Главная страница
Навигация по странице:

  • Илмий тадқиқотни режалаштириш.

  • Таянч тушунчалар

  • Фандаги назарий билиш илмий гипотезаларни илгари суриш, текшириш, қонун ва қоидаларни шакллантириш билан чекланиб қолмайди. Илмий ижоднинг энг юксак чўққиси – чуқур, ҳақиқий илмий назария яратишдир.

  • янги илмий ижод. Мундарижа ув материаллар


    Скачать 289.6 Kb.
    НазваниеМундарижа ув материаллар
    Анкорdffdsdvcxv
    Дата02.06.2022
    Размер289.6 Kb.
    Формат файлаdoc
    Имя файлаянги илмий ижод.doc
    ТипДокументы
    #565985
    страница5 из 21
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21

    Илмий тадқиқотда дам олиш ва овқатланиш маданияти.

    Бир хил меъёрда ишлаш, мароқли дам олишни билиш ижодий иш самарадоорлигини таъминлашда муҳим омил ҳисобланади. Маънавий комилликка эришишнинг зарур шарти сифатида машойиҳлар: “кам егил, кам ухлагил ва кам сўзлагил” деганлар ва шунга амал қилганлар. Ёки донишманд кишилар: ким кўп билишни ҳоҳласа, камроқ ухлаши керак, деганлар. Ёш тадқиқотчи вақтдан унумли фойдаланиш учун сутканинг 6-7 соатини ухлаб дам олиш учун ажратиши мақсадга мувофиқдир.

    Ҳар куни, ҳар ҳафта ва ҳар йилда бир марта мунтазам дам олишни ўрганиш (ҳафтанинг бир кунини тоғ сайли учун, йилнинг бир ойини саёҳатга ажратиш) инсон саломатлиги ва иш унумдорлиги учун ижобий таьсир кўрсатади.

    Дам олишнинг асосан икки тури: актив ва пассив дам олиш турлари бир- биридан фарқланади. Актив дам олиш–бу, машғулотлар турини ўзгартириш, яъни ақлий меҳнатни жисмоний машғулот билан, спорт ўйинлари билан алмаштиришдир. Актив дам олиш жараёнида организмда қон айланиши яхшиланади, асаблар тинчланади.

    Пассив дам олиш телевизор кўриш, мусиқа тинглаш ёки ухлаш кабилардан иборат бўлиб, инсонни ланж қилиши, меҳнат қилишга бўлган иштиёқини сусайтириши мумкин.

    Узоқ ўтириб ишлашга тўғри келадиган ҳолатларда иш бошлангунига қадар енгил гимнастика билан шуғулланиш, енгил гимнастика билан очиқ хавода сайр қилиш, енгил ванна қабул қилиш ёки чумилиш, мақсадга мувофиқдир.

    Тўғри ташкил этилган оқилона овқатланиш, шубхасиз, ақлий мехнат самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этади. Ҳаддан ташқари кўп овқатланиш организм учун ортиқча юк, зарарли бўлгани сингари етарли даражада оқсилга бой таом истеъмол қилмасликкишининг жисмоний заифлашувига таъсир кўрсатиши мумкин.

    Тиббий мутахассисларнинг тавсиясига кўра илмий ҳодимлари ҳар суткада 3000-3200 калорияли овқат истемол қилиши, овқат таркибида 110 гр оқсил(гўшт), 16% ёғ, 65-67 % углевод бўлиши мақсадга мувофиқдир.

    Марказий нерв системаси фаолиятида ва умуман бутун организм фаолиятида оқсиллар жуда муҳим роль ўйнайди. Маълумки, гўшт, гўшт маҳсулотлари, балиқ, сут, тухум, нон, нўҳат озиқ-овқат рационига оқсил сифатида киради.

    Ақлий меҳнат самарадорлиги илм кишиларидан турмуш ва ҳаётини оқилона ташкил этишни, тамаки чекиш, маишатпарастлик, ичкиликбозлик сингари зарарли одатлардан узоқ туришни талаб этади. Ичкиликбозликка ружу қуйиш инсон саломатлигига жиддий путур етказади, инсонни охир-оқибатда иродасиз, сабутсиз махлуққа айлантириб қўяди.Узоқ муддат тамаки чекиш инсон хотирасини кучсизлантиришга, ақлий меҳнатга бўлган лаёқатининг сўнишига, турли касалликларнинг келиб чиқишига олиб келади.

