Балик касалликлари мажмуа. Тузувчилар
Скачать 6.01 Mb.
|
Диагноз. Касалликка диагноз эпизоотологик маълумотларга асосланиб, клиник белгиларига қараб, патанатомик ўзгаришлари инобатга олиб ва бактериологик текшириш натижасига асосланиб қўйилади. Лаборатория шароитида қўзғатувчини вирулентли култураси ажратиб олинади, оқ сичқон ёки соғлом балиқларга биопроба қўйилади. Даволаш, олдини олиш ва қарши курашиш. Даволашда ванна усулидан фойдалинади. Бунинг учун 300 мг левомитситинни бир литр сувга эритиб, касал балиқларни 12 соатгача ушлаб турилади. Синтомитсин (600-1000 мг/л, метилен кўки (50,75,100,200 мг/л), бунда балиқларни ваннада сақлаш муддати мос равишда 12-16, 7-10, 4-6, 2-4 соатни ташкил қилади. Сунъий сув ҳавзаларида боқилаётган, урчитилаётган балиқларга эм билан кунига 1-2 мг дан ҳар бир балиққа метилен кўки берилади (8-10 кун давомида) ёки синтомитсин 1-2 мг миқдорда. 2-ёшдаги балиқларга (нагулных прудах) юқоридаги дорилар қўйидаги дозада берилади: метилен кўки 3-5 мг, синтомитсин 2-3 мг ҳар бир бош балиқка бир суткада. Наслли ва ёш балиқлар (ремонтный молодняк) алоҳида-алоҳида ишловдан ўтказилади, левомитситин қорин бўшлиғига 20-30 мг/кг микдорда икки маротаба юборилади, Биомицин карпларга оғиз орқали 50 мг/кг микдорда 2-4 кун давомида берилади. Барча ёшдаги карпларнинг озуқасига фуразолидон 60 г/10 кг озуқа ҳисобида 10 кун давомида бериб борилади. Ҳар 5 кун да 2 кун танаффус берилади. Профилактика мақсадида фуразолидон 10 кун давомида, 2-кунлик танаффус билан қўйидаги микдорда берилади: 10 кг комбикорма ҳисобида наслли ва ремонт гурўҳидагиларга -0,4 г, икки ёшдагиларга -0,3г, бир ёшдагиларга (50г гача бўлгнларида)-0,4 ва сеголетка -0,3г. Касалликни олдини олиш мақсадида ҳарорат 14 градус бўлгунгача профилактик озиқлантириш ўтказилади. Қайта озиқлантириш касаллик келиб чиқиш эҳтимоли бўлган даврда ўтказилади. Июл ойининг иккинчи ярмидан бошлаб то октябр ойигача ҳар 2-3 хафтада профилактик озиқлантириш ўтказилади. Булардан ташқари, вет.санитария ва балиқчилик-мелиоратив тадбирларни мунтазам равишда амалга ошириб бориш, айниқса профилактик дезинфекция ва дезинвазия тадбирларни амалга ошириш, ўстирилаётган балиқларга врачлик назоратни мунтазам равишда олиб бориш, хўжаликда келтирилган наслли ва ремонт гурўҳдаги балиқларга карантин ўрнатиш мақсадга мувофикдир. Айрим балиқчилик хўжаликларда аеромоноз касаллигининг олдини олиш мақсадида ёзда сув ҳавзаларини қуритиб тозалаш ҳам яхши самара беради. Носоғлом балиқчилик хўжаликларида ва табиий балиқчилик сув ҳавзаларида касаллик келиб чиқса карантин ўрнатмоқ. Носоғлом сув ҳавзаларида доимий равишда ишчиларни қўйиб, алоҳида инвентар ва овлаш асбоб-ускуналари билан таъминланмоқ. Ўлган балиқларнинг жасадини ушлаб олиб, 20%-ли хлорли оҳакда зарарсизлантиргач, 1,5 м чуқур ковлаб кўмиб ташлаш. Тирик касал балиқларни овлаб, ветврачнинг хулосаси билан тех.