Балик касалликлари мажмуа. Тузувчилар
Скачать 6.01 Mb.
|
Текшириш натижаларини баҳолаш ва хулоса. Жойида ва лабораториядаги комплекс текширишларнинг натижасига кўра балиқларнинг ўлими сабаблари ҳақида хулоса ёзилади. Гидрохимик режимига таъсир этиш даражаси аниқланади, бунда балиқларнинг “замор” музлаб қолишини инобатга олиш зарур. Сувдаги, балиқ ва бошқа объектлардаги токсикантларнинг ҳақиқий микдори ўткир ва сурункали заҳарланишдаги микдори таққозланади. Балиқларнинг заҳарланишини аниқлашда инфекцион ва инвазион касалликлар инобатга олиши, агарда қўзғатувчи топилса, балиқ организмида кузатилаётган заҳарланишдаги роли-ўрни аниқланади. Олинган натижалар асосида якуний диагноз қўйиб, уни бартараф этиш тадбирлари, сув ҳавзаларнинг ифлосланиш манбаларини йўқотишга қаратилиши лозим. Пестицидлар – бу ўсимликларни касалликлардан, заракунанда ва ёввойи-бегона ўтлардан ҳимоя қилувчи химиявий восита бўлиб, йиғма номидир. Қишлоқ хўжалиги ва ўрмончиликда пестицидларнинг кенг ассортиментлари қўлланилади, уларнинг қўллаш усуллари ва шакллари такомиллаштирилмоқда. Пестицидларнинг самаралилиги ва хавфсизлиги уларнинг қўллаш усули ва шаклига боғлиқ. Ҳозирги кунда пестицид-ларнинг қуйидаги шакллари кенг қўлламда ишлатилмоқда: дуст, намлаб (ҳўллаб, сувда ва органик моддаларга эритиш, эмульсия, гранула, микрокапсула шаклида. Гидробионтлар учун ўта хавфли препаратлар, қайсиким уларни сув ҳавзаларига солади ёки соҳил-қирғоқларни бевосита ишловдан ўтказилади. Булар – альдегидлар, айрим гербицидлар, моллюскоцидлар, ихтиоцидлар, қон сўрувчи ҳашаротларини сувдаги личинкаларига қарши ишлати-ладиган препаратлар ҳисобланади. Шоличилик ва суғориладиган ерларда, ҳамда ернинг мелиора-циясида ишлатиладиган воситалар оралиқ ҳолатни эгаллайди. Пестицидларни кўпгина қисми сув ҳавзаларига ёмғир суви ва тупроқнинг устки, юзаки сувлари орқали келиб қўушилади, авиация ёрдамида ва ерда қишлоқ хўжалик экинларни, ўрмонзорларни ишлов берилаётган пайтда, ҳамда заҳарли химикатлар ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг чиқинди сувларини сув ҳавзаларига келиб қўшилиши оқибатида тушади. Балиқларни заҳарли химикатлар билан ўткир ва сурункали заҳарланишнинг асосий сабаби уларнинг қўллаш қоидаларини бузилиши билан (сарфлаш, меъёридан ошириб юбориш ва қўллаш микдорини ошириш), транспортировка ва сақлаш вақтида йўқотилишлари, фойда-ланилган препаратларни нотўғри утилизация қилиш оқибатида, ҳамда химиявий корхоналар чиқинди сувларини тозаланмасдан сув ҳавзаларига оқизиб юборишдир. Балиқларни пестицидлар билан заҳарланишини диагностикаси комплекс текширишлар асосида амалга оширилади. Балиқ ўлими кузатилган ҳудудда қайси пестицидлар қўлланганлигини жойида аниқлаш муҳим ахамиятга эга. Пестицидларни транспортировка қилиш, сақлаш ҳолати, қўллаш қоидаларини бузилиши каби далилларни аниқлаш, ҳамда лаборатор текширув учун вақтида намуна олиш мақсадга мувофикдир. Химико-токсинологик, патомор-фологик, гематологик ва биохимик текширишлар учун сув ёки зоопланктон ва бентослардан, ҳамда ўлган ва тирик балиқлардан намуна олинади. Агарда, сув ҳавзалари номаълум бўлган пестицидлар билан ифлосланган бўлса, гурўҳли усул (биопроба