Главная страница
Навигация по странице:

  • Диагноз

  • 3-Боб. Балиқларнинг юқумсиз касалликлари Мавзу 3 .1. Балиқларнинг юқумсиз касалликлари . Балиқ заҳарланишлари. Дарснинг мақсади

  • Жиҳозлар, асбоб-ускуналар ва патматериал.

  • Гиповитаминоз А ва В

  • В гуруҳидаги витаминлар етишмаслиги

  • Витамин В

  • Витамин Д етишмаслиги

  • Пантотенова кислотасининг етишмаслиги

  • Витамин мезоинозит (инозитол)

  • Викасолнинг етишмаслигида (синтетик витамин К)

  • Холин моддасининг етишмаслиги

  • Олдини олиш ва қарши к у рашиш тадбирлари.

  • Ички органларни дистрофияси

  • Патанатомик ўзгаришлари.

  • Диагноз

  • Жигарнинг липоидли дистрофияси

  • Балик касалликлари мажмуа. Тузувчилар


    Скачать 6.01 Mb.
    НазваниеТузувчилар
    Дата08.05.2023
    Размер6.01 Mb.
    Формат файлаdocx
    Имя файлаБалик касалликлари мажмуа.docx
    ТипДокументы
    #1114954
    страница15 из 26
    1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   26

    Балиқларнинг ихтиофтириоз касаллиги – бу карп, сазан ва улрнинг гибридларининг ҳаддан ташқари хавфли инвазион касаллиги бўлиб ҳисобланади. Касалликка кумуш ва тилларанг карас, судак, форел ва кўпгина чучук сув, денгиз ва ҳовузларда ўстирувчи балиқ турлари мойил. Касаллик айниқса балиқчилик хўжаликларининг ҳовузларида, балиқ ўстирувчи хўжаликларда, ҳамда бассейн ва балиқчилик заводларда балиқларни зич сақланганида келиб чиқади.

    Табиий сув ҳавзаларида ихтиофтириознинг эпизоотик кўриниши жуда ҳам кам намоён бўлади, бироқ барча турдаги чучук сув балиқлари касаллик қўзғатувчиларини ўз организмида ташиб юришини инобатга олсак, улар табиатда табиий резервуар манбани таъминлаб туради.

    Ихтиофтириоз Шарқий ва Ғарбий эвропа, Канада, Америка, Собиқ Иттифоқдаги балиқчилик хўжаликларда тез-тез учрамоқда. Касаллик Собиқ Иттифоқнинг Россия, Украина, Белоруссия, Қозоғистон ва Марказий Осиё республикаларида ва Кавказ ортида қайд этилган.

    Этиологияси. Касаллик қўзғатувчиси бу Опҳтёгленидае оиласига мансуб бўлган Ичтёпҳтҳириус тенг тукли инфузориялардир. Паразит танаси қарийб юмалоқ ёки тухумсимон шаклда. Тананинг бош томонида майдагина оғиз тешиги ва кичик томоқчаси мавжуд. Паразитнинг бутун танаси меридиал жойлашган узунчоқ тукчалар билан қопланган.Тананинг ўрта қисмида юғон, калта танасимон қайрилган макронуклеус, унинг думбоқ (каварган) томонида эса микронуклеус жойлашган.

    Ихтиофтириоз балиқларнинг типик паразити ҳисобланади. Паразитнинг ривожланишида 3-та босқич мавжуд: Биринчи босқичи хўжайин терисининг ичида паразитлик қилиш босқичи, систаларнинг кўпайиш босқичи (сув остидаги лойқаларда, ўсимликларда ва сузувчи предметлардаги систалар) ва сувда эркин сузувчи инфузориялар (дайдиб юриш)нинг босқичи. Балиқ терисининг дермондли тепа (сумка) қисмида катта ёшдаги ихтиофтириуслар чиқиб, сув ҳавзаларнинг остига чўкади, ўсимликларга ёпишади, шилимшиқ модда билан ўралиб систага айланади. Унинг ичида 200-1000 тагача жуда майда юмалоқ ёш инфузориялар (дайдиб юрувчи) ҳосил бўлади. Ҳосил бўлган дайдиб юрувчи инфузориялар систанинг қобиғини тешиб ташқи муҳитга тушади, ноксимон шаклга киради. Буларнинг катталиги 10х40 мкм бўлиб инвазион босқичга этади. Дайдиб юрувчи инфузориялар хўжайин организми билан контактда бўлганида, улар терининг эпителиал қобиғи остига ёки жабрасига актив ҳаракатланиб кириб олади, ўсади, ривожланади ва балиқлар танасида майда юмалоқ дермоидли тугунак –таначаларни (сумка) ҳосил қилади. Шу билан инфузорияларнинг занжири боғланади. Ташқи муҳитда дайдиб юрувчи инфузориялар 55 соат давомида ҳаёт кечириши мумкин.