утилизатсия қилиш тавсия этилади. Мавзу 2.2. Балиқларнинг бронхиомикоз, нефромикоз, ихтиоспоридиоз касалликлари. Режа: Балиқ ва асалариларнинг замбўруғлар томонидан содир этиладиган касалликлари. Бронхиомикоз. Нефромикоз. Ихтиоспоридиоз. Таянч иборалари: Хусусий ихтиопатология, инфекция, вирус, бактерия, ситопллазма, ядро, ДНК, РНК, ўткир, сурункали гиперемия, қизил доғлар, биопроба. Асосий адабиётлар: 1. Осетров В.С. (под редаксией) «Болезни рыб». Справочник, Москва ВО Агропромиздат, 1989. 2. Шишков В.П. «Ветеринарный энциклопедический словар», Москва, Издателство «Советская энциклопедия», 1981. 3. Ҳақбердиев П.С. ва бошкалар/ «Баликчилик ва балик касалликлари», Самарканд, 2008. 4. Ҳақбердиев П.С., Қурбонов Ф.И., Қаршиева В.Ш. «Балиқ ва асалари Касалликлари» Ўқув қулланма/ Тошкент, 2016 й. Қўшимча адабиётлар: Каримов И.А. «Юксак маънавият энгилмас куч».Маънавият Т, 2008. Мирзиёев Ш.М. Эркин ва фаровон демократик Ўзбекистон давлатини биргаликда барпо этамиз. Тошкент, “Ўзбекистон” НМИУ, 2017. – 29 б. Мирзиёев Ш.М. Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови. Тошкент, “Ўзбекистон” НМИУ, 2017. – 47 б. Мирзиёев Ш.М. Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз. Тошкент, “Ўзбекистон” НМИУ, 2017. – 485 б. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли Фармони. Тошкент, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 6-сон, 70-модда. Ҳақбердиев П.С., Турсунқулов А.Р. «Балиқларнинг юқумли ва юқумсиз касалликлари».Ўқув қўлланма., Самарқанд, 2010. Ҳақбердиев П.С., Тайлоқов Т.И. «Балиқларнинг паразитар касалликлари». Ўқув қўлланма., Самарқанд, 2009 йил. Ҳақбердиев П.С., Қаршиева В.Ш. «Балиқларнинг заҳарланиши».Ўқув қўлланма., Самарқанд, 2009. Интернет маълумотлари. www.ziyonet.uz Email:zooveterinariya@ mail.ru Email:veterinariya@ astavis.ru/ www.sea@mail.net21.ru www.veterinary@actavis.ru www.fvat@academy.uzsci.net www.dbugs.net/page/6 www.book.tr200.net/v.php?id=1329599 1. Балиқ касалликларнинг орасида – замбўруғли касалликларнинг ўрни. Балиқларнинг замбўруғлар томонидан содир этиладиган касалликлари балиқлар орасида оммавий равишда ўлимни келтириб чиқариш билан характерланади. Айниқса, балиқчилик тармоғини интенсификатсиялаш шароитида жуда ҳам катта хавф туғдиради. Бу касалликлар анча илгаридан бери балиқчилик хўжаликларда келиб чиққанлигига қарамай, ҳозиргача яхши ўрганилмаган. Мутлақо аниқ бир диагноз қўйиш усули ишлаб чиқилмаган, касалликнинг эпизоотологияси, патогенези унчалик яхши ўрганилмаган, касалликни олдини олиш ва қарши курашишда самарали чора-тадбирлар ишлаб чиқилмаган. Сув омборларда боқилаётган балиқлар орасида бронхиомикоз, ихтиоспоридиоз, ва бошқа замбўруғлар томонидан қўзғатиладиган касалликлар кенг тарқалиб балиқчилик хўжаликларида катта хавф туғдирмоқда. Бронхиомикоз – турли турдаги балиқларнинг ўта юқумли касаллиги бўлиб, жабра аппаратидаги қон томирларнинг зарарланиши ва жабра