Главная страница
Навигация по странице:

  • Кафедра мудири Ш.Н. Насимов М У Н Д А Р И Ж А

  • ЎҚУВ МАТЕРИАЛЛАР И……………………………………. 1.1.

  • МАЪРУЗА МАТН ЛАР И 1 - Боб. Кириш. Мавзу 1 .1 . Балиқ касалликлари фанининг қисқача тари х

  • Ихтиопатология фанининг ривожланиш таърихи.

  • Сувнинг физик ва химик хоссалари

  • Балик касалликлари мажмуа. Тузувчилар


    Скачать 6.01 Mb.
    НазваниеТузувчилар
    Дата08.05.2023
    Размер6.01 Mb.
    Формат файлаdocx
    Имя файлаБалик касалликлари мажмуа.docx
    ТипДокументы
    #1114954
    страница1 из 26
      1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




    Тузувчилар:







    Насимов Ш.Н.


    Худжамшукуров А.Н.


    Сейтвелиева С.С.

    -


    -


    -

    СамВМИ, “Парранда, балиқ, асалари ва мўйнали ҳайвонлар касалликлари ” кафедрасининг мудири, в.ф.н.
    СамВМИ, “Парранда, балиқ, асалари ва мўйнали ҳайвонлар касалликлари” кафедрасининг ассистенти
    СамВМИ, “Парранда, балиқ, асалари ва мўйнали ҳайвонлар касалликлари” кафедрасининг ассистенти

    Тақризчилар:








    Алламуродова М.М.


    Қўлдошев О.У.


    -


    -


    Самарқанд вилоят ҳайвонлар касалликларига ташхис қўйиш ва озиқ-овқат хавфсизлиги давлат маркази директори
    ВИТИ вет. санитария ва урчитиш патологиясилабораторияси мудири в.ф.н.


    Ветеринария профилактикаси ва даволаш факултети кенгашининг 20_____ йил «_____» _________ куни ўтказилган № ____ – сонли йиғилишида «Балиқ касалликлари» фанининг ўқув услубий мажмуаси муҳокама қилиниб, ўқув жараёнида фойдаланиш учун тавсия этилди.
    Кенгаш раиси Ҳ.Б.Ниёзов


    «Парранда, балиқ, асалари ва мўйнали ҳайвонлар касалликлари» кафедрасининг 20_____ йил «_____» ________ куни ўтказилган № _____- сонли йиғилишида «Балиқ касалликлари» фанининг ўқув услубий мажмуаси муҳокама қилиниб, ўқув жараёнида фойдаланиш учун тавсия этилди.
    Кафедра мудири Ш.Н. Насимов
    М У Н Д А Р И Ж А



    ЎУМ таркиби

    бетлар

    1.

    ЎҚУВ МАТЕРИАЛЛАРИ…………………………………….




    1.1.

    Маъруза матнлари………………………………………………...




    1.2.

    Амалий машғулотлар……………………………………………




    2.

    МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМ МАШҒУЛОТЛАРИ……………….




    3.

    ГЛОССАРИЙ……………………………………………………




    4.

    ИЛОВАЛАР……………………………………………………..




    -

    фан дастури………………………………………………………..




    -

    ишчи ўқув дастури……………………………………………...




    -

    тарқатма материаллар…………………………………………….




    -

    тестлар……………………………………………………………




    -

    ишчи фан дастурига мувофиқ баҳолаш мезонларини қўллаш бўйича услубий кўрсатмалар…………………………………...




    -

    фанни ўзига хослигига қараб ўрганиш бўйича бошқа материаллар………………………………………………………..




    -

    ЎУМнинг электрон варианти…………………………………...





    1.ЎҚУВ МАТЕРИАЛЛАРИ


      1. МАЪРУЗА МАТНЛАРИ


    1 - Боб. Кириш.

    Мавзу 1.1. Балиқ касалликлари фанининг қисқача тарихи, унинг умумбиологик фанлар билан боғлиқлиги.
    Режа:
    1. Балиқ касалликлари фанини ўрганишдан мақсад.

    2. Ихтиопатология фанининг қискача ривожланиш тарихи, унинг умумбиологик фанлар орасида тутган ўрни.

    3. Балиқларда учрайдиган касалликларни ўрганишнинг аҳамияти.

    4. Балиқларни яшаш муҳитига таъсир этувчи омиллар.