    Диагноз. Касалликни клиник белгилари ва патологик материалда катта миқдордаги паразитларни топиш асосида қўйилади.

    Профилактика ва қарши курашиш чоралари. Ихтиофтириоз касалликнинг келиб чиқмаслигини олдини олиш учун балиқчилик хўжаликларида ветеринария – санитария қоидаларига катъиян амал қилиш, комплекс балиқчилик-мелиоратив тадбирларни амалга ошириш талаб этилади.

    Носоғлом балиқчилик хўжаликларида эса қўйидаги тадбирларни ўтказиш:

    А. Ихтиофтириоз бўйича носоғлом сув ҳавзаларнинг сувлари оқизиб ташланади, 8-10 кун давомида қуритилади. Ҳовузнинг оқизиб бўлмайдиган жойлари эса хлорли оҳак (3-5 с/га. билан ёки сўндирилмаган оҳак (25с/гА. билан дезинфекцияланади;

    Б. наслли балиқлар икра қўйиб бўлгач биринчи сўтка ичида сув ҳавзаларидан олинади, личинкалари (малки) эса бошқа ўстирувчи сув ҳавзаларига ўтказилади (личинкалар икрадан чиққандан 5-6-чи кун ларига. личинкаларни 60-70% зарарланганида ва инвазиянинг интенсивлиги 10 экземпляр паразит бир бошга бўлганида, уларни ўстирувчи сув ҳавзаларига ўтказиш манъ этилади, бундай малкилар йўқотилади;

    Б. Касал балиқлар тузли ваннада даволанади. Бунингг учун ош тузи ва аччиқ тузларнинг 3,5:1,5 нисбатда олиб 0,6-0,7% консентратсияси таерланади. Балиқлар ваннада сувнинг ҳаракатига боғлиқ ҳолда 3-11 кун

    давомида сақланади.

    Даволаш учун яшил бриллиант ва метилен кўки препаратларини ҳам ишлатиш мумкин. Бу препаратлар ҳовуз сувларига тўғридан-тўғри (бевоситА. 0,1-0,2 мг/л хисобида эритилади (насл олувчи сув ҳавзаларигА. Ўстирувчи сув ҳавзаларида 0,5-0,7 мг/л ва қишловчи ҳовузларда 0,5-0,9 мг/л ҳисобида эритилади.Бунда балиқларни ушлаб турилиши (експозитсияси) ва ишлов бериш микдори балиқларнинг ёши ва турига, йилнинг мавсумига, сувнинг таркиби ва сифатига ҳамда ихтифтириуслар билан зарарланиш даражасига боғлиқ;

    Г).Балиқ овлашда ишлатиладиган инвентар, асбоб-ускуналар, транспортировкадаги идишлар, махсус кийимлар касал балиқлар билан ишлашдан сўнг яхшилаб ювилади ва қуритилади.

    Д). ихтиофтириоз бўйича носоғлом бўлган сув ҳавзаларига турли ёшдаги балиқларни биргаликда сақламаслик, комплекс балиқчилик – мелиоратив тадбирларни яратиш, сувнинг гидрохимик ва газ режимини яхшилаш чораларини амалга ошириш мақсадга мувофиқдир.
    Назорат саволлари:


    1. Балиқларнинг костиоз касаллиги – бу қанақа касаллик?

    2. Cостиа неcатрих-нинг тузилиши ва ривожланишини тушунтириб беринг?

    3. Костиоз касаллиги билан қайси тур балиқлари кўпроқ касалланади?

    4. Cостиа неcатрих асосан балиқларнинг қаерида, қайси органларида паразитлик қилишга мослашган?

    5. Балиқларнинг ихтиофтириоз касаллиги – бу қанақа касаллик?

    6. Костиоз касаллиги билан қайси тур балиқлари кўпроқ касалланади?

    7. Костиоз ва ихтиофтириоз касалликларига диагноз қўйиш ва фарқли диагнозни тушунтириб беринг?

