|
совутиш_жараёнини_моделлаштириш. збекистон республикаси олий ва рта махсус таълим вазирлиги урганч давлат университети
Пропан буғкомпрессор совутиш қурилмаси технологик схемасининг баёни
Пропан (совутиш агенти) нинг буғлари GB-1501 компрессорнинг тўртинчи поғонасидан кейин 1400 kРа (орт) дан юқори бўлмаган босим остида ва 58÷69 ºС температурада, совутиш ва конденсатлаш учун, параллел жойлашган тўрт ЕА-1501 А÷D конденсаторларга берилади. Компрессордан чиқишда, совутиш агентининг жуда оз қисми, “Зичловчи газни тайёрлаш” бўлимига олинади. Тўхтатиш даврида компрессорнинг ички қисмини ажратиб қўйиш (изоляция) учун, совутиш агентининг чиқиш қувурўтказгичида электр узатмали XV-15005 (MOV) узгич клапан ўрнатилган. Мазкур электр узатмали клапан 20 % дан ортиқ даражада ёпилганда, компрессорни тўхтатувчи I-1501 блокировка активланади. Компрессорнинг корпуси ва боғловчи қувурўтказгичларни, босимнинг эҳтимолий кўтарилиб кетишидан ҳимоялаш учун, компрессордан чиқишда РТ-15008 А/В/С уч дона босим датчиклари ўрнатилган. Босим 1600 kРа (орт) гача кўтарилганда, МБП нинг бошқариш пультида РАHH-15008 А/В/С сигнализациясининг активланиши билан, датчиклар ишлаб қолади. Уч датчикдан иккитасининг ишлаб қолиши I-1501 блокировканинг активланишига ва GB-1501 компрессорнинг тўхтатилишига олиб келади. Ускунани ва боғловчи қувурўтказгичларни рухсат этилмаган юқори босимдан ҳимоялаш учун, компрессордан чиқишда, 1685 kРа (орт) босимга мўлжалланган PSV-1501А,В&S сақловчи клапанлар ўрнатилган. Совутиш агенти сақловчи клапанлардан “хўл” машъала ташламаларини тўплаш тизимига ташланади. Заҳира сақловчи клапанни ишга тушириш ва тўсгич арматурани рухсатсиз бошқаришда, эҳтимолий хатоликларнинг олдини олиш учун, клапандан олдин ва ундан кейин арматурада блокировка мосламалари ўрнатилган. Босимнинг, I-1501 блокировка активланадиган қийматгача кўтарилиб кетишининг олдини олиш мақсадида ва компрессорнинг корпусини пуфлаб тозалаш учун, чиқиш қувурўтказгичида НV-15001 клапан ўрнатилган. Мазкур клапан смена ходимлари томонидан, марказий операторлик хонасидаги тармоқланган бошқарув тизимининг пультидан (НС-15001) бошқарилади. Пропан “хўл” машъала ташламаларини тўплаш тизимига ташланади. Копрессордан чиқишда совутиш агентининг босими, маълумотларни МБП нинг бошқарув пультига бериш билан, РI-15007 асбоби воситасида ўлчанади. Босим белгиланган қийматдан юқори (“Н”) кўтарилганда, бошқарув пультида ёруғлик ва товуш сигнализацияси активланади. Совутиш агентининг температураси, маълумотларни МБП нинг бошқарув пультига бериш билан, ТI-15006 термопара воситасида ўлчанади. Температуранинг максимал “Н” ва минимал “L” қийматларида МБП нинг бошқарув пультида ёруғлик ва товуш сигнализацияси активланади. Совутиш агентининг босими ва температурасининг қийматлари жойида TI-15155 маномет-рик термометр ва PI-15155 манометр билан ўлчанади. Ўлчаш натижалари машина залидаги компрессорни ишининг параметрларини назорат қилиш панелига чиқарилган. Циркуляцион совутиш агентининг миқдори, қийматни босим (PI-15007) ва температура (TI-15006) бўйича компенсациялаш билан, FIY-15001 сарфўлчагич воситасида ўлчанади. FIY-15001 назорат асбоби, компрессорнинг критик (помпаж) зонада ишлашининг олдини олиш учун, компрессорнинг тўртинчи поғонасининг сўриш қисмидаги совутиш агентининг ҳажмини бир маромда ушлаб турган ҳолда, FV-15001Х “НО” минимал сарф клапанининг ишини тартибга солади. Компрессорнинг помпаж зонада ишлашига йўл қўймаслик мақсадида, компрессорни тўрт поғонасидан ҳар бирига газ фазасидаги совутиш агенти бериш имкони мавжуд. Совутиш агенти электр узатмали узгич клапандан кейин, совутиш агентининг чиқиш қувурўтказгичидан минимал байпаснинг тақсимлаш коллекторига олинади. Сўнгра, у ердан минимал байпаснинг клапани орқали совутиш агенти у ёки бу поғонага берилади. Сиқиб хайдалаётган совутиш агенти конденсаторларга Н-1509 тескари клапан орқали берилади. Тескари клапанга бўлган эҳтиёж, компрессор тўхтатилган вазиятда, конденсаторлар имко-ни борича максимал ишчи босимда бўлиши лозимлигидан, келиб чиқади. Бу конденсаторларнинг қувурлар ҳудудида айланма сувнинг совуши ва музлаб қолишининпг олдини олиш учун зарур бўлади. Совутиш агентининг таркибий қисмини назорат қилиш учун, конденсаторларнинг кириш йўлида S-1501 намуна олиш нуқтаси ўрнатилган. Совутиш агентининг намуна олиш даврийлиги - 1 ҳафтада 1 марта. Совутиш агенти ЕА-1501 А-D конденсаторларнинг қувурлараро ҳудудида конденсатланади. ЕА-1501 А-D конденсаторлар умумий иссиқлик алмашиш юзаси 5554 m2 бўлган горизонтал ғилофқувурли иссиқлик алмашгичлардир. Конденсаторларнинг қувурлар ҳудудига совутиш агенти - 26÷28 ºС температурадаги айланма сув берилади. Конденсаторларда айланма сув, пропан совутиш агентининг оқими билан иссиқлиқ алмашиш ҳисобига, 32÷34 ºС температурагача исийди. Совутиш сувининг тескари оқимининг температурасини даврий тарзда назорат қилиш учун, конденсаторлардан кейин қувурўтказгичларда TW-15061 А-D мослама (термокарман) лар ўрнатилган. Конденсаторларнинг қувурлар ҳудудини босимнинг эҳтимолий кўтарилишидан ҳимоялаш мақсадида, конденсаторлардан кейин қувурўтказгичларда, 1685 kРа (орт) босимга мўлжалланган PSV-1504 А-D сақловчи клапанлар ўрнатилган. Сув, сақловчи клапан ишлаб қолганда, хавфсиз жойга ташланади. Конденсаторларда совутиш агенти 37 ºС дан юқори бўлмаган температурагача совутилади ва сўнгра конденсатланади. Совутиш агентининг температураси, қувурлар ҳудудига берилаётган совутиш суви оқимини тартибга солиш йўли билан, тартибга солинади. Совутиш агенти суюқ фазада 37 °С дан юқори бўлмаган температурада FA-1505 пропан совутиш агентини тўплаш сиғимига берилади. Совутиш агентининг тўплаш сиғимига киришдаги температураси, қийматни МБП нинг бошқарув пультига бериш билан, TI-15007 термопара восита-сида ўлчанади. |
|
|