қўйиш, фосфор органик инсектицидларни энзиматик аниқлаш) ишлатилади. Айрим пестицидларни идентификация қилишда хроматографик, колорометрик ва бошқа усуллардан фойдаланилади. Балиқларнинг этиологияси ноаниқ бўлган касалликларини лабораторияда аниқлаш усуллари Карп турдаги балиқларнинг чечак (оспа) касаллиги – бу терининг эпителиал тўқимасининг ўсиши ва танада хирароқ оч ҳаворанг (зангори) эпителиянинг ҳосил бўлиши билан характерланади. Касаллик Европа ва бизнинг мамлакатимизнинг ҳам табиий сув ҳавзаларида ва ҳам сунъий сув ҳавзаларида қайд этилган. Этиологияси – аниқланмаган. Касалликни юқумли эканлиги тахмин қилинмоқда. Касаллик бир сув ҳавзасидан иккинчисига ташиётган балиқлар орқали ўтиш ҳоллари маълум. Диагноз. Эпизоотологик маълумотлар асосида ва клиник белгиларига қараб қўйилади. Касалликнинг бошланғич даврида эктопаразитар касалликлардан (триходиноз, хилодонеллез, ихтиофтириоз) фарқлаш лозим. Бу касалликоларда ҳам тери қатламида оч – кўкимтир қатламлар ҳосил бўлади. Бироқ, оспали шишлардан фарқи шундан иборатким, шишлар манбали бўлмасдан, балким қуювчан, тошувчан характерга эга бўлиб, қҳкарийиб бутун танани ўраб олади. Теридан олинган қириндиларни микроскоп остида текширилганида эса кўплаб қўзғатувчиларни топиш мумкин. Касалликни олдини олиш ва қарши курашиш. Балиқларнинг яшаш шароитини яхшилашга қаратилган комплекс ветеринария – санитария ва балиқчилик – мелиоратив тадбирлар ўтказилади. Касалликни йўқотиш ва олдини олишда қўлланилиб келинаётган усули – бу ҳовузларни ёз ойларида қуриитишдан иборат. Агарда, ҳовуздаги сув ва тупроҳида етарли миқдорда кальций элементи етишмаса, систематик равишда ҳовузларга сўндирилмаган оҳак солинади, балиқларнинг озуқасига эса қўшимча бўр (сўткалик рационига 50 % - гача. қўшилади. Озуқа базасининг етишмаслиги ва балиқларни зич сақланганида озуқа аралашмасига витаминларга бой компонентлар, ўтлоқзор ва сув ўтларидан тайёрланган кўк паста (рационга 20 % - гача. гидролизли ачитқич (дрожжи) (рационнинг 3 – 4 % - гача. киритилади. Селекция – наслчилик ишларини яхшилаш. Систематик раившда касал балиқларни йўқотиш, айниқса она балиқлар тўдасидан (галасидан), зарур. Носоғлом хўжаликларда четлаш, черагалаш ўрнатилади. Кучли зарарланган балиқларни одамларнинг истеъмол қилишига йўл қўйилмайди, уни қайнатиш йўли билан зарарсизлантирилиб ҳайвонларга берилади. Хом ҳолатда уни ҳайвонларга беришга рухсат этилмайди. Сузғич пуфагининг яллиғланиши ёки аэроцистит – бу чучук сувдаги балиқларнинг юқумли касаллиги бўлиб, касаллик сузғич пуфагининг яллиғланишининг спецификлиги ва паренхиматоз органларида чуқур патологик жараёнларни кечиши билан характерланади. Бу касаллик балиқларнинг оммавий касаллиги сифатида 1962 йилда маълум бўлди ва Ғарбий ва Шарқий Европа давлатларида (Австрия, Венгрия, Польша, Чехия, Словакия, Германия) ва Собиқ Иттифоқда қайд этилган. Касаллик сунъий сув ҳавзаларида етиштираётган балиқчилик хўжаликларига катта иктисодий зарар етказади. Сеголетка ва бир ёшгача бўлган касал балиқларнинг ўлими 39, 40 % га, баъзан эса 90% гача (кўпинча қиш ойларида. етади, Товарлик балиқларни эса 50 % и нобуд бўлади. Бундан ташқари, касал балиқларнинг