    8. Ихтиофтириоз ва костиоз касалликларини даволашда қайси препаратлар ишлатилади, дозаси ва қўллаш усулини баён қилинг?

    9. Костиоз ва ихтиофтириоз касалликлари келиб чиқмаслиги учун олиб бориладиган тадбирлар нималардан иборат?


    3-Боб. Балиқларнинг юқумсиз касалликлари
    Мавзу 3.1. Балиқларнинг юқумсиз касалликлари. Балиқ заҳарланишлари.
    Дарснинг мақсади. Талабаларга балиқ ва асалариларнинг юқумсиз касалликлари тўғрисида маълумот бериб, касаллиларкни кечиши, диагноз қўйиш усуллари, даволаш, олдини олиш ва қарши курашиш чора-тадбирларини тушунтиришдан иборат.

    Жиҳозлар, асбоб-ускуналар ва патматериал. Юқумсиз касалликларга чалинган балиқларнинг намуналари, балиқчилик сув ҳавзаларидан сув ва уларни текшириш учун керакли идишлар, асбоблар, эритмалар, даволашда ишлатиладиган препаратлар рўйхати, қўллаш усули ва рецептлари ёзилган жадваллар.

    Дарснинг ўтилиш услуби. Балиқларнинг юқумсиз касалликларига таъриф берилиб, касалликларни лаборатория шароитида диагноз қўйиш усуллари кўрсатилади, шунга ўхшаш касалликлардан фарқи айтилади, даволаш, олдини олиш ва қарши курашиш тадбирларини тушунтирилиб ўргатилади.

    Гиповитаминозлар – бу бир гуруҳ касалликлар бўлиб, турли хил физиологик ҳолатнинг издан чиқиши ва патологоанатомик ўзгаришлар билан характерланиб, организмда турли хил витаминларнинг етишмаслиги оқибатида келиб чиқади. Бунда турли хил витаминларнинг организмга озуқа орқали етарли миқдорда келиб тушмаслиги ёки организмда етарли микдорда синтез бўлаолмаслиги оқибатида келиб чиқади. Витаминларнинг етишмаслиги кўпроқ сунъий сув ҳавзаларида ўстирилаётган, урчитилаётган балиқлар орасида кўпроқ учрайди, қайсиким уларнинг рационларида табиий озуқалар умуман йўқ ёки етарли микдорда етишмайди.

    Клиник белгилари. Кўпчилик гиповитаминоз касалликларида айрим клиник белгилар умумийдир: жумладан, иштаҳани йўқолиши, ҳолсизланиш, кам ҳаракатланиш ёки кислородга бўлган эхтиёжни ортиши, ўсиш-ривожланишдан орқада қолиш, турли юқумли касалликларга берилувчанлигини ошиши ва балиқларнинг оммавий равишда нобуд бўлиши. Масалан, карп турдаги балиқларда айрим замбўруғлар томонидан содир этиладиган касалликларни кўпроқ учраши, қишда карп турдаги балиқларда уйқуга кетиши (авитаминоз), ёки краснуха касалликларини кўпроқ учраши кузатилади.

    Ҳар бир гиповитаминоз касаллиги ўзига хос клиник белгилар билан кечади.

    Гиповитаминоз А касаллигида (ретинолнинг йўқлиги ёки етишмаслиги натижасидA. балиқларда юқорида кўрсатилган белгилардан ташқари, кўзнинг шох пардасининг хиралашуви, кўз тўқимасида қон қўйилиш, экзофтальмия, суяк тўқимасининг нотўғри ўсиши, шаклланиши, жабра қанотларининг шаклсизланиши, тери пигментининг йўқолиши ва тери қатламининг ўзгариши, жигар ва талоқнинг издан чиқиши ва нобуд бўлиш билан характерланади. Қорин бўшлиғида экссудат йиғилади ва кўзини парда қоплайди.

    Витамин В етишмаслигида эса қонда лейкоцит ва ёш эритроцитларнинг кўпайиши, жабра қапқоқчасининг ўсмай қолиши, организмда кальций, магний ва темир моддасининг етишмаслиги кузатилади. Ушбу гиповитаминозда балиқнинг тана оғирлиги ва организмдаги модда алмашинув жараёни жуда секинлик билан тикланади.