    Таянч иборалари: Ихтиопатология, биотик, абиотик, гидрологик, табиий ва сунъий ҳавзалар. Юқумли, инвазион, гиповитаминозлар, анемия, гемморагия, эмболия, кахексия, ташувчи, мавсумийлик.

    Асосий адабиётлар:

    1. Осетров В.С. (под редаксией) «Болезни рыб». Справочник, Москва ВО Агропромиздат, 1989.

    2. Шишков В.П. «Ветеринарный энциклопедический словар», Москва, Издателство «Советская энциклопедия», 1981.

    4. Ҳақбердиев П.С. ва бошкалар/ «Баликчилик ва балик касалликлари»,

    Самарканд, 2008.

    5. Ҳақбердиев П.С., Қурбонов Ф.И., Қаршиева В.Ш. «Балиқ ва асалари

    касалликлари» Ўқув қулланма/ Тошкент, 2016 й.
    Қўшимча адабиётлар:

    1. Каримов И.А. «Юксак маънавият энгилмас куч».Маънавият Т, 2008.

    2. Мирзиёев Ш.М. Эркин ва фаровон демократик Ўзбекистон давлатини биргаликда барпо этамиз. Тошкент, “Ўзбекистон” НМИУ, 2017. – 29 б.

    3. Мирзиёев Ш.М. Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови. Тошкент, “Ўзбекистон” НМИУ, 2017. – 47 б.

    4. Мирзиёев Ш.М. Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз. Тошкент, “Ўзбекистон” НМИУ, 2017. – 485 б.

    5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли Фармони. Тошкент, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 6-сон, 70-модда.

    6. Ҳақбердиев П.С., Турсунқулов А.Р. «Балиқларнинг юқумли ва юқумсиз касалликлари».Ўқув қўлланма., Самарқанд, 2010.

    7. Ҳақбердиев П.С., Тайлоқов Т.И. «Балиқларнинг паразитар касалликлари». Ўқув қўлланма., Самарқанд, 2009 йил.

    8. Ҳақбердиев П.С., Қаршиева В.Ш. «Балиқларнинг заҳарланиши».Ўқув қўлланма., Самарқанд, 2009.


    Интернет маълумотлари.

    www.ziyonet.uz

    Email:zooveterinariya@ mail.ru

    Email:veterinariya@ astavis.ru/

    www.sea@mail.net21.ru

    www.veterinary@actavis.ru

    www.fvat@academy.uzsci.net

    www.dbugs.net/page/6

    www.book.tr200.net/v.php?id=1329599
    1. Ихтиопатология – бу грекча «ихтио» - балиқ, «патос» - касаллик, «логос» - ўрганиш деган маъноларни англатиб, яъни ихтиопатология – бу балиқларда учрайдиган касалликларни, уларнинг қўзғатувчиларини, касаллик тарқалишни, келадиган иқтисодий зарарини, қўзғатувчиларнинг биологик ривожланишини, эпизоотологиясини, патогенези, иммунитет, патанатомик ўзгаришлари, клиник белгилари, диагноз қўйиш усуллари, бошқа касалликлардан фарқли ташхиси, даволаш, олдини олиш ва қарши курашиш чора-тадбирларини ўргатувчи фан ҳисобланади.

    Ихтиопатология фани асосан пойкилотермли, яъни совуқ қонли ҳайвонлар организмида учрайдиган касалликларни, физиологик, биологик ривожланиши хусусиятларини ўргатади. Улар ўзларининг систематикасида жойлашишига кўра хордалилар туркумининг умуртқасиз кенжа синфига мансуб бўлиб, 38 минг хордалилар турининг 20 мингдан ортиғи балиқлардир. Бундан 420 млн. Йил муқаддам пайдо бўлган. Савол туғилиши мумкин: нима учун балиқлар пойкилотермли, яъни совуқ қонлилар гурўҳига киради. Чунки биз ўрганадиган объектлар, яъни балиқларнинг терморегулясия (тана ҳарорати мувозанатини идора қилиш) механизми бўлмасада, ҳарорат асосан ташқи муҳит ҳароратига қараб мувозанатлашиб боради, шу сабабли уларни пойкилотермли – совуқ қон лилар гурўҳи деб аташади. Улар океан, денгиз, кўл, дарё ва ҳар хил сув ҳавзалари, сув омборлари, каналларда яшаб, урчиб ривожланади. Балиқлар ҳатто океан ва денгизларнинг абадий тинчлик ҳукм сурган, фаслсиз, ҳарорати барқарор бўлган зимистон қаърида, – 0,2 градус Селсия даражадаги ва +52 градусдаги сувларда ҳам яшашлари мумкинлиги аниқланган.

