Главная страница
Навигация по странице:

  • Амалий машғулот 1 3 : Капитал харажатларни мисолларда ҳисоблаб кўрсатиш. Соф фойдани аниқлаш.

  • Капитал харажатларни самарадорлиги.

  • Амал машғ к. корх лойих. Амалий машулот 1 Лойиалашда исобнинг анилиги


    Скачать 3.08 Mb.
    НазваниеАмалий машулот 1 Лойиалашда исобнинг анилиги
    Дата24.11.2022
    Размер3.08 Mb.
    Формат файлаdoc
    Имя файлаАмал машғ к. корх лойих.doc
    ТипДокументы
    #810417
    страница6 из 9
    1   2   3   4   5   6   7   8   9

    Амалий машғулот 12: Руда заҳирасини қазиб олишда рудани ва унинг таркибидаги метални йўқотилиш ва сифатсизланиш коэффициентларини ҳисоблаш.
    1. Рудани йўқотилиш коэффициенти.

    Бу коэффициент йўқотилган руда миқдорини (п), балансдаги руда захирасини сўндирилган, (Б) миқдорига нисбати билан белгиланади.

    (3.25)

    Йўқотилган руда миқдори (П), балансдаги захирани (Б), ундан ажратиб олинган руда (Д) миқдорини фарқига тенг, яьни . П-нинг қийматини (3.25) формулага қўйиш йўли билан йўқотилган руда миқдорини топамиз.

    ёки (3.26)

    2. Металлни йўқотилиш коэффициенти.

    Балансдаги руда захираси массивда αм миқдор металл сақлайдиган рудани қазиб олиш жараёнида, таркибида металл аралашган баьзи миқдор тоғ жинслари га тенг бўлади. Рудани йўқотилиши ҳисобига, йўқотиладиган баланс захирасидаги металл га тенг.

    Рудани қазиб олиш жараёнидаги йўқотиладиган металл - тенг.

    Металлни йўқотиш коэффициенти Кпм, шундан иборатки умумий йўқотилган металл миқдорини сўндириладиган руда Б захирасини таркибий қисмида сақлаган αм металл миқдорига нисбатидан иборат.

    (3.27)

    1.Мисол: Блокдаги саноат аҳамиятига эга бўлган балансдаги руда миқдори 250 минг тонна. Ушбу руда таркибидаги металл , рудани йўқотилиш коэффициенти . Аралашган жинслар миқдори 25 минг тонна, яъни унинг таркибидаги металл .

    Металлни йўқотилиш коэффициентини аниқланг.

    ёки 7,8%;
    Рудани йўқотишдан келадиган иқтисодий зарар, йўқотиладиган рудадан ишлаб чиқариладиган сўнгги маҳсулотни қиммати билан уни ишлаб чиқаришга сарфланадиган харажатлар фарқига тенг.

    Сўнгги махсулот деб, ажратиб олинадиган металл ёки концентрат, қазиб чиқарилган руда массаси ёки руда тушунилиб, бу хомашъёни истеьмолчига маьлум ялпи нарҳда сотилади.

    (3.28)

    Бу ерда Ц0 – 1 т сўнгги махсулотни ялпи нарҳи, сум/т;

    Ск – йўқотилган рудадан олиниши мумкин бўлган 1 т сўнги махсулотга, сарфланган харажатлар йиғиндиси, сум/т;

    Qк – йўқотилган рудадан олиниши мумкин бўлган сўнгги махсулот миқдори, тонна.

    Агар йўқотилган руда, руда массаси бўлса, у ҳолда йўқотишдан келган иқтисодий зарар қуйидаги формула билан аниқланади.

    (3.29)

    Бу ерда Цд – йўқотилган 1 т руда массасидаги охирги махсулотининг нарҳи, сум;

    Сд – йўқотилган 1 т руда массасидан олиниши мумкин бўлган сўнгги махсулотга сарфланадиган ҳаражатлар миқдори;

    П– йўқотилган руда массасининг миқдори, т.