    Гиповитаминоз А ва В - ларнинг аралаш формасида организмда гемоглобин микдори камаяди, эритроцит сони камаяди, моноцит ва полиморфўзакли агранулоцитлар сони кўпаяди, жигарда деформация ва ёғнинг тўпланиши кузатилади, оқсил таркибида кўпгина аминоқислоталарнинг микдори камайиб, уларнинг нисбатлари ўзгаради.

    В гуруҳидаги витаминлар етишмаслиги оқибатида турли хил кўринишдаги нерв системасининг бузилиши, овқат эмаслик ҳолатлари кузатилади.

    Витамин В1 етишмаслиги оқибатида (тиамин) мувозанат бузилади, тананинг ранги-туси қораяди, балиқлар овқат емай қўяди, сув тўпланади, паралич кузатилади, балиқлар учун заҳарли тўйинмаган ёғ кислоталарининг перекислари йиғилади, ўсишдан қолади, мускуллар зарарланади, орқа ва кўкрак сузғичлари издан чиқади ва балиқларни нобуд бўлиши билан якунланади.

    Витамин В2 (рибофлавин) етишмаслиги натижасида эса кўз олмасининг тўқимасида қон қўйилиш, юз, бурун атрофида ва жабрасининг қапқоқчасида қон қўйилади, ёругликдан қўрқиш, кўз гавҳарининг хиралашуви, тери қатламининг қорайиши, иштаҳанинг йўқолиши ва нобуд бўлиши билан характерланади.

    Витамин В3 етишмаслиги натижасида (никотинамид. балиқлар ўсишдан қолади, форель турдаги балиқларда жабрасининг шишиши, иштахани пасайиши, ҳаракатланиши сусаяди, ошқозон ва ичакларнинг шишиши (отечность), ичакнинг кейинги қисмларида қон қўйилиш ва эрозияси, мускулларни қалтираши, юрак мускулатурасининг издан чиқиши, дерматит ва юқумли касалликларга мойиллигининг ошиши кузатилади.

    Витамин В6 (пиридоксин) етишмаслигида эса асаб фаолиятининг бузилиши, буйрак ва ичакларда қон қўйилиш, анемия, нафас олишнинг тезлашуви, қорин бўшлиғида сув тўпланиши (водянка, жабра қапқоқчасининг эгилиб-қайрилиб қолиши. Умуман етишмаслик оқибатида балиқлар 14 кунда тўлиқ нобуд бўлишади. Фолиева кислотасининг етишмаслигида тана рангининг қорайиши, анемия, асцит, пучеглазие, ўсишдан қолиш,

    Витамин В12 (цианкобаламин) етишмаслигида эса иштаханинг йўқолиши, ўсишдан қолиш, анемия, ичакларнинг фаолиятининг издан чиқиши, эритроцитларнинг бутунлиги бузилиб, балиқлар юқумли касалликларга берилувчан бўлиб қолади.

    Витамин Д етишмаслиги оқибатида эса калий-кальций алмашинуви бузилади, ўсишдан қолади, жабра қапқоқчаси ўсмай қолади, танаси қийшаяди, тетания кузатилади.

    Токоферол етишмаслигида балиқларнинг ўсиши ёмонлашади, мускулларда, буйракда ва бошқа органларда дистрофик ўзгаришлар кузатилади.

    Витамин С етишмаслигида дум, қорин ва кўкрак сузғичларининг терисида шишлар пайдо бўлади, умуртқа поғонасининг қийшайиб қолиши, туғма майиб (уродство), суяк ва пайлар шаклланишининг бузилиши оқибатида пучеглазие, жигарнинг геморагияси ҳамда буйрак ва ичакларда, жабраларда оқ доғлар ҳосил бўлади, баъзан эса жигар ҳужайрасининг некрози, регенератив жараённинг пасайиши кузатилади.

    Витамин Е етишмаслигида – кўпайиш функциясининг бузилиши, икраси оқимтир тусга киради, томирларнинг ўтказувчанлиги ошади, нафас олиши қийинлашади, организмда витамин А нинг бузилиши натижасида заҳарли моддалар – гипероксидлар ҳосил бўлади, анемия, транссудат перитонеаль бўшлиқда ва перикарда, мускул ва миокардда дегенератив ўзгариш, жигарда баъзан цероидларнинг йиғилиб қолиши кузатилади.

