Главная страница

8.Умуртқа поғонаси жароҳатларида шошилинч ёрдам». Реферат мавзу Умурта поонаси жароатларида шошилинч ёрдам Бажарди тингловчи


Скачать 87.13 Kb.
НазваниеРеферат мавзу Умурта поонаси жароатларида шошилинч ёрдам Бажарди тингловчи
Дата12.04.2021
Размер87.13 Kb.
Формат файлаdocx
Имя файла8.Умуртқа поғонаси жароҳатларида шошилинч ёрдам» .docx
ТипРеферат
#193810
страница11 из 11
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11

Умуртқа поғонасининг асоратланган чиқишлари ва синишларини даволаш.


Талаба қуйидагиларни билиши керак:

  • Агар асоратланган умуртқанинг синишларида синиқ бўлаги силжиган бўлса, умуртқа чиқиши қўшилган бўлса, умуртқа канали қисилган бўлса, ёпиқ бир моментли ёки очиқ репозиция қилинади. Иккала усул ҳам умумий оғриқсизлантириш ва миорелаксантлар таъсири остида бажарилади. Бир моментли репозиция жарроҳлик столида горизонтал ҳолатда бажарилади. Умуртқа поғонаси вертикал ўқида елка камаридан юқорига, чаноқдан пастга тортилади. Бу амалиёт бемор мурожаат қилиб келгач диагноз қўйилган пайтда вақт ўтказмасдан қилиниши керак.

  • Кўп тарқалган усул бу ламинэктомия (умуртқа ёйларини олиб ташлаш). Бу усул умуртқа канали декомпрессияси учун қилинади.

Умуртқа каналини тафтиш қилиш учун кўрсатма:

  • спинал бузилишларнинг кучайиши, парез, паралич, сезиш бузилишлари, чаноқ аъзоларининг бузилишилари.

  • субарахноидал бўшлиқ ўтқазувчанлиги бузилиши бўлса (ликвородинамик синамаларда аниқланади).

  • рентген текширишда умуртқа каналида суяк бўлаги топилса.

Талаба қуйидагиларни билиши керакки, параличи бор беморларнинг умрини сақлаб қолиш орқа мия морфалогик бузилишларидан ташқари даволашга ҳам боғлиқ.

Трофика бузилиши натижасида қийин битадиган ётоқ яралар ривожланиши мумкин (думғазада ўткир ўсиқлар соҳасида куракларда товонда). Беморни сув тўлдирилган, ҳаво тўлдирилган резинали ёстиқларга ётқизилиб, ҳар бир икки соатда бемор айлантирилиб ҳолати ўзгартирилади. Ёстиқлар бурмасиз бўлиши керак ва антисептиклар билан намланиб турилади.

Қовурғалараро мушаклар ва диафрагма мушаклари фалажи оқибатида гипостатик пневмониялар ривожланиши мумкин. Бунинг ўзи нафас бузилишига олиб келади. Шунинг учун беморни ёстиқда парваришлашдан, нафас гимнастикаларидан ташқари трахеостомия ва сунъий ўпка вентеляцияси олиб борилиши лозим.

Сийдик пуфаги параличи натижасида юқорига чиқувчи инфекция ва уросепсис хавфи ривожланиши мумкин.

Шунинг учун қуйидаги асоратлар олдини олиш керак:

  • сийдик пуфаги сийдик йўллари инфекцияси;

  • сийдик пуфагида сийдикнинг тупланиши натижасида инфекциялар ривожланиш хавфи пайдо бўлади;

  • сийдик тўпланиши натижасида сийдик тошлари ривожланиш хавфи пайдо бўлади;

  • сийдик пуфаги чўзилиши натижасида детрузорнинг параличи келиб чиқади.

Даволаш одатдаги сийдик ажратиш функциясини тиклашга қаратилган бўлиши лозим. Талаба сийдик пуфагини дренажлашни билиши керак.

  • қорин олдинги деворига қўл билан таъсир қилиш. Шошилинч ҳолларда қов остидан сийдик пуфагини пункция қилиш;

  • сийдик пуфаги катетиризацияси узлуксиз ва узлукли қуйилиши мумкин. Монро бўйича узлуксиз ювувчи система қўйиш мумкин;

  • ков усти цистостомияси, узлукли ювиш билан.

Ичак параличини йуқотиш учун ичакка натрий хлорнинг гипертоник эритмасини юбориш мумкин, ректал шамчалар ва глицирин ишлатиш мумкин. Ҳатто, тўғри ичак қўл билан ҳам тозаланиши мумкин.

Мучалари фалажланган беморларда контрактуралар ривожланмаслиги учун кунига 2 маҳал бемор қўл-оёқлари пассив ҳаракатлантирилади.

Эрта реабилитация: - фалажланган беморларни ўтиришга, ҳассалардан фойдаланишни ўргатиш. Сув ҳавзаларида машқлар ўтказиш лозим.

Талаба умуртқа поғонасининг кўндаланг ўсиқлари синиши ҳақида ҳам маълумотга эга бўлиши керак. Бу синишлар кам ҳолларда учраб, асосан бел умуртқасида учрайди. Бунинг сабаби бел умуртқаси кўндаланг ўсиқларига квадратсимон мушак ва ёнбош бел мушаклари ёпишган бўлади. Координациялашмаган кескин қисқаришлар (юқоридан тушган оғир юк таъсирида бўлади).

