Главная страница

уръони карим


Скачать 1.49 Mb.
Названиеуръони карим
Дата05.03.2022
Размер1.49 Mb.
Формат файлаdocx
Имя файлаQURON.docx
ТипДокументы
#383717
страница64 из 119
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   119

«Аҳқоф»сураси



«Ҳо, Мим» ҳарфлари билан бошлангувчи сураларнинг сўнгги – еттинчиси бўлган бу сура Маккада нозил қилинган бўлиб, ўттиз беш оятдир. У Қуръони Каримнинг қудрат ва ҳикмат Соҳиби бўлмиш Аллоҳ томонидан туширилган Китоб эканини таъкидлаш билан бошланиб, сўнгра мушрикларнинг сиғинаётган бутлари бирон нарса яратишга ҳам, уларнинг дуо-илтижоларини эшитишга ҳам қодир бўлмаган, жонсиз тошлар эканлигини уқтиради.

Бу сурада ҳар бир инсон ота-онасига яхшилик қилишга амр этилгани хусусида хабар берилади ва фарзандни туғиб, қаторга қўшгунча она чекадиган меҳнат машаққатлар айрича тасвирланади.

Бу сурада ўтган пайғамбарлардан Ҳуд алайҳиссаломнинг Яман юртидаги қумтепаларни маскан тутган Од қабиласини Ёлғиз Аллоҳ таологагина ибодат қилишга даъват этганлари, улар эса куч-қувватларига ишониб, пайғамбар даъватини инкор қилишлари оқибатида ҳалокатга дучор бўлганлари ҳақида хабар берилади. Суранинг «Аҳқоф - Қумтепалар» деб номланишининг боиси шудир.

Сура пайғамбар саллоллоҳу алайҳи ва салламни кофирлар томонидан тортаётган азиятларга сабр-тоқат қилишга чақириш билан хотима топади.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).


  1. Ҳо, Мим.

  2. «Бу Қуръон) Қудратли ва Ҳикматли Аллоҳ томонидан нозил қилинган Китобдир.

  3. Биз осмонлар ва Ерни ҳамда уларнинг ўртасидаги нарсаларни фақат Ҳа- (қонун) ва (Қиёмат Кунигача) белгиланган муддат билан яратдик. Кофир бўлган кимсалар эса ўзлари огоҳлантирилган нарсадан (яъни, Охиратдаги азобдан) юз ўгирувчилардир (уни инкор қилгувчилардир).

  4. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом, мушрикларга) айтинг: «Сизлар Аллоҳни қўйиб дуо - илтижо қилаётган (бутларингиз) ҳақида хабар беринглар – менга кўрсатинглар-чи, улар ердан нимани яратганлар?! Ёки улар учун осмонлар(ни яратиш)да шериклик борми?! Агар ростгўй бўлсангизлар, менга ушбу (Қуръон)дан илгари (нозил бўлган ва сизларнинг бутларга сиғинишингизни тасдиқлайдиган) бирон китобни ёки бирон илмий асарни (яъни ввалги уламолардан қолган биронта аниқ ҳужжатни) келтиринглар!»

  5. Аллоҳни қўйиб, Қиёмат Кунигача ҳам (дуони) мустажоб қила олмайдиган бутларга дуо-илтижо қиладиган кимсадан ҳам ақлдан озганроқ ким бор?! Ҳолбуки, у (жонсиз бут)лар ўша (мушрик)ларнинг дуоларидан ғофилдирлар!

  6. (Қиёмат Кунида) инсонлар (ҳисоб-китоб учун) тўпланган вақтида ўша (бутлар) уларга (мушрикларга) ушман бўлурлар ва уларнинг (Аллоҳни қўйиб, ўзларига) ибодат қилганларини ҳам инкор этурлар.

  7. Қачон уларга Бизнинг аниқ-равшан бўлган оятларимиз тўғрисида у ўзларига келган вақтидаёқ (тафаккур қилиб кўрмасданоқ): «бу очиқ сеҳрдир», дерлар.

