совутиш_жараёнини_моделлаштириш. збекистон республикаси олий ва рта махсус таълим вазирлиги урганч давлат университети
Скачать 297.88 Kb.
|
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИУРГАНЧ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИТЕХНИКА ФАКУЛЬТЕТИ ФАКУЛЬТЕТЛАРАРО УМУМТЕХНИКА ФАНЛАРИ КАФЕДРАСИ КИМЁВИЙ ИНЖИНЕРИНГДА МОДЕЛЛАШТИРИШ ВА АВТОМАТЛАШТИРИШ ФАНИДАН КУРС ИШИ МАВЗУ: Sovutish jarayonini modellashtirish (propan bug’inisovutish uskunasi misolida)Топширди: ___________Qabul qildi: __________Urganch - 2021 Мундарижа К И Р И Ш…………………………………………………………………………Пропан буғкомпрессор совутиш қурилмаси технологик схемасининг баёни…………………………………………………………………………….Пропан буғкомпрессор совутиш қурилмасини автоматлаштиришнинг функционал схема таснифи……………………………………………………….Моделлаштириладиган объект тавсифи................................................................Технологик жараённинг структурали схемаси…………………………………Технологик жараённинг математик модели……………..……….. MATLAB дастури мухитида жараённи моделлаштириш………………………Х У Л О С А……………………………………………………………………….АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ ………………………………………………………….К И Р И ШКимёвий технологиялар саноатида эришилган муваффақиятлар ҳамда ютуқлар мустақил мамлакатимизнинг иқтисодиёти ва маданиятини ривожлантириш, шунингдек, аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш учун асос бўлади. Ўз навбатида нефт махсулотларидан полиэтилен ишлаб чиқаришда технологик жараёнларни автоматлаштириш ишлаб чиқариш самарадорлигини мутассил ошириш, махсулот сифатини юқори даражага кўтариш, ҳаражатларни камайтириш, меҳнат шароитларини яхшилаш ва ишлаб чиқаришда хавфсизлик техникасини таъминлаш учун хизмат қиладиган асосий омил ҳисобланади.Полиэтилен ишлаб чиқаришда автоматлаштиришдан кутилган мақсадга эришиш учун технологик жараёнлар ва технологик агрегатлар автоматлаштириш принциплари ва имкониятларига тўла амал қилган ҳолда тайёрланган бўлиши керак. Бунинг учун технологик жараёнларни тайёрловчи мухандис-технологлар технологик қурилма ва агрегатларни яратадиган ва ишлатадиган мухандис - механиқлар, мухандис - конструкторлар автоматлаштириш принципларини ва унинг техник воситаларини мукаммал билишлари, давлат стандартларига амал қилишлари ва бу соҳа бўйича тузилган сўровномалардан фойдалана олишлари лозим.Битирув малакавий иши Шўртан газ-кимё мажмуаси мисолида полиэтилен ишлаб чиқаришда пропан буғкомпрессор совутиш технологик жараёнининг автоматлаштирилган бошқариш системаси кўриб чиқилган.Этилен қурилмасининг совуқ секцияси полиэтилен ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган кондицион этиленни олиш учун хизмат қилади. Табиий газни тозалаш ва ажратиш секциясида табиий газдан ажратиб олинган этанга, иссиқ секциянинг пиролиз печларида температуранинг таъсир этиши натижасида ҳосил бўладиган газлар аралашмаси – пиролиз гази, совуқ секциянинг хом ашёси ҳисобланади. Пиролиз газидан кондицион этиленни олишда таркибида водород бўлган газ, метан, этан ва С3 ва юқори улеводородлар фракцияси ҳам ажратиб олинади. Таркибида водород бўлган газнинг бир қисми PSA (ҚЦА – қисқа циклли адсорбция) қурилмасида аралашмалардан тозаланади ва ацетиленни гидридлаш, ҳамда полиэтилен ишлаб чиқариш учун ишлатилади. Қолган қисми регенерация ва ёнилғи гази тизимларига чиқарилади. Метан фракцияси регенерация гази сифатида ишлатилади ва кейин ШГКМ нинг ёнилғи гази тизимига юборилади. Этилен колоннасининг кубидан чиқариладиган этан пиролиз печларининг қўшимча хом ашёси сифатида ишлатилади ва рециркуляцион этан дейилади. С3 ва юқори улеводородлар фракцияси деэтанизаторнинг кубидан ШГКМ нинг ёнилғи гази тизимига юборилади.Нефтгаз мажмуаси ва кимё саноати қурилмаларида бир қатор кимёвий технологик жараёнлар, атроф муҳитнинг температурасидан анча паст температураларда, олиб борилади. Турли технологик жараёнларни амалга ошириш учун зарур бўлган, паст температуралар диапазони жуда кенг: атроф муҳитнинг температурасидан абсолют нолга яқин бўлган температураларгача. Бу каби жараёнларни амалга ошириш, сунъий совуқ ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлади. Технологик қурилмаларнинг совуққа бўлган эҳтиёжи ўн минглаб киловаттни ташкил этади ва юқори унумдорликка эга бўлган компрессор ускуналарининг қўлланишини талаб қилади. Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда бугунги кунда полиэтилен ишлаб чиқаришда пропан буғкомпрессор совутиш технологик жараёнининг автоматлаштирилган бошқариш системаларини янада такомиллаштириш долзарб муаммолардан бири ҳисобланади. |