    Витамин Н (биотин) етишмаслигида эса иштаханинг йўқолиши, ўсишдан қолиш, тери қатламининг қорайиши ва зарарланиши, конвульсия, шиллиқ моддасининг ҳаддан ташқари ажралиши, мускулларнинг атрофияси, анемия ва ичакларнинг яллиғланиши (язвы) кузатилади.

    Пантотенова кислотасининг етишмаслиги ёки йўқлиги оқибатида балиқларнинг ўсишдан қолиш, жабра эпителиясининг нотўғри ўсиши, жабрасининг ёпиши ва шишиб қолиши, терининг зарарланиши ҳамда юрак мускулатурасининг анемияси ва оммавий равишда нобуд бўлиш кузатилади .

    Витамин мезоинозит (инозитол) балиқларнинг ўсишида асосий омиллардан бири ҳисобланади. Унинг етишмаслиги оқибатида балиқларнинг ўсиши секинлашади, иштахаси йўқолади, анемия ҳолати вужудга келади, дум ва бошқа сузғичларнинг синувчанлиги ошади, терида ярачалар пайдо бўлади, ошқозонда қон қўйилишлар, ўлим даражаси ошади.

    Викасолнинг етишмаслигида (синтетик витамин К) қоннинг қотиб қолиши пасаяди, қон қўйилиш, анемия, балиқларнинг танасида ва сузғич аппаратларида геморрагия кузатилади.

    Холин моддасининг етишмаслиги оқибатида эса озуқа ёмон ҳазм бўлади, буйрак ва ичакларда қон қўйилиши (кетиши), жигарда ёғнинг йиғилиб қолиши, амидобензой кислотасининг (витамин ПАБК) етишмаслиги оқибатида эса иштахани йўқолиши, жабрасининг шишиши (ошқозони ҳам) конвульсия ва танасининг оқариши кузатилади.

    Диагноз. Гиповитаминоз касалликларида аниқ диагноз қўйиш жуда ҳам мушкил, чунки уларнинг клиник белгилари бир-бирига жуда ўхшаш, Шунинг учун ҳам озуқани сифат кўрсаткичи бўйича, озуқа рациони-нинг анализ қилиш, клиник белгилар ва патанатомик ўзгаришлар асосида диагноз қўйилади. Айрим юқумли касалликлардан фарқ қилиш керак,

    Олдини олиш ва қарши курашиш тадбирлари. Гиповитаминозларнинг олдини олишда универсаль восита - бу балиқларнинг рационига тирик табиий витаминга бой озуқаларни киритиш билан амалга оширилади. Балиқчилик тармоғини интенсификациялашда бундай имкониятлар чегаранганлиги сабабли, уларнинг озуқасига турли хил витаминли қўшимчалар, премикслар, дрожлар, балиқ мойи, кўк масса, ҳайвонларнинг жигари, қуруқ сут ва бошқалар киритилади. Балиқларни сунъий озиклантиришда гиповитаминозларнинг олдини олишда уларнинг рациони таркиби, тўйимлиги ва биологик актив моддалар билан балансланган бўлиши керак. Карп турдаги балиқларда витаминларнинг микдори кунлик эхтиёжи 1 кг озуқа ҳисобида қуйидагича, мг ҳисобида: витамин А 20-2000 ИЕ, тиамин -0,15 мг, рибофлавин 0,2-10 мг, инозитол 200-300 мг, витамин С-20 мг, витамин Е 70-100 мг.

    Ички органларни дистрофияси - бу оқ амур турдаги балиқларнинг алиментар касаллиги бўлиб, уни баъзан «модда алмашинувининг бузилиши» ҳам дейилади. Ички органларнинг дистрофияси билан характерланади. 1965 йилда Ўзбекистон ва Қозоғистон даги хўжаликларда биринчи маротаба қайд этилган.

    Этиологияси. Касалликни келиб чиқиш сабаби балиқлар учун хос бўлмаган сунъий озуқалар билан озиқлантиришдан келиб чиқади. Юқорида айтилган хўжаликларда оқ амурларни озилантиришда табиий озуқа - сув ўсимликларини йўқлиги ҳамда карп турдаги балиқлар учун мўлжалланган комбикорма билан озиқлантириш натижасида келиб чиққан.

    Клиник белгилари. Асосан катта ёшдаги балиқлар касалланади. Касалликнинг белгилари ҳамма вақт ҳам яққол намоён бўлмайди. Айрим балиқларда уларнинг қорин бўшлиғида сув тўпланиши, кўзининг оқ парда қопланиши (пучеглазие), тана тангачаларни қурукланиб кўтарилиб қолиши ва нобуд бўлиши билан характерланади.