  8. Ёки улар («Қуръонни Муҳаммаднинг) ўзи тўқиб олган», дейдиларми?! Айтинг:

«Агар уни ўзим тўқиб олган бўлсам, у ҳолда сизлар мен учун Аллоҳ (азоби)дан бирон

нарса(ни даф қилиш)га эга бўла олмассизлар (яъни у ҳолда Аллоҳнинг Ўзи Унинг шаънига ёлғон тўқиганим учун мени ҳеч ким қайтара олмайдиган азоб билан жазолаган бўлур эди. Бас, мен сизлардан эмас, балки Аллоҳ таъолодан қўрққаним сабабли сизларга Ҳақ ваҳийни келтирмоқдаман)! У сизлар киришаётган нарсани )яъни Қуръонни бир сеҳр десангизлар, бир уйдирма деяётганларингизни) жуда яхши Билгувчидир. Унинг Ўзи мен Мағфиратли, Меҳрибон Зотдир».

  1. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), айтинг: «Мен пайғамбарлардан янги-биринчи эмасман (яъни мендан аввал ҳам Аллоҳнинг пайғамбарлари ўтган-ку, нега сизлар менинг пайғамбарлигимга ҳайрон бўлиб, инкор қилмоқдасизлар?!) Мен (келажакда) на ўзимга ва а сизларга нима қилинишини билмасман (яъни ғайбдан хабардор эмасман). Мен фақат ўзимга ваҳий қилинадиган нарсага эргашурман. Мен фақат очиқ огоҳлантиргувчидирман».

  2. Айтинг: (Эй мушриклар), хабар берингиз-чи, агар (ушбу Қуръон) Аллоҳнинг ҳузуридан бўлса-ю, сизлар унга кофир бўлсангизлар ва бани Исроилдан бўлган бир гувоҳ ҳам у (Қуръон)нинг ўхшаши (Ёдғиз Аллоҳ томонидангина нозил бўлиши)га гувоҳлик бериб, иймон келтирса-ю, ҳолда сизлар энг золим одамлар бўлиб қолмайсизларми?!) Албатта Аллоҳ золим қавмни ҳидоят қилмас!»

Изоҳ:Муфассирлар айтишларича, «Бани Исроил қавмидан бўлган бир гувоҳ» - яҳудий Абдуллоҳ ибн Салам бўлиб, у киши пайғамбар саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келиб Қуръони Карим оятларини эшитгач ва бир неча саволларига росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламдан аниқ жавоблар олгач, дарҳол Қуръоннинг Илоҳий Китоб эканига ва Муҳаммад алайҳиссаломнинг ҳақ Пайғамбар эканликларига иймон келтирган экан.

  1. Кофир бўлган кимсалар иймон келтирган зотлар ҳақида: «Агар (бу Қуръон) яъши бўлганида, (анавий ялангоёқлар) унга бизлардан илгари бормаган бўлур эдилар», дедилар. Улар ўзлари у (Қуръон) билан ҳидоят топишмагач: «Бу эски уйдирмадир», дерлар.

Изоҳ:Маълумки, аввал-бошда Ислом динини Аммор, Билол, Суҳайб ва Хаббоб каби камбағал бечоралар қабул қилган эдилар. Шунинг учун зодагон мушриклар юқоридаги сўзларни айтдилар.

  1. У (Қуръон)дан илгари Мусонинг пешво ва раҳмат бўлган Китоби (Таврот) бор эди. Бу (Қуръон) арабий лисондаги, (ўзидан аввал нозил бўлган барча Илоҳий Китобларни) тасдиқлагувчи бир Китобдир. У золим-кофир бўлган кимсаларни (Охират азобидан) огоҳлантириш учун ва чиройли амал қилгувчиларга (жаннат ҳақида) хушхабар бўлиш учун (нозил қилингандир).

  2. Албатта «Парвардигоримиз Аллоҳдир», деган, сўнгра (Тўғри Йўлда) устивор бўлган зотлар учун ҳеч қандай хабар йўқдир ва улар ғамгин бўлмаслар.

  3. Ана ўшалар жаннат эгалари бўлиб, у жойда мангу қолурлар. (Бу) улар қилиб ўтган амалларининг мукофотидир.