    Бу ерда Ц0 – 1 т сўнгги махсулотнинг ялпи нарҳи, сўм ёки долл.

    β – 1 т руда массасидан чиқадиган сўнгги махсулот, бирни улушларида ифодаланади.

    Агар сўнгги маҳсулот концентрат бўлса, у ҳолда

    (3.30)

    Бу ерда α – руда массивида сақланаётган металл, %;

    αкп – сўнгги махсулот таркибидаги металл, %;

    αхв – бойитиш фабрикасини чиқиндиси (хвост) таркибида сақланиб қолган металл, %;

    β – қиймати қуйидаги формула билан аниқланиши мумкин

    (3.31)

    Бунда Ким – руда массасини қайта ишлаш натижасида олинган сўнгги махсулотдаги металлни ажратиб олиниш коэффициенти, бирни улушларида ифодаланади.

    Агар сўнгги махсулот руда массаси бўлса, у ҳолда β =1
    Руданинг баланс захирасини қазиб олиш жараёнида баъзи миқдордаги рудасиз жинслар ҳам аралашиши натижасида қазиб олинаётган рудада (руда массасида) фойдали бирикмалар миқдори камаяди, яьни руда пуч жинслар билан аралашиб унинг сифатини ўзгартиради. (камайтиради)

    1. Руда бўйича унинг сифатини камайиш коэффициенти. Бу коэффициент – аралашган пуч жинслар миқдори Q ни қазиб олинган умумий руда массасининг миқдори Д га нисбати билан аниқланади.

    бирлик улушида ёки % (3.32)

    Руда бўйича сифатсизланиш коэффициенти, рудани ҳақиқий ифлосланиб – сифатсизланиш коэффициенти дейилади.

    1. Руданинг таркибий миқдорининг сифатсизланиш коэффициенти. Бу коэффициент, бошқача айтганда руда сифатини йўқотиш коэффициенти деб, қазилган руда таркибида металл миқдорининг камайишини балансдаги руда (αм) таркибидаги металл миқдорига нисбатидан иборат ўлчам, яъни

    (3.33)

    Қазиб олинган ёки қазиб олинаётган руда массаси таркибида сақланган металл α қуйидаги формула билан аниқланади.
    (3.34)

    Шуни айтиш керак-ки агар аралашган жинслар таркибида металл бўлмаса Рр ва Рм ларнинг қиймати ўзаро тенг бўлади, аксинча бўлган ҳолда Рм нинг қиймати ҳамиша Рр дан кичик бўлади.

    Рудани сифатсизланиш коэффициенти, таркибий жиҳатдан ҳам бу кўринарли сифатсизланиш коэффициенти дейилади.

    2.Мисол: Руда бўйича сифтсизланиш коэффициентини ва металл миқдорини қуйидаги бошланғич маьлумотлар асосида аниқланг.

    Қазиб олинган руда массасининг ўлчами тонна, қазиб олиниб рудага аралашган рудасиз жинслар тонна, балансдаги руда таркибидаги металл .

    Руда бўйича сифатсизланиш коэффициенти



    Балансдаги рудадан қазиб олинган миқори тенг бўлади 300 000-36000=264000т

    Қазиб олинган руда массаси таркибидаги металл миқдори формула (3.24) билан аниқланади.


