Главная страница
Навигация по странице:

  • Витамин B 2 (рибофлавин) етишмаслиги

  • Витамин B 3

  • Витамин B 6 (пиридоксин)

  • Витамин B 12 ( ц ианкобаламин)

  • Витамин Д

  • Пантотенова кислотасининг

  • Витамин мезоинозит (инозитол)

  • Викасолнинг

  • Холин моддасининг етишмаслиги

  • Олдини олиш ва қарши к у рашиш тадбирлари.

  • 4-Боб. Балиқларнинг юқумсиз касалликлар и . Мавзу 4.2 .

  • Балиқларни механик шикастланиши.

  • Балик касалликлари мажмуа. Тузувчилар


    Скачать 6.01 Mb.
    НазваниеТузувчилар
    Дата08.05.2023
    Размер6.01 Mb.
    Формат файлаdocx
    Имя файлаБалик касалликлари мажмуа.docx
    ТипДокументы
    #1114954
    страница9 из 26
    1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   26

    Гиповитаминоз А ва В ларнинг аралаш формасида организмда гемоглобин микдори камаяди, эритротсит сони камаяди, монотсит ва полиморфўзакли агранулотситлар сони кўпаяди, жигарда деформатсия ва ёғнинг тўпланиши кузатилади, оқсил таркибида кўпгина аминоқислоталарнинг микдори камайиб, уларнинг нисбатлари ўзгаради.

    3. В гуруҳидаги витаминлар етишмаслиги оқибатида турли хил кўринишдаги нерв системасининг бузилиши, овқат эмаслик ҳолатлари кузатилади.

    Витамин B 1 етишмаслиги оқибатида (тиамин) мувозанат бузилади, тананинг ранги-туси қораяди, балиқлар овқат эмай қўяди, сув тўпланади, паралич кузатилади, балиқлар учун заҳарли тўйинмаган ёғ кислоталарининг перекислари йиғилади, ўсишдан қолади, мускуллар зарарланади, орқа ва кўкрак сузғичлари издан чиқади ва балиқларни нобуд бўлиши билан якунланади.

    Витамин B 2 (рибофлавин) етишмаслиги натижасида эса кўз олмасининг тўқимасида қон қўйилиш, юз, бурун атрофида ва жабрасининг қапқоқчасида қон қўйилади, ёругликдан қўрқиш, кўз гавҳарининг хиралашуви, тери қатламининг қорайиши, иштаҳанинг йўқолиши ва нобуд бўлиши билан характерланади.

    Витамин B 3 етишмаслиги натижасида (никотинамид) балиқлар ўсишдан қолади, форел турдаги балиқларда жабрасининг шишиши, иштахани пасайиши, ҳаракатланиши сусаяди, ошқозон ва ичакларнинг шишиши (отечность), ичакнинг кейинги қисмларида қон қўйилиш ва эрозияси, мускулларни қалтираши, юрак мускулатурасининг издан чиқиши, дерматит ва юқумли касалликларга мойиллигининг ошиши кузатилади.

    Витамин B 6 (пиридоксин) етишмаслигида эса асаб фаолиятининг бузилиши, буйрак ва ичакларда қон қўйилиш, анемия, нафас олишнинг тезлашуви, қорин бўшлиғида сув тўпланиши (водянка), жабра қапқоқчасининг эгилиб-қайрилиб қолиши. Умуман этишмаслик оқибатида балиқлар 14 кунда тўлиқ нобуд бўлишади. Фолиева кислотасининг етишмаслигида тана рангининг қорайиши, анемия, ассит, пучеглазие, ўсишдан қолиш,

    Витамин B 12 (цианкобаламин) етишмаслигида эса иштаханинг йўқолиши, ўсишдан қолиш, анемия, ичакларнинг фаолиятининг издан чиқиши, эритротситларнинг бутунлиги бузилиб, балиқлар юқумли касалликларга берилувчан бўлиб қолади.

    Витамин Д етишмаслиги оқибатида эса калий-калсий алмашинуви бузилади, ўсишдан қолади, жабра қапқоқчаси ўсмай қолади, танаси қийшаяди, тетания кузатилади.

    Токоферол етишмаслигида балиқларнинг ўсиши ёмонлашади, мускулларда, буйракда ва бошқа органларда дистрофик ўзгаришлар кузатилади.