тана оғирлиги кескин пасаяди, истеъмолга яроқсизлиги туфайли брак қилинади, ҳамда эпизоотик ва карантин тадбирларини ўтказишдаги сарф – харажатлар. Этиологияси. Касалликнинг этиологияси ҳанўзгача аниқ эмас. Бир қанча фикр-мулоҳаза, теориялар мавжуд. Айрим муаллифларнинг билдиришича касалликни келиб чиқиш сабаби бу уларни тўйимсиз озиқалар билан боқиши, карп турдаги балиқларнинг ўстириш биотехнологиясини бузилиши ва бактериаль микрофлоранинг турли-туманлигидандир. Немис тадқиқотчилари (Р.А. Bachman, Ш.Ahne) карп турдаги касал балиқларнинг сузғич пуфаги ва бош миясидан (ўткир оқимида. вирусни ажратиб олганликлари тўғрисида маълумот беришадилар. Бироқ, экспериментда табиий равишда сузғич пуфагининг яллиғланишида кузатиладиган манзарани қайд этилмаган, Шунинг учун ҳам бу касалликни вирус табиатли касалликлар қаторига киритиш мумкин эмас. Лекин бир вақтнинг ўзида эпизоотологик тажрибаларда уни (ВПП) юқумли касаллик эканлиги исботланган. Чунки бу касаллик балиқларни ташиш, транспортировка жараёнида, соғлом балиқларни касалликка носоғлом бўлган сув ҳовузларда ёки соғлом балиқларни касаллари билан биргаликда сақланганида, шунингдек носоғлом сув ҳавзаларининг сувлари орқали ўтиши аниқланган. Прогноз. Касалликнинг якуни патологик жараённинг ривожланиш даражасига боғлиқ. Агар, жараён зардобли яллиғланиш билан чегараланган бўлса, ҳеч қачон асоратларсиз кечиб, касаллик соғайиш билан якунланади, қон қўйилган жойда гемолин пигменти тўпланиб қолса, яллиғланиш ўрнини эса чандиқ эгаллайди. Диагноз. Эпизоотологик маълумотлар, клиник белгилар, патанатомик ўзгаришлар ва гистологик текширувлар асосида қўйилади. Даволаш. Самарали даволаш усули йўқ. Метилен кўки препаратини қўллаш фақат касалликни кечишини секинлаштиради. Метилен кўки 3г 1 кг корма озиқа ҳисобига 13-15 кун давомида бериб борилади (даволаш курси 2-3 маротаба. Озуқавий антибиотиклар ҳам яхши даволовчи-профилактик самарага эга, уни 6 кун давомида қуйидаги дозада бериб борилади: биоветин – 200 мг; биовит–120 - 400 мг; биовит-80 - 620 мг; биовит-40 - 1300 мг; кармогризин 5 - 400 мг; кормогризин 10 - 200 мг балиқларнинг ҳар бир кг тана оғирлиги ҳисобида. Стационар носоғлом хўжаликларда озуқавий антибиотикларни 3-4 маротаба 3 ҳафта оралатиб кўлланилади. Касалликнинг олдини олиш ва қарши курашиш чора-тадбирлари. Балиқчилик хўжаликларида оптимал зоогигеник шароитларни таъминловчи умумий профилактик, ветеринар-санитар ва балиқчилик-мелиоратив тадбирларни ўз вақтида катъий равишда амалга оширишга қаратилган бўлиши керак. асосий эътиборни сув ҳавзаларнинг, ҳамда овлаш асбоб-ускун алар, инвентарлар ва тирик балиқларни сақлайдиган идишларни дезинвазияси ва дезинфекциясига эътибор берилиши керак, ушбу тадбирлар қўзғатувчи ва иккиламчи инфекцияларини йўқотишига қаратилиши лозим. Ўстирувчи балиқларга доимий врачлик назоратини ўрнатиш ва хўжаликка янги келтирилган балиқларни карантинга сақлаш, балиқларни касалликка чидамлилигини ошириш учун уларни туйимли аминоқислоталар, протеин, витамин ва микроэлементларга бой озуқалар билан таъминлаш яхши самара беради. Сув ҳавзаларда табиий озуқа баъзасини яхшилаш. Касаллик келиб чиққан такдирда карантин