    Руда таркибидаги металл бўйича (3.33) сифатсизланиш коэффициенти тенг



    (3.32) ва (3.33) формула бўйича олинган натижалар бир хил қийматга эга эканлигини кўрсатади. Агар аралашган рудасиз жинслар таркибида r % металл мавжуд бўлса, руда бўйича сифатсизланиш коэффициентининг қиймати Рр ва унда сақланган металл бўйича Рм. Бу ҳолда руда таркибидаги сақланган металлни сифатсизланиш коэффициентини қуйидаги формула билан аниқланади:

    (3.35)

    3.Мисол: Агар бўлса, руда таркибида сақланган металл бўйича сифатсизланиш коэффициенти тенг бўлади:


    Амалий машғулот 13: Капитал харажатларни мисолларда ҳисоблаб кўрсатиш. Соф фойдани аниқлаш.
    Конни баҳолашда уни ўзлаштиришга талаб этиладиган капитал қўйилмалар миқдорини аниқлаш учун йириклаштирилган ҳисоб қилинади. Бу капитал ҳаражатлар икки ҳил кўринишда намоён бўлади.

    1. Капитал харажатларга, рудани қазиб олиш ва қайта ишлаб бойитиш таннарҳини калькуляцияси киради, шу жумладан амартизация чегирмалари ҳам. Бунга рудникни қуриш бойитиш фабрикасини ва унинг комплекс бино, иншоотларни ва ускуналарни нарҳи, энергетика ҳўжалигини барпо этиш нарҳи, транспорт воситалари ва яъна ҳар хил вазифаларни бажаришга мўлжаланган коммуникациялар нарҳи киради.

    2. Капитал харажатларга, қурилишни таннарҳи колькуляциясига кирмаган ва амартизация чегирмаларида ҳисобга олинмайдиган харажатлар ҳам киради. Бундай харажатларга; уй-жой қурилишини харажатлари, коммунал ва маданий - маиший иншоатларни барпо этишга сарфланадиган ҳаражатлар киради.

    Ғарб мамлакатларидаги рудникларни лойиҳалаш амалиётида капитал харажатларни аниқлаш учун нарҳни индексациялаш усулидан фойдаланади. Бу индексация ҳар йили маҳсус справочник маршалл ва свифт “Mine and Мill index”да эълон қилинади.

    Индексациядан фойдаланиб капитал харажатлар (К) ни хозирги кундаги миқдорини аниқловчи формула қуйидаги кўринишга эга бўлади.

    (4.47)

    Бу ерда - “Х” йилдаги капитал харажатлар;

    - шу йилги индексация нарҳи;

    - “Х” йилдаги индексация нарҳи.

    Мисол 1: Рангли металл рудникларидан бирини қуришдаги капитал харажатлар миқдори 2004 йили нархида 300 млн долл ташкил этди.

    Капитал ҳаражатларни 2007 йилги нарҳида аниқланг.

    =887 бу 2003 йилги индекс

    =780 бу 2004 йилги индекс

    =300 млн долл.

    Агар нарҳни индексация қилмаган бўлса у ҳолда, капитал харажатларни ҳар йиллик инфлация даражаси ҳақидаги маълумотлардан фойдаланиб индексациялаш мумкин.

    Мисол 2: 2004 йили капитал харажатлар 300 млн долларни ташкил этган. Шу ҳаражатларни 2007 йилги нарҳи қанча бўлишини аниқланг, агар инфлация индекси 2004-2007 йиллар даврида ўртача йиллик инфлация 1,8%ни ташкил қилган бўлса, инфлацияга киритиладиган тузатиш (1+0.018)6=1,09 миқдорида киритилади.

    2007 йилги капитал харажатлар миқдори қуйидагини ташкил этади.

    300 млн долл х 1.09=327млн долл.

    Йиллик қазиб олиш қуввати 1 млн тоннагача бўлган рудниклар учун қуйидаги формулалардан фойдаланиш мумкин.

    Уй жой қурилишига сарифланадиган солиштирма капитал харажатлар

    Кж=0.0044А+0.6; (4.48)

    Саноат қурилишига сарифланадиган солиштирма капитал харажатлар

    Кп=0.0044А+1.2; (4.49)

    Умумий солиштирма капитал харажатлар

    Коб=0.0044А+1.8; (4.50)

    Рудани ер ости усулида қазиб чиқариш қуввати 1 млн т бўлган кон-бойитиш корхонасини умумий капитал харажатларини ҳисоблаш учун қуйидаги формулалардан фойдаланиш мумкин.

