Главная страница
Навигация по странице:

  • Жиҳозлар, асбоб-ускуналар ва зарарланган органлар

  • Даволаш, олдини олиш ва қарши к у рашиш тадбирлари.

  • Касалликни олдини олиш мақсадида

  • Мавзу 2.3. Балиқ цестодозлар ини (лигулёз, диграммоз ва дифиллоботриоз) даволаш, қарши курашиш ва олдини олиш чора тадбирлари. Дарснинг мақсади.

  • Дарсга керакли асбоб-ускуналар ва жиҳозлар.

  • Диагноз

  • Қўзғатувчиси ўзининг морфологик

  • Қўзғатувчининг биологик ривожланиши

  • Касалликка қарши курашиш ва олдини олиш чора-тадбирлари

  • Даволаш, олдини олиш ва қарши к у рашиш.

  • Назорат саволлари

  • Балик касалликлари мажмуа. Тузувчилар


    Скачать 6.01 Mb.
    НазваниеТузувчилар
    Дата08.05.2023
    Размер6.01 Mb.
    Формат файлаdocx
    Имя файлаБалик касалликлари мажмуа.docx
    ТипДокументы
    #1114954
    страница13 из 26
    1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   26

    Мавзу2.2. Балиқ трематодозларини (диплостомоз, описторхоз) даволаш, қарши курашиш ва олдини олиш чора тадбирлари.
    Дарснинг мақсади. Талабаларга балиқларнинг диплостомоз ва описторхоз касалликларини аниқлаш усуллари, даволаш, олдини олиш ва қарши курашиш чора-тадбирлари билан таништириш, ўргатишдан иборат.

    Жиҳозлар, асбоб-ускуналар ва зарарланган органлар. Диплостомоз ва описторхоз касаллик қўзғатувчиларини морфологик тузилиши, биологик ривожланиши, зарарланган органлар, улардан ажратиб олинган пуфаксимон личинкалар, жадваллар, слайдалар, макро - ва микропрепаратлар, лупа ва микроскоп, буюм ойначалари, реактивлар, эритмалар, аллергенлар, антгелминтик намуналари, ретсептлар намуналари ёзилган жадваллар.

    Дарснинг ўтиш услуби. Талабаларга диплостомоз ва описторхоз касалликларнинг таърифи берилиб, қўзғатувчиларнинг систематикада тутган ўрни, морфологик тузилиши ва биологик ривожланишини тушунтирилади, ушбу касалликларни аниқлаш усуллари, даволаш, олдини олиш ва қарши курашиш тадбирлари ўргатилади.

    Диплостомоз – бу балиқларнинг кенг тарқалган инвазион, гелминтоз (трематодоз) касаллиги бўлиб, уни Диплостоматиде оиласига мансуб 4-та трематод турларининг личинкалари – метацеркарийларининг (Диплостоматиде Диплостомум спатҳаcлум) балиқларнинг кўзида:кўз шишасида, кўзнинг олмасида, склера ва ретин оралиғида паразитлик қилиши оқибатида қўзғатилиб, касаллик кўз шишасининг хиралашуви, кўриш функциясининг бузилиши билан характерланади. (катаракта ҳам деб юритилади).

    Қўзғатувчининг Танаси ясси, овалсимон бўлиб, узунлиги 0,4-0,5 мм, эни 0,2-0,3 мм. ўртаси худди боғлаб қўйилганга ўхшайди ва олдинги қисми баргсимон кенгайган, орқа қисми эса бироз торайган ва силиндрсимон шаклда. Тананинг олдинги қисмида қулоқсимон ўсимтаси мавжуд, оғиз сўрғичи, унинг остига, тананинг пастроғида тухумдон, бачадон ва уруғдон жойлашган. Танаси тиниқ, тананинг ўртасида қорин сўрғичи, унинг ёнида эса темирли фикcатсияловчи Брандес органи жойлашган. Оғиз тешигидан қисқа қизилўнгач ва у иккига бўлиниб ичак найларини ҳосил қилади, улар тананинг охирги қисмида бир-бири билан бирлашиб кўр ичакни ҳосил қилади.