    Илмий тадқиқот учун зарур мавзу танлаш.

    Мустақил илмий ижодий ишда энг муҳими тадқиқот мавзусини танлашдир. Тўғри танланган мавзу ишининг ярим ютуғи ҳисобланади. Мавзу танлашдаги хатоликни ўзингга муносиб турмуш ўртоғи танлашдаги хатоликка ўхшатиш мумкин. Нотўғри танланган мавзу тадқиқотчининг бир неча ўн йиллик меҳнати зое кетгани, охир-оқибатда янги мавзу устида ишлашга мажбур бўлгани сингари кишилар оила қуришда йўл қўйган хатолари туфайли бутун ҳаётларини уқубатда ўтказишга, ёки янгидан оила қуришга мажбур бўладилар. Халқимизнинг: “етти ўлчаб бир кес” деган мақоли мавзу танлашда илмий раҳбар, кафедра аъзолари, соҳа мутаҳассислари билан обдан чуқур ўйлашни талаб этади.

    Гап шундаки, тадқиқот мавзуи, биринчидан, долзарб бўлиши, (яъни фан ривожи учун муҳим ва аҳамиятли бўлиши), иккинчидан, фан учун янгилик бўлиши (яъни илгари ишланмаган, жамият учун фойдали бўлиши), учинчидан, фанни илмий изланишларга йўналтириши, фанда ҳозиргача ҳал этилмаган муаммо ва масалаларни ҳал этиш йўлидаги янги қадам бўлиши зарур.

    Ўзбекистон Биринчи Президенти Ислом Каримов таъкидлаганидек, фан, илмий кашфиётлар жамиятнинг ривожланиш эҳтиёжлари туфайли вужудга келади.

    Шу боисдан ҳам, ижтимоий-гуманитар фанларда тадқиқот учун мавзу ижтимоий ривожланиш эҳтиёжлари, давр руҳи ва талабларидан келиб чиқиши лозим бўлади. Лекин фаннинг ўзига ҳос бўлган ривожланиш мантиғи ҳам мавжуд бўлиб, у ижтимоий амалиёт талабларидан анча илгарилаб кетиши ҳам мумкин. Шу сабабли ҳам диссертация мавзуини танлаш ўта жиддийва масъулиятли иш ҳисобланади. Бу фақат тадқиқотчи мансуб бўлган илмий жамоа учунгина эмас, балки бутун мамлакат фани учун аҳамиятли масаладир. Диссертация мавзуини танлаш, унинг долзарблиги ва фан учун янгилик баҳолашда ва кейинги тадқиқотлар учун аҳамиятини белгилашда илмий рахбар ёки илмий маслаҳатчининг ёрдами айниқса зарурдир.

    Тадқиқотчи учун илмий раҳбарнинг бўлиши шартми? Кўп ҳолларда бўлиши зарур, лекин бу тадқиқотчининг ўзи мустақил мавзу танлаш ҳуқуқини инкор этмайди. Кўп ҳолатларда катта илмий салоҳият ва тажрибага эга бўлган илмий муҳитда “яшаётган” олимлар билан мавзу танлаш фойдадан ҳоли бўлмайди. Чунки эндигина илм йўлига кириб келаётган ёш тадқиқотчи “катта” фаннинг мураккаб сўқмоқларидан дадил юриши учун илмий жамоа ишлаётган муаммоларнинг бирон бир соҳасини диссертация мавзуи қилиб олиши мақсадга мувофиқдир.

    Жамоадаги соғлом ижодий муҳит татқиқот сифати ва самарадорлигига ижобий таъсир кўрсатади. Ёш тадқиқотчи ўзи мансуб бўлган жамоанинг ички тартиб-қоидаларини хурмат қилиш, камтар, меҳнатсевар, ҳалол бўлиш орқалигина қадр-қиммат топиши, устозлар меҳри ва ишончини қозониши мумкин. Илмий жамоа ёш мутахассисни аҳлоқан пок билимдон шахс сифатида қабул қилсагина уни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаши ва унга меҳр-мурувват кўрсатиши мумкин.Бошқача қилиб айтганда, ёш тадқиқотчи яхши одам бўлмай туриб, гўзал инсоний сифат ва фазилатларга эга бўлмай туриб, фаннинг машаққатли сўқмоқларини босиб ўта олмайди, ярим йўлларда қолиб кетиши мумкин. Лекин бундан ёш тадқиқотчи ҳушомадгўй, лаганбардор, иккиюзламачи бўлиши керак экан-да, деган нотўғри хулоса келиб чиқмаслиги керак.

