янги илмий ижод. Мундарижа ув материаллар
Скачать 289.6 Kb.
|
13-мавзу: Диссертация қўлёзмаси устида ишлаш ва унга қўйиладиган талаблар Режа: 1. Диссертация нима? 2. Диссертация сарлавҳаси(номланиши) қандай бўлиши керак? 3. Мавзу бўйича адабиётларни шарҳлаш. 4. Библиографик кўраткич. 5. Диссертациянинг қўлёзмаси устида ишлаш методикаси Диссертация сарлавҳаси (номланаши) имкони борича қисқа, аниқ ва диссертация мазмунига мос бўлиши керак. Диссертация сарлавҳасининг қисқа, лўнда эканлиги муаммонинг ҳар томонлама ва чуқур тадқиқ этилганлигидан гувоҳлик беради. Шу боисдан ҳам докторлик диссертацияларининг сарлавҳаси 2-3 сўздан иборат бўлади. Магистрлик диссертациялари хусусий муаммоларни ҳал этишга қаратилган бўлиб, ишнинг моҳиятиниакс эттира оладиган аниқ ном билан аталиши мақсадга мувофиқдир. Баъзан диссертантлар ўз илмий ишига сарлавҳа қўйишда ишнинг бутун мазмуниин ёритишга, унга ўлкашунослик, хронологик ва бошқа аниқликларни киритишга ҳаракат қиладиларки, бунинг асло кераги йўқ. Агар тадқиқотчи диссертация сарлавҳасини имкони борича конкретлаштирмоқчи ва унда тадқиқотнинг муҳим бир деталини акс эттирмоқчи бўлса, у ҳолда қисқа сарлавҳа остидан қавс ичида кичик сарлавҳа қўйиши мумкин. Масалан “Фермерлик фаолиятининг ўсиш резервлари”(Фарғона вилояти мисолида). Диссертация номи остидаги кичик сарлавҳа имкони борича қисқа бўлиши ва янги сарлавҳага айланиб қолмаслиги керак. Сарлавҳа ёмон талқин қилинса, кўпқаватли сўз қурилиши пайдо бўлиши мумкин: сарлавҳа – кичик сарлавҳа – ҳар икки ном учун изоҳ. (докторлик диссертациялари каталогини кўриш керак!). Фикримиз қуруқ бўлмаслиги учун қуйидаги мисолни келтиришимиз мумкин: “Кимёвий куйишлар. Уларнинг даволашда вена ичига новокаин киритиш (ҳимояга асосланган заводлар шароитида клиник экспериментал тадқиқотлар)”. Диссертацияга сарлавҳа қўйишда унга қандайдир формулалар киритиш ярамайди. Шунингдек, диссертацияни номлашда “Айрим масалалари”, “Айрим масалалар таҳлили” сингари ноаниқ, мужмал ибораларга йўл қўйиб бўлмайди. Диссертацияни номлашда шундай ҳолатлар учрайдики, диссертациялар “......... масаласига доир” , “............ га доир материаллар” , “............... тадқиқоти” , “.............ни ўрганишга доир” сингари сарлавҳа қўйиш билан ўзларини қийнамасликка ҳаракат қиладилар ва бир хил андозадаги сарлавҳа билан чекланадилар. Айрим муаллифлар диссертацияга қисқа ва лўнда ном қўйиш, лекин тадқиқотнинг ўзига хослигини таъкидлаш учун “тадқиқот” , “метод” сўзларига қандайдир аниқловчи сўз киритадилар. Масалан: “Электрокимёвий тадқиқотлар....”, “....... жадаллаштириш методи” ва ҳ.о. Диссертациянинг титул варағида қуйидагилар кўрсатилиши шарт: 1. Олий таълим вазирлиги. Тадқиқот бажарилган олий ўқув юртининг номи. 2. Муаллифнинг исми, фамиляси, отасининг исми(бош келишикда). 3. Диссертациянинг аниқ ва тўлиқ номи(сарлавҳаси). 4. Диссертация қайси фан бўйича илмий даража олиш учун тақдим этиляпти? 5. Илмий рахбар(лар)нинг фамилияси, илмий унвони ва илмий даражаси. 6. Диссертация бажарилган илмий муассасанинг адреси(жойи). 7. Иш расмийлаштирилган йил. Диссертациянинг “Кириш” қисмида қисқа ва батафсил ҳолда қуйидагилар таъкидланиши зарур: - Мавзунинг долзарблиги, назарий ва амалий аҳамияти. - Иш асосига қўйилган фактик материалларнинг ҳажми муҳим илмий хулосалар чиқариш учун уларнинг қай даражада етарли эканлиги. - Танланган илмий методнинг афзалликлари; илмий натижанинг янгилиги, яъни тўпланган материалларнинг миқдорий ва сифат қиммати. - Кириш қисмида ана шу материаллар билан бир қаторда тадқиқотнинг илмий натижалари, қайси илмий муассасаларда муҳокама қилинганлиги, апробациядан ўтганлиги, ишлаб чиқиришга татбиқ этилганлиги баён этилиши керак. Олимлар ўртасида “масаланинг тарихини билиш – маълум маънода ечимини топишнинг бошланишидир”, деган ҳикмат кенг ёйилган. Одатда диссертациянинг биринчи боби конкрет соҳа бўйича илмий билимларнинг ривожланиш тарихини ёритувчи илмий асарлар шарҳига бағишланади. Зеро, тадқиқотчи ўрганишга киришаётган муаммо, шубҳасиз, жаҳондаги кўплаб олимлар томонидан у ёки бу даражада албатта, ўрганилгандир. Муаммонинг ўрганиш тарихини билмай туриб, илғор илмий ғояни яратиб бўлмайди. Ана шу материалларни иантиқий изчиллик билан баён этишда манбаалар рўйхатини хронологик изчилликда бериш шарт эмас(бундай ҳолда кўп тадқиқотчилар “библиографияга қаранг” дейиш билан кифояладилар). Ёш тадқиқотчилар кўпинча мавзуга оид барча кўриб чиққан адабиётлар ва ҳатто ҳар қандай адабиётлар мазмунини диссертацияда баён этишга, ҳатто бу асарларга ёзилган тақризларни келтиришга харакат қиладилар, лекин энг ачинарлиси шундаки, бу асарлардаги бош ғояни, мавзуга тегишли бўлган илмий ечимни топа олмайдилар, қонунятлар қандай шаклланганини била олмайдилар. Бинобарин, тадқиқотчи мавзунинг адабиётларда ёритилиш хронологиясини унутмагани ҳолда бутун эътиборини ўрганилаётган ҳодисанинг моҳиятини унинг ривожланиш тарихида очиб бериши зарур. Тадқиқотдаги илмий янгилик, унинг назарий ва амалий аҳамияти худди шу ердан бошланади. Диссертациянинг фактлар уюми ичидан иккинчи даражали, номуҳимларини чиқариб ташлаши, илмий асарни кераксиз цитаталар юкидан озод қила олиши айниқса муҳимдир. Академик П.