib olamiz: TR = ming t. Shunday qilib, rudnikni yillik ishlab chiqarish quvvatini hisoblashda, zahirani R = 2160 ming t. emas, G = 2640 ming tonna deb, qabul qilinadi. Boyitish fabrikasini yillik ishlab chiqarish quvvatini aniqlaganda esa tovar rudani TR = 2008,8 ming t. deb, qabul qilamiz. 5. Formula (4.22) dan foydalanib, ming t. deb qabul qilib rudnikni maksimal yillik ishlab chiqarish quvvati quyidagi formula bilan hisoblanadi. ming t; Shu jumladan ruda massasi bo’yicha ming t; rudasiz bo’sh jinslar bo’yicha ming t.; 6. Boyitish fabrikasini tovar ruda bo’yicha ishlab chiqarish quvvati ming t. 7. Kon rudasini boyitish fabrikasini ishlash muddati yil; Rudniklarni loyihalashda korxonani yillik ishlab chiqarish quvvatini aniqlashda, eng keng tarqalgan usul foydali qazilmani qazib olishda akademik M.I. Agoshkov taklif etgan usul foydali qazilmani qazib chuqurlashish o’lchamiga qarab belgilash keng tarqalgan usullardan biridir. Ma’lum rudali maydon o’lchami S (m2), foydali qazilmani hajm og’irligi (t/m3), foydali qazilmani yer ostidan ajratib olish koeffitsienti va sifat o’zgarish koeffitsienti =1-р, bu yerda р – ruda sifatini o’zgarish koeffitsienti. Rudnikni yillik ishlab chiqarish (qazib chiqarish) quvvati quyidagi formula bilan hisoblanishi mumkin. t/yil (4,26) Bu yerda - konni ishlatishda har yilgi o’rtacha pastlashish o’lchami bo’lib, konni tikkasiga qazib olishda chuqurlashish (m/yil) o’lchami. O’rtacha chuqurlashish o’lchami ni aniqlash uchun jadval 4.3. dan foydalanish mumkin. Ruda tanasini qalinligi katta bo’lmaganida uning yuqorigi chegarasigacha bo’lgan qalinligini qabul qilish tavsiya etiladi, pastki chegarasi – ruda tanasini qalinligi katta bo’lgan konlar uchun qo’llaniladi. Ruda konini yuqori chegarasi konni oddiy marfologiyasiga muvofiq bir tekis joylashgan bo’lsa, konni chuqur qismi murakkab morfologiyalisiga mos keladi. Jadval 4.3
Kon yotqizig’ini og’ish burchagi va konni qalinligini hisobga oluvchi, tuzatish koeffitsienti bilan hisobga olinadi. Jadvalda keltirilgan - ni qiymati qalinligi 5-15 m va og’ish burchagi bo’lgan konlar uchun berilgan. Kondagi rudaning qalinligi va uning yotish burchagi boshqacha bo’lsa, u holda va qiymatiga tuzatuvchi koeffitsient kiritiladi, bu ko’rsatkich qiymati 4.4-jadvalda berilgan. Jadval 4.4
|