    Фаннинг равнақини устоз-шогирдлик, ҳамкорлик, дўстлик муносабатларисиз хатто тасаввур этиб ҳам бўлмайди. Гап шундаки, илм яратишнинг машаққатли йўлини босиб ўтган, катта ҳаётий тажриба ва илмий салоҳиятга эга бўлган олимлар ўз илмий ғояларини шогирдлари томонидан давом эттирилишини, ўз билим ва тажрибаларини ўзига муносиб шогирдларга беришни жуда хоҳлайдилар. Ёш тадқиқотчи ҳалол, беғараз, самимий, очиқкўнгил устозни топишни қанчалар хоҳласа, устозлар ҳам меҳнаткаш сабот-матонатли, меҳр-оқибатли, фанга садоқатли ва фидоий шогирдлар топишни шунчалик ҳоҳлайдилар. Ниятлари, хулқ-атвори мақсад-муддаоси мос устоз ва шогирдларнинг бир-бирини топа олиши ҳар иккиси учун Аллоҳнинг буюк инояти ҳисобланади. Устоз ёки шогирд танлашда йўл қўйилган хато мислсиз уқубат ва бахтсизлик келтириши мумкин.

    Ўта билимдон ва катта салоҳиятга эга бўлган олимлар инсоний муносабатларда ўта содда, самимий, бағрикенг, меҳр-шафқатли бўлганлари ҳолда илмий тадқиқотда ўзларига ва шогирдларига нисбатан ўта талабчан, инжиқ, қаттиққўл ва шафқатсиз бўладилар.(академиклар: И.П.Павлов, Д.П.Желобенко ва А.Эйнштейн сингари фан даҳоларининг илмий ишда ўта инжиқ, қаттиққўл бўлганлари ҳақида ҳикоя қиладилар; (Илова. Қ.Мўминовнинг “Кўнгил ишғоли” асари).

    Тадқиқотчи илмий раҳбар билан диссертация мавзуини танлашда қуйидаги усул ва қоидалардан фойдаланиши мумкин:

    1. Фан ва теҳника ютуқлари ҳақидаги илмий обзор(шарҳ)ларни кўриб чиқиш.Шу ўринда жаҳонга машҳур олима,икки марта Нобель мукофоти лауреанти Мария Кюри – Cкладовскаянинг фанга кириб келиш йўлига назар ташлаш мақсадга мувофиқдир. Франциянинг Сарбона университетининг табиийшунослик(физика ва математика) факультетини тамомлаган Мария илмий журналларда чоп этилган фаннинг сўнгги ютуқлари билан танишар экан, таниқли француз физиги Анри Беккерелнинг илмий мақоласида ҳозиргача кам ўрганилган ураннинг таркибида радиоактивлик хоссаси бўлиши мумкин, деган гипотезаси унинг эътиборини тортади. Унинг бутун борлиғини ана шу илмий муаммони ўрганиш ғояси эгаллайди. Ниҳоят, 1898 йили эри Пьер Кюри билан ҳамкорликда уран радиоактивлик ҳоссасига эга эканлигини, унинг янги элементлари – полоний ва радийни кашф этадалар. 1903 йили П.Кюри, М.Кюри ва Анри Беккерел физика бўйича халқаро Нобель мукофоти билан тақдирландилар(П.Кюри Е. Мария Кюри. М., Атомиздат, 1979. С 3-4.).

    Ҳозирги пайтда мамлакатимизда чоп этилаётган илмий журналларда муназара равишда фан ва теҳниканинг ютуқларига бағишланган танқидий обзорлар бериб бориляпти. Бу эса ёш тадқиқотчиларга фаннинг кам ўрганилган соҳаларини аниқлаш ва тадқиқот мавзуини белгилашда ёрдам бериши мумкин.

    2. Фанларнинг туташ нуқталарида эришилган илмий ютуқлар билан яқиндан танишиш ҳам фаннинг кам ишланган мавзуини аниқлашга ёрдам бериш мумкин.

