Балик касалликлари мажмуа. Тузувчилар
Скачать 6.01 Mb.
|
2. Сузғич пуфагининг яллиғланиши ёки аеротсистит – бу чучук сувдаги балиқларнинг юқумли касаллиги бўлиб, касаллик сузғич пуфагининг яллиғланишининг спетсификлиги ва паренхиматоз органларида чуқур патологик жараёнларни кечиши билан характерланади. Бу касаллик балиқларнинг оммавий касаллиги сифатида 1962 йилда маълум бўлди ва Ғарбий ва Шарқий эвропа давлатларида (Австрия, Венгрия, Полша, Чехия, Словакия, Германия) ва Собиқ Иттифоқда қайд этилган. Касаллик сунъий сув ҳавзаларида этиштираётган балиқчилик хўжаликларига катта иктисодий зарар этказади. Сеголетка ва бир ёшгача бўлган касал балиқларнинг ўлими 39, 40 % га, баъзан эса 90% гача (кўпинча қиш ойларида) этади, Товарлик балиқларни эса 50 % и нобуд бўлади. Бундан ташқари, касал балиқларнинг тана оғирлиги кескин пасаяди, истеъмолга яроқсизлиги туфайли брак қилинади, ҳамда эпизоотик ва карантин тадбирларини ўтказишдаги сарф – харажатлар. Этиологияси. Касалликнинг этиологияси ҳанўзгача аниқ эмас. Бир қанча фикр-мулоҳаза, теориялар мавжуд. Айрим муаллифларнинг билдиришича касалликни келиб чиқиш сабаби бу уларни тўйимсиз озиқалар билан боқиши, карп турдаги балиқларнинг ўстириш биотехнологиясини бузилиши ва бактериал микрофлоранинг турли-туманлигидандир. Немис тадқиқотчилари (Р.А. Бачман, W.Аҳне) карп турдаги касал балиқларнинг сузғич пуфаги ва бош миясидан (ўткир оқимида) вирусни ажратиб олганликлари тўғрисида маълумот беришадилар. Бироқ, экспериментда табиий равишда сузғич пуфагининг яллиғланишида кузатиладиган манзарани қайд этилмаган, Шунинг учун ҳам бу касалликни вирус табиатли касалликлар қаторига киритиш мумкин эмас. Лекин бир вақтнинг ўзида эпизоотологик тажрибаларда уни (ВПП) юқумли касаллик эканлиги исботланган. Чунки бу касаллик балиқларни ташиш, транспортировка жараёнида, соғлом балиқларни касалликка носоғлом бўлган сув ҳовузларда ёки соғлом балиқларни касаллари билан биргаликда сақланганида, шунингдек носоғлом сув ҳавзаларининг сувлари орқали ўтиши аниқланган. Эпизоотологик маълумотлар. Касалликка сеголетка ва икки ёшгача бўлган карп, сазан ва уларнинг гибридлари мойил. Сузғич пуфагининг яллиғланиш касаллиги кўпроқ карп турдаги балиқларни ўстирувчи хўжаликларда учрайди. Бошқа турдаги балиқлар (кумуш ва тиллранг карас, плотва, верховка, пескар, окун, щука, лин, оқ амур, пешонадўнг, форел) карп турдаги балиқлар билан биргаликда сақланганида касалликка чалинмайди. Касаллик манбаи – касал балиқлар, уларнинг экскрет ва секретлари, ўлган балиқларнинг жасадлари, ҳамда касалланиб согайган балиқлар. Зарарланиш касал ва соғлом балиқларни бирга сагланганда, ҳамда соғлом балиқларни носоғлом сув ҳавзаларида ўтказаётганда, ундаги сув ва лойқа орқали кузатилади. Касалликнинг ўткир энзоотик, баъзан эпизоотик кўриниши ёзда кузатилади. Йилнинг бошқа фаслларида эса касаллик ярим ўткир ва сурункали оқимларда кечади. Касалликнинг кечишида ва намоён бўлишида балиқларни зич сақлаганлиги, боқиш ва сақлаш шароитлари ҳамда сув ҳавзаларнинг зоогигеник ва санитар ҳолатига боғлиқ. Иммунитет. Касалланиб соғайган балиқларда нисбий иммунитет ҳосил бўлади. Клиник белгилар. Касалликнинг инкубатсион (яширин) даври сув ҳавзаларнинг санитар-епизоотик ҳолати ва экологик шароитга боғлиқ ҳолда 35-90 кун, айрим тадқиқотчиларнинг маълумотига кўра сувнинг ҳарорати +150С дан паст бўлса – 8 ойгача давом этиши мумкин. Касалликнинг ўткир оқими. Олдинлари соғлом бўлган сув ҳавзаларида ҳамда носоғлом хўжаликлардан келтирилган балиқларда кузатилади. Статсионар носоғлом хўжаликларда, қайсиким, ўзини-ўзи ўстирувчи балиқлар билан таъминлайди, касаллик ярим ўткир ва сурункали оқимларда кечади. Касалликнинг ўткир оқимида касал балиқлар ташқи таасуротларга кучсиз жавоб қайтаради, улар сув ҳавзаларнинг қирғоқларида ва сув юзасига пассив сузиб юради. Уларни қўлда ушлаш осон. Озиқа қабул қилмайди. Патологик жараённинг ривожланиши натижасида касалликнинг клиник белгилари намоён бўлади, қорин деворининг анус области қисми катталашади, гидростатик мувозанат ва ҳаракат координатсияси бузилади. Балиқлар ё ёнбошига, ёки бошини пастга қилиб вертикал ҳолатда сузади. Касалликнинг ўткир оқими 14-20 кун давом этиб, икки ёшдаги балиқларнинг 80-100% зарарланади, балиқларнинг аҳволи оғирлашади ва оммавий равишда нобуд бўлишига олиб келади. Ўлмай