Главная страница

янги илмий ижод. Мундарижа ув материаллар


Скачать 289.6 Kb.
НазваниеМундарижа ув материаллар
Анкорdffdsdvcxv
Дата02.06.2022
Размер289.6 Kb.
Формат файлаdoc
Имя файлаянги илмий ижод.doc
ТипДокументы
#565985
страница12 из 21
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   21

Талабалар мустақил таълимининг мазмуни ва ҳажми



Мустақил таълим мавзулари

Берилган топшириқлар

Бажар. муддат.

Ҳажми

(соатда)

Барча

Касб

таъл.

I семестр

1

“Илмий тадқиқот методологияси” илмий ишдаги ўрни ва роли.

Адабиётлардан конспект қилиш. Индивидуал топшириқларни бажариш.

1,2,3 - ҳафталар

8




2

Диссертация қўлёзмаси устида ишлаш ва унга қўйиладиган талаблар.

Адабиётлардан конспект қилиш. Индивидуал топшириқларни бажариш.

4,5,6 - ҳафталар

8




3

Тадқиқот жараёнида илмий назариянинг ўрни ва роли.

Адабиётлардан конспект қилиш. Мустақил топшириқларни бажариш.

7,8 - ҳафталар

8




4

Диссертацияни ҳимояга тайёрлаш ва уни ўтказиш

Адабиётлардан конспект қилиш. Индивидуал топшириқларни бажариш.

9,10 -

ҳафталар

8




Жами:

32







Илмий ижод методологияси” ФАНИДАН

ТАЙЁРЛАНГАН ГЛОССАРИЙ
Абстрактлаштириш, ёки мавҳумлаштириш (фанда) - фикрлаш жараёни, ўрганилаётган ҳодисаларнинг асосий қонуниятларини акс эттириш имконини берадиган назарий умумлаштириш.

Адаптация, ёки мослаштириш (фанда) - акс эттиришнинг алоҳида шакли, ички ва ташқи муҳит ўртасида динамик мувозанат ўрнатувчи жараён.

Аксиоматика - назария тузишнинг шундай бир усулики, бунда айрим ҳаққоний қарашлар асос қоидалар (аксиомалар) сифатида танлаб олинади.

Архетип - жамоавий онгсиз ҳолатларда мавжуд бўлиб, тасаввурнинг фаоллигини ўстирувчи фантазиялар образларининг туғма психик тузилмалари, бошланғич схемалари.

Асослаш мезони - илмий билимнинг муҳим компоненти; билиш фаолияти жараёнида маълум билимлар, нормалар ва кўрсатмалардан фойдаланишга асосланган фикрлаш жараёни.

Ахборот жамияти - «индустриал жамият» атамасини аста-секин алмаштираётган келажак жамияти. Мавжуд тизимни энг янги оммавий коммуникация воситалари билан бирлаштириш, янги ахборот тартибини ривожлантириш унинг ўзига хос жиҳатларидир.

Ахборотлаштириш - ҳозирги замон жамиятида фан ва техникани ривожлантиришнинг муҳим воситаси сифатида информатиканинг етакчи ўринга чиқиши.

Башорат (илмий) - илмий билимнинг ривожланишини объектив, теран ва ҳар томонлама таҳлилдан ўтказишга асосланган фаннинг келажаги, илмий ёки техникавий кашфиёт ҳақидаги ахборот.

Бир вариантлилик - маълум ифода билан боғлиқ ўзгарувчиларни маълум тарзда ўзгартиришда ифодани ўзгаришсиз қолдирувчи концепция.

Верификация - эмпирик маълумотлар ёки назарий қоидалар асосида илмий гипотезанинг ҳаққонийлигини аниқлаш мантиқий-методологик жараёни.

Генетика - организмларнинг ирсияти ва ўзгарувчанлиги қонунлари ҳақидаги фан.

Гипотеза - шартли-қатъий ақлий хулоса чиқариш схемаси бўйича мантиқан таърифланадиган илмий хулоса бўлиб, бунда маълум фаразни тасдиқлаш ёки инкор этиш талаб этилади.

