Балик касалликлари мажмуа. Тузувчилар
Скачать 6.01 Mb.
|
Даволаш, олдини олиш ва қарши курашиш тадбирлари. Диплостомозни даволаш чоралари ишлаб чиқилмаган. Касалликнинг олдини олиш тадбирлари қўзғатувчининг биологик ривожланиш занжирини ўзишга қаратилиши лозим. Бу асосан сув ҳавзаларида моллюскаларни йўқотиш орқали амалга оширилади. Носоғлом сув ҳавзалари балиқларни овлаб бўлгач ёзда қуритилади, қишда эса музлатилади, бунда моллюскаларнинг миқдори кескин камаяди. Ҳавзаларни дезинвазия қилинади, бунингг учун мис сулфати (0,002 г 1 л сувга), хлорли (0,05 г/л) ва сўндирилган оҳак (2-3 г/л), 1%-ли аммиак селитраси, 2%-ли ош тузи эритмаси ва моллюскотсид препарати -5,4 –дихлорсалитсиланилид 1:500000 ва 1:750000 нисбатда ишлатилади. Моллюскаларни йўқотиш учун сув ҳавзаларида қора амур балиқларини кўпайтириш орқали ҳам эришилади. Бу балиқ моллюскаларни исътемол қилиб, биологик занжирни ўзишга ёрдам беради. Балиқхўр паррандаларнинг уяларини йўқотиш, уларни қўрқитиш ҳамя яхши самара беради. 2. Постодиплостомоз – бу ҳам кенг тарқалган гелминтоз касаллик бўлиб, терининг, мускул қатламининг зарарланиши ва умуртқа поғонасининг қийшайиб қолиши билан характерланади. Касаллик ҳам табиий сув ҳавзаларида ва ҳам балиқларнинг икрасини қўйиб балиқ кўпайтирувчи хўжаликларда учрайди. Зарарланган балиқларнинг танасида қора доғлар (турли хажмдаги) ҳосил бўлади. Шунинг учун ҳам касалликнинг дастлабки номи «қора-доғли» касаллик деб юритилган. Бу қора доғлар гелминт личинкаларининг жойлашган жойида қора пигментларнинг йиғилиб қолиши оқибатида пайдо бўлади. Қўзғатувчиси. Постодиплостомознинг қўзғатувчиси бу Диплостомотидае оиласига мансуб Постодиплостомум cутиcола. Метацеркарийлари ноксимон шаклда, узунлиги 0,7-1,5 мм, эни 0,3-0,5 мм танаси тиниқ бўлиб, икки қисмдан иборат: олдинги – кенгайган ва кейинги – торайган қисми. Тананинг олдинги қисмида оғиз сўрғичи, ўртасида қорин сўрғичи, олдинги қисмнинг охироғида фиксатсияловчи Брандес органи жойлашган. Метацеркарийлар тери ва тери ости ҳужайраларида узунлиги, аниқроғи диаметри 0,6-0,9 мм келадиган систага ўралган ҳолда жойлашган. Паразитнинг жинсий вояга этган шакли балиқхўр паррандаларнинг ичакларида паразитлик қилади. Биологияси. Паразит биогелминт. Оралиқ хужайинлари Планорҳбидае оиласига мансуб чучук сув моллюкалари. Личинкаларни инвазион босқичга этиш муддати сувнинг ҳарорати, моллюскаларнинг тури ва ёшига боғлиқ бўлиб, 75-95 кун га тенг. Препатент муддати 3-7 кун. Эпизоотологик маълумотлар. Касаллик асосан Собиқ Иттифоқнинг жанубий-ғарбий раёнларидаги сув ҳавзаларида кўп учрайди. Балиқларнинг зарарланиши йилнинг баҳор-ёз фаслларида кузатилади, бу эса қўзғатувчининг ривожланиши билан боғлиқдир. Постодиплостомозга турли чучук сув балиқлари (60 турдан ортиқ): карп, сазан, плотва, оқ амур, пешонадўнг, красноперка, чехон, вобла, таран, густера, окун, белоглазка ва бошқалар мойилдир. Бу балиқларнинг ов қилувчи аҳамиятга эга. Касалликка сезгирлари бу малки ва сеголеткалар. Касалликнинг биринчи клиник белгилари – бу терида қора доғларни пайдо бўлиши ҳисобланади. 