Главная страница
Навигация по странице:

  • Таянч иборалар

  • 1. Соф илмий стил

  • (қ.: Норберт Винер. Я математик. М., “Науке”, 1964, с. 55- 57).

  • Таянч тушунчалар

  • Фалсафанинг муҳим соҳаси бўлган эпистемология

  • янги илмий ижод. Мундарижа ув материаллар


    Скачать 289.6 Kb.
    НазваниеМундарижа ув материаллар
    Анкорdffdsdvcxv
    Дата02.06.2022
    Размер289.6 Kb.
    Формат файлаdoc
    Имя файлаянги илмий ижод.doc
    ТипДокументы
    #565985
    страница2 из 21
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21

    3-мавзу: Илмий стил ва унинг хусусияти.
    Режа:

    1. Фан “тили” ва илмий терминология.

    2. Соф илмий стил.

    3. Илмий педогогик стил.

    4. Илмий публистик стил.
    Таянч иборалар: Фан “тили”, давлат тили, илмий стил, илмий педагогик стил, илмий публистик(оммабоп) стил.
    Мамлакатимиз миллий мустақилликка эришгандан кейин барча илмий асарлар, жумладан диссертациялар давлат тилида–ёзилмоқда ва ҳимоя қилинмоқда. Ҳолбуки, Марказий Осиёдан етишиб чиқиб, жаҳон фани, маданияти ва цивилизациясига улкан ҳисса қўшган Мусо ал-Хоразмий, Беруний, Ибн Сино, Бурҳониддин Марғиноний сингари буюк алломалар ўз асараларини араб, форс тилларида ёзганлар. Собиқ совет жамиятида эса диссертацияларни, ҳатто ўзбек тилшунослигига оид илмий монографиия ва диссертацияларни рус тилида ёзиш ва ҳимоя қилиш талаб этилган. Миллий мустақиллик йилларида Ўзбекистон ҳукумати Ғарб олимларининг илмий, фалсафий асарларини ўзбек тилига таржима қилиш, зиёлиларимизнинг, айниқса, ёшларнинг ҳорижий тилларни ўрганишга алоҳида эътибор берила бошланди. Зеро, ривожланган Ғарб мамлакатларининг илм –фан, техника ва технология соҳасида эришган ютуқларини пухта эгалламай, хорижий тилларини билмай туриб, Ватанимиз фани ва техникасини бугунги кун талаблари даражасида ривожлантириб бўлмайди.

    Илмий доираларда илмий стил (услуб) тушунчаси кўп қўлланади. Зеро, илмий стил ўзининг муҳим ҳусусиятлари билан “сўзлашув тили” , “адабий стил” дан ажралиб тууради.

    Соф илмий стил учун:

    1. Фанда қўлланиладиган сўзларнинг қатъий бирмаънолиги;

    2. Қисқа, ихчам ва лўндалиги;

    3. Фақат илм аҳли, соҳа мутахассислари учун мўлжалланганлиги;

    4. Мантиқан изчил ва системали баён этилиши сингари хусусиятлар ҳосдир.

    Соф илмий стил(услуб) адабий тилнинг муҳим таркибий қисми бўлиб, адабий тил нормаларига бўйсунади. Илмий асарларда маҳаллий шева, диалектларга оид сўз ва иборалар қўлланилмайди.

    Мактаб ўқувчилари, таълим муассасаларининг талабалари турли фанларни ўқиш, ўрганиш жараёнида адабий тил нормаларини эгаллайдилар, аниқ, лўнда, мазмунли фикрлаш ва сўзлашиш кўникмалари ва имкониятини эгаллайдилар.

    Гарчи сўзларинг аниқ, таъсирчанлиги, қатъийлиги бадиий проза, журналистика, матбуот стили учун муҳим ҳисобланса-да, бу сифатлар софилмий стил учун ҳаётий зарурият, илмий тафаккур ривожланишининг муҳим омили ҳисобланади.

    Ҳозирги пайтда илмий асарлар яратаётган тадқиқотчилар олдида ўз тадқиқотлари моҳиятини, ўз фикри,илмий далилларини фаннинг конкрет соҳаси билимдонлари, мутахассислари учун ниҳоятда имкон қадар аниқ-равшан қилиб баён этиш вазифаси турибди. Шунинг учун ҳам илмий стил ва илмий-оммабоп стил бир-биридан кескин фарқланади. Илмий стил фақат соҳа мутахассисларининг«тили» бўлиб, жаҳон фанига кириб келган терминология муҳим ўрин тутади. Илмий-оммабоп стил эса кенг зиёлиларни, номутахассисларни у ёки бу фанда эришилган ютуқ ва муаммолардан огоҳ этишни ўз олдига мақсад қилиб қўяди.