ўрнатилади. Носоғлом сув ҳавзаларида доимий ишчиларни беркитиш, уларга махсус кийим-бош, алоҳида инвентарь, овлаш асбоб-ускуналарни, тирик балиқларни транспортировкаси учун идишларни ажратиш. Ўлган балиқларни овлаб 20% ли хлор ёки сўндирилмаган оҳак билан зарарсизлантириб, сув ҳавзалардан ўзоқроқ жойда 1,5 м чуқурликда кўмиб ташлаш. Носоғлом хўжаликдан овланган балиқларни база, складларга сақланмасдан тўғридан-тўғри истеъмолга чиқариш. тирик балиқларни олиб келган идиш ва сувини дезинфекция қилиб, сувларни канализацияга оқизиб юбориш. Товарлик кўриниши талабга жавоб бермаса, вет.врач-ихтиопатологнинг хулосасига кўра қайнатиб парранда, чўчқа, гўштхўр ҳайвонларга едириш ёки утилизация қилиш. Гафф касаллиги (юксов ёки сертлан касаллиги) – ўрта ўткир кечувчи юқумли касаллик бўлиб, йиртқич балиқлар орасида спородик шаклда намоён бўлади. Касалликка айрим гўштхўр ҳайвонлар, паррандалар ҳамда одамлар мойил. Касаллик ўтган асрнинг 30-йилларида Ғарбий ва Шарқий Европанинг айрим районларида балиқлар орасида қайд этилган. Бундай балиқларни гўштхўр ҳайвонлар ва одам истеъмол қилганларида уларда ўта оғир кечувчи касаллик келиб чиққан. Ҳозирги пайтда балиқ, ҳайвон ва одамлар орасида географик жойлашуви бир-биридан узоқ жойларда, олдин келиб чиққан пунктлар билан ўзаро ҳеч қандай эпизоотологик ва эпидемиологик боғлиқлик бўлмаган.ўнлаб энзоотик ва эндемик манбалари қайд этилган. Собиқ Иттифоқда балиқ, ҳайвон ва одамлар орасида бир вақтнинг ўзида содир бўлган ҳолатлар мавжуд. Масалан: 1934-1935 йилларда Ленинград областида, 1946-1948 йилларда Ғарбий Сибирда, 1960 йилда Харьков областида, 1971—1972 йилларда Урал ортида кузатилган. Этиологияси ва патогенези. Касалликни илк маротаба қайд этилишига бир асрга яқин вақт ўтган бўлсада, унинг этиологияси аниқланмаган. Касалликни келиб чиқиши ва балиқларда токсик, заҳарли таъсирини намоён бўлишини айрим тадқиқотчилар сув ҳавзаларнинг чиқинди сувлар билан ифлосланганлигидадир деб ҳисобласалар, айримлари эса қирғоқдаги спорынялар – склероцийларни балиқлар истеъмол қилганларидан келиб чиқади деган фикрни билдирмоқдалар. Балиқларнинг ўлиши сувда кислороднинг етарли бўлмаслиги сабабали улар организмида кислороднинг етарли микдорда тушмаслиги натижасида содир бўлади. Ҳозирги пайтда кўпчилик тадқиқотчилар томонидан тиаминаза балиқларда Гафф касаллигини келтириб чиқаришини исботланган. Даволаш ишлаб чиқилмаган. Профилактикаси. Барча балиқчилик хўжаликлари ва табииий сув ҳавзаларида комплекс балиқчилик-меълиоратив тадбирлари ўтказилади. Бунда сувнинг ҳаддан ташқари «гуллаб» кетишшига йўл қўймаслик, биринчи навбатда кўк-яшил ўтларнинг олдини олиш. Ветеринари-снитария тадбирлари ҳовузлар ва ички сув ҳавзаларда оптималь зоогигеник шароитларни таъминлашга қаратилиши лозим. Балиқчилик сув ҳавзаларда азот ва фосфор ўғитларини нормалари ва таркибини қатъий равишда назорат қилиш. Табиий сув ҳавзаларда, айниқса ўғит ва бошқа химявий препаратлар қўлланиладиган минтақадаги сув ҳавзаларида кўк-яшил ўтларни ўта тезлик билан ривожланишига қулай шароит яратиб берувчи биоген элементларнинг дастлабки (меъёрий-фон) кўрсаткичи миқдорини назорат қилиш. Гафф касаллигига гумон қилинган