Главная страница
Навигация по странице:

  • 2-jadval.

  • Jami 8798 9053

  • Foydalanilgan adabiyotlar ro’yxati

  • BOLIM 2. SANAT TANQID ХАЛҚ МИЛЛИЙ ЧОЛҒУЛАРИДАГИ ЎХШАШЛИК Азизов Орифжон Ганиевич

  • Жавлиев Шерхон Фарходович

  • Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

  • Переработка пыли в процессах ПЖВ. Существует несколько вариантов организации процесса жидко-фазного восстановления железа из жел. 3(39) Конф Интернаук январь 2019. Сборник статей по материалам XXXIX международной научнопрактической конференции 3 (39) Февраль 2019 г


    Скачать 4.21 Mb.
    НазваниеСборник статей по материалам XXXIX международной научнопрактической конференции 3 (39) Февраль 2019 г
    АнкорПереработка пыли в процессах ПЖВ. Существует несколько вариантов организации процесса жидко-фазного восстановления железа из жел
    Дата12.02.2020
    Размер4.21 Mb.
    Формат файлаpdf
    Имя файла3(39) Конф Интернаук январь 2019.pdf
    ТипСборник статей
    #108153
    страница15 из 15
    1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
    Jami
    2500,5
    889,1
    1611,4

    145
    Surxondaryo viloyatida jami 13 tumanda yashovchi aholi quydagi jadvalda keltirilgan. Tumanlar ichida aholisi eng ko’p tumanlar Denov (374,8),
    Qumqo’rg’on (221,1), Jarqo’rg’on (207,4), Sho’rchi (196,4) hisoblanadi.
    Eng kam aholiga ega bo’lgan tumanlar Termiz (103,2), Boysun (114,7),
    Angor (126,2), Muzrabot (134,8) hisoblanadi. Tumanlar ichida aholisi jihatdan birinchi va oxirgi tuman o’rtasidaagi farq 3,6 barvarga teng.
    2-jadval.
    Surxondaryo viloyatining ish bilan ta’minlangan aholi soni

    Tumanlar
    2016 yil
    (ming kishi)
    2017 yil
    (ming kishi)
    1
    Termiz sh
    511 686 2
    Angor
    509 538 3
    Boysun
    425 436 4
    Denov
    1333 1105 5
    Jarqo’rg’on
    750 847 6
    Qumqo’rg’on
    537 539 7
    Qiziriq
    469 518 8
    Muzrabot
    494 539 9
    Oltinsoy
    637 664 10
    Sariosiyo
    739 775 11
    Termiz
    446 429 12
    Uzun
    714 696 13
    Sherobod
    595 652 14
    Sho’rchi
    612 694 15
    Jami
    8798
    9053
    Birichi gurh axolisi eng ko’p tumanlarda qadimdan o’zlashtirlgan hududlar va qulay sharoitga ega tumanlar hisoblanadi.
    Aholisi kam bo’lgan tumanlarida muamolar.
     shahar atrofida joylashganligi (Termiz)
     ijtimoiy sohalarning rivojlanmaganligi (Boysun)
     hududning kichikligi va yangi o’zlashtirilganligi (Angor)
     tabiiy sharoyitning noqulayligi (Muzrabot)
    Surxondaryo viloyati jami aholisining 36 % (9053) ish bilan ta’minlangan. Tumanlar ichida eng ko’p ish bilan band aholi soniga ega tumanlar Denov (1105) Jarqo’rg’on (847), eng kami Termiz (429), Boysun
    (436) tumanlari.