    Витамин C етишмаслигида дум, қорин ва кўкрак сузғичларининг терисида шишлар пайдо бўлади, умуртқа поғонасининг қийшайиб қолиши, туғма майиб (уродство), суяк ва пайлар шаклланишининг бузилиши оқибатида пучеглазие, жигарнинг геморагияси ҳамда буйрак ва ичакларда, жабраларда оқ доғлар ҳосил бўлади, баъзан эса жигар ҳужайрасининг некрози, регенератив жараённинг пасайиши кузатилади.

    Витамин Е етишмаслигида – кўпайиш функциясининг бузилиши, икраси оқимтир тусга киради, томирларнинг ўтказувчанлиги ошади, нафас олиши қийинлашади, организмда витамин А нинг бузилиши натижасида заҳарли моддалар – гипероксидлар ҳосил бўлади, анемия, транссудат перитонеал бўшлиқда ва перикарда, мускул ва миокардда дегенератив ўзгариш, жигарда баъзан сероидларнинг йиғилиб қолиши кузатилади.

    Витамин Н (биотин) етишмаслигида эса иштаханинг йўқолиши, ўсишдан қолиш, тери қатламининг қорайиши ва зарарланиши, конвулсия, шиллиқ моддасининг ҳаддан ташқари ажралиши, мускулларнинг атрофияси, анемия ва ичакларнинг яллиғланиши кузатилади.

    Пантотенова кислотасининг етишмаслиги ёки йўқлиги оқибатида балиқларнинг ўсишдан қолиш, жабра эпителиясининг нотўғри ўсиши, жабрасининг ёпиши ва шишиб қолиши, терининг зарарланиши ҳамда юрак мускулатурасининг анемияси ва оммавий равишда нобуд бўлиш кузатилади .

    Витамин мезоинозит (инозитол) балиқларнинг ўсишида асосий омиллардан бири ҳисобланади. Унинг етишмаслиги оқибатида балиқларнинг ўсиши секинлашади, иштахаси йўқолади, анемия ҳолати вужудга келади, дум ва бошқа сузғичларнинг синувчанлиги ошади, терида ярачалар пайдо бўлади, ошқозонда қон қўйилишлар, ўлим даражаси ошади.

    Викасолнинг етишмаслигида (синтетик витамин К) қоннинг қотиб қолиши пасаяди, қон қўйилиш, анемия, балиқларнинг танасида ва сузғич аппаратларида геморрагия кузатилади.

    Холин моддасининг етишмаслиги оқибатида эса озуқа ёмон ҳазм бўлади, буйрак ва ичакларда қон қўйилиши (кетиши), жигарда ёғнинг йиғилиб қолиши, амидобензой кислотасининг (витамин ПАБК) етишмаслиги оқибатида эса иштахани йўқолиши, жабрасининг шишиши (ошқозони ҳам) конвулсия ва танасининг оқариши кузатилади.

    Диагноз. Гиповитаминоз касалликларида аниқ диагноз қўйиш жуда ҳам мушкил, чунки уларнинг клиник белгилари бир-бирига жуда ўхшаш, шунинг учун ҳам озуқани сифат кўрсаткичи бўйича, озуқа ратсионининг анализ қилиш, клиник белгилар ва патанатомик ўзгаришлар асосида диагноз қўйилади. Айрим юқумли касалликлардан фарқ қилиш керак.

    Олдини олиш ва қарши курашиш тадбирлари.

    Гиповитаминозларнинг олдини олишда универсал восита - бу балиқларнинг ратсионига тирик табиий витаминга бой озуқаларни киритиш билан амалга оширилади. Балиқчилик тармоғини интенсификатсиялашда бундай имкониятлар чегаранганлиги сабабли, уларнинг озуқасига турли хил витаминли қўшимчалар, премикслар, дрожлар, балиқ мойи, кўк масса, ҳайвонларнинг жигари, қуруқ сут ва бошқалар киритилади. Балиқларни сунъий озиклантиришда гиповитаминозларнинг олдини олишда уларнинг ратсиони таркиби, тўйимлиги ва биологик актив моддалар билан балансланган бўлиши керак. Карп турдаги балиқларда витаминларнинг микдори кунлик эхтиёжи 1 кг озуқа ҳисобида қуйидагича, мг ҳисобида: витамин А 20-2000 ИЕ, тиамин -0,15 мг, рибофлавин 0,2-10 мг, инозитол 200-300 мг, витамин С-20 мг, витамин э 70-100 мг.

