янги илмий ижод. Мундарижа ув материаллар
Скачать 289.6 Kb.
|
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИиЛМИЙ ИЖОД МЕТОДОЛОГИЯСИ Магистратура мутахассисларучун намунавий ўқув дастури ТОШКЕНТ – 2004 Ўқувдастурлари, дарсликларваўқувқўлланмалариниқайта кўрибчиқишваянгиларинияратишбўйичаРеспубликамувофиқлаштиришкомиссияситомониданмагистратурамутахассисликлариучуннамунавийўқувдастурисифатидатавсияэтилган Тузувчи-муаллифлар: ф.ф.д., проф. И.Саифназаров, ф.ф.н., проф. Б.Қосимов ф.ф.н., доц. Г.Никитченко Илмийконсультант: и.ф.д., проф. О.Ю.Рашидов ТАКРИЗЧИЛАР: и.ф.д., проф. Н.Маҳмудов ф.ф.д., проф. А.Бегматов I. «Илмий ижод методологияси» курсининг вазифалари Мустақил Ўзбекистон ривожланишининг ҳозирги даври фалсафа фанларини ўрганишга нисбатан методологик ва назарий ёндошувларни тубдан қайта кўриб чиқиш, уларни янги, янада юқори поғонага олиб чиқишни талаб этади. Шундай поғоналардан биримутахассисларни магистратура орқали тайёрлаш ҳисобланади. Шу муносабат билан магистратура таълими жараёнига киритилаётган «Илмий ижод методологияси» курси дунёни фалсафий тушуниш ҳамда методологик масалалар бўйича тингловчиларнинг билимларини кенгайтириш ва чуқурлаштиришда алоҳида аҳамият касб этади. ТДИУ фалсафа кафедрасининг бир гуруҳ олимлари томонидан ишлаб чиқилган ушбу ўқув курси тингловчига олган фалсафий, методологик характердаги билимларидан фақат муайян илмий тадқиқотларда эмас, балки ўзининг келгусидаги илмий, амалий фаолиятида ҳам фойдаланиш имконини беради. Асосий эътибор тингловчиларда мустақил, ижодий фикрлаш ҳамда олинган билимлардан илмий тадқиқот фаолиятида фойдалана билиш кўникмалариниҳосил қилишга қаратилган. «Илмий ижод методологияси» курсининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: 1. Тингловчига муқаддам олган билимларини илмий тадқиқотлар ва амалий фаолиятда фойдаланиш малакаларини сингдириш; 2. Унда фан ва илмий билимнинг оламни тушунишга доир ва методологик масалалар бўйича илмий фикрлаш кўникмаларини ҳосил қилиш; 3. Билишнинг умумий методологиясини ишлаб чиқиш асосида тингловчиларнинг фалсафий ва илмий назарияларнинг ўзаро диалектик алоқасини янада чуқурроқ ўзлаштиришларини таъминлаш; 4. Тингловчиларни илмий билишнинг янги замонавий усуллари, ёндошувлари ва ечимларини ижодий ўзлаштира билишларига эришиш; 5. Ҳозирги замон ахборот тизимларининг тингловчиларга илмий материалларни тўплаш ва ўрганиш бўйича ижодий ёндошувни сингдиришнинг муҳим шарти сифатида тутган ўрни ва аҳамиятини ошириш; 6. Методологик асос сифатида таниқли хорижий ва маҳаллий олимларнинг қарашлари, шунингдек, Президент И.Каримовнинг фаннинг назарий, методологик масалаларига доир асарларидан фойдалана билиш кўникмасини ҳосил қилиш. II. Курсни ўзлаштириш жараёнида тингловчиларнинг билим даражаси ва сифатига қўйиладиган асосий талаблар Магистратура учун «Илмий ижод методологияси» курсининг дастури шундай таълим тизимини назарда тутадики, унинг жараёнида ҳар бирмагистр: А) - илмий ижод методологияси курсининг предмети, тузилмаси, вазифалари ва мазмуни ҳақида; - илмий билиш ва ижоднинг дунёни тушунишга доир ва методологик функциялари ҳамда умумфалсафий, умумилмий ва хусусий-илмий методлари, усуллари ва воситалари ҳақида; - воқеликни илмий ўзлаштиришнинг эмпирик, назарий ва интуитив босқичлари ҳақида; - фан эпистемологиясида ҳамда табиий жараёнлар ва ҳодисаларни билиш методлари силсиласида фалсафанинг умумметодологик