қолганг балиқларда касаллик ярим ўткир ва сурункали оқимга ўтиб олади. Касалликнинг ярим ўткир оқимида намоён бœлган белгилар ўнчалик яққол сезилмайди ва касалланган балиқлар миқдори ҳам кам. Патологик жараён касалликниниг 25-30-кунларида бироз авж олади, сўнгра пасайиб боради. Қишда эса касаллик сурункали оқимда кечиб, сеголетка балиқларнинг аста – секинлик билан нобуд бўлиши кузатилади. (59-90% гача). Касалликнинг сурункали оқимида клиник белгилар кучсиз номоён бўлади. Айрим пайтларда баъзи балиқларда қориннинг дамланиши кузатилади. Патологик жараённинг пасайиши билан касал балиқлар соғломларидан ўнчалик фарқ қилмайди. Эркин сузиб юрувчи сув ҳавзаларида балиқлар орасида ўлим содир бўлмасада, қишлагандан сўнг икки ёшли балиқларнинг 35-60% нобуд бўлиши мумкин. Касал балиқларнинг қон таркибида кучли ўзгаришлар кузатилади. Касалликни ўткир оқимимда СОЕ (РОЕ) 1,5-2 марта тезлашган, гемоглобин микдори 20-40%, эритротситлар сони эса 18-42% га камаяди. Ривожланаётган лейкотситоз лейпопенияга ўтади. Лимфотситлар камайиб, монотситлар 35-55% гача, полиморфўзаклилар 14 % гача кўпаяди. Қонда кўп микдорда ёш эритротситларнинг ҳосил бўлганлиги кузатилади. Касал балиқларда оқсил синтезининг бузилиши, азот ва углевод-ёғ алмашинуви издан чиқади. Патологоанатомик ўзгаришлар. Касалликнинг ўткир оқимининг бошида сузғич пуфагининг девори тиниқсиз ва ҳар жойи қалинлашган,қон томирлари қон билан тўлган, уларнинг йўналишида нуқтасимон, доғсимон қон қўйилган. Сузғич пуфагини олдинги камерасининг ички ва ташқи пардалари орасида серозли (зардобли) экссудатнинг тўпланиши оқибатида ёпишган, қўшилган бўлади. Патологик жараённинг ривожланиши оқибатида паренхиматоз органлардаги ўзгаришлар яққол кўзга ташланади. Сузғич пуфагининг ҳар Иккала камераси зардобли-геморрагик яллиғланган ҳолатда, унинг девори диффузли қалинлашган, серозли фибриноз экссудат билан тўлган, кенг хажмдаги доғсимон қон қўйилган. Иккиламчи, йирингли инфекциянинг ривожланиши оқибатида серрозли-геморрагик яллиғланиш йирингли яллиғланишга ўтади. Бунда сузғичиз пуфагининг ичида экссудат йиғилади ёки унинг девори йирингли-некротик ҳолатда бўлади, қорин девори яллиғланган. Кўпинча сузғич пуфагининг орқа бўлаги атрофида бўшлиқ ҳосил бўлади, қайсиким зардобли-йирингли экссудат билан тўлган бўлади. талоқ 1-2 марта катталашган, бўшашган, шакли ўзгарган, қорамтир-қизил тусда. Буйрак қон билан тўлган, шишган, юмшоқ, баъзан эса буйрак ва талоқнинг капсуласи остида кўкимтир-оқ тугунаклар мавжуд. Жигар оқарган, бўшашган. Касалликнинг ярим ўткир оқимида эса сузғич пуфагида зардобли ёки зардобли-геморрагик яллиғланиш кузатилади, қайсиким морфологик хусусияти жиҳатдан ўткир оқимдаги ўзгаришдан фарқ қилмайди. Карийиб 10% ўлган балиқларда талоқнинг катталашуви ва буйракнинг қон билан тўлганлиги кузитилади. Агарда, касаллик сурункали оқимда кечса, сузғич пуфаги (сеголетка) зардобли шишган. Ички ва ташқи пардаларнинг орасида тиниқ ёки бироз нотиниқ экссудат йиғилган бўлади, кейинчалик эса бироз қотиб сарғич тусга киради. Прогноз. Касалликнинг якуни патологик жараённинг ривожланиш даражасига боғлиқ. Агар, жараён зардобли яллиғланиш билан чегараланган бўлса, ҳеч қачон асоратларсиз кечиб, касаллик соғайиш билан якунланади, қон қўйилган жойда гемолин пигменти тўпланиб қолса, яллиғланиш ўрнини эса чандиқ эгаллайди. Диагноз. Эпизоотологик маълумотлар, клиник белгилар, патанатомик ўзгаришлар ва гистологик текширувлар асосида қўйилади. Даволаш. Самарали даволаш усули йўқ. Метилен кўки препаратини қўллаш фақат касалликни кечишини секинлаштиради. Метилен кўки 3г 1 кг корма озиқа ҳисобига 13-15 кун давомида бериб борилади (даволаш курси2-3 маротаба). Озуқавий антибиотиклар ҳам яхши даволовчи-профилактик самарага эга, уни 6 кун давомида қуйидаги дозада бериб борилади: биоветин – 200 мг; биовит–120 - 400 мг; биовит-80 - 620 мг; биовит-40 - 1300 мг; кармогризин - 400 мг; кормогризин 10 - 200 мг балиқларнинг ҳар бир кг тана оғирлиги ҳисобида. Статсионар носоғлом хўжаликларда озуқавий антибиотикларни 3-4 маротаба 3 ҳафта оралатиб кўлланилади. Касалликнинг олдини олиш ва қарши курашиш чора-тадбирлари. Балиқчилик хўжаликларида оптимал зоогигеник шароитларни таъминловчи умумий профилактик, ветеринар-санитар ва балиқчилик-мелиоратив тадбирларни ўз вақтида катъий равишда амалга оширишга