Главная страница

8.Умуртқа поғонаси жароҳатларида шошилинч ёрдам». Реферат мавзу Умурта поонаси жароатларида шошилинч ёрдам Бажарди тингловчи


Скачать 87.13 Kb.
НазваниеРеферат мавзу Умурта поонаси жароатларида шошилинч ёрдам Бажарди тингловчи
Дата12.04.2021
Размер87.13 Kb.
Формат файлаdocx
Имя файла8.Умуртқа поғонаси жароҳатларида шошилинч ёрдам» .docx
ТипРеферат
#193810
страница8 из 11
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11

Умуртқа поғонасининг асоратланмаган шикастини даволаш.


Функционал усул–ётоқ режими эрта бошланадиган даволаш гимнастикасидан иборат бўлиб, бу тўла сифатли мушакли корсет ҳосил қилиш учун керак. Лекин бунда синган умуртқа поғонаси бутунлиги қайта тикланмайди, бу усул фақат умуртқа поғонаси деформациясига нервлар ва орқа мия жароҳатига олиб келмаган бўлса қўлланилади. Бу усулни умуртқа поғонасининг қисман компресиясида «1/4 – 1/3 умумий танаси баландлиги қисми» ва мушаклар яхши ривожланган беморларда, семизларда қўллаш мумкин.

Кўкрак умуртқалари танасининг понасимон, компрессион шикастида бўшлиқ механизмларининг келиб чиқадиган шикастларни даволашда функционал усул энг кўп қўлланилади.

Кўкрак соҳаси қовурғалар ва тўш суяги ҳисобидан яхши фиксацияланган.

Шунинг учун шикастланган умуртқани қайта тиклаш деярли мумкин эмас.

IX-X-XI-XII- умуртқаларгина бундан мустасно бўлиб, уларни тиклаш осонроқ. Бунинг сабаби уларнинг ҳаракатчанлиги ва бел умуртқаларига ўхшашлигидир.

Талаба билиши керак - функционал даволаш қуйидагиларга бўлинади. Бемор ёстиқда ёки кушеткада ётади. Бош соҳаси юқорига кўтарилади, тортиш қўлтик ости соҳасидан (буйин умуртқалари синганда) ёки бел соҳасидан бундан оёқ соҳаси юқорида бўлади, тортиш махсус лиф ёки чаноқ белбоғи орқали бажарилади. Бу усул билан умуртқалар чўзилади. Физиологик лордозлар соҳасига катта бўлмаган ёстиқлар қўйилади. Эгилган текисликда умуртқа поғонасини ёйиш тўхтовсиз жараён бўлмасдан - Глисон илмоғи ва чаноқ белбоги қўйиш бир неча марта беморга дам бериб ўтказилиши мумкин. Бу усул билан даволаш шикастланиш кунидан 2 ой мобайнида давом эттирилади.

Функционал даволаш усулида албатта физиотерапия, массаж, маҳалий қон айланишини яхшилаш учун мушакларни мустаҳкамлаш, (асосан бел мушакларини) шу билан бирга суяк регенерациясини яхшилаш муолажалари олиб борилади.

Функционал даволашнинг асосини даволовчи гимнастика ташкил этиши керак - бу мушакли корсет ҳосил қилиб, бемор юрганда ҳам умуртқани вертикал ҳолатдаги иммобилизациясини таъминлайди. Бел мушаклари асосан ёзувчилар тонусини ошириш умуртқа поғонасига тушадиган босимни орқа поғонага ўтказади (ўткир ўсиқлар, бўғим ўсиқлари). Олдинги поғонага яъни синган соҳага тушадиган босим камаяди.

Даволовчи гимнастика бел мушаклари ва қорин мушаклари тонусига йўналтирилган бўлиши керак. Даволовчи гимнастика 3 даврдан иборат бўлиб, асосийси умуртқа ёзувчи машқлардир. 1 давр – нафас машқлари , оёқ ва қўллар учун машқлар. 2-давр машқлар пайтида умуртқага бириккан мушаклар (трапециясимон, ёнбош, бел) да бажариладиган машқлар қўшилади. 3-давр орқа мушаклари тонусига қаратилган машқлар ўтказилади. Шу давр охирида беъморларга туришга рухсат берилади. Беморларга ўтириш ва умуртқа поғонасини букиш ман этилади.

Функционал даволаш усули олиб борилганда гипсли корсетлар қўйилмайди, чунки бунинг натижасида мушаклар атрофияси ва умуртқанинг кам ҳаракатчанлиги ҳолати келиб чикиши мумкин .

Агар бел мушаклари суст ривожланган бўлса, унда гипсли экстензион корсет уч ойга қўйиш мумкин бўлади.

Бемор уйда корсет бор ёки йўқлигидан катъий назар ЛФК билан шуғулланади.

Асосан бемор «Ласточка» каби машқлар бажаради.

Беморга 3 ойдан кейин кунига 15 минутга ўтиришга рухсат берилади. Умуртқа поғонасига босим вақт ўтиши билан шундай ошириладики, 4 ойдан кейин бемор 40-50 минут ўтириши мумкин бўлади.

Ҳаракатланувчи транспортда ўтириш 5-6 ойгача рухсат берилмайди. Бемор уйга жавоб берилгандан сўнг қаттиқ жойда 1 йил давомида ётиши керак. Беморнинг иш қобилияти ярим йилдан сўнг тикланади. Жисмоний зўриқиш кўп тик туриш, кўп ўтириш билан боғлиқ бўлган иш жойи ман қилинади. Оғир жисмоний зўриқишлар бир йил давомида қатъий ман этилади.

1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11


написать администратору сайта