    Шундай қилиб, пойкилотермли – совуққонли ҳайвонларнинг тана ҳарорати ташқи муҳит ҳарорати таъсирида ўзгарувчан бўлиб, организмда кечаётган барча физиологик ва биологик жараёнлар ҳам ушбу факторлар таъсирида ривожланиб, ўзгариб боради. Ана шу жиҳатлари билан билиқлар иссиққонли ҳайвонлардан кескин фарқ қилиб, уларни умумртқасизларга – сув ҳайвонларга яқинлаштирилади. Шу сабабли ихтиопатология фани классик ветеринария фанидан кескин фарқ қилади ва махсус ёндошишни талаб этади. Чунки улар асосан сувда яшаб ветврач – ихтиопатолог назоратидан узоқроқда бўлишиб, уларнинг организмида кечаётган барча жараёнларни бирма-бир кўздан кечириш, кузатишнинг имконият-иложи камрокдир. Бизлар – яъни бўлажак мутахассислар масаланинг ана шу томонларини инобатга олиб комплекс текшириш усулларини алоҳида-алоҳида танлаб, даволаш ёки профилактик тадбирларни гурўҳлаб олиб боришимиз керак.

    Ихтиопатология фанининг ривожланиш таърихи. Балиқларда учрайдиган паразитлар ва улар томонидан содир этиладиган касалликлар тарихдан анча илгари маълум. Масалан, балиқларнинг оспа касаллигини 1563 йилда Геснер деган олим ёзиб қолдирган, ёки машҳур олим Карл Линней (1758) ўзининг машҳур «Табиат системаси» (Система природы) китобида балиқларда учрайдиган кўпгина паразитар касалликларни ёзиб қолдирган. Кейинчалик эвропанинг кўпгина мамлакатларида (Германия, Чехия, Словакия, Полша, Англия, Италия ҳамда Россия, Япония, Америка мамлакатларида балиқ касалликлари тўғрисида кўпгина маълумотлар пайдо бўлди. Жумладан, М.Плен номли олимнинг “Баалиқларнинг алоҳида органларидаги касалликлар тўғрисида”ги китоби босмадан чикди, кейинчалик В.Шеперклауснинг «Балиқ касалликлари» тўғрисида қўлланмасини келтириш мумкин. Кейинги йилларда э.Амлахер (1962,1972) «Балиқ касалликлари» ҳақида маълумотнома – Справочник по болезням рыб, Г.Рейхенбах (1966)нинг қўлланмаларини келтиришимиз мумкин.

    Чехияда балиқ касалликлари тўғрисидаги биринчи маълумотни В.Дык ёзиб қолдирган. Ф.Волф ва И.Гавелка 1954 йилда дунёда биринчи бўлиб карп туридаги балиқларда учрайдиган краснуха касаллигини даволашда метилен кўки (метиленовый синий) дорисини қўллашни тавсия этганлар. Р.Ергенс ва И.Лом деган олимлар эса Чехияда балиқларда учрайдиган паразитларни аниқловчиларини (определител) яратдилар.

    Полшада ихтиопатологиянинг ривожланишида К.Янитский ва унинг шогирдлари катта ҳисса қўшганлар. Бу олимлар балиқларнинг паразитларини ўрганишган. Иккинчи жаҳон урушидан сўнг В.Вишневский, Я.Козитская, В.Михайлов, Я.Грабкалар инвазион касалликларни, Б.Котсыловский ходимлари билан инфекцион касалликларни ўрганмокдалар.

    Краснуханинг этиологиясини ўрганишда югославиялик ихтиопатологлар И.Томашетс ва Н.Фиянларнинг хиссалари каттадир. 1971 йилда Фиян ходимлари ва Свиленберг иштирокида краснуха касаллигининг қўзғатувчиси – вирусини аниқлаб ажратиб олганлар

    Италияда 1969-1970 йилларда П.Гиттино «Балиқчилик ва ихтиопатология» қўлланмасини чоп этди.

    Шимолий Америкадаги чучук сув балиқларидаги паразитлар тўғрисида Г.Хоффман (1967)нинг китоби бағишланган. Синдерман (1970) томонидан чоп этилган биринчи қўлланма денгиз балиқлари ва чучук сувдаги умуртқасизларда учрайдиган касалликлар қўлланмаси катта қийматга эга.