И.Лебедо – Полянский ўзининг Добролюбов ҳақидаги монографиясини яратишда муҳим ва номуҳим фактларни бир-биридан фандай ажратгани ҳақида шундай деб ёзган эди: “Мен Добролюбов ҳақидаги монографиям устида ишлар эканман, униг инсон сифатидаги характерининг энг муҳим хусусиятларини аниқлашни ўз олдимга асосий мақсад қилиб қўйдим. Мен бунинг учун Добролюбов тўғрисидаги барча асарларни ўқидим, унинг характери тасвирланган олти мингдан ортиқ цитатани кўчириб олдим. Сўнг айтилган ана шу фактларни тасниф қилдим. Тасодифий тавсифларни олиб ташладим, натижада Добролюбовнинг энг умумий ва муҳим характеристикаси шаклланди ва бу нашр этилган монографияда атиги бир саҳифани ташкил этди” 37. Баъзан диссертант қўлидаги мавжуд адабиётлардан қайсидир қонуниятнинг илк манбаалари тўғрисида тасдиқловчи манбани топа олмаса, ўрганилаётган ҳодиса бўйича биринчи сўзни мен айтдим, дейишга журъат этади. Ёки етарли асосга эга бўлмагани ҳолда биринчилики қайсидир олимга тиркайди, кейинчалик бу тасдиқланмайди. Албатта, бундай хулосани қилишдан олдин уни мутахассислар билан жиддий ва ҳар томонлама муҳокама қилиш зарур. Мавзу бўйича адабиётларни шарҳлаш, таҳлил қилиш, етарли даражада тўлиқ бўлиши ва қисқача баён этилиши ва бу тадқиқотчининг диссертация бўйича асосий материалига соя солмаслиги керак. Диссертант ўтмишдаги олимларнинг мавзуга бевосита ёки билвосита алоқадор бўлган асарлардаги қимматли ғояларни албатта инобатга олиши, системалаштириши ва танқидий баҳолаши зарур. Айрим мавзулар бўйича жуда кўп адабиётлар мавжуд, бироқ бундан адабиётларни шарҳлаш диссертациянинг бутун ҳажмида катта қисмни эгаллаши керак, деган нотўғри хулоса келиб чиқмаслиги лозим. Албатта, бирон бир ҳодисанинг ривожланиш жараёнини ёритишда ҳеч қандай стандарт усуллар йўқ, лекин жуда кўплаб диссертацияларни таҳлил қилиш натижасида ҳар қандай мавзу бўйича илмий манба (адабиёт) ларни батафсил шарҳлаш учун диссертациянинг 25-30 саҳифасини ажратиш нифоя қилади. Тадқиқотчи диссертациянинг қўлёзмаси устида ишлар экан, вақти-вақти билан ўз ишига “бегонанинг кўзи” билан танқидий назар ташлаши, ўзига нисбатан қаттиққўл ва талабчан бўлиши фойдалидир. Адабиётларни шарҳлашга қандай юксак талаблар қўйилса, библиографик кўрсаткич ҳам шунга жавоб бериши керак. Тақризчиларнинг диссертация билан танишишни муалллиф фойдаланган адабиётлар билан танишишдан бошлаши асло бежиз эмас. Тажрибали мутахассиснинг диссертацияни баҳолаши учун муаллифнинг мавзуга оид энг янги адабиётлар билан қай даражада таниш эканлигини аниқлаши етарлидир. Библиографик рўйхатнинг мавжуд бўлиши бу шунчаки формал талаб, расмиятчилик эмас, балки диссертациянинг муҳим таркибий қисми бўлиб, ёш тадқиқотчининг мустақил ижодий ишини акс эттиради.Библиографик кўрсаткич одатда икки бўлимдан иборат бўлади: 1. Ватанимиз олимларининг асарлари; 2. Чет тилидаги ҳорижий олимларнинг асарлари. Ҳар бир бўлим остидагиадабиётлар (китоблар, мақолалар, қўлёзмалар) алифбо тартибида ёзилади ва номерланади. Библиографик кўрсаткичда айни бир хил журнал ва тўпламнинг номи такрорланиши мумкин. Уларнинг номи тўлиқ кўрсатилиши лозим. Библиографик кўрсаткичда диссертация текстида цитата берилмаган, автор томонидан фойдаланилмаган адабиётларни бериш тавсия этилмайди. Библиографияга дарслик, энциклопедия, маълумотнома (справочник), илмий оммабоп нашрлар, газеталар киритилмайди. Агар бундай нашрдан фойдаланишга зарурият туғилган бўлса, уларни қўлёзманинг саҳифаси остида бериши лозим. Диссертацияда библиографиянинг биринчи бўлимида манбалар ажратилади: конституция, ҳукумат қарорлари, қонунлари, мамлакат президентининг фойдаланилган асарлари. Техника фанлари бўйича тайёрланган диссертациялар библиографиясиқўшимча авторлик гувоҳномалари ва патентлар рўйҳати берилади(улардан муаллиф ишда фойдаланган бўлса). Тадқиқотнинг ҳар бир бобини қисқача хулоса билан якунлаш мақсадга мувофиқдир. Ана шу бобда жуда қисқа қилиб, ишдаги энг муҳим янгиликни ажратиб кўрсатиш лозим, бу эса тадқиқотнинг илмий маҳсули(натижаси) ҳисобланади. Ўз фикрингни қисқа ва аниқ ифодалай олиш катта санъатдир.Диссертациянинг махсус “Якунлаш” қисмида муаллиф илмий ишнинг энг муҳим қоидаларини кенг планда умумлаштириши, мавзу бўйича қилинган тадқиқотга якун ясаши, ҳал этилмаган муҳим масалаларни кўрсатиши лозим. Диссертациянинг хулоса қисмида асосий қоидалар, эришилган натижалар 5-6 саҳифада баён этилади. Бунда қатъий ва белгиланган шаклда муаллиф эришган илмий натижалар баён этилади. Бунда тадқиқот материалларидан янгиликнинг моҳияти, назарий ва амалий аҳамияти, унинг натижаларининг татбиқ этилиши алоҳида ажратиб кўрсатилади. 14-мавзу: Илмий асарларнинг ўзига хос хусусияти. Режа: 1. Илмий асарлар ва уларнинг характерли хусусиятлари. 2. Илмий доклад ва унга қўйиладиган талаблар. 3. Илмий мақола ва реферат. 4. Аннотация. 