қаратилган бўлиши керак. асосий эътиборни сув ҳавзаларнинг, ҳамда овлаш асбоб-ускун алар, инвентарлар ва тирик балиқларни сақлайдиган идишларни дезинвазияси ва дезинфекциясига эътибор берилиши керак, ушбу тадбирлар қўзғатувчи ва иккиламчи инфекцияларини йўқотишига қаратилиши лозим. Ўстирувчи балиқларга доимий врачлик назоратини ўрнатиш ва хўжаликка янги келтирилган балиқларни карантинга сақлаш, балиқларни касалликка чидамлилигини ошириш учун уларни туйимли аминоқислоталар, протеин, витамин ва микроелементларга бой озуқалар билан таъминлаш яхши самара беради. Сув ҳавзаларда табиий озуқа баъзасини яхшилаш. Касаллик келиб чиққан такдирда карантин ўрнатилади. Носоғлом сув ҳавзаларида доимий ишчиларни беркитиш, уларга махсус кийим-бош, алоҳида инвентар, овлаш асбоб-ускуналарни, тирик балиқларни транспортировкаси учун идишларни ажратиш. Ўлган балиқларни овлаб 20% ли хлор ёки сўндирилмаган оҳак билан зарарсизлантириб, сув ҳавзалардан ўзоқроқ жойда 1,5 м чуқурликда кўмиб ташлаш. Носоғлом хўжаликдан овланган балиқларни база, складларга сақланмасдан тўғридан-тўғри истеъмолга чиқариш. Тирик балиқларни олиб келган идиш ва сувини дезинфекция қилиб, сувларни канализатсияга оқизиб юбориш. Товарлик кўриниши талабга жавоб бермаса, вет.врач-ихтиопатологнинг хулосасига кўра қайнатиб парранда, чўчқа, гўштхўр ҳайвонларга эдириш ёки утилизатсия қилиш. 3. Гафф касаллиги (юксов ёки сертлан касаллиги) – ўрта ўткир кечувчи юқумли касаллик бўлиб, йиртқич балиқлар орасида спородик шаклда намоён бўлади. Касалликка айрим гўштхўр ҳайвонлар, паррандалар ҳамда одамлар мойил. Касаллик ўтган асрнинг 30-йилларида Ғарбий ва Шарқий эвропанинг айрим раёнларида балиқлар орасида қайд этилган. Бундай балиқларни гўштхўр ҳайвонлар ва одам истеъмол қилганларида уларда ўта оғир кечувчи касаллик келиб чиққан. Ҳозирги пайтда балиқ, ҳайвон ва одамлар орасида географик жойлашуви бир-биридан узоқ жойларда, олдин келиб чиққан пунктлар билан ўзаро ҳеч қандай эпизоотологик ва эпидемиологик боғлиқлик бўлмаган.ўнлаб энзоотик ва эндемик манбалари қайд этилган. Собиқ Иттифоқда балиқ, ҳайвон ва одамлар орасида бир вақтнинг ўзида содир бўлган ҳолатлар мавжуд. Масалан: 1934-1935 йилларда Ленинград областида, 1946-1948 йилларда Ғарбий Сибирда, 1960 йилда Харков областида, 1971—1972 йилларда Урал ортида кузатилган. Этиологиясива патогенези. Касалликни илк маротаба қайд этилишига бир асрга яқин вақт ўтган бўлсада, унинг этиологияси аниқланмаган. Касалликни келиб чиқиши ва балиқларда токсик, заҳарли таъсирини намоён бўлишини айрим тадқиқотчилар сув ҳавзаларнинг чиқинди сувлар билан ифлосланганлигидадир деб ҳисобласалар, айримлари эса қирғоқдаги спорынялар – склеротсийларни балиқлар истеъмол қилганларидан келиб чиқади деган фикрни билдирмоқдалар. Балиқларнинг ўлиши сувда кислороднинг этарли бўлмаслиги сабабали улар организмида кислороднинг этарли микдорда тушмаслиги натижасида содир бўлади. Ҳозирги пайтда кўпчилик тадқиқотчилар томонидан тиаминаза балиқларда Гафф касаллигини келтириб чиқаришини исботланган. Касалликнинг клиник белгилари ва патанатомик ўзгаришлари. Касал балиқлар ориқланади, ошқозон ва ичакнинг ҳажми кичраяди, касалликни оғир кўринишида ва ўлишдан олдин эса ичак атрофияга учраб худди ипга ўхшаб қолади. Қон ишлаб чиқарувчи органлар функцияси бузилади, нафас олиши ишдан чиқади, умумий модда алмашинуви ўзгаради,енергия ресурслардаги сарф-харажат ортади, жигарнинг ҳажми майда-кичраяди, балиқ танасининг биохимик таркиби ўзгаради, жумладан аминокислоталар таркиби ўзгариб, паралич ривожланади. Даволаш ишлаб чиқилмаган. Профилактикаси. Барча балиқчилик хўжаликлари ва табииий сув ҳавзаларида комплекс балиқчилик-меълиоратив тадбирлари ўтказилади. Бунда сувнинг ҳаддан ташқари «гуллаб» кетишшига йўл қўймаслик, биринчи навбатда кўк-яшил ўтларнинг олдини олиш. Ветеринари-снитария тадбирлари ҳовузлар ва ички сув ҳавзаларда оптимал зоогигеник шароитларни таъминлашга қаратилиши лозим. Балиқчилик сув ҳавзаларда азот ва фосфор ўғитларини нормалари ва таркибини қатъий равишда назорат қилиш. Табиий сув ҳавзаларда, айниқса ўғит ва бошқа химявий препаратлар қўлланиладиган минтақадаги сув ҳавзаларида кўк-яшил ўтларни ўта тезлик билан ривожланишига қулай шароит яратиб берувчи биоген элементларнинг дастлабки (меъёрий-фон) кўрсаткичи миқдорини назорат қилиш. Гафф