    4-Боб. Балиқларнинг юқумсиз касалликлари.
    Мавзу 4.2. Этиологияси ноаниқ бўлган асалликлар. Сузғич пуфагининг яллиғланиши. Гафф касаллиги.

    Режа:

    1. Этиологияси ноаниқ бўлган касалликлар.

    2. Сузғич пуфагининг яллиғланиши.

    3. Гафф касаллиги.
    Таянч иборалари: Дистрофия, модда алмашувининг бузилиши, экзофталмия, кўзнинг шох пардасининг хиралашуви, суякларнинг нртўғри шаклланиши, қоринда сувнинг тўпланиши(водянка), ёруғликдан қўрқиш, тери қатламининг қорайиши, кўпайиш функциясининг бузилиши, сирроид, конвулсия, қоннинг қотиб қолиши, қон қуйилиш, анемия, геморрагия.
    Асосий адабиётлар:

    1. Осетров В.С. (под редаксией) «Болезни рыб». Справочник, Москва ВО Агропромиздат, 1989.

    2. Шишков В.П. «Ветеринарный энциклопедический словар», Москва, Издателство «Советская энциклопедия», 1981.

    3. Ҳақбердиев П.С. ва бошкалар/ «Баликчилик ва балик касалликлари», Самарканд, 2008.

    4. Ҳақбердиев П.С., Қурбонов Ф.И., Қаршиева В.Ш. «Балиқ ва асалари касалликлари» Ўқув қулланма/ Тошкент, 2016 й.
    Қўшимча адабиётлар:


    1. Каримов И.А. «Юксак маънавият энгилмас куч».Маънавият Т, 2008.

    2. Мирзиёев Ш.М. Эркин ва фаровон демократик Ўзбекистон давлатини биргаликда барпо этамиз. Тошкент, “Ўзбекистон” НМИУ, 2017. – 29 б.

    3. Мирзиёев Ш.М. Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови. Тошкент, “Ўзбекистон” НМИУ, 2017. – 47 б.

    4. Мирзиёев Ш.М. Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз. Тошкент, “Ўзбекистон” НМИУ, 2017. – 485 б.

    5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли Фармони. Тошкент, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 6-сон, 70-модда.

    6. Ҳақбердиев П.С., Турсунқулов А.Р. «Балиқларнинг юқумли ва юқумсиз касалликлари».Ўқув қўлланма., Самарқанд, 2010.

    7. Ҳақбердиев П.С., Тайлоқов Т.И. «Балиқларнинг паразитар касалликлари». Ўқув қўлланма., Самарқанд, 2009 йил.

    8. Ҳақбердиев П.С., Қаршиева В.Ш. «Балиқларнинг заҳарланиши».Ўқув қўлланма., Самарқанд, 2009.


    Интернет маълумотлари.

    www.ziyonet.uz

    Email:zooveterinariya@ mail.ru

    Email:veterinariya@ astavis.ru/

    www.sea@mail.net21.ru

    www.veterinary@actavis.ru

    www.fvat@academy.uzsci.net

    www.dbugs.net/page/6

    www.book.tr200.net/v.php?id=1329599
    1. Этиологияси ноаниқ бўлган касалликлар.Балиқчилик хўжаликларида ва табиий сув ҳавзаларида балиқларнинг бош сонини сақлаш учун уларнинг душманлари ва конкурентлари билан мунтазам равишда кураш олиб борилиши зарурдир. Сув ҳавзаларида балиқларнинг захирасига зиён келтирувчи кўплаб ҳайвонлар тури учрайди. Уларнинг айримлари балиқлар билан озиқланса, айримлари эса балиқлар озиқланадиган озиқалар билан озиқланади, учинчилари эса юқумли касаллик қўзғатувчиларининг манбалари ва ҳоказо.