10-12 кунлик малкиларда ушбу клиник белгилар уларнинг ҳаётининг биринчи кунларида намоён бўлади. Малкилар кучли инвазияланганларида уларнинг нобуд бўлиши кузатилади. Инвазиянинг интенсивлиги балиқлар каттарган сари ошади ва айрим хўжаликларда ИЕ -85-100%, ИИ-150-200 ва ундан ҳам кўп микдорни ташкил этиши мумкин. Касаллик манбаи – зарарланган балиқлар, моллюскалар ва балиқхўр паррандалар (сапли). Патогенез. Церкарийлар балиқ организмига кирганида тери ва мускул қатламини жароҳатлайди, личинкалар атрофида бириктирувчи тўқимадан иборат капсула ҳосил бўлгач, тери ва мускул қатламининг юмшашига олиб келади. Модда алмашинув жараёни бузилади. Кучли зарарланган жойларда некротик жараён кузатилади, натижада умуртқа поғонасини қийшайишига олиб келади. Қон таркибида ҳам ўзгариш кузатилади: гемоглобин микдори ва эритротситлар сони камаяди, монотсит ва нейтрофиллар сони эса ошади. Кўп сонли қора доғлар балиқнинг товарлик кўринишини бузади. Касалликнинг клиник белгилари. Балиқларда метацеркарийларнинг кириб қолиш жойларида нуқтасимон қон қўйилиш, қора пигментсизланган доғлар, қайсиким кейинчалик қора тугунакчага айланади. Тугунчанинг (капсуланинг) ичида метацеркарийлар ва қора пигмент – гемомеланин бўлади. Гемомеланин бу гемоглобин ва хужайра пигменти – хроматофордан иборат. Малкиларнинг ўсиши, катталашуви натижасида бу қора доғлар ҳам катталашиб 1-1,6 см гача этади (диаметри) ва кўпинча ўсувчи характерга эга бўлиб, мускул тўқимаси ичига ўсиб бориши мумкин. Зарарланган малкиларнинг танаси шаклсизланади, умуртқаси қийшаяди, мўрт бўлиб қолади, эгилувчанлиги йўқолади, ўсишдан қолади. Касал балиқлар сув юзасига сузиб чиқади, кучсизланади ва уларни ушлаш осонлашади. Қара доғлар тананинг, организмнинг турли қисмларида: сузғич қанотларида, жабрасида, думида, орқасида, икки ёнларида, кўзнинг шох пардасида, оғиз бўшлиғининг шиллиқ пардасида ва бошқа жойларда кўриш мумкин. Диагноз. Қора доғ ва тугунакларнинг борлигига қараб қўйилади. Тугунаклардан намуна олиб микроскопда текширилади ва метацеркарийларни топиб диагноз қўйилади. Даволаш, олдини олиш ва қарши курашиш тадбирлари. Даволаш усуллари ишлаб чиқилмаган. Олдини олиш ва қарши курашиш диплостомозга ўхшаш. Мавзу 3.4. Балиқларнинг костиоз касаллиги. Режа: 1. Балиқларнинг костиоз касаллиги. 2. Касалликни клиник белгилари. 3. Даволаш, олдини олиш ва қарши курашиш тадбирлари. Таянч иборалари: Инвазия, инвазион, паразит, биологияси, препатент, патент, механик, токсик, иккиламчи инфекция, хивчинли, кўз шишаси, шох пардаси, энзоотия, ош тузи эритмаси, формалдегид эритмаси. Асосий адабиётлар: 1. Осетров В.С. (под редаксией) «Болезни рыб». Справочник, Москва ВО Агропромиздат, 1989. 2. Шишков В.П. «Ветеринарный энциклопедический словар», Москва, Издателство «Советская энсиклопедия», 1981. 3. Ҳақбердиев П.С. ва бошкалар/ «Баликчилик ва балик касалликлари», Самарканд, 2008. 4. Ҳақбердиев П.С., Қурбонов Ф.И., Қаршиева В.Ш. «Балиқ ва асалари касалликлари» Ўқув қулланма/ Тошкент, 2016 й. Қўшимча адабиётлар: Каримов И.А. «Юксак маънавият энгилмас куч».Маънавият Т, 2008. Мирзиёев Ш.М. Эркин ва фаровон демократик Ўзбекистон давлатини биргаликда барпо этамиз. Тошкент, “Ўзбекистон” НМИУ, 2017. – 29 б. Мирзиёев Ш.М. Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови. Тошкент, “Ўзбекистон” НМИУ, 2017. – 47 б. Мирзиёев Ш.М. Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз. Тошкент, “Ўзбекистон” НМИУ, 2017. – 485 б. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли Фармони. Тошкент, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 6-сон, 70-модда. Ҳақбердиев П.С., Турсунқулов А.