касаллигига гумон қилинган ва ўлган балиқ кузатилса, дастлаб касалликка мойил ҳайвонларга биопроба қўйиш йўли билан балиқ организмида заҳарли моддалар сони аниқланади, то сабаби аниқлангнча балиқларни овлаш манъ этилади, овланган балиқларни эса савдога ва умумий овқатланиш тармоқларига чиқармаслик чоралари курилади. Гафф касаллигининг пайдо бўлиши ёки касалликнинг манбаи пайдо бўлганлиги тўғрисида ветеринария ва балиқчилик хўжаликлардаги тегишли мутахассислар, медитсина-санитария хизмати ходимларига хабар берилади, аҳоли орасида эса тарғибот ишлари олиб борилади. Мавзу 4.3. Заҳарланишлар. Режа: Заҳар тушунчаси. Заҳарланишни лабораторияда аниқлаш усуллари. Заҳарланган балиқларни клиник кўрикдан ўтказиш ва патанатомик ёриб кўриш. Лаборатор текшириш учун намуна олиш, консервациялаш ва жўнатиш. Таянч иборалари: Дистрофия, модда алмашувининг бузилиши, экзофталмия, кўзнинг шох пардасининг хиралашуви, суякларнинг нртўғри шаклланиши, қоринда сувнинг тўпланиши(водянка), ёруғликдан қўрқиш, тери қатламининг қорайиши, кўпайиш функциясининг бузилиши, сирроид, конвулсия, қоннинг қотиб қолиши, қон қуйилиш, анемия, геморрагия. Асосий адабиётлар: 1. Осетров В.С. (под редаксией) «Болезни рыб». Справочник, Москва ВО Агропромиздат, 1989. 2. Шишков В.П. «Ветеринарный энциклопедический словар», Москва, Издателство «Советская энциклопедия», 1981. 3. Ҳақбердиев П.С. ва бошкалар/ «Баликчилик ва балик касалликлари», Самарканд, 2008. 4. Ҳақбердиев П.С., Қурбонов Ф.И., Қаршиева В.Ш. «Балиқ ва асалари касалликлари» Ўқув қулланма/ Тошкент, 2016 й. Қўшимча адабиётлар: Каримов И.А. «Юксак маънавият энгилмас куч».Маънавият Т, 2008. Мирзиёев Ш.М. Эркин ва фаровон демократик Ўзбекистон давлатини биргаликда барпо этамиз. Тошкент, “Ўзбекистон” НМИУ, 2017. – 29 б. Мирзиёев Ш.М. Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови. Тошкент, “Ўзбекистон” НМИУ, 2017. – 47 б. Мирзиёев Ш.М. Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз. Тошкент, “Ўзбекистон” НМИУ, 2017. – 485 б. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли Фармони. Тошкент, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 6-сон, 70-модда. Ҳақбердиев П.С., Турсунқулов А.Р. «Балиқларнинг юқумли ва юқумсиз касалликлари».Ўқув қўлланма., Самарқанд, 2010. Ҳақбердиев П.С., Тайлоқов Т.И. «Балиқларнинг паразитар касалликлари». Ўқув қўлланма., Самарқанд, 2009 йил. Ҳақбердиев П.С., Қаршиева В.Ш. «Балиқларнинг заҳарланиши».Ўқув қўлланма., Самарқанд, 2009. Интернет маълумотлари. www.ziyonet.uz Email:zooveterinariya@ mail.ru Email:veterinariya@ astavis.ru/ www.sea@mail.net21.ru www.veterinary@actavis.ru www.fvat@academy.uzsci.net www.dbugs.net/page/6 www.book.tr200.net/v.php?id=1329599 1.Заҳар – бу ёт-бегона модда (ксенобиотик) бўлиб, организмнинг турли структуралари билан ўзаро алоқага кириб, унинг ҳаётий фаолиятини издан чиқаради ва маълум шароитда касаллик ҳолатига, заҳарланишига олиб келади. Заҳар (токсин) – бу организмнинг ҳаётий фаолиятини издан чиқариш (заҳарланиш) қобилиятига эга бўлган химиявий модда бўлиб ҳисобланади. Гидробионтлар учун қўйидаги заҳарланиш даражалари мавжуд. Ўлим концентрацияси (дозаси) – бунда ўткир ёки сурункали заҳарланишда ҳайвонларнинг ҳаммаси (ск100) ёки ярми (ск50) нобуд бўлади. Заҳарли (токсик) концентрацияси – организм томондан заҳарнинг максимал концентрациясини қабул қилиб (ск0) касалликнинг клиник белгилари яққол намоён бўлсада, аммо ўлим кузатилмайди. Чегаравий (пороговие) концентрацияси - заҳарли модданинг минимал концентрацияси бўлиб, организмда ишончли патологик ўзгаришни содир этади, буни сезгирли текшириш усулларида аниқлаш мумкин. 4. Рухсат этиладиган концентрацияси (ПДК)- бу балиқчилик сув ҳавзаларида заҳарли моддаларнинг рухсат этиладиган концентрацияси бўлиб, бунда сув ҳавзаларнинг режимига, балиқларнинг ва бошқа гидробионтларнинг ҳаётига салбий таъсир этмайди ва сув ҳавзаларда токсин моддаларнинг тўпланиб қолиш хавфига эга эмас. Заҳарланишнинг кечиши ва давомийлигига қараб ўткир, ярим ўткир ва сурункали оқимлари бўлади. Касалликнинг ўткир оқими балиқларнинг организмида жуда кўп микдорда заҳарли моддалар тушади, касалликнинг клиникаси яққол ривожланиб, намоён бўлиб, 3-7 кун ичида балиқларнинг оммавий равишда нобуд бўлиши ёки соғайиши кузатилади. Ярим ўткир оқими секинлик билан ривожланади. Клиник белгилар ўртача ҳолатда (муътадил) намоён бўлиб, балиқларнинг 10-30 кун ичида аста-секинлик билан нобуд бўлиши кузатилади. Сурункали оқимда эса организмга заҳарли моддаларни бир неча маротаба аста-секинлик билан тушади, ўзоқ муддат давомида (ойлар) балиқларни нобуд бўлишига олиб келади, стресс (қўзғалиш) ҳолатига тушиб қолса, касаллик авжига чиқиб, балиқларни оммавий нобуд бўлиши кузатилади. Табиий сув ҳавзалардаги заҳарланишларни О.