  4. Биз инсонни ота-онасига яхшилик қилишга буюрдик. Онаси унга қийналиб ҳомиладор бўлиб, қийналиб туққандир. Унга ҳомиладор бўлиш ва уни (сутдан) ажратиш) (муддати) ўттиз ойдир. Энди қачон у вояга етиб, қирқ ёшга тўлганида:

«Парвардигорим, мени Сен менга ва ота-онамга инъом этган неъматингга шукр қилишга ва Ўзинг рози бўладиган яхши амалларни қилишга муваффақ этгин ва Ўзинг мен учун зурриётимда ҳам яхшилик қилгин (яъни, фарзандларимни ҳам аҳли солиҳ бандаларингдан қилгин). Албатта, мен Сенга (қилган барча гуноҳларимдан) тавба қилдим ва албатта мн мусулмолардандирман» деди.

Изоҳ:Ушбу ояти каримада яна ҳар бир инсонни ота-онага яхшилик қилишга буюрилди. Табиий бир савол туғилиши мумкин: Нега Қуръонда бот-бот ота-онага меҳр мурувват кўрсатиш вожиб эканлиги уқтирилди-ю, фарзандларга меҳрибонлик қилишга буюрилган оятлар деярли учрамайди? Каломуллоҳни синчиклаб ўқиб –ўрганган киши ундан юқоридаги саволга жавоб топа олади: Қуръонда бирон беҳуда жумла ёки сўз йўқдир. Аллоҳ таъоло мўмин-мусулмонларни кофил инсон қилиб тарбиялаш учун қайси фармонни неча такрорлаш лозим бўлса, уни шунча марта нозил қилган. Негаки, Яратган Ўз бандаларининг жисмоний жиҳатларидан ҳам, руҳоний хусусиятларидан ҳам жуда яхши Огоҳдир. Масалан, У Зот ота-онага, хусусан оанага ўз фарзандларига нисбатан шундай меҳр ато этганки, она учун энг оғир ҳатто таҳликали давр бўлган тарбиялаш йиллари ота-она ҳаётидаги энг дамлардир. Бинобарин, ота-онани (албатта улар агар инсоний маънавиятдан ажраб, ваҳшийлик даражасига тушиб кетмаган бўлсалар) фарзандга яхшилик қилишга буюраверишнинг ўзи ортиқча бир ишдир. Аммо фарзандлар эса ёшликларига бориб ёки ўзларининг олдиларидаги ўғил-қизлари билан овора бўлишиб, ортларидаги ота-оналарига бепарво бўлиб қолишлари мумкин. Шунинг Қуръон фарзандларни тез-тез, ота-она олдидаги бурчларини адо этишга даъват қилади. Юқоридаги оятнинг давомида камолот ёши бўлмиш қирқ ёшга етган мусулмони комил киши учун Аллоҳ таъолодан қандай тилак-истаклар сўраш лойиқ эканлиги баён қилинди.Энди қуйидаги оятда ана шундай хислат эгалари бўлган мўмин- мусулмонларнинг келажак-оқибатлари ҳақида хабар берилади.

  1. Ана ўшалар шундай зотлардирки, Биз улардан қилган энг чиройли амалларни қабул қилурмиз ва жаннат эгалари қаторида уларнинг ёмонлик гуноҳларидан ўтиб юборурмиз. (Бу) уларга ваъда қилингувчи ҳаққирост ваъдадир.

  2. Яна бир кимса борки, ота-онасига: «Суф сизларга! Сизлар менга (ўлганимдан кейин қайта тирилиб, қабрдан) чиқарилишим ҳақида ваъда бераяпсизларми?! Ҳолбуки, мендан илгари ҳам асрлар-авлодлар ўтган-ку, *улардан биронтаси қайта тирилиб келдими)?!» дер. У иккиси Аллоҳдан мадад тилаган ҳолларида (ўғилларига қараб):

«Ҳалок бўлгур, иймон келтиргин! Албатта Аллоҳнинг (барча бандаларни қайта тирилтириш ҳақидаги) ваъдаси ҳақдир», (десалар), у: «Бу фақат аввалгиларнинг афсоналаридир», дер.

  1. Ана ўшалар шундай кимсалардирки, уларнинг устига ўзларидан илгари ўтган инсу- жиндан иборат (кофир) умматлар қаторида (азоб) Сўзи ҳақ бўлгандир. Албатта улар зиён кўргувчи бўлдилар.