    146
    Agar viloyatdagi mavjud mehnat resurslari salohiyatini hamda mehnatga yaroqli aholining asosiy qismi qishloq joylarda yashashini inobatga oladigan bo‘lsak, hali ish bilan bandlik masalasida va mehnat bozorini tartibga solishda ma’lum kamchiliklar borligini kuzatamiz va ularni bartaraf etishda bizningcha, quyidagi takliflarni o‘rinli deb hisoblaymiz.
     qishloq xo‘jaligida ishlovchilarga banklardan imtiyozli foiz stavkalari bilan uzoq muddatli kredit olish huquqini berish;
     qishloq xo‘jaligi xom ashiyosini qayta ishlash sohasidagi kichik tadbirkorlikni har tomonlama qo‘llab quvvatlash;
     mavsumiy bandlikka asoslangan ishlab chiqarish korxonalarini tashkil qilish;
     yoshlarni kasbga yo‘naltirish va qishloq yoshlaridan malakali ishchi xodimlar tayyorlashda sifat jixatdan samaradorlikka erishish va xakozo.
     qishloq hududlarida mavjud bo‘lgan mehnat resurslarining sonini aniqlash va kelajakda uning o‘zgarish istiqbolini o‘rganish;
     qishloq joylarda kichik biznes va xususiy tadbirkorlikni rivojlantirish uchun shart-sharoitlar yaratib berish;
     qishloq joylarda infratuzilma soxalarini rivojlantirish hisobiga aholi bandligini oshirish;
    Xulosa o’rnida Surxandaryo viloyatida aholi joyashuvi va ish bilan bandligini hisobga olgan xolda, aholini ish bilan ta’minlashada eng avvalo aholi joylashuvi, mehnat va tabiiy resurslari, ilmiylik darajasini hisobga olish zarur.
    Viloyatning hozirgi holatini hisobga olib ko’p ishchi kuchi talab qiluvchi sanoat korxonalarini qurish (yengil sanoat), aholini yangi tarmoqlarga yo’naltirish, tumanlarda oldindan tajribaga ega bo’lgan sohalarni rivojlantishga ko’mak hamda yo’nalishlar berish, zarur chora tadbirlarini ishlab chiqib hayotga tadbiq qilish zarur.
    Foydalanilgan adabiyotlar ro’yxati:
    1. Bo'rieva M.R “Demagrafiya asoslari” Toshkent 2001.
    2. Mo’minov D.«Aholi geografiyasi va demografiyasi asoslari» fanidan ma’ruzalar matni. Qo’qon 2010.
    3. A.Ro‘ziev. Surxondaryo viloyati. Jayxun. 1996.
    4. www.surxonstat.uz.

    147
    BO'LIM 2.
    SAN'AT TANQID
    ХАЛҚ МИЛЛИЙ ЧОЛҒУЛАРИДАГИ ЎХШАШЛИК
    Азизов Орифжон Ганиевич
    Термиз давлат университети, педагогика факультети,
    мусиқа таълим йўналиши катта ўқитувчиси,
    Ўзбекистон, Термиз ш.
    Жавлиев Шерхон Фарходович
    Термиз давлат университети,
    мусиқа таълим йўналиши 3-курс талабаси,
    Ўзбекистон, Термиз ш.
    Одинаева Наргиза Ибрагимовна
    Термиз давлат университети,
    мусиқа таълим йўналиши 3-курс талабаси,
    Ўзбекистон, Термиз ш.
    Мусиқа – сўздан фарқли равишда таржимасиз тушунилгани сингари, мусиқий чолғулар ҳам миллий ёки давлат чегараларини тан олмаслигини биламиз. Бунга, биз ўзбек миллий чолғулари сифатида биладиган кўпгина миллий чолғуларнинг бошқа халқлар ва айнан шундай ёки бир оз ўзгарган кўринишда учраши мисол бўлиши мумкин.
    Ҳар бир мусиқа чолғуси замон ва вақт нуқтаи-назаридан қотиб қолган,
    ўзгармас кўриниш ва мазмунга эга эмас. Унинг яшовчанлиги, кам
    ўзгаришга учраши ва энг асосийси, доимий истеъмолда бўлиши муайян чолғунинг мукаммаллиги ва тарғиб этилиши билан бевосита боғлиқ. Мусиқа чолғуларининг такомиллашуви, улардаги ижро имкониятларининг кенгайиши ижро учун яратилган қулайликлар чолғу усталари фаолияти билан ҳам бевосита боғлиқдир. Чунки, энг яхши чолғу асбоблари моғир усталар томонидан дунёда якка тартибда тайёрланади.
    Мусиқа – умуминсоний маданиятнинг бир қисми бўлганлигидан мусиқани яратувчи чолғулар маънавий муштаракликка етакловчи восита сифатида талқин этилиши учун асос бор. Айниқса, энг содда мусиқий чолғуларининг ер шариниинг турли бурчакларида учраши,