    Россияда ҳам ихтиопатология фани ривожланиб, кўплаб асарлар чоп этилди. Догел В.А. (зоолог) ва унинг шоғирдлари Лайман, Полянский, Пешков, эпштейн, А.Мусселиус, А.К.Щербина, Капаев, Гусева ва бошқалар балиқларда учрайдиган паразитар касалликларнинг асосий муаммоларини эчишда кўпгина изланишлар олиб бориб фаннинг ривожланишига ғоят катта ҳисса қўшганлар. Кўпгина ўқув китоблари, дастурларини яратишдики, бу асарлар ҳозирда ҳам ўзининг актуаллиги билан қимматлидир.

    Тарих сахифаларидан маълумки – балиқчилик одамизотнинг энг қадимий касбларидан бири. Бу касб билан улар жуда қадим замонлардан шуғулланишиб, балиқларнинг гўшти, ёғи, икрасини исътемол қилишган, унинг териси ва бошқа хом ашъёсидан тайёрланган махсулотлар медитсина, кимё, биология, озиқ-овқат саноатида ва ҳарбий, космос хизматида ҳам кенг қўлланиб, ишлатиб келинмоқда.

    Бизга этиб келган ривоятлардан маълумки подшоҳ Иван Грозный замонида ҳам балиқчиликка катта аҳамият берилган. Масалан, подшоҳнинг Стрелсов номли бош балиқчиси бўлиб, у селексия иши билан шуғулланган. Подшоҳга Скандинавия мамлакатларидан урчитиш учун ёш балиқчалар тақдим этилган. Подшоҳ бу балиқчаларни ўзининг яқин жойлашган сув ҳавзасида урчитишни буюрган. Лекин бош балиқчи бу балиқлар Сиз кўрсатган сув ҳавзасида яшаб урчимайди деб эътироз билдирган. Шунда подшоҳни жаҳли чиқиб бош балиқчининг учта бармоғини кестириб ташлайди. Кейинчалик пошоҳ ўз хатосига иқрор бўлиб, бош балиқчини ҳақ эканлигини тан олиб, уни қайтадан ўз вазифасига тиклайди.

    Яна бир тарихий манбадан маълумотни эсласак. Ўша Иван Грозный нинг Гришка соловей деган яна бир балиқчиси бўлиб, сувдаги ёмон ҳидни дарров аниқлаб, уни тозалаш чорасини мукаммал билган, биринчи марта 1630 йилда сувда аератсия усулини қўллаган ва сув картасини тузган. Ҳозирда эса СНГ мамлакатларида ҳам бу соҳада бир неча илмий текшириш институтлари, лабораториялар, факултетлар, тажриба стансиялари (Москва, Санкт-Петербург, Владивосток, Тошкент) фаолият кўрсатиб келмоқдда.

    Шундай қилиб, мамлакат аҳолисини тўйимли, оқсил, протеинга бой маҳсулотлар, озиқ-овқат билан таъминлаш хукуматимиз олдида турган вазифалардан ҳисобланади. Бунингг учун бизлар, бўлажак ветврач-ихтиопатологлар ҳам ушбу балиқ касалликлари фанини мукаммал ўрганиш учун барча имкониятларимизни ишга солишимиз керак.

    Бизнинг юртимиз ва бизга қўшни бўлган МДХ мамлакатлари ғоят кенг сув ҳавзаларига эга. Собик иттифокдаги дарёларнинг узунлиги 473000 км га тенг, 250 мингдан ортиқ кўллар бўлиб, уларнинг сув сатхи 5 млн га тенг, анна шу чучук сувларда минглаб балиқ турлари урчитилади. Каспий денгизи дунёда энг катта денгиз ҳисобланади, унинг узунлиги 1200 км, сув сатхи 361000 куб км бўлиб, ўртача чуқурлиги 200 м дан то 1,5 км гача. Орол денгизи кичикроқ бўлиб, узунлиги 480 км, чуқурлиги 12-68 метр, сув сатхи 65000 га тенг, тузи 11,3%-ни ташкил қилади.