Гипотетик-дедуктив метод - ўзаро боғланган гипотезалар тузиш асосида янги билимлар олиш усули; бу билимлардан эмпирик фактлар ҳақида янги қарашлар келтириб чиқарилади.

Глобаллашув - умуминсоний принциплар асосида жаҳон мамлакатларининг яқинлашиши тенденциясига берилган фалсафий-социологик таъриф.

Гносеология - фалсафа ва фандаги билиш назарияси.

Диалектика - борлиқдаги нарсалар ва ҳодисаларнинг умумий алоқадорлиги ривожланиши ва янгиланишини эътироф этишга асосланган ижодий билувчи тафаккур назарияси ва методи.

Зардуштийлик - Марказий Осиё ва Эрондаги (милоддан аввалги VII-VI асрлар) қадимги диний-фалсафий таълимот. Унда икки асос: ёвузлик ва эзгуликнинг кураши ҳақида сўз боради. Асосчиси - пайғамбар Зардушт.

Идеаллаштириш - назарий ва эмпирик билимни тузиш ва унинг фаолият кўрсатиш хусусиятини очиб берувчи илмий метод, фикрий конструкция.

Ижод - янгилик яратиш бўйича конструктив фаолият.

Ижодий фикрлаш - инсон мияси (тафаккури)нинг янгини яратиш борасидаги конструктив фаолияти.

Илмий муаммо - илмий изланиш асосида ҳал қилишни талаб этувчи мураккаб назарий масала.

Инвестиция - бирон-бир корхонага (асосан чет элда) сармояни узоқ муддатга жойлаштириш.

Инсонпарварлаштириш (фанни) - олимларнинг ўз илмий ва техникавий кашфиётлари келтириб чиқариши мумкин бўлган салбий оқибатлар учун ўз ижтимоий ва фуқаролик масъулиятини англаб етиши.

Интеграция - қандайдир қисмларни бир бутунга бирлаштириш, ниманингдир таркибига кириш (иқтисодий интеграция, илмий интеграция).

Интеллект - шахснинг янги билим ва кўникмаларни тез ва осон ўзлаштириш, ностандарт вазиятдан чиқиш йўлини топиш ва бошқа шунга ўхшаш қобилиятларида ўз аксини топадиган билиш қобилиятлари тизими.

Интерпретация - талқин қилиш, бирон-бир нарсанинг мазмунини очиб бериш, у ёки бу тушунча, матн, илмий асарни тушунтириш.

Интуиция - ақлий мушоҳада юритиш орқали далил-исботларга таянмайдиган янги билим олиш.

Каталлактика - иқтисодда максимал эркинлик, рақобат ва бозор механизмининг ишига давлатнинг аралашмаслиги принципларини ўрнатиш.

Каузаллик - сабабият, бири (сабаб) бошқасини (оқибатни) белгиловчи ҳодисаларнинг ирсий алоқасини ифодаловчи фалсафий тушунча.

Концептуализация - тўпланган эмпирик билимларга уларнинг назарий уюшқоқлигини таъминловчи онтологик тасаввурларни киритиш; ўрганилаётган объектларнинг табиати ҳақидаги тушунчаларнинг алоқалари схемаси.

Креационизм - Худо оламни йўқдан яратгани ҳақидаги диний таълимот.

Лингвистика - тилшунослик, тил ҳақида таълимот.

Логос - дастлаб дунёнинг умумий қонуни, негизини, ундаги тартиб ва уйғунликни ифодалаган атама; тушунча, сўз ва маънонинг бирлиги.

Методика - бирон-бир ишни мақсадга мувофиқ тарзда амалга ошириш усуллари мажмуи.

Методология (фанда) - илмий тадқиқотда фойдаланиладиган методлар мажмуи; олимнинг назарий ва амалий фаолиятини ташкил этиш ва тузиш усуллари ҳақидаги таълимот.

Назария (илмий) - воқеликнинг у ёки бу соҳасидаги қонуниятлар ҳақида яхлит тасаввур берувчи илмий билимни ташкил этиш шакли.

Натурфалсафа - табиат фалсафаси; табиатни унинг яхлитлигида ақлий мушоҳада йўли билан талқин қилиш.

