Главная страница
Навигация по странице:

  • Суюқ фаза FA-1502 сепараторнинг қуйи қисмидан

  • ЕА-1604 А/В/С

  • совутиш_жараёнини_моделлаштириш. збекистон республикаси олий ва рта махсус таълим вазирлиги урганч давлат университети


    Скачать 297.88 Kb.
    Названиезбекистон республикаси олий ва рта махсус таълим вазирлиги урганч давлат университети
    Дата25.12.2022
    Размер297.88 Kb.
    Формат файлаdocx
    Имя файласовутиш_жараёнини_моделлаштириш.docx
    ТипДокументы
    #862707
    страница5 из 11
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11

    Совутиш агентининг газ фазаси сепаратордан минус 19°С дан юқори бўлмаган темпера-турада ва 200 kРа (орт) дан ортиқ бўлмаган босим остида, адиабатик сиқиш учун GB-1501 компрессорни иккинчи поғонасининг сўриш қисмига берилади. Берилаётган газ фазасининг миқдори, қийматларни босим (PC-15004) ва температура (TС-15002) бўйича компенсациялаш билан, FI-15005 сарфўлчагич воситасида ўлчанади. Газ фазасининг ҳажми етарли даражада бўлмаган ва компрессорнинг иккинчи поғонаси беқарор (помпаж) зонада ишлаган вазиятда, совутиш агентининг бир қисми компрессорнинг ташлаш қисмидан FA-1502 сепараторга ва ундан кейин иккинчи поғонанинг сўриш қисмига берилади. Чиқариладиган газнинг миқдори FV-15005X “НО” минимал байпас клапани билан тартибга солинади. Мазкур клапан, компрессорни учинчи поғонасининг ташлаш қисмида ўрнатилган FC-15005 назорат асбоби билан бошқарилади. Назорат асбоби, сиқиб хайдашнинг иккинчи поғонасига берилаётган газнинг ҳажмини (босим ва температура бўйича тўғрилаб) ҳисоблаб чиқиб, компрессорнинг жорий ишчи нуқтасини аниқлайди. Иккинчи поғонанинг ишчи нуқтаси помпаж зонада бўлган вазиятда, совутиш агентининг бир қисми минимал байпас клапани орқали, автоматик тарзда чиқарилади. Бунда поғонага берилаётган ҳажмий сарф ортади ва бу билан компрессор помпаж зонадан чиқарилади. Минимал байпас клапани автоматик (AUTO) режимда ишлаб туриб, фақат компрессорни беқарор ишлашдан сақлаб қолмасдан, унинг энг оптимал зонада (WS pv =100%) бир маромда ишлашини ҳам таъминлайди.

    Суюқ фаза FA-1502 сепараторнинг қуйи қисмидан, изобарик совутиш учун РА-1301 совутиш камерасининг “D” ўтиш йўлига берилади. Сепаратор ва совутиш камераси ўртасидаги қувурўтказгичда XV-15010 узгич клапан ўрнатилган. Мазкур клапанни:

    очиш/ёпиш - МБП нинг жараённи бошқариш панелидаги HS-15010 улагич билан;

    ёпиш - майдончада жойлашган РВ-15026 тугмача (кнопка) билан бошқарилади.

    I-1591 ААТ активланганда, клапан автоматик тарзда ёпилади.

    Таъмирлаш даврида сепараторни бўшатиш учун, совутиш агентини GA-1501 насоснинг сўриш қисмига бериш имконини берувчи, йўл кўзда тутилган. Совутиш камерасини “D” ўтиш йўлининг ички ҳудудини механиқ ифлосланишдан ҳимоялаш учун, кириш қувурўтказгичида Н-1501 тўрсимон фильтр жойлаштирилган. Кристалл гидратлари ҳосил бўлган вазиятда, уларни парчалаш учун, пропан совутиш агентининг РА-1301 совутиш камерасини “D” ўтиш йўлига кириш қувурўтказгичига метанол бериш кўзда тутилган.

    ЕА-1604 А/В/С конденсаторлар горизонтал, ғилофқувурли, қозон туридаги иссиқлик алмашгичлардир. Конденсаторларнинг умумий иссиқлик алмашиш юзаси 2610 m2 ни ташкил этади. Конденсаторларда, этилен совутиш агенти

    минус 36 ÷ минус 37°С изотермали пропан совутиш агенти билан совутилади ва конденсатланади. Этилен совутиш циклини ишлатиш шартла-рида, берилаётган этилен совутиш агентининг тўлиқ конденсатланиши кўзда тутилади. Совутила-ётган маҳсулотнинг тўлиқ конденсатланиши, пропан совутиш агентининг сатҳини ўзгартирмасдан бир маромда ушлаб туриб, унинг миқдорини автоматик режимда тартибга солиш имконини беради. Пропан совутиш агентининг сатҳини паст даражада ушлаб туриш, унинг буғларининг қизишига ва натижада компрессорнинг иш режимини ўзгаришига олиб келади.

    FA-1501 сепаратор ҳажми 143,5m 3 бўлган вертикал цилиндрик идишдир.

    Сепараторда пропан совутиш агентининг газ фазасидан суюқ фаза (агар у мавжуд бўлса) ажратилади. Совутиш агентининг газ фазаси технологик иссиқлик алмашгичларда иссиқлик алмашиш жараёнидан кейин берилади. Сатҳнинг назорат қилиб бўлмайдиган кўтарилиши ёки технологик режимнинг бузилишларида, сепараторга суюқ фаза ўтиб кетиши (проскок) мумкин. Суюқликнинг майда дисперс (туман) кўринишида олиб кетилишини олдини олиш учун, сепаратор-нинг юқори қисмида томчи тутиб қолувчи тўр (демистер) ўрнатилган. Сепаратордаги пропан совутиш агентининг сатҳини кузатиб бориш учун LI-15015 сатҳ индикатори ўрнатилган. Маълумотлар асбобдан МБП нинг бошқарув пультига берилади. Суюқликнинг сатҳи белгиланган максимал қийматгача “Н” кўтарилганда, МБП нинг бошқарув пультида ёруғлик ва товуш сигнализацияси ишлаб қолади. Сепаратордаги босим жойида LG-15053 сатҳ ўлчагич билан назорат қилинади. Сепаратордаги совутиш агентини суюқ фазасининг сатҳи, руҳсат этилган даража - 2550 mm дан кўтарилиб кетганда, МБП нинг бошқарув пультида LАHH-15014 А/В/С ёруғлик ва товуш сигнализациясининг активланиши билан, LSHH-15014 А/В/С улагичларнинг ишлаб қолиши содир бўлади. Уч улагичдан иккитасининг бир вақтда ишлаб қолиши I-1501 блокировканинг активла-нишига ва GB-1501 компрессорнинг тўхтатилишига олиб келади. Сепараторни таъмирлаш даврида суюқ фаза суюқ дренаж коллектори (СДК) нинг тўплаш тизимига дренаж қилинади. Аппаратдаги босим жойида PG-15053 манометр билан назорат қилинади.

    1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11


    написать администратору сайта