8.Умуртқа поғонаси жароҳатларида шошилинч ёрдам». Реферат мавзу Умурта поонаси жароатларида шошилинч ёрдам Бажарди тингловчи
Скачать 87.13 Kb.
|
Букиб айланувчи механизм.Умуртқа поғонасининг букилиши билан бир вақтнинг ўзида ротацияси содир бўлади. Натижада умуртқа поғонасининг орқа бойлами жароҳатланади. Агар куч катта бўлса умуртқалараро бойлам капсуласи ёрилиб, бойлам ўсиқларидан ажралади ва ўсиқларнинг биттаси ёки ҳар иккаласи синиши кузатилади. Юқорида турган умуртқа, пастдаги умуртқага нисбатан олдинга ёки ён томонга силжиши мумкин. Силжишлар натижасида умуртқалараро диск ёрилиши ва синиб чиқиши кузатилади. Бундай синишда пастки умуртқа танасининг олдинги юқориги қирраси синади. Синиб чиқишлар нотурғун умуртқа поғонаси жароҳатланишига киради. Бу орқа мия ва унинг илдизчаларини оғир зарарлайди. Ёзувчи механизм.Кўпинча бўйин умуртқаларида учрайди. Шикастловчи куч олдинги томондан юзага келади. Бундай куч таъсирида бўйин умуртқалари ёзилади. Етарли миқдорда куч ишлатганда олдинги тўғри бойлам узилади. Бу эса жароҳатловчи фактор таъсири давом этганда ҳам бўйин ёзилишини енгиллаштирди. Натижада умуртқалараро диск узилади. Ёзувчи таъсири давом этганда орқа равоқ ва ўткир ўсиқ ричагсимон ҳаракатланади ва уларнинг синиши кузатилади. Олдинги узун бойлам узилиши мушак ёзилишини осонлаштиради. Кейин орқа узун бойлам узилиб, ёзувчи чиқиш кузатилади. Юқорида турувчи умуртқа пастидаги умуртқа устидан орқа томонга сирғалиб, орқа мияни қисман ёки тўлиқ қисиб қўяди. Қамчинсимон механизм.Бундай шикастланиш бўйин умуртқаларида автоҳалокатларидан кейин келиб чиқади. Автомашина тўсатдан тўхтаганда бош ва бўйин умуртқалари тезда букилади ва ёзилади яъни қамчи ҳаракатини бажаради. Натижада қон қуйилиши, бўйин бойлам аппаратининг узилиши ва ёрилиши кузатилади. Мушакларнинг тўсатдан координацияланмаган қисқариши натижасида келиб чиқадиган синишлар.Бу механизм асосида бел умуртқалари, кўндаланг ўсиқлари узилади ва бел ёнбош ҳамда бел квадрат мушакларининг кучли қисқариши кузатилади. Орқа трапециясимон кучли координацияланмаган қисқариши натижасида VII бўйин умуртқасининг ўткир ўсиғи узилиши кузатилади. Бу «Кон қазувчи» синиши дейилади. АНАМНЕЗ ЙИҚҚАНДА ТРАВМАНИНГ КЕЛИБ ЧИҚИШ МЕХАНИЗМИНИ БИЛИШ.шикастловчи кучнинг таъсир қилган ўрни кучнинг катталиги таъсир этувчи куч йўналиши ва давомийлиги Анамнез йиғишда травмадан кейин ўтган вақт, бемор ҳолати ва стационарга келгунга қадар кўрсатилган биринчи ёрдамни аниқлаш муҳим ахамиятга эга. Беморни текшириш қаттиқ тўшакка ётган ҳолда амалга оширилади. Оғриқ – травмадан кейин эрта даврда ҳамма касалларнинг илк шикояти ҳисобланиб, умуртқа поғонаси жароҳатланган соҳада жойлашади ва 2-3 умуртқани қамраб олади. Оғриқ маҳаллий ёки илдизчали типда бўлади. Илдизчали тип – синиб силжиган бўлаклар илдизларни қисади. Бу яна эпидурал ёки субдурал қон қуйилишида кузатилади. Илдизчаларни силжиган ва жароҳатлаган умуртқалараро дисклар қисиб қўйиши мумкин. Оғриқ интенсивлиги