Н. Крылов (1980) 3 гуруҳга бўлинади. Табиий заҳарланиш. Чучук сув билан денгиз (шўр) сувларни чегарасида, чучук сувларни шўрланиб қолиши ва сувларни чучук сувда қўшилиб қолиши натижасида юз беради. Кўк-яшил сув ўтларнинг заҳарлари таъсиридаги заҳарланишлар. Бунда кўк-яшил сув ўтларининг нобуд бўлиши оқибатида кислород камайиб, заҳарли моддалар ҳосил бўлади. Келиб чиқиши антропоген бўлган химиявий моддалар билан заҳарланишлар. Бунда сув ҳавзаларга саноат чиқиндилари билан систематик равишда ифлосланиш оқибатида келиб чиқади. Кўлмак, ташландиқ, йиғилиб қолган сувларнинг келиб чиқиши, пайдо бўлишига қараб 3 та гуруҳга бўлинади. саноат чиқиндиларидан ҳосил бўлган. Коммунал хўжалик. Қишлоқ хўжалик. Ҳамда юзаки кўлмак сув майдонларидан йиғилган сув ҳавзалари. Е.А. Веселова (1971)нинг классификацияси бўйича оқмас (кўлмак) сувлар 2 та категорияга бўлинади: неорганик (неорганик компонентлар кўпчиликни ташкил қилади) ва органик ( органик компонентлар кўпчиликни ташкил қилади). Бу категорияларнинг ҳар бири қўйидаги 2 та гурўҳга бўлинади. махсус токсик хусусиятга эга бўлмаган оқмас сувлар. Махсус заҳарли хусусиятга эга бўлган сувлар. Пестицидлар ўзининг ишлаб чиқариш–амалиётга қўлланишига, вазифасига қараб қўйидаги гурўҳларга бўлинади. Акарацидлар – ўсимликларга заҳарли таъсир этувчи, каналарга қарши восита. Альгицидлар – сув ҳавзаларидаги кўк-яшил сув ўтлари ва бошқа бегона ўтларга қарши воситалар. Аттрактантлар – ҳашоротларни ўзига чақирувчи, чорловчи моддалар. Гербицидлар – бегона, ёввойи ўтларга қарши воситалар. Десикант ва дефолиантлар – ўсимликларни қуритиш ва баргларини туширувчи воситалар. Инсектицидлар – зараркунанда ҳашоратларга қарши воситалар. Зооцидлар – кемирувчиларга қарши воситалар. Ларвоцидлар – ҳашоратларнинг личинкаларига қарши воситалар. Моллюскоцидлар – моллюскаларга қарши воситалар. Репеллентлар – ҳашоратларни қўрқитувчи воситалар. Фунгицидлар – замбўруғларга қарши восита. Пестицидлар сувдаги чидамлилигига (95% гача парчаланиши) қараб қуйдаги гурўҳларга бўлинади. Кам барқарорли – 10 сўткагача (кунгача. Мўътадил – 11-60 кунгача Ўртача – 2-3 ойгача Юқори – 3-6 ойгача Жуда юқори – 6 ойдан 1 йилгача Ўта юқори барқарорлик – 1 йилдан кўп. Материал кумуляция (тўпланиши) хусусиятига қараб (Л.А. Лесников ва К.К. Врогинский, 1974) қуйдагиларга бўлинади: Ўта юқори кумуляция хусусиятига эга бўлган моддалар – тўпланиб қолиш коэффиценти (кн) – 1000 ва ундан юқори. Юқори кумуляция хусусиятига эга моддалар кН – 201-1000. Ўрта кумуляция хусусиятга эга - кН 51-200. Кам кумуляция хусусиятга эга – моддалар - кН – 50 гача. Балиқ ва сувдаги организмларга ўткир заҳарли даражасидаги токсин моддалар қўйидаги гуруҳга бўлинади. Ўзига хос токсик таъсир – СК50 – 0,5 мг/л Юқори токсик таъсир - СК50 – 0,5 дан 5,0 мг/л Ўрта токсик таъсир - СК50 – 5,0 дан 50,0 мг/л Кучсиз заҳарли таъсир - СК50 – 50,0-500,0 мг/л Жуда кучсиз таъсир - СК50 – 500 мг/л дан юқори Заҳарланишни лабораторияда аниқлаш усуллари. Балиқлар заҳарланишининг диагностикаси комплекс усулда олиб борилади ва у қўйидагиларни қамраб олиши керак: анамнестик маълумотларни йиғиш ва таҳлил қилиш, балиқлар ўлган ҳудудда ситуация, ҳолатни аниқлаш, гидрохимик, гидробиологик, химико-аналитик, клиник, физиолого-биохимик, патоморфологик текширувлар ўтказишдан иборат. Агарда, балиқларнинг ўлими кузатилган бўлса, ветврач-ихтиопатолог, балиқларни муҳофаза қилиш, сув хўжалиги, санитар-эпидемиологик хизмат ходимлари ва маҳаллий ҳукумат вакиллари билан биргаликда сув ҳавзаларини қўйидаги схема билан текширувдан ўтказади. - сув ҳавзаларини умумий текширувдан ўтказиб заҳарланиш, ифлосланиш манбаини аниқлаш; - балиқларни клиник ва патанатомик текширувдан ўтказиш; - биологик ва органолептик текшириш; - лаборатор текширув учун пат.