8.Умуртқа поғонаси жароҳатларида шошилинч ёрдам». Реферат мавзу Умурта поонаси жароатларида шошилинч ёрдам Бажарди тингловчи
Скачать 87.13 Kb.
|
УМУРТҚА ПОҒОНАСИ БОЙЛАМЛАРИ.олдинги бўйлама бойлам, энса суягининг ютқун дўмбоғидан бошланиб, умуртқа поғонасининг олдинги ён юзалари бўйлаб ўтиб, думғаза суягининг чаноқ юзаси соҳасида тугайди. Бу бойлам умуртқа поғонаси билан зич боғланган бўлиб, умуртқа поғонасининг эластик бирлашмаси ҳисобланади. Бу бойлам умуртқа поғонасининг ҳаддан ташқари ёзилишига йўл қўймайди. орқа бўйлама бойлам умуртқа поғонасининг орқа каналида жойлашган бўлиб, у энса суяги дўмбоғидан бошланади ва думғаза каналининг олдинги юзасида тугайди. Бу бойлам умуртқалараро дискда зич бойланиб, умуртқа поғонасининг ҳаддан ташқари букилишига монелик қилади. сариқ бойлам умуртқанинг бир-бирига қараган равоқлар ўртасидаги бойлам. Юқорида турган умуртқа суягининг ички равоғидан, пастда турган умуртқанинг ташқи равоғи орасида тортилган бўлиб, ўзининнг олдинги ташқи чегараси билан спинал нерв чиқадиган умуртқалараро тўсиқни ёпади. сариқ бойлам ўзининг эластиклиги ёрдамида ровоқларни бир-бирига яқинлаштиради. Умуртқалараро диск пулпоз ядроси умуртқаларни бир-биридан узоқлаштиради ва доим сиқилган ҳолда туради. ўсиқлараро бойлам бир-бирига қараган ўткир ўсиқлар орасидан ўтиб, ўсиқ ўзагидан бошланиб сариқ бойламга қўшилади. ўсиқ усти бойлами ўткир ўсиқлар устидан узлуксиз тортма шаклида ўтган бўлади. Умуртқа поғонасининг бўйин қисмида C VII дан юқорида бу бойлам кенгаяди ва йўғонлашиб боради. кўндаланг ўсиқлараро жуфт бойлам умуртқалараро кўндаланг ўсиқларни бир- бирига яқинлаштириб туради. Олдинги ва орқа бўйлама бойламлар ва умуртқалараро диск умуртқа поғонаси танасининг турғунлигини сақлайди. Умуртқа поғонасининг турғунлигини сақловчи умуртқалараро бўғимлар, умуртқалараро дисклар, сариқ бойлам, ўсиқлараро ва ўсиқ усти бойламлар мажмуасидан иборат. Агар юқоридаги бойламлар мажмуасининг бутунлиги бузилса, у ҳолда умуртқа поғонасининг турғунлиги бузилади. Кўкрак соҳасидаги умуртқа поғонаси турғунлиги қовурғалараро ҳосилаларга боғлиқ бўлади. Қовурғалар умуртқа танасига ва умуртқанинг кўндаланг ўсиқларига, умуртқалараро бўғимлар иштирокида ёпишган бўлади ва чайқалишларни кучсизлантириб, умуртқа танасига бўғим ўсиқлари орқали тарқатади. Умуртқа поғонасининг ҳаракатчан қисми бўйин ва бел қисмлари бўлиб, уларда физиологик лордоз кузатилади. Кўкрак ва думғаза қисмлари кам ҳаракатчан бўлади. Бўйиннинг кўндаланг ўсиқлари қуйидаги хусусиятларга эга: кўндаланг ўсиқлар бўғим ўсиқлари олдида туради. кўндаланг ўсиқ 2 қисмдан иборат: олдинги қовурға рудименти ўсиғи ва орқа хусусий кўндаланг ўсиқ. Бу қисмлар ўзаро бирлашиб қовурға ўсиғини ҳосил қилади. кўндаланг ўсиқлар орасида тирқишлари мавжуд бўлиб, улардан умуртқа артерияси ва нерв чигали ўтади. кўндаланг ўсиқ 2 та олдинги ва орқа дўмбоқча бўлиб тугаган. кўндаланг ўсиқ юқори краниал юзасидан орқа мия нервларининг чуқур эгатлари бор. Сагитал юза бўйлаб умуртқа поғонасининг физиологик эгриликлари. V-VI бўйин умуртқалари танаси юзасининг дўмбоқчаси: бўйин лордози. VI-VII кўкрак умуртқалар танасининг ҳисобидан: кўкрак кифози. IV бел