Главная страница

8.Умуртқа поғонаси жароҳатларида шошилинч ёрдам». Реферат мавзу Умурта поонаси жароатларида шошилинч ёрдам Бажарди тингловчи


Скачать 87.13 Kb.
НазваниеРеферат мавзу Умурта поонаси жароатларида шошилинч ёрдам Бажарди тингловчи
Дата12.04.2021
Размер87.13 Kb.
Формат файлаdocx
Имя файла8.Умуртқа поғонаси жароҳатларида шошилинч ёрдам» .docx
ТипРеферат
#193810
страница10 из 11
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11

Босқичли репозиция усули.


Бу усулга кўрсатма олдинги усуллардагидай синишлардаги кўрсатма бўлади. Кўкрак бел соҳаси умуртқа танаси ½ қисмининг асоратланмаган компрессион понасимон синишларида шу усул қўлланилади. Бу усул қуйидагилардан иборат.

Бемор қаттиқ кроватга ётқизилади. Жароҳатланган умуртқа соҳаси гомокга олинади. Гомок охирлари металл тросга уланилади. Трос блок орқали ўтқазилади ва балкан рамаларига қистирилади.

Тросларга 3-5 кг юклар осилади. 3-5 кун мобайнида юклар оғирлиги 12-16 кг етказилади. Кунда копрессияланган умуртқа қайта тикланиши юзага келади. Бу усул қўлланилганда албатта гимнастика, физиотерапия, масаж ўтказилиши керак. Бемор 1,5-2 ой ётоқ режимида бўлади, кейин 3 ой муддатга гипсли корсет қўйилади. Иш қобилияти 1 йилдан сўнг қайта тикланади.

Талаба билиши керак: - функционал усул бир моментли репозиция усули босқичли репозиция қўлланилганда ЛФК билан шуғулланиш керак. Умуртқа поғонасини ёзувчи мушакларнинг мустаҳкамлигини кучайтирувчи машқлар қилинади. Умуртқа поғонасидан босим орқа устунга ўтади. Жароҳатга тушадиган босим пасаяди. Бемор кунига 3-4 марта «Ласточка» машқларни 10-15 минутдан бажариши керак. Бундан мушаклар кучи 2-3 мартага ошади.

Оператив даволаш.


Умуртқа поғонасидаги жарроҳлик амалиётини 2 та категорияга бўлиш мумкин. Орқа мияга тушадиган босимни камайтирувчи операциялар:- ламинэктомия, синган умуртқа танасини олдинги йўл орқали олиб ташлаш (бўйин умуртқасида бўлса, тўш ўмров, сўрғичсимон мушаги олдинги қиррасидан вертикал кесма орқали). Бел соҳаси бўлса: - олдинги ташқи қорин пардадан ташқариги йўл орқали киради. В.Б.Чаклин усули. Кўкрак умуртқалари –плевра орқали.

Стабилизацияловчи операциялар:- спондилодез орқа ва олдинги йўл билан олиб борилади. Умуртқалар фикцасияси суяк - пластик, металопластик олиб борилади. Операцияга кўрсатма, орқа миянинг қисилиши бўлса операция кенг олиб борилади.

Ушбу операцияга кўрсатмалардан қуйидагиларни ажратиш мумкин:

    • умуртқа поғонаси ностабил синишлари, фалажлик хавфи бўлса;

    • эскирган чиқишлар бўлса;

    • бир нечта қўшни умуртқалар шикасти, консерватив йўл наф бермаса;

    • ўтказилган катта ламин эптамия.



Бўйин умуртқаларининг синиш ва чиқишлари.


Бўйин соҳаси умуртқалари синишлари ва чиқишларига даволашнинг барча 4 тури ўзига хос аҳамиятга эга.

  • Функционал усулга кўрсатма. Бўйин умуртқаси танасининг компрессион синиши. Умуртқа поғонасини эгри текисликда Глиссон илмоғи орқали 4-5кг юк билан 5-6 кун давомида тортмага олинади. Бош – кўкрак – қорин соҳасига гипсли боғлам (торокрониал боғлам ёки минерви корсети ) 3-4 ойга қўйилади.

  • Бир моментли репозиция усули, бўйин умуртқасининг чиқиши ва умуртқа танасининг компрессион синиши ҳам асоратланган, ҳам асоратланмаган турларида қўллаш мумкин. Ринне Гютер усули энг кўп қўлланилади ( 30дан ортиқ усули мавжуд). Кейин торококрониал гипсли боғлам қўйилади. Асоратланган турида бош суягидан тортма қўйилади.

  • Босқичли репозиция усули – бош суягига скелет тортмаси қўйилади. Тортма 2 ойга қўйилиши керак. Торококрониал гипсли бойлам 3-4 ойга қўйилади. Тортма (Бартон, Кратчфилт, Блекмор ) скобалари билан қўйилади.



1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11


написать администратору сайта