Балик касалликлари мажмуа. Тузувчилар
Скачать 6.01 Mb.
|
Патанатомик ўзгаришлари. Ёриб кўрилганда ички органларда кўп микдорда ёғнинг тўпланганлиги кузатилади. Айниқса жигарда кучли ўзгариш мавжуд, катталашган, форель турдаги балиқларда жигар сариқ қумсимон тусда (нормада қизил-жигарранг), карп турдаги балиқларда эса оқарган, шишасимон. Кўп микдордаги ёғнинг тўпланиши қорин деворида, ичакларда, юракда учратишимиз мумкин. Ичак яллиғланган, унинг девори юпқалашган, жигарнинг ҳужайра структураси ўзгарган. Тана бўшлиқларида экссудат тўпланган бўлади. Гистологик препаратларда жигарда ёғ томчилари жигар паренхимаси ҳужайрасини ўрнини эгалланган ва кўп микдорда фагоцитар ҳужайралар борлиги кузатилади. Диагноз. Озуқаларни таҳлил қилиш, клиник белгилари ва патанатомик ўзгаришлари, ҳамда гистологик текширишлар асосида қўйилади. Даволаш ва олдини олиш тадбирлари. Озиқлантириш режимига риоя қилиш, мавжуд меъёрларга асосланиб ва сифатли озиқалардан фойдаланган ҳолда, қайсиким озуқалар етарли микдорарда витаминларга эга озиқлантириб бориш. Касаллик келиб чиққан такдирда балиқларнинг рационида қорамолларнинг талоғи, янги овланган балиқ, балиқ мойи ёки балиқларнинг рационидан сифатсиз, узоқ муддат сақланган гўшт-суяк уни, балиқларни бутунлай чиқариш. Комбикормаларни витаминлар билан бойитиш мақсадида уларнинг ҳар бир кг-да 2-3 г дан пиво ачитқичи (дрожлари) қўшилади . Оғир ҳолатларда 10-15 кун лик оч қолдириб, сўнгра енгил ҳазм бўладиган ва витаминларга бой бўлган озуқалар бериш тавсия этилади. Балиқларнинг заҳарланишлари. Заҳар – бу ёт-бегона модда (ксенобиотик) бўлиб, организмнинг турли структуралари билан ўзаро алоқага кириб, унинг ҳаётий фаолиятини издан чиқаради ва маълум шароитда касаллик ҳолатига, заҳарланишига олиб келади. Заҳар (токсин) – бу организмнинг ҳаётий фаолиятини издан чиқариш (заҳарланиш) қобилиятига эга бўлган химиявий модда бўлиб ҳисобланади. Гидробионтлар учун қўйидаги заҳарланиш даражалари мавжуд. Ўлим концентрацияси (дозаси) – бунда ўткир ёки сурункали заҳарланишда ҳайвонларнинг ҳаммаси (ск100) ёки ярми (ск50) нобуд бўлади. Заҳарли (токсик) концентрацияси – организм томондан заҳарнинг максимал концентрациясини қабул қилиб (ск0) касалликнинг клиник белгилари яққол намоён бўлсада, аммо ўлим кузатилмайди. Чегаравий (пороговие) концентрацияси - заҳарли модданинг минимал концентрацияси бўлиб, организмда ишончли патологик ўзгаришни содир этади, буни сезгирли текшириш усулларида аниқлаш мумкин. 4. Рухсат этиладиган концентрацияси (ПДК)- бу балиқчилик сув ҳавзаларида заҳарли моддаларнинг рухсат этиладиган концентрацияси бўлиб, бунда сув ҳавзаларнинг режимига, балиқларнинг ва бошқа гидробионтларнинг ҳаётига салбий таъсир этмайди ва сув ҳавзаларда токсин моддаларнинг тўпланиб қолиш хавфига эга эмас. Заҳарланишнинг кечиши ва давомийлигига қараб ўткир, ярим ўткир ва сурункали оқимлари бўлади. Касалликнинг ўткир оқими балиқларнинг организмида жуда кўп микдорда заҳарли моддалар тушади, касалликнинг клиникаси яққол ривожланиб, намоён бўлиб, 3-7 кун ичида балиқларнинг оммавий равишда нобуд бўлиши ёки соғайиши кузатилади. Ярим ўткир оқими секинлик билан ривожланади. Клиник белгилар ўртача ҳолатда (муътадил) намоён бўлиб, балиқларнинг 10-30 кун ичида аста-секинлик билан нобуд бўлиши кузатилади. Сурункали оқимда эса организмга заҳарли моддаларни бир неча маротаба аста-секинлик билан тушади, ўзоқ муддат давомида (ойлар) балиқларни нобуд бўлишига олиб келади, стресс (қўзғалиш) ҳолатига тушиб қолса, касаллик авжига чиқиб, балиқларни оммавий нобуд бўлиши кузатилади. Табиий сув ҳавзалардаги заҳарланишларни О.