Главная страница
Навигация по странице:

  • ЕА-1803 совуткич

  • Совутиш агентининг газ фазаси сепаратордан

  • Суюқ фаза FA-1503 сепараторнинг қуйи қисмидан

  • ЕА-1403 конденсатор

  • совутиш_жараёнини_моделлаштириш. збекистон республикаси олий ва рта махсус таълим вазирлиги урганч давлат университети


    Скачать 297.88 Kb.
    Названиезбекистон республикаси олий ва рта махсус таълим вазирлиги урганч давлат университети
    Дата25.12.2022
    Размер297.88 Kb.
    Формат файлаdocx
    Имя файласовутиш_жараёнини_моделлаштириш.docx
    ТипДокументы
    #862707
    страница4 из 11
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11

    Суюқ фаза FA-1504 сепараторнинг кубидан изобарик совутиш учун РА-1301 совутиш камерасининг “В” ўтиш йўлига берилади. Сепаратор ва совутиш камераси ўртасидаги қувурўтказгичда XV-15008 узгич клапан ўрнатилган. Мазкур клапан, МБП нинг жараённи бошқариш панелидаги HS-15008 улагич билан бошқарилади. I-1591 ААТ активланганда, клапан автоматик тарзда ёпилади. Сепараторнинг қуйи қисмидан суюқ фазанинг бир қисми “тоблаш” (совутиш) суюқлиги сифатида, минимал байпас йўллари бўйича чиқарилаётган иссиқ совутиш агенти оқимларига берилади. “Тоблаш” учун бериладиган суюқ фазанинг сарфи доимий бўлмайди ва компрессорнинг сўриш қисмига берилаётган совутиш агентининг температурасига боғлиқ ҳолда, автоматик тарзда тартибга солинади. Совутиш камерасини “В” ўтиш йўлининг ички ҳудудини механиқ ифлосланишдан ҳимоялаш учун, кириш қувурўтказгичида Н-1504 тўрсимон фильтр жойлаштирилган.

    ЕА-1803 совуткич горизонтал, ғилофқувурли, қозон туридаги иссиқлик алмашгичдир. Совуткичнинг иссиқлик алмашиш юзаси 1359 m2 ни ташкил этади. Совуткичда табиий газ

    минус 1 ÷ минус 2 °С изотермали пропан совутиш агенти билан совутилади. Жуда оз миқдордаги юқори углеводородларнинг конденсатланишини ҳисобга олмаганда, совуткичда табиий газ конденсатланмайди деб ҳисоблаш мумкин. Бу ўз навбатида, пропан совутиш агентини беришни автоматик тарзда тартибга солиш, ҳамда газ фазасининг температурасини барқарор даражада ушлаб туриш имконини беради. Совуткичга бериладиган совутиш агентининг миқдори LV-15004 “НЁ” клапан билан тартибга солинади. Мазкур клапан LC-15004 сатҳ назорат асбоби билан бошқарилади. Совуткичдаги совутиш агенти сатҳининг қиймати, параметрнинг юқори “Н” ва қуйи “L” қийматларида сигнализацияни активлаш билан, МБП нинг бошқарув пультига берилади. Пропан совутиш агентининг сатҳи жойида LG-15065 сатҳўлчагич билан ўлчанади.

    Совутиш агентининг газ фазаси сепаратордан 3°С дан юқори бўлмаган температурада ва 450 kРа (орт) дан ортиқ бўлмаган босим остида, адиабатик сиқиш учун GB-1501 компрессорни учинчи поғонасининг сўриш қисмига берилади.

    Суюқ фаза FA-1503 сепараторнинг қуйи қисмидан, изобарик совутиш учун РА-1301 совутиш камерасининг “С” ўтиш йўлига берилади. Сепаратор ва совутиш камераси ўртасидаги қувурўтказгичда XV-15009 узгич клапан ўрнатилган. Узгич клапан, марказий операторлар хонаси-нинг жараённи бошқариш панелидаги HS-15009 улагич билан бошқарилади. I-1591 ААТ активланганда, клапан автоматик тарзда ёпилади. Таъмирлаш даврида сепараторни бўшатиш учун, совутиш агентини GA-1501 насоснинг сўриш қисмига бериш имконини берувчи, йўл кўзда тутилган. Совутиш камерасига бериладиган совутиш агенти технологик оқимлар (конденсатланган метан, водород фракцияси ва ш.к.) билан минус 17°С дан юқори бўлмаган температурагача совутилади. Совутиш агентининг совутилган оқимининг температураси TI-15011 термопара билан ўлчанади.

    ЕА-1403 конденсатор горизонтал, ғилофқувурли, қозон туридаги иссиқлик алмашгичдир. Конденсаторнинг иссиқлик алмашиш юзаси 59 m2 ни ташкил этади. Конденсаторда, колонна - DA-1401 деэтанизаторнинг юқори қисмидан хайдаб олинадиган маҳсулот (этан –этилен аралашмаси) совутилади ва конденсатланади. Пропан совутиш агентининг температураси

    минус 23 ÷ минус 24°С. DA-1401 деэтанизаторни ишлатиш шартларида, колоннани юқори қисмидан хайдаб олинадиган маҳсулотнинг конденсатланиш даражасини тартибга солиш имкони кўзда тутилади, у конденсатордаги пропан совутиш агентининг сатҳини ўзгартириш (конденсаторда қувурлар боғламининг чўктириш баландлигини тартибга солиш) йўли билан амалга оширилади. Конденсатордаги пропан совутиш агентининг сатҳини ўзгариши, чиқарилаётган совутиш агентини газ фазасининг температурасини кенг диапазонда ўзгаришига олиб келади.

    FA-1502 сепаратор ҳажми 73,6 m 3 бўлган вертикал цилиндрик идишдир. Сепараторда икки фазали оқим газ ва суюқ фазага ажратилади. Суюлтирилган пропан совутиш агенти FA-1502 сепараторга FA-1503 сепаратордан, ЕА-1408 AB да совутилгандан кейин LV-15006 “НЁ” тартибга солиш клапани орқали берилади. Клапан, FA-1502 сепаратордаги пропан совутиш агентининг сатҳини тартибга солувчи, LС-15006 назорат асбоби ёрдамида бошқарилади. Сепаратордаги совутиш агенти сатҳининг қиймати, параметрнинг юқори “Н” ва қуйи “L” қийматларида сигнализацияни активлаш билан, МБП нинг бошқарув пультига берилади. Сепаратордаги сатҳ жойида LG-15054 А/В/С сатҳўлчагич билан ўлчанади. Сепаратордаги совутиш агентини суюқ фазасининг сатҳи, руҳсат этилган даража - 5150 mm дан кўтарилиб кетганда, МБП нинг бошқарув пультида LАHH-15016 А/В/С ёруғлик ва товуш сигнализациясининг активланиши билан, LSHH-15016 А/В/С улагичларнинг ишлаб қолиши содир бўлади. Уч улагичдан иккитасининг бир вақтда ишлаб қолиши I-1501 блокировканинг активла-нишига ва GB-1501 компрессорнинг тўхтатилишига олиб келади.

    1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11


    написать администратору сайта