5. Мавзу бўйича адабиётлар шарҳи. Таянч тушунчалар: илмий мақола, илмий доклад, тақриз, реферат, аннотация, доклад тезиси, брошюра, монография, қўлланма, дарслик. Илмий асарлар материалларнинг мазмуни, тадқиқотчининг ўз олдига қўйган мақсадига қараб турлича шаклларда бўлиши мумкин: 1. Илмийдоклад 2. Илмий мақола (журнал учун) 3. Монография 4. Брошюра 5. Илмий ҳисобот 6. Рецензия 7. Реферат 8. Аннотация 9. Доклад тезиси 10. Автореферат 11. Ўқув қўлланма 12. Дарслик 13. Диссертация Юқорида саналган илмий асарларнинг ҳар бири ўз шакли ва мазмунига, умуман тузилишига кўра, ўзига хосхусусиятларга эга бўлади. Илмий мавзудаги докладга қуйидаги талаблар қўйилади: 1) қисқача кириш қисмида мавзунинг илмий ва амалий аҳамияти баён этилади; 2) мавзунинг моҳияти, асосий илмий қоида(ғоя) ёритилиши зарур; 3) хулоса ва тавсиялар берилиши лозим. Илмий докладдан фарқли равишда лекцияда илмий фактларни баён этиш ўқув-педагогик мақсад билан, тингловчиларнинг дунёқарашини кенгайтириш ва уларга предмет бўйича изчил ва системали билим бериш билан боғлиқ бўлади. Доклад тингловчиларга тадқиқотчи амалга оширган илмий изланишнинг энг муҳим ютуқ ва янгиликларини эшиттириш ва муҳокама қилишни ўз олдига асосий вазифа қилиб қўяди. Одатда доклад учун 15-20 дақиқа вақт ажратилади, шу боисдан ҳам тадқиқотчи доклад учун тайёргарлик кўришда ана шу ажратилган вақт ичида ўзи амалга оширган тадқиқот натижаларини қисқа ва мазмунли баён илиши зарур. Илмий докладда икки-учта энг асосий қоидани ажратиш ва уларни асослашга алоҳид аэътибор бериш мақсадга мувофиқдир. Илмий доклада кўриб чиқилаётган масалаларни ҳаддан ташқари майдалаштириш ва кўриб чиқиладиган масалалар сонини кўпайтириш ярамайди. Акс ҳолда тингловчиларнинг хаёли сочилади, илмий докладнинг таъсирчанлиги, аҳамияти йўқолади. Таъкидлаш жоизки, агар докладчи доклад текстига қарамай илмий ғояни оғзаки баён этса, докладнинг ишончлилиги ва таъсирчанлиги ортади, тингловчида ёрқин таассурот қолдиради. Ана шундай ҳолатда тингловчи ва докладчи ўртасида илиқ ва жонли алоқа пайдо бўлади. Агар докладчи текстга ёпишиб, бир хил оҳангда қуруқ ва эҳтиросларсиз ўқиб берса, тингловчида бефарқлик ва ёмон таассурот қолдириши мумкин. Докладчининг ўзига бўлган ишончи ва эмоционаллигидан ташқари қатъий илмий далилларга таяниши тадқиқотчи докладининг мазмунли ва таъсирчан бўлишида муҳим аҳамият касб этади. Доклад тезислари докладнинг асосий қодалари, илгари сурилаётган илмий ғоянинг мазмуни билан олдиндан танишиш ва чоп этиш учун тақдим этилади. Одатда тезислар 7-8 минутдан, 1,5-2 саҳифадан иборат бўлади. Илмий мақола журнал ва илмий тўпламларда чоп этиш учун 8-10 саҳифадан иборат ҳажмда тайёрланади. Илмий доклад композицияси(структураси) илмий мақола учун асос бўлиши мумкин. Илмий мақола қуйидаги талабларга жавоб бериши керак: 1) сарлавҳа; 2) кириш қисми(мавзунинг долзарблиги, назарий ва амалий аҳамияти); 3) тадқиқот методикаси ҳақида умумий маълумот; 4) олинган илмий натижаларни анализ қилиш ва умумлаштириш; 5) хулоса ва таклифлар. Илмий мақола тайёрлашда, албатта, манбаалар аниқ кўрсатилиши шарт. Илмий мақолада далиллар кучли бўлса, ишнинг ишончлилиги ва илмийлиги шунчалик ортади. Ҳолбуки, доклад ва тезисларда илмий манбааларга мурожат қилинмайди. Реферат (лотинча referat – доклад) илмий муаммо бўйича бирон бир китобнинг мазмунини ёзмаравишда қисқача баён этиш. Реферат ёш тадқиқочилар илмий ишининг бошланғич шакли ҳисобланади. Тадқиқотчилар рефератлар тайёрлаш методикасини ўрганишга жиддий эътибор беришлари керак. Автореферат – муаллифнинг ўзи томонидан ёзиб тугалланган диссертациянинг қисқа баёни бўлиб, 200-250 нусхада босмахонада чоп этилади. Одатда бундай автореферат фандоктори илмий даражасини олишга даъвогар тадқиқотчи томонидан ёзилади ва у икки босматабоқ(34 саҳифа) атрофида бўлади. Автореферат сарлавҳаси ва мазмуни иссертацияга тўла мос бўлиши зарур. Бундан ташқари, унда ҳимоя қилинадиган вақт, жой ва илмий раҳбар, расмий оппонентларнинг фамилияси кўрсатилади. Унда диссертацияниг ҳажми, номи, илова, муаллифнинг диссертация мавзуи бўйича илгари чоп этган монография, илмий мақолалар рўйхати албатта кўрсатилиши шарт. Рецензия(тақриз) – (лотинча “recensio” сўзидан олинган бўлиб, “кўриб чиқиш”, “текшириш” маъноларини англатади) – унда тадқиқот анализи берилиб, танқидий баҳоланади. Бирон бир асар ва мақолани танқидий нуқтаи назардан кўриб чиқиб, унга тақриз ёзиладиган бўлса тадқиқотчидан илмий асарга фан, техника, маданиятнинг муайян соҳаси бўйича яхши малакага эга бўлишни, кўриб чиқилаётган масаланинг ҳозирги ҳолати ва чоп этилган янги адабиётлар билан яхши хабардор бўлишни талаб этади. Шу боисдан ҳам тақриз у ёки бу соҳага яқин мутахассислар томонидан берилади(ёзилади). Ўқув қўлланма-мактаб, академик лицей, коллеж ўқувчилари, олий қ ўқувюртлари талабалари учунм ўлжалланган билимларни фаннинг сўнгги ютуқлари асосида баён этадиган илмий асардир. Бу илмий тадқиқотнинг қийин, мураккаб ва масъулиятли шаклларидан бири бўлиб, давлат таълим стандартлари ва ўқув дастури асосида алоҳида олим ёки олимлар жамоаси томонидан тузилади. Илмий факт ва тушунчаларни қисқа, лўнда, мазмунли қилиб баён этиш, ҳозирги замон фани даражасида тушунтириш ва уни иллюстратив (рангли кўргазма) материаллар (расм, жалвал ва ҳ.