    К обmax=0.034А+6 (4.51)

    Кобmin=0.034А+6

    Бу ерда А- рудникни йиллик ишлаб чиқариш қуввати минг т/йилига;

    Коб- капитал ҳаражатларни умумий миқдори, млн долл.

    Капитал харажатларни самарадорлиги.

    Капитал ҳаражатларни самарадорлилиги қуйидаги кўрсаткичлар билан аниқланиши мумкин.

    1. Руда заҳирасини 1 тоннасини (3р) ва металл (3м)ни ажратиб олишга сарфланадиган солиштирма капитал қўйилмани ҳисоблаш учун қуйидаги формуладан фойдаланиш мумкин.

    Э1 (4.52)

    Э2

    2. Рудникни йиллик қазиб чиқариш қувватини ҳар бир тоннасига тўғри келадиган солиштирма капитал қўйилмалар миқдори.

    Э3 (4.53)

    3. Бир сўмлик (долл) йиллик маҳсулотга тўғри келадиган солиштирма капитал қўйилма қиммати (нарҳи)

    Э4 (4.54)

    4. Капитал қўйилмаларни қоплаш муддати.

    Э5 (4.55).
    Ҳар қандай корхонани молиявий ҳисоботида ҳам йиллик соф фойдани қандай шакилланиши кетма кетлик ахбороти мавжуд.

    Бу кетма-кетлик схемаси қуйидаги кўринишда берилади.

    Маҳсулотни сотишдан тушган маблағ

    Минус сотилган маҳсулотни таннархи,

    Қолди ялпи маҳсулот;

    Минус операцион харажатлар (емирилиш ва амортизация чегирмаларини қўшгандаги)

    процент тўловлари тўлангунича бўлган фойда ва тўланадиган солиқ миқдори.

    Минус узоқ муддатли мажбуриятлар учун тўловлар проценти.

    Солиқ солингунича бўлган фойда.

    Минус солиқлар

    Соф фойда.

    Рангли металл рудаларини қазиб олувчи корхонани молиявий фойдасини ҳисоблаш учун тозаланган металл нархидан уни ҳар бир босқичидаги, (рудани қазиб олиш уни қайта ишлаб концентрат олишдан метални рафинациялагунича бўлган) харажатларини тозаланган товар металл нархидан чиқариб ташлаш керак.

    шунга ўхшаш хисоблар фойдали қазилма конларини ўзлаштиришни бошланғич босқичида лойихани баҳолашда ҳам қўлланилади.

    Руда қазиб олувчи корхона соф даромадини аниқлаш усулининг моҳиятини Дж. Хиллани илмий ишида келтирилган мисолда кўрсатиш мақул бўлади.

    Инвесторлар, табиий 1 т қазиб олинадиган рудадан келадиган соф фойдани миқдори ўлчамини билишни истайди.

    Рудникни соф даромадини хисоблаш учун бошланғич маълумотларга қуйидагилар киритилади:

    1. Руда таркибида сақланадиган фойдали бирикмалар (компоненти) масалан руда таркибидаги фойдали бирикмаларни ўртача миқдори 2% мис ва 2,5 г/т олтиндан иборат;

    2. Рудани бойитиш жараёнида металлни ажратиб олиш коэффициентини қиймати, масалан Сu-85% қазиб олинган рудадан 2% , яъни ажратиб олиш 1,7% ташкил этади.

    Аu-80% қазиб олинган рудадан 2,5 г/т, яъни ажратиб олиш 2 г/т ташкил этади.

    3. Концентрат таркибидаги металл, масалан 30% Сu ва 33,12 г/т Аu

    Мис концентрати таркибидаги олтин миқдори мисни ажратиб олиш коэффициенти ва уни бойитилиш даражасига қараб аниқланади.