    Турли фанларнинг туташ нуқталарида вужудга келган фаннинг янги соҳалари: биофизика, биокимё, биотехника, космик медицина, генинженерия ва шу кабилар табиатдаги рўй бераётган мураккаб жараёнлар ҳали ўрганилиши зарур бўлган соҳалар кўп эканлигидан гувоҳлик бериши ва тадқиқотчини илмий изланишларга ундаши мумкин.

    3. Халқ хўжалигининг аниқ соҳаларини лойиҳалаш, янги технологиянинг самарали усулларини саноат ва қишлоқ ҳўжалиги ишлаб чиқаришигататбиқ этишга бағишланган тадқиқотлар ҳам диссертация мавзуи бўлиши мумкин. Бундай методик тадқиқотлар юқори даражада амалга оширилса, иқтисодий ва техник жиҳатдан асосланиб, амалиётда синовдан ўтказилса, диссертация учун яҳши мавзу бўла олади.

    4. Янги фактик материалларни жалб қилиш орқали янги позиция ва янги методлар билан эски объектлар устида ишлаш ҳам диссертация учун истиқболли мавзу бўлиши мумкин.

    5. У ёки бу соҳанинг кам ўрганилган муаммоларини аниқлашга ёрдам берадиган фан арбоблари, техника, санъат мутаҳассислари билан маслаҳатлашиш ҳам диссертация мавзуини танлашга яқиндан ёрдам бериши мумкин.

    6. Ҳимоя қилинган диссертациялар каталогини кўриб чиқиш ҳам фаннинг ўрганилмаган муаммолари тўғрисида тасаввур қилишга ёрдам бериши мумкин.

    Ёш тадқиқотчилар магистрлик ёки докторлик диссертациялари устида ишлашга киришишдан олдин унча катта бўлмаган тадқиқот мавзулари устида ишлаб, ўз кучини синаб кўриши, муайян илмий ижод кўникмаси ва малакасини ўзида шакллантириши мақсадга мувофиқдир.

    Кўпинча ёш тадқиқотчилар талабалик давридаёқ фан тўгаракларида илмий докладлар қилиб, илмий журналларда 5-6 та мақола чоп этгач, ўзининг илмий ижодий ишга лаёқатли эканлиги билан устозлар назарига тушади.

    Фаннинг мураккаб ва машаққатли йўлини босиб ўтган ҳар бир олим ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлашга, ўзига муносиб шогирд тайёрлашга интилади. Чунки фан ҳалоллик, бағрикенглик, устоз-шогирдлик муносабатлари қарор топган жойдагина ривожлана олади.

    Илмий тадқиқотни режалаштириш.

    Тадқиқотчи аввало, диссертациянинг мақсад ва вазифаларини, унинг моҳияти, тақдим этилаётган (ёки илгари сурилаётган) илмий ғоянинг янгилиги, ва мавзуининг долзарблиги, унинг назарий ва амалий аҳамияти нимадан иборат эканлигини аниқ билиши ва белгилаши зарур.

    Диссертациядаги янгилик ва мавзунинг долзарблиги ҳақида гап кетар экан ҳар қандай янгилик прогрессив бўлавермагани сингари ҳар қандай эскиликка қолоқлик тамғасини босиб бўлмаслиги тўғрисидаги қоидани унутмаслик муҳимдир. Лекин шунга қарамай, янгилик эскилик бағридаги прогрессив ибтидони ўзида мужассамлаштиради ва шу боисдан ҳам истиқлол сари йўл очади.

    Илмий тадқиқотни мустақил режалаштириш усулини билиш иш самарадорлиги ва тадқиқотни ўз вақтида якунлашда ўта муҳим аҳамиятга эга.

    Тадқиқотни рационал ташкил этиш, аввало, ишни босқичма –босқич амалга оширишни, режага қатъий амал қилишни талаб этади.Пухта ўйлаб тузилган режа, белгиланган вазифаларни изчил, ҳар куни ва ҳар ҳафтада ўз-ўзини назорат қилиш, ишларнинг бажарилишини текшириш-илмий иш самарадорлигининг гаровидир.Ишдаги изчиллик, собитқадамлик, қўйилган вазифаларни ҳал этишдаги қатъийлик(талабчанлик, жиддийлик),олинган илмий натижаларни танқидий ва камтарона баҳолаш ақлий меҳнат унумдорлигини таъминлайди. Тадқиқотчининг илмий ишга ўзини тўла эҳтирос билан бағишлаши ундаги ижодий қобилият ва истеъдодни рўёбга чиқаради. Ўз ишиги муҳаббат билан ёндашсагина тадқиқотчидаги истеъдод камол топади.