о) билан таъминлаш тадқиқотчидан каттамаҳорат ва санъатни талаб этади. Олий ўқув юртлари учун дарслик, қўлланмалар яратиш учун тадқиқотчидан катта билим, бой тажриба, катта эҳтирос талаб этилади. Илмий ҳисобот – илмий тадқиқот турларидан бири бўлиб, бажарилган илмий ишнинг режаси ва дастурини қисқача баён этишнинг, қўлланилган методларни батафсил тавсифлашни, тадқиқотни якунловчи хулосани, ҳал этилмаган масалаларни ва ниҳоят, тадқиқотчининг таклифларини ўз ичига олади. Илмий ҳисоботга илова тарзида ҳисобот учун илмий далил бўла оладиган фотосуратлар, жадваллар берилади. Илмий ҳисоботда бажарилган ишнинг назарий аҳамияти, халқ ҳўжалиги учун муҳимлиги алоҳида таъкидланади. Аннотация – китоб, мақоланинг қисқача тавсифи, унинг мазмун-моҳиятини очиб берувчи ва баҳо берувчи кичик илмий асардир. Унда мазкур асарнинг кимлар учун мўлжалланганлиги ,албатта, кўрсатилиши керак. Монография – илмий асар бўлиб, унда бирон бир муаммо ёки мавзу олим томонидан батафсил ва ҳар томонлама тадқиқ этилади. Монографиялар кўпинча диссертация ҳимоя қилинишидан олдин диссертациянинг асосий боб ва бўлимлари бўйича яратилади ва илмий жамоатчиликка илмий янгилик сифатида тақдим этилади. Монография диссертация ҳимоясидан сўнг тадқиқотчи томонидан диссертация материаллари асосида яратилиши ҳам мумкин. Брошюра – кичик ҳажмда(1-3 босматабоқ)ги, муқовасиз илмий асар бўлиб, илмий-оммабоп характерга эга бўлади. Диссертация (лотинча dissertatio – мулоҳаза, тадқиқэтиш) – илмий тадқиқотнинг ҳукумат олий аттестация комиссияси томонидан белгаланган махсус шакли бўлиб, илмий даража олиш учун махсус илмий кенгашга тақдим этилади ва Ихтисослашган илмий кенгашда расман ҳимоя қилинади. Мамлакатимиз конституциясига биноан олий маълумот олган ҳар бир фуқаро: а) магистратурани тугатгандан сўнг магистрлик илмий даражасини; б) докторантурани битириб, докторлик диссетациясини ҳимоя қилганидан сўнг фандоктори илмий даражасини олиш ҳуқуқига эга. Докторлик диссертацияси ва уни расмийлаштириш. Диссертация – бу, тадқиқотчининг янги илмий билимлар ҳосил қилиш, кашфиётлар яратиш йўлидаги муҳим бир босқич, илмий методни эгаллашдаги маҳорат кўрсаткичидир. Энг аввало, диссертация мавзуи, композицияси, боб ва бўлимлар аниқланади. Диссертация ҳажми қандай бўлиши керак? Диссертация ҳажми тадқиқотчининг маҳоратини, олинган илмий натижаларни қисқа, лўнда, аниқ ва ҳар томонлама мукаммал баён этаолишини кўрсатади. Илмий методик нуқтаи назардан диссертация ҳажми қанча кичик бўлса, унинг қиммати шунчалик юқори бўлади. Худди ҳайкалтарош ўз асарини яратишда шакл ва мазмун уйғунлигига эришмоқ учун мармарнинг ортиқча жойларини маҳорат билан олиб ташлагани сингари диссертант ҳам тадқиқотнинг туб моҳияти ва мазмунини, илгари сураётган илмий ғоя ва янгиликни мумкин қадар ихчам, лўнда баён этиш маҳоратига эга бўлиши лозим. Математика, медицинага оид ҳимояга олиб чиқилган докторлик диссертациларининг ҳажми 20-40 саҳифадан ошмаганлигига кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Эндиликда диссертацияларга баҳо беришда фақат ишнинг мазмунигагина эмас, балки материалларни илмий-методик жиҳатдан қайта ишлаш сифатига, тадқиқотчининг маҳоратига, диссертация ҳажмининг ихчам ва мазмундорлигига кўпроқ эътибор берилмоқда. 15-мавзу: ДИССЕРТАЦИЯНИ ҲИМОЯГА ТАЙЁРЛАШ УНИ ЎТКАЗИШ Режа: 1. Илмий доклад текстини тайёрлаш. 2. Диссертация муҳокамаси. 3. Оппонентларнинг саволларига жавоб бериш. 4. Нутқ маданияти ва нотиқлик маҳорати. Илмий асарлар қўлёзмасига қўйиладиган асосий талаблардан бири уларни эстетик дид билан ташқи безаташдир. Донишманд халқимизнинг “онангни отангга бепардоз кўрсатма” деган мақоли илмий асар қўлёзмасига ҳам тегишлидир. Ахборот технологияси ютуқлари ҳаётимизда мустаҳкам ўрин эгаллаб бораётган ҳозирги пайтда илмий мақола, монография диссертация ва бошқа илмий асарлар компьютерда варақнинг бир томонида бир ярим интервалда ёзиляпти. Компьютер тадқиқотчини оғир ва зерикарли қўл меҳнати (ёзувмашинаси)дан озод қилиб, қатор қулайликлар яратди. Тадқиқотчи кўпроқ вақтини ижодий иш учун ажрата бошлади. Эндиликда тадқиқотчи ишдаги энг муҳим қоида, тушунчаларни компютер воситасида курсив ёки семиз ҳарф, ёки ранг билан ажратиб қўйиши мумкин. Ишнинг аввали ёки охирида ёзиладиган мундарижа диссертация боблари, бўлимлари(параграф)нинг ҳажм жиҳатдан тенг бўлишини акс эттириши лозим. Компьютерда терилган қўлёзманинг имло, пунктуация, стилистика нуқтаи назардан диққат билан текшириб чиқиши, ишдаги цитата(кўчирма)лар асл манба билан таққосланиб, текширилиши, мавжуд хатолар ва камчиликлар тузатилиши шарт. Шуни ёдда тутинг: илмий ишда имло, пунктуатация ва стилистик хатолар бўлмаслиги шарт! Агар илмий ишга безакли расмлар, жалваллар илова қилинган бўлса, улар албатта изчил номерланиши ва ўқувчига тушунарли бўлиши учун текстдан кейиноқ уларнинг мазмунини изоҳловчи кичик сарлавҳа берилиши лозим. Диссертация қўлёзмасида берилган барча цитаталар, статистик маълумотлар бирламчи манбаа сосида диққат билан текширилиши зарур. Илмий асар муаллифининг асарларни таҳрир қилиш ва хатоларни тузатиш техникасига оид махсус адабиётлар билан яқиндан танишиш мақсадга мувофиқдир (қ.: Былинский К.