ўрни ҳақида; - мавҳумтлаштириш ҳамда илмий тушунчалар, тасаввурлар ва концепцияларни ишлаб чиқишнинг умумилмий шакл ва методлари ҳақида; - ҳар хил мазмундаги илмий масалаларни ўрганиш ва ҳал қилиш бўйича илмий-тадқиқот ишларининг ижодий хусусияти ҳақида, илмий ижод босқичлари тўғрисида; - фалсафа категориялари, қонунлари ва тамойилларидан илмий тадқиқот ва амалий фаолиятда ижодий фойдаланиш борасида; - илмий ижод методологиясининг энг янги ахборот технологиялари, интернет ҳамда модулли таълим билан алоқалари ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлиши керак; Б) - фикрни далиллаш ва методологик тартибни ижодий мунозара, баҳсларда ҳамда олинган илмий билимда ўз талқинини ҳимоя қилишда қўллай олиши; - тизимли-таркибий ёндошув ва моделлаштиришдан илмий вазифаларни ҳал қилиш ҳамда муайян иқтисодий тадқиқотларда фойдалана билиши лозим; В) И.А.Каримовнинг Ўзбекистонда ривожланган бозор иқтисодиёти, эркин фуқаролик жамияти қуришнинг назарий ва амалий масалаларига доир илмий асарларини билиш ҳамда уларнинг чуқур методологик ва назарий салоҳиятидан ўз илмий фаолиятида ижодий фойдалана олиши зарур; Г) миллий истиқлол ғоясининг моҳиятини ҳамда унинг ҳозирги замон фанининг ривожланишидаги ижодий ва яратувчилик ролини чуқур тушуниши, ҳозирги Ўзбекистоннинг жаҳон тараққиёти ва иқтисодиёти тизимидаги ўрнини реал баҳолай олиши лозим. III. «Илмий ижод методологияси» курси ва бошқа предметлар «Илмий ижод методологияси» курси «Фаннинг фалсафий масалалари» курси билан уйғун равишда боғланган бўлиб, маълум даражада унинг иккинчи қисми ҳисобланади. Айнан ана шу - фалсафа кафедрасида мазкур курсни ишлаб чиқишнинг заруратини белгилаб берди. Бундан ташқари, мазкур курс «Иқтисодий назария» курси билан ҳам бевосита боғлиқ, зотан унда фалсафий ва иқтисодий методологиянинг ўзаро алоқаси ва уларнинг ижодий ривожланиши масаласига катта эътибор берилади. IV. Курсни ўтказиш жараёнида янги технологиялар Ҳар хил таълим шакллари ҳамда тингловчиларнинг билимларини аниқлаш усулларига катта эътибор берилади. Жумладан: оралиқ ва якуний тест ўтказиш; таълимнинг техник воситалари – интернет, компьютердан фойдаланиш ва бошқалар; интерфаол усуллардан фойдаланиб, тингловчиларда муаммоларни мустақил ҳал қилиш кўникмаларини шакллантириш; Эссе, реферат, тақризлар ёзиб, илмий тадқиқот кўникмаларини ҳосил қилиш. V. Семестрларга бўлиш Ушбу курсни биринчи ўқув йилининг II семестрида, «Фаннинг фалсафий масалалари» курсидан кейин ўқиш мақсадга мувофиқдир. VI. Курснинг дарс турлари бўйича соатлар ҳажми Янги ўқув режаси бўйича магистратура тингловчилари учун қуйидаги соатлар ҳажми назарда тутилади: маъруза – 30, семинар машғулоти – 30. Жами – 60 соат аудитория таълими. Мустақил таълим – 30 соат «ИЛМИЙ ИЖОД МЕТОДОЛОГИЯСИ» КУРСИНИНГ НАМУНАВИЙ ДАСТУРИ 1-мавзу. «Илмий ижод методологияси» курсининг предмети, вазифалари ва мақсадлари Курснинг предмети. Фан ривожланишининг жадаллашуви, илмий билимлар ҳажмининг ортиши Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг мамлакатимизда фан ва инновация фаолиятини ривожлантириш соҳасидаги ишларни мунтазам такомиллаштириш ҳақидаги Фармонини1 амалга оширишнинг муҳим шарти сифатида. Методология билиш методлари ҳақидаги таълимот, янги билимлар олиш усуллари ва тамойилларининг йиғиндиси, илмий тадқиқотлар ва ижоддаги қонуниятлар ва тенденцияларни аниқлашнинг шарти сифатида. Методология турлари: фалсафий, умумилмий ва махсус илмий. Уларнинг ўзаро алоқаси. Методларнинг туркумланиши. Илмий билишнинг умумий методологиясини ишлаб чиқиш асосида талабаларнинг фалсафий методология ва иқтисодий назариянинг ўзаро таъсирини янада чуқурроқ ўзлаштиришларини таъминлаш. Ҳозирги замон ахборот тизимларининг тутган ўрни ва аҳамиятини ошиши ёш тадқиқотчиларга илмий материалларни тўплаш ва ўрганишда ижодий ёндошувни сингдиришнинг муҳим шарти сифатида. 