    Балиқ душманлари орасида сут эмирувчиларнинг катта гурўҳи мавжуд. Булар – эр қазувчи жониворлар – кутора, выхухол, сувсар, норка, ондатра, сув каламушлари ва бошқалар, қайсиким балиқларга ҳужум қилади. Масалан , норка, сувсар, ондатра катта ҳовузлар, дарё, кўл ва сув омборларнинг қирғоқлари ва соҳилларида макон қуриб олгач, балиқлар билан озиқланадилар, балиқлар уруғ (икра) қўйилган жойларда бўлиши хавфлидир.

    Куторалар наслчилик хўжаликлари ва балиқчилик заводларига, айниқса ёш балиқларни ўстирувчи хўжаликларига катта зиён этказади, чунки улар ёш балиқларни исътемол қилиб, катталарига ҳужум қилишади ва уларнинг бош мияси ва кўзларини эб юборишади.

    Сув каламуши, ондатра ва сувсарларнинг ҳаёти сув ҳавзалари билан чанбарчас боғлиқлиги туфайли бошқа озиқалар қаторига балиқларни ҳам исътемол қилишади. Ондатра нафақат балиқларни йўқ қилади, балки ўз уяларни ковлаши туфайли гидроқурилмаларнинг издан чиқишига, сув ҳавзаларидан сувнинг оқизиб кетишига сабаб бўлади. Айниқса, бу қишда ҳам ишлатувчи ҳовузлар учун жуда хавфли, чунки тўсатдан ёки сувни кўзга кўринмайдиган, сезилмайдиган даражада оқиб кетиши оқибатида катта микдордаги балиқларни нобуд бўлишига олиб келиши мумкин.

    Ушбу ҳайвонларнинг негатив-салбий таъсирларини йўқотиш унчалик мураккаб эмас. Бунингг учун махсус овлайдиган, ушлайдиган асбоблар, қопқонларни қўйиб, уларни ушлаб, йўқотилади, терисини эса тайёерлов ташкилотларига топширилади.

    Балиқ душманларининг катта гурўҳини гўштхўр паррандалар ташкил қилади. Булар: пеликан, баклан, сапля, чайка, гагар, ҳамда ўрдак, дарё бургутлари ва бошқалар. Булардан энг хавфлиси пеликан ва бакланлардир. Бу катта хажмдаги паррандалар фақат балиқлар билан озиқланиши оқибатида катта миқдордаги балиқларни йўқ қилиши мумкин, масалан, ҳар бир ёши катта пеликан ёки баклан кунига 2-4 кг балиқ исътемол қилади. Шунинг учун ҳам балиқларни кўпайтирувчи, ўстирувчи хўжаликларида бундай паррандаларнинг бўлиши номаъқулдир. Улар қирғоқлардаги қалин камишзорларда уя қуришади.

    Гагар ва поганкалар эса фақатгина балиқлар билан озиқланадилар. Қайси ҳудудда улар кўп сонда (микдорда) учрасалар, балиқчилик хўжаликлари учун улар томонидан келтираётган зарар ҳам шунчалик юқори бўлади.

    Айниқса, поганкаларни балиқ ўстирувчи хўжаликларнинг ҳудудида жойлашишига, уя қуришига йўл қўймаслик зарур, чунки улар ўсаётган ёш балиқларга катта зиён этказилиши мумкин.

    Ўрдакларнинг балиқчилик хўжаликлардаги аҳамияти ҳам негатив (зарарли) ва ҳам позитив (фойдали) бўлиши мумкин. Уларнинг балиқ ўстирувчи ҳовузларда бўлишига рухсат этилмайди, чунки улар ёш балиқларни исътемол қилишади, лекин бошқа сув ҳавзаларида улар фойда келтиради, бу эрда улар ряскаларни, чириган балиқларни зараркунанда ҳашаротларни исътемол қилишади, ҳамда ҳовузларни уғит билан бойишади.Бироқ уларнинг зичлиги жиҳатдан бир гектар майдондаги бош сонини тартибга солиб туриш мақсадга мувофикдир, 1 га майдонга 200 бош ўрдак бўлиши керак, агарда ортиб кетса, сув ҳавзаларининг ҳаддан ташқари ифлосланиши оқибатида балиқларда бронхиомикоз ва бронхионекрозларни келиб чиқишига сабаб бўлади, бу эса одамлар учун ўта хавфли ҳисобланган салмонелла гурўҳига мансуб микроорганизмларнинг ривожланишига, кўпайишига олиб келади.