    а) Мисни (Сu) ажратиб олиш коэффициенти формула (5.12) билан аниқланади.



    Бу ерда бойитиш фабрикасини чиқиндиси таркибида ажралмай қолган металлни , % билан ифодаланган миқдори.

    б) Бойитиш коэффициенти формула (5.13) билан аниқланади



    Мис концентрати таркибида сақланган олтин миқдори;

    г/т.

    4. Концентратни рудникдан металлургия заводига ташиб келтиришга сарфланган транспорт ҳаражатлари, бу харажат 22 долл/т ташкил этади дейлик.

    5. Металургия заводини 1 т мис концентрати учун сарфлаган харажатлари 90 долл.

    6. Руда ёки концентратни эритиш жараёнида йўқотилиш даражаси мис-3%, олтин 2 г/т.;

    7. Металлни рафинациялаб тозалаш учун сарфланган ҳаражатлар Сu– 9 цент/фунт мис учун ва Аu – 1 г/т концентратда – 5.63 долл.

    8. Металлни баҳоси Сu – 0.9 долл фунт, Аu – 11.25 долл/г. Металлни 1 фунти учун долларда ифодаланган нарҳи кўпинча долларга ўтказиш 10 кг учун яъни тонна руда таркибидаги 1 % металлни нарҳи.

    Ўтказиш коэффициенти 10/0.4536 – 22.046 яъни 1% тўғри келади. Бу 22.046 фунтга тенг (1 фунт=0.4536 кг).

    1т концентратни қайта ишлаш нарҳи

    Сu

    Аu

    1.концентрат таркибида

    қайта ишлашдаги йўқотилиши

    товар металл таркибидаги миқдори

    30%

    33.12 г/т

    3%

    2 г

    27%

    31.12 г/т

    концентратни умумий нарҳи, долл.







    Концентратдаги металлни жами нарҳи мис 27х22.046х0.9

    Олтин 31.12х11.25х0.8

    535.72


    280.08

    Концентратдаги металлни жами нарҳи



    815.8

    2. концентратни 1 тоннасини металургия заводида қайта ишлашдан кейинги нарҳи





    Мис (Сu)

    90




    Олтин (Аu)




    31.12х5.63=175,2

    Жами нархи, долл

    -

    265,2

    3. концентратни 1 тоннасини рафиациялаш нархи, долл

    27х22,046х0,09


    -


    53.57

    4. концентратни 1тоннасини транспортда ташиб келтириш

    -

    22

    Жами концентрат нарҳи

    815.8

    Металлургия заводида қайта ишлаш ҳаражатлари

    265.2

    Мисни рафикациялаш харажатлари

    53.57

    Транспортда ташиб келтириш харажатлари

    22

    Жами харажатлар

    340.77

    Металлургия корхонасининг соф фойдаси тенг:

    815.8-340.77=475,03 долл. 1 т концентрат учун. Рудникга келадиган фойдани аниқлаш учун мисни эритганидан кейин оладиган фойдасидан (475,03 долл 1 т концентрат учун) рудникни даромадига ўтказилиши керак, бунинг учун ишлаб чиқариш харажатларини чиқариб ташлаш керак бўлади. Аввал металлургия корхонасини 1 т рудага тўғри келадиган фойдасини аниқлаш зарур бунинг учун бойитиш коэффициентидан фойдаланиш керак.

    Мис учун бойитиш коэффициенти формула (5.22) бўйича аниқланади.



    яъни 1т концентратни олиш учун 17.65т руда қазиб олиниши керак.

    Металлургия корхонасини 1 т рудага тўғри келадиган фойдаси қуйидаги ўлчамга тенг бўлади:

    473.05:17.65=26,91 долл.