2-мавзу. Фан ва ижод Ижод тушунчаси. Ижод инсон фаолиятининг сифат жиҳатидан янги моддий ва маънавий қадриятлар яратувчи жараёни сифатида. Ижоднинг турлари. Ижод турмуш тарзи сифатида. Қонун этикаси, Ижод этикаси. Санъатда ва ҳаётда ижод. Фан ва ижод, уларнинг ўзаро алоқаси ва ўзаро таъсири. Илмий ижод тарихан ривожланувчи қисмлар: табиатшунослик ва жамиятшунослик, фалсафа ва ижтимоий фанлар, метод ва назария, техник ва амалий тадқиқотларни ўз ичига олувчи яхлит тизим сифатида. Илмий ижод фалсафий масала сифатида. Фалсафанинг илмий ижоддаги функциялари. Фалсафанинг ижод жараёнида реалликнинг маълум моделларини ишлаб чиқиши (онтологик аспект), фаннинг ҳақиқатни тушуниб етишнинг концепциялари, усуллари, йўллари ва методлари билан «қуроллантирилиши» (гносеологик аспект). Фалсафанинг ривожланаётган оламдаги ҳодиса ва жараёнларнинг ўзаро алоқаси ва ўзаро таъсирининг энг умумий тамойилларини ишлаб чиқиши (методологик аспект). Ижод ва ҳозирги замон. 3-мавзу. Фалсафа ва фан тарихида ижод муаммоларининг ишлаб чиқилиши Миср, Кичик Осиё ва Қадимги Грецияда илмий-фалсафий тизим-ларнинг вужудга келиши. Мазкур тизимларнинг амалий хусусияти. Ўтмиш мутафаккирлари ижодий фаолиятининг ифодаси сифатида математика ва астрономия фанларининг вужудга келиши. Милет мактаби. Фалсафани ижодий ривожлантиришга Фалес, Анаксагор ва Анаксимен қўшган ҳисса. Левкипп ва Демокрит таълимоти атомистик назарияни ижодий ишлаб чиқишнинг мисоли сифатида. Левкипп ва Демокритнинг сабабият ҳақидаги таълимоти. Платон ижоди. Билиш усули сифатида диалектика ғояларининг илгари сурилиши, Платон гносеологияси ва мантиғи. Fоялар диалектикаси. Платон этикаси ва сиёсати. Платон эстетикаси. Аристотелнинг ҳаёти ва асарлари ижодий фаолиятга мисол сифатида. Фандаги бўлғуси тараққиётнинг Аристотель томонидан башорат қилиниши. Уйғониш даври фалсафаси ва фани – XV-XVI асрларда ижтимоий ва илмий тафаккурнинг ривожланиши, фан ва фалсафа ижодий синтезининг ёрқин мисоли (Леонардо да Винчи, Н. Коперник, Кеплер ва бошқ.). Янги давр фалсафаси ва фани. Фан ва техника ривожланиши давр ижодий тафаккурининг ёрқин ифодаси сифатида. «Немис классик фалсафаси» вакилларининг ижодий фаолияти (И. Кант, Гегель). XIX аср иккинчи ярми – XX аср бошида фан ва ижод. Табиатшу-носликдаги инқилоб. XIX аср охири – XX аср бошида яшаган буюк олимларнинг ижодий фаолияти (В. Вернадский, А. Эйнштейн ва бошқ.). ХХ асрнинг иккинчи ярмида фан-техника тараққиёти ва ижод. Сциентизм, постпозитивизм. 