Ноосфера - табиат ва жамиятнинг ўзаро таъсири соҳаси; ақл-идрок соҳаси; Ер куррасининг инсоннинг ақлга мувофиқ фаолияти билан қамраб олинган соҳаси.

Онг ости соҳаси - руҳиятнинг ҳар хил англаш мумкин бўлмаган (онг ости ва онгсиз) тизимларини ёки уларнинг мажмуини ифодаловчи тушунча.

Онгсизлик - инсон махсус методларсиз англай олмайдиган фаол руҳий ҳолатлар, операциялар ва ҳаракатларнинг мажмуи.

Парадигма - илмий вазифаларни ҳал қилишда намуна сифатида олинган назарий, методологик ва аксиологик кўрсатмалар тизими.

Перипатетизм - Аристотель ва унинг издошлари (Теофраст, Стратон, Форобий, Ибн Сино ва бошқалар)нинг барча билим соҳалари, шу жумладан илмий билим соҳаларини илмий ишлаб чиқишга асосланган фалсафий таълимоти.

Позитивизм - позитив (ҳаққоний) билимни фақат илмий (лекин нофалсафий) билиш асосида олиш мумкин, деган қарашни илгари сурувчи таълимот.

Постиндустриал жамият - цивилизация тараққиётининг ҳозирги замон босқичини тавсифловчи фалсафий-социологик тушунча.

Прагматизм - мақсадга мувофиқ фаолиятга инсон моҳиятининг бош хоссаси деб қарайдиган фалсафий таълимот.

Прогноз қилиш (илмий) - фан ёки техникадаги бирон-бир ҳодисанинг ривожланиш истиқболларини махсус илмий ўрганиш (башорат қилиш).

Психотаҳлил - З. Фрейд томонидан ишлаб чиқилган онгсиз руҳий ҳодисалар ва жараёнларни ўрганиш ва тушунтиришга йўналтирилган психодиагностик ва психотерапевтик методлар мажмуи.

Релятивизм - нисбий. Билиш мазмунининг нисбийлиги ва шартлилигини абсолютлаштиришни назарда тутадиган принцип.

Рим клуби - асосий фаолияти атроф муҳитни сақлаш мақсадида глобал муаммоларни ўрганишга йўналтирилган халқаро ноҳукумат ташкилоти (1968 йилда ташкил топган).

Семантика (семиотика) - ўзаро боғланган тушунчалар мажмуини таҳлилдан ўтказишга бағишланган фан соҳаси (бунда маъно ва мазмун тушунчалари асосий тушунчалар ҳисобланади).

Синергетика - ўзини ўзи ташкил этиш, глобал эволюция, «хаос орқали тартиб»нинг вужудга келиши ва ҳоказолар билан боғланувчи ҳозирги замон ўзини ўзи ташкил этиш назарияси.

Синергетика - ҳозирги замон ўзини ўзи уюштириш нзарияси, глобал эволюциянинг ўзини ўзи уюштириш ҳодисаларини ўрганиш билан боғлиқ янгича дунёни кўриш.

Сциентизм - жамиятнинг маданияти ва маънавий ҳаётида фаннинг ролини мутлақлаштирувчи концепция.

Танқидий фикрлаш - илмий ғояларни ҳар хил нуқтаи назардан ҳамда мавжуд барча муқобил ёндашувларга таққослаб ва солиштириб фаол кўриб чиқиш жараёни.

Технологик усул - илмий ишнинг тузилишига ва илмий изланиш натижаларини асослашга қўйиладиган талаблар мажмуи.

Тизимга солиш - илмий назариялар, таълимотлар ва ҳоказоларнинг элементлари, алоқала ва тузилмаларини бир тизимга келтириш.

Толерантлик - ўзганинг фикри, эътиқоди ва динига бағрикенглик.

Трансценденция - ҳиссий тажриба билан тасдиқланмайдиган ақлий мушоҳада объектларининг олий турини ифодаловчи фалсафий тушунча.

«Учинчи тўлқин» цивилизацияси - ҳозирги вақтда ҳукм сураётган индустриал цивилизация ўрнида инсоннинг ўз қадрини топиши ва ўзини ўзи рўёбга чиқариш гуманистик моделининг тасдиқланиши.

