Главная страница

янги илмий ижод. Мундарижа ув материаллар


Скачать 289.6 Kb.
НазваниеМундарижа ув материаллар
Анкорdffdsdvcxv
Дата02.06.2022
Размер289.6 Kb.
Формат файлаdoc
Имя файлаянги илмий ижод.doc
ТипДокументы
#565985
страница11 из 21
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   21


ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ МЕТОДОЛОГИЯСИ ФАНИ БЎЙИЧА

ТАЙЁРЛАНГАН СИЛЛАБУС

Фаннинг қисқача тавсифи

ОТМнинг номи ва жойлашган манзили

Фарғона давлат университети

Мураббийлар кўчаси, 19

Кафедра

Фалсафа Илмий тадқиқот методологияси

Таълим соҳаси ва йўналиши

Магистратуранинг барча йўналишлари учун


Фанни олиб борадиган ўқитувчи тўғрисида маълумот

Абдумутал Қамбаров


e-mail:


Ўқувфаниниўтказишжойивавақти

Ишлаб чиқилган жадвал асосида университетнинг ўқув биноларида (9-семестр давомида)

Фанга ажратилган ўқув соатларининг ўқув турлари бўйича тақсимоти

Аудитория соатлари:

Маъруза – 30 соат

Амалий машғулот – 30 соат

Мустақил таълим – 30 соат

Ўқув фанининг прореквизити

Прореквизит – мазкур фанни ўзлаштиришда керакли бўлган, бу фандан олдин ўтилган ва шу фан билан алоқадор бўлган фанлар, конкрет мавзулар кўрсатилади.

(Тарих, Маънавият асослари, Юксак маънавият енгилмас куч)


Ўқув фанининг постреквизити

Постреквизит – мазкур фандан кейин ўтиладиган ва шу фандан олган билимлари керак бўладиган фанларнинг рўйҳати Этика, Эстетика, Мантиқ, ижтимоий фалсафа.

Ўқув фанини долзарблиги ва мазмуни

Фанни ўқитишдан мақсад – магистрантларни илмий тадққиқот методологиясига оид билимлар билан қуроллантириш ҳамда шу асосда уларни ўз ихтисослиги жараёнларини таҳлил қилишга ва фан муаммоларини илмий ҳал қилишга тайёрлашдан иборат.Шунингдек, табиий ва ижтимоий фанлар орасидаги ўзаро алоқадорликни тахлил қилиш; илмий тадқиқот методологиясининг мувофиқлаштирувчи фан эканлигини илмий асослаш; илмий тадқиқот методологияси ва диалектиканинг узвий алоқадорлигини исботлаш.

Фанни ўқитишнинг вазифалари:

- дунёни билиш, илмий билишнинг асосий мазмуниниилмий таҳлил этиш;

- метод, методология, методика тушунчаларининг моҳиятини ёритиш;

- илмий тадқиқотнинг зарурий шартлари, илмий тадқиқот олиб боришнинг мантиқий схемасини тушуниш кўникмаларини ҳосил қилиш;

- илмий тадқиқот олиб боришда илмий билиш усулларидан фойдаланиш;

- мавзуни танлаш, илмий-методик адабиётларни ўрганиш, манба танлаш ва фактик материал тўплаш;

- илмий тадқиқот режасини тузиш ҳамда унда назария ва амалиёт бирлигини сақлаш;

- диссертация қўлёзмаси устида ишлаш ва малакаларини шакллантиришдан иборат.

Фанни ўрганиш даражаси



Мавзуларнинг номи

Аудитория соатлари

Жами

Шу жумладан

Маъруза

Семинар

Мустақил таълим

1.

“Илмий тадқиқот методологияси” фанининг предмети, мақсад ва вазифалари

4

2

2

2

2.

Фаннинг фалсафий моҳияти, жамият ва шахс ҳаётидаги аҳамияти

4

2

2

2

3.

Илмий стил ва унинг хусусиятлари

4

2

2

2

4.

Илмий ижод фалсафаси

4

2

2

2

5.

Фанда илмийлик мезонлари

4

2

2

2

6.

Ижодий меҳнат самарадорлигининг зарур шартлари

4




2

2

7.

Тадқиқот жараёнида илмий назариянинг ўрни ва роли

4

2

2

2

8.

Илмий тадқиқотда гипотезанинг ўрни ва роли

4

2

2

2

9.