    Машҳур рус физиологи И.П.Павлов ёш тадқиқотчиларга қилган мурожаатида: “Мен ватанимнинг ўзини фанга бағишлаган ёшларига нималарни тилашим мумкин? Энг аввало, изчил бўлишларини тилайман. Самарали илмий ижоднинг ана шу энг муҳим шарти ҳақида мен ҳеч қачон ҳаяжонсиз гапира олмайман. Изчиллик, изчиллик ва яна изчиллик. Ўз ишингизни аввал бошиданоқ сиз ўзингизни билимлар тўплашда қатьий изчилликка ўргатинг”22 – деб ёзган эди.

    Диссертация устида ишлашни шартли равишда қуйидаги беш босқичга бўлиш мумкин:

    1. Тайёргарлик кўриш;

    2. Диссертация устида иш бошлаш;

    3. Диссертацияни боб ва параграфлар бўйича ёзишга киришиш;

    4. Диссертация ва авторефератни ОАК(Олий Аттестация Комиссияси) талаблари бўйича расмийлаштириш(қўлёзма вариантини илмий муҳокама учун тайёрлаш).

    5. Диссертациянинг қўлёзма варианти муҳокамадан ўтгандан сўнг, таклиф ва мулоҳазалар асосида такомиллаштириб, ҳимояга тайёрлаш ва ҳимоя қилиш.


    7-мавзу: Тадқиқот жараёнида илмий назариянинг

    ўрни ва роли
    Режа:

    1. Илмий назария – илмий ижод асоси.

    2. Илмий назария яратиш усуллари.

    3. Илмий назария – илмий тадқиқот маҳсули.

    4. Илмий назариянинг асосий вазифалари.

    Таянч тушунчалар:назария, гумон, тахмин, верификация, фальсификация, мавҳумлаштириш, идеаллаштириш.

    Юқорида кўриб чиққанимиздек, илмий билишнинг икки даражаси мавжуд бўлиб, билишнинг эмпирик даражаси тажриба, эксперимент орқали фактлар йиғишдан иборат бўлиб, илмий билишнинг назарий даражасида илмий маълумотларни ҳар томонлама анализ қилинади, идрок этилади ва талқин қилинади.

    Илмий ижоднинг назарий даражасида тадқиқотчи алоҳида фактлар, ҳодисаларни билишдан уларнинг мураккаб моҳиятини, маъносини ва сабабларини англашга ўта бошлайди. Билишнинг бу босқичида тадқиқотчининг ижодий тафаккури олинган эмпирик билимлар моҳиятини тўлароқ ва чуқурроқ тушунишга имкон берадиган озми-кўпми ҳақиқатга яқинроқ илмий гипотезаларни илгари суради. Сўнгра тадқиқотчи ўзини оқламаган илмий гипотезаларни улоқтириб, янги ишчи гипотезани синаб кўришга, ўрганилаётган объект хоссалари билан унинг ривожланишининг ички ва ташқи шарт-шароитлари ўртасидаги алоқадорлик қонуниятларини очишга интилади. Масалан, физика соҳасидаги тадқиқотларда вақт, температура, босим сингари омилларнинг ўзгариши физик объектнинг хулқ-атворига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатади.

    Верификация ва фальсификация ёрдамида илмий гипотеза, тахмин ва гумонларни текшириш уларнинг яроқсизидан воз кечиб, ҳақиқатга яқинларини саралашга имкон имкон беради. Синовдан ўтган гипотезалар илмий билиш структурасидаги ўз мақомини ўзгартириб, эҳтимолли билишдан ишончли билимга айланади ва қонуният мақомига эга бўлади.

    Қонун – ҳодисалар структурасидаги барқарор, такрорланувчи, зарур, инвариант(нисбатан мустақил), муҳим хосса ва хусусиятлардир. Илмий қонуниятни очиш – ўрганилаётган ҳодисани чуқур анализ қилиш, унинг сабаблари ва моҳиятини билиш демакдир.