    Биологик ривожланиши. Паразитнинг жинсий вояга этган шакллари балиқхўр паррандаларнинг ичакларида паразитлик қилади (дефинитив хужайин), паразит тухумлари парранда нажаси орқали сувга тушади. Тухумдан личинка чиқади (мирацидий), у киприкчалар билан ўралган бўлиб улар ёрдамида сувда сузиб юради. Мирацидий сувда чучук сув моллюскалари танасига кириб олади ва у эрда партеногенетик (жинссиз) йўл билан кўпаяди. Дастлаб споротсиста, ундан бир қанча редийлар ҳосил бўлади, улардан эса думли Церкарийлар ҳосил бўлади, улар моллюскалар танасини тарк этиб сувда бир оз (бир сўтка. сузиб юргач, оралиқ хужайинлари-балиқларни топиб уларнинг организмига тери қатлами орқали, жабра, ҳазм органи орқали ёки тўғридан тўғри кўзнинг шишасига кириб олади ва ривожланади. Церкарийлар думини ташлаб қон томирга кириб олгач, қон оқими билан кўзнинг шишаси, олмачасигача этиб келади. У эрда ўсади, ривожланади ва инвазион личинка-метацеркарийга айланади. Балиқхўр паррандалар зарарланган балиқларни исътемол қилганларида касалликка чалинадилар. Препатент даври 4-5 кун. Балиқлар организмида метацеркарийлар 4-йилгача ўзининг ҳаётчанлигини сақлаб туриши мумкин.

    Диагноз. Кўзнинг мугуз пардасининг яллиғланиши, пучеглазие, шох пардасининг хиралашуви бизларга диплостомоз касалликка гумон қилишга асос бўла олади. Якуний диагноз мугуз пардани ажратиб олиб микроскопик текширишдан ўтказилиб қўйилади. Мугуз парда кўзнинг шишасимон танадан ажратиб олиб буюм ойначасига ўтказилади, иккинчи буюм ойнаси билан беркитиб бироз эзамиз (оқ доирача, халқача ҳосил бўлгунчА. ва микроскопнинг кичик объективида текширувдан ўтказамиз. Турли турга мансуб метацеркарийни улардаги қулоқсимон ўсимта ва оҳаксимон таначага қараб аниқланади. Метацеркарийлар одатда мугуз парданинг перефериясида жойлашган бўлиб, уларнинг микдори айрим вақтда юздан ортади.

    Даволаш, олдини олиш ва қарши курашиш тадбирлари. Диплостомозни даволаш чоралари ишлаб чиқилмаган. Касалликнинг олдини олиш тадбирлари қўзғатувчининг биологик ривожланиш занжирини ўзишга қаратилиши лозим. Бу асосан сув ҳавзаларида моллюскаларни йўқотиш орқали амалга оширилади. Носоғлом сув ҳавзалари балиқларни овлаб бўлгач ёзда қуритилади, қишда эса музлатилади, бунда моллюскаларнинг миқдори кескин камаяди. ҳавзаларни дезинвазия қилинади, бунингг учун мис сулфати (0,002 г 1 л сувга., хлорли (0,05 г/л) ва сўндирилган оҳак (2-3 г/л), 1%-ли аммиак селитраси, 2%-ли ош тузи эритмаси ва моллюскотсид препарати -5,4 –дихлорсалитсиланилид 1:500000 ва 1:750000 нисбатда ишлатилади. Моллюскаларни йўқотиш учун сув ҳавзаларида қора амур балиқларини кўпайтириш орқали ҳам эришилади. Бу балиқ моллюскаларни исътемол қилиб, биологик занжирни ўзишга ёрдам беради. Балиқхўр паррандаларнинг уяларини йўқотиш, уларни қўрқитиш ҳамя яхши самара беради.

    Описторхоз – бу ит ва бошқа гўштхўр ҳайвонлар ҳамда одамларнинг табиий-ўчоқли инвазион касаллиги бўлиб, уни Описторчис фелилеус (оиласи Описторчидае)ни ҳайвонларнинг жигар ўт йўлларида, ўт пуфагида, баъзан эса ошқозон ости безининг йўлларида паразитлик қилиши туфайли қўзғатилади.