Н. Крылов (1980) 3 гуруҳга бўлинади. Табиий заҳарланиш. Чучук сув билан денгиз (шўр) сувларни чегарасида, чучук сувларни шўрланиб қолиши ва сувларни чучук сувда қўшилиб қолиши натижасида юз беради. Кўк-яшил сув ўтларнинг заҳарлари таъсиридаги заҳарланишлар. Бунда кўк-яшил сув ўтларининг нобуд бўлиши оқибатида кислород камайиб, заҳарли моддалар ҳосил бўлади. Келиб чиқиши антропоген бўлган химиявий моддалар билан заҳарланишлар. Бунда сув ҳавзаларга саноат чиқиндилари билан систематик равишда ифлосланиш оқибатида келиб чиқади. Кўлмак, ташландиқ, йиғилиб қолган сувларнинг келиб чиқиши, пайдо бўлишига қараб 3 та гуруҳга бўлинади. саноат чиқиндиларидан ҳосил бўлган. Коммунал хўжалик. Қишлоқ хўжалик. Ҳамда юзаки кўлмак сув майдонларидан йиғилган сув ҳавзалари. Е.А. Веселова (1971)нинг классификацияси бўйича оқмас (кўлмак) сувлар 2 та категорияга бўлинади: неорганик (неорганик компонентлар кўпчиликни ташкил қилади) ва органик ( органик компонентлар кўпчиликни ташкил қилади). Бу категорияларнинг ҳар бири қўйидаги 2 та гурўҳга бўлинади. махсус токсик хусусиятга эга бўлмаган оқмас сувлар. Махсус заҳарли хусусиятга эга бўлган сувлар. Пестицидлар ўзининг ишлаб чиқариш–амалиётга қўлланишига, вазифасига қараб қўйидаги гурўҳларга бўлинади. Акарацидлар – ўсимликларга заҳарли таъсир этувчи, каналарга қарши восита. Альгицидлар – сув ҳавзаларидаги кўк-яшил сув ўтлари ва бошқа бегона ўтларга қарши воситалар. Аттрактантлар – ҳашоротларни ўзига чақирувчи, чорловчи моддалар. Гербицидлар – бегона, ёввойи ўтларга қарши воситалар. Десикант ва дефолиантлар – ўсимликларни қуритиш ва баргларини туширувчи воситалар. Инсектицидлар – зараркунанда ҳашоратларга қарши воситалар. Зооцидлар – кемирувчиларга қарши воситалар. Ларвоцидлар – ҳашоратларнинг личинкаларига қарши воситалар. Моллюскоцидлар – моллюскаларга қарши воситалар. Репеллентлар – ҳашоратларни қўрқитувчи воситалар. Фунгицидлар – замбўруғларга қарши восита. Пестицидлар сувдаги чидамлилигига (95% гача парчаланиши) қараб қуйдаги гурўҳларга бўлинади. Кам барқарорли – 10 сўткагача (кунгача. Мўътадил – 11-60 кунгача Ўртача – 2-3 ойгача Юқори – 3-6 ойгача Жуда юқори – 6 ойдан 1 йилгача Ўта юқори барқарорлик – 1 йилдан кўп. Материал кумуляция (тўпланиши) хусусиятига қараб (Л.А. Лесников ва К.К. Врогинский, 1974) қуйдагиларга бўлинади: Ўта юқори кумуляция хусусиятига эга бўлган моддалар – тўпланиб қолиш коэффиценти (кн) – 1000 ва ундан юқори. Юқори кумуляция хусусиятига эга моддалар кН – 201-1000. Ўрта кумуляция хусусиятга эга - кН 51-200. Кам кумуляция хусусиятга эга – моддалар - кН – 50 гача. Балиқ ва сувдаги организмларга ўткир заҳарли даражасидаги токсин моддалар қўйидаги гуруҳга бўлинади. Ўзига хос токсик таъсир – СК50 – 0,5 мг/л Юқори токсик таъсир - СК50 – 0,5 дан 5,0 мг/л Ўрта токсик таъсир - СК50 – 5,0 дан 50,0 мг/л Кучсиз заҳарли таъсир - СК50 – 50,0-500,0 мг/л Жуда кучсиз таъсир - СК50 – 500 мг/л дан юқори Заҳарланишни лабораторияда аниқлаш усуллари. Балиқлар заҳарланишининг диагностикаси комплекс усулда олиб борилади ва