Главная страница

Лекцияларни ўкиш _амда талабаларда билим, коникма ва малакаларин. Лекцияларни киш амда талабаларда билим, коникма ва малакаларини осил илиш


Скачать 0.75 Mb.
НазваниеЛекцияларни киш амда талабаларда билим, коникма ва малакаларини осил илиш
Дата11.05.2022
Размер0.75 Mb.
Формат файлаdocx
Имя файлаЛекцияларни ўкиш _амда талабаларда билим, коникма ва малакаларин.docx
ТипЛекция
#521776
страница24 из 70
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   70

182. Давлат таълим стандартлари, мутахассисларнинг билим савияси ва касб тайёргарлигига бўлган талаблар бажарилишини таъминлаш қайси ташкилот ваколатига киради?

В. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

183. Олий таълим муассасасининг “Васийлик кенгаши” таркиби

Д.Кенгашнинг таркиби тасарруфида тегишли олий таълим муассасаси бўлган вазирлик ва идора томонидан тасдиқланади.

184. Ижтимоий соха, иқтисод ва хуқуқ билим соқасида “Гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар” блокига неча фоиз ажратилган?

А. 15-20%

185. Хизматлар сохасида “Математик ва табиий-илмий фанлар” блокига неча фоиз ажратилган?

А. 10-15%

186. Баҳолашнинг ўрнатилган талаблар асосида белгиланган муддатларда ўтказилиши ҳамда расмийлаштирилиши қайси жавобда тўғри келтирилган?

*Д.Факультет декани, кафедра мудири, ўкув бўлими ҳамда ички назорат ва мониторинг бўлими томонидан назорат қилинади.

187. Якуний назорат натижаларига кўра фан ўқитувчиси....?

*Д. Талабаларнинг фан бўйича рейтингини аниқлайди хамда рейтинг дафтарча ва кайдноманинг тегишли қисмини тўлдиради.

188. Талабалар умумий рейтинги қачон эълон қилинади?

Д. Ҳар бир семестр ва ўқув йили якунлангандан сўнг.

189. Ҳимоя қилинган магистрлнк диссертациялари олий таълим муассасасида неча йил давомида сақланади? 3 йил давомида.

190. Магистр ўқиётган олий таълим муассасасида ишламайдиган илмий раҳбар мехнатига хақ тўлаш қандай амалга оширилади?

А.Белгиланган тартибда меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш шартлари бўйича

191. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2012 йил 29 декабрдаги №371-сонли қарори билан тасдиқланган “Олий таълим муассасалари рейтинги тузилмаси”да олий ўқув юртлари фаолиятини баҳолаш учун “Олий ўқув юртининг илмий салоҳиятига” неча фоиз ажратилган?

Д. 35%

192. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2012 йил 29 декабрдаги №371-сонли қарори билан тасдиқланган “Олий таълим муассасалари рейтинги тузилмаси”да олий ўқув юртлари фаолиятини баҳолаш учун “Ўқитиш сифати даражасининг индексига” неча фоиз ажратилган?

Д. 35%

193. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 декабрдаги №371-сонли қарори билан тасдиқланган “Олий таълим муассасалари рейтинги тузилмаси”да олий ўқув юртлари фаолиятини баҳолаш учун “Талабалар ва битирувчилар малакасининг индексига” неча фоиз ажратилган?

В. 20%

194. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 25.08.2015 йилда №246-сонли Қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларининг педагог ходимлари фаолиятини ўрганиш мезонларида профессор ўкитувчининг ўқув-методик фаолияти учун неча бал ажратилган?

Д. 40 бал.

195. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 25.08.2015 йилда №246-сонли Қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларининг педагог ходимлари фаолиятини ўрганиш мезонларида профессор ўқитувчининг илмий фаолияти учун неча бал ажратилган?

С. 30 бал

196. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 25.08.2015 йилда №246-сонли Қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларининг педагог ходимлари фаолиятини ўрганиш мезонларида профессор ўқитувчининг олий таълим муассасасини ривожлантиришга қўшган улуши учун неча бал ажратилган?

А. 10 бал

197. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 25.08.2015 йилда №246-сонли Қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларининг педагог ходимлари фаолиятини ўрганиш мезонларида профессор ўқитувчининг шахсий фазилатлари учун неча бал ажратилган?

А. 10 бал

198. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 25.08.2015 йилда №246-сонли Қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларининг педагог ходимлари фаолиятини ўрганиш мезонларида профессор ўқитувчининг тарбиявий фаолияти учун неча бал ажратилган?

В. 20 бал

199. Аттестаииядан муваффақиятли ўтган қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари тингловчиларига қандай хужжат берилади?