    Балиқлар учун дарё бургути, скопа ва оқ-думли бургутлар жуда ҳам хавфли душманларидир. Улар катта бўлмаган дарё, кўлларнинг қирғоқлардаги баланд тепаликларда, дарахтларнинг учларида уя қуришади, катта хажмдаги балиқлар билан озиқланади ва ҳар бир қуш жуда кўп микдордаги балиқларни йўқотиши мумкин. Балиқларга бошқа паррандалар ҳам (калхот, қора қарға, лун, зимородка), айниқса уларга озиқа этишмаган пайтда ҳужум қилишади. Балиқ захираларига айрим тупроқ, сут эмизувчи ва сувдаги умуртқасиз йиртқич ҳайвонлар ҳам ҳужум қилишлари мумкин. Балиқ ўстирувчи хўжаликларда балиқ икрасини исътемол қилувчи бақалар ва эндигина ҳосил бўлган балиқ личинкаларни йўқ қилувчи қалқон (тўлиқлар)дир.

    Балиқларга типратиконлар ҳам катта зиён эткизишади. 6 минг типраотиконларнинг ошқозонини текширувдан ўтказилганда, унда 8 минг кг балиқ борлиги аниқланган.

    Паррандалар томонидан келтираётган зарарларни йўқотиш, олдини олиш мақсадида, паррандаларни сув ҳавзаларидан учириб юбориш, сув ҳавзалари атрофида, яқинида ин, уя қуришларига йўл қўймаслик чора-тадбирларни кўриш зарур. Кўпчилик эвропа ва Америка давлатларнинг балиқчилик ҳавзаларида карбидли автоматик пушкалар ишлатилади, қайсиким ўзининг ўқ товуши билан қўриқлаётган сув ҳавзаларидаги паррандаларни қўрқитади. Қушлар галасини вайрон қилиш натижасида уларни бошқа жойларга, маконларга кўчиб кетишига эришиш мумкин. Бундан ташқари, сув ҳавзалар қирғоғидаги ўсимликларни йўқотиш, қуриган ўтларни ёқиб ташлаш ва бошқа усуллар билан амалга оширилади. Кичик ҳовузлардаги балиқларни эса уларни устига тўр ёпиш билан муҳофаза қилиш мумкин.

    Балиқларни механик шикастланиши. Балиқчилик соҳасини индустриал-жадал ривожланиш шароитида кўпчилик технологик жараёнлар балиқларга механик шикастланиш билан кечади. Кўпинча механик шикастланиш, контузия ва хоказо билан кечади. Бунда балиқларнинг ўлими тўғридан-тўғри механиқ шикастланиш оқибатида ёки иккиламчи омиллар, айниқса инфектсион касалликлар оқибатида, натижасида содир бўлади. Балиқларни кузда овлаш ва ўтказиш улар учун ўта хавфли ҳисобланади. Бунда сувнинг ҳарорати 10 град-лан пастга тушиб, балиқ организмда кечаётган жараёнларнинг тикланиши қийинлашади, куз ва қишда олинган шикастланишларнинг тузалиши қийин ва секин кечади, ҳамда замбўруғли ва бошқа касалликларнинг келиб чиқиши ва ривожланиши кучаяди. Бундан ташқари, ушбу даврда балиқларнинг озиқланиши тўхтаб, улар узоқ муддат давомида (ёз ойининг бошларигача) оч қолишади. Бу эса балиқ организмининг касалликларга чидамлилигини пасайтиришга олиб келади.

    Балиқларни (айниқса личинкалари ва бир ёшгача бўлганларини) ташишда вужудга келадиган шикасиланишларнинг асосий сабаби бу уларнинг яхши ташкил лаштирилмасликлари оқибатидир.

    Балиқлар, уларнинг икраси ва личинкалари ҳовуздаги балиқларни контрол равишда овланганида ҳам шикастланишлари мумкин, ҳамда уларни даврий равишда сортировка, бонтировка ҳамда гипофизар инъексия қилиш орқали овлангаларида ҳам шикастланишлари мумкин. Профилактик ишларни амалга оширишда, ванналардан фойдаланиш жараёнларида ҳам шикасиланадилар. Балиқларда шикастланишларда чидамлилик турлича, пеляд, оқ ва ола пешонадўнг балиқлар ва форел жуда ҳам оғир ўтказишади. Шу сабабли уларда оммавий равишда ўлим кузатилиши мумкин.