4-мавзу. Ижоднинг назарий муаммоларини ишлаб чиқишга Шарқ мутафаккирлари қўшган ҳисса Марказий Осиёда фалсафий-диний дунёқарашнинг шаклланиши қадимги халқлар ижодий фаолияти оғзаки ва ёзма манбаларининг ифодаси сифатида. Зардуштийлар «Авесто»си - қадимги ижоднинг буюк обидаси, дастлабки илмий қарашлар туғилишининг намунаси. «Авесто» дунёнинг яралиши ва тузилиши, инсоннинг келиб чиқиши ва моҳияти, унинг дунёдаги ўрни ҳақида. Шарқ Ренессанси (IX-XIV асрлар) Марказий Осиёда фаннинг вужудга келиши ва ривожланишида ижодий тафаккурнинг вужудга келиши ва ривожланишининг намунаси сифатида. Илк ва сўнгги Шарқ Ренессансининг буюк вакиллари: ал-Фарғоний, ал-Форобий, ал-Хоразмий, ал-Беруний, Ибн Сино ва Улуғбекнинг ижодий мероси. Уларнинг фалсафа, фан ва илмий ижод методологияси ривожланишига қўшган ҳиссаси. Ўрта Осиё мутафаккирлари илмий билиш методлари ҳақида. Ислом. Диний ақидаларни ҳаётий муаммоларга ижодий тадбиқ этиш масалалари. Бурхониддин Марғиноний, Ал Бухорий, Мотуридий таълимотларида ижтимоий муаммоларнинг ижодий талқини. 5-мавзу. Ижодий жараённи ифода этиш шакллари, методлари ва усуллари Метод ва методология. Методологик тадқиқотлар проблематикаси. Методологик билим поғоналари. Тадқиқот методларининг сифат жиҳатидан ривожланиши. Илмий тадқиқот босқичлари. Билимнинг эмпирик ва назарий поғоналари. Тавсиф эмпирик тадқиқот методи сифатида. К.Поппернинг тушунтириш схемаси. Тушунтиришнинг моҳияти ва турлари. Тушуниш концепциясининг ривожланиши. Тушунтириш ва тушунишнинг алоқаси. Тушуниш жараёнининг итерациялари (бир неча марта такроран қўллашнинг натижаси). Илмий тадқиқотларда тушунтириш ва тушуниш. Илмий қарорлар қабул қилиш ва фундаментал қадриятлар. Индукция ва дедукция. Индукция янги билим олиш методи сифатида. Индуктив методнинг ривожланишида Ф.Беконнинг роли. Р.Декарт ва дедукция методининг ривожланиши. Анализ ва синтез. Умумлаштириш. Қиёслаш методи. Туркумлаш. Билишда анализ ва синтезнинг бирлиги. Абстракция. Илмий абстракцияларнинг гносеологик табиати. Идеал-лаштириш абстрактлаштиришнинг алоҳида тури сифатида. Экстраполяция илмий абстракцияларни шакллантириш методи сифатида. Илмий абстракциялардан фойдаланиш. Фанда абстракт категориялардан фойдаланиш. Аналогия. Аналогиянинг турлари. Аналогия илмий билишнинг эвристик методи сифатида. Иқтисодий жараёнларни ўрганишда аналогия методларидан фойдаланиш. Моделлаштириш. Модель тушунчаси. Моделлаштиришнинг илмий тадқиқот методи сифатида тарихий ривожланиши. Моделлаштиришнинг ривожланишида замонавий тенденциялар. Иқтисодий моделлаштиришда сифат ёндошувлари. Бозорга ўтишнинг «ўзбек модели». Тизимли ёндошув. Тизимларнинг турлари. Тизимли фикрлашнинг ривожланиш тарихи. Тизимли ёндошув тузилмаси. Тизимли ёндошув мураккаб ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал қилиш методи сифатида. 6 -мавзу. Прогнозлаштириш ва илмий башорат ижодий жараён сифатида Фанда прогноз ва прогнозлаштириш тушунчаси. Ҳозирги замон жамиятининг вужудга келиши ва ривожланишида прогнозлаштиришнинг роли. Ижтимоий ҳаёт ва инсон. Ижтимоий-иқтисодий ривожланишдаги асосий методологик йўналишлар. Умумилмий ва хусусий методларнинг ўзаро диалектик алоқаси ҳамда уларнинг амалиётда ижодий қўлланиши. Ҳозирги замон жамияти ривожланишидаги янги йўналишлар. Башорат тушунчаси. Башорат бирон-бир нарсанинг бўлғуси ҳолати ҳақидаги асосли прогноз сифатида. Башоратнинг турлари: оддий, интуитив, диний (мантикалик), илмий. Илмий тадқиқотларнинг алоҳида соҳаси, фалсафа билан илмий назариянинг самарали ўзаро таъсирининг муҳим манбаи сифатидаги илмий башоратнинг методологик муаммолари. Илмий башорат ижод шакли сифатида. Илмий башорат жараёнининг тузилмаси. Башорат ижодий фаолиятдаги экстраполяция (бир назариянинг хулосаларидан бошқа назарияни тушуниш учун фойдаланиш) жараёни сифатида. Табиатшунос олимлар томонидан илмий ижод методологиясининг ривожланишдаги жорий ва бўлғуси жараёнларни ўрганишнинг маълум методларига татбиқан фойдаланилиши. С.