И., Розенталь Л.Э. Литературное редактирование. М., “Искусство”, 1957., Былинский К.И., Жилин А.Н. Сиравочная книга корректора. М., “Искусство”, 1960.) Илмий асарни таҳрир қилиш шунчаки механик иш эмас, балки мураккаб ижодий жараён эканлигини унутмаслик лозим. Тадқиқотчининг ўз асарини таҳрир қилишда ишга гўё бошқаларнинг ўзи билан жиддий қарашга ўрганиш муҳимдир, шунда ишдаги хато ва камчиликлар кўзга ташланади. Муаллиф библиографик кўрсаткичларга ҳам анашундай талабчанлик билан қараши лозим. Тадқиқотчи диссертациянинг техник томонларини бажариб, ишни илмий раҳбар ва соҳа мутахассисларининг муҳокамасидан ўтказиб, кўрсатилган камчиликларни бартараф этганидан сўнг ишнинг сўнгги ҳал қилувчи босқичи-диссертацияни ҳимоя қилишга қаратиши ва бунинг учун пухта тайёргарлик кўриши лозим. Зеро, яхши диссертацияни ёзишнинг ўзи етарли эмас, балки уни муваффақиятли ҳимоя қилиш муҳимдир. Мамлакатимизда қабул қилинган тартибга кўра, олий ўқув юрти ёки тадқиқот институти қошида ташкил этилган Ихтисослашган илмий Кенгаш ҳимояга қўйилиши мўлжалланаётган диссертацияни тадқиқотчидан ишни расман қабул қилиб олгандан сўнг бир ой мобайнида диссертация бўйича оппонентларни, етакчи илмий муассасани ва ҳимоя кунини аниқлаб, диссертацияни уларнинг муҳокамасига жўнатади ва улардан белгиланган шаклдаги тақризларни олади; тадқиқотчига диссертация бўйича автореферат чопэ тишга рухсат беради. Диссертация ҳимояси куни Ихтисослашган илмий Кенгаш аъзоларининг учдан икки қисми кенгаш йиғилишида иштирок этса, кворум бор деб эълон қилинади ва илмий кенгаш раиси мажлисни очиқ деб эълон қилади ва кунтар тибини маълум қилади. Сўнг илмий кенгаш котиби диссертантнинг таржимаи ҳоли ва ҳимояга чиқиш учун зарур бўлган барча хужжатлар билан таништиради. Сўнг диссертантга бажарилган ишниг моҳияти, мазмуни, эришилган илмий натижалар, хулоса ва тавсиялар ҳақида гапириш учун(йигирма дақиқа) сўз берилади. Доклад тугаганидан сўнг илмий кенгаш котиби диссертация бўйича олинган ёзма тақризларни ўқиб эшиттиради. Сўнг илмий раҳбарга сўз берилади. Сўнг диссертацияни муҳокама қилиш бошланади. Музокарада расмий оппонентларнинг диссертациядаги ютуқ ва камчиликларга оид мулоҳазалари ҳамда диссертантнинг жавоб нутқи эшитилади. Шундан сўнг илмий кенгаш аъзолари сўзга чиқиши ёки диссертантга савол билан мурожаат қилишлари мумкин. Шундан сўнг илмий кенгаш аъзоларига яширин овоз бериш учун варақалар тарқатилади. Илмий кенгаш раиси овоз бериш натижаларини ўқиб эшиттиради. Агар илмий кенгаш аъзоларининг учдан икки қисми фан доктори илмий даражасини олишга даъвогар бўлган тадқиқотчини ёқлаб овоз берса, илмий кенгаш қарори ҳақиқий ҳисобланади. Диссертацияни ҳимоя қилиш қуйидаги босқичдан иборатдир: 1) диссертация мавзуи бўйича 20 дақиқалик доклад текстини тайёрлаш; 2) доклад учун безакли кўргазмалар ҳозирлаш; 3) тақризчилар ва оппоненларнинг энг муҳим эътирозларига жавоб бериш учун тайёрланиш. Доклад текстини тайёрлашда авторефератда ўз ифодасини топган диссертациянинг энг муҳим қоидалари: олинган натижа, илмий янгилик, ишнинг назарий ва амалий аҳамияти, хулоса ва тавсиялар баён этилади. Докладни тайёрлашда тадқиқотчидан ишнинг мазмун-моҳиятини аниқ, лўнда ва равон баён этиш талаб этилади. Бу ерда докладчи сўзларининг тушунарли, равон ва таъсирчан бўлиши, ҳимояда ишторок этаётган номутахассислар учун ҳам тушунарли бўлиши муҳимдир. Лекин бундан доклад соддалаштирилиши керак экан, деган хулоса чиқариш ярамайди, балки, аксинча, доклад мазмунан қатъи йилмий, кенг аудитория учун тушунарли бўлиши лозим. Тадқиқотчиниг нотиқлик маҳоратига эга бўлиши унинг кейинг иилмий педагогик фаолияти учун ҳам фойдалидир. Нотиқлик маҳоратининг энг муҳим қоидалари сифатида қуидагиларни кўрсатиш мумкин: 1. Нотиқ ўзи фикр юритаётган предметни қанча чуқур билса, шунча кам ҳаяжонланади. 2. Бир хил ва зерикарли оҳангда минғирлаб эмас, балки, баланд, тиниқ ва равон гапиринг. Сўз оҳангида ишонч, умид ва куч-қудратингиз яққол жарангласин. 3. Сўзнинг маъноси ва аҳамиятига боғлиқ равишда нутқ оҳанги кўтарилиши ёки пасайиши мумкин. Сўз оҳанги ибора ёки сўзнинг муҳимлигини таъкидлайди. 4. Қўл ҳаракатлари, имо-ишоралар нутқни жонлантиради, лекин ундан ўта эҳтиёткорлик билан фойдаланиш лозим. 5. Сўзлаётганингизда саҳна бўйлаб юрманг, бир хилда харакат қилманг. 6. Бир хил андозада гапирманг. Ижодий ишда андозаларга асло йўл қўйиб бўлмайди. 7. Нутқда бир хил иборани такрорламанг. 8. Нутқ шакли оддий ва тушунарли бўлсин. Оддий қиёслаш, образли ифода. 9. Тингловчига кучли таъсир кўрсатади. 10. Маъруза маваффақиятли бўлиши учун: а) тинговчилар диққатини ўзингизга тўла жалб этинг; б) маъруза охиригача уларнинг диққатини ушлаб туринг. Бунинг учун нотиқнинг сўзлари тингловчи учун оддий, тушунарли, таъсирчан ва қизиқарли(улар учун фойдали) бўлиши керак. 11. Нутқ ортиқча сўз ва тафсилотлардан ҳоли бўлсин. 12. Нутқ якуни айтилган фикр, ғояни умумлаштириши, нутқ ибтидоси билан боғланиши керак. 