тўқимасининг некрозланиб тушиб қолиши билан характерланади. Касаллик Ғарбий эвропанинг балиқчилик сув ҳавзаларида учрайди. Бизда бу касаллик қайд этилмаган бўлсада, унинг келиб қолиш хавфи бор. Собиқ Иттифоқнинг Украина ва Россиянинг бир қанча областларида учрамоқда. Этиологияси. Карп, сазан ва уларнинг гибридлари, карас, пескар турдаги балиқларнинг бронхиомикоз касаллик қўзғатувчиси бу Брончиомйcес сангуинис (Плеҳн), щукаларнинг қўзғатувчиси Брончиомйcес демиқранс (Плеҳн) лин турдаги балиқларда эса ҳар иккала турдаги замбўруғлар паразитлик қилишади. Бр сангуинис - бу спетсифик қон паразити ҳисобланади. Замбўруғларнинг гифлари (ичидаги худди тухумга ўхшаш пуштлари) кучли шохланган бўлиб, қалинлиги 8-30 мкм, узунлиги 10-15 мкм га тенг. Улар куртак шаклида, одатда юпқа бўлиб, спора ҳосил қилганида эса қалинлашади. Кучли шохланган (тармоқланган) гифлар фақат жабранинг қон томирларида жойлашади ҳамда жабранинг бўлмаларида ва нафас олиш органининг бурмаларида бўлади. Б демигранс замбўруғининг миселийси дарахтсимон шохланган гифлардан иборат бўлиб, пўстлоғи қалин икки контурли мембрана шаклида бўлиб, қалинлиги 0,5-0,7 мкм, Ривожланишнинг охирги босқичида 22-28 мкм гача узаяди. Гифнинг эни 13-15 мкм. Гифлар дастлаб нафас олувчи қатламлардаги капиллярларда, сўнгра эса вена қон томирига кириб, унинг ёрилиши натижасида жабранинг бириктирувчи тўқимасига кириб олади ва у эрда ўсиши давом этади. Эпизоотологик маълумотлар. Бронхиомикоз қўзғатувчиси табиатда кенг тарқалган. Бироқ, бу касалликни эпизоотия ва энзоотия кўриниши табиий сув ҳавзаларида қайд қилинмайди. Касаллик асосан сунъий сув ҳавзаларида урчитилаётган балиқлар орасида келиб чиқади,қайсиким бундай сув ҳавзаларида қўзғатувчининг ривожланиши учун қулай шароит мавжуд. Булар, биринчидан, ҳовуз ва сув ҳавзалари антисанитария ҳолатида ва ветеринария-санитария маъданияти жуда ҳам паст даражада бўлганида келиб чиқади. Касалликнинг эпизоотия ва энзоотия кўриниши ёзда, сувнинг ҳарорати +22+25 градус бўлганида кузатилади. Касалликка карп, сазан ва уларнинг гибридлари, карас, пескар, лин ва щукалар мойил. Юқорида кўрсатилган балиқларнинг барча ёшдагилари касалликка мойил, бироқ 1-2 ёшдагилари кўпроқ зарарланади. Касаллик уларда оғир кўринишда кечиб ўлим 46-71%ни ташкил қилади. Инфекциянинг асосий манбаи – бу касал балиқлар, касалликдан ўлган балиқларнинг жасадлари ва паразит ташувчи балиқлардир. Зарарланиш ҳовуздаги балчиқлар орқали амалга ошади. Бир сув ҳавзаларидан иккинчисига қўзғатувчилар касал балиқлар орқали, ёки касалланиб согайган балиқлар орқали, ёинки носоғлом хўжаликларнинг сувлари орқали тарқалади. Касалликнинг келиб чиқиши ва авж олишига балиқларни тўйимсиз озиқалар билан озиқлантириш, сув оқимининг пастлиги, сув камлиги ва сув ҳавзаларнинг ҳаддан ташқари органик моддалар билан ифлосланганлиги ҳам анча ёрдам беради. Касалликнинг клиник белгилари. Касаллик жуда