материал олиш, консервациялаш, жойлаш ва жўнатиш; - комплекс текширув натижаларини баҳолаш ва хулоса бериш: Сув ҳавзаларини умумий текширувдан ўтказиш ва унинг ифлосланиш манбаини аниқлаш. Саноат корхоналари томонидан сув ҳавзаларига ўзини тўлиқ ёки нотўлиқ тозаланмаган сув чиқиндиларини оқизганлигига гумон қилинса (агарда балиқларнинг ўлими кузатилган бўлса, юқорида кўрсатилган вакиллар иштироқида ушбу корхонанинг ва сув ҳавзалари ҳудудларини комиссион текширувдан ўтказилади. Бунда заҳарланиш жойи, касаллик келиб чиқиш(ёки ўлим қайд этилган) вақти аниқланади, касалликни кечиш хусусиятлари, тирик ёки ўлган балиқ ва бошқа гидробионтларнинг тури, таркиби инобатга олинади. Жойида сувнинг ҳарорати, рН, ҳиди, ранги аниқлаб, сувда эриган кислород моддасининг микдори, учувчи ингредиентларнинг мавжудлиги инобатга олинади, ҳамда касал балиқларни клиник кўрикдан ўтказиб, ўлган ёки касал балиқларни патанатомик ёриб кўрилади. Сув ҳавзадан балиқ, сув ва грунтлардан намуна олиниб, яқин ветеринария лабораториясига текшириш учун жўнатилади. Саноат корхоналарининг технологларидан чиқинди сувларнинг миқдори ва таркиби тўғрисида маълумот талаб қилинади ва чиқинди сувлардан намуна олинади. Корхонада чиқинди сувларни ҳосил бўлиш (пайдо бўлиш) шароитлари тўғрисидаги маълумотларни тўплашда ишлаб чикаришнинг технологик схемаси ўрганилади, тозаловчи қурилмаларнинг ишончли ишлаши аниқланади. Корхонанинг ҳар бир бўлимида ҳосил бўлаётган чиқинди сувларнинг микдори ва химиявий таркиби аниқланади. Агарда, текширилаётган корхонанинг сувларига яқин атрофида жойлашган бошқа корхоналарнинг чиқинди сувлари ҳам қўшилса, унда уларни бир-биридан дифференцация қилиш лозим. Агарда, балиқ ўлими кузатилган ҳудудда саноат корхоналари бўлмаса, унда сув ҳавзаларига заҳарли моддалар тушадиган бошқа манбаларини аниқлаш лозим. Коммуналь хўжалик корхоналаридан, чорвачилик хўжаликларидан тушаётган чиқинди сувларнинг микдори ва уларнинг тозалик даражаси аниқланади, қишлоқ ва ўрмон хўжаликларида ишлатилаётган пестицидлар ва минерал уғитлар масштаби, ассортиментлари (турли-туманлилиги), ҳамда балиқларни ўлишига сабаб бўлган метеорологик шароитларни инобатга олиш мақсадга мувофикдир. 3. Заҳарланган балиқларни клиник кўрикдан ўтказиш ва патанатомик ёриб кўриш. Клиник кўрик ва патанатомик ёриб кўриш ихтиопатологияда қабул қилинган схема бўйича ўтказилади. Биринчи навбатда, табиий сув ҳавзалари ва аквариумда балиқларни ўзини қандай тутиши ўрганилади, ташқи муҳит таъсуротларига жавоб қайтарилиши, сувдаги тана ҳолати,ҳаракатчанлиги, ҳаракат координацияси, мускуллардаги спазмларни, қалтироқларни мавжудлиги, нафас олишнинг сони ва ритми аниқланади. Жами бўлиб 50-100 та балиқ кўрикдандан ўтказилиб ҳар бир тур ва ёшидан 15-20 таси ёриб кўриилади. Балиқларни ташқи кўринишидан уларнинг ёши ва семизлик даражаси аниқланса, жасаднинг қотиши ва ташқи кўринишига қараб ўлим вақти аниқланади. Заҳарланишнинг симптомлари ва патоморфологик текшириш натижаси асосида заҳарларнинг гурўҳи ва табиати аниқланиб заҳарланишга гумони бор деб диагноз қўйилади. Биологик ва органолептик текширув. Балиқларнинг заҳар-ланишини аниқлашда гидробиологик текширувлар муҳим роль ўйнайди. Бунда планктон ва бентосларнинг биомассаси аниқланади, биоценозда умуртқасиз ҳайвонларнинг у ёки бу турларининг йўқолиши намоён бўлади ҳамда ушбу ҳайвонларнинг хулқ-автори ўрганилади. Сув ҳавзалардаги биоценозини ўзгариши унда у ёки бу гурўҳдаги заҳарларнинг таъсири натижасида эканлигини кўрсатади. Масалан, инсектоакарицидларга сувдаги қисқичбақасимонлилар, ҳашаротларнинг личинкалари анча сезгир бўлса, гербецидларга – сув ўсимликлари, альдегидларга эса сув ўтлари сезгирдир. Сув муҳитининг заҳарли даражасини тасдиқлаш, исботлаш мақсадида балиқ намунаси ёки аквариум тажрибаси ўта сезгирли гидробионтларга ўтказилади. Бунингг учун сувнинг чўкмасидан намуна олиниб, токсикантларга сезгир балиқлар (ерш,оқунь,форель ва бошқалар) солинади ва текширилаётган сув ҳавзаларига қўшиб тажрибадаги балиқларнинг хулқ- автори ва ўлишига эътибор берилади. Бундай текширишларни аквариумда ўтказиш мумкин. Бунингг учун аквариум сув ҳавзаси ёки чиқинди сув билан тўлдирилиб, унга балиқ ёки бошқа гидробионтлар сақланади. Сув ҳавзалариниг пестицидлар билан ифлосланишига гумон, шубҳа пайдо бўлса сезгирли тест-объектлар: уй чивинлари, дрозофиллар ёки лабораториядан иссиққон ли ҳайвонларга биологик тажриба ўтказилади. Буни г учун қўйидаги усуллар