Клиник текширишларда шу соҳа чуқур пайпаслаганда оғриқли бўлади, бел мушаклари тонусли, рефлектор ҳаракатчанлиги аниқланади. Олдинги орқа проекцияда туширилган рентгенограммада синиш чизиқлари ва ўсиқларнинг сурилганлигини кўриш мумкин.

Бу ҳолатни даволашда беморга ётоқ режими бир неча кун давомида физеотерапия, даволовчи гимнастика кераклигини талаба билиши керак. Умуртқа поғонасининг ён томонидан 0,25%ли 20-30мл новокаин эритмаси билан блокада қилиш мақсадга мувофиқ бўлади. Иш қобилияти 3-4 ҳафтада тикланади. Умуртқа поғонаси шикастланганларга шошилинч ёрдам бериш ва транспортировкаси ҳақида талаба тушунчага эга бўлиши керак. Умуртқа поғонаси синиши хавфи бор шикастланганларни кўтариш мумкин эмас. Беморларни 3 киши ёрдамида

физиологик эгриликларни сақлаган ҳолдагина кўтариш мумкин. Транспортировка қаттиқ носилкада ва бел соҳасига валик қўйиб олиб борилади.

III беморни текшириш, ташхис қўя олиш, даволаш режасини тузиш, оқибатни баҳолай билишни шакллантириш.


Шу мақсадда группа бир неча 2-3 кишидан иборат группачаларга бўлинади.

Ҳар бир группага олдиндан тайёрланган бемор берилади. Ҳар бир гуруҳ олдига қўйиладиган масалалар қуйидагилар:

  • бемор умумий аҳволини баҳолаш – тана ҳарорати, эс-хуши, нафас олиши, артериал босими, пульс характери.

  • бемор рентгенограммасини икки проекцияда ўрганиш. Биринчи ён проекция, иккинчи орқа проекция. Умуртқа поғонасини топиш, умуртқа поғонаси ўқини топиш, шаклини қиёслаш, танаси баландлиги ёйлар қирраларини текшириш, бўғим ўсиқларини кўриш, умуртқа канали олдинги орқа деворларини аниқлаш, диаметрини ўлчаш.

  • умуртқа поғонасини клиник текшириш, ташқи кўрик, пайпаслаш, неврологик текшириш, кўрсатмаси бўлса.

  • ташхисни ифодалаш.

  • беморларни даволашнинг турини, муддатини, вақтинчалик иш қобилияти йўқотиш муддатини кўрсата билиш керак.

Талабалар ўзлари мустақил бемор билан шуғулланадилар. Ассистент талабалар гуруҳини назорат қилиб маслаҳат беради.

  1. беморни таҳлил қилиш.


(Ташхис, даволаш тури, умуртқа поғонаси функциясини қайта тикланиши учун керакли давр, иш қобилияти қайта тикланиши учун керакли давр, асоратлар, оқибат).

30 минут ўтгач, талабалар йиғилиб ассистент билан бирга ишлайди. Навбат билан талабалар гуруҳи ўз фикр мулоҳазасини айтади (шикоятлар, анамнези ). Кейин текширишни қандай олиб борганларини айтиб берадилар. Рентген суратида кўрганлари, неврологик текширишлар изоҳланади. Ташхис айтилади ва шу асосида даволаш режасининг муддатини, иш қобилияти йўқотиш муддатини, оқибат, изоҳлаб берилади.

Шу пайтдан қолган гуруҳлар ва ассистент эшитиб саволлар берадилар, зарур бўлса тўғрилайдилар. Шундай қилиб, талабалар ҳар хил шикастланган беморларни ўрганиш имкониятига эга бўлишади.

  1. Якуний текшириш.


Гуруҳ хонада жамланади. Асосий муаммолар ҳал қилинади, касалхонагача бўлган ташхис ва биринчи ёрдам муҳокама қилинади. Клиник рентгенологик ташхис, даволаш тури асоратлар айтиб ўтилади.

Якуний назоратнинг юқори кўрсатгичини учинчи даражали вазифаларни еча билиш белгилайди. Шу ерда дарс тугайди, ассистент талабаларга келгуси мавзуни ва вазифани беради.

А Д А Б И Ё Т Л А Р.





  1. Горлитский М. Травматология Варшава, 1973г.




  1. Каплан А.В Закрытие повреждения костей и суставов. М 1979г.




  1. Корнилов Н.В. Травматология и ортопедия: Учебник для студентов медицинских ВУЗов – СПб. Гипократ 2001г.




  1. Муссалатов Х.А., Юмашев Г.С. Травматология и ортопедия: учебник Л медицина 1995г.




  1. Уотсон Джонс Р. Переломы костей и повреждения суставов М. Медицина 1972г.




  1. Цивян Я.Л. Повреждения позвоночника М-1971г.




  1. Юмашев Г.С. , Силин Л.Л Повреждения тел позвонков, меж позвонковых дисков и связок – Ташкент медицина 1971г.




  1. Руководство для врачей под реакцией члена-корреспондента РАМН Б.В.Гайдара Практическая Нейрохирургия Санкт-Петербург - 2002.
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11


написать администратору сайта