Главная страница
Навигация по странице:

  • Пропан буғкомпрессор совутиш қурилмаси ни автоматлаштиришнинг

  • совутиш_жараёнини_моделлаштириш. збекистон республикаси олий ва рта махсус таълим вазирлиги урганч давлат университети


    Скачать 297.88 Kb.
    Названиезбекистон республикаси олий ва рта махсус таълим вазирлиги урганч давлат университети
    Дата25.12.2022
    Размер297.88 Kb.
    Формат файлаdocx
    Имя файласовутиш_жараёнини_моделлаштириш.docx
    ТипДокументы
    #862707
    страница6 из 11
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11

    Совутиш агентининг газ фазаси сепаратордан минус 32 °С дан юқори бўлмаган темпера-турада ва 15÷80 kРа (орт) босим остида, адиабатик сиқиш учун GB-1501 компрессорни биринчи поғонасининг сўриш қисмига берилади. Берилаётган газ фазасининг миқдори, қийматларни босим (PC-15005) ва температура (TС-15003) бўйича компенсациялаш билан, FС-15006 сарфўлчагич воситасида ўлчанади. Газ фазасининг ҳажми етарли даражада бўлмаган ва компрессорнинг биринчи поғонаси беқарор (помпаж) зонада ишлаган вазиятда, совутиш агентининг бир қисми компрессорнинг ташлаш қисмидан FA-1501 сепараторга ва ундан кейин биринчи поғонанинг сўриш қисмига берилади. Чиқариладиган газнинг миқдори FV-15006X “НО” минимал байпас клапани билан тартибга солинади. Мазкур клапан, компрессорни биринчи поғонасининг ташлаш қисмида ўрнатилган FC-15006 назорат асбоби билан бошқарилади. Назорат асбоби, сиқиб хайдашнинг биринчи поғонасига берилаётган газнинг ҳажмини (босим ва температура бўйича тўғрилаб) ҳисоблаб чиқиб, компрессорнинг жорий ишчи нуқтасини аниқлайди. Биринчи поғонанинг ишчи нуқтаси помпаж зонада бўлган вазиятда, совутиш агентининг бир қисми минимал байпас клапани орқали, автоматик тарзда чиқарилади. Бунда поғонага берилаётган ҳажмий сарф ортади ва бу билан компрессор помпаж зонадан чиқарилади. Минимал байпас клапани автоматик (AUTO) режимда ишлаб туриб, фақат компрессорни беқарор ишлашдан сақлаб қолмасдан, унинг энг оптимал зонада (WS pv =100%) бир маромда ишлашини ҳам таъминлайди.

    GA-1501 насос100X80VPCS11M-2109 моделдаги вертикал марказдан қочма насосдир.

    Насосни ишга тушириш ва тўхтатиш, майдончада жойлашган бошқарув пультидан қўлда амалга оширилади. Насоснинг корпусини механиқ ифлосланишининг олдини олиш учун сўриш қувурўтказгичида катаклари (ячейка) нинг ўлчами 50 меш бўлган тўрли фильтр ўрнатилган. Насос-нинг корпусидаги босим PG-15055 манометр билан ўлчанади. Насосдан чиқарилган совутиш агентининг асосий қисми FA-1504 сепараторга ёки қурилма-дан ташқарига чиқарилади. Хайдаш қисмидан чиқариладиган совутиш агентининг сарфи жойида FI-15053 сарф ўлчагич билан ўлчанади. Совутиш агентининг бошқа қисми “Минимал сарф” қувурўтказгичи бўйича, қайтадан FA-1501 сепараторга берилади. 12 m3/h миқдордаги “Минимал сарф” FO-15054 чекловчи шайба билан таъминланади. Насосни, унинг сўриш қисмидаги арматуранинг ёпиқ ҳолида ишлашига ва ишдан чиқишига йўл қўймаслик мақсадида, XV-15008 узгич клапанда, насосни тўхтатувчи ёки клапан ёпилган вазиятда унинг ишга тушишига тўсқинлик қилувчи, I-1502 блокировка ўрнатилган. Мазкур клапанни МБП нинг бошқарув пультидан HS-15008 логик улагич (переключател) ёки майдончадан, насосдан камида 15 метр масофада жойлашган РВ-15025 тугмача (кнопка) билан ёпиш мумкин. Мазкур клапанни фақат майдончадан, соленоидли клапаннинг ҳолатини бошланғич ҳолатга қайтариш (reset) йўли билан, очиш мумкин. Насоснинг корпусини, босимнинг эҳтимолий кўтарилиб кетишидан ҳимоялаш учун унда, 920 kРа (орт) босимга мўлжалланган PSV-1510 сақловчи клапан ўрнатилган. Босим сақловчи клапандан FA-1501 сепараторга ташланади. Сепараторни таъмирлаш ва насосларга техник хизмат кўрсатиш даврида, суюқ фаза суюқ дренаж коллектори (СДК) нинг тўплаш тизимига дренаж қилинади.

    Пропан ва этилен совутиш циклларини таъмирлаш даврида, ҳамда GB-1501 ва GB-1601 компрессорларнинг сўриш ва ташлаш қисмларида суюқ фазанинг мавжудлигини даврий тарзда текширишда, суюқ фаза FA-1510 дренаж сиғимига дренаж қилинади.

    Пропан буғкомпрессор совутиш қурилмасини автоматлаштиришнинг

    функционал схема таснифи

    Функционал схемалар. Автоматик система таркибига кирувчи функционал богланишни ифодаловчи схема функционал схема дейилади.

    Функционал схемалар технологик жараёнларни автоматик назорат қилиш, бошқариш ва бошқариш объектининг автоматлаштириш шу жумладан телемеханиқа ва хисоблаш техникаси воситалари,асбоблари биланжихозлаш буйича алохида бугинларни(узеллар)функционал блокини структурасини аниқловчи асосий техник хужжат хисобланади.

    Автоматлаштиришнинг функционал масалалари одатда саралаб танлаб олинган курилмалар бирламчи ахборотни олиш воситалари, ахборотни қайта ишлаш ва ўзгартириш воситалари, хизмат курсатувчи персоналга ахборотни чикариб берувчи ва такдим этувчи воситалари хамда комплектловчи ва ёрдамчи курилмаларни уз ичига олувчи техник воситалар оркали амалга оширилади.

    Функционал схемаларни тузишда қуйидагиларга амал қилиш керак

    1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11


    написать администратору сайта