13. Нутқнинг муваффақиятли бўлиши учун нотиқ мантиқан изчилликка қатъий амал қилиши, бир предметдан бошқасига сакраб ўтмаслиги, асосий мавзудан четга чиқмаслиги керак. Нутқ шундай изчилликка асосланиши керакки: биринчи фикрдан иккинчи фикр, иккинчисидан учинчи фикрва ҳ.о. табиий равишда келиб чиқсин. Бундай нутқ тингловчига интеллектуал завқ бағишлайди ва унда унутилмас таассурот қолдиради. Энг яхши нутқлар ҳамиша оддий, аниқ, тушунарли ва чуқур мазмунга эгадир. Диссертант тайёрлаган мавзуга доир слайдлар(кўргазмали воситалар, жадваллар) унинг нутқи қисқа ва таъсирчан бўлишига кўмаклашади. Тадқиқотчи расмий оппонентлар ва илмий кенгаш аъзоларининг саволлариг жавоб берар экан, эҳтиросларга берилмаслиги, фақат масалага доир фикр-мулоҳазалар билан чекланиши, одоб андишали бўлиши, эришган ютуқларига ортиқча баҳо бермаслиги, камтарин бўлиши айниқса муҳимдир. Диссертантнинг вазмин ва мулоҳазакор бўлиши ҳатто айтилган ўта танқидий мулоҳазаларга хотиржамлик билан илмий далиллари асосида жавоб бериши маънавий интеллектуал ва аҳлоқий маданияти ҳақида ёқимлит аассурот қолдиради ва шубҳасиз илмий кенгаш аъзоларининг овоз бериш натижаларига ижобий таъсир кўрсатади. Ҳаётий тажрибаларнин гкўрсатишича, тадқиқотчининг ўз-ўзига танқидий ёндашиши, ҳамкасбларининг танқидий фикр-мулоҳазаларига хурмат билан қараши илмий ишдаги камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш ва жиддий ютуқларга эришишнинг зарур шартидир. Диссертацияни ҳимоя қилишга тайёргарлик кўриш тадқиқотчидан кўпчилик олдида нутқ сўзлаш кўникмалари ва нутқмаданиятига эга бўлишни талаб этади. Диссертант ҳимоя ўтадиган хонани кўриши, ҳимоя жараёнини аниқ тасаввур этиши ва ўзидан илгари бўлиб ўтган ҳимоя жараёнида иштирок этиши, ўзида муайян кўникмаларни шакллантириши мақсадга мувофиқдир. Зеро, ҳар қандай ижод тадқиқотчидан ҳам маънавий руҳий, ҳам жисмоний куч-қувватни бир нуқтага тўплашни талаб этади. Сўзнинг ифодали ва тушунарли бўлиши кўп жиҳатдан нутқнинг темпи ва оҳангига боғлиқдир. Агар нотиқ шошма-шошарлик билан гапириб сўз охиридаги қўшимчаларни “ютиб юборса”, нутқнинг таъсирчанлиги, сифати йўқолади. Нутқ сўзлаётганда адабий тил(орфоэпия) нормаларини бузишга асло йўл қўйиб бўлмайди. Зеро, олимлар ифодали, гўзал сўзлаш қоидаларига қатъий амал қиладилар ва бошқалардан ҳам шуни кутадилар. Баъзан оғзаки нутқда олимлар ўртасида “диссертация ҳимоя қилиш ва илмий даража олиш”, “даражани ҳимоя қилиш” шаклида учрайдики, бу хатодир. Сўз фикр алмашиш , фикрни баён этиш ва фикрни тушунтириш воситаси экан, сўз маъносини теран англаш, тўғри ифодалаш ва баён этиш зиёлилар илмий интелектуал салоҳиятининг муҳим мезони ҳисобланади. Доно халқимизнинг “Тилга эътибор – элга эътибор” деган ҳикматли ибораси фанга нисбатан ҳам тўғридир: тилга бўлган эътибор фанга бўлган эътибордир. Фойдаланиладиган адабиётлар рўйхати 1. Каримов И.А. Асарлар тўплами. 1-18 жилдлар. – Т.: Ўзбекистон, 1996-2010. 2. Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. –Т.: Маънавият, 2008. 3. Каримов И. А. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари. – Т.: Ўзбекистон, 2009. 4. Каримов И.А. Асосий вазифамиз – Ватанимиз тараққиёти ва халқимизфаровонлигини янада юксалтиришдир. – Т.: Ўзбекистон, 2010. 5. Каримов И.А. Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида. – Т.: Ўзбекистон, 2011. 6. Шермуҳамедова Н.А. Илмий тадқиқот методологияси. Дарслик. – Т.: “Фан ва технология” нашриёти, 2014. 7. Соифназаров И., Никитченко Г., Касымов Б. Методология научного творчества. (Учебное пособие) Ташкент, «Янги аср авлоди», 2004. 8. Рўзматзода Қодирқул. Илмий ижод фалсафаси ва методологияси. Тошкент, “Наврўз”, 2015. 9. Саифназаров И. ва бошқ. Илмий ижод методологияси. – Т.: «Янги аср авлоди», 2004. 5-9 бетлар. 10. Ўринбоев Б. Илмий тадқиқот асослари. (Услубий қўлланма). Самарқанд – 2005. VIII. Интернет сайтлари 1. www.gov.uz. www. 6. philosophy.nsc.ru. 2. www.press-service.uz. 7. http // philosophy.albertina.ru. 3. www.bilim.uz. 8. www.philosophy.com. 4. www.philosophy.ru. 9. www.history.ru. 5. www.filosofiya.ru. 2. Амалий (Семинар) машFулотларининг мавзулари ва режалари 1-мавзу: Илмий билиш тушунчаси ва дунёни билиш зарурияти 1. Илмий билиш тушунчаси. Билишнинг фалсафий таърифи, метод, методология, методика тушунчаларининг узвийлиги, алоқадорлиги. 2. Фалсафий методлар, диалектика, Кант, Фихте, Шеллинг ва Гегелнинг диалектик методлари, диалектика тараққиётининг кейинги имкониятлари, муайянлик(конкретлик), тарихийлик, қарама-қаршилик тамойиллари. 3. Илмий билишнинг ажратувчи(аналитик) ва умумлаштирувчи(синтетик) хусусиятлари, прогноз ва унинг турлари, объектив ҳақиқат, объективлик илмий билим идеали ва унинг асосий мезони. Қўлланиладиган педагогик технологиялар: Интерактив усули, «Блиц сўров», «Ақлий ҳужум». 2-мавзу: Илмий тадқиқот методологияси 1. Илмий тадқиқотларнинг типлари. Фундаментал тадқиқотлар. Эркин тадқиқот (изланиш). Аниқ мақсадга қаратилган фундаментал тадқиқот. Амалий тадқиқотлар. 2. Тадқиқотчилик лойиҳа-конструкторлик ишланмалари. Фан ва ишлаб чиқариш. Илмий билимнинг ўсиш қонуниятлари. 