Р. «Балиқларнинг юқумли ва юқумсиз касалликлари».Ўқув қўлланма., Самарқанд, 2010. Ҳақбердиев П.С., Тайлоқов Т.И. «Балиқларнинг паразитар касалликлари». Ўқув қўлланма., Самарқанд, 2009 йил. Ҳақбердиев П.С., Қаршиева В.Ш. «Балиқларнинг заҳарланиши».Ўқув қўлланма., Самарқанд, 2009. Интернет маълумотлари. www.ziyonet.uz Email:zooveterinariya@ mail.ru Email:veterinariya@ astavis.ru/ www.sea@mail.net21.ru www.veterinary@actavis.ru www.fvat@academy.uzsci.net www.dbugs.net/page/6 www.book.tr200.net/v.php?id=1329599 1. Балиқларнинг костиоз касаллиги - бу балиқларнинг инвазион касаллиги бўлиб, тана териси устида кулранг доғларнинг пайдо бўлиши, жабрасининг зарарланиши, сузғич қанотларини ишдан чиқиши, яллиғланиб тўқима ҳужайраларнинг некрози-емирилиши билан характерланади. Касалликка асосан ёш балиқлар мойил. Касаллик Шарқий ва Ғарбий эвропа, Шимолий Америка, Хитойда, Украинада ва Россиянинг марказий вилоятларида қайд этилган. Этиологияси. Касаллик қўзғатувчиси – хивчинлилар типига мансуб Cостиа неcатрих (Бодонидае оиласи) паразити ҳисобланади. Паразитнинг тана узунлиги 5-20 мкм, эни 2,5-10 мкм. Унинг қорин томондан шакли овалсимон ёки буйраксимон, олдинги томони зичлашган, танаси ситоплазма, кичкина ўзак ва иккита қисқарувчи вакуоллардан иборат. Иккита хивчини бор. Паразит шиллиқ моддаси ва тери ва жабранинг ажралган эпителиал ҳужайраси билан озиқланади. Иккига бўлиниш йўли билан кўпаяди. Ноқулай шароит тушиб қолганида систага айланиб бир неча вақт ўзининг ҳаётчанлигини сақлаб қолиши мумкин. Эпизоотологик маълумотлар. Костиоз касаллик қўзғатувчиси табиатда кенг тарқалган бўлиб барча сув ҳавзаларидаги балиқларда учрайди. Бироқ, касалликнинг эпизоотия ва энзоотия кўриниши табиий сув ҳавзаларидаги балиқлар орасида қайд этилмаган, дарё ва кўллардаги балиқлар инвазия манбаи ва табиатда резервуари бўлиб хизмат қилади. Костиоз билан чучук сув ҳавзаларидаги барча турдаги балиқларнинг ёшлари касалланиши мумкин, шунингдек ярим ўтувчи балиқлар (полупроходные рыбы) ҳам. Касалликнинг эпизоотия кўриниши асосан Баҳор ва ёзда балиқ икралари (уруғлари) мавжуд сув ҳавзаларида ва балиқчилик заводларида, сувнинг ҳарорати +16-25 град. Бўлганида кузатилади. Бундай шароитда паразитларнинг ривожланишлари учун қулай вазият вужудга келади. Соғлом балиқлар касаллари билан контактда бўлганларида касалликка чалинади, ҳамда қўзғатувчилар мавжуд бўлган сув ҳавзаларида сақланганда зарарланадилар. Костийларнинг систалари катта ёшдаги балиқларнинг шиллиқларида кўп муддат давомида сақланиб қолади, ҳамда нам тупрокда, ҳовузларнинг лойқаларида анча муддат сақланади, агарда сув билан тўлдирилса, паразитларнинг ҳаракати активлашиб балиқларни зарарланишига олиб келади. Балиқлар сув ҳавзаларда жуда ҳам зич сақланганда, боқилганда, касаллик қишда ҳам сув ҳарорати 2-7 градус бўлганида ҳам касалликка чалинадилар. Форел турдаги балиқларни ўстирувчи хўжаликларда зарарланиш балиқларни хом фаршлар билан озиқлантирилганда кузатилади. Бир сув ҳавзаларидан иккинчисига қўзғатувчилар касал балиқларни ташиш натижасида ёки сув орқали келтирилади. Костиознинг ривожланишида балиқ организмнинг физиологик ҳолати ҳам катта ахамиятга эга. Балиқларнинг семизлик даражаси қанчалик паст бўлса, касаллик оғир ўтади, ва аксинча, семиз бўлса – энгил ўтади. Костийларни кўпайиши ва касалликнинг ривожланишида ишкорли муҳит (пҳ-5,0-5,5 дан юқори бўлмаса), гидрологик, гидрохимик, газ алмашинув режими ҳамда зоогигиеник шароитларнинг ёмонлашуви ҳам қулай имконият яратилади. 