    148 уларнинг оддий халқ қўлида минглаб йиллар давомида сақланиши кишини лол қолдиради. Бу содда чолғулардаги ижро имкониятининг чегараланганлиги, уларда ижро этиладиган мусиқий мавзуларнинг бир-биридан тубдан фарқ қилишидан қатъий назар ҳар бир халқнинг миллий оҳангларини ифодалай билиш хусусиятлари шу чолғуларнинг сақланиб қолишига сабаб бўлган бўлса, не ажаб. Ўзбеклар чанқўбиз деб атайдиган содда, қадимий чолғу қирғизларда темир қўбиз деб аталса, бошқа халқларда яна бошқа номда учрайди. Унинг садоси шимол халқлари ижросида ҳам, фин ёки олмонларнинг ижросида ҳам бир-бирига жуда яқин оҳангларни таратади. Мусиқа чолғуларининг
    “қариндошлик” аломатлари уларнинг ёйилиш ҳудудлари орасидаги маданий алоқалар, оммавий миграция ёки босқинчилик урушларининг йўналишларини ҳам кўрсатишлари мумкин. Шимол халқлари шомонларининг илоҳий чолғуси бўлган доирасимон чолғу бир оз кичикроқ шаклда ўзбек ва тожикларда “дойра” номи билан яшаётган бўлса, кавказ халқлари ва туркларда яна ҳам кичикроқ кўринишда , симфоник ва европа халқлари чолғу оркестрларида эса гардишига шақилдоқлар ўрнатилган “бубен” чолғуси кўринишида учрайди дойра чолғусининг шимолий халқлар шоманларининг илоҳий алоқа воситасида ишлатишига ўхшаш ҳолат ўзбекларда ҳам ҳозирги давргача сақланиб
    қолган. Анъанавий дойралардан фарқ қиладиган махсус дойралар фақат аёллардан иборат “ҳалқа” ёки “олқа” деб аталадиган “кўчириқ” диний маросимларда арвоҳлар билан алоқа боғлашга ёрдам берувчи восита сифатида қўлланишини биламиз. Мазкур маросимлар даврида
    қурбонлик қилинган ҳайвон ёки арранда қонидан дойранинг тери
    қисмига маълум шакллар чизиб, қонни янгилаш маросимини ўтказиш
    ҳам жуда қадимий даврлардан сақланиб қолган. Бу маросимлар Ислом дини Ўрта Осиёга кириб келишидан олдинги даврлардан мерос бўлсада, ҳозиргача яшаб қола олганлиги билан ҳайратланарлидир.
    Дойрани шу сифатда ишлатиш ҳодисаси унинг шомонлар чолғуси билан қайсидир даражада алоқадорлигидан далолат беради.
    Баъзи чолғулар эса ўз номини сақлаб қолгани ҳолда бошқа халқларда кўриниши жиҳатидан кескин ўзгаришларга учраганини кузатиш мумкин. Рус халқ чолғулари сифатида эътироф этиладиган зурна
    (сурнай), домра (дўмбира), накри (ноғора) лар шулар жумласидандир.
    Ўзбек бахшиларининг доимий ҳамроҳи бўлган дўмбира чолғуси домра деб аталадиган рус халқ чолғусининг “қариндоши” эканини исботловчи
    қуйдаги ҳодиса Е.И. Максимовнинг “Российские музиканти – самородки” китобидан келтирилади. Рус дайди мусиқачилари – “сморок” ларни таъқиб қилиш ва халқ чолғуларида ижрони таъқиқлаш тўғрисидаги шох Алексей михайловичнинг 1684 йилги фармони ва Пиётр I нинг машҳур реформалари натижасида кўплаб мусиқа чолҳулари қаторида домра ҳам созандалардан мусодара қилинган ва ёқиб юборилган эди.

    149
    Рус халқ чолғулари кейинчалик бошқачароқ кўринишда яна пайдо бўла бошлади ва бизга маълум бўлган домра чолғуси косахонаси учбурчак шаклга келтирилиб, “балалайка” номи билан ишлатила бошлади.
    Машҳур рус чолғулари тарғиботчиси В.В. Андреев рус миллий чолғуларини тиклаш жараёнида Вятск губерниясида амалиётда бўлган шогирди Мартинов томонидан 1895 йилда олиб келинган, у ердаги чордоқдан топилган қадимий домра чолғуси асосида ҳозирлда истеъмолдаги домра чолғуси ва унинг оиласини яратган. Юқорида келтирилган воқеалар тизимига асосланиб, шундай хулоса қилиш мумкинки, рус халқ чолғулари оркестрида асосий чолғу ҳисобланган балалайка ва домранинг барчаси бизнинг ҳудудимизда деярли дастлабки кўринишини сақлаб қолган бўлади.
    Мусиқа чолғусининг муайян бир ҳудудда сақланиб қолиши ва такомиллашувига ўша ердаги ҳукмдорларнинг муносабатлари ҳам катта таъсир кўрсатади. Тарихдан маълумки, Амир Темур ўзи забт этган мамлакатлардан олиму-фузалолар, шоирлар, қўли гул усталар қаторида соҳиби соз аҳлининг энг моҳирларини ҳам Самарқандга келтирганлар.
    Дарвиш Алининг “Туҳвату-ас-сурур2 номли асари гувоҳлик беришича,
    Улуғбек Мирзонинг ўзи ҳам мусиқий олимлардан саналган. Алишер
    Навоий яшаган даврда ҳукмронлик қилган Ҳусайн Бойқаро ҳам
    Ҳиротда санъатнинг гуркираб ривожланишига йўл очган. Фитратнинг
    “Ўзбек классик мусиқаси ва унинг тарихи” асарида ёзилишича, ҳижрий
    970 йилда хонлик тахтига ўтирган машҳур ўзбек хони Абдуллахон замонида мусиқа санъатига, мусиқа асбобларига бўлган қизиқиш бағоят ўсиб, ўзбек мусиқа дунёсида уд, қонун, танбур, чанг, най, рубоб, қўбиз, ғижжак, ишрат, кунгура, сетор, руҳафзо, сурнай, балабон, ноғора, дойра каби чолғулар кенг ривожда бўлган. Муҳаммад
    Раҳимхон I замонида ҳам маданият ва санъат гуркираб яшнаган.
    Хоннинг ўғли Оллоқулихон (1825-43 йилларда Хива хони бўлган) ҳам моҳир ғижжкачи бўлган экан. Айниқса, Муҳаммад Раҳимхоннинг невараси Бобожон тўра – Муҳаммад Раҳимхон Соний Феруз замонида
    Хоразмда санъат янада юксак поғонага кўтарилган. Ферузнинг санъатга, хусусан мақомларга бўлган эътиқоди боис мақомларни жазолаш тўғрисидаги фармон ҳам чиқарилган. Ҳукмдорларнинг ўз саройларида давлатлараро маънавий-маданий алоқалар боғлаш ишида иштирок этганлигини кўрсатади. Эрамизнинг III асрларига оидлиги исботланган,
    Сурхондарё воҳасининг Далварзинтепа қазилмаларида ўз аксини топган уд чогғуси ҳозирги кунда шарқ халқининг энг кенг тарқалган чолғуси сифатида фойдаланиб келинаётгани ҳолда, унинг анчагина кичик кўринишдаги намунаси Ўрта ер денгизи шимолидаги халқларда
    “мандолино” ёки дастаси бир оз узайтирилган кўринишда “бузуки”