  2. (Мўминлар ва кофирлардан) ҳар бири учун ўзлари қилган амаллари сабабли даража-мартабалар бордир. Чунки (Аллоҳ уларга қилган амалларини(нг мукофот ва жазоларини) комил қилиб берур ва уларга зулм қилинмас.

  3. Кофир бўлган кимслар дўзахга кўндаланг қилинадиган Кунда (уларга дейилур):

«Сизлар ўз ҳузур-ҳаловатларингизни ҳаёти дунёларингиздаёқ кетказдингиз ва улардан фойдаланиб бўлдингиз. Энди Бугун Ерда ноҳақ кибру ҳаво қилганларингиз ва итоатсиз жазоланурсизлар».

  1. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), Од (қабиласи)нинг биродарини (яъни, Ҳуд пайғамбарни) эсланг! Ўшанда у - дарвоқеъ, ундан илгари ҳам, ундан кейин ҳам огоҳлантиргувчи (пайғамбар)лар ўтгандир - ўзининг қумтепалардаги қавмини: «Сизлар Ёлғиз Аллоҳгагина ибодат қилинглар! Мен ҳақиқатан, сизларнинг устингиздаги улуғ Куннинг азобидан қўрқурман», деб огоҳлантирган эди;

  2. Улар: «Мен бизларни худоларимиздан буриш (юз ўгиртириш) учун келдингми?! У ҳолда агар ростгўй кишилардан бўлсанг, бизларга ваъда қилаётган нарсангни (яъни Аллоҳнинг азобини) келтиргин-чи?» дедилар.

  3. У айтди: «(Азоб келар вақтнинг) билими Ёлғиз Аллоҳ ҳузуридадир. Мен сизларга ўзим элчи қилиб юборилган нарсани – динни етказурман. Лекин мен сизларни нодон қавм эканлигингизни кўрмоқдаман».

  4. Бас, қачонки, улар ўша (азоб)ни ўз водийларига қараб келаётган бир қора булут ҳолида кўришгач: «Бу бизларга ёмғир келтиргувчи булутдир» дедилар. (Ҳуд айтди):

«Йўқ, у ўзларингиз шоштирган нарса- бир бўронки, унда аламли азоб бордир.

  1. У Парвардигорининг амри билан барча нарсани вайрон (ҳалок) қилур». Бас, (у бўрон келиб, од қабиласидаги кофирларнинг ўзларини ҳам, мол-ҳолларини ҳам ҳалок қилди. Барчалари қирилиб битиб), тонг отганида, фақат уларнинг уй-жойларигина кўзга ташланар эди. Биз жиноятчи-осий қавмни мана шундай жазолаймиз.

  2. Ҳолбуки, (эй Макка аҳли), Биз уларни (мол-дунё ва куч-қувват жиҳатидан) сизларни қодир қилмаган нарсаларга қодир қилган эдик ва уларга ҳам қулоқ, кўз ва диллар (ато) қилган эдик. (Лекин) улар Аллоҳнинг оят-мўъжизаларини инкор этганлари учун уларга қулоқ-кўзлари ҳам, диллари ҳам бирон фойда бермади, (яъни Ҳақ Йўлни кўриб –идрок қила олмадилар). Ва уларни ўзлари масхара қилиб кулган нарслари (Аллоҳнинг азоби) ўраб олди.

  3. (Эй Макка аҳли), аниқки, Биз сизларнинг атрофингиздаги қишлоқ-шаҳарларни ҳалок қилдик. Биз шояд (куфру исёнларидан) қайтсалар, деб (уларга) оят- мўъжизаларни батафсил баён қилган эдик, (лекин улар қайтмай, ҳалокатга дучор бўлдилар).

  4. Ахир ўзлари Аллоҳни қўйиб, (Аллоҳга) яқин қиладиган "худолар", деб ушлаб олган

  • сиғинган бутлари (халокатдан қутулишлари учун) уларга ёрдам берсалар бўлмасмиди?! Йўқ, у (бутлар мушриклардан ёрдамга муҳтож бўлган вақтларида) ғойиб бўлиб қолишди. Бу (яъни, бутлар бутпарасларни Аллоҳга яқин қилади, деган ақида) уларнинг уйдирмаларидир ва (Аллоҳ шаънига) тўқиб олган бўҳтонларидир.