С. Малака аттестати

200. Олий таълим муассасасининг “Васийлик Кенгаши” таркиби қайси жавобда тўғри берилган?

Д.Давлат органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг вакиллари, ҳомийлар, шунингдек, олий таълим муассасаси фаолиятини такомиллаштириш ва ривожлантиришдан манфаатдор бўлган бошка юридик ва жисмоний шахслар.

201. Якуний давлат аттестацияси белгиланган фанлардан умумлашган маърузалар ва маслахатлар ўтказиш учун бир фанга неча соат берилади?

А. 6 соат

202. Қонун хужжатларига мувофиқ ўқув жараёни модуль тизимига асосланган олий таълим муассасаларида оралиқ ва якуний назоратлар бўйича маслаҳатлар бериш учун бир фанга неча соат берилади?

А. 5 соат

203. Магистратура талабаларининг илмий педагогик фаолияти ва амалиётига рахбарлик қилиш учун бир ўқув йилига бир талаба учун неча соат берилади?

А. 50 соат

204. Дарсликларни тўлдирган ва ўзгартирган ҳолда қайта нашр этиш этиш учун хар бир босма табоққа неча соат ажратилади?

А. 20 соат

205. Ўқув қўлланмаларни тўлдирган ва ўзгартирган холда қайта нашр этиш этиш учун хар бир босма табоққа неча соат ажратилади?

А. 10 соат

206. Ташкилотларда маърузалар қилиш, оммавий ахборот воситаларида чиқишлар қилиш, шу жумладан ҳуқуқий тарғибот ишларини амалга ошириш ўқув йили учун кўпи билан неча соат ажратилади?

А. 50 соат

207. “Олий таълим муассасаларида талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолашнинг рейтинг тизими тўғриси”да Низомга неча марта ўзгартириш киритилган?

С. 3 марта.

208. Жорий назорат бу....?

Д.Талабанинг фан мавзулари бўйича билим ва амалий кўникма даражасини аниқлаш ва баҳолаш усули.

209. Таълим йўналиши ва мутахассисликлари айрим фанларининг хусусиятларидан келиб чиққан холда факультет Илмий кенгаши ёки олий таълим муассасаси Кенгаши қарори асосида кўпи билан неча % фанлардан якуний назоратлар бошқа шаклларда ўтказилиши мумкин?

С. 40%

210. Бахолашнинг ўрнатилган талаблар асосида белгиланган муддатларда ўтказилиши ҳамда расмийлаштирилиши ким томонидан назорат қилинади?

Д.Факультет декани, кафедра мудири, ўкув бўлими ҳамда ички назорат ва мониторинг бўлими томонидан.

211. Талабанинг рейтинги нимани белгилайди?

Д.Унинг билими, кўникмаси ва малакалари даражасини белгилайди.

212. Рейтинг балларининг холислигини текширишни қайси ваколатли давлат органлари ташкил этади ва назорат қилади?

Д.Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази.

213. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси неча депутатдан иборат? Қонунга мувофиқ сайланадиган бир юз эллик депутатдан.

214. Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини қабул қилиш, унга ўзгартиш ва кўшимчалар киритиш......?

А.Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг биргаликдаги ваколатларига

215. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Спикери қандай хужжат чиқаради? Фармойиш чиқаради.

216. Профессор-ўқитувчиларнинг йиллик шахсий иш режасининг бажарилиши ҳар бир семестр якунида....?

А. Тегишли йуналишлар бўйича проректор томонидан назорат қилиб борилади.

217. Ўрта махсус касб-хунар таълими муассасалари учун ўқув-услубий материаллар яратишда иштирок этиш учун неча соат ажратилади?

В. Ҳар бир босма табок учун 30 соат

218. Дарсликларни таржима қилиш учун неча соат ажратилади?

В. Ҳар бир босма табоқ учун 30 соат

219. Ўқув қўлланмаларни таржима қилиш учун неча соат ажратилади?

А.Ҳар бир босма табоқ учун 15 соат

220. Модуль тизимига асосланган олий таълим муассасаларида оралиқ ва якуний назоратлар бўйича маслаҳатлар бериш учун битта фанга неча соат ажратилади?

С. 5 соат ажратилади

221. Янги киритилган фан тушунчаси қайси жавобда тўғри берилган?

Д. Кадрлар истеъмолчиларининг тавсияси билан кўшимча фан ёки танлов фанлари блокига киритилган фан, ёхуд ўқув режаси ўзгариши билан жорий этилган фан.

222. ОТМларда нофилология йўналишлари учун инглиз тилида ёзилган дарсликка ҳар бир босма табоқ учун неча соат ажратилади?

Д. 60 соат.

223. ОТМларда нофилология йўналишлари учун инглиз тилида ёзилган ўқув қўлланмага хар бир босма табоқ учун неча соат ажратилади?