у қўйидагиларни қамраб олиши керак: анамнестик маълумотларни йиғиш ва таҳлил қилиш, балиқлар ўлган ҳудудда ситуация, ҳолатни аниқлаш, гидрохимик, гидробиологик, химико-аналитик, клиник, физиолого-биохимик, патоморфологик текширувлар ўтказишдан иборат. Агарда, балиқларнинг ўлими кузатилган бўлса, ветврач-ихтиопатолог, балиқларни муҳофаза қилиш, сув хўжалиги, санитар-эпидемиологик хизмат ходимлари ва маҳаллий ҳукумат вакиллари билан биргаликда сув ҳавзаларини қўйидаги схема билан текширувдан ўтказади. - сув ҳавзаларини умумий текширувдан ўтказиб заҳарланиш, ифлосланиш манбаини аниқлаш; - балиқларни клиник ва патанатомик текширувдан ўтказиш; - биологик ва органолептик текшириш; - лаборатор текширув учун пат.материал олиш, консервациялаш, жойлаш ва жўнатиш; - комплекс текширув натижаларини баҳолаш ва хулоса бериш: Сув ҳавзаларини умумий текширувдан ўтказиш ва унинг ифлосланиш манбаини аниқлаш. Саноат корхоналари томонидан сув ҳавзаларига ўзини тўлиқ ёки нотўлиқ тозаланмаган сув чиқиндиларини оқизганлигига гумон қилинса (агарда балиқларнинг ўлими кузатилган бўлса, юқорида кўрсатилган вакиллар иштироқида ушбу корхонанинг ва сув ҳавзалари ҳудудларини комиссион текширувдан ўтказилади. Бунда заҳарланиш жойи, касаллик келиб чиқиш(ёки ўлим қайд этилган) вақти аниқланади, касалликни кечиш хусусиятлари, тирик ёки ўлган балиқ ва бошқа гидробионтларнинг тури, таркиби инобатга олинади. Жойида сувнинг ҳарорати, рН, ҳиди, ранги аниқлаб, сувда эриган кислород моддасининг микдори, учувчи ингредиентларнинг мавжудлиги инобатга олинади, ҳамда касал балиқларни клиник кўрикдан ўтказиб, ўлган ёки касал балиқларни патанатомик ёриб кўрилади. Сув ҳавзадан балиқ, сув ва грунтлардан намуна олиниб, яқин ветеринария лабораториясига текшириш учун жўнатилади. Саноат корхоналарининг технологларидан чиқинди сувларнинг миқдори ва таркиби тўғрисида маълумот талаб қилинади ва чиқинди сувлардан намуна олинади. Корхонада чиқинди сувларни ҳосил бўлиш (пайдо бўлиш) шароитлари тўғрисидаги маълумотларни тўплашда ишлаб чикаришнинг технологик схемаси ўрганилади, тозаловчи қурилмаларнинг ишончли ишлаши аниқланади. Корхонанинг ҳар бир бўлимида ҳосил бўлаётган чиқинди сувларнинг микдори ва химиявий таркиби аниқланади. Агарда, текширилаётган корхонанинг сувларига яқин атрофида жойлашган бошқа корхоналарнинг чиқинди сувлари ҳам қўшилса, унда уларни бир-биридан дифференцация қилиш лозим. Агарда, балиқ ўлими кузатилган ҳудудда саноат корхоналари бўлмаса, унда сув ҳавзаларига заҳарли моддалар тушадиган бошқа манбаларини аниқлаш лозим. Коммуналь хўжалик корхоналаридан, чорвачилик хўжаликларидан тушаётган чиқинди сувларнинг микдори ва уларнинг тозалик даражаси аниқланади, қишлоқ ва ўрмон хўжаликларида ишлатилаётган пестицидлар ва минерал уғитлар масштаби, ассортиментлари (турли-туманлилиги), ҳамда балиқларни ўлишига сабаб бўлган метеорологик шароитларни инобатга олиш мақсадга мувофикдир. Заҳарланган балиқларни клиник кўрикдан ўтказиш ва патанатомик ёриб кўриш. Клиник кўрик ва патанатомик ёриб кўриш ихтиопатологияда қабул қилинган схема бўйича ўтказилади. Биринчи навбатда, табиий сув ҳавзалари ва аквариумда балиқларни ўзини қандай тутиши ўрганилади, ташқи муҳит таъсуротларига жавоб қайтарилиши, сувдаги тана ҳолати,ҳаракатчанлиги, ҳаракат координацияси, мускуллардаги