Хантингтон, Ф.Фукуяма ва К.Тоффлернинг ижтимоий фалсафий концепциялари. 7-мавзу. Илмий тадқиқот ва ижод тизимида факт Факт фалсафий категория, ҳақиқат тушунчасининг синоними, ҳодиса, натижа сифатида. Фактнинг турлари: ҳақиқий ва ёлғон, тўлиқ ва тўлиқсиз, аниқ ва тахминий. Илмий тадқиқот жараёнида фактларни қўлга киритишнинг хусусиятлари. Факт билиш фаолиятининг объектив натижаси сифатида. Фактлар йиғиндиси фаразларни илгари суриш ва илмий назариялар яратиш учун эмпирик асос сифатида. Фактнинг илмий тадқиқотдаги роли. Фактнинг илмий тадқиқот натижаларини текшириш ва тасдиқлаш методлари билан муносабати. Илмий тадқиқотларда фактнинг тасдиқланиш даражасини баҳолаш. Факт ижод жараёнида текшириш, тасдиқлаш ёки инкор қилишнинг шарти ва натижаси сифатида. Фактнинг табиатидаги икки асосий тенденция: фактуализм (фактнинг мустақиллиги ва автономлиги) ва теоретизм (фактнинг назарияга тўла боғлиқлиги). Факт ва фактологиянинг илмий-ижодий изланишдаги роли. Факт субъект ва объектнинг фаол ўзаро таъсири натижаси сифатида. 8-мавзу. Эксперимент ижод жараёнидаги далиллаш методи сифатида. Эксперимент эмпирик билиш методи, илмий ижод жараёнида объектлар ёки ҳодисаларнинг янги хоссаларини билиш натижаси сифатида. Экспериментнинг билиш ва ижоддаги ўрни. Эксперимент ижодий фаолиятни ифода этишнинг моддий шакли сифатида. Экспериментнинг турлари: натурал ва фикрий, реал ва идеал, параллел ва изчил, кўп карра амалга оширилувчи ва моделли. Экспериментнинг илмий билиш ва ижоддаги роли. Ҳозирги замон фанида экспериментал тадқиқот методининг ривожланиши. Эксперимент эмпиризм ва рационализмнинг бир томонламалагини бартараф этиш муҳим омили, билиш ва ижод фаолияти жараёнида ҳиссий ва рационал томонларнинг бирлиги шакли ҳамда муайян ифодаси сифатида. Ҳозирги замон фани томонидан фундаментал тадқиқотлар ўтказишда экспериментал методдан фойдаланилиши (сифат, миқдорий, фикрий, ижтимоий усуллар ва бошқ.). 9-мавзу. Гипотеза ва назариянинг ижод жараёнидаги роли Гипотеза илмий назариянинг зарур шарти ва илмий ижодни ривожлантириш методи сифатида. Гипотеза тушунчаси ва унинг илмий ижоддаги ўрни. Гипотезанинг фандаги эвристик роли. Гипотезанинг нисбатан ҳақиқий билим шакллари сифатидаги қонунлар ва назариялар билан ўзаро алоқаси. А.Эйнштейн, О.Ю.Шмидт, Планк, Бор ва бошқаларнинг илмий ва фалсафий ижодида гипотезанинг роли. Гипотезанинг гносеологик мақомини замонавий тушуниш. Назарияларни тузишнинг гипотетик-дедуктив методи. Методнинг тузилмаси, унинг эҳтимолий хусусияти. Назария тушунчаси. Илмий назария ижод жараёнида илмий билишнинг энг ривожланган шакли сифатида. Воқеликнинг маълум соҳаларидаги қонуний ва муҳим алоқаларни яхлит ифодалашда назариянинг роли. Тавсифлаш ва тушунтириш назарий тадқиқот ва ижод методи сифатида. К.Поппер, П.Фейерабенд, Б.Рассел, Т.Кун, М.Полани ва бошқаларнинг тушунтириш схемаси. Илмий назариянинг ижод жараёнидаги асосий функциялари. Илмий назариянинг текширилиш даражаси. Тарихийлик ва мантиқийлик фалсафий категориялар сифатида. Ижодий изланишнинг асоси сифатида илмий фаразни тузишда тарихийлик ва мантиқийлик диалектикаси. Илмий тадқиқотлар ижодий жараёнида тарихий-гипотетик ёндошувдан фойдаланишнинг зарурлиги. 