    Қўзғатувчиси. Трематоданинг тана узунлиги 8-13 мм, эни 1-1,5 мм. Бош томони бироз торайган, орқа қисми эса кенгайган. Олдинги томонида оғиз сўрғичи, томоқ, ундан эса қизилўнгач ва қизилўнгач бифуркатсияланиб ичак найларини ҳосил қилади. Қорин сўрғичи тананинг тўртдан биринчи бўлагининг охирида жойлашган. Уруғдонлари икки бўлмали бўлиб, тананинг охирги қисмида жойлашган, унинг устига тухумдон ва уруғ чиқарувчи йўл, тананинг ўрта қисми бачадон шохлари билан тўлган. Жинсий тешик қорин сўрғичининг олдида жойлашган.

    Биологияси. Паразит биогелминт. Оралиқ хўжайинлари Битҳйниа леачи авлодига мансуб чучук сув моллюскалари, қўшимча хўжайинлари эса кўпчилик карп турдаги балиқлар (плотва, лин, яз, карп, сазан, чебак ва бошқалар).

    Тезак билан ташқи муҳитга тушган тухумларнинг ичида паразитнинг мирацидийси шакланган. Ана шундай тухумларни моллюскалар алиментар равишда исътемол қилганларида, уларнинг ичакларида тухумдан мирацидий чиқиб, ичак деворини тешиб қорин бўшлиғига, ундан эса жигарга кириб ўсади, ривожланади жинсиз йўл билан кўпаяди. Дастлаб мирацидий споротсистага айланади, у эса ўз навбатида редийни ҳосил қилади, унда эса Церкарийлар ҳосил бўлади. Миратсийдидан церкарий ҳосил бўлгунча 2 ой муддат керак бўлади. Сўнгра Церкарийлар моллюска танасини тарк этиб сувда эркин сузиб юради, қўшимча хўжайинлари – балиқларни топиб уларнинг териси орқали мускул қатламига бириктирувчи тўқимага кириб систага айланади ва ривожланиб касаллик чакириш қобилиятига эса бўлган личинка –метацеркарийга айланади. Метацеркарийлар асосан бел мускулининг юзаки ва чуқур мускулларида, қобурғалараро мускулларда, жабрада, сузғич аппаратида, ичакнинг деворларида ва икрасида паразитлик қилади.

    Асосий хўжайинлари описторхоз билан хом, яхши пиширилмаган метацеркарийлар билан зарарланган балиқларни исътемол қилганларида касалликка чалинадилар. Асосий хўжайинларнинг ингичка бўлим ичагида метацеркарийлар систалардан (капсулА. озод бўлиб, ўт йўллари орқали ўт халтасида этиб боради ва 3-4 ҳафтадан сўнг эса жинсий вояга этади. Паразитнинг патент ривожланиш муддати 4-4,5 ойга тенгдир.

    Диагноз. Одам ва гўштхўр ҳайвонларда гелминтокопрологик текширув ўтказилади. Балиқларда эса гелминтологик текшириш ўтказилади. Мускуллардан намуна олиниб компрессорум ойнаси орасига қўйиб микроскопда текширишади. Метацеркарийларнинг турларини аниқлашда биопроба қўйилади. Мушук боласига зарарланган балиқ гўштидан эдирилади ва 25-30 кун ўтгач тезак гелминтиокопрологик усулда текширилади.

    Даволаш, олдини олиш ва қарши курашиш тадбирлари. Гўштхўр ҳайвонларга гексихол 0,2 г/кг, гексихол С -0,15 г/кг бир маротаба, гўшт фаршлари орасига қўйиб берилади. Бунда ҳайвонлар 12 соат давомида оч қолдирилиши шарт. Кучли инвазияланганда эса препарат 0,1 г/кг микдорда 2 кун давомида берилади. Дронсит (празиквантел) 0,1 г/кг, 12 соат оч қолдириб берилади.

    Касалликни олдини олиш мақсадида гўштхўр ҳайвонларга ҳамда одамларга хом, яхши қовурилмаган, қайнатилмаган балиқларни бермаслик. Айниқса Об ва Иртыш дарёларидан, Волга ва унинг илмоқдаридан овланган балиқларни гўштхўр ҳайвонлар ратсионига киритмаслик. Моторли балиқ овловчи кемаларга ёпиқ типдаги ҳожатхоналарни бўлиши шарт. Бундан ташқари, аҳолининг гелминтология соҳасидаги билимларини, айниқса балиқчилар, овчилар, балиқчилик заводлардаги ходимлар, морякларни билимларини янада ошириш. Описторхоз бўйича носоғлом хўжаликлардан овланган балиқларни камида икки ҳафта давомида тузлатиш. Бунда мускулдаги тузнинг миқдори 14% га этиши керак, ёки музлатиш. Ҳарорат 21-23 град-да бўлиши керак. Тарғибот-ташвиқот ишларни йўлга қўйиш.
    Назорат саволлари:


    1. Диплостомоз касаллигига таъриф беринг?