ҳам оғир кечади. Касалликнинг эпизоотик кўриниши кўпроқ ёзда кузатилиб ташқи муҳитнинг ҳароратига боғлиқ ҳолда 5-12 кун давом этади, яъни ўткир оқими намоён бўлади. Касалликни бошида Б. Санқуинис замбўруғининг жабра бўлмаларнинг қон томирларига кириб олганида нуқтасимон қон қўйилишлар кузатилади, сўнгра замбуруғнинг гифлари жабра қон томирининг ичида ўсиши оқибатида унинг тўлиши (паразитар эмболия) ва қон айланишнинг бузилишига олиб келади, натижада жабра тўқимасининг айрим қисмларини қон билан таъминланиши ёмонлашади, оқариб қолади. Айрим қисмлари эса ўлади(нобуд бўлади) ва жабранинг бурчаклари нотекис бўлиб қолади. Жабранинг бошқа қисмлари эса қоннинг қон томирларда йиғилиб қолиши (застой) оқибатида кўкимтир тусга кириб олади. Касал балиқлар озуқа қабул қилмайди, ташқи муҳит таасуротларига жавоб қайтарилиши кескин пасаяди ёки умуман жавоб қайтармайди, сувнинг юзасига сузиб чиқиб, бироқ ҳавони қабул қилмайди, худди «заморга» ўхшаш ва балиқларни қўл билан ушлаш жуда ҳам осон. Кучли зарарланган балиқлар ёнбошига ётиб ва шу ҳолатда нобуд бўлади. Чиқим 50-70% га этади. Ўлмай қолган балиқларда эса касаллик ярим ўткир ёки сурункали оқимда ўтиб олади. Касалланиб соғайган балиқларнинг жабраси худди эйилганга ўхшайди. Унинг тикланиши йиллар давом этади. Патогенези. Замбўруғнинг ўсган гифлари қон томир ичини беркитади, натижада тўқималарни қон билан таъминланиши ва кислород алмашинуви бузилади, некрозга учраган жабра тўқималари эмирилади ва иккиламчи сапрофит микроблар ва замбўруғларнинг ривожланиши учун қулай шароит туғилади. Замбўруғнинг гифлари барча ички паренхиматоз органларда, жумладан, қон ҳосил қилувчи органларнинг қон томирига кириб олиб ўсиши оқибатида касалликни кечиши яна ҳам авж олиб балиқларни нобуд бўлишига олиб келади. Патанатомик ўзгаришлар. Нобуд бўлган балиқларнинг жасадларини ёриб кўрилиши ва жабрадан тайёрланган гистологик намуналар(срез) текширилганда замбўруғларнинг гифлари ва споралари яхши кўринади. Қон томирлар гиперемиялашган, замбўруғ гифлари билан тўлиб қолган, респиратор қатламлардаги қон томирлар колбасимон кенгайган, унинг деворлари ва эпителиал тўқимаси ёрилган. Паренхиматоз органларнинг тўқималари қон билан тўлган, ёғ ва гликогеннинг қатлами юпка. Диагноз комплекс усулда: эпизоотологик маълумотлар инобатга олиниши керак, клиник белгиларига қараб ва касалликдан ўлган балиқ жабрасини микроскопик текширувдан ўтказиб, замбўруғ гифлари ва спораларини топиш асосида қўйилади. Бронхиомикозни балиқларнинг «замор» касаллигидан фарқ қилишимиз керак. Бронхиомикозда касал балиқларнинг боши сув остига қаратилган бўлади. Даволаш усуллари ишлаб чиқилмаган. Касалликни олдини олиш ва қарши курашиш тадбирлари. Бронхиомикоз касаллиги келиб чиққанда бутун комплексга эпизоотияга қарши тадбирларни амалга ошириш керак. Биринчи навбатда балиқларни сақлашининг зоогигиеник шароитларини яхшилаш, сув оқимини