ва ўлган балиқ кузатилса, дастлаб касалликка мойил ҳайвонларга биопроба қўйиш йўли билан балиқ организмида заҳарли моддалар сони аниқланади, то сабаби аниқлангнча балиқларни овлаш манъ этилади, овланган балиқларни эса савдога ва умумий овқатланиш тармоқларига чиқармаслик чоралари курилади. Мавзу 3.2. Балиқ душманлари, шикастланишлари, зараркунандалари, ва улардан балиқларни муҳофаза қилиш тадбирлари. Дарснинг мақсади. Талабаларга балиқларнинг душманлари, зараркунандалари ва паразитлари тўғрисида, уларнинг кечиши, аниқлаш усуллари, даволаш, олдини олиш ва қарши курашиш тадбирларини ўргатишдан иборат. Жиҳозлар, асбоб-ускуналар ва патологик материаллар. Балиқларни текшириш учун керакли асбоблар, эритмалар, реактивлар, лупалар, микроскоплар, буюм ва қоплағич ойначалари, препаратларнинг намуналари, ретсепт ёзилган жадваллар. Дарсни ўтиш услуби. Талабаларга балиқ ва асалариларнинг душманлари, зараркунандалари ва паразитлари тушунтирилади ҳамда уларни йўқотиш усуллари, даволаш, олдини олиш ва қарши курашиш тадбирлари батафсил ўргатилади. Балиқ душманлари. Балиқчилик хўжаликларида ва табиий сув ҳавзаларида балиқларнинг бош сонини сақлаш учун уларнинг душманлари ва конкурентлари билан мунтазам равишда кураш олиб борилиши зарурдир. Сув ҳавзаларида балиқларнинг захирасига зиён келтирувчи кўплаб ҳайвонлар тури учрайди. Уларнинг айримлари балиқлар билан озиқланса, айримлари эса балиқлар озиқланадиган озиқалар билан озиқланади, учинчилари эса юқумли касаллик қўзғатувчиларининг манбалари ва ҳоказо. Балиқ душманлари орасида сут эмирувчиларнинг катта гурўҳи мавжуд. Булар – эр қазувчи жониворлар – кутора, выхухол, сувсар, норка, ондатра, сув каламушлари ва бошқалар, қайсиким балиқларга ҳужум қилади. Масалан , норка, сувсар, ондатра катта ҳовузлар, дарё, кўл ва сув омборларнинг қирғоқлари ва соҳилларида макон қуриб олгач, балиқлар билан озиқланадилар, балиқлар уруғ (икрА. қўйилган жойларда бўлиши хавфлидир. Куторалар наслчилик хўжаликлари ва балиқчилик заводларига, айниқса ёш балиқларни ўстирувчи хўжаликларига катта зиён этказади, чунки улар ёш балиқларни исътемол қилиб, катталарига ҳужум қилишади ва уларнинг бош мияси ва кўзларини эб юборишади. Сув каламуши, ондатра ва сувсарларнинг ҳаёти сув ҳавзалари билан чанбарчас боғлиқлиги туфайли бошқа озиқалар қаторига балиқларни ҳам исътемол қилишади. Ондатра нафақат балиқларни йўқ қилади, балки ўз уяларни ковлаши туфайли гидроқурилмаларнинг издан чиқишига, сув ҳавзаларидан сувнинг оқизиб кетишига сабаб бўлади. Айниқса, бу қишда ҳам ишлатувчи ҳовузлар учун жуда хавфли, чунки тўсатдан ёки сувни кўзга кўринмайдиган, сезилмайдиган даражада оқиб кетиши оқибатида катта микдордаги балиқларни нобуд бўлишига олиб келиши мумкин. Ушбу ҳайвонларнинг негатив-салбий таъсирларини йўқотиш унчалик мураккаб эмас. Бунингг учун махсус овлайдиган, ушлайдиган асбоблар, қопқонларни қўйиб, уларни ушлаб, йўқотилади, терисини эса тайёерлов ташкилотларига топширилади. Балиқ душманларининг катта гурўҳини гўштхўр паррандалар ташкил қилади. Булар: пеликан, баклан, сапля, чайка, гагар, ҳамда ўрдак, дарё бургутлари ва бошқалар. Булардан энг хавфлиси пеликан ва бакланлардир. Бу