    Балиқларнинг шикастланиш омилларига йиртқич балиқлар, ҳашаротларнинг личинкалари, паррандалар ва балиқларнинг бошқа душманлари, сувдаги ўсимликларнинг зичлиги, портлаш ишлари ҳам, шунингдек, балиқларни гидроқурилмалар орқали ўтказиш ҳам муҳим ўринни эгаллайди.

    Клиник белгилари. Балиқларни овлаш қуроллари, инвентарлари, ташишда ишлатиладиган идишларнинг таъсирида келиб чиқувчи шикастланишларда балиқларнинг танасидаги тангачаларни қуруқсизланиши, сузғичларнинг синиши, танасига яраларни ҳосил бўлиши, чуқур мускул қатламига лат эган жойлар, ҳамда эзилиш кузатилиб, унинг оқибатида қон қўйилиш ва энгил-жароҳат олишлари мумкин.

    Балиқ ўстирувчи хўжаликларда, қишловчи бассейнли комплексларда меъёрдан ортиқ балиқларни ўстириш жараёнида уларнинг тери қатламида жароҳатланиш, шиллиқ моддасининг йўқолиши кузатилади. Икра ва личинкаларини ўстириш ва инкубатсиялаш жараёнида, малки ва бир ёшдаги балиқ личинкалари орасида туғма майибларнинг пайдо бўлиши намоён бўлади.

    Узоқ муддатли босим таъсирида балиқларнинг айрим органлари атрофияга учраб уларнинг ўлиши, нобуд бўлиши кузатилади. Бундай шикастланишлар асосан ва кўпроқ кўкрак ҳамда қорин сузғичларнинг асосида, агарда қишловчи бассейн комплексларнинг туби тошлар, тошчалар билан қопланган бўлса, кузатилади. Натижада жароҳатланиш кузатилади, айрим пайтларда бундай жароҳатланишлар тери қатламанинг ўлиши билан эмас, балким мускул қатлами ҳам жароҳатланади, бундай ҳолатлар айниқса ориқланган балиқларда яққол кўзга ташланади. Агарда бундай шикастланишлар тананинг кўп қисмини эгаллаган бўлса, ўлимнинг сабабчисига айланади. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ҳатто жуда ҳам кам шикастланишлар организмни кучсизлантириб, организмни иккиламчи инфексияларга бўлган мойиллигини оширади.

    Диагноз балиқларни клиник кўрикдан ўтказиш асосида ва шунингдек, танада тирналган, шикастланган, яралар, сузғичларнинг ишдан чиққанлиги, қон тўпланганлиги, қон қўйилганлигига қараб қўйилади. Механик шикастланишларни айрим инфектсион ва инвазион касалликлар оқибатида пайдо бўладиган жароҳатлардан фарқ қила олишимиз керак.

    Профилактикаси. Биринчидан, шикастланишнинг келиб чиқиш сабабларини йўқотишга қаратилган тадбирларни амалга ошириш, балиқ овлашда ишлатиладиган асбоб-ускуналарни, овланган балиқларни ташишда ишлатиладиган асбоб-ускуналарни, транспорт воситаларини, ҳамда шундай тирналишлар, яралар олишнинг олдини олиш тадбирларини амалга ошириш талаб қилинади.

    Ҳовузлардаги балиқларнинг овлашда балиқ йиғувчи ёки тўпланувчи чуқурларда ёки балиқ ушловчи ускуналарда балиқларнинг травма олишларининг олдини олиш мақсадида, уларда этарли микдорда сув бўлиши шарт. Балиқлар қўл тўрини (асбобини ) сувдан кўтарганларида балиқлар микдори 5-7кг дан, агарда кўтарма тўр бўлса 30-50 кгдан ошмаслиги керак Катта ёшдаги балиқларни ташишда этарли микдорда ташувчи идишларда сув бўлиши шарт (бир балиқнинг ҳажмига камида 10 маротаба зиёд сув ҳисобида).
    1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   26


    написать администратору сайта