    1т рудани ер остидаги баҳоси

    2% Сu 0.9 долл/фунт 2х22.04х0.9=39.68 долл

    2.5 г/т Аu 11.25 долл/г 2.5х11.25=28.13 долл

    67.81 долл. экан

    Ҳаражатлар:

    1т рудани бойитиш таннархи (баҳолангани) ............................. 10 долл/т

    1т рудани қазиб олиш таннархи (баҳолангани) ......................... 7 долл/т

    Бошқарма ҳаражатлари (баҳолангани) ....................................... 0.5 долл/т

    Жами .............................................................................................. 17.5 долл/т

    Солиқга тортиладиган фойда 26.91-17.5=9.41 долл/т. Шундай қилиб рудник, ҳисобларга кўра 9.41 доллар фойда олади. Ҳар бир 67.81 долл рудани ер остидаги нарҳидан (ер остидаги ҳар бир тонна рудадан), яъни 13.88% ташкил этади.

    Қабул қилинадиган фойда солиғи .......... 40%

    Солиқга тортиладиган фойда.................. 9.41 долл/т

    Солиқ миқдори – 40% десак.................... 3.76 долл/т

    Жами ....................................................... 5.65 долл/т

    Рудник оладиган соф даромади 5.65 долл бир тонна қазиб олган рудаси учун ҳар бир 67.81 доллар турдиган рудани ер остидаги нарҳидан. Соф фойда 8.33% ташкил этади.

    Юқорида келтирилган ҳисоблардан шу нарса маълумки лойиҳани баҳолаш қуйидаги иқтисодий кўрсаткичлар асосида берилиши керак шулар жумласига концентрат таркибидаги фойдали компонентлар миқдори, металлургияда қайта ишлаш жараёнларидаги ҳаражатлар, рудани қайта ишлашдаги йўқотишлар, металлни рафинациялаш жараёнидаги харажатлар, рудани қазиб олиш ва уни бойитиш жараёнларидаги харажатлар ва бошқалар киради.

    Таққослаб кўриш учун қуйида хориждаги корхоналарида мисни эритиш ва рафинациялашда узоқ вақт давомида тўпланган маълумотлари келтирилади.

    Ажратиб олиш коэффициенти ва соф фойданинг қиймати 4.5-жадвалда келтирилган:

    Жадвал4.5

    Металлар тури

    Металл формуласи

    рудникни соф фойдаси % хисобда

    ажратиб олиш коэффициенти ( )

    Рангли металлар кони

    Cu

    Zn

    Pb

    Ni

    Sn

    Au

    Ag

    65

    50

    60

    65

    94

    95

    95

    90

    90

    90

    80

    60

    80

    80


    Металлни таркиби ва уларнинг баҳоси

    Жадвал 4.6

    Металл

    Таркибий миқдори %

    Металлни нарҳи долл/фунт

    Cu

    Pb

    Zn

    Ag

    1.8

    2.0

    8.2

    1.6 унция/т

    0.85

    0.32

    0.51

    4.00 долл/унция


    1 унция=31.103 г, 1 фунт= 0,4536 кг

    Асосий баҳоловчи кўрсаткичларни 4.1 ва 4.2 жадвалларда келтирилган маълумотлардан олиб формула бўйича ҳисоблаш мумкин.

    Рудадаги металл миқдори (%)х22.046х(ажратиб олиш коэффициентига, долл бирлигида х (металл нарҳига) х соф фойда %.

    Ҳисоботи.

    Cu 1.8х22.046х0.9х0.85х0.65=19.73

    Pb 2.0х22.046х09х0.32х0.65=8,25

    Zn 8,2х22,046х 0,9х 0,51х0,50=41,49

    Ag 1,6х0,8х4х0,95=4,86

    ________________________________________________

    Жами 74,33 долл/т

    1 т рудадан металларни ажратиб олиб ишлаб чиқарганидан кейин оладиган соф фойда миқдори – 74,33 доллар экан.
    1   2   3   4   5   6   7   8   9


    написать администратору сайта