8.Умуртқа поғонаси жароҳатларида шошилинч ёрдам». Реферат мавзу Умурта поонаси жароатларида шошилинч ёрдам Бажарди тингловчи
Скачать 87.13 Kb.
|
Умуртқа поғонаси жароҳатланишини ўрганаётган талаба шу шикастланишнинг классификациясинибилишикерак. орқа мия ва илдизларнинг асоратли ва асоратсиз шикастланиши; турғун ва нотурғун жароҳатланиш; Умуртқа поғонаси таянч комплекси шикастланиши ўсиқ усти, ўсиқлараро сариқ бойлам, умуртқа бўғим ўсиқлари ёки уларнинг умуртқалараро бўғими; умуртқа танаси, равоғи, бўғими, кўндаланг ва ўткир ўсиқлари шикасти; умуртқа поғонасининг чиқишлари ва синишлари ҳамда ўсиқлараро бойлам жароҳати. қурол яроқ натижасида келиб чиққан жароҳатлар (ХДЖ курсида ўтилади) Талаба ёпиқ синишларнинг олтита асосий механизмини билиши керак.билвосита жароҳат букувчи компрессион букиб айланувчи ёзилувчи асосан бўйин умуртқалари соҳасида учрайдиган «қамчинсимон синиш»ларни. мушакларнинг тўсатдан бетартиб қисқариши натижасида синиш. Букувчи флексион механизм.Умуртқа поғонасининг букилувчи ёй эластиклигига ва унга таъсир этувчи фактор кучидан кам бўлса, умуртқа танаси компрессион синиши юзага келади. Бунда битта умуртқа ёки бир неча умуртқалар танасининг понасимон компрессион синиши юзага келади. Умуртқа танаси баландлигининг вентрал пасайиши умуртқа танасининг 1/3 қисмини ташкил қилади. Тумшуқсимон ўсиқнинг асосини умуртқа поғонасининг дорзал қисми ташкил қилади ва умуртқа поғонаси бўшлиғига ўтиб, орқа мияни олдиндан қисади. Понасимон компрессион синиш турғун синишларга киради. Умуртқалараро бойламлар сариқ бойлам, ўсиқлараро бойлам, ўсиқ усти бойламлари бутунлиги сақланади. Бундай шикастланишлар умуртқа поғонасининг бўйин, кўкрак, бел соҳаларида кўпроқ учрайди. Компрессион механизм.Компрессия механизми умуртқа поғонаси танасининг қисилиши натижасида юзага келиб асосан баландликдан оёққа ва ўтирган ҳолатда тушганда, куч умуртқа ўқи бўйлаб таъсир этади. Натижада умуртқа поғонасининг бел мушаклари таранглашуви натижасида, умуртқа поғонаси эгриликлари сагитал юза соҳасида текислашади (ёзувчи мушак ҳисобидан). Жароҳатловчи куч умуртқа бўйламасига таъсир этиб, унинг танаси эзилишига олиб келади ва умуртқа танасини бир-бирига туташтирувчи пластинкалар ёрилиб эзилади. Умуртқалараро диск умуртқа танасининг ғовак моддасига кириб кетади ва майдаланиб синиш оқибатига олиб келади. Бундай синишларни портлаш типидаги синишлар деб айтса бўлади. Синган бўлаклар орқага қараб силжиса, бу орқа мия ва унинг илдизчалари жароҳатланишига олиб келади. Натижада орқа мия чайқалиши ва гематомиелияга юз беради. Орқа таянч комплекси зарарланмаган бўлса, у ҳолда шикастланиш стабил бўлиши мумкин. Айрим ҳолларда куч умуртқа бўйлама ўқига таъсир этиб, умуртқа орқа турғунлигини сақловчи комплекснинг зарарланиши натижасида ностабил синишга сабаб бўлади. Бундай синишлар умуртқа поғонасининг барча қисмларида учраши мумкин, асосан бўйин ва бел соҳасида кўп учрайди. |