    150 чолғуларининг дунёга келишига асос бўлган. Араблар томонидан
    Испаниянинг жануби босиб олиниши натижасижа бизга маълум бўлган уд чолғуси ўз кўринишини бир оз ўзгартириб, гитара чолғуси исфатида
    XIII асрда дунёга келишига сабаб бўлган.
    Мусиқа чолғуларининг ер юзининг турли қисмларига тарқалиши ва такомиллашувида Буюк Ипак Йўлининг ҳам аҳамияти чексиздир.
    Ушбу алоқа йўли орқали халқлар ўртасида сиёсий алоқадар, савдо- сотиқ ишлари билан бир қаторда маданий алоқалар, хусусан санъат йўлидаги алоқалар ҳам ривожланган.
    Хулоса қилиб айтганда, жуда қадим даврлардан буён мавжуд бўлган турли-туман мусиқа чолғуларининг сақланиб қолиши ва такомиллашуви учун биз яшаб турган ҳудудимизда маълум шарт-шароит яратилган.
    Бунга миллий чолғуларимизнинг ранг-баранглиги сибот бўлади.
    Афросиёб харобаларидан топилган, ёши 5 минг йил деб тахмин қилинган, суякдан ясалган най чолғусининг шундай кўринишда Сурхондарёнинг
    Бойсун туманида “ғажир най” номи билан фойдаланиб келинаётганлиги,
    қадимий мусиқий чолғуларимизни ўрганиш, таҳлил этиш заминимизда яшаб ўтган ота-боболаримиз билан маънавий муштараклигимизни мустаҳкамлашимиз асос бўлиши мумкин.
    Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
    1. Кадрлар тайёрлаш миллий дастури. T.: Ўзбекистон. 1997 й.
    2. Азизходжаев Н.Н. Педагогик технологиялар ва педагогик маҳорат. Т.:
    Адабиёт жамғармаси. 2006 й.
    3. Тожиев М., Салахудинов Р. ва бош. Таълим жараёнида замонавий ахборот технологиялари. Т.: Ўқитувчи. 2001 й.

    ДЛЯ ЗАМЕТОК

    ИННОВАЦИОННЫЕ ПОДХОДЫ
    В СОВРЕМЕННОЙ НАУКЕ
    Сборник статей по материалам XXXIX международной
    научно-практической конференции
    № 3 (39)
    Февраль 2019 г.
    В авторской редакции
    Мнение авторов может не совпадать с позицией редакции
    Подписано в печать 12.02.19. Формат бумаги 60х84/16.
    Бумага офсет №1. Гарнитура Times. Печать цифровая.
    Усл. печ. л. 9,5. Тираж 550 экз.
    Издательство «Интернаука»
    125009, г. Москва, Георгиевский пер. 1, стр. 1
    E-mail: mail@internauka.org
    Отпечатано в полном соответствии с качеством предоставленного оригинал-макета в типографии «Allprint»
    630004, г. Новосибирск, Вокзальная магистраль, 3 16+

    1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15


    написать администратору сайта