фақат суяк жароҳатланишига боғлиқ бўлмай юмшоқ тўқима жароҳатланиши, беморнинг умумий ҳолати ва индувидиал сезувчанликка боғлиқ. Оғриқ шунчалик кучли бўлиши мумкинки, хоҳлаган ҳаракат ҳатто минимал бажарилган ҳаракат ҳам чидаб бўлмас оғриқни келтириб чиқариб, беморнинг ҳаракатланишига тўсқинлик қилади. Умуртқа поғонасининг кўкрак бел соҳаси синганда оғриқ белбоғсимон характерга эга. Оғриқ қоринга, оёқларга ва нерв устуни бўйича иррадиацияланади. Баъзан оғриқ ўткир қорин клиникасини беради. Бу қорин парда орти ва қуёш чигали таъсирланиши натижасида юзага қелади. ЭСЛАТМА! Кўп ва қўшма травмаларда бемор умуртқа поғонаси соҳасидаги оғриқдан шикоят қилмайди ва буни ташхислаш қийин бўлади. Фақат тўғри йиғилган анамнез ва малакали клиник текширишлар диагностик хато қилишга йўл қўймайди. Кўрик бемор ҳолатини аниқлайди. чалқанча мажбурий ҳолатда бўйин умуртқалари травмасида бошни ушлаб тура олмайди. Кинбек бўйича 3 даража тафовут этилади. даража. Бош гилиотинага ўхшаб тушади. даража. Бошини бемор қўли билан ёки сочидан ушлаб туради. 3-даража. Ҳайкал боши. курак орасида, думба соҳасида қон қуйилишлар, қирилишлар бўлса, шикастланувчи куч ва травма механизми ҳақида тушунча беради. орқанинг узун мушакларини рефлектор таранглашиши синган умуртқа соҳасида шиш ва гематома бўлади. шикастланган соҳада ўткир ўсиқлар орасидаги масофа ошади. Пальпация Умуртқа поғонасининг ўткир ўсиқларни энса соҳасидан то думғазагача пайпаслаш. Бу вақтда қуйидагилар билинади: оғриқ локализацияси: ўткир ўсиқлардами ёки ўсиқлараро масофадами? шикастланган ўткир ўсиқнинг юқоридаги умуртқадан орқада туриши; синган ва силжиган умуртқанинг ўткир ўсиқлари орасидаги масофа катталашиши; ўсиқлараро ва ўсиқ усти бойлами йиртилиши натижасида ўсиқлар орасидаги масофанинг тушиши; паравертебрал соҳа пайпасланганда орқанинг узун мушаклари таранглашуви ва бел умуртқалари кўндаланг ўсиқлари синганда шу соҳада оғриқ; қоринни пальпация қилганда оғриқ ва мушаклар таранглашиши кузатилади. Бу қорин парда ортига қон қуйилиши ва қуёш чигалининг таъсирланиши билан боғлиқ; умуртқа поғонасига ўқли (осевая нагрузка) зўриқиш бериш: бемор ётган ҳолатда бу симптом бажарилади. Бемор бошидан босилганда ёки товонидан босилганда шикастланган соҳада оғриқ сезади. ЭСЛАТМА! Бемор вертикал ҳолатда турганида ўқли зўриқиш симптомини аниқлаш ман этилади. Умуртқа поғонаси шикастланганда бундай текширилса, қўпол хатолик ҳисобланади. Перкуссия ўткир ўсиқ бўйича бажарилади. Агар бўлакли (осколчатый) синишлар бўлса умуртка равоғининг силжишига ва қўпол жароҳатланишига олиб келиши мумкин. Аускультация кучсиз ҳаракат қилганда синган соҳада крепитация эшитилади. (симптом Лудлофа) бу симптомни бажариш ҳам хавфли. Чунки, бу яққол намоён бўлмайди. умуртқа поғонаси ҳаракати амплитудасини аниқлаш ўткир даврда хавфли ҳисобланади. Махсус симптомлар бемор чалқанча ётганда оёқни кўтарганда, кўкрак бел соҳасининг компрессион синишида шу соҳада оғриқ сезади. Томсон симптоми. |