2.Касалликнинг клиник белгилари. Костийлар балиқларнинг терисида ва жабрасида паразитлик қилиши оқибатида эпителиал хужайраларни кучли қичиши ва эмирилишига олиб келади, натижада кучли шиллиқ моддаси ажралади. Балиқларнинг танасида дастлаб кўримсиз кулранг доғлар пайдо бўлади, кейинчалик патологик жараённинг прогрессив ривожланиши оқибатида бу доғлар бирлашиб, бир-бирига қўшилиб бутун танани қамраб олади. Терининг айрим қисмларида некроз пайдо бўлади, у эрда патоген микрофлоралар ва паразит замбўруғлар кириб олиши ва ривожланиши натижасида патологик жараён яна ҳам чуқурлашади. Қон қўйилиш кузатилади, сўрғич аппаратининг айрим жойлари эмирилади ва парчаланади, тўкилади, жабра анемия оқибатида оққиш тусда, шиллиқ билан қопланган, шиллиқ моддаларнинг тери ва жабра эпителияси хужайрасида кучайиши оқибатида нафас олиш ва газ алмашинуви бузилади, касал балиқлар сув оқимида ёки сувнинг юзасига тўпланади, кислород ва ҳавони кўпроқ ютишга уринади, ташқи муҳит таасуротларига эътибор қилмайди ва касаллик балиқларнинг нобуд бўлиши билан якунланади. Костиозда балиқларнинг нобуд бўлиши 95-97%-гача этади. Диагноз эпизоотологик маълумотлар, клиник белгилар ва шиллиқ моддаларни микроскопик текшириш асосида қўйилади. Агарда, микроскопнинг ҳар бир кўриш майдончасида камида 10-15 экз. Паразит топилса костиоз деб диагноз қўйилади, 1-2 экз. Паразит топилса якунловчи диагноз бўла олмасада, бироқ, қулай шароит туғилганида эса паразитлар тезда кўпайиб балиқлар ҳаёти учун хавф туғдиради. 3.Даволаш, олдини олиш ва қарши курашиш тадбирлари. Даволашда ванна усули қўлланилади. Ёш балиқларни 1-2%-ли ош тузи эритмасида 15-20 мин. Давомида сақлаб туриш, формалдегиднинг 1:4000 нисбатидаги эритмасида бир соат давомида ушлаб туриш яхши самара беради. Катта ёшдаги балиқларни ош тузининг 5%-ли эритмасида 5 мин. Экспозитсия қилинади. Қишда ишлатиладиган бассейларда эса эркин хлор 0,5-1,0 мг/л дозада 30-50 мин сақлаб туриш тавсия этилади. Касалликни олдини олиш ва қарши курашишда балиқчилик-мелиоратив, ветеринария-санитария ва даволаш тадбирларини мунтазам равишда олиб бориш яхши самара беради. Ёш балиқларни ўстирувчи сув ҳавзаларида уларнинг ўсиши ва ривожланиши учун оптимал шароитни яратиш, она балиқлар сақловчи сув ҳавзаларининг зоогигиеник шароитини яхшилаш ва ташқи муҳитда ва балиқ танасида паразитларни йўқотишни амалга ошириш мақсадга мувофикдир. Зарарланган ҳавзаларни балиқларнинг овлаб бўлгач сўндирилмаган оҳак (25 с/га), билан дезинфекция қилинади. 4-Боб. Балиқларнинг юқумсиз касалликлари. Мавзу 4.1. Балиқларнинг гиповитаминоз касалликлари. Режа: 1. Гиповитаминозлар. 2. Гиповитаминоз А. 3. В гуруҳидаги витаминлар етишмовчилиги. Таянч иборалари: Гипо- ва авитаминоз, дистрофия, модда алмашувининг бузилиши, экзофталмия, кўзнинг шох пардасининг хиралашуви, суякларнинг нртўғри шаклланиши, қоринда сувнинг тўпланиши(водянка), ёруғликдан қўрқиш, тери қатламининг қорайиши, кўпайиш функциясининг бузилиши, сирроид, конвулсия, қоннинг қотиб қолиши, қон қуйилиш, анемия, геморрагия. Асосий адабиётлар: 1. Осетров В.С. (под редаксией) «Болезни рыб». Справочник, Москва ВО Агропромиздат, 1989. 2. Шишков В.П. «Ветеринарный энциклопедический словар», Москва, Издателство «Советская энциклопедия», 1981. 