Главная страница
Навигация по странице:

  • Моделлаштириладиган объект тавсифи

  • совутиш_жараёнини_моделлаштириш. збекистон республикаси олий ва рта махсус таълим вазирлиги урганч давлат университети


    Скачать 297.88 Kb.
    Названиезбекистон республикаси олий ва рта махсус таълим вазирлиги урганч давлат университети
    Дата25.12.2022
    Размер297.88 Kb.
    Формат файлаdocx
    Имя файласовутиш_жараёнини_моделлаштириш.docx
    ТипДокументы
    #862707
    страница8 из 11
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11

    Совутиш агентини конденсаторнинг қувурлар ҳудудига бериш йўлида, пропаннинг ЕA-1318 ва FA-1305 дан сиқиб хайдашни тўртинчи поғонасининг сўриш қисмидаги сепараторга ўтишига тўсқинлик қилувчи, тескари клапан ўрнатилган. Конденсатордан кейин конденсатланган совутиш агентининг температураси TI-15013 термо-пара билан ўлчанади. Температуранинг қиймати МБП нинг бошқарув пультига берилади. Температура белгиланган қийматдан пасайиб кетганда “L” ёруғлик ва товуш сигнализацияси активланади.Таъмирлаш даврида сепараторни бўшатиш учун, совутиш агентини GA-1501 насоснинг сўриш қисмига бериш имконини берувчи, йўл кўзда тутилган. Суюлтирилган пропаннинг асосий оқими FA-1504 дан РА-1301 совутиш камерасининг (ЕА-1313Х) “В” ўтиш йўлига юборилади, у ерда технологик оқимлар (конденсатланган метан, водород фракцияси ва ш.к.) билан 6÷7 °С температурагача совутилади. Совутиш агентининг совутилган оқимининг температураси TI-15014 термопара билан ўлчанади. Кристалл гидратлари ҳосил бўлган вазиятда, уларни парчалаш учун, пропан совутиш агентининг РА-1301 совутиш камерасини “В” ўтиш йўлига кириш қувурўтказгичига метанол бериш кўзда тутилган. Газ фазасининг ҳажми етарли даражада бўлмаган ва компрессорнинг учинчи поғонаси беқарор (помпаж) зонада ишлаган вазиятда, совутиш агентининг бир қисми компрессорнинг ташлаш қисмидан FA-1503 сепараторга ва ундан кейин учинчи поғонанинг сўриш қисмига берилади. Чиқариладиган газнинг миқдори FV-15003X “НО” минимал байпас клапани билан тартибга солинади. Мазкур клапан, компрессорни учинчи поғонасининг ташлаш қисмида ўрнатилган FC-15003 назорат асбоби билан бошқарилади. Назорат асбоби, сиқиб хайдашнинг учинчи поғонасига берилаётган газнинг ҳажмини (босим ва температура бўйича тўғрилаб) ҳисоблаб чиқиб, компрессорнинг жорий ишчи нуқтасини аниқлайди. Учинчи поғонанинг ишчи нуқтаси помпаж зонада бўлган вазиятда, совутиш агентининг бир қисми минимал байпас клапани орқали, автоматик тарзда чиқарилади. Бунда поғонага берилаётган ҳажмий сарф ортади ва бу билан компрессор помпаж зонадан чиқарилади. Минимал байпас клапани автоматик (AUTO) режимда ишлаб туриб, фақат компрессорни беқарор ишлашдан сақлаб қолмасдан, унинг энг оптимал зонада (WS pv =100%) бир маромда ишлашини ҳам таъминлайди. Совутиш камерасига бериладиган совутиш агенти технологик оқимлар (конденсатланган метан, водород фракцияси ва ш.к.) билан минус 27°С дан юқори бўлмаган температурагача совутилади. Совутиш агентининг совутилган оқимининг температураси TI-15010 термопара билан ўлчанган.


    Моделлаштириладиган объект тавсифи


    Моделлаштириладиган цилиндр шаклидаги “қобиқ”қа эга, унга тўйинган сув буғи узатилади. Унинг ичидан бутун узунаси бўйлаб қувур ва бу қувур орқали этилен ўтади. Буғ қувурнинг пўлат деворлари орқали этиленга иссиқлик узатади.

    Этилен ҳароратини ростлаш этилен ҳарорати ўзгарганда бошқарувчи таъсирни юзага келтирувчи пропорционал-интегралловчи (ПИ) ростлагич ёрдамида амалга оширилади. Таъсир ижрочи қурилмага узатилади, ижрочи қурилма клапан очилиши даражасини ва шу билан бир қаторда буғ сарфини бошқаради.

    Ростлашнинг ушбу объектида қуйидаги жараёнлар кечади:

    а) Сувга айланиш натижасида буғдан сиғим деворига иссиқлик бериши. Буғдан деворга берилувчи иссиқлиқ сувга айланиш (конденсация) иссиқлиги билан тенг:

    m – буғнинг умумий сарфланиши, r – буғланишнинг солиштирма иссиқлиги.

    б) Этилен иссиқлигини конвекция йўли билан узатиш:

    m – этиленнинг умумий сарфланиши, СЭ – этилен иссиқлик сиғими, Твх, Т – мос равишда сиғимга кириш ва чиқиш жойида этил ҳарорати.

    в) Девордан этиленга иссиқлик узатилиши:

     – иссиқлик бериш коэффициенти, F – иссиқлик узатилиш юзаси майдони, ТСТ – девор ҳарорати, Т – этилен ҳарорати.

    Фаразлар тизими:

    Тўпланган координатали объект.

    Чунки, “қобиқ”дан чиқиш жойида конденсат (суюқлик ҳолат) ва конденсатланмаган буғ миқдори бизга маълум эмас, “қобиқ”даги буғ тўлиқ конденсатланади деб қабул қиламиз.

    1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11


    написать администратору сайта