10-мавзу. Интуиция, ижод, синергетика Интуиция интеллектуал (илмий) билишнинг олий типи, далилга таянмайдиган, бевосита интуитивизм билан янги билимга эришиш жараёни сифатида. Интуитивизм тадқиқ қилувчи ҳодиса ва жараёнларни бевосита билиш ва ижодий англаб етишнинг мумкинлигини тасдиқлашнинг методологик тамойили сифатида. Интуиция турлари: ҳиссий ва рационал, оддий ва бадиий, илмий ва ижодий. Интуиция ва ижод, уларнинг ўзаро алоқаси ва ўзаро таъсири. Ижодий интуиция интуициянинг олий шакли ҳамда субъект ва объектнинг унинг сифат жиҳатидан янги нарса томон ҳаракатидаги ўзаро таъсирга киришиш даври сифатида. Интуиция илмий масалани ҳал қилиш омили, ижод жараёнида онгсизлик ва онглиликнинг алоқа қилиш, биридан иккинчисига ўтиш даври сифатида. Илмий тадқиқотда интуициянинг роли. Синергетиканинг мураккаб ўз-ўзидан таркиб топувчи тизим сифатидаги жамиятни илмий тадқиқ этишдаги роли. Демократик давлат ва фуқаролик жамиятининг шаклланишида бозор ва рақобатнинг зарурияти. 11-мавзу. Илмий ижодда тилни формаллаштириш ҳамда фикрлашнинг мантиқий шаклларидан фойдаланиш Формаллаштириш фикрлаш натижаларини аниқ тушунчалар ёки фикрларда ифодалаш сифатида. Формаллаштириш мазмунли билимни белгилаш формализмида ёки формаллаштирилган тилда ифодалаш сифатида. Унинг илмий ижоддаги роли. Табиий ва сунъий тил. Илмий тушунчаларни таҳлил қилиш, аниқлаштириш ва экспликация қилишда формаллаштирилган тилнинг роли. Илмий-тадқиқот фаолиятида формал методлардан фойдаланиш. Тилнинг фанни таърифлаш ва туркумлашдаги роли. Қиёслаш илмий билимни ифода этишнинг мантиқий шакли сифатида. Янги билимлар олишда ақлий хулоса чиқариш турларининг аҳамияти. Семиотика. Илмий изланишларда тилнинг мантиқий қонунларидан фойдаланиш. Илмий тилнинг асосий жиҳатлари: аниқлик, изчиллик, исботлана олиш. Илмий ижодда айният қонуни ва зиддиятсизлик қонунидан, учинчининг истисно этилиши қонуни ва етарли асослаш қонунидан фойдаланиш. Илмий тадқиқотда илмий билиш усулларини ортиқча формаллаштириш билан алмаштириб қўйиш имкониятининг истисно этилиши. 12-мавзу. Илмий тадқиқотларда илмий ижод методикаси ва технологик усуллар масалалари Инсон фаолияти тизимида ижод. Илмий ва ижодий фаолият турларининг хилма-хиллиги. Ижод ва билиш. Ижодий жараён. Муаммо ижоднинг негизи ва ҳаракатлантирувчи кучи сифатида. Муаммо ва муаммоли вазият тушунчаси. Илмий муаммолар табиати, уларнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши. Илмий тадқиқот мавзусини танлаш. Илмий тадқиқот дастури ва иш режаларини тузиш методикаси. Адабий манбаларни библиографик қидириш, адабиётларни ўрганиш ва материалларни танлаб олиш. Шахсий компьютер ва интернетда ишлаш. Илмий тадқиқотда далиллаш ва рад этиш усуллари, верификация ва фальсификация. Тадқиқотнинг методологик масалалари. Ахборотларни қидириш ва танлаб олиш. Бошланғич бирламчи ва иккиламчи ахборот. Илмий ахборот манбалари. Тадқиқот натижаларини расмийлаштириш. Илмий муаммоларни ишлаб чиқиш ва ҳал қилиш методикаси. Илмий изланиш жараёнида янги фактлар ва ҳодисаларни муҳокама қилиш. Муаммони ҳал қилиш ғоя ва методларини излаш ҳамда дастлабки таҳлилдан ўтказиш ва баҳолаш. Илмий муаммони тавсифлаш ва талқин қилиш. Конференциялар ва илмий маърузаларга ҳисоботлар ва илмий материалларни тайёрлаш. 13-мавзу. Илмий ижод ва ҳозирги замон Фан ва ҳозирги замон. Ҳозирги замон илмий тадқиқотларида ижодий асос аҳамиятининг кучайиши. Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривож-лантиришнинг ҳозирги босқичида илмий тадқиқотлар методологияси аҳамиятининг ортиб бориши. Давлатнинг фан ва иқтисодиёт соҳасидаги сиёсати. Иқтисод соҳасидаги фан ва илмий тадқиқотларнинг динамик тараққий этиши учун қулай шарт-шароитларнинг яратилиши. Методология ва фан. Илмий назариянинг ривожланиши, илмий ривожланиш қонуниятлари ва тенденцияларини аниқлаш, нафақат иқтисодчи-олимлар шу билан бирга талабалар, магистрантлар ва аспирантларнинг иқтисодий тадқиқотларида ижодий асосни ҳосил қилишда методологиянинг роли. И.Каримов томонидан Ўзбекистоннинг шўролар давридан кейинги ривожланишида изчил ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига ўтиш назариясининг яратилиши. Мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривож-ланишида олдиндан прогноз қилиш ва илмий башорат қилишнинг роли. Фойдаланиладиган адабиётлар рўйхати 1. Каримов И.А. Асарлар тўплами. 1-18 жилдлар. – Т.: Ўзбекистон, 1996-2010. 2. Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. –Т.: Маънавият, 2008. 3. Каримов И. А. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари. – Т.: Ўзбекистон, 2009. 4. Каримов И.А. Асосий вазифамиз – Ватанимиз тараққиёти ва халқимизфаровонлигини янада юксалтиришдир. – Т.: Ўзбекистон, 2010. 5. Каримов И.А. Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида. – Т.: Ўзбекистон, 2011. 6. Шермуҳамедова Н.А. Илмий тадқиқот методологияси. Дарслик. – Т.: “Фан ва технология” нашриёти, 2014. 7. Соифназаров И., Никитченко Г., Касымов Б. Методология научного творчества. (Учебное пособие) Ташкент, «Янги аср авлоди», 2004. 8. Рўзматзода Қодирқул. Илмий ижод фалсафаси ва методологияси. Тошкент, “Наврўз”, 2015. 9. Саифназаров И. ва бошқ. Илмий ижод методологияси. – Т.: «Янги аср авлоди», 2004. 5-9 бетлар. 10. Ўринбоев Б. Илмий тадқиқот асослари. (Услубий қўлланма). Самарқанд – 2005. VIII. Интернет сайтлари 1. www.gov.uz. www. 6. philosophy.nsc.ru. 2. www.press-service.uz. 7. http // philosophy.albertina.ru. 3. www.bilim.uz. 8. www.philosophy.com. 4. www.philosophy.ru. 9. www.history.ru. 5. www.filosofiya.ru. “ФАЛСАФА”ФАНИДАН МАГИСТРЛАР БИЛИМИНИ РЕЙТИНГ ТИЗИМИАСОСИДА БАҲОЛАШ МЕЗОНИ “Илмий тадқиқот методологияси” фани бўйича рейтинг жадваллари, назорат тури, шакли, сони ҳамда ҳар бир назоратга ажратилган максимал балл, шунингдек жорий ва оралиқ назоратларининг саралаш баллари ҳақидаги маълумотлар фан бўйича биринчи машғулотда талабаларга эълон қилинади. Фан бўйича магистларнинг билим савияси ва ўзлаштириш даражасининг Давлат таълим стандартларига мувофиқлигини таъминлаш учун қуйидаги назорат турлари ўтказилади: - жорий назорат (ЖН) - талабанинг фан мавзулари бўйича билим ва амалий кўникма даражасини аниқлаш ва баҳолаш усули. Жорий назорат фаннинг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда амалий машғулотларда оғзаки сўров, тест ўтказиш, суҳбат, назорат иши, коллоквиум, уй вазифаларини текшириш ва шу каби бошқа шаклларда ўтказилиши мумкин; - оралиқ назорат (ОН) - семестр давомида ўқув дастурининг тегишли (фанларнинг бир неча мавзуларини ўз ичига олган) бўлими тугаллангандан кейин талабанинг назарий билим ва амалий кўникма даражасини аниқлаш ва баҳолаш усули. Оралиқ назорат бир семестрда икки марта ўтказилади ва шакли (ёзма, оғзаки, тест ва ҳоказо) ўқув фанига ажратилган умумий соатлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда белгиланади; - якуний назорат (ЯН) - семестр якунида муайян фан бўйича назарий билим ва амалий кўникмаларни талабалар томонидан ўзлаштириш даражасини баҳолаш усули. Якуний назорат асосан