|
совутиш_жараёнини_моделлаштириш. збекистон республикаси олий ва рта махсус таълим вазирлиги урганч давлат университети
FA-1505 пропан совутиш агентини тўплаш сиғими ҳажми 16,8 m3 бўлган горизонтал цилиндрик идишдир. Тўплаш сиғимидаги суюқ совутиш агентининг сатҳи, қийматларни МБП нинг бошқарув пультига бериш билан, LC-15013 сатҳўлчагич воситасида ўлчанади. Совутиш агентининг сатҳи жойида LG-15052 сатҳўлчагич билан ўлчанади. Тўплаш сиғимидаги босим PG-15052 манометр билан ўлчанади. Тўплаш сиғими ва боғловчи қувурўтказгичларни босимнинг эҳтимолий юқори кўтарилиб кетишидан ҳимоялаш учун, тўплаш сиғимида, 1685 kРа (орт) босимга мўлжалланган PSV-1502&S сақловчи клапанлар ўрнатилган. Совутиш агенти сақловчи клапанлардан қуруқ машъала ташламаларини тўплаш тизимига ташланади. Заҳира сақловчи клапанни ишга тушириш ва тўсгич арматурани рухсатсиз бошқаришда, эҳтимолий хатоликларнинг олдини олиш учун, клапандан олдин ва ундан кейин арматурада блокировка мосламалари ўрнатилган. Совутишдан кейин пропан совутиш агентининг температураси, қийматларни МБП нинг бошқарув пультига бериш билан, TI-15016 термопара воситасида ўлчанади. Совутиш камерасидан чиқаётган совутиш агентининг оқими икки оқимга бўлинади: Асосий оқим PV-15001 “НЁ” клапанда энтальпиянинг ўзгармас қийматида (i=const) кенгайгандан кейин, икки фазали оқим кўринишида, сиқиб ҳайдашни тўртинчи поғонасининг сўриш қисмидаги FA-1504 сепараторга берилади; Иккинчи (кичик) оқим клапанда энтальпиянинг ўзгармас қийматида (i=const) кенгайгандан кейин ЕА-1207 совуткичнинг қувурлараро ҳудудига берилади. PV-15001 “НЁ” клапан PY-15001 паст сигнал селектори орқали РС-15001 босим (пропан совутиш агенти компрессоридан чиқишдаги босимнинг қийматини тартибга солувчи) ва LC-15013 сатҳ (тўплаш сиғимидаги пропан совутиш агентининг сатҳини тартибга солувчи) назорат асбоблари билан бошқарилади. Пропанни тўплаш сиғимидаги суюқликнинг сатҳи белгиланган қийматдан пасайганда, PV-15001 “НЁ” клапанни бошқариш LC-15013 назорат асбобига ўтказилади. ЕА-1207 совуткич горизонтал, ғилофқувурли, қозон туридаги иссиқлик алмашгичдир. Иссиқлик алмашгичнинг иссиқлик алмашиш юзаси 114 m2 ни ташкил этади. Совуткичда пиролиз газининг оқими (қувурлар ҳудуди) 13°С изотермали пропан совутиш агенти (қувурлараро ҳудуд) билан совутилади. Пропан совутиш агентининг сатҳи жойида LG-15068 сатҳўлчагич билан ўлчанади. Таъмирлаш даврида совуткичнинг қувурлараро ҳудудини, суюқ дренажни тўплаш тизимига бўшатиш кўзда тутилган. Газ фазаси совуткичдан, 12÷13°С температурада FA-1504 сепараторга берилади. FA-1504 сепаратор ҳажми 216,4 m 3 бўлган вертикал цилиндрик идишдир. Сепараторда икки фазали оқим газ ва суюқ фазага ажратилади. Сепаратордаги суюқ фазанинг сатҳи, қийматларни МБП нинг бошқарув пультига бериш билан, LI-15020 сатҳ индикатори воситасида ўлчанади. Сатҳнинг қиймати белгиланган қиймат-лардан юқори (Н) кўтарилганда ёки паст (L) бўлганда, ёруғлик ва товуш сигнализацияси активланади. Сатҳ жойида LG-15057 индикатор билан ўлчанади. Сепаратордаги совутиш агентини суюқ фазасининг сатҳи, руҳсат этилган даража - 9950 mm гача кўтарилганда, МБП нинг бошқарув пультида LАHH-15021 А/В/С ёруғлик ва товуш сигнализациясининг активланиши билан, LSHH-15021 А/В/С улагичларнинг ишлаб қолиши содир бўлади. Уч улагичдан иккитасининг бир вақтда ишлаб қолиши I-1501 блокировканинг активла-нишига ва GB-1501 компрессорнинг тўхтатилишига олиб келади. Сепараторни таъмирлаш даврида суюқ фаза суюқ дренаж коллектори (СДК) нинг тўплаш тизимига дренаж қилинади. Аппаратдаги босим жойида PG-15059 манометр билан назорат қилинади. Совутиш агентининг газ фазаси сепаратордан 13 °С дан юқори бўлмаган температурада ва 690 kРа (орт) дан ортиқ бўлмаган босим остида, адиабатик сиқиш учун GB-1501 компрессорни тўртинчи поғонасининг сўриш қисмига берилади. Берилаётган газ фазасининг миқдори, қиймат-ларни босим (PC-15002) ва температура (TI-15015) бўйича компенсациялаш билан, FI-15002 сарф-ўлчагич воситасида ўлчанади. Компрессорнинг тўртинчи поғонасини, бегона предметларнинг тушиб қолишидан, ҳимоялаш учун компрессордан олдин сўриш қувурўтказгичида, катаклари (ячейка) нинг ўлчами 50 меш бўлган Н-1513 механиқ фильтр ўрнатилган. ЕА-1318 конденсатор горизонтал, ғилофқувурли, қозон туридаги иссиқлик алмашгичдир. Иссиқлик алмашиш юзаси 158 m2 ни ташкил этади. Пропан совутиш агенти ЕА-1318 нинг қувурлар ҳудудига берилади. Совутиш агентининг совуши ва конденсатланиши, конденсаторнинг қувурлараро ҳудудига берилаётган товар этилен оқимини буғлатиш жараёнида, амалга оширилади. |
|
|