    2. Диплостомумлар бошқа трематод личинкаларидан қайси хусусиятлари билан фарқ қилади?

    3. Диплостомумларни морфологик тузилишига изоҳ беринг?

    4. Диплостомумларни биологик ривожланишини таърифлаб беринг?

    5. Описторхусларнинг характеристикаси?

    6. Описторхусларга қайси ёшдаги балиқлар чалинади ва у нимага боғлиқ?

    7. Описторхоз касаллигига қарши ишлатиладиган антгелминтикларнинг дозаси ва қўллаш усули?

    8. Диплостомоз ва описторхоз касалликларига диагноз қўйиш усуллари ва фарқли диагнозни айтиб беринг?

    9. Диплостомоз ва описторхоз касалликларига қарши курашишда олиб бориладиган тадбирлар нималардан иборат?

    10. Диплостомоз ва описторхоз касалликларига чалинган балиқчилик хўжаликларида соғломлаштириш тадбирлари нималардан иборат?


    Мавзу 2.3. Балиқ цестодозларини (лигулёз, диграммоз ва дифиллоботриоз) даволаш, қарши курашиш ва олдини олиш чора тадбирлари.
    Дарснинг мақсади. Талабаларга балиқларнинг цестодоз касалликлари қўзғатувчиларнинг систематикадаги ўрнини, анатомо-морфологик тузилишини, биологик ривожланишини ҳамда ушбу касалликларга диагноз қўйиш усуллари, фарқли ташхисини, даволаш, олдини олиш ва қарши курашиш тадбирларини тушунтиришдан иборат.

    Дарсга керакли асбоб-ускуналар ва жиҳозлар. Турли турдаги балиқларнинг ичагидаги сестодлар, текшириш учун керакли эритмалар ва реактивлар, лупалар, микроскоплар, қўзғатувчиларни систематикаси, анатомо-морфологик тузилиши ва биологик ривожланиши, антгелминтиклар рўйхати ва ретсепти ёзилган ва акс эттирилган жадваллар, антгелминтикларнинг намуналари.

    Дарснинг ўтиш услуби. Дарсда дастлаб балиқларнинг қорин бўшлиғидаги сестодаларга характеристика берилиб, қўзғатувчиларнинг систематикадаги ўрни, морфологик тузилиши ва биологик ривожланишлардаги фарқлари тушунтирилади. Касалликларга диагноз қўйиш, даволаш ва олдини олиш тадбирлари тушунтирилади, Сўнгра талабалар сестод намуналарни текшириб, уларни бир-биридан фарқлаб дафтарларига чизиб оладилар.

    Лигулёз – бу балиқларнинг цестодоз касаллиги бўлиб, уни Дипҳйллобҳотридае оиласига мансуб лигула интециналис сестодасининг инвазион личинкаси – плеротсеркоидни балиқларнинг, асосан карп турдаги балиқларнинг қорин бўшлиғида паразитлик қилиши туфайли қўзғатилиб, касаллик ички органларнинг атрофияси, пуштсизлик, айрим пайтларда эса қорин деворининг ёрилиши ва балиқларнинг нобуд бўлиши билан характерланади. Қўзғатувчининг жинсий вояга этган шакли турли балиқхўр паррандаларнинг ичакларида паразитлик қилади.

    Қўзғатувчиси. Плероцеркоидлар – бу оқ ёки оқ-сарғич тусдаги тасмасимон шаклдаги узунлиги 2 м гача келадиган паразит. Паразитнинг бош томонида унчалик яхши ривожланган иккита ботрияси, яъни чуқурчаси мавжуд. Ташқи томондан стробиласи-танаси буғинларга бўлинмаган, бироқ кетма-кетлик тарзда паразитнинг жинсий органлари жойлашган. Қолган тузилишини лаборатория машғулотларига ўтамиз.

    Биологик ривожланиш. Паразит биогелминт. Асосий хужайинлари қисқа паррандалар, оралиқ хужайинлари қисқичбақалар, қўшимча хужайини балиқлар.