  1. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), эсланг, Биз Сизнинг олдингизга бир гуруҳ жинларни Қуръон тингласинлар, деб юборган эдиқ Бас, қачонки улар (Қуръон тиловатига) ҳозир бўлишгач, (бир-бирларига): "Жим туринглар", дедилар. Энди қачонки (тиловат) тугатилгач, улар ўз қавмлари олдига огоҳлантиргувчи бўлган холларпда қайтиб кетдилар.

Изоҳ:Ривоят қилинишича, пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳузурларига бир неча бор жин тоифасининг вакиллари келиб, Қуръонни тинглаб кетган эканлар. Мазкур оятдаги воқеа шулардан бири бўлиб, уни келтиришдан мурод Макка мушрикларини огоҳлантиришдир. Гўё уларга: «Инсон тоифасидан бўлмаган жинлар Қуръонни бир бор эшитишлари биланоқ, унга иймон келтириб, бошқа жинларни ҳам иймонга даъват қилиш учун кетсалару, сизлар ўзларингизнинг тилингиздаги Қуръонга ва ўз тифангиздан бўлган пайғамбарга иймон келтирмай, кофирлигингизча қолаверасизларми?!», дейилмоқда. Қуйидаги оятларда жинларнинг ўз қавмлари олдига бориб, Қуръон хабарини етказганлари баён қилинади.

  1. Улар дедилар: "Эй қавмимиз, дарҳақиқат бизлар Мусодаи кейин нозил қилинган, ўзидан олдинги (илоҳий китоб)ларни тасдиқ қилгувчи бўлган, Ҳақ (Дин)га ва Тўғри Йўлга ҳидоят қиладиган бир Китобни — Қуръонни тингладик.

  2. Эй қавмимиз, Аллоҳга даъват қилгувчи (Муҳаммад алайҳиссаломнинг даъвати)ни қабул қилинглар ва унга иймон келтиринглар, (шунда Аллоҳ) сизларнинг гуноҳларингизни мағфират қилур ва сизларга аламли азобдан паноҳ берур.

  3. Ким Аллоҳга даъват қилгувчи (даъвати)ни қабул қилмаса, бас, у ер юзида (бирон жойга) қочиб қутулгувчи эмасдир ва унинг учун (Аллоҳдан) ўзга (Унинг азобидан кутқаргувчи) "дўстлар" ҳам йўқдир. Ана ўшалар очиқ залолатдадирлар".

  4. Ахир улар (Охиратда қайта тирилиш ҳақ эканини инкор қилгувчи кимсалар) осмонлар ва Ерни яратган, уларни яратишга ожизлик қилиб қолмаган Зот — Аллоҳ ўликларни тирилтиришга ҳам Қодир эканлигини (ўйлаб) кўрмадиларми?! Йўқ, албатта (Аллоҳ ўликларни тирилпшришга ҳам Қодирдир). Зеро, У Зот барча нарсага Қодирдир.

  5. Кофир бўлган кимсалар дўзахга кўндаланг қилинаднган Кунда (уларга): "Ушбу (азоб) ҳақ эмас эканми?!", (дейилганида), улар; "Йўқ, Парвардигоримизга қасамки, (бизларга ваъда қилинган азоб ҳақ экан)", дерлар. (Шунда Аллоҳ) айтар: "Бас, кофир бўлганларингиз сабабли мана шу азобни тотинглар".

  6. Бас, (эй Муҳаммад алайҳиссалом), Сиз ҳам (ўтган) пайғамбарлар орасидаги улул- азм — сабот-матонат эгалари сабр қилганларидек (мушрикларнинг озор-азиятларига) сабр қилинг ва уларга (тушадиган азоб)ни шоштирманг! Улар ўзларига ваъда қилинаётган (азобни) кўрадиган Кунда гўё (бу дунёда) фақат кундуздан бир соатгина тургандек бўлиб қолурлар! (Бу Аллоҳ томонидан нозил қилинган) бир баёнот- хабардир. Бас, фақат итоатсиз қавмгина ҳалок қилинур.



  1. 1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   119


написать администратору сайта