кўлланилади: Қуруқ пленкали усул. Пестицидлар текширилаётган объектлардан ацетон орқали, ёрдамида ажратиб олинади, Петри тавоқчаларига фильтрат солинади ва буғлатилади. Сўнгра тавоқчаларга 20-30та чивинларни солиб уларнинг ҳаракатига эътибор қаратилади. Агарда, тажрибадаги чивинларда нерв-паралич ҳолати кузатилса, ядохимикатларнинг борлигини кўрсатади. Озиқлантириш усули. Балиқларнинг ички заҳарланган органлари шакар кукуни билан аралаштириб майдаланади ва уй чивинларга едирилади. Агарда, чивинларга қалтираш ва паралич белгилар билан кечувчи ўлим кузатилса, балиқларни пестицидлар билан заҳарланиши исботланади. Сувли аралашма усулида эса ядохимикатларнинг сувли эритмаларига, эмульсиясига ёки суспензиясига чивинлар, циклоп, инфузорияларнинг личинкаларини ёки балиқларни сақлаш билан амалга оширилади. Парентераль усули. Текширилаётган объектлардан экстракт ёки сувли аралашма олиб оқ сичқонларнинг териси остига ёки қорин бўшлиғига инъекция қилинади. Органолептик текширишлар. Кўпчилик химиявий моддаларнинг ўзидан махсус ҳид чиқариш хусусиятини беш баллик система билан аниқлашга асосланган. Масалан фенол ва унинг чиқиндиларини борлигини органолептик усулда аниқлаш мумкин, (монохлорфенол, уваякол, мононитробензол, бутилбензол, мононитротолуол, толуидин, хинолин, нафтол, нафтиламин ва бошқалар, нефть ва унинг қайта ишлашдаги маҳсулотлари (бензин, керосин, соляров мойи ва хоказо), смола ва дегтлар, канифоль, терпенлар, камфора, тимол, ментол, эфир ёғлари, смолян кислоталари, альдегидлар, формальдегидлар, параформалин, метальдегид, хлор- ва фосфорорганикли пестицидлар. Органолептик текшириш жараёида сувнинг ҳарорати, хлорлаш даражасми ва бошқа омиллар инобатга олинади. Балиқ гўштини органолептик текширишда намунани қайнатиш усули қўлланилади. Бунингг учун колбага майдаланган балиқ гўшти солинади, устига сув солиб, оғзи ойна билан ёпилади ва қайнатилади. Қайнагандан сўнг колбанинг оғзи очиб ва текширилаётган балиқнинг ҳиди аниқланади. Ҳиднинг жойи аниқланади. Интенсив кучли ҳид ва таъм ёғга бой бўлган тўқималарда (нерв ва ёғ тўқимаси), қорин бўшлиғи ва балиқларнинг ён чизиғида бўлса, дум қисмида ҳид жуда кучсиз бўлади. 4. Лаборатор текшириш учун намуна олиш, консервациялаш ва жўнатиш. Балиқчилик хўжаликларида турли токсин-заҳарли моддаларнинг тушиши, киритилиши турлича бўлганлиги учун лаборатор текширувнинг йўналиши ва қўллаш усулини ажратиб олиш ветврач ихтиопатологнинг иш жараёнидаги конкрет-аниқ ситуацияга боғлиқдир. Биринчи навбатда тўлиқ гидрохимик анализ учун намуна олинади. Химико-токсикологик текширишда эса сув, грунт, турли турдаги балиқ ва гидробионтлардан намуна олинади. Булардан ташқари балиқларни заҳарланишининг диагностикасида гемотологик ва гистологик текширишлар ҳам муҳим ўрин эгаллайди. Текшириш мақсадига кўра у ёки бу пат.материални олиб вет.лабораторияга муҳрланган ҳолда йўлланма хати билан жўнатилади. Йўлланма хатига химико-аналитик текширув учун гумон қилинган заҳарли модда кўрсатилади. Намуна олиш. Саноат корхоналаридан умумий сув чиқиндилари микдоридан ўртача сўткалик намуна олинади (2- 3 литр), олинган вақти ва намунанинг олинган жойи ва характери (бир марталик ёки сўткалик) ҳамда чиқинди сув микдори ёзилади. Бундан ташқари, сув ҳавзаларидан намуна олинади (2-3 литр). Намуна тез оқаётган, баландликдан, ташландиқ ва сув тушадиган жойлардан шундай олиш керакки, олинган намуна сувнинг бутун ҳажми (массаси) ва намуна олган нуқтасига тўғри келиши керак. Бунда вақтинчалик лойқалилик, тасодифий ифлосланишни инобатга олиш керак. Намунани сувнинг юзасидан (30-50 см-дан) ва ички қисмидан олинади. Сувнинг ички қисмидан намуна олиш учун турли кон- струкциядаги батометрлардан (масалан, батометр Рутнер) фойдалинади. Химиявий анализ учун сувни шишали идишларга олинади. Тўлдиришдан олдин текширилаётган сув билан 2-3 марта чайқаб ташланади. Текшириш учун тупроқ намунаси (2кг) сув ҳавзасининг тагидан Экман ёки Кирпичников дночерпатель ёрдамида олинади. Олинган тупроқ намунаси ҳавода қуритилади, майда симли тўр орқали ўтказилади ва банкалар ёки полиэтилен халтачаларига жойлаштирилади. Планктонлардан намуна олиш учун эса сув ҳавзаларидан 50-100 литр сув майда кўзли планктон тўридан фильтрлаб ўтказилади. Лабораторик текширув учун камида 5та янги овланган балиқ лабоаторияга жўнатилади. Шу билан