таянч тушунча ва ибораларга асосланган “Ёзма иш” шаклида ўтказилади. ОН ўтказиш жараёни кафедра мудири томонидан тузилган комиссия иштирокида мунтазам равишда ўрганиб борилади ва уни ўтказиш тартиблари бузилган ҳолларда, ОН натижалари бекор килиниши мумкин. Бундай ҳолларда ОН қайта ўтказилади. Олий таълим муассасаси раҳбарининг буйруғи билан ички назорат ва мониторинг бўлими раҳбарлигида тузилган комиссия иштирокида ЯН ни ўтказиш жараёни мунтазам равишда ўрганиб борилади ва уни ўтказиш тартиблари бузилган ҳолларда, ЯН натижалари бекор қилиниши мумкин. Бундай ҳолларда ЯН қайта ўтказилади. Магистрнинг билим савияси, кўникма ва малакаларини назорат қилишнинг рейтинг тизими асосида талабанинг фан бўйича ўзлаштириш даражаси баллар орқали ифодаланади. “Илмий тадқиқот методологияси” фани бўйича магистрларнинг семестр давомидаги ўзлаштириш кўрсаткичи 100 баллик тизимда баҳоланади. Ушбу 100 балл баҳолаш турлари бўйича қуйидагича тақсимланади: ЯН-30 балл, колган 70 балл эса ЖН-30 балл, ОН-20, МТ-20 балл қилиб тақсимланади.
Фан бўйича саралаш бали 55 баллни ташкил этади. Магистрнинг саралаш балидан паст бўлган ўзлаштириши рейтинг дафтарчасида қайд этилмайди. Магистрларнинг ўқув фани бўйича мустақил иши жорий, оралиқ ва якуний назоратлар жараёнида тегишли топшириқларни бажариши ва унга ажратилган баллар дан келиб чиққан ҳолда баҳоланади. Магистрнинг фан бўйича рейтинги қуйидагича аниқланади: бу ерда: В- семестрда фанга ажратилган умумий ўқув юкламаси (соатларда); Ў- фан бўйича ўзлаштириш даражаси (балларда). Фан бўйича жорий ва оралиқ назоратларга ажратилган умумий баллнинг55 фоизи саралаш балл ҳисобланиб, ушбу фоиздан кам балл тўплаган талаба якуний назоратга киритилмайди. Жорий ЖН ва оралиқ ОН турлари бўйича 55бал ва ундан юқорибаллнитўплаган талаба фанни ўзлаштирган деб ҳисобланади ва ушбу фан бўйича якуний назоратга кирмаслигига йўл қўйилади. Талабанинг семестр давомида фан бўйича тўплаган умумий бали ҳарбир назорат туридан белгиланган қоидаларга мувофиқ тўплаган баллари йиғиндисига тенг. ОН ва ЯН турлари календар тематик режага мувофиқ деканаттомонидан тузилган рейтинг назорат жадваллари асосида ўтказилади. ЯН семестрнинг охирги 2 ҳафтаси мобайнида ўтказилади. ЖН ва ОН назоратларда саралаш балидан кам балл тўплаган ва узрлисабабларга кўра назоратларда қатнаша олмаган талабага қайта топшириш учун, навбатдаги шу назорат туригача, сўнгги жорий ва оралиқ назоратлар учун эса якуний назоратгача бўлган муддат берилади. Талабанинг семестрда ЖН ва ОН турлари бўйича тўплаган баллари ушбу назорат турлари умумий балининг 55 фоизидан кам бўлса ёки семестр якуний жорий, оралиқ ва якуний назорат турлари бўйича тўплаган баллари йигиндиси 55 балдан кам бўлса, у академик қарздор деб ҳисобланади. Талаба назорат натижаларидан норози бўлса, фан бўйича назорат тури натижалари эълон килинган вақтдан бошлаб бир кун мобайнида факультет деканига ариза билан мурожаат этиши мумкин. Бундай ҳолда факультет деканининг тақдимномасига кўра ректор буйруғи билан 3(уч) аъзодан кам бўлмаган таркибда апелляция комиссияси ташкил этилади. Апелляция комиссияси талабаларнинг аризаларини кўриб чиқиб, шу куннинг ўзида хулосасини билдиради. Баҳолашнинг ўрнатилган талаблар асосида белгиланган муддатларда ўтказилиши ҳамда расмийлаштирилиши факультет декани, кафедра мудири, ўқув-услубий бошқарма ҳамда ички назорат ва мониторинг бўлими томонидан назорат қилинади. |