3. Муайян вазифани ечишга туғилган эҳтиёж. Дифференциация ва интеграция. Ворисийлик ва новаторлик. Ички ва ташқи детерминация. Интернализм ва экстернализм. Қўлланиладиган педагогик технологиялар: Интерактив усули, «Блиц сўров», «Ақлий ҳужум». 3-мавзу: Оқилоналик ва илмий тадқиқот методологияси уйғунлиги. 1. Европа цивилизацияси азалдан оқилона цивилизация сифатида. Ҳозирги олимлар фан ривожланишининг ўзига хос хусусиятлари тўғрисида. Оқилоналикнинг ягона универсал талқини. 2. Илмий оқилоналикни фан ва табиатшуносликнинг ривожланиш тарихи. Оқилоналик фаолиятни ташкил этишнинг субъектга хос бўлган универсал воситаси. Оқилоналикнинг ҳар хил моделлари. 3. Илмий оқилоналикнинг ноклассик ва постноклассик қиёфаси. Оқилоналикнинг постноклассик қиёфаси. Янги оқилоналикнинг чексизлиги. «Очиқ» ва «ёпиқ» оқилоналик. Онг структурасида оқилоналик масалалари. Қўлланиладиган педагогик технологиялар: Интерактив усули, «Блиц сўров», «Ақлий ҳужум». 4-мавзу: Фанларнинг классификацияси 1. Таснифлаш. Фанлар таснифи. Бэкон таклиф қилган фанлар таснифи. Гёте даври (XVIII аср охири) табиатшунослиги. Табиат тузилишининг сифат жиҳатидан ҳар хил босқичлари. 2. Анриде Сен-Симон(1760-1825) таълимоти фанлар таснифи. Фанларни таснифлаш муаммоси. Руҳ ҳақидаги фанлар ва табиат ҳақидаги фанларнинг ажратилиши. 3. Вильгельм Виндельбанд (1848-1915) фанларни предмети ҳақида. Номотетик ва идеографик методлар. Ф.Энгельснинг фанларни таснифлаш принциплари. Қўлланиладиган педагогик технологиялар: Интерактив усули, «Блиц сўров», «Ақлий ҳужум». 5-мавзу: Фан ижтимоий-маданий ҳодиса сифатида 1. Фаннинг объективлик, аниқлик, ҳақиқийлик мезонларига асосланувчи билимлар тизими, унинг институционал кўриниши ва бошқа ижтимоий онг шакллари ўртасидаги алоқадорликлари ҳамда мутафаккирларнинг фанлар таснифи тўғрисидаги қарашлари. 2. Фан – ижтимоий-маданий ҳодиса эканлиги, фан – жамиятдаги жараёнларни ижтимоий тартибга солиш омили, ҳозирги даврда фаннинг ўрни ва аҳамияти тўғрисидаги фикрлар ҳамда фаннинг нейтраллиги ва ижтимоий буюртма, фан тарққиётининг ижтимоий-психологик омиллари, фан функциялари. 3. Фан тараққиётига доир йўналишлари, фан – борлиқдаги қонуният асосида узвий боғланган табиий воқелик ва жараёнлар мажмуи сифатидаги кўринишлар, Фан – билимлар тизими, ижод тушунчаси, фан ва ижоднинг ўзаро алоқадорлиги, илмий ижод фалсафий ва эпистемологик муаммо эканлиги. Қўлланиладиган педагогик технологиялар: Интерактив усули, «Блиц сўров», «Ақлий ҳужум». 6-мавзу: Илмий тадқиқотнинг талаб ва имкониятлари 1. Илмий тадқиқот олиб боришнинг методологик асослари. Илмий тадқиқот олиб боришнинг зарурий шартлари: билим олиш, меҳнатсеварлик, илм билан шуғулланиш лаёқатига эга бўлиш. 2. Илмий билишда умумий ва махсус усуллар, эмперик тадқиқот усуллари – тузатиш, қиёслаш, муқояса қилиш, чоғиштириш, ўлчаш, экспериментдан фойдаланиш, эмперик ва назарий тадқиқот усуллари, илмий билиш жараёни (изчиллик, системалилик, методикага асосланиш). 3. Илмий тадқиқот олиб боришда интуициянинг ўрни, интуитив билиш даражаси, интуиция – ҳақиқатни мантиқий далиллар ёрдамисиз, бевосита англаб етиш қобилиятиэканлиги ҳамда интуиция муаммоси. Қўлланиладиган педагогик технологиялар: Интерактив усули, «Блиц сўров», «Ақлий ҳужум». 7-мавзу: Илмий тадқиқотнинг асосий тушунчалари 1. Илмий тадқиқот типлари: фундаментал тадқиқот, эмпирик тадқиқот, аниқ мақсадга йўналтирилган тадқиқот, амалий тадқиқотлар. 2. Илмий тадқиқотнинг асосий тушунчалари: аналогия, аспект, гипотеза, дедукция, автореферат, диссертация, илмий билиш, илмий далил, илмий мавзу, илмий маъруза, назария, категория, тамойил, синхрония, диахрония, декомпозиция, антропоморфизм, структурализм, герменевтика, синергетика, анализ, синтез. 3. Ақлий ёндашув. Ақлий ёндашувнинг ягона универсал талқини. Ақлий ёндашув – фаолиятни ташкил этишнинг субъектга хос бўлган универсал воситаси. Қўлланиладиган педагогик технологиялар: Интерактив усули, «Блиц сўров», «Ақлий ҳужум». 8-мавзу: Илмий тадқиқотда муаммо ва муаммоли вазият 1. Илмий йўналиш, муаммолар ва мавзулар. Муаммо – ечилиши лозим бўлган масала ёки вазифа эканлиги, илмий муаммо. 2. Эмпирик муаммо, концептуал муаммо, методологик муаммо, баҳолаш билан боғлиқ муаммолар. 3. Илмий муаммонинг назарий асослари, муаммо ва масала, муаммоли вазият ва унинг аҳамияти, муаммоли вазиятнинг пайдо бўлиши, муаммоли вазиятнинг пировард негизи. Қўлланиладиган педагогик технологиялар: Интерактив усули, «Блиц сўров», «Ақлий ҳужум». 9-мавзу: Илмий тадқиқот методида тушуниш ва тушунтириш муаммоси 1. Тушуниш ва унинг билиш билан ўзаро муносабати. Ҳозирги адабиётларда тушуниш турлари, типлари ва даражалари. Тушунишнинг ўзига хос алоҳида хусусияти. 2. Ижтимоий гуманитар билимнинг муҳим методологик муаммоси ҳамда семиотика (юнон. белги, аломат) – белгилар ва белгили тизимларнинг хоссаларини ўрганувчи фан. 3. Ижтимоий билишда диалог, илмий тушунтиришнинг дедуктив-номологик модели, тушунтириш ва тушунишнинг ўзаро нисбати. Қўлланиладиган педагогик технологиялар: Интерактив усули, «Блиц сўров», «Ақлий ҳужум». 10-мавзу. Илмий тадқиқотда ахборот технологияларидан фойдаланиш 1. Ахборот, маълумот ва билим уйғунлиги. Ахборот – объектив реалликнинг муҳим қисми. Информацион вазият. Фаннинг интеграциялашуви. 