биргаликда соғлом сув ҳавзаларидан уша балиқ турларидан ҳам намуна жўнатилади. Лабораторияда физико-биохимик текширув учун ҳар қайси балиқ туридан 5-10 та тириклари юборилади. Намуна олиш, консервациялаш. Олинган намуналарнинг гидрохимик анализининг ишончли чиқиши учун намуна бир сўтка ичида текширилиши шарт. Агарда, бунга эришаолмасак, сувнинг намунаси кон- сервация қилинади. Патматериал гистологик текшириш учун 10%-ли нейтраль формалинда ёки Буэн эритмасида фиксация қилинади. Текшириш натижаларини баҳолаш ва хулоса. Жойида ва лабораториядаги комплекс текширишларнинг натижасига кўра балиқларнинг ўлими сабаблари ҳақида хулоса ёзилади. Гидрохимик режимига таъсир этиш даражаси аниқланади, бунда балиқларнинг “замор” музлаб қолишини инобатга олиш зарур. Сувдаги, балиқ ва бошқа объектлардаги токсикантларнинг ҳақиқий микдори ўткир ва сурункали заҳарланишдаги микдори таққозланади. Балиқларнинг заҳарланишини аниқлашда инфекцион ва инвазион касалликлар инобатга олиши, агарда қўзғатувчи топилса, балиқ организмида кузатилаётган заҳарланишдаги роли-ўрни аниқланади. Олинган натижалар асосида якуний диагноз қўйиб, уни бартараф этиш тадбирлари, сув ҳавзаларнинг ифлосланиш манбаларини йўқотишга қаратилиши лозим. Пестицидлар – бу ўсимликларни касалликлардан, заракунанда ва ёввойи-бегона ўтлардан ҳимоя қилувчи химиявий восита бўлиб, йиғма номидир. Қишлоқ хўжалиги ва ўрмончиликда пестицидларнинг кенг ассортиментлари қўлланилади, уларнинг қўллаш усуллари ва шакллари такомиллаштирилмоқда. Пестицидларнинг самаралилиги ва хавфсизлиги уларнинг қўллаш усули ва шаклига боғлиқ. Ҳозирги кунда пестицид-ларнинг қуйидаги шакллари кенг қўлламда ишлатилмоқда: дуст, намлаб (ҳўллаб, сувда ва органик моддаларга эритиш, эмульсия, гранула, микрокапсула шаклида. Гидробионтлар учун ўта хавфли препаратлар, қайсиким уларни сув ҳавзаларига солади ёки соҳил-қирғоқларни бевосита ишловдан ўтказилади. Булар – альдегидлар, айрим гербицидлар, моллюскоцидлар, ихтиоцидлар, қон сўрувчи ҳашаротларини сувдаги личинкаларига қарши ишлати-ладиган препаратлар ҳисобланади. Шоличилик ва суғориладиган ерларда, ҳамда ернинг мелиора-циясида ишлатиладиган воситалар оралиқ ҳолатни эгаллайди. Пестицидларни кўпгина қисми сув ҳавзаларига ёмғир суви ва тупроқнинг устки, юзаки сувлари орқали келиб қўушилади, авиация ёрдамида ва ерда қишлоқ хўжалик экинларни, ўрмонзорларни ишлов берилаётган пайтда, ҳамда заҳарли химикатлар ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг чиқинди сувларини сув ҳавзаларига келиб қўшилиши оқибатида тушади. Балиқларни заҳарли химикатлар билан ўткир ва сурункали заҳарланишнинг асосий сабаби уларнинг қўллаш қоидаларини бузилиши билан (сарфлаш, меъёридан ошириб юбориш ва қўллаш микдорини ошириш), транспортировка ва сақлаш вақтида йўқотилишлари, фойда-ланилган препаратларни нотўғри утилизация қилиш оқибатида, ҳамда химиявий корхоналар чиқинди сувларини тозаланмасдан сув ҳавзаларига оқизиб юборишдир. Балиқларни пестицидлар билан заҳарланишини диагностикаси комплекс текширишлар асосида амалга оширилади. Балиқ ўлими кузатилган ҳудудда қайси пестицидлар қўлланганлигини жойида аниқлаш муҳим ахамиятга эга. Пестицидларни транспортировка қилиш, сақлаш ҳолати, қўллаш қоидаларини бузилиши каби далилларни аниқлаш, ҳамда лаборатор текширув учун вақтида намуна олиш мақсадга мувофикдир. Химико-токсинологик, патомор-фологик, гематологик ва биохимик текширишлар учун сув ёки зоопланктон ва бентослардан, ҳамда ўлган ва тирик балиқлардан намуна олинади. Агарда, сув ҳавзалари номаълум бўлган пестицидлар билан ифлосланган бўлса, гурўҳли усул (биопроба қўйиш, фосфор органик инсектицидларни энзиматик аниқлаш) ишлатилади. Айрим пестицидларни идентификация қилишда хроматографик, колорометрик ва бошқа усуллардан фойдаланилади. 1.2. АМАЛИЙ МАШҒУЛОТЛАР 1-Боб. Балиқларнинг инфекцион касалликлари. Мавзу 1.1. Балиқларнинг инфекцион касалликларини лабораторияда аниқлаш усуллари. Дарснинг мақсади. Талабаларга балиқлар касалликлари ҳақида тушунча бериш ҳамда уларни лаборатория шароитида аниқлаш усулларини ўргатишдан иборат. Жиҳозлар, асбоб-ускуналар ва ўқув қўлланмалар. Музейдаги макро- ва микропрепаратлар, жадваллар, дарслик ва ўқув қўлланмларнинг намуналари, кафедранинг тарихи акс эттирилган жадвал ва стендлар, фотосуратлар ва улар ҳақида қискача маълумотлар. |