В. 40 соат

224.Фаннинг битта электрон модуль папкасини яратиш неча соат ажратилади?

В. 40 соат

225. Фаннинг битта ўқув-услубий мажмуасини яратиш неча соат ажратилади?

А. 30 соат

226. Дарслик, ўкув қўлланма, монография, рисола, илмий мақола, диссертация, автореферат ва бошқа ишларга битта тақриз ёзишга неча соат ажратилади?

Д. 10 соат.

227. Магистрлик диссертациясининг хажми неча сахифа бўлиши тавсия этилади?

Д. 70-80 сахифа.

228. Ўқишни тугаллаш йилида олий таълим муассасаси магистратурасининг битирувчиси бўш лавозимлар мавжуд бўлган тақдирда тақсимот бўйича неча йил муддатга танловдан ташқари ўқитувчилик лавозимига тайинланади?

3 йил муддатга.

229. Танлов қкачон ўтказилмаган ҳисобланади?

Танловда қатнашиш учун аризалар мавжуд бўлмаган тақдирда.

230. Олий таълим муассасаларида талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги Низомга неча марта ўзгартиришлар киритиган?

С.3 марта

231. Якуний давлат аттестацияси синовларидан ўтолмаган талаба неча йил ичида якуний давлат аттестациясига қайтадан киритилади?

3 йил ичида.

232. Магистрлик диссертациясига “қониқарсиз” баҳо қўйилганда ёки магистрлик диссертацияси расмий ҳимояга қўйилмаган тақдирда нима бўлади?

С. Магистрлик диссертациясини 3 йил давомида кайта ҳимоя килиш мумкин.

233. Магистратура талабаларининг магистрлик диссертацияларн мавзулари ва уларнинг илмий рахбарлари качон тасдиқланади? Биринчи ўқув йилининг биринчи икки ойи ичида тасдиқланади.

234. Талабаларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендияларига тайёрлаш учун неча соат ажратилади?

А.Хар бир талаба учун 40 соат

235. Талабаларни халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари, мусобақаларига тайёрлаш учун неча соат ажратилади?

А.Хар бир талаба учун 40 соат

236. Спорт, маданий-маърифий ва ижодий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш учун неча соат ажратилади?

А.Хар бир тадбир учун 10 соат

237. Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги танлови нечта номинация бўйича ўтказилади? 3 та номинация бўйича.

238. Хорижий фуқароларнинг тест синови топшириши учун рухсатнома қайси ваколатли давлат органи томонидан берилади?

Д.Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги.

239. Ўқишни тугатган ёки таълим муассасалари рўйхатидан ўчирилган хорижий фуқаролар қанча муддатда Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетади? С. 1 ой муддатда

240. Ишлаб чиқариш ёки педагогик фаолиятни илмий иш билан бирга муваффақиятли олиб борувчи шахслар (муаллифлар)га асосий иш жойларидаги ўртача ойлик иш хақлари ва лавозимлари сақланган холда дарсликлар хамда ўқув-услубий қўлланмаларни тугаллашлари учун неча ойгача ижодий таътиллар берилади? Д. 3 ойгача.

241. Ишлаб чиқариш ёки педагогик фаолиятни илмий иш билан бирга муваффақиятли олиб борувчи шахсларга докторлик диссертациясини тугаллаш учун асосий иш жойларидаги ўртача ойлик иш хақлари ва лавозимлари сақланган ҳолда неча ойгача ижодий таътиллар берилади? В. 6 ойгача

242. Докторлик диссертациясини тугаллаш учун ижодий таътил олган шахслар, таътил тамом бўлгандан сўнг....?

С.ОТМ Кенгашига хисобот топширадилар

Д. Қилинган ишлар тўғрисида ҳисобот такдим этадилар.

243. Олий таълимнинг асосий вазифаларига кирмайдиган жавобни кўрсатинг?

А. Давлат таълим стандартларига мувофиқ илғор, замонавий таълим ва касб-ҳунар дастурлари асосида юқори самарали ўқитишни ташкил қилиш ва малакали кадрлар етиштиришни таъминлаш;

В.Олий малакали илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш;

С.Мамлакатнинг иқтисодий, ижтимоий ривожланиш истиқболлари ҳамда жамият эҳтиёжларидан келиб чиқиб, фан, техника, илғор технология, иқгисодиёт ва маданиятнинг замонавий ютуклари асосида кадрлар тайёрлашни ташкилий ва услубий жиҳатдан мунтазам такомиллаштириш;

Д.Мамлакатнинг истикболдаги тараккиётини ҳисобга олиб, юксак маънавий-маърифий сифатларга, мустакил фикрлаш кобилиятига ҳамда жамиятнинг илмий-техникавий, ижтимоий-иктисодий ва маданий ривожини таъминлашга кодир юкори малакали ракобатбардош кадрлар етиштириш.