умуртқалар танасининг юзаси ҳисобидан: бел лордози V бел умуртқаси шундай ҳолатда турадики, унинг олдинги юзаси қисман пастга ва V бел ҳамда I думғаза умуртқаси чегарасида бирдан олдинга қараган бурчак promontorium туради. Умуртқа поғонаси ўзида 2 та устун сақлайди. Олдинги умуртқа танасидан ташкил топган қаттик эластик прокладкалардан иборат. Орқа мустаҳкам бўғимлар, кўндаланг ва ўткир ўсиқлардан ташкил топган. Умуртқа поғонасини орқа ва ён томонидан бақувват мушаклар қоплаган. Шу мушакларнинг таранглашиши умуртқа поғонасини вертикал ҳолатда туришига ёрдам беради. Шулардан бири энг бақувват ёзувчи мушак бўлиб у умуртқа поғонаси шикастланганда реабилитация қилишга ёрдам беради. Умуртқа каналини умуртқа поғонаси танаси олдиндан, умуртқа равоқлари ён ва орқа томондан чегаралайди. Бу бўшлиқда орқа мияни ва унинг пардаларини ёғ клечаткалари билан ўралган бўлади. Орқа мия ўз пардалари билан умуртқа каналини бутунлай эгаллай олмайди. Кўпинча умуртқа поғонасининг бўйин соҳасида захира бўшлиқлар мавжуд бўлиб, шу соҳадаги умуртқа танасининг силжишлари орқа мия ва унинг илдизларига зарар етказмайди. Кўкрак умуртқалари соҳасидаги кам даражадаги силжишлар ҳам орқа мия жароҳатига олиб келади, чунки бу соҳада орқа мия умуртқа канали диаметрини тўлиғича эгаллайди. Узунчоқ мия атлантнинг орқа равоғи соҳасида орқа мияга ўтади. II- бел умуртқа танасининг ўртасигача орқа мия бўлади. Орқа мия II- бел умуртқа танасининг ўртасигача етиб боради ва орқа мия тугаб «от думига» ўтади. Талаба I - II бўйин умуртқаларининг хусусиятини билиши керак. I - бўйин умуртқаси – атлант танаси ҳалқа шаклида бўлиб, олдинги ва орқа равоқлар ёйсимон бўлиб бирикади. Орқа равоқнинг ўртасида бўғим чуқурчаси бўлиб II - бўйин умуртқасининг тишли ўсиғи келиб бирикади. Орқа равоқнинг ўртасида ўткир ўсиқ йўқ. Атлант бошни ушлаб туришга мослашган. II - бўйин умуртқаси axis ёки эпистрофи (ўсиқли ёки айланувчи) умуртқа танасидан юқорида турувчи вертикал жойлашган тишли ўсиғи бор. Шу ўсимта бошнинг айланишига ёрдам беради. Атлант диаметри 30мм орқа мия диаметри эса 10мм. Шунинг учун бу соҳанинг жароҳатланишида орқа мия камдан-кам ҳолатларда шикастланади. Талаба умуртқа поғоналарининг топографик анатомиясини билиши керак. VII бўйин умуртқасининг ўткир ўсиғи бошқа умуртқа ўсиғига нисбатан узун ва йўғон бўлгани учун тери остидан дўмпайиб туради ва у prominans дейилади. куракнинг қирра соҳасида IV кўкрак умуртқаси жойлашган. куракнинг пастки бурчаги соҳасида VII кўкрак умуртқаси жойлашган. IV-V бел умуртқаларининг ўткир ўсиқлар ораси ёнбош суягининг бирлашган соҳасига тўғри келади. IV кўкрак умуртқа соҳасида аорта ёй ҳосил қилиб пастга тушиб кўкрак кейинчалик қорин аортасига ўтади. Кўкрак аортаси қизилўнгач ва умуртқа поғонаси орасида ётади. промонториум соҳасида қорин аортаси 2 га: умумий, ёнбош артериясига бўлинади. умуртқа поғонасининг бел соҳасида қорин аортасининг ўнг тарафида, умуртқа поғонасининг олдинги юза соҳасида пастки ковак вена ётади. XII кўкрак умуртқаси танасининг олдинги юзасига яқин жойда ичак тутқич артерия ва қуёш чигали жойлашган. умуртқа поғонасининг олдинги ён юзасида чегараланган симпатик нерв ёйи жойлашган. |