    Патанатомик ўзгаришлари. Касал ёки ўлган балиқларни ёриб кўрилганда ички органларида ҳаддан ташқари ёғнинг тўпланиши, унинг ранги қизғич, қорин бўшлиғида 0,5 л сарғич сув тўпланган, айрим балиқларда эса тиник қўйилиб қисқарув массанинг борлиги кузатилади. Жигар оқ тусга бўлиб баъзан сарғич доғлар бор. Талоқнинг ҳажми катталашган бўлиб қон билан тўлган. Касал балиқларнинг ички органларини гистологик текширувдан ўтказилганида жигарнинг паренхиматоз ҳужайрасида некроз ва эриб кетган, талоқда церроид грануласининг тўпланганлиги, буйрак ҳам худди шунга ўхшаш, буйрак каналчасининг церроидли дистрофияси кузатилади.

    Диагноз касал балиқларни ёриб, ички органларда тўпланган ёғ ва балиқларнинг рационини таҳлил қилиш асосида қўйилади.

    Профилактикаси. Ҳовузларда оқ амур балиқларни ўстириш меъёрини билиш лозим, шунингдек уларнинг зичлигини ҳам тартибга солиш, сув ҳавзаларидаги табиий озуқа манбаини (сув ўсимликларини) инобатга олиш мақсадга мувофикдир. Агарда, табиий озуқалар етишмаса янги ўрилган ўтлоқ ўсимликлар бериб оқ амурларни мажбурий сунъий озуқага ўтишини олдини олиш. Балиқлар учун айниқса кунжара ва шротларни бермаслик, қайсиким уларнинг таркибида заҳарли модда госсипол мавжуд.

    Жигарнинг липоидли дистрофияси модда алмашувини бузилиши оқибатида келиб чиқиб, жигар ҳужайраларини дистрофияси ва зарарланган тўқималарда цероид пигментини тўпланиб қолиши билан характерланади.

    Этиологияси. Касаллик йилнинг иссиқ даврида, агарда уларнинг рационида юқори оқсил сақланувчи озуқалар, жумладан, балиқ ва гўштдан иборат озуқаларни кўпроқ исътемол қилганларида келиб чиқади. Касаллик баъзан бузилган ёки кўп муддат давомида сақланган балиқларни, гўшт-суяк уни исътемол қилганларида келиб чиқади, ҳамда витаминлари кам ёғли озуқаларни қабул қилганларида келиб чиқади. Касалликни келиб чиқишида инфекциялар, токсинозлар, модда алмашувини бузилиши ва балиқларни зич сақлаганлиги муҳим ўрин эгаллайди.

    Клиник белгилар. Касаллик форель ва карп ҳамда бошқа турдаги балиқларда учрайди, ёғ алмашувини бузилиши натижасида келиб чиқади. Соғлом жигарда ёғ бўлмайди, касалларида эса унинг кўп микдорда тўпланиши кузатилади. Жигарнинг ҳужайраларида кўп микдорда цероид – ёғ кислотасининг ўз-ўзидан парчаланишининг маҳсулоти йиғилиб унинг дистрофияси ва некрозига олиб келади. Касаллик ўткир ва сурункали оқимларда кечади. Касалликнинг ўткир оқими форельларнинг хулқида ўзгариш пайдо бўлиб, тана ранги ўзгаради. Қисқа муддат ичида касал балиқлар қорамтир ёки умуман қора тусга киради, баъзан қорин бўшлиғида сув тўпланиб, кўзларини оқ парда ўрайди (пучеглазие). Балиқлар озуқа қабул қилмайди, ҳаракат координацияси бузилади, суви кам бўлган қирғоқларда тўпланишади ва оммавий равишда нобуд бўлади. Катта ёшдаги балиқлар ёшларига нисбатан анча чидамсиздир.

    Касалликни сурункали оқимида балиқларнинг хулқида, ҳаракат координациясида яққол кўзга кўринарли белгилар кузатилмасада, баъзан иштахаси йўқолади, қоринда сув тўпланиши ва пучеглазие кузатилади. Жабранинг кучли анемияси кузатилади. Балиқларнинг ўлими оммавий характерга эга бўлмасада бита-яримта ўлим ўзоқ муддат давом этади.
    1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   26


    написать администратору сайта