    Дунё миқёсида овланадиган барча балиқлар микдори тобора ортиб 2000 йилда келиб 200 млн. Тоннадан ортди, бу эса оқсил , протеин моддаси бўйича ҳисоблаганда 950 млн. Бош қорамол сонига тўғри келади. Айни пайтда овланадиган балиқларнинг 90% океан ва денгиз ва атиги 10%-и чучук сув ҳавзалари ҳисобига тўғри келади. 20 минг балиқ турларидан фақатгина 150 тури овланиб, иқтисодий жиҳатдан самарали ҳисобланади. Марказий Осиёда овланадиган балиқлар СНГ мамлакатларида овланадиган балиқларнинг 5-7 фоизини ташкил қилади. Биздаги чучук сув ҳавзаларимизда осетр, карп, зағора, оқчебак, чўртан, товонбалиқ, пешонадўнг, оқ амур, илонбош каби балиқлар кўпайтирилиб овламоқда. 2000 йилда 20000 тонна балиқ овланиб исътемолга чиқарилиши мўлжалланган эди, бу эса гўштга нисбатан 23-25%-ни ташкил қилади. Улардан 700 хил ассортиментдаги озуқабоп таъом тайёрланади.

    Эндиги навбат балиқ касалликларини ўрганишдан олдин шу касалликларни келиб чиқишига ёрдам берувчи ёки иштирок этувчи муҳитлар, омиллар таъсирини кўриб чиқамиз. Шулардан энг асосийси – бу сув муҳити бўлиб ҳисобланади. Сув балиқларнинг ҳаёт манбаидир. Сув – биосферада ҳаёт учун энг зарур бўлган омиллардан биридир. Сувнинг таъсирида эр юзида турли-туман манзаралар юзага келади. Масалан, сувнинг кўплигидан ботқоқликлар, қамишзорлар, ўрмонлар, сув камлигидан эса чўл-биёбонлар пайдо бўлади. Набобат ва ҳайвонот оламининг ҳаёти сув билан боғлик. На ўсимлик, на одам, на ҳайвон ва микроблар сувсиз яшай олмайди. Хуллас сув барча жонли мавжудот учун ҳаёт манбаидир. Аммо табиатда шундай жонивор борки, сув унинг учун ҳаётнинг ўзи. Бу балиқдир. Қуруқликда яшовчи ҳайвонлар учун ҳаво қанчалик зарур бўлса, балиқка эса сув шунчалик зарур. Сув балиқ учун яшаш муҳитидир. Балиқнинг тириклиги сув биландир.

    Сувнинг физик ва химик хоссалари. Биосферада энг кўп тарқалган иккита неорганик бирикма бор. Булардан бири эр юзининг тўртдан уч қисмини, яъни 363,5 млн.кв.км сатхини сув қоплаган ва ҳажми қарийб 1,5 млрд.куб.км дан иборат гидросфера – сув; иккинчиси эса куррамизнинг бир неча км қалинликда коплаб олган – атмосфера-ҳаво, булар бир-биридан ўзига хос шароитлари билан фарқ қилади.

    Сув ҳавога нисбатан зичроқ, унинг солиштирма оғирлиги балиқ -ларнинг солиштирма оғирлигига яқин бўлгани учун балиқлар сувда чўкиб кетмайди, умрбод муаллақ ҳолда яшайди.

    Сувнинг кимёвий хусусиятига келсак, у жуда ҳам кучли эритувчи бўлган суюқ минерал моддадир. У ҳавзаларга оқиб келган қаттиқ ва суюқ ҳолдаги турли хил органик ва неорганик моддаларни эритиб, сувда яшовчи организмлар: ҳайвон, ўсимлик, бактериялар учун исътемол қилишлари учун яроқсиз бўлиб қолади ёки яроқли қилиб беради. Сувнинг иссиқдан торайиши ва совуқдан энгиллашиб кенгайиши балиқлар ҳаёти учун аҳамиятлидир, шунингдек босимнинг ўзгариши ҳам катта аҳамиятга эга. Сувнинг юзасидан тубига қараб ҳар 10 метрда босим бир атмосферага ортиб боради. Балиқлар мингдан ортиқ атмосфера босими остида яшашга мослашгандир. Сувнинг шоффофлик хусусияти ҳам мухимдир, шу туфайли қуёш нури 100 м ва ундан ҳам чуқурроқ эрларга этиб боради. Натижада сув ўсимликлари бу энергияни ўзлаштириб, сувни органик моддалар билан бойитади.