спазмларни, қалтироқларни мавжудлиги, нафас олишнинг сони ва ритми аниқланади. Жами бўлиб 50-100 та балиқ кўрикдандан ўтказилиб ҳар бир тур ва ёшидан 15-20 таси ёриб кўриилади. Балиқларни ташқи кўринишидан уларнинг ёши ва семизлик даражаси аниқланса, жасаднинг қотиши ва ташқи кўринишига қараб ўлим вақти аниқланади. Заҳарланишнинг симптомлари ва патоморфологик текшириш натижаси асосида заҳарларнинг гурўҳи ва табиати аниқланиб заҳарланишга гумони бор деб диагноз қўйилади. Биологик ва органолептик текширув. Балиқларнинг заҳар-ланишини аниқлашда гидробиологик текширувлар муҳим роль ўйнайди. Бунда планктон ва бентосларнинг биомассаси аниқланади, биоценозда умуртқасиз ҳайвонларнинг у ёки бу турларининг йўқолиши намоён бўлади ҳамда ушбу ҳайвонларнинг хулқ-автори ўрганилади. Сув ҳавзалардаги биоценозини ўзгариши унда у ёки бу гурўҳдаги заҳарларнинг таъсири натижасида эканлигини кўрсатади. Масалан, инсектоакарицидларга сувдаги қисқичбақасимонлилар, ҳашаротларнинг личинкалари анча сезгир бўлса, гербецидларга – сув ўсимликлари, альдегидларга эса сув ўтлари сезгирдир. Сув муҳитининг заҳарли даражасини тасдиқлаш, исботлаш мақсадида балиқ намунаси ёки аквариум тажрибаси ўта сезгирли гидробионтларга ўтказилади. Бунингг учун сувнинг чўкмасидан намуна олиниб, токсикантларга сезгир балиқлар (ерш,оқунь,форель ва бошқалар) солинади ва текширилаётган сув ҳавзаларига қўшиб тажрибадаги балиқларнинг хулқ- автори ва ўлишига эътибор берилади. Бундай текширишларни аквариумда ўтказиш мумкин. Бунингг учун аквариум сув ҳавзаси ёки чиқинди сув билан тўлдирилиб, унга балиқ ёки бошқа гидробионтлар сақланади. Сув ҳавзалариниг пестицидлар билан ифлосланишига гумон, шубҳа пайдо бўлса сезгирли тест-объектлар: уй чивинлари, дрозофиллар ёки лабораториядан иссиққон ли ҳайвонларга биологик тажриба ўтказилади. Буни г учун қўйидаги усуллар кўлланилади: Қуруқ пленкали усул. Пестицидлар текширилаётган объектлардан ацетон орқали, ёрдамида ажратиб олинади, Петри тавоқчаларига фильтрат солинади ва буғлатилади. Сўнгра тавоқчаларга 20-30та чивинларни солиб уларнинг ҳаракатига эътибор қаратилади. Агарда, тажрибадаги чивинларда нерв-паралич ҳолати кузатилса, ядохимикатларнинг борлигини кўрсатади. Озиқлантириш усули. Балиқларнинг ички заҳарланган органлари шакар кукуни билан аралаштириб майдаланади ва уй чивинларга едирилади. Агарда, чивинларга қалтираш ва паралич белгилар билан кечувчи ўлим кузатилса, балиқларни пестицидлар билан заҳарланиши исботланади. Сувли аралашма усулида эса ядохимикатларнинг сувли эритмаларига, эмульсиясига ёки суспензиясига чивинлар, циклоп, инфузорияларнинг личинкаларини ёки балиқларни сақлаш билан амалга оширилади. Парентераль усули. Текширилаётган объектлардан экстракт ёки сувли аралашма олиб оқ сичқонларнинг териси остига ёки қорин бўшлиғига инъекция қилинади. Органолептик текширишлар. Кўпчилик химиявий модда-ларнинг ўзидан махсус ҳид чиқариш хусусиятини беш баллик система билан аниқлашга асосланган. Масалан фенол ва унинг чиқиндиларини борлигини органолептик усулда аниқлаш мумкин, (монохлорфенол, уваякол, мононитробензол, бутилбензол, мононитротолуол, толуидин, хинолин, нафтол, нафтиламин ва бошқалар, нефть ва унинг қайта ишлашдаги маҳсулотлари (бензин, керосин, соляров мойи ва хоказо), смола ва дегтлар, канифоль, терпенлар, камфора, тимол, ментол, эфир