Главная страница

Лекцияларни ўкиш _амда талабаларда билим, коникма ва малакаларин. Лекцияларни киш амда талабаларда билим, коникма ва малакаларини осил илиш


Скачать 0.75 Mb.
НазваниеЛекцияларни киш амда талабаларда билим, коникма ва малакаларини осил илиш
Дата11.05.2022
Размер0.75 Mb.
Формат файлаdocx
Имя файлаЛекцияларни ўкиш _амда талабаларда билим, коникма ва малакаларин.docx
ТипЛекция
#521776
страница23 из 70
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   70

101. Рейтинг дафтарчаси ва талабалик гувохномасининг шаклларига қўйилган талаблар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг қайси буйруғи билан тасдиқланган?

Д. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 1998 йил 23 июлдаги № 200-сонли буйруғи билан тасдиқланган.

102. Рейтинг дафтарчаси Олий таълим муассасаларида ким томонидан расмийлаштирилади?

Д.Рейтинг дафтарчаси деканат масъул ходимлари томонидан расмийлаштирилади.

103. Олий таълим муассасасини тугатганлик ва диплом берилганликни қайд этиш китоби неча йил сақланади?

Д. Доимий сакланади.

104. ОТМларда талабалар контингенти харакатини хисобга олиш тўғрисида маълумот ким томонидан юритилади?

Д. Факультет томонидан юритилади.

105. Малака ошириш курсларига машғулотлар ўтказиш учун соатбай иш хақи тўлаш шартлари билан жалб этиладиган шахсларга соатбай иш ҳақи миқдори белгиланган миқдорларидан неча фоизга кўпайтирилади?

В. 25 фоизга

106. Олий таълим муассасаларида юритиладиган таълим жараёнига тааллуқли асосий хужжатларнинг шакллари ва уларни юритиш бўйича йўриқнома қачон тасдиқланган?

Д.Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2014 йил 31 мартдаги № 114- сонли буйруғи билан тасдиқланган.

107. Катта илмий ходимлар-изланувчилар учун назарий ва илмий-тадқиқот ишлари бўйича ўқув юкламаси хажми хафтасига неча соат бўлиши керак?

А. 36 соат

108. Катта илмий ходимлар-изланувчилар учун аудитория машғулотларига неча соат ажратилади?

А. 12соат

109. Мустақил изланувчилар учун ўқув юкламаси хажми хафтасига неча соатни ташкил қилади?

А. 12 соат

110. Мустақил изланувчилар учун аудитория машғулотларига неча соат ажратилади?

А. 4 соат

111. Катта илмий ходимлар-изланувчилар диссертацияни химоя қилгунгача таълим муассасаларида неча соат хажмида педагогик иш тажрибасига эга бўлиши керак?

А. Камида 300 соат

112. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 24.07.2012 йилдаги Фармонида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасига неча ой муддат ичида мазкур Фармоннинг ижроси бўйича тегишли Хукумат қарорини қабул қилиш юклатилган?

А. 3 ой муддат ичида

113. Докторлик диссертациясини расмийлаштириш ва уни химоя қилиш қайси тилда амалга оширилади?

А. Ўзбек, рус, корақалпоқ ва инглиз тилларида ёхуд ОАК билан келишган ҳолда бошқа тилда амалга оширилади.

114. Республика олий таълим муассасалари ва илмий-тадкикот муассасаларининг олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш бўйича фаолиятини қайси орган мувофиқлаштиради?

А.Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш кўмитаси

115. Ҳар йили кайси муддатга кадар олимлар, фаол илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб бораётган, шу жумладан давлат илмий-техник дастурлари доирасида илмий-техник лойпхаларни амалга оширишда иштирок этаётган фан докторлари томонидан докторлик диссертацияларининг тавсия этиладиган мавзулари ишлаб чиқилади?

А. 1 майгача

116. Тавсия этилган диссертация мавзулари уларнинг фан ва технологияларни ривожлантиришнинг устувор вазифаларига мувофиқлиги юзасидан қайси кенгаш экспертизасидан ўтказилади?

А.Олий таълим муассасаси кенгашида ёки илмий-тадкикот муассасасининг илмий кенгашида

117. Олий таълим муассасасида катта илмий ходимлар-изланувчилар билан олиб борилган иш учун илмий консультантларга хар бир катта илмий ходимлар-изланувчилар учун бир йилда неча соат вақт ажратилади?

А. 100 соат

118. Катта илмий ходимлар-изланувчиларнинг ўқиш муддати уларнинг иш стажига қўшиладими?

А. Умумий стажига кўшилади

119. Катта илмий ходимлар-изланувчилар қайси холларда ўқишдан четлатилади?