Экспериментнинг илмий ижоддаги ўрни

4

2

2

2

10

Илмий тадқиқотда моделлаштириш

4

2

2

2

11

Илмий тадқиқот турлари

4

2

2

2

12

Илмий тадқиқот методологияси

4

2

2

2

13

Диссертация қўлёзмаси устида ишлаш ва унга қўйиладиган талаблар

4

2

2

2

14

Илмий асарларнинг ўзига хос хусусиятлари

4

2

2

2

15

Диссертацияни ҳимояга тайёрлаш ва уни ўтказиш

4

2

2

2




Жами:

90

30

30

30


Асосий адабиётлар

1. Поппер Карл. Открытое общество и его враги. Т.1, 2. М., 1992.

Психология мышления. М., 1965.

2. Рўзматзода Қодирқул. Олим бўлиш осонми?–“Коммуна” газ.,

  1. 1988йил 22 октябрь. № 124.

3. Сапарина Елена. Последняя тайна жизни (Этюды о творчестве И.П.Павлова). М., «Молодая гвардия», 1986.

4. Старостин Б.А. Параметры развития науки. М., 1980.

5. Султанова Т. Проблемы развитие интеллектуальногопотенциала независимой Республики Узбекистана. Автореферат диссертации… канд.

Филос. Наук.- Т., 1995. -18 с.

6. Сурин А. В. К проблеме определения понятия науки //

Метологические и социальные проблемы развития науки. М., 1979.

7. Фалсафа. Қомусий луғат. - Т,: Шарқ, 2004.

8. Фролов И.Т., Юдин Б. Г. Этика науки:проблемы и дискуссии. М.,

1986.

9. Шермухамедова Н. А. Социально-философский анализ стиля научного мышления. Диссер. док. филос. наук. Т.: Фалсафа ва ҳуқуқ

институти, 2002.

10. Шпенглер О. Закат Европы. Причинность и судьба. М., 1979.




Президент

Ислом Каримов асарлари, маърузалари

  1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. Т., 2014.

  2. Каримов И.А. Бизнинг бош мақсадимиз - жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этишдир. Т., «Ўзбекистон», 2005.

  3. Каримов И.А. Юксак маънавият - енгилмас куч. -Т.: Маънавият, 2008.

  4. Каримов И.А. Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида. – Т.: Ўзбекистон, 2011. -370.

  5. Амалга ошираётган ислоҳотларимизни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти қуриш – ёруғ келажагимизнинг асосий омилидир. Президент Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 21 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси. Т. 2013 йил.

  6. Президент Ислом Каримовнинг “Ўрта асрлар Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий мероси, унинг замонавий цивилизация ривожидаги роли ва аҳамияти” мавзусидаги халқаро конференциянинг очилиш маросимидаги нутқи. Т. 2014 йил.

  7. Каримов И. Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш – энг олий саодатдир. – Т.: “Ўзбекистон”, 2015.

Таълим натижалари назорати ва баҳоланиши

Максимал балл – 100

Жорий назорат – 30 балл

Оралиқ назорат – 20 балл

Мустақил таълим– 20 балл

Якуний назорат – 30 балл

Жорий назорат топшириқлари

1 жорий

10 балл

Талабанинг маъруза ва амалий машғулотлардаги фаоллиги ва ўзлаштириш даражаси, дафтарларнинг юритилиши ва ҳолати

2 жорий

10 балл

Мавзулар бўйича тушунчага эга бўлишлиги; унинг асосий тушунча, категориялари ҳақида умумий билимларни эта бўлиши.

3 жорий

10 балл

“Миллий ғоя: асосий тушунча ва тамойиллар” фанининг асосий масаласи ва категориялари ҳақида умумий билимларни мустақил баён эта олиши.

Мустақил иш

20 балл

Мустақил таълим топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши (кейс-стадилар, эссе, реферат, тақдимот ва бошқа турдаги мустақил таълим топшириқлари)

(мустақил иш берилиш вақти ва қабул қилиниши вақти кўрсатилади)

Оралиқ назорат топшириқлари

1 оралиқ

10 балл

Тест

2 оралиқ

10 балл

Ёзма иш

Якуний назорат

Ёзма иш

30 балл


Талабанинг фан бўйича ўзлаштириш кўрсаткичининг намунавий мезонлари:


Талаба берилган топшириқларнинг моҳиятини тўлиқ тушунган ҳолда ижодий ёндошиб, янги ахборотлардан фойдаланиб, мустақил ишни намунали ва талаб даражасида бажарганлиги, олинган маълумотларни таҳлил қилиб берганлиги учун