    Жинсий вояга этган паразитлар паррандаларнинг ичакларида тухум кўя бошлайди, тухумлар тезак орқали ташқи муҳитга, сувга тушади. Эмбриогенез жараёни сувда ўтади. Тухумда ҳосил бўлган личинка, тухумни қапкоқчасини очиб сувда бироз муддат сузиб юради (қоратсидий). Қоратсидийларни қисқичбақалар исътемол қилганларида уларнинг организмида қоратсидий ривожланиб иккинчи босқичдаги личинка – протсеркоидга айланади. Анна шундай танасида протсеркоид бўлган қисқичбақаларни балиқлар алиментар равишда исътемол қилганларида, уларнинг қорин бўшлиғида 10-14 ой давомида узунлиги 2 м келадиган навбатдаги личинка – плеротсеркоид ҳосил бўлади. Плероцеркоидлар билан

    зарарланган балиқларни паррандалар ушлаб исътемол қилганларида эса улар касалликка чалинадилар ва қўзғатувчи 3-5 кун ўтгач жинсий вояга этиб ташқи муҳитга тезак орқали этилган тухумларни чиқара бошлайди. Балиқлар организмида Плероцеркоидлар 3 йилгача яшаши мумкин.

    Диагноз паразитологик ёриб кўриб, қўзғатувчиларни топиш асосида қўйилади.

    Даволаш, олдини олиш ва қарши курашиш. Даволаш усуллари ишлаб чиқилмаган. Касалликни олдини олишда балиқхўр паррандаларни қўрқитиш, уяларини йўқотиш, йиғилиб қолган касал балиқларни овлаб йўқотиш, ҳамда носоғлом хўжаликларда судак, щука тури каби балиқ турларини урчитиш мақсадга мувофик. Чунки бу балиқлар лигулёзга чалинмайди.

    Диграммоз – бу балиқларнинг инвазион касаллиги бқлиб, уни лигулидае оиласи, Диграмма авлодига мансуб Диграмма интеррупта тасмали сестодаларнинг қорин бўшлиғида паразитлиб қилиши оқибатида қўзғатилиб, ички органлар функциясини бузилиши билан характерланади.

    Қўзғатувчиси ўзининг морфологик тузилиши жиҳатдан худди Лигула интециналисга ўхшаш, лекин стробиласининг вентрал юзасида иккита жўяги (чуқурчаси) (жинсий комплектларнинг тешиги очилган жой) мавжуд. Жинсий вояга этган паразитларнинг танаси сохта бўғинларга бўлинган бўлиб, 25-40 тагача бўлиши мумкин. Паразитнинг тана узунлиги 10-120 см, эни эса0,7-1,6 см га тенг.

    Қўзғатувчининг биологик ривожланиши худди лигулаларга ўхшаш бўлиб, оралиқ хўжайинлар – сиклоплар ва диаптомуслар иштирокида кечади. Жинсий вояга этган паразит балиқхўр паррандаларнинг ичагида ривожланади. Личинкаси – протсеркоидлар – сиклопларда ривожланади, Плероцеркоидлар эса леш, карас, голян, яз,ола пешонадўнг ва оқ амур балиқларнинг қорин бўшлиғида паразитлик қилади.

    Диагноз патогенези, патологоанатоомик ўзгаришлари худди лигулёз касалликнинг клиник белгаларига қараб ва инвазияланган балиқларни паразитологик ёриб кўриб, диграммаларни топиш асосида қўйилади.

    Касалликка қарши курашиш ва олдини олиш чора-тадбирлари ҳам худди лигулёз касаллигига ўхшашдир.

    Дифиллоботриоз - антропозооноз, табиий ўчоқли инвазион касаллик бўлиб, уни Дипҳйллоботҳриум авлодига мансуб тасмали сестодаларнинг одам ва гўштхўр ҳайвонларнинг ингичка бўлим ичакларида паразитлик қилиши туфайли қўзғатилади. Касалликка ит, мушук, тулки ва бошқа муйнали ҳайвонлар мойил.

    Қўзғатувчиси.Дипҳйллоботҳриум латум бошқа турларига нисбатан кўпроқ учрайди, унинг узунлиги 10 м гача, муйинали ҳайвонлар организмига эса 1,5 м узунликкача бўлади. Паразитнинг сколексида иккита чуқур ботрияси бор, буғинлари қисқа , лекин энли, 700-800 тагача уруғдони бор, тухумдони худди капалак қанотларига ўхшаш шаклда, ҳар бир буғинда 3-та жинсий тешик тананинг вентрал юзасининг ўрталарида жойлашган: эркаклик, вагина (қин) ва бачадон тешиги.