тезлаштириш, сувни кислород билан бойитиш, бронхиомикозга чалинган балиқларни мунтазам равишда овлаб, айниқса касалликдан ўлган балиқ жасадларини овлаб, агарда товарлик кўриниши бузилмаган бўлса, истеъмолга чикариш, кучли ориқланган балиқларни эса термик ишловдан сўнг ҳайвон ва паррандаларга эдириш тавсия этилади. Касаллик тарқалиб кетмаслик учун балиқлар ҳаракатини чеклаштириш, балиқ овида ишлатиладиган барча инвентарларни, қайсиким касал балиқларни овлашда ишлатилган эди, 2%-ли формалин эритмасида бир соат давомида дезинфекцияланади ёки идишларга солиб 30 минут давомида қайнатилади, ёғоч ва металлардан тайёрланган асбоб-ускуналарни оловда куйдириб олади. 2. Нефромикоз – ҳам карп ва карас (золотых) турдаги балиқларнинг юқумли касаллиги бўлиб, балиқ буйракларини ипсимон замбўруғлар билан зарарланиши оқибатида келиб чиқиб, касал балиқларни оммавий равишда нобуд бўлиши билан характерланади. Бу замбўруғ Непҳромйcес авлодига киради. Касаллик илк маротаба ХХ асрнинг бошларида 5-6 ёшдаги карас турдаги балиқларда, кейинчалик карп турдаги балиқларда Ғарбий эвропа давлатларидаги сув ҳавзаларида топилган. Бизда бу касаллик учрамайди, бироқ, бошқа давлатлардан келиб қолиш хавфи бор, Шунинг учун ҳам асосий эътиборни бизнинг республикамизга инфекцияни кириб келишини олдини олишга қаратмоғимиз лозим. Этиологияси. Қўзғатувчиси – ипсимон шаклдаги Непҳромйcес авлодига мансуб Непҳромйcес писcеиум (плеҳн) туридаги замбуруғ ҳисобланади. Замбўруғнинг гифлари (митселий) кучли шохланган бўлиб, эни 1,5-3 нмк. Балиқ булонидан тайёрланган желатинали озуқавий муҳитга яхши ўсади. Эпизоотологик маълумотлар. Балиқларни касалликка чалиниш йўллари ва касалликни тарқалиши кам ўрганилган. Ипсимон замбўруғлар ташқи муҳит шароитига анча чидамли бўлиб узоқ муддат давомида ўзини ҳаётчанлигини сақлаб қолиш қобилиятига эга. Патогенез. Замбуруғнинг кўп сонли шохланган ипларининг жойлашувига қараб шуни айтиш мумкинки, инфекция буйракнинг сийдик каналчаларидан бошланиб, лимфоид (гемапоетик) тўқимани ўраб олади. Замбўруғларнинг ўсиши ва ривожланиши сийдик йиғувчи каналчадан бошланади, қайсиким унда замбўруғлар ташқи тешик орқали кириб олади, сўнгра улар ўсиб буйракнинг олдинги қисмига ўтиб олади, ҳамда буйракнинг бириктирувчи тўқимасига ҳам кириб олади. Сийдик йиғувчи каналчалар, қайсиким кўп микдордаги шиллиқ хужайралари, эпителийлардан иборат, инфекция билан зарарланмайди, бироқ жуда майда, кичик каналчаларда замбўруғлар ўсади. Оралиқ тўқималарда, айниқса чириган тўқималарда замбўруғлар жигар ранг тусдаги, қалин деворли споралар-онидияларни ҳосил қилади. Клиник белгилари. Касал балиқлар ҳолсизланган, бўшашган, секинлик билан ҳаракат қилади, ташқи муҳит таасуротларига кучсиз жавоб қайтаради. Зарарланган буйракнинг функцияси бузилади, танасида сув тўпланиш белгилари (водянка тела) кузатилади, қорин катталашади, экзофталмия, айрим балиқларда эса танасидаги тангачалари қуруқлашиб,танадан ажралади Озуқа қабул қилмайди,ўсиш ва ривожланишдан орқада қолади Патанатомик ўзгаришлар. Буйраклар катталашган, оқ-кўкимтир тусда,буйракнинг орқа қисми кучли зарарланган . Диагноз. Комплекс усулда: эпизоотологик маълумотлар, клиник белгилар ва пат.