3. Ҳақбердиев П.С. ва бошкалар/ «Баликчилик ва балик касалликлари», Самарканд, 2008. 4. Ҳақбердиев П.С., Қурбонов Ф.И., Қаршиева В.Ш. «Балиқ ва асалари касалликлари» Ўқув қулланма/ Тошкент, 2016 й. Қўшимча адабиётлар: Каримов И.А. «Юксак маънавият энгилмас куч».Маънавият Т, 2008. Мирзиёев Ш.М. Эркин ва фаровон демократик Ўзбекистон давлатини биргаликда барпо этамиз. Тошкент, “Ўзбекистон” НМИУ, 2017. – 29 б. Мирзиёев Ш.М. Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови. Тошкент, “Ўзбекистон” НМИУ, 2017. – 47 б. Мирзиёев Ш.М. Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз. Тошкент, “Ўзбекистон” НМИУ, 2017. – 485 б. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли Фармони. Тошкент, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 6-сон, 70-модда. Ҳақбердиев П.С., Турсунқулов А.Р. «Балиқларнинг юқумли ва юқумсиз касалликлари».Ўқув қўлланма., Самарқанд, 2010. Ҳақбердиев П.С., Тайлоқов Т.И. «Балиқларнинг паразитар касалликлари». Ўқув қўлланма., Самарқанд, 2009 йил. Ҳақбердиев П.С., Қаршиева В.Ш. «Балиқларнинг заҳарланиши».Ўқув қўлланма., Самарқанд, 2009. Интернет маълумотлари. www.ziyonet.uz Email:zooveterinariya@ mail.ru Email:veterinariya@ astavis.ru/ www.sea@mail.net21.ru www.veterinary@actavis.ru www.fvat@academy.uzsci.net www.dbugs.net/page/6 www.book.tr200.net/v.php?id=1329599 1.Гиповитаминозлар – бу бир гурўҳ касалликлар бўлиб, турли хил физиологик ҳолатнинг издан чиқиши ва патологоанатомик ўзгаришлар билан характерланиб, организмда турли хил витаминларнинг етишмаслиги оқибатида келиб чиқади. Бунда турли хил витаминларнинг организмга озуқа орқали этарли миқдорда келиб тушмаслиги ёки организмда этарли микдорда синтез бўлаолмаслиги оқибатида келиб чиқади. Витаминларнинг етишмаслиги кўпроқ сунъий сув ҳавзаларида ўстирилаётган, урчитилаётган балиқлар орасида кўпроқ учрайди, қайсиким уларнинг ратсионларида табиий озуқалар умуман йўқ ёки этарли микдорда этишмайди. Клиник белгилари. Кўпчилик гиповитаминоз касалликларида айрим клиник белгилар умумийдир: жумладан, иштаҳани йўқолиши, ҳолсизланиш, кам ҳаракатланиш ёки кислородга бўлган эхтиёжни ортиши, ўсиш-ривожланишдан орқада қолиш, турли юқумли касалликларга берилувчанлигини ошиши ва балиқларнинг оммавий равишда нобуд бўлиши. Масалан, карп турдаги балиқларда айрим замбўруғлар томонидан содир этиладиган касалликларни кўпроқ учраши, қишда карп турдаги балиқларда уйқуга кетиши (авитаминоз), ёки краснуха касалликларини кўпроқ учраши кузатилади.Ҳар бир гиповитаминоз касаллиги ўзига хос клиник белгилар билан кечади. 2. Гиповитаминоз А касаллигида (ретинолнинг йўқлиги ёки етишмаслиги натижасида) балиқларда юқорида кўрсатилган белгилардан ташқари, кўзнинг шох пардасининг хиралашуви, кўз тўқимасида қон қўйилиш, экзофталмия, суяк тўқимасининг нотўғри ўсиши, шаклланиши, жабра қанотларининг шаклсизланиши, тери пигментининг йўқолиши ва тери қатламининг ўзгариши, жигар ва талоқнинг издан чиқиши ва нобуд бўлиш билан характерланади. Қорин бўшлиғида экссудат йиғилади ва кўзини парда қоплайди. Витамин етишмаслигида эса қонда лейкотсит ва ёш эритротситларнинг кўпайиши, жабра қапқоқчасининг ўсмай қолиши, организмда калсий, магний ва темир моддасининг етишмаслиги кузатилади. Ушбу гиповитаминозда балиқнинг тана оғирлиги ва организмдаги модда алмашинув жараёни жуда секинлик билан тикланади. |