А.Якка тартибдаги режалар бажарилмаганда, олий таълим муассасаси ёки илмий-тадкикот муассасасининг ички тартиби ва коидалари бузилганда

120. Катта илмий ходим-изланувчи сифатида ўқиган, бирок диссертация ҳимоя қилмаган шахсга нималарга рухсат берилмайди?

А. Мустақил изланувчи сифатида расмийлаштиришга

121. Хорижий фуқароларни ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни олий ўқув юртидан кейинги таълим муассасаларига қабул қилиш қандай амалга оширилади?

А. Қабул квоталаридан ортикча тўлов-контракт асосида

122. Малака ошириш таълим дастури (ўқув режа, фанларнинг дастурлари, ўқув-дидактик воситалар, тарқатма материаллар, саволномалар) кимлар томонидан ишлаб чиқилади?

А.Малака ошириш таълим муассасаси томонидан МОТМ ташкил этилган базавий олий таълим муассасалари кафедралари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилади

123. ОТМларда АРМни қайта ташкил этиш ва тугатиш (қўшиш, ажратиш, бўлиш, бирлаштириш, қайта ўзгартириш) қандай тартибда амалга оширилади?

А.Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамда Халқ таълими вазирлиги қарорига кўра, амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади
124. Профессор ва доцент илмий унвонлари олий таълим ёки кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш таълим муассасаларнда қандай тартибда берилади?

Д. Кафедра ва ихтисослик бўйича.

125. Профессор ва доцент илмий унвонлари олий таълим ёки кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш таълим муассасаларида кимларга берилади?

Д. Педагогик фаолият олиб бораётган, чуқур касбий билим ҳамда илмий ва педагогик соҳада ютуқларга эришган юксак маънавиятли шахсларга.

126. Илмий унвон берилган шахсларга қандай хужжат берилади?

Д. Аттестат.

127. Катта илмий ходим илмий унвони ўз мақомига кўра қандай илмий унвонга тенглаштирилади?

Д. Ихтисослик бўйича доцент илмий унвонига.

128. ОАК Раёсатининг илмий унвон бериш тўғрисидаги қарори қабул қилингандан сўнг Аттестат қанча муддат ичида расмийлаштирилади?

Д. Бир ой ичида Аттестат расмийлаштирилади.

129. ОАК Раёсатининг илмий унвон бериш тўғрисидаги қарори неча йил олдин қабул қилинган бўлса, илмий унвондан маҳрум этиш масаласи кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди?

В. 10 йил олдин

130. ОАК Раёсатининг апелляция бўйича қабул қилинган якуний қарори неча иш куни ичида апелляция берган шахсларга тақдим қилинади?

В. 5 иш куни

131. Талабгорнинг аттестация иши Кенгаш томонидан илмий унвонга тақдим этиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган кундан эътиборан қанча муддат ичида ОАКга юборилади?

А. 1 ой ичида

132. Нодавлат таълим муассасалари фаолиятини амалга ошириш хуқуқига лицензия неча йил муддатга берилади?

С. 5 йил муддатга берилади

133. Нодавлат таълим муассасаларига фаолиятни амалга ошириш хуқуқига лицензия берганлик ва унинг амал қилиш муддатини узайтирганлик учун қанча миқдорда давлат божи ундирилади?

С. Қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари микдорида

134. Умумтаълим мактаблари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларини дарсликлар билан таъминлашнинг пулли шакли қайси ўқув йилидан бошлаб жорий этилган?

В. 1998-1999 ўқув йили 1 сентябрдан

135. Қайси йилдан бошлаб ОТМларда давлат грантлари бўйича ва тўлов-контракт асосида ўкитишнинг кундузги шаклида таълим олаётган барча талабаларни стипендия билан таъминлаш жорий этилган?

В. 2001 йил 1 сентябрдан бошлаб

136. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг “Олий ўқув юртлари талабаларига стипендиялар тўлаш тартиби ва миқдорлари тўғрисида”ги Қарори қачон қабул қилинган?

В. 17.08.2001 йил

137. Якуний давлат аттестацияси синовлари бошланишидан олдин ОТМ ректори нима ўтказади?

Д.Якуний давлат аттестацияси комиссияларининг тайёргарлик даражаси, комиссия раислари ва аъзоларининг вазифалари, битирувчиларга қўйилаётган талаблар, тартиб-интизом тўғрисида семинар - кенгаш ўтказади.

138. “Олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларининг малакасини ошириш ҳақида”ги Низомда олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари нечта йўналишда малака оширадилар деб кўрсатилган?

Д. Тўртта йўналишда.

139. Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар норматив-хуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган кундан эътиборан неча кун ичида уларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим этади?

Д. Ўн кун.

140. ОТМ Кенгаши котиби танлов натижалари тўғрисида унда қатнашган шахсларни қанча муддатда ёзма равишда хабардор килади?

Д. Ўн кун.

141. Олий таълим муасасаларида кимлар томонидан синов лекциялари ўтказилади?

Д. Илгари кафедрада ишламаган шахслар томонидан.

142. Давлат таълим стандартини билиш.....?

Д.Профессор-ўкитувчилар таркибини танлов асосида саралаш шартларидан бири ҳисобланади.

143. Давлат таълим стандартининг амал қилиш муддати неча йил?

С. Камида 5 йил

144. ДТСнинг амал қилиш муддати қайси холларда ўзгариши мумкин?

С. Давлат бошкарувининг ваколатли органлари томонидан ДТСни ишлаб чиқиш, такомиллаштириш ва жорий этиш тўғрисида янги тартиб-қоидалар кдбул қилинганда.

145. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси неча бўлимдан иборат?

С. 6 та бўлимдан

146. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг иккинчи бўлими нима деб номланган?

Д.Инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари.

147. Ўзбекистон халқи номидан ким иш олиб бориши мумкин?

С.Ўзбекистон халқи сайлаган Республика Олий Мажлиси ва Президенти

148. Бирорта хам қонун ёки бошқа норматив-хуқуқий хужжат Конституция нормалари ва қоидаларига зид келиши мумкин эмас. Ушбу норма Конституциянинг қайси моддасида келтирилган?

С. 16-моддасида

149. Ҳар ким билим олиш хуқуқига эга. Ушбу норма Конституциянинг қайси бобида келтирилган?

С. Ижтимоий ва иктисодий хукуклар бобида

150. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати ўз ваколатларига киритилган масалалар юзасидан нималар қабул қилади?

В. Қарорлар кабул килади.

151. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисларини биргалиқда ўтказилиши қайси жавобда тўғри берилган?

С. Ўзбекистон Республикаси Президенти қасамёд қилганда, Ўзбекистон Республикаси Президенти мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг, ички ва ташқи сиёсатининг энг муҳим масалалари юзасидан нутқ сўзлаганда, чет давлатларнинг раҳбарлари нутқ сўзлаганда
152. Ваколат муддати тугагач, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати ўз фаолиятини давом эттирадими?

Д.Тегишинча янги чақирик Қонунчилик палатаси ва Сенати иш бошлагунига қадар ўз фаолиятини давом эттириб туради.

153. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати мажлислари йилига неча марта ўтказилади?

Д. Камида уч марта.

154. Қонунларнинг ва бошқа норматив-хукукий ҳужжатларнинг қўлланилишининг мажбурий шарти қайси жавобда келтирилган?

Д. Матбуотда эълон қилиниши.

155. Қонунчилик палатаси депутатлари хамда Сенатда доимий асосда ишловчи Сенат аъзолари ўз ваколатлари даврида қандай фаолият билан шуғулланишлари мумкин?

С. Илмий ва педагогик фаолият билан

156. Озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўташ муассасаларида сақланаётган шахсларнинг таълим олиши ва мустақил билим олиши учун шароитлар яратиладими?

Д.Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шароитлар яратилади.

157. Таълим муассасаларини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тартибини қайси давлат органи белгилайди?

С. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

158. Давлат таълим стандартлари, мутахассисларнинг билим савияси ва касб тайёргарлигига бўлган талаблар бажарилишини кайси давлат органи таъминлайди?

Д.Таълимни бошқариш бўйича махсус ваколат берилган давлат органлари.

159. Таълим муассасасини ким бошқаради?

А. Олий ва ўрта махсус таълим вазири

Д.Таълим муассасасини унинг раҳбари.

160. Нодавлат таълим муассасаларига қабул қандай амалга оширилади?

Д. Давлат ўкув юртлари учун белгиланган тартибда ва муддатларда амалга оширилади.

161. Таълимни молиялаш қандай амалга оширилади?

Д.Республика ва маҳаллий бюджетлар маблағлари, шунингдек бюджетдан ташкари маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.

162. Бакалавр тайёргарлигининг зарурий даражаси, таълим дастурлари мазмунига қўйиладиган умумий талаблар, ўқув юкламасининг тўлиқ ҳажми, амалий машғулотлар, тайёрлаш сифатининг назорат механизми қайси хужжат билан белгиланади?

Д.Олий таълимнинг давлат таълим стандарти. Асосий қоидалар билан.