    Катта билим ва салоҳиятга эга бўлган олим ўз ғояларини, муҳим ютуқларини илм аҳлига содда, лўнда ва ихчам қилиб етказа олмаса, олимнинг ёзма нутқи ривожланмаган бўлса, бу фан учун катта йўқотишдир. Машҳур немис файласуфи Иммануэль Кантнинг гносеология тарихида буюк тўнтариш ясаганлиги, асосан Ғарб файласуфлари учунгина яхши маълум бўлган. Академик Тарле «Наполеон Бонапарт» асарида ёзишича, Наполеон Пруссияни забт этганидан сўнг жаҳонга машҳур И.Кантнинг фалсафа соҳасида қилган янгилиги моҳиятини билиш учун пруссиялик бир файласуфдан И.Кант таълимотининг туб моҳиятини бир саҳифада баён этишни топширган.

    Гап шундаки, Кант ўз фалсафий таълимотини кенг омма учун эмас, балки фақат файласуфлар учун мўлжаллаган. Альберт Энштейннинг нисбийлик назарияси гарчи фанда янги йўналиш учун асос бўлса-да, кенг омма учун тушунарсиз бўлган. Лекин шунгақарамай илмий-оммабап асарлар яратиш илмий янгилик ва кашфиётлар аҳамиятини кенг оммага етказиш ҳам тадқиқотчидан катта билим ва маҳорат талаб этади. Чунки фаннинг бўлғуси корифейлари(кашфиётлари) ана шу омма бағридан етишиб чиқади. Бинобарин, омма фақат сиёсатнинг эмас, балки фаннинг ҳам таянчи, ривожланиш манбаидир. Зеро, ҳақиқатни билиш, илм ҳосил қилиш машаққатлари ҳузур-ҳаловатдан воз кечиш, илм оламида яшаш уқубатларига фақат заҳматкаш халқнинг болаларигина бардош бера оладилар.

    Махсус илмий атамаларни қўллаш-илмий стилнинг бадиий ва сўзлашув тилидан фарқлайдиган муҳим хусусиятидир. Масалан: ўзбек тилшунослигида қўлланиладиган атамалар сўзлашув тилидаги сўзлардан бир неча баробар кўпдир. Бу –ўзбек тилшунослигининг жаҳон тилшунослиги ютуқларидан яхши хабардор эканлигига далилдир.

    Мутахассисларнинг ҳисоблашича, кимё фанига кириб келган атама, шартли белгилар бир миллиондан ортиқроқдир. Бозор иқтисодиёти шароитида Иқтисодиёт назариясига кириб келган атамалар ҳам бундан кам эмас.

    Ана шундай махсус илмий атамалар, қабул қилинган халқаро белгилар туфайли кенг илмий фактлар, тушунча, жараён ва ҳодисаларни қисқа ва ихчам шаклда баён этиш, жаҳон илм аҳлини фойдали янгилик ва кашфиётлардан ҳабардор қилиш имконияти вужудга келди.

    Илмий атамалар фикрни қисқа ифодалашга имкон берса, илмий тафаккур ривожи учун кенг йўл очади. Илмий ғояни ихчам, лўнда ва равшан баён этиш учун хотирада бир неча қўшимча термин, тушунчаларни сақлаш талаб этилади.

    Илмий ижод, фан тараққиёти узлуксиз, тўхтовсиз жарёндир. Шу боисдан ҳам фанда мустаҳкам қарор топган илмий тушунча ва атамаларни “янгилаш”га уриниш фан ривожига жиддий халақит беради.