анатомик ўзгаришларига асосланиб қўйилади. Лаборатория шароитида микроскопик текширув, баъзан эса биопроба қўйилади. Бунинг учун соғлом балиқларнинг сийдик пуфагига замбўруғнинг култураси юборилади. Касалликни белгилари 4-ҳафтадан кейин намоён бўлади. Даволаш усули ишлаб чиқилмаган Олдини олиш ва қарши курашиш тадбирлари. Балиқчилик хўжаликларида зоогигеник шароитларини яхшилаш, балиқларининг табиий резистентлигини ошириш,сақлаш ва боқиш шароитини яхшилашга қаратилиши лозим. Касал балиқлар овланиб врачнинг хулосаси билан тех-утилзатсия ёки ҳайвонларга пиширилгандан сўнг эдирилади, носоғлом хўжаликлардан урчитиш ва кўпайтириш ҳамда акклиматизатсия қилиш мақсадида келтириш қатъиян манъ қилинади. Махсус қарши кураш тадбирлари ишлаб чиқилмаган. 3. Ихтиоспоридиоз (ихтифоноз ёки балиқларнинг «мастлик» (пяная болезн) касаллиги. Бу кўп турдаги чучик сув ва денгиз балиқларининг микозли инфекцион касаллиги бўлиб , ички паренхиматоз органлар, мускул ва бошқа тўқималарнинг Ichthyosporidium xoferi турига мансуб замбўруғлар билан зарарланиши туфайли қўзғатилади. Касаллик илк маротаба ХИХ асрнинг охирида Германияда, сунъий сув ҳавзаларида ўстирилаётган форел турдаги балиқларда қайт этилган. Кейинчалик бу касаллик кўпгина чучук суви ва денгиз балиқлари ҳамда аквариумли балиқларида тарқалди ва кузатилди. Ҳозирда бу касаллик бизнинг балиқчилик хўжаликларимизда учрамасада , лекин бошқа мамлакатлардан келиб қолиш хавфи мавжуд. Этиологияси. Қўзғатувчиси Ichthyosporidium xoferi- замбўруғининг тузилиши жуда ҳам оддий. У балиқ организимида паразитлик қилаётган даврда турли тўқималарда шарсимон шаклдаги плазмодиевларнинг систа(туганакча) кўринишида учрайди. Плазмодиевларнинг ёки замбўруғларнинг тана узунлиги 6-20мкм гача ёшларида, катталарида 200мкмгача диаметри. Эпизоотологик маълумотлар. Ихтиоспоридиозга кўпгина турдаги (селдевых, лососевых, тресковых, камбаловых ва аквариумли) балиқлар мойил. Бироқ, касалликни эпизоотия ва энзоотия кўриниши фақат форел турдаги балиқларни ўстириш ва кўпайтириш билан шуғулланувчи балиқчилик хўжаликларида (айниқса замбўруғ билан ручевая ва радужная форел турлари интенсив равишда зарарланади ) кузатилади . Табиий шароитда ихтиоспоридиоз сурункали оқимда кечиб йиллар давом этиши мумкин. Касалликка барча ёшдаги балиқлар, бироқ бир ёшгача бўлганларида хавфли кечиб ўлим билан тугайди. Касалликка барча ёшдаги балиқлар, бироқ бир ёшгача бўлганларида хавфли кечиб ўлим даражаси юқори бўлади. Касаллик манбаи – бу касал балиқлар, касалликдан ўлган балиқларнинг жасадлари ҳамда замбўруғнинг споралари билан ифлосланган сувлар ҳисобланади. |