86-100 балл


Талаба берилган топшириқларни моҳиятини тушунган ҳолда ижодий ёндошиб, янги ахборотлардан фойдаланиб, мустақил ишни саволлар моҳиятини тўла англаб, топшириқни бажарганлиги учун


71-85 балл


Талаба мустақил иш топшириқларини қисман бажарганлиги учун

55-70 балл

Мустақил ишда белгиланган топшириқни қониқарли бажармаганлиги, дарсларни кўп қолдиргани учун

54-0 балл


Ўқув фанининг сиёсати

Талабалар учун талаблар

- университетнинг одоб-аҳлоқ кодекси талабларига қатъий риоя қилиш;

- профессор-ўқитувчидан сўнг дарс машғулотига кеч келган талаба аудиторияга киритилмайди;

-машғулотлар вақтида ўқитувчининг рухсатисиз аудиториядан чиқмаслик (умуман дарс жараёнида аудиториядан сабабсиз чиқишга рухсат берилмайди);

- уй вазифаси ва мустақил иш топшириқларини ўз вақтида ва сифатли бажариш;

- ҳар қандай ҳолатларда ҳам қолдирилган дарслар қайта ўзлаштирилиши шарт;

- маъруза ва амалиёт дарсларига олдиндан тайёрланиб келиш ва фаол иштирок этиш;

- қўшимча равишда бажарилган тақдимот, мустақил иш, эссе, реферат, креатив фикрлаш даражаси, турли хил тадбирлар ва илмий-амалий анжуманларда маърузалар билан иштирок этганлиги учун рағбатлантириш баллар берилади;

- талаба рейтинг баллидан норози бўлса фан бўйича назорат турлари эълон қилинган вақтдан бошлаб 1 кун мобайнида факультет деканига ариза билан мурожаат қилади ва апелляция комиссияси шу куннинг ўзида талабанинг аризасини кўриб чиқиб хулоса чиқаради;

-телефон орқали баҳо масаласи муҳокама қилинмайди.

Индивидуал график асосида профессор ўқитувчининг талалабалар билан ишлаш вақти

Ҳафтанинг душанба, пайшанба ва жума кунлари 14.00 дан 16.00 гача


Электрон почта орқали муносабатлар тартиби


Профессор-ўқитувчи ва талаба ўртасидаги алоқа электрон почта орқали ҳам амалга оширилиши мумкин.

Электрон почтани очиш вақти соат 15.00 дан 20.00 гача.



мустақил таълим МАШҒУЛОТЛАРИ

Мустақил таълим ташкил этишнинг шакли ва мазмуни.
“Илмий тадқиқот методологияси” фани бўйича магистрлар мустақил таълими шу фанни ўрганиш жараёнининг таркибий қисми бўлиб, услубий ва ахборот ресурслари билан тўла таъминланган.

Магистрлар аудитория машғулотларида профессор-ўқитувчиларнинг маърузасини тинглайдилар, тестлар ечадилар. Аудиториядан ташқарида талаба дарсларга тайёрланади, адабиётларни конспект қилади. Бундан ташқари айрим мавзуларни кенгроқ ўрганиш мақсадида қўшимча адабиётларни ўқиб, рефератлар тайёрлайди ҳамда мавзу бўйича тестлар ечади. Мустақил таълим натижалари рейтинг тизими асосида баҳоланади.

Уйга вазифаларни бажариш, қўшимча дарслик ва адабиётлардан янги билимларни мустақил ўрганиш, керакли маълумотларни излаш ва уларни топиш йўлларини аниқлаш, интернет тармоқларидан фойдаланиб маълумотлар тўплаш ва илмий изланишлар олиб бориш, илмий тўгарак доирасида ёки мустақил равишда илмий манбалардан фойдаланиб илмий мақола ва маърузалар тайёрлаш кабилар талабаларнинг дарсда олган билимларини чуқурлаштиради, уларнинг мустақил фикрлаш ва ижодий қобилиятини ривожлантиради. Шунинг учун ҳам мустақил таълимсиз ўқув фаолияти самарали бўлиши мумкин эмас.

Уй вазифаларини текшириш ва баҳолаш амалий машғулот олиб борувчи ўқитувчи томонидан, конспектларни ва мавзуни ўзлаштириш даражасинитекшириш ва баҳолаш эса маъруза дарсларини олиб борувчи ўқитувчи томонидан ҳар дарсда амалга оширилади.

“Илмий тадқиқот методологияси” фанидан мустақил иш мажмуаси фаннинг барча мавзуларини қамраб олган ва қуйидаги 4 та катта мавзу кўринишида шакллантирилган.
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   21


написать администратору сайта