    Миллий мустақиллик халқимиз зиёлиларининг ижтимоий-сиёсий фаолиятини оширибгина қолмай ақл-идрокка ёт эҳтиросларини ҳам жунбушга келтирди. Натижада Вазирлар Маҳкамаси қошида ташкил этилган Атама қўмитаси фан табиатига бутунлай ёт бўлган юмуш билан, яъни ХХ аср фанида мустаҳкам ўрин эгаллаган илмий, ижтимоий-сиёсий атамаларни IX-XII аср фани ва медицинасида қўлланган форсча ва арабча атама билан алмаштиришга зўр берди: врач-ҳаким, аэропорт-тайёрагоҳ, университет-дорулфунун, медицина-тиббиёт, факултет-куллиёт, район-туман, граждан-фуқаро, журнал-ойнома, газета-рўзнома, инженер-муҳандис, эстетика-нафосатшунослик, этика-аҳлоқшунаослик, кутубхона-ресурс маркази ва ҳ.о.атамалар билан алмаштирила бошланди. Бу эса охир-оқибатда қатор англашилмовчилик ва ноаниқликларни вужудга келтириб, илмий тафаккур ривожига жиддий халақит бера бошлади.

    Хуллас, фан умумбашарий маънавий қадрият сифатида бутун инсониятга хизмат қилар экан, унинг ривожига салмоқли ҳисса қўшган халқларнинг истеъдодли олимлари фанга янги илмий тушунча ва атамаларни олиб кирадилар. Мамлакатимиз фани жаҳон фанининг таркибий қисми сифатида илмий тафаккур мустаҳкам ўрин эгаллаган илмий тушунчалар моҳиятини чуқур ўзлаштириш ва ривожлантириш орқали унинг ривожига салмоқли ҳисса қўшиши мумкин.

    Фан ва техника ривожланиб боргани сийин фикрни илмий стилда баён этиш тобора такомиллашиб боради. Бу махсус илмий атамалар бевосита нутқни мазмунли таъсирчан ва образли баён этишда ўзига хос, ихчам ва аниқ гап қурилишида яққол намоён бўлади.

    Ғояни илмий баён этиш стили(услуби) асарни китобхонларнинг қайси тоифасига боғлиқ равишда қуйидаги уч турга бўлинади.

    1. Соф илмий стил;

    2. Илмий педагогик стил;

    3. Илмий оммобоп стил.

    1. Соф илмий стил.

    Бу стил мутахассис зиёлилар учун мўлжалланган илмий журнал мақолалари, монографиялар, диссертация, олимларнинг кундаликлари, илмий асарлар учун хосдир.

    Илмий асарнинг сарлавҳасидан бошлаб муаммонинг чуқур ўрганиш зарурлигини кўрсатиши лозим. Илмий асар мазмунига тўла мос бўлган аниқ ва тўғри сарлавҳада, илмий асар структурасида олим танлаган стил яққол кўзга ташланади. Асар муаллифи илмий ишга қўл уришдан олдин кимларга мурожаат қилаётганини, яъни ўз ўқувчиларини яққол кўз олдига келтириши лозим.

    Соф илмий асарнинг ўз олдига қўйган мақсадига мувофиқ бир неча вариатларга бўлинади. 1) илмий тадқиқот якуни; 2) полемик(баҳс-мунозарага чақирувчи); 3) малакавий(тадқиқотчининг илмий малакасини намойиш этувчи диплом иши, реферат, магистрлик диссертацияси, автореферат) бўлиши мумкин.

    Нутқнинг экспрессивлиги, яъни ифодали ва образлилиги илмий стилга хос муҳим хусусиятдир. Ана шу маҳоратни эгаллаш тадқиқотчидан катта билим, сабот-матонат талаб этади.

    Илмий нутқнинг ёрқин ва ифодалилиги образли иборалар, мақол ва маталларни ўз ўрнида қўллашда яққол кўзга ташланади. Илмий нутқ стилининг энг муҳим белгиси назарий позициядаги изчиллик, собитқадамлик, фикрни мантиқан тўғри баён этишдадир.

    Илмий стилнинг яна бир муҳим белгиси назарий қоидаларнинг чуқур ички алоқадорлигидир. Фикрни илмий баён этишнинг яна бир муҳим белгиси ҳадисалар, жараёнлар, воқеаларни, уларнинг энг характерли томонларини, қирраларини очиб беришдир.Илмий фактларнингмиқдорий ва сифатий хусусиятларини ифода этувчи, таърифловчи тушунчалар ана шу вазифани адо этади.

    Ана шундай тушунчаларни топа олиш ва ажратиш иқтидори олимларнинг индивидуал маҳоратига боғлиқдир.

    Илмий нутқнинг ритми ва гўзаллиги ҳақида алоҳида тўхталиш жоиздир. “Ритм” юнонча сўз бўлиб, “ўлчамнинг тенглиги, такт ” маъносини англатади.

