Главная страница
Навигация по странице:

  • ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ ҲУЗУРИДАГИ ҲАРБИЙ ТИББИЁТ ФАКУЛЬТЕТИ ҲАРБИЙ-ДАЛА ЖАРРОҲЛИГИ КАФЕДРАСИ РЕФЕРАТ Мавзу

  • 8.Умуртқа поғонаси жароҳатларида шошилинч ёрдам». Реферат мавзу Умурта поонаси жароатларида шошилинч ёрдам Бажарди тингловчи


    Скачать 87.13 Kb.
    НазваниеРеферат мавзу Умурта поонаси жароатларида шошилинч ёрдам Бажарди тингловчи
    Дата12.04.2021
    Размер87.13 Kb.
    Формат файлаdocx
    Имя файла8.Умуртқа поғонаси жароҳатларида шошилинч ёрдам» .docx
    ТипРеферат
    #193810
    страница1 из 11
      1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11



    ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МУДОФАА ВАЗИРЛИГИ
    ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ ҲУЗУРИДАГИ

    ҲАРБИЙ ТИББИЁТ ФАКУЛЬТЕТИ
    ҲАРБИЙ-ДАЛА ЖАРРОҲЛИГИ КАФЕДРАСИ


    РЕФЕРАТ
    Мавзу: Умуртқа поғонаси жароҳатларида шошилинч ёрдам
    Бажарди: тингловчи _______________

    Раҳбар: т.ф.н., истеъфодаги тиббий хизмат

    полковниги Раҳимов А.Ф


    Тошкент – 2021

    Реферат режаси:


    1. Кириш.

    2. Асосий қисм:

    1) УМУРТҚАПОҒОНАСИБОЙЛАМЛАРИ

    2) Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш.

    3) Умуртқа поғонаси ва орқа мия жарохатларининг клиник белгилари.

    3.Хулоса.

    1. Фойдаланилган адабиётлар.



    М а в з у: УМУРТҚАПОҒОНАСИНИНГЖАРОҲАТЛАНИШИВАУЛАРНИДАВОЛАШ.


    Маъруза мақсади:


    Талабаларга умуртқа поғонасининг жароҳати бор беморларга ташхис қўйиш, бирламчи кечиктириб бўлмайдиган ёрдам кўрсата олиш, консерватив ва оператив даволаш усуллари ҳақида тушунча ҳосил қилиш.

    Маърузадан кутиладиган натижалар:


    Маъруза эшитилгандан сўнг талабалар умуртқа поғонаси жароҳатланиши ва уларни даволашнинг клиник шаклларини билишлари керак:

    1. Умуртқа поғоналари функциялари ва анатомик тузилишларини;

    2. Жароҳатловчи таъсирлар механизмига қараб умуртқа поғонаси жароҳатларини классификация қилишни;

    3. Умуртқа поғонаси чиқишлари ва синишларининг клиник симптомларини;

    4. Умуртқа поғонасининг оқибатли жароҳатлари клиник белгиларини;

    5. Рентгенограммада умуртқа поғонасининг чиқиши ва синишларини кўра олишни;

    6. Умуртқа поғонаси жароҳатлари бор беморларни текшириш усулларини;

    7. Умуртқа поғонаси жароҳат хусусиятига қараб консерватив ва оператив даволаш тактикасини танлай билишни;

    8. Умуртқа поғонасининг жароҳат жойига қараб гипсли бойлам қўйиб даволаш усулларини;

    9. Умуртқа поғонаси чиқишлари ва синишларида репозиция қилиш, ташхислаш, скелет тортмалар қўйиб, вақтида даволаш усулларини;

    10. Умуртқа поғонаси жароҳатларида ётоқ режим, реабилитацияси ва меҳнатга лаёқатсизлик вақтини танлаб билиш;

    11. Умуртқа поғонасининг асоратсиз ва жароҳатланишида даволаш гимнастикаси, реабилитациясининг турли хил даврларида қўллай олишни;

    12. Жароҳатдан сўнг эрта ва кечки даврда типик асоратларнинг профилактикаси ва даволаш усулларни.

    Талаба қуйидагиларни билишлари керак.


    Умуртқа поғонаси тананинг асосий ўқи ҳисобланиб унда бош, елка ва чаноқ камари туради. Сегментар тузилишга эга бўлиб, суяк ва эластик элементлардан таркиб топган конструкцияни эслатади.

    Умуртқанинг суяк қисмига: танаси, равоқлари, тўрт бўғим (2 та юқори ва 2 та паст) икки кўндаланг ва бир ўткир ўсиғидан иборат.

    Эластик қисмига: умуртқалараро диск ва бойлам аппарати киради.

    Умуртқа поғонаси 32-34 та умуртқалардан ташкил топган бўлиб, улардан 7та бўйин, 12та кўкрак, 5та бел, 4-5 та думғаза ва 4-5та дум суякларидан иборат.

    Умуртқа танаси ғоваксимон бўлиб, улар ўзида суякли тўсиқчаларни тутади. Бу тўсиқчалар вертикал, горизонтал ва радиал йўналган. Юқорига краниал ва пастга каудал йўналган туташтирувчи пластинкалардан ташкил топган. Ҳар икки кетма-кет турган умуртқа поғонасининг бўйин, кўкрак, бел соҳасида 3 та бирикма ва

    бойламлар билан бирлашган. Юқоридаги умуртқанинг пастки бўғим ўсиқлари орасида ҳосил бўлган 2 та бирлашма ҳақиқий ҳисобланади. Бу диартроз бўғим ҳисобланиб, бўғим юзаси гиалин тоғай бўлиб, ўзида синовиал қават ва синовиал суюқлик сақлайди.

    Умуртқалараро бўғимда бўғим бўшлиги бўлиб, у тор ёриқ сифатида умуртқа поғонасида турлича жойлашган. Бўйин соҳасида бўғим бўшлиги горизонтал юзага нисбатан орқада жойлашган бўлади. Кўкрак ва бел умуртқалар соҳасида бўғим бўшлиғи вертикал йўналишга эга. Кўкрак соҳасида бўғим бўшлиғи фронтал юзага яқинлашади ва у ташқаридан олдинга, ичкаридан орқага йўналган. Бел соҳасида бўғим бўшлиғи саггитал юзага яқинлашади ва улар олдиндан ичкарига, орқадан ташқарига йўналган.

    Умуртқа поғоналари бир - бири билан умуртқалараро дисклар ёрдамида туташган бўлиб, бу диск желатинсимон дирилдоқ ядро ва фиброз толали ҳалқалардан иборат. Умуртқалараро дискнинг баландлиги умуртқа поғонасининг 1/4 қисмини ташкил этади.

      1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11


    написать администратору сайта