    Сув аренаси Арктикадан то Антарктидага қадар давом этган, чуқурлиги 11 минг м дан ортиқ океан ва денгизлардан, минглаб км дарёлардан, канал, кўл, сой, анхор, булоқ, ариқлар, сув омборлари ҳамда эр ости сувлардан ибрат.

    Сувда эриган кислороднинг кўп ёки оз бўлиши, сувнинг ҳарорати, шўрлик даражаси каби омилларга боғлиқ. Кислород сувга нисбатан ҳавога 20 марта кўпдир.

    Кимёвий жиҳатдан тоза сувда ва тоғ сувининг 1 л да 7-8 см куб кислород кўп бўлади. Бошқача қилиб айтганда сувдаги эриган кислороднинг оз ёки кўплиги – сувнинг қанчалик совуқ ва шўрлигига боғлиқ. Ҳарорати +30 град, шўрлиги -3,5%-ли денгиз сувнинг 1 л да 4-5 см куб миқдорда кислород мавжуд. Балиқлар ана шу оз кислородли муҳитда модда алмашинувига мослашган жонзотдир.

    Марказий Осиё дарёларининг тинч оқимида, ўт босган кўлларида 1 л да 0,5-4 см куб кислородли сувларида қизилкўз, олабуға, зоғора, товон балиқлар урчиб яшашади.

    Баъзан бизнинг иссиқ кунларда, қишнинг совуқ кезларида органик моддаларнинг кўплаб чириши натижасида сувда эриган кислороднинг миқдори кескин камайиб, балиқлар кислород очлигига учрайди. Уларнинг нафаси буғилиб кўплаб нобуд бўлади, яъни замор деб аталади.

    Ҳароратнинг таъсири энг муҳим экологик омиллардан биридир. Балиқнинг тана ҳарорати сувнинг ҳароратига тўғри келади, яъни ташқи муҳит билан боғлиқ, бу эса унинг модда алмашинуви, нафас олиши, овқат ҳазм қилиши, ўсиб ривожланиши, урчиши ва миграция жараёнида катта рол уйнайди.

    Балиқлар ўзларининг яшаш жойларига қараб бир неча экологик гурўҳларга бўлинади:

    - фақат денгиз сувларида: треска, камбала, денгиз окуни, кефал, скумбрия, бычки, селд ва бошқалар.

    -Чучук сувларада, дарёларда: кўпчилик карп турлари, булар 40 миндан ортиқ: форел, денгиз окуни, чўртан, зоғора ва ҳоказолар яшашга мослашганлар.

    Балиқлар урчиш учун, қишлаш учун ёки овқатланиш учун минглаб км масофани босиб ўтишади.Уларнинг экологик хусусиятардан бири гала-гала (тўда-тўда) бўлиб яшашларидадир. Акула, марина каби балиқлар эса якка-дукка бўлиб яшашади.

    Балиқларнинг тана тузилиши ҳар хил бўлиб, асосан урчиқсимон, узунчоқ, ўқсимон (стреловидная), илонсимон, уқрасимон, (уплощенный) шаклларга эга.

    Балиқларнинг ташқи кўриниши уларнинг бир биридан фарқ қилишда иш берса, ранги эса сувнинг тиниқлигига, шаффофлигига боғлиқ, ҳамда сув ҳавзаларнинг чуқур ёки саёз, қоронғи камарларда яшашларга ҳам боғлиқдир. Уларни ранги ёки туси (пилогическая, зарослевая, донная, стойная, брачная) кўринишида учрайди. Ҳар қайси балиқнинг ўзига хос мускул ранги бор. Масалан, чўртан балиқнинг мускули кулранг, судак-оқ, форел-қизғич. Карп балиқлари рангсиз тусда бўлади.

    Балиқларнинг эшитув азоси фақат ички қулоқдан иборат, у гидростатик, яъни мувозанатни сақлайди, эшитиш жараёнида қатнашмайди, шунинг учун халқ ўртасида «балиқдек гунг» (молчит как рыба) деган мақол бор.

    Балиқларнинг жинсий уйғонишида аниқ бир қонуният йўқ. Турли балиқлар ҳар хил ёшда вояга этади: Масалан, угор балиғи 6-9 ёшда, оқ балиқ 15-18 ёшда, букри (горбуша) 2 ёшда, карп турдагилар 3-4 ёшда вояга этадилар. Бунда йилнинг фасли ҳам катта аҳамиятга эга, карп балиқлар асосан ёз ойларида урчиб кўпаяди.
      1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26


    написать администратору сайта