    Илмий ижодий ишда нутқдаги ритм образлилик билан қўшилиб, фикрга ёрқинлик ва таъсиррчанлик бағишлайди. Бир сўзнинг кўп марта такрорланиши нутқдаги ритм ва таъсирчанликка халақит беради. Бундай ҳолда такрорланаётган сўзнинг синонимини қўлланг. Яхши таҳрир қилинган илмий асарда бир сўзнинг такрорланиши 90-100 сўздан кейин рўй бериши мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

    Илмий нутқнинг гўзаллиги сўзларни синчикаб танлашни тақозо этади. Бу ерда гап фанда мустахкам қарор топган илмий атамалар устида эмас, балки таъсирчан, аниқ, мазмунли ва мантиқан асосли гап қурилиши ҳақида кетяпти. Масалан: бир жойда ҳаққоний фикр, деб ёзилса, бошқа жойда энг тўғри фикр, адолатли фикр, чин фикр ва ҳ.о. деб ёзиш мумкин.

    Америкалик таниқли олим Норберт Винер “Математик эстетика” ҳақида фикр юритиб, рақамлар маданий ва эстетик қадрият касб этиши ва гўзаллик, куч, илҳомланиш тушунчалари билан нисбатдош бўлиши мумкин, чунки улар олам тўғрисида янги,анча мукаммал тасаввур ҳосил қилишга имкон беради”, - деб ёзган эди.(қ.: Норберт Винер. Я математик. М., “Науке”, 1964, с. 55- 57).

    Фикрнинг битта нуқтага тўпланиши буюк олимларнинг илҳом билан ижод қилишига, ўз ғояларини ўта таъсирчан, гўзал ва мазмунли ифодалаши учун имкон беради.

    Тафаккурнинг ёрқин ва гўзаллиги олимларга хос маҳоратнинг бир кўриниши бўлиб, ўз асарларининг мазмунли, тушунарли бўлиши учун тинмай изланадилар, сўзнинг мазмуни , моҳиятига нисбатан ғоят талабчан бўладилар.

    2. Илмий педагогик стил.

    Бу стилнинг характерли белгилари:

    - Фикрни баён этишдаги изчиллик, материални ўзлаштиришда оддийликдан мураккабликка ўтиш;

    - Кўриб чиқилаётган объектни системалаштириш ва тасниф қилиш;

    - Материалларни баён этишнинг дидактик характерга эга бўлиши, назариянинг амалиёт билан боғлиқлиги.

    Илмий материални бундай тасниф этиш стили мактаб, лицей, коллеж ўқувчилари, университет талабалари учун ёзиладиган қўлланма ва дарсликлар учун, хрестоматия, маълумотнома, энциклопедия ва бошқа нашрлар учун характерли хусусиятдир.

    Бундай адабиётларга қўйиладиган асосий талаб тушунчаларнинг аниқ ва тушунарли бўлиши, материалнинг жонли, ишончли баён қилинишидир.

    Ёш тадқиқотчиниг ҳар ҳафтада 3-4 соат ўз соҳаси устида юқори малакали педагогик жамоа билан фаол ишлаши фойдалидир. Чунки педагогик фаолият ёш мутахассиснинг дунёқарашини кенгайтиради, уни фан ва техникадаги сўнгги янгиликлардан мунтазам равишда хабардор бўлиб туришга, изланишга, ўз устида ишлашга, тартиб-интизомга, нотиқлик маҳоратини эгаллашга ўргатади.

    Илмий оммабоп(публицистик) стил қатъий илмий факт ва материалларни нутқни образли ифодалаш билан уйғунлаштиришни талаб этади. Жаҳон илм-фани тарихида чуқур из қолдирган олимларнинг асарлари илмий оммабоплиги туфайли уларга катта шуҳрат келтирган. Улар фаннинг қандай яратилишини, ундаги янгилик ва ютуқларни содда, мазмунли ва таъсирчан сўзлар билан кенг оммага етказиш маҳоратига эга бўлганлар.

    4-мавзу: Илмий ижод фалсафаси
    РЕЖА:

    1. “Ижод” тушунчаси, унинг моҳияти ва мазмуни.

    2. Илмий ижоднинг фалсафий моҳияти.