    Биологияси. Паразит биогелминт. Асосий хўжайинлари одам ва гўштхўр ҳайвонлар, оралиқ хужайини қисқичбақалар ва диаптомуслар, қўшимча хўжайини чучук сув балиқлари (оқун, эрш, налим, форел). Паразит тухумлари тезак билан сувга тушгач, сувнинг ҳароратига боғлиқ ҳолда 3-5 ҳафта ичида унинг ичида личинка-коратсидий ҳосил бўлади. Унинг 6-та хитинли илмоқчалари ҳамда тиканчалар билан қопланган бўлади. Келгусида коратсийдиларни оралиқ хўжайинлари алиментар равишда исътемол қилганларида уларнинг ичакларида коратсидий ўзининг тиканли қобиғини ташлаб 2-3 ҳафтадан сўнг ўсиб-

    ривожланиб иккинчи босқичдаги личинка-протсеркоидга айланади. Ана шундай протсеркоид бор бўлган қисқичбақаларни балиқлар исътемол қилганларида, уларнинг организмида қисқичбақалар ҳазм бўлади, унинг ичидан чиққан протсеркоид, ичакнинг деворлари орқали қорин бўшлиғга, мускулларга, тери ости клетчаткасига этиб бориб, ўсади, ривожланади ва инвазион личинка-плеротсеркоидга айланади.

    Танасида плеротсеркоид бор бўлган балиқларни яхши пиширилмаган ҳолда одамлар исътемол қилсалар, ёки хом ҳолатда гўштхўр ҳайвонлар исътемол қилишса касалликка чалинадилар. Препатент ривожланиш даври бир ойни ташкил қилади.

    Диагноз. Жинсий вояга этган паразитларни бор-йўқлигини аниқлашда гелминтокопрологик текширув ўтказилади. Балиқларни эса гелминтологик текширув асосида Плероцеркоидларни топиб қўйилади. Бунингг учун компрессорум усули ишлатилади. Мускул бўлагидан, ички органлардан намуна олиниб, компрессорум ойнаси орасига қўйиб яхшилаб эзамиз ва микроскопда текширамиз. Бунда Плероцеркоидларни топишимиз мумкин.

    Даволаш, олдини олиш ва қарши курашиш. Одам ва ҳайвонларда гелминтсизлантириш усули қўлланилади. Балиқларда даволаш усули ишлаб чиқилмаган. Дифиллоботриоз бўйича носоғлом хўжаликлардан овланган балиқларни хом ёки яхши пиширилмасдан туриб ҳайвонларга эдирмаслик. Қишда балиқларни исътемолга чиқаришдан олдин уларни музлатиш. Хом балиқларни 14 кун давомида тузлаш тавсия этилади.
    Назорат саволлари:


    1. Лигулёз касаллик қўзғатувчисини айтинг?

    2. Лигула интециналиснинг морфологик тузилишини айтинг?

    3. Лигула интециналиснинг биологик ривожланишини таърифланг?

    4. Лигулёз касаллиги Республикамизнинг қайси сув хўжаликларида кўпроқ учрайди ва сабаби нимада?

    5. Диграмма интерруптанинг анатомо-морфологик тузилишини айтинг?

    6. Диграмма интерруптанинг биологик ривожланиши ва унинг Лигула интециналисдан фарқи нимада?

    7. Диграмма ва лигулалар биргаликда, аралаш шаклда учрайдими?

    8. Дипҳйллоботҳриум латумнинг анатомо-морфологик тузилиши ва биологик ривожланишини айтинг?

    9. Дипҳйллоботҳриум латумнинг асосий, оралиқ ва қўшимча хўжайинлари нималар?

    10. Дифиллоботриоз қайси сув хўжаликларида кўпроқ учрайди?

    11. Касалликка диагноз қўйиш усулини айтиб беринг?

    12. Дифиллоботриоз касаллигини қайси касалликларидан фарқ қила олиш керак?

    13. Касалликни олдини олиш ва қарши курашиш тадбирлари нималардан иборат?

    1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   26


    написать администратору сайта