ёғлари, смолян кислоталари, альдегидлар, формальдегидлар, параформалин, метальдегид, хлор- ва фосфорорганикли пестицидлар. Органолептик текшириш жараёида сувнинг ҳарорати, хлорлаш даражасми ва бошқа омиллар инобатга олинади. Балиқ гўштини органолептик текширишда намунани қайнатиш усули қўлланилади. Бунингг учун колбага майдаланган балиқ гўшти солинади, устига сув солиб, оғзи ойна билан ёпилади ва қайнатилади. Қайнагандан сўнг колбанинг оғзи очиб ва текширилаётган балиқнинг ҳиди аниқланади. Ҳиднинг жойи аниқланади. Интенсив кучли ҳид ва таъм ёғга бой бўлган тўқималарда (нерв ва ёғ тўқимаси), қорин бўшлиғи ва балиқларнинг ён чизиғида бўлса, дум қисмида ҳид жуда кучсиз бўлади. Лаборатор текшириш учун намуна олиш, консервациялаш ва жўнатиш. Балиқчилик хўжаликларида турли токсин-заҳарли моддаларнинг тушиши, киритилиши турлича бўлганлиги учун лаборатор текширувнинг йўналиши ва қўллаш усулини ажратиб олиш ветврач ихтиопатологнинг иш жараёнидаги конкрет-аниқ ситуацияга боғлиқдир. Биринчи навбатда тўлиқ гидрохимик анализ учун намуна олинади. Химико-токсикологик текширишда эса сув, грунт, турли турдаги балиқ ва гидробионтлардан намуна олинади. Булардан ташқари балиқларни заҳарланишининг диагностикасида гемотологик ва гистологик текширишлар ҳам муҳим ўрин эгаллайди. Текшириш мақсадига кўра у ёки бу пат.материални олиб вет.лабораторияга муҳрланган ҳолда йўлланма хати билан жўнатилади. Йўлланма хатига химико-аналитик текширув учун гумон қилинган заҳарли модда кўрсатилади. Намуна олиш. Саноат корхоналаридан умумий сув чиқиндилари микдоридан ўртача сўткалик намуна олинади (2- 3 литр), олинган вақти ва намунанинг олинган жойи ва характери (бир марталик ёки сўткалик) ҳамда чиқинди сув микдори ёзилади. Бундан ташқари, сув ҳавзаларидан намуна олинади (2-3 литр). Намуна тез оқаётган, баландликдан, ташландиқ ва сув тушадиган жойлардан шундай олиш керакки, олинган намуна сувнинг бутун ҳажми (массаси) ва намуна олган нуқтасига тўғри келиши керак. Бунда вақтинчалик лойқалилик, тасодифий ифлосланишни инобатга олиш керак. Намунани сувнинг юзасидан (30-50 см-дан) ва ички қисмидан олинади. Сувнинг ички қисмидан намуна олиш учун турли кон- струкциядаги батометрлардан (масалан, батометр Рутнер) фойдалинади. Химиявий анализ учун сувни шишали идишларга олинади. Тўлдиришдан олдин текширилаётган сув билан 2-3 марта чайқаб ташланади. Текшириш учун тупроқ намунаси (2кг) сув ҳавзасининг тагидан Экман ёки Кирпичников дночерпатель ёрдамида олинади. Олинган тупроқ намунаси ҳавода қуритилади, майда симли тўр орқали ўтказилади ва банкалар ёки полиэтилен халтачаларига жойлаштирилади. Планктонлардан намуна олиш учун эса сув ҳавзаларидан 50-100 литр сув майда кўзли планктон тўридан фильтрлаб ўтказилади. Лабораторик текширув учун камида 5та янги овланган балиқ лабоаторияга жўнатилади. Шу билан биргаликда соғлом сув ҳавзаларидан уша балиқ турларидан ҳам намуна жўнатилади. Лабораторияда физико-биохимик текширув учун ҳар қайси балиқ туридан 5-10 та тириклари юборилади. Намуна олиш, консервациялаш. Олинган намуналарнинг гидрохимик анализининг ишончли чиқиши учун намуна бир сўтка ичида текширилиши шарт. Агарда, бунга эришаолмасак, сувнинг намунаси кон- сервация қилинади. Патматериал гистологик текшириш учун 10%-ли нейтраль формалинда ёки Буэн эритмасида фиксация қилинади. |