    3. Илмий ижод психологияси:ижод жараёнига оид дастлабки маълумотларни олиш усуллари,ижод жараёни,ижодкор шахс сифатлари.
    Таянч тушунчалар: ижод, ижод жараёни, илмий ижод психологияси, илмий янгилик, илмий кашфиёт, илмий ижод усуллари, тафаккур стереотиплари, догматизм, шубҳаланиш, танқидий ёндашув, интуиция, илҳом, гений, иқтидор, ижодкор шахс.
    Одатда ижод деганда кенг маънода шахс ёки илмий жамоанинг табиат, жамият ва маънавий оламни инсоннинг манфаат ва эҳтиёжлари, истак ва имкониятларига мос равишда яратишга қаратилган фаоллиги тушунилади.

    Ижодий фаолиятда тадқиқотчининг аниқ бир мақсадга мувофиқ янгилик яратишга бўлган саъй-ҳаракатлари акс этади. Ижод орқали инсон онги ҳар томонлама камол топади, теварак-атрофни фаол кузатади ва яратади.

    Одатда илмий, бадиий ва техник ижодкорлик мавжуд бўлиб, ижодий фаолият билан шуғулланишнинг зарур шарти шахс эркинлиги, ижодий изланиш ва ижодий фаолият натижаларининг танқид, баҳс-мунозара учун очиқлиги, ижод атрофида фикр ва ғоялар курашувидир.

    Ижод илгари қарор топган тафаккур стереотипи(бир хил андозада фикрлаш), одат ва анъаналар доирасидан ташқари чиқишдир. Зеро, ижодкор шахс ўз умрини яшаб бўлган, ривожланишга ҳалақит бераётган эскиликни онгли равишда улоқтириб ташлаш орқали янгилик яратади. Ижодий фаолият туфайли эскилик ўрнига келган янги ғоялар, қарашлар ва назариялар одамлар онги ва қалбидан мустаҳкам ўрин эгаллай бошлайди, шу тариқа социал тараққиёт рўй беради. Ҳар қандай догматизм(ақидапарастлик), тафаккур қашшоқлиги ва стереотиплар, дунёқрашнинг торлиги ва нохолислик ижодий фаолиятга жиддий халақит беради.

    Ҳар бир шахснинг маънавий-интеллектуал салоҳияти фақат ижодий жараёндагина ўзини тўла кўрсатиши, илгари учрамаган янгиликлар яратиши мумкин.

    Инсон ижоди ниҳоятда ранг-барангдир: у бадиий, илмий, сиёсий, ахлоқий, ҳуқуқий, техник ва бошқа соҳаларда намоён бўлиши мумкин. Беморни янги жарооҳлик усули билан даволаётган врач ҳам, воқеликни бадиий тасвирлашда янги ташбеҳ ва ўхшатишдан фойдаланаётган шоир ҳам, бетакрор мусиқа яратган бастакор ҳам, сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришда янги усулни таклиф этаётган ишчи ҳам ижодкордир.

    Ижод – янгилик яратишга интилаётган шахс онгида объектив оламнинг фаол акс этиши, воқеликнинг ижодкор тафаккури, ақли, ҳис-туйғуси, бутун қалби томонидан назорат қилиниши, бошқарилиши ва айни вақтда узлуксиз равишда такомиллаштирилишидир. Гегелнинг фикрича, “ижод жараёнидаруҳнинг эрксизлик ҳолатидан покланиши рўй беради”5.

    Илмий ижод – олимнинг билими, қобилиятлари ва истеъдодининг олий даражада намоён бўлиши, ўрганаётган ҳодиса моҳиятига тўлароқ ва чуқурроқ кириб боришга бўлган интилишларинингрўёбга чиқишидир.

    Фанда илмий ижоднинг олий даражада намоён бўлиши – бу, янги илмий кашфиётлар, янги илмий назариялар ва янги йўналишларнинг пайдо бўлишидир.

    Илмий тадқиқот жараёнида энг юксак ижодий натижаларга эришган олимларни ҳақли равишда генийлар деб атайдилар. Масалан, Чарльз Дарвиннинг эволюция назарияси, Пьер Кюри ва Мария Кьюриларнинг радиоактивлик назарияси, Альберт Эйнштейннинг нисбийлик назарияси ўзининг юксак даражадаги гениаллиги билан ажралиб туради: бу илмий кашфиётлар ҳозирги замон табиииётшунослигида катта тўнтариш ясабгина қолмай, балки ҳозирги оламнинг илмий манзарасини ҳам ўзгартирди. Айниқса, А. Эйнштейннинг илмий ғоялари туфайли ҳозирги замон олимларининг руҳи, илмий иш характери тубдан ўзгарди.