катта хажмдаги паррандалар фақат балиқлар билан озиқланиши оқибатида катта миқдордаги балиқларни йўқ қилиши мумкин, масалан, ҳар бир ёши катта пеликан ёки баклан кунига 2-4 кг балиқ исътемол қилади. Шунинг учун ҳам балиқларни кўпайтирувчи, ўстирувчи хўжаликларида бундай паррандаларнинг бўлиши номаъқулдир. Улар қирғоқлардаги қалин камишзорларда уя қуришади. Гагар ва поганкалар эса фақатгина балиқлар билан озиқланадилар. Қайси ҳудудда улар кўп сонда (микдорда учрасалар, балиқчилик хўжаликлари учун улар томонидан келтираётган зарар ҳам шунчалик юқори бўлади. Айниқса, поганкаларни балиқ ўстирувчи хўжаликларнинг ҳудудида жойлашишига, уя қуришига йўл қўймаслик зарур, чунки улар ўсаётган ёш балиқларга катта зиён этказилиши мумкин. Ўрдакларнинг балиқчилик хўжаликлардаги аҳамияти ҳам негатив (зарарли) ва ҳам позитив (фойдали) бўлиши мумкин. Уларнинг балиқ ўстирувчи ҳовузларда бўлишига рухсат этилмайди, чунки улар ёш балиқларни исътемол қилишади, лекин бошқа сув ҳавзаларида улар фойда келтиради, бу эрда улар ряскаларни, чириган балиқларни зараркунанда ҳашаротларни исътемол қилишади, ҳамда ҳовузларни уғит билан бойишади.Бироқ уларнинг зичлиги жиҳатдан бир гектар майдондаги бош сонини тартибга солиб туриш мақсадга мувофикдир, 1 га майдонга 200 бош ўрдак бўлиши керак, агарда ортиб кетса, сув ҳавзаларининг ҳаддан ташқари ифлосланиши оқибатида балиқларда бронхиомикоз ва бронхионекрозларни келиб чиқишига сабаб бўлади, бу эса одамлар учун ўта хавфли ҳисобланган салмонелла гурўҳига мансуб микроорганизмларнинг ривожланишига, кўпайишига олиб келади. Балиқлар учун дарё бургути, скопа ва оқ-думли бургутлар жуда ҳам хавфли душманларидир. Улар катта бўлмаган дарё, кўлларнинг қирғоқлардаги баланд тепаликларда, дарахтларнинг учларида уя қуришади, катта хажмдаги балиқлар билан озиқланади ва ҳар бир қуш жуда кўп микдордаги балиқларни йўқотиши мумкин. Балиқларга бошқа паррандалар ҳам (калхот, қора қарға, лун, зимородкА., айниқса уларга озиқа этишмаган пайтда ҳужум қилишади. Балиқ захираларига айрим тупроқ, сут эмизувчи ва сувдаги умуртқасиз йиртқич ҳайвонлар ҳам ҳужум қилишлари мумкин. Балиқ ўстирувчи хўжаликларда балиқ икрасини исътемол қилувчи бақалар ва эндигина ҳосил бўлган балиқ личинкаларни йўқ қилувчи қалқон (тўлиқлар)дир. Балиқларга типратиконлар ҳам катта зиён эткизишади. 6 минг типраотиконларнинг ошқозонини текширувдан ўтказилганда, унда 8 минг кг балиқ борлиги аниқланган. Паррандалар томонидан келтираётган зарарларни йўқотиш, олдини олиш мақсадида, паррандаларни сув ҳавзаларидан учириб юбориш, сув ҳавзалари атрофида, яқинида ин, уя қуришларига йўл қўймаслик чора-тадбирларни кўриш зарур. Кўпчилик эвропа ва Америка давлатларнинг балиқчилик ҳавзаларида карбидли автоматик пушкалар ишлатилади, қайсиким ўзининг ўқ товуши билан қўриқлаётган сув ҳавзаларидаги паррандаларни қўрқитади. Қушлар галасини вайрон қилиш натижасида уларни бошқа жойларга, маконларга кўчиб кетишига эришиш мумкин. Бундан ташқари, сув ҳавзалар қирғоғидаги ўсимликларни йўқотиш, қуриган ўтларни ёқиб ташлаш ва бошқа усуллар билан амалга оширилади. Кичик ҳовузлардаги балиқларни эса уларни устига тўр ёпиш билан муҳофаза қилиш мумкин. |