2. Ижтимоий ахборот. Ижтимоий ахборотни ўзлаштириш. Илмий ахборот. Информатика. Ахборотлашган жамият концепцияси. 3. Илмий тадқиқот усуллари ва воситалари. Фалсафа, информатика, кибернетика, синергетика, социология ва иқтисодиёт, тилшунослик, адабиётшунослик туташган жойда илмий билимнинг интеграл соҳаси. Қўлланиладиган педагогик технологиялар: Интерактив усули, «Блиц сўров», «Ақлий ҳужум». 11-мавзу: Илмий тадқиқот жараёнида адабиётларни ўрганиш талаблари 1. Илмий-методик адабиётини ўрганиш. Методик қўлланмалар. Илмий-методик адабиёт мазмунини ўрганиш йўллари ва талаблари. 2. Ҳавола бериш усуллари ҳақида. Манбаларда айни бир ҳодисанинг турлича талқин қилиниши фикрлашга ундайдиган омил эканлигини фактик мисоллар орқали далиллаш. 3. Мавзуга боғлиқ ҳолда материал танлаш масаласи. Мавзуни ёритиш учун матндан фактик материал(мисоллар) танлаш усуллари ва уларнинг миқдорини белгилаш масаласи. Қўлланиладиган педагогик технологиялар: Интерактив усули, «Блиц сўров», «Ақлий ҳужум». 12-мавзу: Илмий тадқиқот олиб боришнинг мантиқий схемаси 1. Тадқиқот олиб боришга тайёргарлик кўриш, мавзу танлаш, танланган мавзунинг долзарблигини асослаш, тадқиқотнинг мақсад ва вазифаларини белгилаш. 2. Тадқиқот объекти ва предметини аниқлаш, тадқиқот олиб боришда методларни танлаш, тадқиқот жараёнини тавсифлаш, тадқиқот натижаларини муҳокама қилиш, хулосаларни таърифлаш ва олинган натижаларни баҳолаш. 3. Ишчи режа тузишда тадқиотчи ва илмий раҳбар ҳамкорлиги. Режанинг дастлабки кўринишини шакллантириш. Режада бўлимлар, боблар ва параграф(фасл) ларнинг берилиши. Қўлланиладиган педагогик технологиялар: Интерактив усули, «Блиц сўров», «Ақлий ҳужум». 13-мавзу. Илмий тадқиқот қисмлари. Илмий тадқиқотда далилларнинг ўрни 1. Илмий ишнинг қисмлари ва уларни ёзиш тартиби масаласи. Диссертациянинг кириш қисмини ёзиш тартиби. Диссертациянинг асосий қисми ва унинг бобларга бўлиниши. Хулосага қўйиладиган талаблар. Фойдаланилган адабиётлар рўйхатини тузиш тартиби. 2. Диссертацияга мавзунинг табиатига мос равишда иловалар қўшиш. Диссертациянинг мундарижасини тузиш. 3. Далилнинг илмий таҳлили. Далилнинг муҳим томони. Илмий далиллар, эмпирик гипотезалар ва эмпирик қонунлар. Қўлланиладиган педагогик технологиялар: Интерактив усули, «Блиц сўров», «Ақлий ҳужум». 14-мавзу. Диссертация қўлёзмаси устида ишлаш 1. Мавзуда қўлёзма нусхани тайёрлаш ва илмий материални баён қилиш. Қўлёзмани таҳрир қилиш, диссертациянинг тузилиши. 2. Диссертация матнининг илмий услуби. Тадқиқотнинг равон ва саводли ёзилиши. Услубият, орфографик ва пунктуацион қоидаларга қатъий амал қилиш. 3. Илмий ишни ёзишдан олдин илмий матнга ишлов беришнинг айрим жиҳатлари билан танишиш лозимлиги. Қўлланиладиган педагогик технологиялар: Интерактив усули, «Блиц сўров», «Ақлий ҳужум». 15-мавзу: Олимнинг ижтимоий масъулияти 1. Фан муайян одамлар – олимлар томонидан амалга оширилувчи фаолият тури сифатида. Ҳозирги замон олими ким ва у қандай сифатларга эга. Пол Фейерабенд, Имре Лакатос қарашлари. 2. «Илм одамлари». Олимларнинг учрашувлари ва мулоқотини таъминлаш шакллари. Оқилона қобилиятларнинг ҳаддан ортиқ ривожланиши. Фан тарихчилари профессионаллашув жараёни. ХХ асрда фанда ҳаваскорлар ва дилетантлар ўрни. 3. Профессионаллашув ва ихтисослашув жараёнларининг кучайиши. Ж.Холтон А.Эйнштейннинг олимни ҳаракатлантирувчи омиллар ҳақидаги фикрлари Қўлланиладиган педагогик технологиялар: Интерактив усули, «Блиц сўров», «Ақлий ҳужум». Мустақил иш тақдимот шаклида олиб борилади. Тақдимот мавзулари тавсия этилади. 1. «Илмий тадқиқот методологияси» курсининг предмети. 2. Илмий билишнинг эмпирик ва назарий даражалари. 3. Анализ ва синтез илмий билишнинг муҳим методлари сифатида. 4. Фанда прогноз ва прогноз қилиш тушунчалари. 5. Факт ижодий фаолиятда текшириш, тасдиқлаш ёки инкор қилиш шарти ва натижаси сифатида. 6. Назария ижодий изланиш жараёни ва натижаси сифатида. 7. Интуиция ижодий жараёнда шуурсизлик ва онглиликнинг боғлиқлиги лаҳзаси сифатида. 8. Илмий тушунчаларнинг таҳлилида аниқлаштирилишида ва эксплика-циясида формаллаштирилган тилнинг аҳамияти. 9. Ўзбекистоннинг ҳозирги давр ривожида илмий тадқиқотлар методологияси аҳамиятининг ошиб бориши. 10. Фалсафа ва фан: дунёни билишда уларнинг умумий яқин ва фарқли томонлари. 11. Энг қадимги жамиятларда дастлабки илмий билимларнинг вужудга келиши. 12. ХХ аср охири ХХI аср бошларида фаннинг фалсафий муаммолари ва унинг ўзига хослиги. 13. Инсон - ахборот-техника воситалари дунёсининг таркибида. 14. Жамиятнинг иқтисодий ҳаёти тушунчаси ва унинг ижтимоий фалсафий мазмуни. 15. И.Каримов Ўзбекистоннинг XXI асрдаги иқтисодий ривожланиш истиқболлари, йўналишлари ва тенденциялари тўғрисида. 16. Ҳозирги замон глобаллашув жараёни фалсафий муаммо сифатида. 17. Умумбашарий муаммоларни бартараф этишнинг йўллари ва имкониятлари. 18. Ҳозирги замон цивилизациясининг муаммолари ва истиқболлари. 19. Диссертация қўлёзмаси устида ишлаш. 20. Илмий тадқиқотда далилларнинг ўрни 5. Фан бўйича МаГИСТРАНТлар билимини баҳолашнинг рейтинг мезонлари
|