    Илмий ижод долзарб илмий муаммоларни қўйишдан бошланади. Илмий тадқиқотнинг мақсади – вужудга келган муаммоларни ҳал этиш, олинган илмий натижаларни реалликни амалий ўзгартиришга татбиқ этиш, борлиқ моҳиятини яна ҳам чуқурроқ англашдир.

    Илмий ижод янгиликлар кашф этиш билан бир қаторда ҳозиргача мавжуд бўлган илмий билимларни пухта эгаллашни, мавжуд билимларни танқидий ўзлаштиришни, илмий янгиликларни ҳаётга татбиқ этишни ҳам ўз ичига олади.

    Самарали илмий ижоднинг зарур шарти тадқиқотчининг ички эркинлиги, шахс дунёқарашининг кенглиги, догматизмга қарши фаол курашишдир. Фандаги эркин ижод – табиат, жамият. Тафаккур соҳасида тадқиқ этилаётган ҳодисалармоҳиятини чуқурооқ тадқиқ этишга муттасил интилишдир.Фан ва тафаккурдаги эркин ижодий руҳ учун маддоҳлик, субъективизм, авторитетларга сиғиниш бутунлай ётдир. Илмий ижод учун сезгирлик, ҳушёрлик, реализм, объективлик, тадқиқот объектига танқидий ёндашиш ва эришилган илмий натижаларгашубҳа билан қараш характерлидир.

    Фалсафанинг муҳим соҳаси бўлган эпистемология(илмий билиш назарияси) илмий ижодга мазкур социал-маданий контекстда принципиал жиҳатдан янгилик бўлган, социал жиҳатдан аҳамиятли бўлган натижа яратадиган, шахснинг ҳар томонлама ўз-ўзини рўёбга чиқаришига имкон берадиган, унинг қобилият ва истеъдодини рўёбга чиқарадиган, аниқ мақсадга қаратилган илмий фаолият сифатида қарайди. Фалсафа нуқтаи назаридан ижод инсон фаолиятининг энг сермаҳсул, ижтимоий аҳамиятли ва қимматли маҳсулидир.

    Тадқиқотчининг ақлий фаолияти онгли равишда ҳақиқатни англашга қаратилган вақтдагина илмий билишда ижодкорлик бошланади.

    Билишдаги ижодкорлик тадқиқотчи тафаккурининг принципиал жиҳатдан янги билимга олиб борувчи, билишнинг муҳим ва ҳақиқий натижаларини олишга йўналтирилган ноанъанавий йўналишдир.

    Ижод жараёнини фалсафий ўрганишда илмий билиш табиатни, билимнинг реалликка бўлган муносабатини ўрганувчи, билиш жараёнининг энг уумий (табиий ва социал) шарт-шароитларини тадқиқ этувчи илмий билиш методологияси ва эпистемология бир-биридан фарқланади.

    Фан методологияси: илмий тадқиқот структурасини, унинг мантиқий тузилиши, методлари, воситалари ва альгоритмларини ўрганади; илмий билиш жараёнидаги ижодий фаолликнинг кўпқиррали томонларини ўрганади; ижодий фаолиятнинг фалсафий асослари тўғрисидаги тасаввурларни қамраб олади; илмий ижодни ташкил этишнинг ички механизми ва мантиқий ҳаракатланишини кўриб чиқади.

    Ҳозирги замон эпистемологиясининг муҳим вазифаси илмий ижод жараёнини, яъни тадқиқотчининг табиат, жамиятни сифат жиҳатдан яхшилашга, инсон шахсини такомиллаштиришга қаратилган ижодий-яратувчан фаолиятини тадқиқ этишдир. Илмий ижод эпистемологияси илмий ижоднинг амал қилиш ва ривожланиш механизмларини, илмий қарашлар ва назарияларнинг ворислик ва алмашиниш қонунларини, ҳар бир тарихий давр учун хос бўлган илмий ижодга ёндашиш стеретиплар ва парадигмалар мавжудлигини, ҳозирги илмий билишнинг методологик хусусиятларини очиб беришдир.
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21


    написать администратору сайта