8.Умуртқа поғонаси жароҳатларида шошилинч ёрдам». Реферат мавзу Умурта поонаси жароатларида шошилинч ёрдам Бажарди тингловчи
Скачать 87.13 Kb.
|
Люмбаль пункция.Орқа мия жароҳатланиш характерини билиш учун орқа миянинг гематома билан қисилганлиги, суяк бўлаклари билан умуртқалараро диск билан қисилиш хавфи бўлганда субарахнаидал бўшлиққа игна киритилади. Люмбаль пункция: бемор ёнбошлаб ётади, ўткир ўсиқлар орасидан IV-V бел умуртқалари ёки V бел I думғаза умуртқалари орасидан пункцион игна билан тери, тери ости клетчаткаси, қирра усти, қирралараро, сариқ бойлам, қаттиқ парда ҳамда арахноидал қават тешилади. Диагностика мақсадида қуйидаги текширишлар ўтқазилади.Сув монометри ёрдамида ликвор босимини мл-ларда ўлчаш, нормада ётган ҳолда 150-180 мл сув устунини ташкил этади. Босимнинг юқори бўлиши гиперстензиядан далолат берса, босимнинг пастлиги – субарахнаидал бўшлиқнинг ўтказувчанлиги бузилганлигидан далолат беради. Ликвородинамик синамалар, субарахнаидал бўшлиқ ўтказувчанлигини аниқлаш учун керак. Квекенштед синамаси: - бўйинтурук венаси 2-3 секундга босилади, нормада ликвор босими тез 400-500мм сув устунигача кўтарилиши керак. Субарахнаидал бўшлиқ тўла блокланган бўлса, босим ўзгармайди. Стункей синамаси - қориннинг олдинги деворини аорта пульсациясини сезилганча умуртқа поғонасига босилганда, субарахнаидал бўшлиқ ўтказувчанлиги тахланган бўлса, ливор босими 300-400 мм сув устунига кўтарилади. Пусеппа синамаси - бўйинни олдинга букганда яъни иякни кўкракнинг олдинги деворига яқинлаштирилганда ликвор босими ошиши керак, субарахнаидал бўшлиқ ўтказувчанлиги бузилган бўлса ўзгармайди. Нафас синамаси: - субарахнаидал бўшлиқ ўтказувчанлиги бузилган бўлса чуқур нафас олганда ликвор босими 20-30 мм сув устунига пасаяди. ликвор суюқлигини химик, цитологик ва бактериологик текшириш. ликворда қоннинг бўлиши субарахнаидал қон қуйилишдан далолат беради. Ривожланмаган цитоз бир неча 10 тагача метрофиллар, аҳамиятга эга бўлмаган оқсил миқдори аниқланади. субарахнаидал бўшлиқ ўтказувчанлиги бузилганда оқсил – ҳужайра диссоциацияси келиб чиқади – оқсил миқдорининг ошиши , ҳужайралар сонинг кўпайиши. Талаба беморларни даволашнинг асосларини билиши керак. Умуртқа поғонаси шикастларини консерватив ёки жарроҳлик йўли билан даволашни аниқлай билиши керак. Асоратланган ва асоратланмаган шикастларни даволаш принциплари хилма- хиллигини ҳам кўзда тутиш керак. Умуртқа поғонаси шикасти ва лат ейишини даволаш методларини қуйидаги группаларга бўлиш мумкин. функционал даволаш бир моментли репозиция, кейинги гипс корсетли иммобилизация билан Босқичли репозиция усули Оператив даволаш Талаба билиши керак: - ҳар бир даволаш тури ўзига хос кўрсатмаларга эга бўлиб, улар жароҳат даражасидан, туридан, травманинг стабиллиги ёки стабил эмаслиги, шикастнинг асоратланганлиги ёки йўқлиги, бемор умумий ҳолати, унинг ёшига боғлиқ. Пастда даволаш методлари схемаси берилган. |