Факт (илмий) - объектив-ҳаққоний деб исботланган ва мазмуни ҳамиша ўзгаришсиз қоладиган ҳодиса ҳақидаги илмий билим.

Фальсификация (фалс.) - экспериментал ёки назарий маълумотларга мувофиқлигини эмпирик ёки назарий текшириш асосида у ёки бу илмий гипотезанинг сохталигини аниқловчи концепция.

Фан - билиш фаолиятининг янги, объектив билимлар ишлаб чиқишга йўналтирилган алоҳида тури, воқелик ҳақидаги билимларнинг уюшган тизими.

Фан фалсафаси - илмий билишнинг онтологик, гносеологик ва методологик принципларини асослашда қўлланиладиган фалсафий ғоялар мажмуи.

Фан-техника тараққиёти - фан ва техниканинг ягона, ўзаро боғланган, илгарилаб ривожланиши.

Флуктуация (псих.) - объектдан объектга тез ўтувчи сирпанувчи эътибор.

Формаллаштириш - билимлар йиғиндисининг мазмунини маълум шакл - сунъий (формализация қилинган) тил белгилари орқали ифодалаш усули.

Фуқаролик жамияти - демократия, эркинлик, адолат ва барча фуқароларнинг тенглиги принципларида ўзини ўзи ташкил этувчи ва ривожлантирувчи одамлар бирлиги.

Шарқ Ренессанси - илк Ўрта асрларда (VIII-XII асрлар) Марказий Осиёда маънавий ва маданий қадриятларнинг тикланиши, фалсафа ва фан, адабиёт ва санъатнинг жадал ривожланиши даври.

Эвристика - ҳақиқатни топиш санъати; назарий тадқиқот мантиқий усуллари ва методик қоидалари тизими.

Эксперимент (илмий) - ҳодисалар ва объектлар ўртасидаги алоқалар ҳақида билим олиш ёки уларнинг янги хоссаларини топишга ёрдам берувчи эмпирик билиш методи.

Экстраполяция - объектнинг бирон-бир қисми юзасидан чиқарилган хулосаларни унинг бошқа қисмига ёки уларнинг бутун мажмуига татбиқ этиш (ўтказиш) мантиқий-методологик принципи.

Эманация - универсум (Худо)нинг олий соҳасидан қуйи соҳаларга ўтиш онтологик жараёнини тавсифловчи неоплатонизм таълимоти (Марказий Осиёда - Форобий, Ибн Сино

Эпистемология - билим, унинг тузилиши, тузилмаси ва ривожланишини ўрганадиган фалсафий-методологик таълимот.

«Илмий тадқиқот методологияси» фанидан

тарқатма материаллар

1-Мавзу: Илмий ижод методологияси фанининг предмети,

мақсади ва вазифалари.

1.1. Илмий ижод методологияси фанининг ўрганиш соҳалари.

1. Ижод ва илмий ижоднинг моҳияти, хусусиятлари.

2. Илмий билимларнинг тузилиши.

3. Илмий ижод қилишнинг принциплари, усуллари ва услублари.

4. Илмий ижод қонуниятлари.

1.2.



М етодологиянинг икки маъноси



Методларнинг умумий назарияси

Маълум усуллар тизими


1.3. Назария ва методнинг фарқлари.


Назария

Метод

1. Олдинги фаолият натижаси

1. Фаолиятнинг бошланиши ва шароити

2. Бош функцияси – тушунтириш ва олдиндан кўриш

2. Фаолиятни йўналтириш ва бошқариш

3. Объект қонуниятини акс эттирадиган идеал образлар тизими

3. Воқеликни билиш ва ўзгартириш қуроли сифатида қоида, ёндашув ва бошқарув тизими

4. Муаммони ечишга йўналган

4. Муаммони ечиш усуллари ва механизмларини аниқлашга қаратилган



1.4.

Илмий методнинг характерли белгилари




Объективлик

Эвристика

Зардуштийлик

Конкретлик

Такрорийлик


1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   21


написать администратору сайта