|
совутиш_жараёнини_моделлаштириш. збекистон республикаси олий ва рта махсус таълим вазирлиги урганч давлат университети
Ростлашнинг барча таркибий унсурлари инерционлигини ростлаш объекти инерционлиги билан таққослаганда бир оз кам деб ҳисоблаймиз. Иссиқлик физикавий кўрсатгичларни ўзгармас, шунингдек ҳароратга боғлиқ бўлмаган деб оламиз.
Технологик жараённинг структурали схемаси
Ҳароратнинг АРТ моделининг структурали схемаси ростлаш объектини РО, бирламчи ўзгартиргич БЎ, пропорционал-интегралли ростлагич ПИР, ижрочи қурилмани ИҚ (1-расм) ўз ичига олади:
1-расм. Технологик жараённинг структурали схемаси: z – ғалаён таъсири; Т – этилен ҳарорати; Т’– ўлчамсиз кўринишда этилен ҳарорати; u(t) – бошқарувчи таъсир; mП – буғнинг оммавий сарфланиши. Моделлаштирилувчи объектни қабул қилинган қийматлар фарази тизимига мувофиқ тарзда бир қатор таркибий элементларга ажратамиз:
qП – сув буғидан бурама найча (змеевик) деворига иссиқлик бериш; qТ –девордан этиленга иссиқлик узатилиши; qkвх, qk – сиғимдан этилен кириши ва чиқиш жойида иссиқликни конвекция йўли билан узатиш.
Технологик жараённинг математик модели
Ростлаш объекти модели. 1. Сиғим иссиқлик мувозанати тенгламаси қуйидаги кўринишда бўлади: (1) бу ерда – сиғимга этилен билан келувчи иссиқлик, – сиғимдан этилен билан чиқувчи иссиқлик, – иссиқлик узатилиши натижасида девордан этиленга берилувчи иссиқлик, – этилен иссиқлиги. Сиғимга этилен билан келувчи иссиқлик қуйидагича аниқланади (2) – этиленнинг умумий сарфланиши, кг/с. Қуйидагича аниқланади: бу ерда – этиленнинг ҳажмий сарфланиши, м3/с; – сиғимга кириш жойида этилен ҳарорати, K; – этилен иссиқлик сиғими, . |
|
|