244. “Олий таълим тўғрисида”ги Низомда олий таълим муассасаларининг нечта тури белгиланган? *3 та тури.

245. Олий таълим муассасаларида ўқув-тарбиявий жараён....? *Таълим тўғрисидаги конун, ДТС, ўкув режалар ва фан дастурлари асосида амалга оширилади;

246. Олий таълимнинг касбий таълим дастурлари қандай шаклларда ўзлаштирилиши мумкин? *Кундузги, сиртқи, экстернат ва масофавий таълим олиш шаклларида.

247. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2015 йил 2 мартдаги №36-сонли карорига асосан қабул қилинган “Магистратура тўғрисида”ги Низом қайси таълим муассасаларига нисбатан татбиқ этилмайди? *Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий бизнес мактаби ва хорижий олий таълим муассасаларига татбиқ этилмайди.

248. Магистратура мутахассисликлари бўйича иккинчи ва ундан кейинги олий таълим олиш қандай асосида амалга оширилади? *Тўлов-контракт асосида.

249. Магистратурада педагогик фаолиятга жалб этиладиган профессор-ўқитувчиларга қўйилган қуйидаги малака талабларидан қайси бири нотўғри? *Магистратура талабаларининг индивидуал хусусиятлари, шахсий сифатлари ва диссертациялари мақсадларини ҳисобга олган ҳолда педагогик фаолият йўналишларини белгилаш қобилиятига эга бўлиш;

250. Магистрлик диссертациясининг хулоса қисми неча саҳифадан ошмаслиги керак? *4 саҳифадан ошмаслиги керак.

251. Магистрлик диссертациясининг ҳажми неча сахифа бўлиши тавсия этилади? *Магистрлик диссертациясининг ҳажми титул варак, мундарижа, адабиётлар рўйхати ва иловалардан ташқари 70 - 80 саҳифа бўлиши тавсия этилади.

252. Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида магистрлар тайёрлашни ташкил этиш схемасида нечта босқич кўрсатилган? *8 босқич.

253. Магистратура талабаси фаолияти устидан мониторинг олиб бориш қайси ойларда амалга оширилади? *Апрель-май ойларида.

254. Магистрлик диссертациясини тайёрлаш бўйича календарь режа нечта бўлимдан нборат? *5 та бўлимдан.

255. Магистратура талабасининг ўкув-методик, илмий-тадқиқот, педагогик амалиёт бўйича календарь иш режаси нечта бўлимдан иборат? *4 та бўлимдан.

256. Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурига шу кунга қадар неча марта қўшимча ва ўзгартиришлар киритилган? *3 марта

257. Кадрлар тайёрлаш тизимини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари нечта? *15 та.

258. Олий ва ўрта махсус таълим вазири қандай норматив-хукуқий хужжатлар чиқариш ҳуқуқига эга? *Буйруқлар ва қўшма қарорлар

259. Олий таълим муассасалари хар йили ўқув дастурига мос келадиган, ҳар бир мутахассислик фанлари бўйича 120 тадан кам бўлмаган тест саволларини Бош илмий-методик марказга қайси муддатдан кечиктирмай тақдим этади? *20 октябрдан кечиктирмай.

260. Таълим сохалари бўйича “Энг яхши битирув малакавий иши ва магистрлик диссертацияси” танлови ўтказиладиган олий таълим муассасаларини аниқлаш муддати қайси жавобда тўғри келтирилган? *А. Ҳар ўқув йили март ойида В. Ҳар ўқув йили апрель ойида С. Ҳар ўқув йили август ойида Д. Ҳар ўқув йили сентябрь ойида.

261. “Энг яхши битирув малакавий иши ва магистрлик диссертацияси” танловига келаётган ишларни қабул қилиш муддати қайси жавобда тўғри келтирилган? А. 1 март - 30 мартгача В. 1 март - 1 апрелгача С. 1 март-30 апрелгача Д. 1 март- 15 апрелгача.

262. Стажировка ўташ учун юборилган магистратура талабалари ўқув жадвалини қандай бажаради? Ўқув жараёни жадвалига асосан ўрнатилган тартибда.

263. Стажировка ўташнинг нормал кунлик давомийлиги неча соатни ташкил этади? *Олти соатни.

264. Магистратура талабасини стажировка ўташга юбориш масаласи қаерда кўриб чиқилади? ОТМ кенгашида.

265. Магистратура талабалари стажировкани стажировка ўташ дастури асосида қаерларда ўташи мумкин? Ишлаб чиқаришда, илмий-тадқиқот муассасасида ёки хорижда.
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   70


написать администратору сайта