    Фандаги назарий билиш илмий гипотезаларни илгари суриш, текшириш, қонун ва қоидаларни шакллантириш билан чекланиб қолмайди. Илмий ижоднинг энг юксак чўққиси – чуқур, ҳақиқий илмий назария яратишдир.

    Илмий назария яратиш ғоят мураккаб жараён бўлиб, ғоят чуқур ва мазмундор илмий абстракциялар моҳиятини очишнинг зиддиятли жараёни ҳисобланади.Бундай илмий абстракцияларга математикадаги “моддий нуқта”, “мутлақ текис юза”, физикадаги “идеал газ”, “мутлақ қора жисм”, механикадаги “ишқаланишсиз ҳаракат ва сирғаниш”; иқтисодий назариядаги “товар”, “айирбошлаш”, “қиймат”, “бозор”; социологиядаги “социал структура”, “социал ҳаракат”, “социал мобиллик”, “социал жараён”; фалсафий тушунчаларнинг деярли барчаси(“борлиқ”, “онг”, “руҳ”, “онгсизлик”, “маънавият”, “шахс” ва ҳоказолар) мазмундор илмий абстракциялардир.

    Илмий абстракциялар эвристик куч-қудратга эгадир. Илмий қонун ва илмий назариялар илмий абстракцияларга таянади, бу эса реал системаларнинг ҳаёти ва хулқ-атворини яхшироқ ва тўлароқ изоҳлаш имконини беради.

    Ҳақиқий илмий билимга асосланувчи ҳар қандай назария алоҳидаликни унинг яхлитлигида билишга жуда яқиндир. Назарий билиш объектлари, бу – билиш объекти акс этадиган фикрий конструкциялар, абстракциялардир.

    Назарий абстракциялашнинг энг муҳим шакли идеаллаштириш бўлиб, бу предмет ва унинг яшаш шароитини абстракциялашдир, ана шу томонларсиз у мавжуд бўла олмайди. Баъзан илмий идеаллаштиришни принцип жиҳатдан амалга ошириб бўлмайдиган шарт-шароитларнинг киритилиши, деб атайдилар. Масалан, бозор иқтисодиёти шароитида инфляциянинг мутлақо бартараф этилиши. Ҳар қандай илмий идеаллаштириш шартли бўлиб, муайян муаммони ҳал этиш учун яратилади. Идеаллаштиришнинг характери мазкур муаммонинг мазмунига боғлиқдир. Масалан, Альберт Эйнштейн нисбийлик назариясини яратишда физика назариясидан классик физиканинг “мутлақ макон”, “мутлақ замон” сингари фундаментал идеаллаштиришни чиқариб ташлади. Бу эса унга ҳозирги оламнинг илмий релятивистик манзарасини яратиш имконини берди. Буюк олимнинг ижодий фаолияти фандаги буюк кашфиётга, бутун инсоният дунёқарашининг ўзгаришига олиб келди. Шундан кейин “ҳаракат”, “макон”, “замон”(вақт) тушунчалари тўрт ўлчамли макон-замон континуумининг ягона илмий тушунчасига бирлаштирилди.

    Назария – бу илмий билимларнинг концептуал, мантиқий системасидир. У объектив воқеликдаги айрим фрагментларнинг структураси, мазмуни, амал қилиши ва ривожланишини акс эттиради.

    Фандаги чуқур, мазмундор илмий назарияларнинг мавжудлиги фан етуклигининг муҳим белгисидир. Тадқиқотчи илмий билишнинг назарий босқичида илмий билимни анализ қилишдан синтез қилишга ўтади.

    Илмий назария, бу – бирон бир предмет тўғрисидаги ҳақиқий билим бўлиб, предметнинг яхлит ва хусусий томонларини қамраб олади; фактлар, ғоялар, тушунчалар, гипотезалар, қонунлар, таърифлар, теорема, аксиома ва ҳ.о. мураккаб иерархик илмий билимлар системасини акс эттиради.

    Эпистемологияда илмий назариянинг қуйидаги типлари бир-биридан фарқланади:

    1. Тажрибага асосланувчи(амалий) фанлар илмий назарияси;

    2. Гипотетик-дедуктив илмий назариялар – фундаментал фанлар илмий

    назарияси;

    3. Аксиоматик илмий назариялар;

    4. Математика ва логиканинг формаллашган илмий назариялари.
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21


    написать администратору сайта