163. Магистратура дастурини тугаллаган битирувчиларга нималар топширилади жумлани давом эттиринг?

Д.Давлат аттестацияси якунига кўра таълим йўналишининг муайян мутахассислиги бўйича «магистр» даражаси берилади ва тегишли кўкрак нишони ҳамда илова билан давлат намунасидаги диплом топширилади.

164. Олий таълимнинг касбий таълим дастурлари кайси шаклларда ўзлаштирилиши мумкин?

Д.Кундузги, ишлаб чиқаришдан ажралган, экстернат ва масофавий таълим олиш шаклларида ўзлаштирилиши мумкин.

165. Қайси ҳолларда талабаларни ўқув вақти хисобига ўкув жараёни билан боғлиқ бўлмаган бошқа ишларга жалб этиш ман этилади?

Д.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси карорларида кўзда тутилган вазиятлардан бошқа ҳолларда.

166. Кундузги бўлимда ўқийдиган талабаларга ишлашга рухсат бериладими тўғри жавобни топинг?

Д.Ўқишдан бўш вақтларида - куннинг иккинчи ярмида меҳнат шартномаси асосида таълим муассасасининг ўзида ёки ундан ташқари жойларда ишлашга рухсат берилади.

167. Нодавлат олий таълим муассасаси проректори ва деканлари кандай тайинланади?

Д.Нодавлат олий таълим муассасаси ректори томонидан таъсисчи билан келишилган ҳолда тайинланади.

168. Олий таълим муассасаларида йўналишлар бўйича нималар шаклланади?

Д.Факультетлар, кафедралар, ўкув ва илмий лабараториялар, турли бўлимлар шаклланади.

169. Олий таълим муассасаларини аккредитатлаш тартиби қайси ваколатли орган томонидан белгиланади?

Д. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан.

170. Магистратура таълимининг давомийлиги ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда қанча муддатга узайтирилади?

А.Олти ойдан кам бўлмаган муддатга

171. Магистратура дастурини тугаллаган битирувчиларга давлат аттестацияси якунига кўра таълим йўналишининг муайян мутахассислиги бўйича..... ..... жумлани давом эттиринг?

Д. "Магистр" даражаси берилади ва тегишли кўкрак нишони ҳамда иловабилан давлат намунасидаги диплом топширилади.

172. Магистр тайёргарлигининг зарурий даражаси, таълим дастурлари мазмунига қўйиладиган умумий талаблар, ўқув юкламасининг тўлиқ хажми, амалий машғулотлар, тайёрлаш сифатининг назорат механизми қайси хужжатда белгиланади?

Д.Олий таълимнинг давлат таълим стандарти. Асосий коидалар билан белгиланади.

173. Талабаларга тайинлаш учун белгиланган Узбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендияси нечта таълим йўналишига берилади?

Д. 11 та

174. Беруний, Ибн Сино, Навоий, Улуғбек ва Имом ал-Бухорий номидаги давлат стипендиялари давлат олий таълим муассасаларининг қайси курс талабаларига тайинланади?

Д. Охирги икки курс талабаларига.

175. Номли давлат стипендияларига сазовор бўлган талабалар бакалавриат боскичини тугатганидан сўнг неча йил мобайнида, тегишли мутахассислик бўйича магистратурага кириш
имтихонларисиз, грант асосида қабул қилинадилар?


Д. 1 йил мобайнида.

176. Талабаларни кундалик дарсларни ўзлаштирмаганлик, ўқув интизомини ва илмий одоб-ахлоқни бузганлик учун ўқув йили мобайнида номли давлат стипендияларидан махрум қилиш мумкинми?

Д.Давлат олий таълим муассасалари такдимномаларига биноан тегишли вазирликлар ва идоралар буйруқлари билан амалга оширилиши мумкин.

177. Таълим муассасасини давлат аккредитациясидан ўтказиш хақидаги қарор қанча муддатда қабул қилинади?

Д. Хужжатлар топширилгандан кейин 1 ой муддатда.

178. Таълим муассасасини давлат аккредитациясидан ўтганлиги хақидаги сертификат неча йил муддатга берилади?

А. 5 йил

179. Таълим муассасаси қайта ташкил этилган ёки тугатилган тақдирда давлат аккредитацияси ҳақидаги сертификат нима бўлади?

Д. Ўз кучини йўқотади.

180. Давлат аккредитациясидан ўтган таълим муассасалари ... жумлани давом эттиринг?

Д.Давлат тест марказида рўйхатга олинади ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.

181. Таълим олувчиларни аккредитация қилинган бир таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш тартибини белгилаш қайси ваколатли орган томонидан амалга оширилади?

А.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   70


написать администратору сайта